|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.06.2024
|
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ЎЗСТАНДАРТ» АГЕНТЛИГИДА СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ТОИФАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 11 ноябрда 1422-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2024 йил 3 июндаги 18-сонли ««Ўзстандарт» агентлигида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1422-4, 11.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан буюраман:
1. «Ўзстандарт» агентлигида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилиш бош директор ўринбосари А.А. Абдувалиевга юклатилсин.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 8 ноябрь,
362-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 475-модда)