ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА «МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ВА ТУРДОШ ҲУЖЖАТЛАР МАҚСАДИДА БАҲОЛАШ»
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1607-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сонли «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти «Молиявий ҳисобот ва турдош ҳужжатлар мақсадида баҳолаш» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 июнь,
01/19-22-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 305-модда)