Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қулай шарт-шароитлар шакллантиришни давом эттириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш ва бу борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 ноябрдаги 720-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2025 й., 09/25/720/1052-сон)
Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон — 2024 йил 25 ноябрдан кучга киради)
2. 2004 йил 1 октябрдан бошлаб декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тизими жорий этилсин.
«Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ:
четдан келтирилаётган маҳсулотлардан аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар томонидан синов ўтказиш учун намуна олишнинг чекланган нормаларини белгиласинлар;
аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар ўртасида синовларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида синовлар турларини белгиласинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 17-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 17-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки:
мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги фақат мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ белгиланган ваколатли давлат органлари томонидан текширилади;
мажбурий рақамли маркировка қилиниши белгиланган маиший техника маҳсулотлари қатъий равишда тегишли маркировка коди олингандан сўнг рўйхатга олинади, мувофиқлик сертификати берилади ва мувофиқлик декларацияси рўйхатга олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
6. «Ўзстандарт» агентлиги уч ой муддатда:
«Ўзстандарт» агентлигида «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ҳамда Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир турини уларда сертификатлаштиришнинг тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган хавфсизлик кўрсаткичлари кўрсатилган қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини;
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларнинг номенклатура рўйхати, уларнинг сифатини ва хавфсизлигини белгиловчи норматив ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, нашр этилишини ҳамда божхона, солиқ ва аккредитация қилинган органларга жўнатилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузуридаги «EAN Uzbekistan» масъулияти чекланган жамиятни «EAN Uzbekistan» уюшмасига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси икки ой муддатда ушбу банднинг бажарилишини таъминласин.
8. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сертификатлаштириш соҳасидаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни республикадаги барча тадбиркорларга, шу жумладан Интернет орқали етказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
9. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши ва ушбу қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни бир ой муддатда хатловдан ўтказсинлар ва мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 июль,
318-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 ноябрдаги 720-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2025 й., 09/25/720/1052-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларни стандарт талабларига сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Маҳсулотларни сертификатлаштиришни ташкил қилиш ва ўтказиш ишлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари (кейинги ўринларда — МСО) томонидан амалга оширилади.
Маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича сертификатлаштириш тартиби МСО томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган сифат бўйича қўлланма ва сифат менежменти тизими ҳужжатлари билан белгиланади.
Ушбу Низом маҳсулотлар ёки маҳсулот талабларига боғлиқ лойиҳалаш жараёнлари (шу жумладан, тадқиқотлар), ишлаб чиқариш, қурилиш, монтаж, созлаш, фойдаланиш, сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилиш (кейинги ўринларда — маҳсулот) учун стандартларда белгиланган талабларга мувофиқлигини сетификатлаштириш схемаларини ўз ичига олади.
Сертификатлаштириш давомида илгари текширилган хавфсизлик бўйича тавсифга таъсир этмайдиган маҳсулотнинг дизайни ёки ташқи тавсифлари ўзгариши замонавийлаштирилган маҳсулотни қўшимча баҳолашга сабаб бўлмайди. Маҳсулот хавфсизлиги бўйича мажбурий тавсифлар стандартларда белгиланади.
2. Мазкур Низом маҳсулотларни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштиришга татбиқ этилади.
Маҳсулотларни сертификатлаштиришда бир нечта МСО мавжуд бўлса, ариза берувчи ўз танловига биноан улардан бирига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3. Маҳсулотларни сертификатлаштириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади. Бунда ушбу Низомнинг 16-бобида келтирилган маҳсулотларни сертификатлаштириш чизмалари ҳамда 2-иловада келтирилган мувофиқлик сертификати орқали маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш жадвали қўлланилиши ҳисобга олинади.
Сертификатлашнинг чизмалари текширишлар ҳажмига қараб сертификатлаштириш чизмасининг мураккаблиги, маҳсулотнинг хавфсизлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни сертификатлашнинг тавсия этиладиган чизмалари ушбу Низомнинг 16-бобида келтирилган.
Ҳар бир муайян ҳолатда МСО ариза берувчининг таклифини, етказиб бериладиган маҳсулот ҳажми ва муддатини, синаш усулларини, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг барқарорлигининг бузилиш хавфи мавжудлигини, шунингдек мазкур маҳсулотнинг истеъмолчилар учун потенциал хавфини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштириш чизмасини танлайди.
Халқаро тизимлар ёки битимлар доирасида сертификатлаштириш ушбу ҳужжатларда назарда тутилган чизмалар бўйича бажарилади.
4. Сертификатлаштиришда маҳсулот мувофиқлигини тасдиқланиши лозим бўлган хусусиятлар (кўрсаткичлар) рўйхати, текшириш ва синаш усуллари келтирилган, сертификатлаштириладиган маҳсулотга стандартларда белгиланган талабларга мос эканлиги тасдиқланади.
Стандартларда сертификатлаштириш синовлари тўғрисида бўлим келтирилмаган ёки давлатлараро стандартларни қўлланиши кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда МСО стандартларда кўрсатилган тавсифлар мажмуидан биринчи навбатда хавфсизлик бўйича талабларни белгиловчи кўрсаткичларни танлайди.
5. Сертификатлаштиришда муайян маҳсулот учун стандартлардан ташқари маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган норматив ҳужжатларга ҳам амал қилиш лозим.
6. Маҳсулот синовларини ўтказишда такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида миллий аккредитациядан ўтган синов лабораториялари (кейинги ўринларда — СЛ) миллий аккредитациядан ўтган бошқа СЛда ўтказилган синов натижаларини ўзаро тан олишлари лозим.
СЛда муайян кўрсаткичлар бўйича ўтказилган синовларнинг натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда МСО бу натижалардан қўшимча синовларсиз маҳсулотларни сертификатлаштиришда фойдаланиши мумкин. Бунда синовларнинг ўтказилган вақти ҳисобга олиниб, ушбу муддат маҳсулот стандартида белгиланган яроқлилик муддатидан ошмаслиги керак.
7. Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш, ариза берувчи томонидан мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда мувофиқликни баҳолаш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.
8. Маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари ва далолатномалар) берилган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
2-боб. Асосий тушунчалар
9. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи;
аккредитациядан ўтган синов лабораторияси (маркази) — аккредитация органи томонидан расман тан олинган ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона давлат реестрига киритилган, синов ва ўлчашларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республика қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган юридик шахс ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ушбу юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;
ишлаб чиқаришни баҳолаш — сертификатлаштириш органлари томонидан ишлаб чиқарувчида республика ҳудудида муомалага чиқарилаётган маҳсулотларнинг стандарт талабларига сертификатлаштиришда тасдиқланадиган доимий (барқарор) мувофиқлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга эканлигини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган амаллар тўпламини ўзида ифодаловчи маҳсулотларни сертификатлаштириш схемасининг бир қисми;
импортёр — маҳсулот етказиб берувчи хорижий ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан ташқи савдо битимини тузиб, ушбу маҳсулотни республика ҳудудида муомалага чиқарадиган ва унинг стандарт талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс;
ишлаб чиқарувчининг ўз синов лабораторияси — ишлаб чиқарувчининг синов ва ўлчашларни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширувчи таркибий бўлинмаси;
ишлаб чиқарувчининг филиали — ишлаб чиқарувчининг юридик шахс бўлмаган, ҳудудидан ташқарида жойлашган ва унинг барча функциялари ёки уларнинг бир қисмини бажарадиган алоҳида бўлинмаси;
маҳсулот тўпи — мувофиқликни тасдиқлаш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган юк ҳужжатга мувофиқ бир турдаги, бир номли ва белгили маҳсулот бирлиги;
сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш — сертификатланган маҳсулотнинг сертификатлаштирилаётганда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий, такрорий баҳолаш тартиб-таомили;
сотувчи — ишлаб чиқарувчи бўлмаган ҳолда маҳсулотларни шартнома бўйича муомалага чиқарувчи, Республика қонунчилигида белгиланган тартибда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс;
сертификатлаштириш схемаси — маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлиги далили сифатида кўриб чиқиладиган ҳаракатлар мажмуи;
туркум ишлаб чиқариладиган маҳсулот — ягона техник ҳужжатларга мувофиқ ягона технологик жараён бўйича ишлаб чиқариладиган ва республика ҳудудида даврий ёки кетма-кет муомалага чиқариладиган маҳсулот тўпи;
юк кузатув ҳужжатлари — маҳсулот номенклатураси ва миқдорини белгиловчи ҳужжатлар;
ягона буюм — донабай маҳсулотнинг алоҳида якка нусхаси;
эксперт — маълум соҳада маҳсулот мувофиқлигини тасдиқлаш учун билим ва малакага эга бўлган, сертификатлаштириш органида маҳсулот мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият юритадиган жисмоний шахс.
3-боб. Сертификатлаштириш тартиби
10. Мувофиқлик сертификати МСО томонидан расмийлаштирилади.
МСОлардан бири ариза берувчи томонидан мустақил танланади.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш учун ариза берувчи мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклда электрон тизим орқали аризани тегишли МСОга юборади.
11. Маҳсулотларни сертификатлаштириш чизмалари кетма-кет бажариладиган қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:
а) МСОга сертификатлаштириш юзасидан ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;
б) тақдим этилган маҳсулот стандарти ва аризага илова қилинган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;
в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;
г) интеллектуал мулк объектларига, (товар белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар) (кейинги ўринларда — ИМО) ҳуқуқларига риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш;
д) синов дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш (6-чизмадан ташқари);
е) намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва СЛга етказиш (6-чизмадан ташқари);
ж) намуналарни СЛда синовдан ўтказиш (6-чизмадан ташқари);
з) маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш (сертификатлаштиришнинг 3, 4 ва 5-чизмалари учун);
и) сифат тизимини баҳолаш (5 ва 6-чизмалари учун);
й) олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;
к) мувофиқлик сертификатини давлат реестрида электрон рўйхатга олиш.
12. Ариза берувчи исталган вақтда, МСО эса биринчи талабга кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:
а) аккредитация қилиш соҳасига тааллуқли бўлган маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари;
б) сертификатлаштириш бўйича хизматлар нархлари (тарифлари) прейскуранти;
в) аккредитация гувоҳномаси.
4-боб. Ариза тақдим қилиш
13. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш учун ариза берувчи МСОга электрон тизим орқали ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
маҳсулотнинг стандарт нусхаси;
маҳсулотни маркировка қилиш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);
ИМО рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома ёки патент) ёки ИМОдан фойдаланиш тўғрисида лицензия (мавжуд бўлса);
маҳсулот стандарт талабларига мувофиқлигига исбот сифатида ариза берувчи томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
Аризага илова қилинган ва чет тилида ёзилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши шарт.
14. Тақдим этилган маҳсулот учун стандартда ветеринария, фитосанитария ёки экологик талаблар мавжуд бўлганда, МСО ветеринария экспертизаларини, фитосанитария назорати ёки экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини аниқлайди.
Мазкур амаллар сертификатлаштириш синовлари билан бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин ва ариза берувчига мувофиқлик сертификатини беришдан аввал, бу амаллар тегишли ҳужжатларни тақдим этилиши билан тугалланиши лозим.
15. Аризада назарда тутилган тақдирда, МСО ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш ишларини (ветеринария ва фитосанитария хулосалари) нусхаларини олиш муддатини кечиктирган ҳолда бошлаши мумкин.
Бу ҳолда сертификатлаштириш органи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини фақат ариза берувчи томонидан ижобий натижаларга эга бўлган ҳужжатларнинг барча зарур нусхалари тақдим этилгандан кейин беришга ҳақлидир.
5-боб. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўрганиш ва текшириш
16. Маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида МСО томонидан тегишли маҳсулотда қўлланилган ном, қадоқлар ва бошқа реквизитларда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини аниқлаш мақсадида ўрганиш ва текширишлар амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу ўрганиш ва текширишлар сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларни Адлия вазирлигининг «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали»да мавжуд маълумотлар билан солиштириш орқали ўтказилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
17. Тегишли маҳсулотда қўлланилган ИМО рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ИМОдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома нусхаси мавжуд бўлганда бундай ўрганиш ва текширишлар амалга оширилмайди.
Ўрганиш ва текшириш натижасида тегишли маҳсулотда ИМОнинг қонунга хилоф равишда қўлланилганлиги (контрафактлиги) аниқланганда, МСО сертификатлаштириш ишларини тўхтатади ва ариза берувчига асосланган рад жавоби беради.
Бунда маҳсулотда ИМОнинг қонунга хилоф равишда қўлланилганлигини (контрафактлигини) аниқлаган МСО тегишли маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Адлия вазирлигига бир кун муддатда киритиши шарт.
6-боб. Сертификатлаштиришга тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш
18. МСО ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги нуқтаи-назардан кўриб чиқади ва таҳлил қилади:
а) аризанинг тўғри тўлдирилганлиги;
б) аризага тақдим этилган ҳужжатлар тўпламида материаллар тўлиқлиги ва етарлилиги.
Ариза берилгандан сўнг МСО уни кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва аризани олгандан кейин икки иш кунидан кечиктирмай, ариза берувчига маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг белгиланган тартибига асосланадиган сертификатлаштиришнинг барча асосий шартлари, шу жумладан, сертификатлаштириш чизмаси ва сертификатлаштириш учун норматив ҳужжат, синовлар ўтказиладиган СЛ кўрсатилган қарорни маълум қилади. Қарорнинг тавсия этилган шакли мазкур Низомга 4-иловада келтирилган.
Сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг стандартларида ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлса, қарорда ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани олиш зарурлиги ҳам кўрсатилади.
Ариза ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган илова ҳужжатларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишнинг салбий натижалари бўйича МСО ариза берилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ариза берувчига, аризанинг камчилиги ёки ҳужжатлар тўпламини тўлдириш сабабларини кўрсатган ҳолда сертификатлаштириш ишларини ўтказишни рад этиш тўғрисида электрон тизим орқали хабар беради.
МСОнинг сертификатлаштириш ишларини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори аризани қабул қилишни рад етиш учун асос бўлиб хизмат қилган камчиликликлар бартараф этилганда, ариза берувчи томонидан ариза ва ҳужжатлар тўпламини ушбу МСОга қайта юборишига тўсқинлик қилмайди.
7-боб. Маҳсулотларни идентификациялаш, намуна (нусха) олиш, синов ва ўлчашларини ўтказиш
19. МСО қарор қабул қилинган кундан бошлаб ва ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг икки иш кун муддатда жойига бориб сертификация синовларини ўтказиш учун маҳсулот намуналарини танлаб олади ва идентификация қилади.
Намуналар сони, танлаб олиш тартиби, идентификация қилиш ва сақлаш қоидалари маҳсулотларнинг стандартларида, шу жумладан синов усулларида белгиланади.
20. Сертификатлаштиришга тақдим этилган маҳсулот намуналарини танлаб олишда идентификация қилиш амали стандартлар ҳамда МСО томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган сертификатлаштиришнинг тегишли қоидаларига асосан ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади. Маҳсулот ёрлиғи (маркировкаси) ва товар йўл ҳужжатлар идентификаторлар ҳисобланади.
Агар идентификация натижаларига кўра ариза берувчи томонидан тақдим этилган намуналар стандартларда белгиланган талабларга номувофиқ ёки сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги ёки стандартлар талабларига мувофиқ синовларни ўтказишга етарли эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва ариза берувчига асосланган рад жавоби берилади.
21. Маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ҳамда уларнинг биттаси ариза берувчига берилади.
22. Ариза берувчи ўзининг хоҳишига кўра сертификатланадиган маҳсулотнинг техник тавсифларини тақдим этиши мумкин.
Шунингдек, ариза берувчи МСОга Ўзбекистон Республикасининг Миллий аккредитация тизимида аккредитланган ёки хорижий аккредитатланган СЛлар томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларни (синов баённомалари) тақдим этиши мумкин.
Бунда МСО синов баённомаларини эътироф этишда баённомада келтирилган синовлар талаблари ва натижаларининг стандартларда белгиланган талабларга мувофиқлигини таҳлил қилади.
Таҳлил натижалари бўйича МСО бир иш куни мобайнида синов баённомаларини эътироф этади ёки ариза берувчига асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда рад жавобини юборади.
23. Маълум турдаги маҳсулотни сертификатлаштириш мақсадида синов баённомаларини расмийлаштириш ва бериш муддати ушбу турдаги маҳсулотнинг стандартлари билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовларнинг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Намуналарнинг сақланиши, сифати ва синовларининг ишончлилиги учун СЛ (марказ) жавоб беради. Синовларнинг баённомалари масъул мутахассислар томонидан имзоланади ва лаборатория раҳбари томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланади.
Синов баённомалари ариза берувчига ва МСОга тақдим этилади. Агар маҳсулотнинг синовлари алоҳида параметрлар бўйича турли СЛларида ўтказилган бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича синов натижаларининг ижобийлиги, барча ижобий синов баённомаларнинг мавжудлиги ҳисобланади.
24. Сертификатлаштиришда стандартнинг барча талабларини текшириш зарурлигини МСО ҳар бир муайян ҳолда, ўзидаги қўшимча ҳужжатларни (сифат тизимига ёки ишлаб чиқаришга сертификат, ваколатли ташкилотларда ўтказилган синов баённомалари, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза, етказиб берувчининг техник ҳужжатлари ва бошқалар)ни ҳисобга олиб аниқлайди.
Ариза берувчи МСОга аккредитациядан ўтган СЛлардаги маҳсулот синовлари бўйича қўшимча ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Агар қўшимча ҳужжатларда СЛда муайян кўрсаткичлар бўйича ўтказилган синовларнинг натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда МСО бу натижалардан қўшимча синовларсиз мувофиқликни баҳолашда фойдаланиши мумкин. Бунда синовларнинг ўтказилган вақти ҳисобга олиниб, ушбу муддат стандартларда белгиланган маҳсулотнинг яроқлилик муддатидан ошмаслиги керак.
25. Сертификатлаштириш ишларига тўловни олдиндан амалга оширмаслик, лаборатория синовларининг салбий натижалари, шунингдек, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган тўпламини тақдим этиш мувофиқлик сертификати беришни рад этиш учун асос ҳисобланади ва бу тўғрисида МСО ариза берувчига аниқ қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар қилади.
Бунда МСО сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган маҳсулот тўғрисида икки кунлик муддатда расмий равишда мурожаатчига, Агентликка, Солиқ қўмитасига, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ҳамда ушбу товарни номувофиқ эканлиги тўғрисида хулосани тақдим этади.
МСО томонидан берилган хулоса юзасидан ариза берувчи белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
26. Маҳсулотнинг стандартларда белгиланган талаблар бўйича мувофиқлигини баҳолаш юзасидан ўтказилган синовлар давомида бутунлай ёки қисман бузилган, шунингдек синов даврида бузилмаган маҳсулотнинг ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома мурожаатчи (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ тузилади.
8-боб. Ишлаб чиқаришни баҳолаш
27. Ишлаб чиқаришни баҳолаш МСО томонидан туркум ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлаштиришда, ишлаб чиқарувчида, чиқарилаётган маҳсулотнинг стандартда белгиланган талабларга доимий (барқарор) мувофиқлигини таъминлаш учун зарур шароитлар мавжуд эканлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Сертификатлаштириш чизмасига қараб, ишлаб чиқаришни баҳолаш амали маҳсулот мувофиқлигини сертификатлаштиришда схемасида ёки сертификатланган маҳсулотни даврий баҳолашдан ўтказишда амалга оширилади.
Ишлаб чиқаришни маҳсулотни идентификациялаш, намуна (нусха) танлаш ҳамда синов ва ўлчашлари билан бир вақтда баҳолашга йўл қўйилади.
28. Ишлаб чиқариш МСО буйруғи билан тасдиқланган комиссия томонидан баҳоланади.
Буйруқда ишлаб чиқаришни баҳолаш комиссия таркиби (комиссия раҳбари ва мутахассислар), ишлаб чиқаришни баҳолашдан ўтказишнинг аниқ муддатлари кўрсатилади. Бунда ишлаб чиқаришни баҳолаш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
29. Ишлаб чиқаришни баҳолаш комиссия таркиби, ишлаб чиқариш ҳажми, технологик жараёнлар, маҳсулотларнинг мураккаблиги ва бошқалардан келиб чиқиб, бир нечта мутахассислардан иборат бўлади. Бунда комиссия таркиби беш кишидан ошмаслиги лозим.
Ишлаб чиқариш ва маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ малакали баҳолашни таъминлаш учун маҳсулот тури, унга, стандартларда белгиланган талаблар ва ишлаб чиқариш технологияси бўйича асосий билимларга эга мутахассислар ишлаб чиқаришни баҳолаш комиссияси таркибига киритилиши керак.
30. Ишлаб чиқаришни баҳолаш МСО раҳбари (раҳбар ўринбосари) ишлаб чиққан ва тасдиқлаган ишлаб чиқаришни баҳолаш дастурига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш (жойида) манзилида амалга оширилади.
Ишлаб чиқаришни баҳолаш қуйидагиларни баҳолаш орқали ўтказилади:
маҳсулотнинг техник (лойиҳавий ва (ёки) конструкторлик ва (ёки) технологик ва (ёки) фойдаланиш) ҳужжатлари;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигига таъсир этувчи ишларни бажарувчи ходимларнинг малакалилиги ҳамда уларнинг хавфсизлиги;
ишлаб чиқариш инфратузилмаси (ишлаб чиқарувчи ҳудудида жойлашган ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган объектлар мажмуи (ишлаб чиқариш объектлари, юк ташиш машиналари ва бошқалар));
ускуналар (технологик жиҳозлаш воситалари), шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
назорат, ўлчаш ва синов ускуналарини бошқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
маҳсулотнинг стандартларда белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўлган ўлчаш воситалари;
сертификатлаштирилган маҳсулотлар (хомашё, материаллар, бутловчи буюмлар)нинг хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир этувчи, сотиб олинган маҳсулотларнинг кириш назорати;
технологик жараёнлар, шу жумладан, махсус (агар стандартда тегишли талаблар мавжуд бўлса);
тайёр маҳсулотнинг стандартларда ўрнатилган хусусиятларини назорат қилиш билан боғлиқ қабул қилиш назорати ва даврий синовлари;
тайёр маҳсулотларни тамғалаш (маркировкалаш), сақлаш, ўраб жойлаш ва консервациялаш шартлари;
истеъмолчи билан ўзаро ҳамкорлик (жумладан, ушбу ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари ҳақида шикоят ва норозиликларини кўриб чиқиш);
стандартларда белгиланган талабларга номувофиқ маҳсулотлар назорати;
маҳсулотни идентификация қилиш ва кузатилувчанлиги;
тузатувчи ва профилактика чора-тадбирлари.
31. Ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари якуни билан комиссия томонидан МСОнинг менежмент тизимининг раҳбарий ҳужжатларида белгиланган шаклда уч иш кунида икки нусхада таҳлил натижалари, тасдиқловчи ҳужжат ва материалларга ҳаволалар ҳамда зарурат бўлганда аниқланган номувофиқликларни бартараф қилиш муддатлари кўрсатилган далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчига топширилади, иккинчи нусхаси маҳсулотларни МСОга тақдим қилинади.
Бунда ишлаб чиқаришни баҳолаш натижасида аниқланган номувофиқликлар ва уларнинг сабабларини бартараф қилиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.
Ишлаб чиқариш баҳолаш натижалари тўғрисидаги далолатномада ишлаб чиқаришнинг стандарт талабларига жавоб берадиган, сертификатлаштиришда мувофиқлиги тасдиқланадиган маҳсулотни доимий (барқарор) йўлга қўйиш қобилияти ҳақидаги хулосалар бўлиши керак.
Ишлаб чиқаришни баҳолаш ҳисоботи барча комиссия аъзолари ва ишлаб чиқарувчи томонидан имзоланади, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқаришни баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда ўз фикрини далолатномада баён қилиши мумкин.
МСО маҳсулотни сертификатлаштириш ишларини, ишлаб чиқаришнинг баҳолаш натижалари асосида тўхтатиши ёки тугатиши мумкин.
Сертификатлаштириш ишларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор, агар ариза берувчи аниқланган номувофиқликлар ва уларнинг сабабларини белгиланган муддатларда бартараф этиши мумкин бўлса, қабул қилинади.
Агар аниқланган номувофиқликларни тузатиш тадбирлари билан бартараф этиш мумкин бўлмаса ёки тузатиш тадбирларини белгиланган муддатда амалга ошириш имкони бўлмаса, сертификатлаштириш ишларини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Сертификатлаштириш ишларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, МСО бу ҳақда ариза берувчига маълум қилади.
Сертификатлаштириш ишларини қайта тиклаш мақсадида:
Ариза берувчи аниқланган номувофиқликлар ва уларнинг сабабларини бартараф этишга қаратилган тузатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақда МСОга маълум қилади;
МСО ариза берувчи томонидан амалга ошириладиган тузатиш тадбирларини таҳлил қилади ва натижалари ижобий бўлса, сертификатлаштириш ишларини қайта бошлашга қарор қилади.
Агар ариза берувчи белгиланган камчиликларни ва уларнинг сабабларини белгиланган муддатда бартараф эта олмаса, маҳсулотни сертификатлаштириш ишларини бекор қилинади.
Агар маҳсулот ишлаб чиқарувчи филиалларида ва (ёки) ишлаб чиқариш майдончаларида ишлаб чиқарилган бўлса, ишлаб чиқаришни баҳолаш, ишлаб чиқарувчининг бир ёки бир нечта филиалларида ва (ёки) энг кенг ассортимент (энг катта номенклатура)да сертификатлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва (ёки) энг катта ҳажмдаги сертификатлаштирилган маҳсулотлар орасида энг мураккаб маҳсулотни ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш майдончаларида ишлаб чиқарувчи барча филиал ва (ёки) ишлаб чиқариш майдончаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги учун масъулияти таъминланиши шарти билан баҳоланади.
Ишлаб чиқаришни баҳолашнинг ижобий натижаларида МСО сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш режаси доирасида ишлаб чиқарувчининг бошқа ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқаришни баҳолашнинг кейинги жадвали (баҳолаш саналари кўрсатилган ҳолда)ни тузади ва ишлаб чиқарувчи билан келишади.
32. Агар МСОга илгари сертификатлаштирилган маҳсулотдан конструкцияси (таркиби, рецептураси) ёки ишлаб чиқариш технологиясида бироз фарқ бўлган янги маҳсулотни сертификатлаштириш учун ариза тушса, МСОнинг қарорига мувофиқ қуйидаги шартлар бажарилганда ишлаб чиқаришни баҳолашнинг олдинги таҳлили натижалари ушбу маҳсулотларга қисман ёки тўлиқ жорий этилиши мумкин:
а) маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича ишлар ишлаб чиқаришни баҳолашдан ўтказган ва ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари бўйича далолатнома тузган комиссия таркибини тасдиқлаган МСО томонидан амалга оширилса;
б) ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулот конструкцияси (таркиби, рецептураси) ёки ишлаб чиқариш технологиясига киритилган ўзгаришлар, маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигига таъсир қилмаса;
в) ариза берувчи янги маҳсулотларни сертификатлаштириш учун аризани, ишлаб чиқаришни баҳолашдан ўтказган ва ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари ҳақидаги далолатномани ёки илгари сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолашдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича далолатномани расмийлаштирилган санасидан бошлаб бир йилдан ошмаган муддатда тақдим этган бўлса.
9-боб. Маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш
33. МСО ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўплами ҳамда маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (синов ва ўлчашлар баённомалари (сертификатлаштириш чизмасида кўзда тутилган ҳолларда)), ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномасини (сертификатлаштириш схемасида кўзда тутилган ҳолларда) таҳлилдан ўтказади.
Ўтказилган таҳлилнинг ижобий натижаларида МСО маҳсулотга мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида мазкур Низомга 7-иловада келтирилган қарорни икки иш куни мобайнида қабул қилади.
34. Маҳсулотни сертификатлаштиришда баҳолашнинг салбий натижалари мавжуд бўлса, МСО асосли сабаблари кўрсатган ҳолда маҳсулотга мувофиқлик сертификатини беришни рад этишга қарор қилади, бу ҳақда ариза берувчига, Агентликка, Солиқ қўмитасига, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ҳамда тегишли вазирлар ва идораларга қарор қабул қилинган кунда маълум қилади (бевосита ёки электрон почта орқали ёки тегишли электрон тизим орқали).
35. Маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификати Низомга 8-иловада келтирилган ягона электрон шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.
Мувофиқлик сертификати МСО раҳбари томонидан электрон имзо билан тасдиқланади.
Мувофиқлик сертификати уларнинг яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига), яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига) эга бўлмаган маҳсулотларга эса — икки йил муддатга, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун — уч йилга берилади.
Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сертификатланган деб ҳисобланади ва қайта сертификатлаштирилмайди.
Маҳсулот сертификатлаштирилганлигини тасдиқловчи асос сифатида мувофиқлик белгиси ва маҳсулотга қўшиб юбориладиган ва эксплуатация ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш санаси хизмат қилади.
Бунда мувофиқлик сертификати амалда бўлган давр мобайнида ариза берувчи (мувофиқлик сертификатининг эгаси) мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа юридик ёки жисмоний шахсга бериши ман этилади.
10-боб. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона давлат реестрга киритиш
36. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш санаси унинг давлат реестрда рўйхатга олинган кундан ҳисобланади.
Мувофиқлик сертификатлари давлат реестрида унга рўйхатга олиш рақами расмийлаштирилган кундан бошлаб рўйхатга олинган ҳисобланади.
37. Мувофиқлик сертификатлари давлат реестри белгиланган тартибда юритилади.
38. Сертификатлаштириш жараёнида расмийлаштирилган қуйидаги ҳужжатлар, расмийлаштирилган куннинг ўзида МСО томонидан тегишли электрон дастурга киритилади:
ариза бўйича қарор;
ИМО тўғрисидаги маълумотлар;
намуна танлаш ва идентификация қилиш далолатномаси;
синов баённомалари;
ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси;
мувофиқ сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш қарори;
намунани ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома;
мувофиқлик сертификати.
11-боб. Мувофиқлик сертификатига ўзгартириш киритиш
39. Маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва (ёки) унинг иловаларини (қўлланилган сертификатлаштириш чизмага боғлиқ ҳолда) ушбу Низом 11-бандининг «а» — «к» кичик бандларида назарда тутилган процедураларни бажармасдан қуйидаги ҳолларда ўзгартириш киритишга рухсат этилади:
маҳсулот мувофиқлик сертификати ва унинг иловаларида хатолик ва имловий хатоларга йўл қўйилганда;
ишлаб чиқарувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда;
ишлаб чиқарувчининг юридик манзили ўзгарганда;
ТИФ ТН Ўзбекистон Республикаси коди ўзгарганда.
40. Ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ҳолларда ариза берувчи МСОга маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатига ўзгартириш киритиш тўғрисида мувофиқлик сертификати ва (ёки) унинг иловаларини ўзгартириш киритиш учун асос бўлган ҳужжатларни илова қилиб ёзма равишда мурожаат қилади.
Маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган МСО мурожаат ва ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳсулот мувофиқлик сертификатига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчига (бевосита, электрон почта орқали) юборади.
41. Ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ҳолларда маҳсулот мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган МСО ариза олинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида, маҳсулот мувофиқлик сертификатига ва давлат реестрига тегишли ахборот киритади.
Электрон дастурда МСО ўзгартириш киритилган мувофиқлик сертификатига «Ўзгартирилган» белгисини қўяди.
42. Ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилмаган ҳолларда МСО, қўлланилган сертификатлаштириш чизмасига қараб, ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тартибот амалга ошириш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Агар ариза берувчи ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартиботларни амалга ошириш шартларига рози бўлса, МСО қўлланилган сертификатлаштириш схемасига қараб Низомнинг 39-бандини ҳисобга олган ҳолда ушбу тартиботларни бажаради.
12-боб. Мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш
43. Маҳсулот мувофиқлик сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда МСО томонидан:
а) инсон ҳаёти ва/ёки саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит, ҳайвон ва/ёки ўсимлик дунёси хавфсизлигига маҳсулот сабаб таҳдид туғдирса;
б) маҳсулотнинг стандарт талабларига номувофиқ бўлганда;
в) сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолашнинг салбий натижалари мавжуд бўлса;
г) ариза берувчи сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолашни ўтказишдан бош тортса;
д) маҳсулотнинг сертификатлаштириш вақтида тасдиқланган хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин бўлган конструкцияси (таркиби) ёки уни ишлаб чиқариш (тайёрлаш) технологиясига ўзгартиришлар киритилганда, агар ариза берувчи бундай маҳсулотларни муомалага чиқаришдан олдин маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган МСОга ёзма равишда бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатлар (конструкторлик ҳужжатлари, чизмалар, спецификациялар)ни илова қилган ҳолда хабар бермаганда;
е) ариза берувчининг ёзма аризаси мавжуд бўлганда;
ж) ариза берувчида менежмент тизимининг амалдаги мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаганда (сертификатлаштириш чизмасида назарда тутилган ҳолларда);
з) Агентликнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирган МСОга уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида тақдимнома киритилганда тўхтатилади;
а) инсон ҳаёти ва/ёки саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит, ҳайвон ва/ёки ўсимлик дунёси хавфсизлигига маҳсулот сабаб таҳдид туғдирилиши тасдиқланганда;
б) маҳсулотнинг стандарт талабларига номувофиқлиги қайта баҳолашда тасдиқланганда;
в) сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолашнинг салбий натижалари қайта мавжудлиги тасдиқланганда;
г) маҳсулотнинг сертификатлаштириш вақтида тасдиқланган хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин бўлган конструкцияси (таркиби) ёки уни ишлаб чиқариш (тайёрлаш) технологиясига ўзгартиришлар киритилганда, агар ариза берувчи бундай маҳсулотларни мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган МСОга ёзма равишда бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатлар (конструкторлик ҳужжатлари, чизмалар, спецификациялар)ни илова қилган ҳолда хабар бермасдан реализация қилганлиги маълум бўлганда;
д) ариза берувчининг ёзма аризаси мавжуд бўлганда;
е) ариза берувчида мавжуд менежмент тизимининг амалдаги мувофиқлик сертификати янгиланмаганда (сертификатлаштириш чизмасида назарда тутилган ҳолларда);
ё) ариза берувчи ва/ёки ишлаб чиқарувчи ташкилот тугатилиши ёки ариза берувчи ташаббуси билан маҳсулот туркум ишлаб чиқаришдан тўхтатилганда;
ж) маҳсулотга тааллуқли бўлган стандарт ўзгарганда амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда;
з) Агентликнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирган МСОга унинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида асослантирилган тақдимнома киритилганда тугатилади.
44. Агентлик қонунчилик нормалари бузилганлиги учун маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш ваколатига эга.
45. Маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган МСО билан келишилган камчиликни тузатиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш даврида маҳсулот мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор ариза берувчи тузатиш ишларини ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиши ва маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш мумкин бўлса, қабул қилинади. Агар бунинг имкони бўлмаса, маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати тугатилади.
46. Маҳсулот мувофиқлик сертификати тўхтатилган тақдирда, маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирган МСО:
а) маҳсулот мувофиқлик сертификати амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қилади ва мувофиқлик белгисини қўллашни вақтинча тақиқлайди;
б) маҳсулот мувофиқлик сертификати амалини тўхтатиш тўғрисида давлат реестрига маълумот киритади;
в) ариза берувчига камчиликларни тузатиш чораларини кўриш муддатини белгилайди;
г) ариза берувчи тузатиш чора-тадбирларининг бажарилишини назорат қилади.
47. Маҳсулот мувофиқлик сертификати амал қилиши тўхтатилганда, ариза берувчи:
а) стандарт талабларга жавоб бермайдиган маҳсулот миқдорини идентификация қилади ва аниқлайди;
б) аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
в) қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчиларни маҳсулотлардан фойдаланиш (қўллаш) хавфи ҳақида хабардор қилади;
г) МСОга тузатиш тадбирлари бажарилганлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилади.
48. Ариза берувчи тузатиш тадбирларини якунлагандан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирган МСО:
а) маҳсулот мувофиқлик сертификатини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади ва мувофиқ белгисидан фойдаланишга рухсат беради;
б) маҳсулот мувофиқлик сертификатини қайта тиклаш ҳақида давлат реестрига маълумот киритади.
49. Агар ариза берувчи аниқланган камчиликлар ва уларнинг сабабларини бартараф эта олмаса ҳамда маҳсулотдан фойдаланиш (қўллаш) хавфи мавжуд бўлса, маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирган МСО томонидан мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
50. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш (қайта тиклаш) ёки бекор қилиш ариза берувчининг ташаббуси билан амалга оширилса, ариза берувчи ушбу сертификатни расмийлаштирган МСОга бу ҳақда ариза (сабабларини кўрсатган ҳолда) беради.
Ариза билан биргаликда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва маҳсулот мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш (қайта тиклаш) ёки бекор қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар тақдим этилади.
51. МСО расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш (қайта тиклаш) ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
52. Агар ариза берувчи маҳсулотнинг амал қилиши тўхтатилган мувофиқлик сертификатини қайта тиклашни талаб қилса, МСО сертификатлаштирилган маҳсулотнинг даврий баҳолашдан ўтказгандан сўнг мувофиқлик сертификатини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
53. МСО маҳсулот мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш (қайта тиклаш) ёки бекор қилиш тўғрисида давлат реестрига тегишли ёзув киритади.
54. Маҳсулот мувофиқлик сертификатининг амал қилиши давлат реестрига тегишли ахборот киритилган кундан эътиборан тўхтатилади (қайта тикланади) ёки тугатилади.
13-боб. Маҳсулотлар конструкцияси (таркиби)га ўзгартиришлар киритиш
55. Мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган маҳсулотнинг конструкцияси (таркиби)га ёки уни ишлаб чиқариш технологиясига маҳсулот стандарт талабларига мувофиқлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар киритилганда, ариза берувчи ушбу маҳсулот муомалага чиқарилишидан 30 кун олдин мувофиқлик сертификати расмийлаштирган МСОга маҳсулот конструкцияси (таркиби) ёки ишлаб чиқариш технологиясига киритилган ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда маълум қилади.
МСО ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида белгиланган хабарнома олинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида маҳсулот намуна (нусха)лари синов ва ўлчашларини ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқаришни баҳолаш зарурлиги тўғрисида (бундай маҳсулотлар учун ишлаб чиқаришни баҳолаш сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса) ёки бундай эҳтиёж йўқлиги бўйича қарор қабул қилади.
МСОнинг қарори ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
56. Агар МСО маҳсулот намуна (нусха)лари ва (ёки) ишлаб чиқаришни баҳолаш учун синов ва ўлчашларни ўтказишга ҳожат йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилса, ариза берувчи бундай қарорни олгандан кейингина конструкцияси (таркиби) ёки ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартиришлар киритилган маҳсулотларни муомалага чиқаришга рухсат этилади.
57. Агар МСО маҳсулот намуна (нусха)ларини синов ва ўлчашлари ва (ёки) ишлаб чиқариш ни баҳолаш (ишлаб чиқаришни баҳолаш бундай маҳсулотлар учун сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса) зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинса, бу ишларни амалга ошириш учун ариза берувчи ва МСО ўртасида шартнома тузилади (илгари тузилган шартнома бўлмаганда).
Амалга оширилган ишлар натижалари бўйича МСО маҳсулот стандарт талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида қарор қабул қилади. Бу қарор ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
Маҳсулотнинг стандартларда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорда МСО ушбу маҳсулотни амалдаги мувофиқлик сертификати асосида муомалага чиқариш мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.
Маҳсулотнинг стандарт талабларига номувофиқлиги тўғрисидаги қарорда МСО маҳсулотни амалдаги мувофиқлик сертификати асосида муомалага чиқариш мумкин эмаслиги тўғрисида хабардор қилади ва ариза берувчи МСО билан келишилган муддатларда тузатиш чораларини кўргунга қадар ушбу сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туради.
58. Агар ариза берувчи тузатиш чораларини белгиланган муддатларда ўтказмаса, МСО маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини бекор қилишга қарор қилади. Қарор ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
59. МСО томонидан ушбу Низомнинг 56 — 58-бандларида назарда тутилган фаолият натижалари асосида берилган ҳужжатлар далилий ашёлар тўпламига киритилади ва ариза берувчи томонидан давлат назорати МСОга (талабига биноан) ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа манфаатдор шахсларга тақдим этилади.
14-боб. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш
60. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш — унинг мувофиқлик сертификатининг бутун муддати давомида стандартда ўрнатилган ва сертификатлаштиришда тасдиқланган талабларга мувофиқ бўлиб қолишини белгилаш мақсадида ўтказиладиган тизимли баҳолашдан иборатдир.
61. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш, агар бу сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса, маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирган МСО томонидан сертификатнинг тўлиқ амал қилиш муддатида қуйидаги усулларнинг бир ёки бир нечтасида амалга оширилади:
а) сертификатлаштирилган маҳсулот намуна (нусха)ларини идентификациялаш, синов ва ўлчашларини ўтказиш;
б) ишлаб чиқаришни баҳолаш.
Биринчи даврий баҳолаш маҳсулотлар сертификатлаштирилган санасидан кейин ўн икки ойдан кечикмай ўтказилади. Кейинги даврий баҳолаш ҳар йили МСО раҳбари томонидан тасдиқланадиган даврий баҳолаш режа-жадвалига мувофиқ даврий, бироқ аввалги даврий баҳолаш ўтказилган вақтдан бошлаб ўн икки ойдан кечикмай ўтказилади.
62. Ишлаб чиқарувчида менежмент тизими мавжуд бўлиши назарда тутиладиган сертификатлаштириш схемалари учун сертификатлаштирилган даврий баҳолаш МСО томонидан сертификатлаштирилган маҳсулот намуна (нусха)ларида синов ва ўлчашларни ўтказиш орқали амалга оширилади.
63. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш МСО томонидан СЛ (маркази)ни жалб қилинган ҳолда (зарур ҳолларда) амалга оширилади.
64. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш МСО томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш дастурига мувофиқ амалга оширилади.
65. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
а) сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш бўйича ишларни бажариш учун шартнома тузиш;
б) сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш учун экспертлар гуруҳи (комиссия)ни шакллантириш;
в) сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
г) сертификатлаштирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш;
д) сертификатлаштирилган маҳсулотларни стандартларда белгиланган талаблар бўйича синовларни амалга ошириш учун синов дастурини ишлаб чиқиш;
е) маҳсулотни идентификация қилиш;
ж) маҳсулот намуна(нусха)ларини олиш ва уларда синов ўтказиш;
з) ишлаб чиқаришни баҳолаш;
и) сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш натижалари асосида далолатномани расмийлаштириш;
к) сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш натижалари асосида қарор қабул қилиш.
66. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш режалаштирилган ёки режадан ташқари бўлиши мумкин.
67. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни режали даврий баҳолаш сертификатлаштириш шаклларига мувофиқ маҳсулот намуна (нусха)ларини идентификациялаш, уларда синов ва ўлчашлар ишлаб чиқаришни баҳолаш йўли билан амалга оширилади.
68. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш давомида маҳсулотларни идентификация қилиш ва намуна (нусха)ларни олиш ушбу Низомнинг 7-бобига мувофиқ амалга оширилади.
69. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш даврида ишлаб чиқаришни баҳолаш ушбу Низомнинг 8-бобига мувофиқ амалга оширилади.
70. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўхтатилган ва (ёки) синов ва ўлчашларни ўтказиш учун маҳсулот намуна(нусха)лари йўқлиги ҳолларида, ариза берувчи сертификатлаштириш МСО томонидан белгиланган ва ариза берувчи билан келишилган сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолашни ўтказиш муддатигача МСОга ёзма равишда хабар қилади.
МСО олинган хабарнома асосида сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш муддатини 6 ойгача кечиктириши мумкин.
71. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади ва бир нусхаси ариза берувчига берилади.
72. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш натижалари асосида МСО қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
а) маҳсулот мувофиқлик сертификатини тасдиқланган деб тан олиш;
б) маҳсулот мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш;
в) маҳсулот мувофиқлик сертификатини бекор қилиш.
73. Маҳсулотлар мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолашнинг ижобий натижаларида қабул қилинади ва ариза берувчига ёзма равишда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
74. Агар ариза берувчи тузатиш тадбирларини ўтказиш натижасида маҳсулотларнинг стандарт талабларига мос келмаслиги сабабларини бартараф этиб, унинг мувофиқлигини тасдиқлаши мумкин бўлса, ишлаб чиқарувчининг ёзма мурожаати, ишлаб чиқарувчининг режали даврий баҳолаш ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлашдан бош тортиши, даврий баҳолаш ўтказишга ишлаб чиқарувчи томонидан шарт-шароит яратилмаганлиги, даврий баҳолаш ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар маҳсулот мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилишга асос ҳисобланади.
МСО маҳсулот мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга қарор қилса, ариза берувчи МСО билан келишган ҳолда, маҳсулот стандарт талабларига номувофиқлиги сабабларини бартараф этиш бўйича тузатиш тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва уни амалга ошириш муддатларини келишади.
75. Ариза берувчининг тузатиш тадбирларини амалга ошириши ва уларни МСО томонидан қониқарли деб тан олиниши натижалари асосида маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати қайта тасдиқланади.
76. Тузатиш тадбирлари режаси ариза берувчи томонидан бажарилмаган, шу жумладан унда белгиланган муддатларга риоя қилинмаслиги ва (ёки) тузатиш тадбирлари натижаси қониқарсиз деб тан олинганда, ишлаб чиқарувчининг ёзма мурожаати, синов натижасига кўра сертификатланган маҳсулот стандартларда белгиланган талабларга номувофиқ деб топилганда, ишлаб чиқариш жойи ўзгарганда, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган маҳсулотнинг (товарнинг) стандарти ўзгарганда, даврий баҳолаш жараёнида тўғирлаб бўлмас камчиликлар аниқланган ҳолларда, МСО маҳсулот мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
77. Маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган МСО томонидан маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки тугатиш тўғрисидаги маълумотлар, икки кун муддатда, ариза берувчига етказилади ва ягона давлат реестрга маълумот киритиш учун Агентликка ҳамда маълумот тариқасида, солиқ ва божхона органларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва тегишли вазирлик ва идораларга бевосита ёки электрон почта орқали ёки тегишли электрон тизим орқали юборади.
78. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни режадан ташқари даврий баҳолаш МСО томонидан истеъмолчилар ва (ёки) давлат назорати идораларидан маҳсулот хавфсизлигига эътироз мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда амалга оширилади.
Маҳсулот мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаётган ва ариза берувчи томонидан сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолашни ўтказган МСОга ариза берилганда, МСО ушбу маҳсулотни сертификатлаштиришда уни охирги даврий баҳолашнинг ижобий натижаларини, агар унинг амалга оширилганига 1 йилдан ошмаган бўлса, ҳисобга олади.
15-боб. Далилий ҳужжатларни шакллантириш ва сақлаш
79. МСО маҳсулотга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритгандан сўнг, МСО ва ариза берувчи маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи, қўлланилган сертификатлаштириш схемасига қараб қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни ўз ичига оладиган далилий ҳужжатлар тўпламини электрон дастурда шакллантиради:
а) маҳсулотларга техник ҳужжатлар (лойиҳавий ва (ёки) конструкторлик, ва (ёки) технологик, ва (ёки) фойдаланиш ҳужжатлари, ва (ёки) техник тавсифлар нусхалари;
б) стандартлар тўпламига киритилган стандартлар рўйхати (уларнинг номи ва белгиланиши, агар стандартни тўлиқ эмас балки алоҳида бўлим, боб ва бандларини қўллаш орқали таъминланадиган бўлса, ушбу бўлим, боб ва бандлар), (ариза берувчи томонидан қўлланилса);
в) агар стандартлар қўлланилмаган ёки мавжуд бўлмаса, мувофиқликни тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимлар ва хавф баҳолаш натижалари тавсифи;
г) маҳсулот намуна(нусха)ларини идентификациялаш ва (ёки) танлаш тўғрисидаги далолатнома(лар) ;
д) маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи синов ва ўлчашларнинг баёнлари (сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган ҳолларда);
е) менежмент тизимининг мувофиқлик сертификати нусхаси (сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган ҳолларда);
ж) маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатлари, маҳсулот ишлаб чиқаришда қўлланиладиган муҳим компонентлар, хомашё, материаллар ёки бутловчи буюмлар синов ва ўлчашларининг баёнлари (мавжуд бўлса);
з) шартнома (келишув) ва юк ташиш ҳужжатларининг нусхалари (сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган ҳолларда);
и) республика ҳудудига етказиб берилган маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлиги таъминланиши ва бундай маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мос келмаслиги учун жавобгарлик кўзда тутилган (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс учун) ишлаб чиқарувчи (шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи) билан келишув нусхаси;
к) ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари тўғрисида далолатнома (сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган ҳолларда);
н) ариза берувчи томонидан маҳсулотнинг стандарт талабларига мувофиқлигининг исботи сифатида тақдим этилган бошқа ҳужжатлар;
о) маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати;
п) ариза берувчининг қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтиш пайтида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсга берилган рўйхатга олиш ёки ҳисобга олиш (жисмоний шахс, идентификация) рақами тўғрисидаги маълумотлар.
80. Электрон дастурга киритилмаган далилий ҳужжатлар тўплами ОСда чоп этилган шаклда 82-бандида белгиланган муддатларда сақланиши таъминланади.
81. Маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларини далилий ҳужжатлар тўплами билан биргаликда сақлаш муддатлари стандарт билан белгиланади.
82. Агар маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатларини далилий материаллар тўплами билан биргаликда сақлаш муддатлари стандартларда белгиланмаган бўлса, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб камида 1 йил давомида;
83. Мувофиқлик сертификати далилий ҳужжатлар тўплами ариза берувчи ва (ёки) МСО томонидан республикада давлат назоратини ўтказиш ва стандарт талабларига риоя қилиниши устидан назорат учун масъул бўлган давлат назорати идораларига (талабига биноан) ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга тақдим этилади.
16-боб. Сертификатлаштириш чизмаларининг қўлланилиши
84. 1-чизма маҳсулот турини сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари биринчи навбатда хавфсизлик бўйича СЛда синашни назарда тутади. Мазкур чизма маҳсулотга аниқ стандарт мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам қўлланилади.
85. 2-чизма маҳсулот турини сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари бўйича СЛда синашни назарда тутади. Мазкур чизма савдо нуқталаридан (истеъмолчидан) олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказишни назарда тутади.
86. 3-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни СЛда синашни ва ишлаб чиқаришни баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада ишлаб чиқарувчидан олинган маҳсулотларни синовлардан ўтказиш йўли билан корхонада инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.
87. 4-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни СЛда синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни назарда тутади.
Мазкур чизмада савдо нуқтасидан (истеъмолчидан) ва ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказиш назарда тутилган.
88. 5-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни СЛда синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни ёки сифат тизимини баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада маҳсулотни синовлардан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни текшириш (ёки сифат тизимини баҳолаш) йўли билан инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.
89. 6-чизма сифат тизимини сертификатлиштиришда қўлланилади ва уни баҳолашни ҳамда кейинчалик инспекция назоратини ўтказишни назарда тутади.
90. 7-чизма маҳсулот тўпининг сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни СЛда синашни назарда тутади.
91. 8-чизма ҳар бир маҳсулотни (буюм) сертификатлаштиришда қўлланилади.
92. 3, 4, 5, 7 ва 8 чизмалар бўйича сертификатлаштирилган маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
17-боб. Маҳсулотни штрихли кодлаштириш
93. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра таснифлаш Европа товар рақамланиши уюшмаси (GS1) томонидан кодлаштириш борасида корхонанинг рўйхатдан ўтказиш рақамини ҳамда ишлаб чиқариладиган товарнинг бир кун мобайнида бериладиган рақамли кодини олиш учун «GS1 Uzbekistan»га мурожаат қилади.
Агентлик томонидан, белгиланган тартибга мувофиқ штрихли коднинг ноёб-макети тайёрланади ва берилади.
94. Код бериш бўйича хизматлар қиймати, шунингдек аъзолик бадаллари миқдори «GS1 Uzbekistan» қатнашчилари томонидан белгиланади. Штрихли коднинг ноёб макетларини тайёрлаш ва бериш шартнома асосида амалга оширилади.
18-боб. Ахборот таъминоти
95. МСО расмийлаштирилган, тасдиқланган, тўхтатилган ёки тугатилган сертификатларни, шунингдек, сертификат бериш рад этилган ҳолатлар ҳисобини юритади ва улар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда Агентликка тақдим этади.
МСО манфаатдор ташкилотларни ўз фаолияти ва расмийлаштирилган сертификатлари тўғрисида хабардор қилади.
96. Агентлик:
мувофиқлик сертификати берилган маҳсулотлар Давлат реестри;
тўхтатилган ва тугатилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз веб-сайтида жойлаштиради.
19-боб. Аппеляцияларни кўриб чиқиш
97. Манфаатдор томонлар мувофиқликни баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, Агентликнинг Аппеляция кенгашига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли.
98. Агентликнинг Аппеляция кенгаши МСО ва СЛ (марказлар)нинг қарорларига нисбатан норозиликларни кўриб чиқади. Апелляция комиссияси таркиби ва тартиби Агентликнинг раҳбари буйруғи билан тасдиқланади.
Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда маълум қилади.
99. Манфаатдор томонлар Агентликнинг Аппеляция кенгаши қарори бўйича қонунда белгиланган тартибда судга шикоят этишлари мумкин.
20-боб. Якунловчи қоидалар
100. Агентлик зарур ҳолларда МСОдан мувофиқликни баҳолаш материалларини (ҳужжатлар) сўраб олиши мумкин.
101. Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, сертификатлаштириш муддатлари ва қоидаларининг бузилиши учун жавобгарлик МСОга юкланади.
102. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
103. Сертификатлаштириш тартиботларининг умумий муддатлари ушбу турдаги маҳсулотни стандартлар билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовлардан ўтказишнинг умумий давом этиш вақтидан келиб чиққан холда белгиланади.
Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини шакллантиради.

Маҳсулотни сертификатлаштириш органига (кейинги ўринларда — МСО) маҳсулотни сертификатлаштириш учун ариза беради.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

МСО

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан аризани қуйидагича ўрганади:

2 иш куни мобайнида

а) ижобий натижа бўлганда маҳсулотларни сертификатлаштириш юзасидан қарор қабул қилади ва шартнома тузади;

1 иш куни мобайнида

б) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда ҳужжатларни қайтаради.

1 иш куни мобайнида

2. Маҳсулотларни сертификатлаштириш учун шартномага асосан ҳақ тўлангандан кейин маҳсулотларни идентификация қилади ва намуна олади ҳамда ИМОга бўлган ҳуқуқларни ўрганади ва текширади (сертификатлаштириш чизмасида белгиланганда).

1 иш куни мобайнида

3. Маҳсулот лойиҳаси тадқиқотини ўтказади (сертификатлаштириш чизмасида белгиланганда).

3 иш куни мобайнида

4. Маҳсулот турини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказади (сертификатлаштириш чизмасида белгиланганда).

10 иш куни мобайнида

5. Идентификация қилиш ва намуна олиш, ИМО ёки маҳсулот лойиҳаси тадқиқотини ўтказиш ёки маҳсулот турини ўрганиш жараёнларида номувофиқлик аниқланган тақдирда, бу ҳақда ариза берувчини уларни бартараф этиш учун хабардор қилади.

10 иш куни мобайнида

6. Идентификация қилиш ва намуна олиш, ИМО ёки маҳсулот лойиҳаси тадқиқотини ўтказиш ёки маҳсулот турини ўрганиш жараёнлари бўйича аниқланган номувофиқликлар бартараф этилмаган тақдирда, рўйхатга олиш ишини тўхтатиб туради.

1 ойгача

(ариза берувчи тайёрлиги натижалари бўйича)

7. Белгиланган муддатларда номувофиқликлар бартараф этилганлиги ҳақида маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда МСО ариза берувчига сертификатлаштириш ишларини тугатиш тўғрисида хабарнома юборади.

3 иш куни мобайнида

3-босқич

МСО

Идентификация қилиш ва намуна олиш жараёнида камчиликлар аниқланмаганда, шунингдек, белгиланган муддатларда камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда, танлаб олинган намуналарни далолатнома билан аккредитланган синов лабораториясига юборади.

1 иш куни мобайнида

Синов лабораторияси

Танлаб олинган намуналарни стандартда белгиланган тартибда синовдан ўтказади.

Синовлар давомийлигидан келиб чиқиб

Олинган синов натижаларини баённома кўринишида расмийлаштириб МСОга тақдим қилади.

1 иш куни мобайнида

МСО

Ишлаб чиқариш баҳолашдан ўтказади ва натижалар бўйича далолатнома расмийлаштиради (сертификатлаштириш чизмасида белгиланганда).

10 иш куни мобайнида

Ишлаб чиқаришни баҳолаш жараёнида номувофиқлик аниқланса, аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида ариза берувчига хабарнома юборади.

2 иш куни мобайнида

Ишлаб чиқаришни баҳолаш жараёнида аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, сертификатлаштириш ишини тўхтатиб туради.

1 ой мобайнида (ариза берувчи хоҳишига кўра)

Белгиланган муддатларда камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда, МСО уни кўриб чиқади ҳамда ариза бўйича ишларни, тўхтатиш ёки давом эттириш юзасидан қарор қабул қилади.

2 иш куни мобайнида

Белгиланган муддатларда камчиликлар бартараф этилмаганда МСО ариза берувчига сертификатлаштириш ишлари тугатилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

2 иш куни мобайнида

Ариза берувчи

Ишлаб чиқаришни баҳолаш жараёнида номувофиқликлар аниқланганда, номувофиқликни бартараф этади ва тасдиқловчи ҳужжатлар билан МСОга маълумотларни тақдим этади.

1 ой мобайнида (ариза берувчи хоҳишига кўра)

4-босқич

МСО

МСО идентификация қилиш ва намуна олиш далолатномаси, маҳсулот лойиҳаси тадқиқотини ўтказиш бўйича хулоса, маҳсулот турини ўрганиш бўйича хулоса, синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси ҳамда тақдим қилинган ҳужжатлар мажмуи асосида мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қилади.

2 иш куни мобайнида

Маҳсулотнинг синов ва ўлчашлар даврида бутунлай ёки қисман бузилган, шунингдек, синаш даврида бузилмаган маҳсулот бўйича ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиради.

2 иш куни мобайнида

Ижобий қарор қабул қилинса маҳсулотларга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади ва реестрга маълумотлар киритади.

3 иш куни мобайнида

Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Мувофиқлик сертификати орқали маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш
ЖАДВАЛИ

Чизма рақами

Аккредитатланган синов лабораторияларининг синови ёки мувофиқликни баҳолашнинг бошқа далили

Ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Сертификатланган маҳсулот устидан инспекция назорати (сифат тизимини)

1.

Маҳсулот турининг синови

-

-

2.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

-

Савдодан (истеъмолчидан) олинган намуналарнинг синови

3.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Ишлаб чиқарувчидан олинган намуналарни синаш

4.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Савдо (истеъмолчидан) ва ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовдан ўтказиш

5.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Намуна синови ва сифат тизимини баҳолаш (ишлаб чиқаришни ўрганиш)

6.

-

Сифат тизимини баҳолаш

Бошқарув тизимининг ҳолатини баҳолаш

7.

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

-

-

8.

Ҳар бир намунани синаш

-

-

Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

_________________________________

(сертификатлаштириш органи номи)

____________________________________

(сертификатлаштириш органи манзили)

Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизимида маҳсулотни сертификатлаштириш учун

АРИЗА

___________________________________________________________________________________________

(ариза берувчининг номи (ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.))

___________________________________________________________________________________________

(ариза берувчининг манзили)

номидан____________________________________ шуни маълум қиладики____________________________

____________________ (раҳбарнинг Ф.И.О.) ________________________________ (маҳсулотнинг номи, тури, ТИФ ТН коди,

___________________________________________________________________________________________

(туркум ёки партияли ишлаб чиқарилган, ҳар бир маҳсулот (битта ишлаб чиқариш учун)

___________________________________________________________________га асосан ишлаб чиқарилади

(ишлаб чиқарувчи ҳужжатларининг номи)

___________________________________________________________________ талабларига жавоб беради

(норматив ҳужжатнинг номи ва рақами)

ва ушбу маҳсулотларни кўрсатилган ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини сертификатлаштиришни қўйидаги чизмага асосан амалга оширишни сўрайди_______________________________________________

(сертификатлаштириш чизмаси рақами)

Қўшимча маълумотлар

___________________________________________________________________________________________

(хулосалар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги кўрсатилади)

___________________________________________________________________________________________

Ариза берувчи

____________________

________________________

(электрон имзо)

(Ф.И.О.)

Сана

Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

___________________________

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(МСО номи)

Маҳсулотларни

сертификатлаштириш

органи раҳбари

_______________________________

(имзо) ____________ (Ф.И.О.)__

___________________________

20____ й. «___» ____________

(МСО манзили)

муҳр

Сертификатлаштириш бўйича ариза юзасидан

ҚАРОР

20 ___ й. «____ « ___________ __ ____-сон

Аризани кўриб чиқиб _________________________________________________________________________

(ишлаб чиқарувчининг, етказиб берувчининг номи)

сертификатлаштириш учун __________________________________________________________________

(маҳсулот номи, ТИФ ТН код)

маълум қиламиз:

1. Сертификатлаштириш қуйидаги схемага мувофиқ амалга оширилади ______________________

(схемаси рақами)

2. Сертификатлаштириш учун синовлар ______________________________да ўтказилиши керак

(СЛ номи)

____________________________________________________________________________________

(СЛ манзили)

3. Сертификатлаштириш ________________________________ талабларига мувофиқ ўтказилади

(НҲ номланиши ва белгиланиши)

4. Ишлаб чиқаришни баҳолаш ______________________________________________ да ўтказилади

(корхонанинг номи)

_____________________________

___________________________________________

(манзил)

(ишлаб чиқаришни баҳолаш тури)

5. Иш учун тўлов шакли ________________________________________________________________

(тадбиркорлик шартномаси, тарифлар ва бошқа тўлов турлари бўйича)

6. Сертификатлаштириш мақсадида __________________________________ ни топшириш керак

(зарур ҳужжатлар кўрсатилиши)

Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ й. «____» _______

Ишлаб чиқарувчининг номи (ариза берувчининг)________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Намуналар олинган ташкилотнинг номи ва манзили____________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Маҳсулот турининг номи___________________________________________________________________________

Ўлчов бирлиги ____________________________________________________________________________________

Партия ҳажми___________________________________________________________________________________

Партияни ташқи текшириш натижаси______________________________________________________________

(қадоқлаш, ёрлиқлаш ҳолати)

_________________________________________________________________________________________________

Ишлаб чиқарилган сана ____________________________________________________________________________

Олинган намуналар сони ___________________________________________________________________________

(бирликни қадоқлаш ҳолати)

(Синов учун)______________________________________________________________________________________

(Назорат намуналари учун)

Намуна олиш мақсади: норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ маҳсулотларни хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтказиш.

Намуна олиш жойи ва санаси _______________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Имзолар:

Ишлаб чиқарувчидан

(ариза берувчидан)

___________________

________________________

имзо

Ф.И.О.

Маҳсулотларни

сертификатлаштириш органидан

___________________

_________________________

имзо

Ф.И.О.

Божхона пости инспектори

_____________________

___________________

___________________

имзо

Ф.И.О.

(орқа тарафи)

МАҲСУЛОТ ИДЕНТИФИКАЦИЯСИ:

Номи (марка, модель, тур, синф мавжуд бўлса)________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Ишлаб чиқарувчи (мамлакат ва корхона)_____________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Қадоқ ва ёрлиқ ҳақида маълумот ____________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Мақсад / мўлжалланган ____________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Асосий хусусиятлари ______________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Сақлаш шартлари ________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Ишлаб чиқарилган сана ____________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Сақлаш муддати__________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлганда)____________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________

Имзолар:

Маҳсулотларни

сертификатлаштириш органидан

______________

_______________________________

имзо

Ф.И.О.

Ишлаб чиқарувчидан

(ариза берувчидан)

______________

_______________________________

имзо

Ф.И.О.

Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

МАҲСУЛОТЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ (ҚАЙТАРИШ) ТЎҒРИСИДА

ДАЛОЛАТНОМА

20____ й. «_____» ______________дан

_________________________________________________________________________________________

(юридик ва жисмоний шахснинг номи)

__________________________________________________________________________________________

(аризанинг санаси ва рақами)

Бу далолатнома 20____ й. «____» ____________даги __________-сон намуналарни танлаб олиш далолатномасига мувофиқ танлаб олинган маҳсулот намуналари:

 синов даврида бутунлай бузилган;

 синов даврида йўқ қилинмаган ёки қисман бузилган, ариза берувчига қайтарилганлиги тўғрисида тузилган.

Ишлаб чиқарувчидан (ариза берувчидан)

_________________

_________________________

имзо

Ф.И.О.

Маҳсулотларни сертификатлаштириш органидан

_________________

_________________________

имзо

Ф.И.О.

Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

___________________________

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(МСО номи)

Маҳсулотларни сертификатлаштириш

органи раҳбари

_________________________

(имзо) ____________ (Ф.И.О.)__

___________________________

«___» ____________ 20____ й.

(МСО манзили)

муҳр

Сертификатлаштириш натижаси юзасидан

ҚАРОР

20 ___ й. «____» ___________ _ ____-сон

1. Сертификатлаштирилаётган маҳсулотларнинг синов баённомаларини таҳлилли.

2. Ишлаб чиқаришни баҳолаш бўйича хулосалар (агар сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса).

3. Ҳужжатларнинг тўлиқлиги асосида мувофиқлик сертификатини бериш / рад этиш (тегишлиги тагига чизинг)

___________________________________________________________________________________________

(маҳсулот(лар) номи)

___________________________________________________________________________________________

(Жисмоний ёки юридик шахс номи)

Рад этиш сабаби _________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

1. Эксперт ______________________________________________________________________________

________________________________(имзо) _______________________________(Ф.И.О.)

Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

МИЛЛИЙ ТИЗИМИ

(сертификатлаштириш идораси номи, манзили, Давлат реестрдаги рақами)

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

йилдан сон билан

(миллий мувофиқлик белгиси)

Давлат реестрида рўйхатга олинган

Амал қилиш муддати

йилгача

ТИФ ТН коди

(маълумот учун)

(ташкилот номи, ишлаб чиқарувчи мамлакат)

Ушбу сертификат тегишли равишда идентификацияланган маҳсулот:

(номи, тури, хили, русуми)

(миқдори ёки серияли ишлаб чиқарилиши)

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди.

Сертификатлаштириш схемаси:

Мурожаатчи (ишлаб чиқарувчи, сотувчи):

(кераклиси тагига чизилсин)

(амалдаги ва юридик манзили)

Сертификат қуйидагиларга асосан берилди:

а) ҳужжатлар

б) намуналар синови

в) ишлаб чиқаришни текшириш далолатномаси

Инспекцион назоратни даврийлик билан амалга оширади.

Алоҳида ёзувлар:

Мувофиқлик белгиси қўйилади:

Маҳсулотларни сертификатлаштириш органи раҳбари

(электрон имзо)

(Ф.И.О.)

Эксперт

(Ф.И.О.)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2024 йил 14 августдаги 502-сонли қарорига асосан киритилган — 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон — 2024 йил 25 ноябрдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда;2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 37-38-сон, 378-модда; 2007 й., 21-сон, 214-модда, 24-сон, 250-модда; 2008 й., 19-сон, 161-модда, 33-сон, 315-модда; 2008 й., 52-сон, 521-модда; 2009 й., 24-сон, 272-модда, 34-сон, 371-модда, 34-сон, 375-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 47-сон, 426-модда; 2011 й., 18-сон, 178-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 17-сон, 225-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; 2015 й., 42-сон, 534-модда; 2017 й., 17-сон, 299-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 20.05.2020 й., 09/20/302/0621-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 09/21/683/1051-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон; 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 14.11.2025 й., 09/25/720/1052-сон; 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)