Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тегишли ваколатли органлар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат кадастрларининг шакллантирилиши ва юритилиши ҳақида 2006 ва 2007 йиллар июль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига ва Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 ноябрь,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 ноябрдаги
250-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Давлат ўрмон кадастри «Ўрмон тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
2. Давлат ўрмон кадастри — бу Давлат ўрмон кадастри объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
3. Давлат ўрмон кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва ўрмонларнинг ҳимояланганлик тоифасини аниқлаш мақсадида, ўрмонлардан оқилона фойдаланишни, қўриқлашни, муҳофаза қилишни ва қайта тиклашни ташкил этиш, давлат ўрмон фонди ерлари тузилмасида рўй берадиган ўзгаришлар ҳужжатларини юритиш ва назорат қилишнинг ягона тартибини белгилаш учун юритилади.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ўрмонлар Давлат ўрмон кадастрининг объектлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат ўрмон кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
6. Давлат ўрмон кадастри ўрмон муносабатларини тартибга солиш, ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни ташкил этиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмонлар тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
7. Қуйидагилар Давлат ўрмон кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўрмонларни тўлиқ қамраб олиш;
макон координатлари ягона тизимини ва ягона топография асосини қўлланиш;
ўрмонлар тўғрисидаги кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр ахборотларининг қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга қулайлиги.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Давлат ўрмон кадастри объектларини таксациялаш, ҳисобга олиш, баҳолашни ўтказиш билан таъминланади ҳамда Давлат ер кадастри ва Давлат бинолар ва иншоотлар кадастри ахборотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
10. Давлат ер кадастридан Давлат ўрмон кадастрига бериладиган Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотларида ерларнинг мақсадли фойдаланилиши бўйича тузилмаси, ер участкаларига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва зўриқтиришлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан Давлат ўрмон кадастрига бериладиган Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
12. Давлат ўрмон кадастрини юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.
13. Давлат ўрмон кадастри объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.
14. Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Давлат ўрмон кадастрини юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат ўрмон кадастри бўлими ва ушбу қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари (ўрмон хўжаликлари) томонидан амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастрини юритишни методик таъминлаш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат ўрмон кадастрини юритиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат ўрмон кадастри бўлими:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни ва унинг фаолиятини таъминлайди;
маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;
Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳолати, иқтисодий баҳоси тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайди ва тизимлаштиради;
Давлат ўрмон кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритади, тизимлаштириш ва Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун маълумотлар базасини тўлдиради;
Давлат ўрмон кадастри янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайди;
кадастр ходимларини Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;
кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;
Давлат ўрмон кадастри янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини назорат қилади;
кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан беришни амалга оширади;
Давлат ўрмон кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Давлат кадастрлари ягона тизимига ҳар йили, белгиланган тартибда тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатадиган Давлат ўрмон кадастри объектларининг мулкдорлари, шунингдек бошқа ҳуқуқлар эгалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ваколатли бўлимига Давлат ўрмон кадастри объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
III. Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Давлат ўрмон кадастри объектларининг барча турларини рўйхатлашни, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини ҳисобга олишни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом
20. Давлат ўрмон кадастри объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
21. Давлат ўрмон кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.
22. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Давлат ўрмон кадастрининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларида келгусида рўй берадиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
23. Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, технологик, биологик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Давлат ўрмон кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда, кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Ҳужжати расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари кадастр дафтарига ёзилади ва Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Давлат ўрмон кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизимидан фойдаланиб юритилиши ва унда ўрмон ерларини ҳисобга олишда ерни масофадан зондлаш, мултиспектриал космик суратлардан фойдаланиш назарда тутилади.
Тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқталар, чизиқлар ва полигонлар) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
Давлат ўрмон кадастри бўйича тематик қатламлар атрибутив маълумотлари қуйидагилар асосида:
Ўрмон бўлимлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;
Ўрмон кварталлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;
Ўрмон билан қопланган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;
Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакллантирилади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
24. Давлат ўрмон кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Давлат ўрмон кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг Давлат ўрмон кадастрини юритишни амалга оширувчи раҳбарлари жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат ўрмон кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат ўрмон кадастри объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди.
2. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.
3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кадастр ахборотларини Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасига беради.
4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан Давлат ўрмон кадастри бўйича ахборотлар олиши мумкин.
5. Давлат кадастрлари ягона тизимидан фойдаланувчилар сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан белгиланган тартибда Давлат ўрмон кадастри бўйича кадастр ахборотлари олиши мумкин.
* Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўрмон бўлимлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари

Т/р

Ўрмон бўлимининг идентификация рақами

Ўрмон бўлимининг номи

Ўрмон бўлими ташкил этилган сана

Ўрмон хўжалигининг номи

Идоравий мансублиги

Ўрмон бўлимининг жойлашган жойи

Ўрмон бўлими маълумотлари ҳисобга олинган сана





(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ўрмон кварталлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари

Т/р

Кварталнинг идентификация рақами

Квартал рақами

Изоҳ





(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ўрмон билан қопланган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари

Т/р

Контур идентификация рақами

Майдони

(га)

Дарахт номи

Ўрмонларни кўпайтириш усули

Дарахтлар ёши бўйича мансублиги

Дарахтларнинг ўртача ёши

Ўрмонларни ташкил қилувчи асосий турлар

Ўрмонларнинг ҳолати

Бонитет синфи

Дарахтларнинг зичлик даражаси

Ўрмон тури

Дарахтлар захираси (м³)

Қиймати

(сўм)





(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари

Т/р

Контур идентификация рақами

Ўрмон билан қопланмаган ерлар (га)





(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Давлат шаҳарсозлик кадастри Шаҳарсозлик кодексига, «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат шаҳарсозлик кадастри — бу Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
3. Давлат шаҳарсозлик кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва аҳоли пунктлари ҳамда қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларни ривожлантиришни, ҳудудларни ривожлантириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш асосида ҳаёт фаолиятининг қулай соҳасини, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфротузилма тизимлари фаолиятини мақбуллаштиришни ахборотлар билан таъминлаш мақсадида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Шаҳарсозлик фаолияти амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудининг қисмлари, аҳоли пунктлари ҳудудлари ва ҳудудларининг қисмлари, аҳоли жойлашишининг умумдавлат ва минтақавий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт комплекслари, рекреацион зоналар ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, акваторийлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари Давлат шаҳарсозлик кадастрининг объектлари ҳисобланади.
Шаҳарсозлик фаолияти дейилганда давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш соҳасидаги фаолияти, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, фуқароларнинг, жамоатчилик ва давлат манфаатларини, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш тушунилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги деб юритилади) Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
6. Давлат шаҳарсозлик кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.
7. Қуйидагилар Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўлиқ қамраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фазовий координатлари ягона тизимини ва ягона топография асосини қўлланиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
кадастр ахборотларини шакллантиришнинг методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр ахборотларининг қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш қулайлиги.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Ҳудудлардан амалда фойдаланилиши, фойдаланиш шартлари, шаҳарсозлик бойликлари ва ҳудудда амал қиладиган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар Давлат шаҳарсозлик кадастрининг асосини ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДШКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Шаҳарсозлик регламенти дейилганда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидалари билан белгиланган шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер участкаларидан ҳамда аҳоли пунктлари ва қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларнинг кўчмас мулки бошқа объектларидан фойдаланиш параметрлари ва турлари йиғиндиси тушунилади.
Давлат шаҳарсозлик кадастри қуйидагилардан иборат бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудларнинг, кўчмас мулк, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларининг аниқ манзилли реестрлари;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудларни қуриш ҳамда шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланиш бўйича шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лойиҳалар, шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари тўғрисидаги маълумотлар;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бўлинмалари, лойиҳалаштириш ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди объектлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар томонидан Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда текин беришни назарда тутади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
10. Кадастр ҳужжатлари Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва режалаштириш маълумотларининг бошланғич манбаи сифатида қабул қилинади ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда барча давлат бошқаруви органлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-1. Кадастр объекти — шаҳарсозлик маълумотномаси, объектнинг шаҳарсозлик паспорти, кадастр дафтари, кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларга мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр ҳужжатларининг асосий турлари ҳисобланади.
Шаҳарсозлик маълумотномаси манфаатдор шахсларнинг сўровига мувофиқ тақдим этилади, давлат шаҳарсозлик кадастри объектининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдан шакллантирилади, унда объектнинг миқдор ва/ёки сифат ҳолати, баҳоси, объект жойлашган жой тасвирланган харита (тархлар), унинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳудудда ўрнатилган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Объектнинг шаҳарсозлик паспорти шаҳарсозлик фаолияти объекти яратилганлигини (тикланганлигини), ҳудуди ва алоҳида объект ҳолати ўзгартирилганлигини ёки фойдаланилганлиги ҳолларини тасдиқлайди, унда кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратга олиш ва техник хатловдан ўтказиш, махсус текширишлар ва тадқиқотлар, кадастр объектини сифат ва миқдор жиҳатидан баҳолаш ҳужжатлари ва материаллари бўлади.
(10-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш географик ахборот тизимининг геопортали (кейинги ўринларда — ДШК геопортали) орқали амалга оширилади.
ДШК геопортали қатламлар, фазовий маълумотлар, метамалумотларни ўз ичига олади.
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг электрон манбалардаги ахборот базаси Автоматлаштирилган геоахборот қидирув тизими сифатида шакллантирилади.
ДШК геопортали давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-1. Давлат шаҳарсозлик кадастридан маълумотлар бериш қонунчилик билан тартибга солинади.
(11-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
12. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.
13. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи таркибий бўлинмалар (кейинги ўринларда Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти» масъулияти чекланган жамияти («ЎзгашкЛИТИ» МЧЖ — кейинги ўринларда бош ташкилот деб аталади) Давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ваколатли ташкилот ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
15. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ДШК геопортал оператори:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
ДШК геопортали жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;
маълумотлар базаси таркибини ишлаб чиқади, уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмаларга беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши юзасидан назорат олиб боради;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар ходимларини Давлат шаҳарсозлик кадастри геопорталида ишлашга ўқитилишини ташкил этади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини туркумлаштиради ва уларни ДШК геопорталига киритади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланишини назорат қилади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрига оид кадастр маълумотлари ДКЯТга Миллий геоахборот тизимига интеграция қилиш орқали реал вақт режимида тўлиқ тақдим қилинишини таъминлайди;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмаларга ДШК геопорталида қулай имкониятлар яратади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмалар:
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайдилар ва туркумлаштирадилар;
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритадилар, ўз ваколатлари доирасида ўз маълумотлар базасини юритадилар ҳамда уларни туркумлаштиради ва ДШК геопорталига киритиб борадилар;
Давлат шаҳарсозлик кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, улар тўғрисида ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайдилар ва ДШК геопорталига киритадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
III. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари барча турларини рўйхатлашни, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини ҳисобга олишни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
19. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга олинадиган Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ахборотлар интеграциялашган блокларга ажратилади, улар қуйидаги кичик тизимлардан иборат бўлади:
Шаҳарсозлик регламентлари;
Шаҳарсозлик ҳужжатлари;
Шаҳарсозлик фаолияти мониторинги;
Базис асос (муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди);
Манзиллар реестри;
Лойиҳалар реестри;
Шаҳарсозлик фаолияти объектлари реестри;
Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари реестри;
Норматив-ҳуқуқий ва методик база.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
21. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Давлат шаҳарсозлик кадастрининг ҳисобга қўйиш вақтида белгиланган тартибда тасдиқланган ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг тавсифларида келгусида бўладиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, шаҳарсозлик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари кадастр дафтарига ёзилади ва ДШК геопорталига киритилади.
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объектнинг қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-1. Давлат шаҳарсозлик кадастри таркибида муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди юритилади, у ДШК геопорталини географик (картографик) таъминлаш манбаи ҳисобланади. Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда юритилади.
(22-1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди:
Топографик тархлар ва барча турдаги ва масштабдаги (1:100 дан 1:100000 гача) хариталардан;
лойиҳалаштириш, қуриш, ер ости ва ер усти объектларини, транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ишлатиш масалаларини ҳал этиш учун муҳандислик-геология, гидрогеология, геофизика ва бошқа қидирув ва тадқиқот материалларидан;
муҳандислик инфратузилмалари ва транспорт тармоқларининг навбатчи режаларидан;
қизил чизиқлар ва қурилишни тартибга солиш чизиқлари бўйича маълумотлар базасидан иборат бўлади.
(22-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат шаҳарсозлик кадастри юритувчи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ваколатли ташкилотларининг ва ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ваколатли бўлинмаларининг раҳбарлари жавоб берадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш
тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
1. ДШКни юритиш бўлинмаси ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантириш учун шаҳарсозлик фаолияти объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайди.
2. ДШКни юритиш бўлинмаси ўз ваколати доирасида ўз маълумотлар базасини юритади, ДШК объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти (ёки унинг филиаллари)га беради.
3. «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК олинган маълумотларни таҳлил қилади ва туркумлаштиради, ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантиради ва ДКЯТга ахборот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «ЎзгашкЛИТИ» МЧЖ ва фойдаланувчилар сўровнома бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан ДШК объектлари бўйича ахборот олишлари мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
5. «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг ДШКни юритиш бўлинмалари, шунингдек, бошқа фойдаланувчиларнинг ДШКнинг АГТ маълумотлар базасидаги зарур ахборотларни эркин олишларини таъминлайди.
* Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига
3-ИЛОВА
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри «Чиқиндилар тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
2. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри — бу чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
3. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминлаш мақсадида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш учун махсус ажратилган ва ускуналанган жойлар: саноат ёки маиший чиқиндилар полигонлари; хавфли чиқиндиларни кўмиш жойлари; чиқиндихоналар, кул-шлак ташлаш жойлари, фойдаланиб бўлингандан кейин кўмиб ташланадиган шлам тўплаш жойлари биологик чиқиндиларни кўмиш жойлари Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/938/4058-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб юритилади) Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
6. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
7. Қуйидагилар Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юртитишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудидаги чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини тўлиқ қамраб олиш;
макон координатлари ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр ахборотларининг қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга қулайлиги;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш, баҳолаш йўли билан таъминланади ва Давлат ер кадастри ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ахборотларидан мажбурий равишда фойдаланишни назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари.
10. Давлат ер кадастридан Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрига бериладиган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ерларнинг тузилмаси, ер участкаларига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ерлардан фойдаланишда белгиланган сервитутлардаги мавжуд чеклашлар ва зўриқишлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрига бериладиган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
12. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.
13. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.
14. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш Давлат экология қўмитасининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика даражасида — Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
ҳудудий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ишларига Давлат экология қўмитаси раиси умумий раҳбарлик қилади.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш Давлат экология қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
16. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни ва унинг фаолиятини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар базалари тузилмасини ишлаб чиқади, уларни Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаларига беришни амалга оширади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
кадастр ходимларини Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;
кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборотлар тизимига киритади;
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплашни назорат қилади;
кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан берилишини амалга оширади;
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Давлат кадастрлари ягона тизимига ҳар йили белгиланган тартибда тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга, иқтисодий баҳосига таъсири тўғрисидаги ахборотларни тўплайдилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритадилар, маълумотлар базасини тўлдирадилар ва уларни тизимлаштириш ва Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборотлар тизимига киритиш учун Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига берадилар;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, шунингдек улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқлар эгалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
III. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг барча турларини рўйхатга олишни, объектларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари.
21. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
22. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.
23. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилишнинг ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган ҳар қайси жойи бўйича амалга оширилади.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш тавсифларида келгусида рўй берадиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
24. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, технологик, биологик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Давлат экология қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Ҳисобга олиш ахбороти кадастр дафтарига ёзилади ва Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
25. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини иқтисодий баҳолаш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар бир жойнинг ҳолатини, қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияларининг раҳбарлари жавоб берадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари
давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизацня қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқларнинг эгалари чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари мулкдорлардан ва ушбу объектларга бошқа ҳуқуқлар эгаларидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайдилар, кадастр йиғмажилдларини шакллантирадилар ва уларни Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига берадилар.
3. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси Давлат ер кадастридан ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.
4. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси объект (чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари) ЧКУЖДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини ДКЯТ маълумотлар базасига беради.
5. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни олиши мумкин.
6. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари объектлари бўйича зарур ахборотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўровга кўра ДКЯТ ва ЧКУЖДК маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.
* Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига
4-ИЛОВА
Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Картография-геодезия давлат кадастри «Геодезия ва картография тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
2. Картография-геодезия давлат кадастри — бу Картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тўғрисидаги картография-геодезия маълумотлари, бажариладиган геодезия, топография ва картография ишлари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
3. Картография-геодезия давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Картография-геодезия давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг барча масштаблардаги топографик хариталари;
Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, шаҳарчалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг топографик режалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли хариталари;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Ўзбекистон Республикасининг навбатчи маълумотнома харитаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини аэро ва космик суратга олиш материаллари;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Ўзбекистон Республикаси давлат геодезия тармоқлари пунктлари ва реперлари;
ер участкалари чегараларини белгиловчи чегара тармоқлари пунктлари;
геодезия пунктлари, реперлари, чегара белгилари координатлари ва баландликлари каталоглари;
геодезия, топография ва картография ишларини бажариш вақти, уларнинг бажарувчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг қиймати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
6. Картография-геодезия давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни картография-геодезия ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
7. Қуйидагилар Картография-геодезия давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудини тўлиқ қамраб олиш;
кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр ахборотларининг қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга қулайлиги.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш географик ахборот тизимида ва/ёки қоғоз манбаларда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
9. Картография-геодезия кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Картография-геодезия давлат кадастрини юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Кадастр агентлиги Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш ва методик жиҳатдан таъминлашни амалга оширади.
Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди (кейинги ўринларда — Давлат картография-геодезия фонди) Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларининг ижрочиси ҳисобланади.
Кадастр агентлиги Картография-геодезия давлат кадастрининг географик ахборот тизими маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат картография-геодезия фонди:
кадастр ахборотларини шакллантириш ва тақдим этиш форматларини ишлаб чиқади;
Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини шакллантиришни ва унинг фаолиятини таъминлайди;
ҳисобга олиш ва баҳолаш кадастр ахборотларини тизимлаштиради, шакллантиради ва уларни Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;
кадастр ахборотларига бўлган талабни мунтазам равишда ўрганади, кадастрни юритиш технологиясини такомиллаштиришни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг картография-геодезия жиҳатидан ўрганилгани мониторингини юритади;
кадастр маълумотларини республика ижро этувчи ҳокимият органларига, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этади;
кадастр ахборотларини рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлайди;
тизимлаштирилган кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан берилишини амалга оширади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
III. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби
12. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
13. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш қуйидагилардан иборат бўлади:
Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
геодезия, топография ва картография ишлари материалларини тизимлаштириш, кадастр ахборотларини сақлаш ва янгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатга олиш ва географик ахборот тизимида электрон реестрини юритиш;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр ахборотларини қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга бериш.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
14. Геодезия, топография ва картография ишлари материалларининг рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳамда иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади, уларни яратиш учун биринчи марта геодезия, топография ва картография ишлари амалга оширилади, шунингдек илгари яратилган объектлар тўғрисидаги янгиланган маълумотлар ёзилади. Бунда шунингдек илгари йўқолган ва қайта тикланган геодезия белгилари ва реперлари, ишларнинг бажарувчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларни бажариш муддатлари ва қиймати ҳам ёзилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Картография-геодезия давлат кадастри объектларини ҳисобга олиш хариталар номенклатураси бўйича, давлат геодезия тармоқлари класслари ва турлари бўйича, шу жумладан, маъмурий-ҳудудий бўлиниш бўйича ҳамда аҳоли пунктлари бўйича алоҳида амалга оширилади.
Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Давлат картография-геодезия фонди кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатли расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари Картография-геодезия давлат кадастрининг географик ахборот тизимига киритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Картография-геодезия давлат кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш геодезия, топография ва картография ишларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат картография-геодезия фондининг Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш зиммасига юкланган раҳбари жавоб беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш

Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

5

3

4

  ↓

Картография-геодезия давлат кадастри (КГДК)

Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди

5

Фойдаланувчилар

1

2

Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар

1. Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар КГДК объектлари бўйича бошланғич ахборотларни Давлат картография-геодезия фондига тақдим этадилар.
2. Давлат картография-геодезия фонди тақдим этилаётган бошланғич материаллар талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, уларни пухта ишлаш учун қайтаради.
3. Давлат картография-геодезия фонди КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини ФММИ маълумотлар базасига беради.
4. Давлат картография-геодезия фонди сўров бўйича ФММИ маълумотлар базасидан ахборотларни олиши мумкин.
5. ДКЯТ, Давлат картография-геодезия фонди маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сўровга кўра КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 349-модда; 2011 й., 31-сон, 327-модда; 2017 й., 30-сон, 734-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 22.11.2019 й., 09/19/938/4058-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.06.2022 й., 09/22/313/0494-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)