Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3973]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПҚ-170-сон «Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир Э. АДИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 октябрь,
27-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
2026 йил 9 сентябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 4 сентябрь
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2026 йил 27 август
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 13 октябрдаги 27-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 24 декабрдаги 28-сон буйруғи (рўйхат рақами 3745, 2026 йил 6 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2026 й., 10/26/3745/0019-сон) билан тасдиқланган Фармакологик воситалар ҳамда дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Клиник тадқиқот ўтказиладиган клиник база:
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ стационар тиббий ёрдам кўрсатиш шаклида тиббий фаолият учун лицензияга;
Ўз ДСт 2765:2018 «Яхши клиника амалиёти» (GCP) стандарти талабларига мувофиқ сертификатга эга бўлиши лозим.».
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 27-сон буйруғи (рўйхат рақами 3746, 2026 йил 7 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2026 й., 10/26/3746/0022-сон) билан тасдиқланган Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Клиник тадқиқот ўтказиладиган клиник база:
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ стационар тиббий ёрдам кўрсатиш шаклида тиббий фаолият учун лицензияга;
Ўз ДСт 2765:2018 «Яхши клиника амалиёти» (GCP) стандарти талабларига мувофиқ сертификатга эга бўлиши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 10/26/3973/1126-сон)