Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2006 - 2010 ЙИЛЛАРДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Хизматлар бозори таркиби хизматларнинг янги истиқболли турлари — банк-молия, суғурта, ахборот-коммуникация хизматлари ва бошқаларни ривожлантириш ҳисобига такомиллашиб бормоқда. Оилаларни мураккаб маиший техника, компьютерлар ва шахсий автотранспорт билан таъминлашнинг кескин ошиши уларга кўрсатилаётган хизматларнинг кенгайишига имкон яратди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, мазкур тармоқни ривожлантиришдаги жиддий камчиликларни таъкидлаш жоиз, хусусан, бандликни ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳамда маҳаллий бюджетларни тўлдиришнинг истиқболли манбаи сифатида хизмат кўрсатиш ва сервис имкониятларидан кам фойдаланилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳаси, айниқса, қишлоқ жойларида суст ривожланмоқда, бу ерда катта капитал маблағ талаб қилмайдиган ва хусусий тадбиркорлик учун жозибадор бўлган кўпгина анъанавий хизмат турлари етарли даражада ривожланмаяпти ва қишлоқ аҳолисининг улардан фойдаланиш имкониятлари пастлигича қолмоқда. Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг бу муҳим тармоққа керакли даражада эътибор қаратмаётганига мутлақо тоқат қилиб бўлмайди. Бунинг натижасида хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ҳозирча бозор мезонларига мос келмаяпти ва уни дунёнинг ривожланган мамлакатларида бу соҳада эришилган кўрсаткичларга таққослаб бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу мамлакатларда хизматларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 60—80 фоизни ташкил этади, хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг қарийб 70 фоизи меҳнат қилади, аҳолининг истеъмол харажатлари таркибида эса мазкур соҳа 50—60 фоизни ташкил этади, ваҳоланки, республикамизда бу кўрсаткич 10—15 фоиздан ошмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш учун қулай шароит яратиш, унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларида банд бўлганлар сонини кўпайтириш ва шу асосда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда ички истеъмол бозорини замонавий, сифатли турли-туман хизмат турлари билан тўлдириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорларнинг фаоллигини янада кучайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш, жумладан, бу борадаги расмиятчилик тўсиқларини бартараф этиш ва шу асосда хизматлар ҳажмининг юқори суръатларда ўсишини таъминлаш ҳамда 2010 йилгача уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 49 фоизга етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006—2010 йилларда хизматлар кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли сонини 1,6 марта кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, биринчи навбатда, коммунал-маиший, уй-жойларни таъмирлаш ва қуриш, сувдан фойдаланиш, ветеринария, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва машина-трактор парклари соҳасидаги хизматлар ҳажми ва турларини янада ошириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
анъанавий хизмат турлари билан бир қаторда, янги истиқболли —юридик, консалтинг, банк, молия, суғурта, лизинг ва баҳолаш хизмат турларини жадал ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимиз корхоналарининг халқаро бозордаги хизматлари даражаси ва сифатини ошириш ҳамда шу асосда хизматлар экспортини кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида ишлайдиган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006—2010 йилларда ривожлантириш Дастурининг асосий кўрсаткичлари ва тадбирлари 1—3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1—3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун шахсий жавобгарлик вазирликлар, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастур ижросининг боришини тизимли мониторинг қилсин ва чорак, ярим йил ва йил якунлари бўйича ўтказиладиган ўз мажлисларида кўриб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мақсадли кўрсаткичларга эришиш ва асосий йўналишлар бўйича белгиланган тадбирларни бажариш учун зарур ҳажмда молиялашнинг аниқ манбаларини 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгилаган ҳолда 2006—2010 йилларда хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган тармоқ дастурларини ишлаб чиқсин ва бир ой муддатда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бир ой муддатда 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва ҳар бир фуқарони, айниқса, қишлоқ жойларидаги фуқароларни сифатли хизматлар билан таъминлаш бўйича ҳудудий дастурларни қабул қилсин. Мазкур дастурларда анъанавий хизмат турларини кенгайтириш ва янгиларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Аҳоли бандлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 3-иловага мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратиш орқали бу соҳада аҳоли бандлиги даражасини ошириш бўйича чоралар кўзда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасидаги замонавий даража ва тез ўсаётган талабларга жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш ишларининг ҳозирги аҳволи қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида мутахассисликлар рўйхати ва хизматлар кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатини танқидий ўрганиш асосида бир ой муддатда ўқув жараёнини такомиллаштириш, шу жумладан унинг ишлаб чиқариш билан интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда бу ўқув юртларидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш юзасидан таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган Фаолият турларининг умумдавлат статистика классификаторини тасдиқласин ва уни босқичма-босқич статистика амалиётига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли бандлигининг ҳудудий хусусиятларини ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасида статистика маълумотларини тўплаш тизимини ҳисобга олган ҳолда хизматларнинг статистик, шу жумладан алоҳида тармоқлар бўйича ҳисоби методологиясини такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2006 йил 1 апрелдан бошлаб 4-иловадаги* рўйхатга мувофиқ хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар уч йил муддатга даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юқорида кўрсатилган имтиёзнинг мақсадли ва аниқ йўналтирилган ҳолда қўлланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 17 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-325-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 16-сон, 133-модда; 2007 й., 4-6-сон, 37-модда, 21-сон, 213-модда; 2011 й., 22-23-сон, 223-модда; 2012 й., 20-сон, 215-модда)