20.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3420-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 20.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3420-3
Дата вступления в силу
21.10.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3420-3]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2023 й., 10/23/3420/0081-сон) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис Т. ИШМЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 16 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24/21-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 октябрдаги 24/21-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 11, 12, 14 ва 26-бандларнинг тўртинчи хатбошиси, 13 ва 16-бандларнинг бешинчи хатбошиси ҳамда 17, 171 ва 172-бандларнинг биринчи хатбошиси «ҳайдовчилик гувоҳномаси» деган сўзлардан кейин «ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 37-банддаги «асосий ҳисобварақни очган» деган сўзлар «хизмат кўрсатувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«38. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ судгача санация қилиш, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари қўлланилганда мижознинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкда қуйидаги баланс ҳисобварақлари тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда очилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«22660 Мижознинг санация ҳисобварағидаги маблағлари» баланс ҳисобварағи учун — судгача санация қилишни жорий этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг қарори ёки суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги суд ажрими асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«22662 Ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган мижознинг махсус ҳисобварағидаги маблағлари» баланс ҳисобварағи учун – ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги суд ажрими асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«22664 Тугатиш тартиб-таомили жорий этилган мижознинг ягона ҳисобварағидаги маблағлари» баланс ҳисобварағи учун — қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги суд қарори асосида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган махсус ҳисобварақлар очилган пайтдан бошлаб қуйидагилар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижознинг асосий ва иккиламчи (агар мавжуд бўлса) ҳисобварақлари бўйича чиқим амалиётлари тўхтатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижознинг асосий ҳисобварағига қўйилган ҳамда келгусида қўйиладиган барча тўлов ҳужжатлари (шу жумладан, инкассо топшириқномалари), шунингдек банд солиш (хатлаш) тўғрисидаги қарорлар уларни қўйган (қарор чиқарган) томонларга (шу жумладан, инкассо топшириқномаси уни қўйган органга) ижросиз қайтарилади. Бунда банк тўлов ҳужжати (банд солиш (хатлаш) тўғрисидаги қарорлар) мижозга нисбатан судгача санация қилиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилганлиги муносабати билан қайтарилаётганлигини кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий ва иккиламчи (агар мавжуд бўлса) ҳисобварақлардаги қолдиқ пул маблағлари ҳамда келгусида келиб тушадиган пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирмай мижознинг янги очилган махсус ҳисобварағига банк мемориал ордерига асосан ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳисобварақлар бўйича чиқим амалиётлари судгача санация қилиш ва суд санацияси тартиб-таомилида мижознинг, шунингдек ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилида суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномасига асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) талаблари ушбу бандга мувофиқ янги очилган махсус ҳисобварақларга нисбатан қўлланилмайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 10/26/3420-3/1057-сон)