1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 январь,
40-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларга»;
«18. Мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади (бундан божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулклар, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар мустасно).
Божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни сотиш «Божхона-сервис» ДМ томонидан амалга оширилади.
Божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни буюртма асосида «Божхона-сервис» ДМ томонидан «E-auksion shop» электрон савдо платформаси орқали сотиши мумкин»;
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси буйруғи билан божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар (дори-дармон бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз берилиши мумкин. Бунда давлат даромадига ўтказилган тиббий буюмлар экспертиза хулосаси асосида яроқли деб топилган тақдирда берилади»;
«19. Сотиладиган мол-мулк ижро ишини юритувчи давлат ижрочилари томонидан товарга илова қилинадиган юкхати билан биргаликда савдо ташкилотларига, божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулклар, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар эса «Божхона-сервис» ДМга берилади. Ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун мол-мулк унинг миқдоридан, ҳажмидан ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида сотиш учун бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин (бундан божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни, шунингдек, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар мустасно)»;
г) 53-банд қуйидаги мазмундаги 21-кичик банд билан тўлдирилсин:
«21) божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарлар бўйича:
42 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
50 фоизи — Божхона қўмитасининг махсус жамғармасига;
8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорида:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 40-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъекти бошқарув органининг раҳбари бўлган жисмоний шахс:
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қиргин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилганда;
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;
суд ҳукми билан тайинланган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи чекланган муддат тугамаганда;
суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган даврида;
муқаддам таъсисчи (муассис) ёки раҳбарлигидаги тадбиркорлик субъекти тўловга қобилиятсизлик таомили асосида тугатилганлигига уч йил муддат тўлмаганда, ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзи тўлаб берилган ҳолатлар бундан мустасно»;
б) қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:
«401. Ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Олий суд ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тегишли ахборот тизимларини Тизимга интеграция қилиш орқали аниқланади»;
в) 4-илова куйидаги мазмундаги VIII2 боб билан тўлдирилсин:
«
VIII2.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра қуйидаги хизматлар композит тарзда кўрсатилади:
Ҳа
Йўқ
82-1.
электрон рақамли имзо калитини бериш:
Ҳа
Йўқ
82-2.
тижорат банкларида ҳисобварақ очишга ариза топшириш ва уни фаоллаштириш:
Ҳа
Йўқ
82-3.
айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш:
Ҳа
Йўқ
82-4.
кўчмас мулк ижараси шартномасини расмийлаштириш ва солиқ органларида ҳисобга қўйиш:
Ҳа
Йўқ
82-5.
онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун шартнома имзолаш:
Ҳа
Йўқ
»;
г) 5-иловада I банд қуйидаги мазмундаги 1-20-21 — 1-20-26-позициялар билан тўлдирилсин:
«
1-20-21
тижорат банкларида ҳисобварақ очишга ариза топшириш ва уни фаоллаштириш:
Ҳа
Йўқ
1-20-22
айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш:
Ҳа
Йўқ
1-20-23
кўчмас мулк ижараси шартномасини расмийлаштириш ва солиқ органларида ҳисобга қўйиш:
Ҳа
Йўқ
1-20-24
қўшилган қиймат солиғини тўловчи гувоҳномасини олиш (солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб, автоматик тарзда гувоҳнома бериладиган солиқ тўловчиларга):
Ҳа
Йўқ
1-20-25
онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун шартнома имзолаш:
Ҳа
Йўқ
1-20-26
юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш:
Ҳа
Йўқ
».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:
а) резидентлар томонидан — хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;
б) норезидентлар томонидан:
Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида. Бунда норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд валюта маблағларининг республика ҳудудида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланилмаган қолдиқ миқдори доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилади;
республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида олиб кирилган заргарлик буюмларини «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида сотишдан олинган нақд чет эл валютаси доирасида. Бунда республика ҳудудига олиб кирилган заргарлик буюмларининг номи, ўлчов бирлиги ва миқдори кўрсатилган йўловчи божхона декларацияси ҳамда ушбу буюмларни сотиб олган юридик шахс (сотиб олиш пункти) томонидан тасдиқланган ҳужжат (юк хати) нақд чет эл валютасини олиб чиқиш учун асос бўлади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорида:
«Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»;
Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
«ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиш, шу жумладан, бўлинма раҳбари олий маълумотга эга бўлиши»;
қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
«231. Келиб тушиш манбаидан қатъи назар, барча мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиши ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари, шу жумладан, шахсий, сайёр ва оммавий қабуллар ўтказиш натижалари мазкур тизимга киритиб борилиши шарт. Бунда мурожаатлар бўйича жавоб хатлари имзоланган куннинг ўзида ушбу тизимга киритилиши лозим»;
«Давлат органларининг раҳбарлари ёки бу борада ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари томонидан ҳар чоракда камида уч марта жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабуллари, шунингдек, оммавий қабуллар ташкил этилади. Сайёр ва оммавий қабуллар, қоида тариқасида, таҳлил натижаларига кўра мурожаатлар сони ошган ҳудудларда ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги 653-банд билан тўлдирилсин:
«653. Сайёр ва оммавий қабулларнинг ҳисобини юритиш, уларни ўтказиш натижаларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимидаги алоҳида модул орқали амалга оширилади»;
77-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари қуйи органлар мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини ҳар чоракда ўрганади, таҳлил қилади ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриб боради».
г) қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига 11-ИЛОВА
Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар (кейинги ўринларда — давлат органлари) ҳамда уларнинг раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари (кейинги ўринларда — мансабдор шахслар) томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини (кейинги ўринларда — мурожаатлар) қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича тоифалаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) рўйхатга олинган (келиб тушиш манбаидан қатъи назар) ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Низом қоидалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари учун мажбурий, бошқа давлат органлари учун тавсиявий хусусиятга эга.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баҳолаш ва тоифалаш — мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлаш натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини баҳолаш ва тоифаларга ажратиш;
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси — ҳисобот даврида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган ҳамда ахборот тизимида «ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган» ёки «ижобий ҳал этилган» белгиси билан қайд этилган мурожаатлар сонининг назоратга олинган мурожаатлар умумий сонига нисбатан улуши;
такрорий мурожаат — айни бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят қилинаётган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилаётган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтга келиб қонунчиликда белгиланган кўриб чиқиш муддати тугаган бўлса, илгариги мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги тўғрисида хабар қилинаётган мурожаат.
4. Баҳолаш ва тоифалаш қуйидаги принципларга асосланади:
самарадорлик — мурожаатларни қабул қилиш, белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш ҳамда уларнинг қаноатлантирилишини таъминлаш;
жавобгарлик — мурожаатларни кўриб чиқишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги;
рақамлаштириш — мурожаатларни ахборот тизимида қабул қилиш, кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш, уларни автоматик таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали инсон омилини камайтириш;
мурожаат қилувчи манфаатларининг устуворлиги — мурожаатларни кўриб чиқишда мурожаат қилувчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш;
тизимли таҳлил ва узлуксиз такомиллаштириш — баҳолаш натижаларини мунтазам таҳлил қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш.
2-боб. Тоифалашни амалга ошириш
5. Тоифалаш давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлашни таҳлил қилиш натижаларини баҳолаш учун қўлланади.
6. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ахборот тизимида тўпланган маълумотлар асосида рўйхатга олинган, қаноатлантирилган, рад этилган, ижро муддатлари бузилган, такрорий мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади.
7. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тоифалаш мезонлари асосида (дастурий таъминот ёрдамида) автоматик равишда баҳоланади ҳамда яшил, сариқ ва қизил тоифаларга ажратилади.
8. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини баҳолаш натижаларини ахборот тизимида кўриб бориш имкониятига эга бўлади.
3-боб. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини тоифалаш мезонлари
9. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан уч тоифага ажратилади:
юқори натижадорликка эга давлат органлари — яшил тоифа;
ўрта натижадорликка эга давлат органлари — сариқ тоифа;
паст натижадорликка эга давлат органлари — қизил тоифа.
10. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти натижалари қуйидаги мезонларга мос келганда яшил тоифага киритилади:
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 80 фоиз ва ундан юқори бўлганда;
мурожаатлар билан ишлашда ижро муддатига тўлиқ риоя этилиши таъминланганда;
такрорий мурожаатларнинг улуши мурожаатлар умумий сонининг 5 фоизидан ошмаганда;
ҳар чоракда камида уч марта сайёр қабул ўтказилганда;
14. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ҳар ҳисобот даври (чорак) якунида ахборот тизимидаги маълумотларга асосан ахборот тизимида дастурий таъминот ёрдамида автомат равишда баҳоланади.
15. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) қуйидагича белгиланади:
яшил тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 100 фоиз этиб белгиланади;
сариқ тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 50 фоиз этиб белгиланади;
қизил тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 10 фоиз этиб белгиланади.
16. Таҳлил натижаларига мувофиқ «қизил» тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.
Бир йилда икки ва ундан ортиқ «қизил» тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларининг ҳисоботи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисида муҳокама қилинади ҳамда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда масъул шахслари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича сўровномага мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳам киритилади.
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олий Бош қўмондон» давлат стипендияси соҳиби бўлган курсантлар бакалавриатни тамомлагач, камида икки йил божхона органларида хизматни ўтаганидан сўнг, беш йил мобайнида мутахассислиги бўйича Божхона институтининг магистратурасига умумий қабул квота доирасида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинадилар».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК ҳамда Республика йўл жамғармаси» сўзлари «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси ҳамда «Автойўлинвест» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма биринчи хатбоши «ўлчов назорат постини ташкил этиш,» сўзларидан кейин «назорат постлари ходимларини сақлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва Республика йўл жамғармаси» сўзлари «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси ҳамда «Автойўлинвест» агентлиги сўзлари билан алмаштирилсин;
«Узоқ муддат хизмат қилганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита томонидан тасдиқланадиган тартиб ёки жамоа шартномаси асосида амалга оширилади»;
8-банд «ҳамда касб байрамида» сўзларидан кейин «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошиси «ташаббускор ходимларига» сўзларидан кейин «ҳар ой якуни бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш тадбиркорлик субъекти — юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим)» сўзлари билан алмаштирилсин.
«норезидентнинг идентификация коди — импорт контрактини тузувчи хорижий ҳамкор ва ушбу контракт бўйича товар жўнатувчи норезидентларга халқаро ёки миллий стандартлар асосида бериладиган ягона, такрорланмас идентификация рақами»;
республика ҳудудида экспорт контракти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ва ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;
сотиб олиш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт;
сотиш контракти — сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
ташқи савдо контрактлари — Низомнинг ушбу бандида келтирилган экспорт контракти, импорт контракти, бартер контракти, республика ҳудудида экспорт контракти, сотиш контракти ва сотиб олиш контракти»;
«5. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) киритилади»;
биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «ТСОЯЭАТ» сўзи тегишли келишикдаги «Тизим» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тизимда сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади»;
қуйидаги мазмундаги 241-банд тўлдирилсин:
«241. Сотиб олиш контракти бўйича товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Тизимга киритиш ёки улар учун тўланган пул маблағларни қайтариш муддати тўлов амалга оширилган санадан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида юк жўнатувчи давлатнинг экспорт декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари асос бўлади.
Сотиш контракти бўйича тушум тушиши товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Тизимга киритилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Бунда товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида юк қабул қилувчи давлатнинг импорт декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари асос бўлади.
Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори кам бўлмаслиги лозим.
Тизимга товарлар сотиб олинганлиги ёки сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни киритиш ва уларнинг нусхаларини бириктириш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади. Бунда сотиб олиш ва сотиш контрактлари бўйича Тизимга бириктирилган декларациялар ва товарнинг кузатув ҳужжатларидаги юк қабул қилувчи ва юк жўнатувчилар ўзаро мувофиқ бўлиши лозим.
Тизимга бириктирилган ҳужжатлар мазкур банд талабларига мувофиқлиги божхона органлари томонидан тасдиқлангандан сўнг улар ҳақидаги маълумотлар Тизимда акс этади.
Бунда сотиб олиш ва сотиш контрактлари доирасида белгиланган тартибда тақиқ ва чекловлар ўрнатилган товарлар бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади»;
2-бандидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)» сўзлари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ)» сўзлари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (Тизим)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни иккинчи хатбошисидаги «ТСОЯЭАТга» сўзи «Тизимга» сўзи билан алмаштирилсин;
номидаги «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига» сўзлари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи, йигирма иккинчи ва йигирма учинчи билан тўлдирилсин:
«сотиб олиш контрактлари бўйича товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
сотиш контрактлари бўйича товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 20-банди қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг мақсади товарларни қадоқлаш, ўраш (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш бўлса, товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома талаб этилмайди.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими тўғрисидаги низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни божхона юк декларациясига илова қилинган ҳолда амалга оширилади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш — божхона тўловлари таъминлаш бўйича тақдим қилинган ҳужжатнинг амал қилиш муддати доирасида йўл қўйилади, бунда божхона омбори божхона режими учун белгиланган умумий сақлаш муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ваколатли шахслар томонидан божхона тўловлари таъминлаш бўйича тақдим қилинган ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин товарлар божхона тўловлари таъминлаш бўйича янги ҳужжат тақдим этилиши ёки товарлар божхона омборига етказилиши лозим».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди куйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда мазкур бандда назарда тутилган гувоҳнома тадбиркорлик субъекти — юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда берилади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорида:
4-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Регламентнинг 3-бандида белгиланган тоифалардан бирига мансуб бўлган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган донорларга йўлланмалар уларнинг мурожаатига асосан йўлланмаларни бериш даврийлигига мувофиқ навбатсиз берилади»;
14-банддаги «IHMA Sanatoriya» сўзлари «IHMA Sanatoriy» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Йўлланманинг амал қилиш муддати бошлангандан сўнг 5 кун ичида йўлланмалардан фойдаланувчи томонидан йўлланма бўйича санаторийларга мурожаат қилинмаганда берилган йўлланма бекор қилинади»;
«20. Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, имтиёз тоифаси ва йўлланмаларнинг бериш даврийлигига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар йили 31 декабрга қадар тасдиқлайди ва талабдан келиб чиққан ҳолда йил давомида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб боради»;
қабул жараёнида санаторийга ташриф буюрган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторий-курорт картасида мазкур Регламентнинг 9-бандида белгиланган касалликлар аниқланиши йўлланмани бекор қилиш учун асос ҳисобланади»;
28-банднинг биринчи хатбошисидаги «йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида уч кундан кеч бўлмаган муддатда» сўзлари «йўлланманинг амал қилиш муддати бошланиш санасидан камида 3 кун олдин» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. Санаторийлар томонидан мазкур Регламентнинг 3-бандига мувофиқ кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахсга берилган йўлланма асосида озиқ-овқат ва ётоқ жой билан таъминлаш бепул асосда, қолган хизматлар шартномага мувофиқ пулли асосда кўрсатилади»;
«Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Эслатма: Йўлланма фақат унда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади. Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, шунингдек санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (шу жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.
Санаторийда соғломлаштириш учун 000000-сон
ЙЎЛЛАНМА
1. Даволанувчининг Ф.И.О.
2. Даволанувчининг паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ким томонидан берилганлиги):
3. Даволанувчининг ЖШШИР:
4. Туғилган йили (йил, кун, ой,): (0000.00.00 йил
5. Доимий яшаш жони бўйича рўйхатга олинган манзили:
6. Тиббий маълумотнома (рақами, қачон ким томонидан берилган):
Санаторий томонидан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига
000000-сон йўлланманинг
ҚАЙТАРИЛАДИГАН ҚИСМИ
1. Даволанувчининг Ф.И.О.:
2. Даволанувчининг паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ким томонидан берилганлиги):
QR-код жойи
3. Даволанувчининг ЖШШИР:
4. Тугилган йили (кун, ой, йил): 00.00.0000 йил
5. Имтиёзли тоифаси:
6. Санаторий номи, телефон рақами:
Муҳим маълумотларни олиш учун QR-кодни сканерланг
7. Ҳақиқий соғломлаштирилган муддати:
00 кун
0000 йил 00.00 дан
0000 йил 00.00 гача
8. Изоҳ:
».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баробаридан юқори бўлган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олиниши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори бўлган объектларни (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини шакллантириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш мазкур қарорга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқланган низомлар талаблари асосида амалга оширилади.
Бунда:
лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларига эга бўлган буюртмачи хизматини жалб қилиш мажбурий ҳисобланади;
бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари давлат харидлари тартиб-таомиллари орқали «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали аниқланади;
лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизаси ва комплекс экспертизадан ўтказилади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
ҳар бир қурилиш объекти бўйича қурилиш ишлари унга алоҳида ғазначилик ҳисобварағи очилган ҳолда амалга оширилади;
бюджет ташкилотларининг банк ҳисобварақларида жамғарилган маблағлар ҳисобидан қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тақиқланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган;
4-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, Дастур доирасида қурилиш объектларини (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) барпо этиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари билан биргаликда молиялаштиришга йўналтириш»;
12-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳалар портфели Жамғарма кенгашининг таклифи асосида шакллантирилади»;
28-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади»;
29-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда:
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажми Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади;
манзилли рўйхат мазкур лимитлар доирасида шакллантирилади ҳамда келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунидан ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмига ўзгартиришлар ва тузатишлар киритиб борилади»;
«30. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 1 майга қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича — Жамғарма кенгашининг) тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади. Бунда:
ташаббускорлар Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишади, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно;
бюджет ташкилотлари ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини шакллантириб, марказлашган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади ва маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади»;
41-банд куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхати Жамғарма кенгаши тасдиқлаган лимитлар доирасида бюджет ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади»;
44-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёнига алоҳида илова сифатида тасдиқланади»;
441-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан ажратилади»;
«451. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурнинг якуний лойиҳасига давлат-хусусий шериклик иштирокидаги ҳамда халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бюджет капитал қўйилмалари қисми, шунингдек, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати бўйича алоҳида иловаларни киритади»;
«III босқич» позициясида «Тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларини Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлаш»;
«IV босқич» позициясида:
«Ижрочилар» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирлик ва идоралар»;
«Тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмини Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминлаш»;
«V босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунининг биринчи хатбошиси «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг» сўзларидан кейин «(бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича Жамғарма кенгашининг)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«X босқич» позицияси «Ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзларидан кейин «, бюджет ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
Изоҳ «ҳудудий штаблар билан келишилади» сўзларидан кейин «, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган»;
«41. Ташаббускорлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тартибда ихтисослашган буюртмачи хизмати ташкилоти билан шартномалар тузган ҳолда, объект қийматининг тўлиқ ва (ёки) қисман (молиялаштириш графикларидан кам бўлмаган ҳолда) молиялаштириб борилишини таъминлайди. Бунда:
ҳар бир объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан алоҳида ҳисобварақ очилади;
ташаббускорлар ўзларининг банк ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўлган маблағларнинг объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан очилган ҳисобварақларга йўналтирилишини таъминлайди»;
461-банд «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзларидан кейин «(бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича — бюджет ташкилотлари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
1-илованинг 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «вазирлик ва идораларнинг» сўзлари «бюджет ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:
республика туман ва шаҳарларида (вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар бундан мустасно) жойлашган жойлаштириш воситалари учун;
маҳаллий фуқаролардан даволаш муассасалари, санаторий ва пансионатларда яшаганликлари учун ундирилмайди»;
в) илованинг «Жойлаштириш воситалари» устунидаги «ўринлар сони 10 тагача бўлган» сўзлари «ўринлар сони 20 тагача бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорининг 3-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни сақлаш ва сотиш, шу жумладан, «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно) сотиш».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандида:
а) биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«24. Божхона транзити божхона режими якунланган пайтдан эътиборан транзит декларациясидаги божхона ҳудудида турган товар «вақтинча сақлаш» божхона режимида турган товар мақомини олади, бундан «божхона омбори» божхона режимида божхона назорати остида турган вақтда бир божхона омборидан бошқасига божхона назорати остида етказиб берилган товарлар мустасно. Бунда «вақтинча сақлаш» божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб этилмайди.
Агар товарлар «божхона омбори» божхона режимида турган вақтда бир божхона омборидан бошқасига етказиб берилган бўлса, товарларни «божхона омбори» божхона режимига расмийлаштириш учун такроран божхона юк декларацияси тақдим этилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандида:
а) иккинчи хатбошидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) қуйидаги мазмундаги 183-банд билан тўлдирилсин:
«183. Ҳунармандларга меҳмонхоналар, бозорлар, маҳалла гузарлари ва шу каби аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда давлат кўчмас мулк объектларидан жойлар 50 фоизга пасайтирилган ставкада электрон онлайн-аукцион орқали ҳунармандчилик фаолияти учун реализация қилинади, қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомнинг 182-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
«22. Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати бир ижара шартномаси доирасида ўн йил этиб белгиланади, қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомнинг 182-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
в) 34-банд «Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан» сўзларидан кейин «ҳудудда шаклланган ижара тўловининг минимал бозор нархидан келиб чиқиб» сўзлари билан тўлдирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 июндаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг мулки, бино ва иншоотларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисидаги «уч» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда:
«янги меҳмонхонани қуриб фойдаланишга топширган тадбиркорлик субъектига (кейинги ўринларда — инвестор) ушбу меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш ҳамда меҳмонхонани қўшимча бино ва иншоотлар қуриш орқали кенгайтириш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини меҳмонхона фаолиятига ўзгартириш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағ ажратиш;
«янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (реконструкция қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб, янги ишга туширилган ҳамда меҳмонхона қўшимча бино ва иншоотлар қуриш орқали кенгайтирилган ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг ихтисослашиши меҳмонхона фаолиятига ўзгартирилган объект»;
в) 4-банднинг еттинчи хатбошиси «меҳмонхона» сўзидан кейин «янги қурилган ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 11 февралдаги 77-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Изоҳ. Ушбу илованинг 3-банди «а» кичик банди 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)