22.11.2018 йилдаги 941-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.11.2018 йилдаги 941-сон
Дата вступления в силу
23.11.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган, қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда (кейинги ўринларда гербли бланкалар деб аталади) амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарафларнинг хоҳишига кўра кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар гербли бланкаларда расмийлаштирилади. Агар кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчмас мулкни айирбошлаш шартномасининг икки нусхаси, кўчмас мулк билан боғлиқ қолган барча битимларнинг бир нусхаси гербли бланкаларда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни гербли бланкаларда нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга, бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини шакллантириш тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 22 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
941-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/941/2206-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)