Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ГЕРБЛИ БЛАНКАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ, САРФЛАШ ВА УЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Сатторов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу буйруқни барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиқлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий йилнинг июнь ойида мазкур Қоидаларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан семинар машғулотлари ташкил этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси босма фабрикасидан гербли бланкаларни қабул қилиши, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш)га масъул этиб Ишлар бошқармасининг бошлиғи Н. Ширинов тайинлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазири Б. МУСТАФАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 19 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95-мҳ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирининг 2006 йил 19 июндаги 95-мҳ-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Гербли (махсус) бланклар қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳисобланади ва маълум серия, тартиб рақами, ҳудудий кодига эга бўлиб, уларнинг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва унинг буюртмасига кўра фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси босма фабрикасида (бундан буён матнда «Давлат белгиси» босма фабрикаси деб юритилади) муҳофазаланган қоғозларда тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гербли бланкаларни «Давлат белгиси» босма фабрикасидан қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш) Адлия вазирлигининг буйруғи билан тайинланган масъул ходим зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гербли бланкаларни Адлия вазирлигидан қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда «адлия бошқармаси» деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан тайинланган масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч киши (бошқарма бошлиғининг давлат нотариал идораларига (бундан кейинги ўринларда нотариал идоралар деб юритилади) раҳбарлик қилувчи ўринбосари, бош ҳисобчи ва нотариат ишлари бўйича масъул ходим)дан иборат таркибда тузилган махсус комиссия гербли бланкларни қабул қилаётганида ўрамлар сонини, ўрам ёрлиғининг бутунлигини, агар бузилган бўлса ўрам ёрлиғида кўрсатилган бланклар рақамлари ва сони тўғрилигини, бланкалар сони юкхат билан тўғри келиш келмаслигини текшириши ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузиши зарур. Шунингдек, ушбу комиссия томонидан нотариал идораларда тўлдириш чоғида бузилган бланкалар далолатнома асосида қабул қилиб олинади ва 2 нусхада тузилган далолатнома бўйича ҳар йили бир марта ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Мазкур далолатноманинг бир нусхаси йиллик ҳисобот билан Адлия вазирлигига тақдим қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Давлат белгиси» босма фабрикасидан қабул қилинган гербли бланклар Адлия вазирлигида шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан, юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Адлия вазирлигидан қабул қилинган гербли бланклар адлия бошқармасида, шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади (1-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Адлия бошқармаси нотариал идораларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминлайди ва сарфланиши устидан «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали назорат қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 543-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1584-2, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1584-2/2280-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Гербли бланкалар билан ишлашда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибга риоя қилиниши учун нотариуслар, шахсан масъулдир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 543-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1584-2, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1584-2/2280-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Гербли бланкларнинг йўқолганлиги ёки ноқонуний сарфланганлиги ҳолатлари аниқланган ҳолда 24 соат ичида Адлия вазирлигига махсус хабар берилиши ва беш кун ичида хизмат текшируви ўтказилиши, зарур ҳолларда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўқолган ва бузилган гербли бланкалар ҳақидаги маълумотлар (бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди) нотариуслар томонидан Тизимга киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 543-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1584-2, 07.12.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1584-2/2280-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Адлия бошқармасида гербли бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи бўйича масъулият бошқарма бошлиғининг нотариал идораларига раҳбарлик қилувчи ўринбосарига юклатилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган масъул шахс узрли сабабларга кўра ишда вақтинча бўлмаганида (таътил, хизмат сафари, касаллик сабабли ва ҳ. к.), жавобгарлик тегишли буйруқ билан тайинланган шахсга юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Нотариуслар адлия бошқармасидан гербли бланкаларни қабул қилиб олаётганида, махсус комиссия аъзолари иштирокида ҳар бир бланка ўрами алоҳида очилган ҳолда текшириб кўрилади. Бланкаларнинг етишмаслиги ёки нуқсони борлари (ҳимоя катакларининг, босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар, ҳудудий коди ёки тартиб рақамлари бўлган, қийшайган шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки ўрам ёрлиғига бошқача тарзда номувофиқ бўлган бланкалар) аниқланган тақдирда махсус комиссия томонидан уч нусхада далолатнома тузилади ва шу куниёқ Адлия вазирлигига факс орқали махсус хабар қилинади. Далолатноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари нуқсонли бланкалар чиққан ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар ҳамда илова хат билан уч кун ичида Адлия вазирлигига жўнатилади. Бу ҳолда далолатноманинг иккинчи нусхаси Адлия вазирлигида қолдирилиб, биринчи нусхаси ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар билан тегишли хат орқали «Давлат белгиси» босма фабрикасига жўнатилади. Далолатноманинг учинчи нусхаси ўрам ёрлиғи ксеронусхаси билан бевосита адлия бошқармасида қолдирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 543-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1584-2, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1584-2/2280-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 543-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1584-2, 07.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1584-2/2280-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қатъий ҳисобдаги гербли бланкалар адлия бошқармасида махсус жиҳозланган, бегона шахслар кириши тақиқланган алоҳида хоналарда, нотариал идораларда пўлат сейфларда ёхуд махсус темир шкафларда сақланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гербли бланкалар билан ишлаш ҳуқуқига, уларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи учун масъул бўлган шахсларгина эгадир. Гербли бланкалар сақланаётган хонага кириш ва гербли бланкаларнинг сақланиш аҳволини кўриб чиқишга, улар учун масъул шахслардан ташқари, уларнинг иштирокида адлия бошқармаси ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ишдан ташқари вақтларда гербли бланкалар сақланаётган темир шкафлар, сейфлар ва хоналар белгиланган тартибда муҳрланган бўлиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низом.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Нотариал идораларининг фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда гербли бланкаларнинг сақланиши ва сарфланиши ҳолатлари албатта текширилади ва натижаси ҳақида ўрганиш юзасидан тузилган маълумотномада кўрсатилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 543-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1584-2, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1584-2/2280-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)