05.05.2026 йилдаги ПҚ-170-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотлари фаолияти устидан ягона талаблар ва стандартлар асосида самарали назоратни таъминлаш, тиббий фаолиятни лицензиялаш ва аккредитациялаш тизимининг шаффофлигини ошириш ҳамда уни босқичма-босқич халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида, қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2030 йилга қадар 3 000 дан ортиқ давлат тиббиёт муассасаларини лицензиялаш талабларига мослаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) барча давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари (кейинги ўринларда — тиббиёт ташкилотлари) учун ягона талаблар ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тиббиёт ташкилотларининг ахборот тизимларини ягона талаблар асосида Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига интеграция қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) тиббий хизматларни кўрсатиш жараёнларига камида 75 та миллий аккредитациялаш стандартларини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва уларнинг сифатини электрон тизим орқали назорат қилиш механизмларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) тиббиёт ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва аккредитациялаш тартибларини такомиллаштириш орқали кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича чоралар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) тиббий фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан лицензия бериш ҳамда лицензиялаш билан боғлиқ бошқа барча функцияларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) тиббиёт ташкилотларида тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича алоҳида тузилма фаолиятини йўлга қўйиш лицензия талаб ва шартлари этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тиббий фаолиятни лицензиялаш талаб ва шартларига риоя қилиниши ҳамда тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) текширув ўтказаётган назорат қилувчи органга нисбатан илгари текширилган фаолият даври, предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказилмаслигига оид талаблар татбиқ қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ўтказиладиган профилактика тадбирлари тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни кўздан кечириш орқали амалга оширилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) тиббиёт ташкилотларини миллий аккредитациядан ўтказиш ваколати белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган тиббиёт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат тиббиёт муассасаларига лицензия бериш орқали уларда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тизими жорий этилади. Бунда қуйидаги муддатларда лицензия олиниши мажбурий этиб белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасалари — 2027 йил 1 апрелга қадар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ҳудудий даражадаги давлат тиббиёт муассасалари — 2028 йил якунига қадар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) туман (шаҳар) даражасидаги давлат тиббиёт муассасалари — 2030 йил якунига қадар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2028 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига миллий ёки Соғлиқни сақлашда сифат бўйича халқаро жамияти (ISQua) томонидан аккредитациядан ўтказилган ташкилотларнинг аккредитацияси (кейинги ўринларда — халқаро аккредитация)дан ўтмаган республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасалари ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузиш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) халқаро аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилотлари аккредитация жараёнлари (ташқи баҳолаш ва ўтказилган инспекция натижалари) тўғрисидаги маълумотларни Марказга киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилоти лицензиясининг амал қилиш муддати миллий ёки халқаро аккредитациянинг амал қилиш муддатига мос равишда лицензияловчи орган томонидан автоматик тарзда узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ягона талаблар асосида тиббий ахборот тизимини жорий қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, 2027 йил 1 апрелдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) тиббий фаолиятни лицензиялашда тиббиёт ташкилотларининг ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ягона талабларга (стандартларга) мослаштирган ҳолда Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига мажбурий тартибда бепул интеграция қилиш орқали маълумот алмашинувини таъминлаш шартлари киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, шунингдек, лицензия талаб ва шартларига амал қилинишини Марказ томонидан ахборот тизимида масофавий баҳолаб бориш орқали назорат қилиш йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) барча тиббиёт ташкилотлари ахборот тизимларига қўйиладиган ягона талабларни (стандартларни) тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларнинг электрон шаклидан фойдаланиш имконини берувчи маълумотлар базасини яратсин ва унинг доимий янгиланиб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2028 йил якунига қадар Марказ Соғлиқни сақлашда сифат бўйича халқаро жамияти (ISQua) халқаро ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш, тиббиёт ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш, кадрлар тайёрлаш, хорижий мутахассисларни жалб этиш учун 2026 йилда вазирликка ажратилган Давлат бюджети маблағлар ҳисобидан Марказга 20 миллиард сўм ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аккредитация ва лицензиялаш бўйича халқаро стандартлар асосида кадрларни тайёрлаш мақсадида 2026-2027 йилларда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармасининг мақсадли стажировка дастурлари орқали Марказнинг 20 нафар, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш билан шуғулланиш истагини билдирган ва ўз дастурини тақдим қилган тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг 5 нафар ходимининг халқаро аккредитация ташкилотларида малака оширишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 51-уй манзилида жойлашган биносининг умумий фойдаланиш майдони 2 000 кв.м дан иборат биринчи, иккинчи ва учинчи қаватлари Марказга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Марказга ўз фаолиятини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, белгиланган вазифаларни самарали бажариш учун малакали экспертлар, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, экспертлик ва таҳлилий хизматларни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомили орқали харид қилиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда тиббий фаолиятни лицензиялашнинг янгиланган талаб ва шартларини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда бемор хавфсизлиги ҳамда клиник протоколларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда лицензия талабгорлари учун тизимлаштирилган тартибни жорий этиш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этсин ҳамда тиббиёт ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топширишга оид шаҳарсозлик ҳамда санитария қоидалари ва меъёрларини қайта кўриб чиқиб, уларни ўзаро уйғунлаштириш ва халқаро талабларга мослаштириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Адлия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда тиббиёт ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш бўйича шаҳарсозлик ҳамда санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган механизмларни жорий этишни ҳамда лойиҳа ҳужжатларини экспертиза қилишда давлат ташкилотлари масъулиятини оширишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 5 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-170-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПҚ-170-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

1.

Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишда тиббиёт ташкилотлари учун лицензиялаш ва сифат назоратини амалга оширишнинг ягона талабларини ўрнатиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

тиббиёт ташкилотларининг тиббий фаолиятини назорат қилиш, ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолаш, «сирли мижоз» ва профилактика тадбирларини ўтказиш;

лицензия талабларини қайта кўриб чиқиш, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона талаб ва шартларни жорий этиш.

2026 йил июнь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази,

Адлия вазирлиги

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил июль

3. Тиббиёт соҳасининг ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда лицензияланадиган тиббий фаолиятнинг кичик турларини қайта кўриб чиқиб, янгиланган рўйхатни ҳамда ҳар бир фаолиятнинг кичик турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, тиббий техникага бўлган энг кам талаблар рўйхатини тасдиқлаш. Бунда тиббий ихтисосликлар турлари 255 тага етказилишини назарда тутиш.

2026 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Тиббий фаолият учун лицензия бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни такомиллаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан лицензиялаш билан боғлиқ функциялар амалга оширилишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил октябрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

3.

Ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларини тиббий фаолият учун лицензия талаб ва шартларига мослаштириш чораларини кўриш.

1. Ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар даражасидаги давлат тиббиёт муассасаларини уларнинг тиббий фаолият учун лицензия талаб ва шартларига мувофиқлиги бўйича хатловдан ўтказиш графигини тасдиқлаш ва унинг асосида ҳар бир муассаса кесимида ўрганишлар ўтказиш.

2027 йил апрель

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Хатлов натижасига асосан тиббиёт муассасаларини 2030 йил якунига қадар туман (шаҳар) кесимида лицензия талаб ва шартларига мослаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда тиббиёт муассасалари фаолиятини лицензиялаш учун талаб этиладиган маблағларни ҳисоблаш, аниқ молиявий манбаларни ва масъулларни белгилаш.

2027 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич миллий аккредитациядан ўтказиш.

1. Стационар давлат тиббиёт муассасаларини миллий аккредитациядан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳамда аккредитация талабларига мувофиқлиги бўйича хатловдан ўтказиш.

2027 йил апрель

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

2. Хатлов натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали давлат тиббиёт муассасаларини, молиявий манбаларини инобатга олган ҳолда, 2035 йилга қадар босқичма-босқич миллий аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил октябрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

5.

Тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, шунингдек, лицензия талаб ва шартларига амал қилинишини ягона электрон ахборот тизими орқали назорат қилиш.

1. Тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ҳамда лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини электрон ахборот тизими орқали назорат қилиш бўйича «Тиббий хизматлар сифатини бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Божхона қўмитаси

2. «Тиббий хизматлар сифатини бошқариш» ахборот тизимини:

(а) барча тиббиёт ташкилотлари ахборот тизимлари ҳамда бошқа электрон платформалар билан интеграция қилиш чораларини кўриш;

(б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), «Лицензия» ахборот тизими (license.gov.uz), Ягона таълим хизматлари портали (my.edu.uz), Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz), Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси (e-health.uz, dmed.e-health.uz), Давлат кадастрлари ягона тизими (sap.kadastr.uz, davreyestr.kadastr.uz), «Ягона дарча» божхона ахборот тизими (singlewindow.uz), Мувофиқликни баҳолаш ва сертификатлаштириш бўйича ягона электрон реестр (conformity.uz), Давлат харидлари махсус ахборот портали (xarid.uzex.uz), Электрон тендер платформаси (etender.uzex.uz) ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институтининг ахборот тизимига (e-metrologiya.uz) интеграция қилиш.

2026 йил декабрь

6.

Марказ томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш.

1. Марказ фаолиятини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун хорижий мутахассис ва экспертларни жалб этиш.

2026 йил июнь

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Марказ томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил август

7.

Марказнинг фаолиятини самарали ташкил этиш.

1. Марказ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини зарур моддий-техника базаси, шу жумладан, навбатчи автотранспорт воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2026 йил июль

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

2. Марказнинг тузилмасини, функция ва вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича низомни тасдиқлаш. Бунда:

(а) Марказда коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат тизимини ташкил этишни назарда тутиш;

(б) Марказ ходимларини KPI асосида рағбатлантирувчи тўловларни, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилаш;

(в) тиббиёт ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилувчи ходимлар учун муносиб иш ҳақи тўловларини белгилаш кўзда тутилади.

3. Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини малакали кадрлар билан тўлдириш.

2026 йил июнь

8.

Марказнинг ҳудудий филиалларини зарур жой билан таъминлаш.

Марказнинг ҳудудий филиалларини жой билан таъминлаш ва уларни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўриш.

2026 йил июнь

Амалий чора-тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Марказнинг Соғлиқни сақлашда сифат бўйича халқаро жамияти (ISQua) томонидан аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш.

1. Марказни 2028 йил якунига қадар ISQua халқаро ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда Марказни аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

2026 йил июль

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

2. Марказини халқаро ISQua ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказиш.

2026 — 2028 йиллар

10.

Тиббий фаолиятни лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббиёт стандартлари бўйича мустақил экспертлар мактабини яратиш.

Тиббий фаолиятни лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббиёт стандартлари бўйича экспертлар ҳамда мустақил экспертларни тайёрлаш тизимини яратиш.

Бунда Марказ ходимлари ва тиббиёт ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича ўқув дастурларини тайёрлаш, тегишли ўқув қуроллари билан таъминлаш орқали симуляцион марказни ташкил этиш назарда тутилади.

2027 йил апрель

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

11.

Тиббий фаолиятни лицензиялашда қўлланадиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш.

Тиббий фаолиятни лицензиялашда қўлланадиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш доирасида:

(а) даволаш-профилактика ташкилотларининг ертўлаларидан илғор хавфсизлик усуллари ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда кенг фойдаланиш имконини берувчи талабларни ишлаб чиқиш;

(б) соматик ва терапевтик йўналишларда битта кўрик хонасидан икки ёки ундан ортиқ тиббий ихтисосликлар доирасида олдиндан тасдиқланган график бўйича фойдаланишга рухсат бериш.

2026 йил декабрь

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

12.

Фармакологик ва дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаб ва шартларни ишлаб чиқиш.

1. Фармакологик ва дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартибини қайта қўриб чиқиш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

(а) нодавлат тиббиёт ташкилотларига фармакологик ва дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказишга рухсат бериш;

(б) клиник тадқиқотларни ўтказиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларининг клиник базаларга қўйиладиган талаб ва шартларни белгилаш.

2026 йил август

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Клиник базалар рўйхатини шакллантириш.

Белгиланган муддатларда

13.

Тиббий фаолиятни лицензиялашда қўлланадиган қоидалар, нормалар ва нормативларни такомиллаштириш.

1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан юритиладиган бирламчи тиббий ҳужжатларни тасдиқлаш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига статистика маълумотларини тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази,

Адлия вазирлиги

2. Тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини такомиллаштириш. Бунда косметология йўналишидаги тиббий хизматларни халқаро тажриба асосида тартибга солиш бўйича таклифни ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

3. Тиббий ихтисослашувнинг лицензияланадиган турлари бўйича шифокорлар лавозимини эгаллаши мумкин бўлган тиббий мутахассисликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

4. Тиббий хизматлар реестрини ишлаб чиқиб, унда олий тиббий маълумотга ҳамда ўрта тиббий маълумотга эга ходимлар ва тиббий маълумотга эга бўлмаган ходимлар томонидан уларни қайта тайёрлаш орқали амалга оширилиши мумкин бўлган тиббий хизматлар рўйхатини тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

14.

Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини жорий қилиш доирасида оилавий поликлиникалар бино-иншоотларига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш.

1. Оилавий поликлиника бино-иншоотларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида рўйхатдан ўтказиш.

2026 йил июль

Амалий чора-тадбирлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида оилавий поликлиника бино-иншоотларининг намунавий лойиҳалари асосида қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил қилиб бориш.

2027 йилдан бошлаб

15.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиш.

1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиш режа-жадвалини ҳамда вазирликдаги ва идоралараро ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.

2026 йил май

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

2. Соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич режа-жадвалга мувофиқ хатловдан ўтказиб бориш.

2026 йил якунига қадар

3. Хатлов натижаларини босқичма-босқич таҳлил қилиб бориш ва тиббиёт муассасаларини ташкил этишни режалаштириш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб бориш.

Режа-жадвалга мувофиқ

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 07/26/170/0459-сон)