|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.12.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси РАИСИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРХОНАЛАРИ УЧУН АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИНИ ИНВЕНТАРИЗАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА УНГА ЧИҚАРИБ ТАШЛАНАДИГАН ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МОДДАЛАРНИ МЕЪЁРЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 январда 1533-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2024 йил 18 ноябрдаги 19-мҳ-сонли «Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш ва унга чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни меъёрлаш бўйича таклиф этилган йўриқнома* тасдиқлансин.
* Йўриқнома рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида унинг давлат рўйхатига олингандан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
3. Ушбу буйруқнинг кучга кириши билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 11.07.1994 йил 14-ТК-сонли қарори билан тасдиқланган «Табиат муҳофазаси. Атмосфера. Атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбалари инвентаризациясини ташкил қилиш ва уни ўтказиш тартиби. Йўриқнома.» номли 118.0027714.35-94-сонли раҳбарий ҳужжат ҳамда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 05.11.1992 йил 5-ТК-сонли қарори билан тасдиқланган «Табиат муҳофазаси. Атмосфера. Ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлашнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий меъёрлари лойиҳаларининг таркибини белгилаш учун корхонанинг тоифасини аниқлаш бўйича услубий кўрсатмалар» номли 118.0027714.17-92-сонли раҳбарий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АЛИХОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 декабрь,
105-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 4-модда)