Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Баҳолаш фаолияти тўғрисида
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонун баҳолаш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Баҳолаш фаолияти тушунчаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш фаолияти баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятидир.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-208-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 178-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Баҳоловчи ташкилот
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсдир.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида низомга қаранг.
Баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятида мустақилдир. Хизматларнинг истеъмолчиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилот қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, акциядорлик жамияти бундан мустасно. Бунда қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилиши керак:
(41-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари баҳоловчи бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳоловчи ташкилотнинг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган баҳоловчиларнинг штатдаги энг кам сонига доир, қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-моддаси учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиш;
(41-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.
(41-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳоловчи ташкилотни ташкил этиши, шунингдек баҳолаш фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.
(41-модданинг ва бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
42-модда. Баҳоловчи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида низомга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(42-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли «Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори.
Баҳоловчи баҳолаш ишларини ўтказишга, агар у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турган бўлса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, баҳоловчи ташкилот томонидан жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказадиган текширишларда ва бошқа тадбирларда баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосидагина мутахассис ёки эксперт сифатида иштирок этиши мумкин.
(42-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 26 августдаги ЎРҚ-945-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2024 й., 03/24/945/0653-сон)
43-модда. Баҳоловчининг ёрдамчиси
Баҳоловчининг ёрдамчиси баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлмаган ва баҳоловчининг баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ топшириқларини бажарадиган, баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни (бундан буён матнда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади) ҳамда баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бошқа расмий ҳужжатни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний шахсдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонунчиликда белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномасида (контрактда) белгилаб қўйилади.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.
Баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади.
(41, 42 ва 43-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-208-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 178-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган, баҳоловчиларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларидир.
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари:
баҳоловчиларнинг малака имтиҳони учун тест саволларини ишлаб чиқишда ва малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этади;
Баҳоловчиларнинг профессионал хулқ-атвори кодексини тасдиқлайди ҳамда унга риоя этилишини тизимли равишда мониторинг қилишни таъминлайди;
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
баҳолаш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ташкилотларни белгиланган тартибда аъзоликка қабул қилади;
ўз аъзоларининг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;
ўз аъзолари томонидан мазкур Қонун талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун баҳоловчи ташкилотларни аъзоликдан чиқаради ҳамда қоидабузарликка йўл қўйган баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини тугатиш бўйича ваколатли органга тақдимнома киритади;
ўз аъзоларининг ахборот-услубий таъминотини ташкил этади;
баҳолаш фаолияти бўйича халқаро ташкилотларнинг ва ваколатли орган комиссияларининг ишида иштирок этади;
баҳоловчилар малакасини ошириш тизими мониторингини таъминлайди ҳамда йил якунлари бўйича 20 январга қадар ваколатли органга баҳоловчиларга таълим хизматларини кўрсатувчи ўқув марказларида малака ошириш курсларидан ўтилганлиги ҳақида ахборот тақдим этади.
Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмалари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар уларнинг барча аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмалари кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда бадалларнинг ва тўлов тарифларининг миқдорлари улар аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмасининг раҳбарлари ва ходимлари баҳоловчи ташкилотнинг таъсисчиси бўлишга, баҳоловчи ташкилотда ишлашга, баҳоловчи ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни тузишга, шунингдек раҳбарларга, баҳоловчиларга ёки баҳоловчи ташкилотларнинг бошқа ходимларига нисбатан аффилланган шахс бўлишга ҳақли эмас.
45-модда. Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмаларининг бошқарув органлари
Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ушбу жамоат бирлашмасининг юқори органидир ва бу йиғилиш беш йилда камида бир марта чақирилади.
Ижро этувчи орган баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмасининг юқори органи томонидан унинг аъзолари орасидан сайланади ва жамоат бирлашмасининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади.
(44 ва 45-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
5-модда. Баҳолаш объектлари
Баҳолаш объектлари жумласига қуйидагилар киради:
алоҳида моддий объектлар (ашёлар);
шахснинг мол-мулкини ташкил этувчи ашёлар мажмуи, шу жумладан муайян турдаги (кўчар ёки кўчмас) мол-мулк;
мол-мулкка ёки мол-мулк таркибидаги айрим ашёларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар;
талаб қилиш ҳуқуқлари, мажбуриятлари (қарзлар);
ишлар, хизматлар, ахборот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
интеллектуал мулк объектлари ва қонунчиликка фуқаролик муомаласида бўлиши мумкинлиги белгиланган бошқа фуқаролик ҳуқуқлари объектлари.
(5-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2023 йил 25 октябрдаги 01/11-14/29-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3487, 28.12.2023 й.).
6-модда. Баҳолаш объекти қийматининг турлари
Баҳолаш мақсадларига қараб баҳолаш объекти хусусида бозор қиймати ёки бозорникидан фарқланувчи қиймат қўйилади.
Баҳолаш объекти қиймати турларининг қўлланиш соҳаси ва уларнинг фарқланувчи хусусиятлари баҳолаш стандартлари билан белгиланади.
Баҳолаш объектини баҳолаш пул шаклида амалга оширилади.
7-модда. Баҳолаш объектининг бозор қиймати
Баҳолаш объектининг бозор қиймати деганда энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, унга кўра мазкур баҳолаш объектининг очиқ бозорда рақобат шароитида, битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатларини йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қилади, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирон-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.
Агар бирон-бир баҳолаш объектининг баҳолашда мажбурий ўтказиш талаби мавжуд бўлган норматив ҳужжатда ёки баҳолаш объектининг баҳолаш тўғрисидаги шартномада (матнда бундан буён шартнома деб юритилади) қийматнинг аниқ тури кўрсатилган бўлмаса, мазкур объектнинг бозор қиймати белгиланиши лозим. Мазкур қоида норматив ҳужжатда баҳолаш объекти қийматининг турини аниқловчи, ушбу Қонунда ёки баҳолаш стандартларида назарда тутилмаган атамаларда фойдаланилган тақдирда ҳам қўлланиши керак.
8-модда. Баҳолаш объектининг бозорникидан фарқланувчи қиймати
Баҳолаш объектининг бозорникидан фарқланувчи қиймати деганда мазкур баҳолаш объектининг баҳолаш ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилганидан фарқли шартларида ўтказилган энг эҳтимол тутилган баҳо тушунилади.
9-модда. Баҳолаш стандартлари
Баҳолаш стандартлари ўзаро боғлиқ норма ва қоидалар мажмуидан иборат бўлиб, улар қуйидагиларни белгилайди:
баҳолаш тушунчалари ва принципларини;
баҳолаш фаолиятида қўлланиладиган атамалар ва таърифларни;
қиймат турларига қўйиладиган талабларни;
бошланғич ахборотга қўйиладиган талабларни;
баҳолаш ўтказиш тартибини;
баҳолаш усулларини қўлланиш хусусиятлари;
баҳолаш натижаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларни;
бошқа талабларни.
Баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, уларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
10-модда. Баҳолашни ўтказиш ва унинг натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқи
Баҳолаш ўтказиш ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқдир.
Баҳолаш объектларини баҳолаш ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Баҳолашни ўтказиш натижаларидан баҳолаш объекти ўз балансида турган шахслар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотларига тузатишлар киритиш учун фойдаланишлари мумкин.
11-модда. Баҳолаш ўтказишнинг мажбурийлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолашни ўтказишни давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари битим тузишга жалб этилган тақдирда, шу жумладан:
(11-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш объектларини хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга топшириш ёки ижарага бериш мақсадида уларнинг қиймати аниқланаётганда;
(11-модда биринчи қисмнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
баҳолаш объектларидан гаров нарсаси сифатида фойдаланаётганда;
баҳолаш объектлари сотилаётганда ёки ўзга шахсга бошқача тарзда ўтказилаётганда;
баҳолаш объектлари билан боғлиқ қарз мажбуриятларидан бошқанинг фойдасига воз кечилаётганда;
баҳолаш объектлари юридик шахсларнинг устав фондларига улуш тариқасида берилаётганда мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ташкилоти хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда баҳолаш талаб этилмайди.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
Баҳолаш ўтказиш баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида низо чиққан тақдирда ҳам, шу жумладан:
мол-мулк национализация қилинаётганда;
ипотека кредити берилаётганда;
тарафлардан бирининг талабига биноан эр-хотиннинг мол-мулки бўлинаётганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк мулкдорлардан жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олинаётганда ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқача тарзда олиб қўйилаётганда;
(11-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри тўланиши устидан назорат ўтказилаётганда мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг амал қилиши давлат муассасалари ва ташкилотлари ўртасида уларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилган мол-мулкни тасарруф этишда келиб чиқадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(11-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда суд ажрими баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асослардир.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага оид мажбурий талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёзма шаклда қонунчиликка мувофиқ тузилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
баҳолаш объектининг номи;
баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;
баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш муддати;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказгани учун пул мукофоти миқдори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартномага баҳоловчи малака сертификатининг, шунингдек баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар киритилиши шарт.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказганлик учун пул мукофотининг миқдори шартномада белгилаб қўйилади ва у баҳолаш объекти қийматининг баланд-пастлигига боғлиқ бўлиши мумкин эмас.
14-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг ҳуқуқлари
Баҳоловчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган баҳолаш усулларини мустақил қўллаш;
(14-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2023 йил 25 октябрдаги 01/11-14/29-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти.
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан фойдаланиш эркинлиги таъминланишини буюртмачидан талаб қилиш, ёзма шаклда тушунтиришлар ва қўшимча маълумотлар олиш;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни учинчи шахслардан талаб қилиб олиш. Агар мазкур ахборотни беришнинг рад этилиши баҳолашнинг ишончлилигига жиддий таъсир этадиган бўлса, баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиб ўтади;
баҳолаш объектларини баҳолашдан ўтказишда иштирок этишга бошқа баҳоловчиларни ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
буюртмачи шартнома шартларини бузган ҳолларда баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишни рад этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилот қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг мажбуриятлари
Баҳоловчи ташкилот:
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш фаолиятига қўйиладиган қонунчилик талабларига риоя этиш;
(15-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификатини шартнома тузилиши олдидан буюртмачининг талабига кўра кўрсатиши;
(15-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган, холисона баҳолашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги оқибатида ўзининг иштирок этиш имконияти йўқлиги тўғрисида буюртмачига хабар бериши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачининг сўровномасига кўра баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талаблари ҳақида ахборот тақдим этиши;
(15-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида олинадиган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида аниқланган зарар етказилганлиги, шунингдек қонунчиликнинг бошқача тарзда бузилганлиги фактлари тўғрисида баҳолаш объекти мулкдорига ва (ёки) буюртмачига хабар бериши;
(15-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг нусхаси уч йил мобайнида сақланишини таъминлаши;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида буюртмачидан олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
баҳоловчиларнинг ҳар йили малака ошириш курсларида белгиланган тартибда ўқишини таъминлаши;
баҳоловчи ташкилотлар фаолиятининг рейтингини баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар бирлашмаларининг сўровномасига кўра ахборот тақдим этиши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилотнинг зиммасида қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида низомга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Баҳоловчи ташкилот томонидан кўрсатиладиган қўшимча профессионал хизматлар
Баҳоловчи ташкилот қуйидаги қўшимча профессионал хизматлар кўрсатиши мумкин:
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертиза қилиш;
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;
баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва баҳолаш фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш;
баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини тарқатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилот қонунчиликка мувофиқ бошқа қўшимча профессионал хизматлар ҳам кўрсатиши мумкин.
(151-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишга йўл қўйилмаслиги
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачи баҳоловчи ташкилотнинг мулкдори, муассиси (иштирокчиси), кредитори, суғурталовчиси, баҳоловчиси бўлса;
(16-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
баҳоловчи ташкилот ва (ёки) баҳоловчи буюртмачининг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори бўлса;
баҳоловчи ташкилотнинг ва (ёки) баҳоловчининг баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлса;
баҳоловчи баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлган шахслар билан яқин қариндошлик ёки қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик муносабатларида бўлса.
17-модда. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига оид талаблар
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос;
баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;
баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили);
(17-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар;
баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари;
баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижани қўлланиш чегаралари;
баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана;
баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати.
Агар баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилади.
Агар баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда бозор қийматидан фарқланувчи қиймат аниқланган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳони аниқлаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан воз кечиш сабаблари кўрсатилган бўлиши керак.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти қийматини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш объектларининг айрим турларини баҳолашдан ўтказиш учун қонунчиликда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг махсус шакллари назарда тутилиши мумкин.
(17-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2023 йил 25 октябрдаги 01/11-14/29-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, ҳисобот баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси, мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади ва буюртмачига топширилади.
(17-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳар хил шарҳлашга йўл қўймаслиги ёки чалғитмаслиги керак»;
(16 ва 17-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-208-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 178-модда)
18-модда. Ҳисоботнинг ишончлилиги
Ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тузилган ҳисобот ишончли деб тан олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш объектининг ҳисоботда кўрсатилган қиймати, тавсия хусусиятига эга бўлади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусийлаштирилган объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш тақиқланади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181-модда. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг низолилиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин.
(181-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади.
Экспертиза ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр бўлиши керак. Бунда мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли эмас.
Баҳоловчи ташкилотни илгари ўзи бажарган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга жалб этишга йўл қўйилмайди.
Буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб чиқилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади.
(181-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонунчиликда белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этади.
(181-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 985, 992-моддалари, 57-бобининг 3-параграфи.
Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади. Буюртмачига етказилган зарарнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан қопланиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14 ва 985 -моддалари.
Баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолашни сифатсиз ўтказганлиги ёки лозим даражада ўтказмаганлиги, махфий маълумотларни ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ёки баҳоловчи ташкилотнинг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун баҳоловчи ташкилот олдида қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
20-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
21-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари аъзоси бўлган баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ифода этиш мақсадида ихтиёрий равишда уюшмалар (иттифоқлар) ва бошқа бирлашмаларга қонунчиликда белгиланган тартибда бирлашиши мумкин.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари»ги Қонуни.
22-модда. Низоларни ҳал этиш
Баҳолаш фаолияти амалга оширилаётганда юзага келадиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли Қарори билан тасдиқланган «Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида»ги низом.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 август,
811-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2009 й., 15-сон, 178-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 27.08.2024 й., 03/24/945/0653-сон; 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон; 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)