1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда белгиланган оғирлик ва габарит меъёрларига қўйилган талабларни янада кучайтириш, республикадаги барча тоифадаги автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг хизмат кўрсатиш муддатини узайтириш, уларни сақлаш харажатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан автотранспорт воситаларининг рухсат этилган оғирлик ва габарит параметрлари белгиланганлиги ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартибга солинганлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори билан хорижий давлатларнинг катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар (кейинги ўринларда — ўлчов-назорат шохобчалари) ўрнатиш ва улардан фойдаланиш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш;
ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларни электрон онлайн аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига йигирма йил муддатга ижара асосида ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бериш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси):
ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларни (ҳудудларни) Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати) ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси (кейинги ўринларда — Транспорт назорати инспекцияси) билан келишган ҳолда белгилайди ва мазкур жойлар (ҳудудлар) электрон онлайн аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига белгиланган талаблар билан ижара ҳуқуқи асосида берилади.
Бунда ушбу жойлар (ҳудудлар) атрофида транспорт воситалари айланиб ўтиши мумкин бўлган автомобиль йўлларига тасдиқланган дислокация ва умумий техник талаблар асосида кўчма шохобчалар ташкил этилишига рухсат берилади;
тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилади ва Транспорт назорати инспекцияси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган ўлчов-назорат шохобчаларини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
б) тадбиркорлик субъектлари:
ўлчов-назорат шохобчаларининг ускуналари ва дастурий-техник воситаларини белгиланган техник талабларга мувофиқ харид қилади ва ўрнатади;
ўлчов-назорат шохобчаларини ўзига ижара ҳуқуқи асосида берилган автомобиль йўли жойида (ҳудудида) ўз маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ва сақлаш ишларини амалга оширади ҳамда фойдаланиш харажатларини қоплайди;
в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси белгиланган меъёрдан ортиқ юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари республика ҳудудига чет давлатлардан импорт қилинишида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
г) Транспорт назорати инспекцияси автомобиль йўлларида белгиланган меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари устидан қатъий назорат ўрнатади;
д) норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан (карьерлардан) фойдаланувчилар юк автотранспорт воситалари оғирлик меъёрларига риоя қилган ҳолда юкланиши ва оғирлик меъёрлардан ортиқ бўлганларини ер қаъри участкалари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудидан автомобиль йўлларига чиқмаслигини таъминлашга масъул бўлади.
2025 йил 27 январдан бошлаб норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатномаси мавжуд тадбиркорлик субъектлари ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ва/ёки алоҳида битимларнинг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш талаб ва шартларида рухсатнома эгаси томонидан норуда фойдали қазилма конида автотранспорт воситаларининг оғирлик параметрларини ўлчашга мўлжалланган тарозиларни ўрнатиш ҳамда юк автотранспорт воситалари меъёр талабларида юкланиши ва йўлга чиқиши бўйича мажбуриятлар киритилади;
(3-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
Транспорт назорати инспекцияси томонидан норуда фойдали қазилма конида юк автотранспорт воситаларига меъёрдан ортиқ юк юкланиб, автомобиль йўлларида ҳаракатланганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги белгиланган тартибда рухсатнома эгаларига нисбатан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб қуйиш ёки муддатидан олдин бекор қилишга оид таъсир чораларини кўради.
4. Қуйидагилар:
Автомобиль йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Маҳаллий юк ташувчиларнинг катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун тўловларни амалга ошириш ҳамда ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
5. Белгилансинки:
а) электрон онлайн аукцион савдоларига қўйиш учун ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи):
халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;
давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;
маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида белгиланади.
Электрон онлайн-аукцион савдоларидан тушган маблағлар электрон савдо майдони оператори харажатларини чегириб ташланган ҳолда, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва кўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) йўналтирилади;
б) ишга туширилган ўлчов назорат шохобчалари орқали қайд этилган юк ташиш қоидалари (тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек, умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек, рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш) бузилганлиги учун ундирилган жарималар суммасидан тушган маблағларнинг:
дастлабки 2 йил давомида:
40 фоизи — тадбиркорлик субъектига;
35 фоизи — Жамғармага;
15 фоизи — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
2 йил ўтганидан сўнг:
30 фоизи — тадбиркорлик субъектига;
45 фоизи — Жамғармага;
15 фоизи — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади.
Бунда фуқароларга юбориладиган жарималар бўйича почта, интернет ва SMS хабарномалар учун сарфланадиган ҳамда жарималарни саралаш ва улар бўйича қарор қабул қилиш ишларига шартнома асосида жалб этиладиган маъмурий амалиёт ходимлари учун сарфланадиган харажатлар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
6. Автомобиль йўллари қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда оғирлик ва габарит назорати билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга идоралараро электрон ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.
Бунда электрон ахборот тизими:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ишлаб чиқилади;
«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари ягона реестрида мавжуд тизимларга ҳамда Адлия вазирлигининг «Лицензия» ахборот тизимига интеграция қилинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ушбу қарорнинг 3 ва 5-бандлари, қарорга 1, 2-иловалар ҳамда 3-илованинг 14 ва 15-бандлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
9. Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 октябрь,
710-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сон қарорига 1-ИЛОВА
Автомобиль йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит параметрларини назорат қилишнинг стационар ва кўчма шохобчаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ахборот тизими — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси) оғирлик ва габарит назорати билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга рақамлаштирилган ахборот тизими;
дислокация — автомобиль йўлларида ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жой (ҳудуд);
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизими — йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни ҳисобга олиш, кўриб чиқиш ва қоидабузарга нисбатан маъмурий тартибда жарима қўллаш тўғрисидаги қарорни шакллантирувчи компьютерлашган автоматик ахборот тизими;
кўчма назорат шохобчаси — автотранспорт воситаларининг вазн параметрларини қайд этувчи сертификатланган назорат-ўлчаш техник ускунаси билан жиҳозланган махсус транспорт воситаси;
махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган стационар шохобча (кейинги ўринларда — стационар шохобча) — метрологик текширишдан ўтган, фото ва видео суратга олувчи, автоматик режимда ишловчи, ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг тури, русуми, рўйхатдан ўтган давлат рақами белгисини, вазн ва (ёки) габарит параметрларини қайд этувчи сертификатланган махсус назорат-ўлчаш техник ускунаси билан жиҳозланган шохобча;
минимал қиймат (бошланғич нарх) — автомобиль йўлларида стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларнинг (ҳудудларнинг) электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилган дастлабки нархи;
«Лицензия» ахборот тизими — лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга, лицензиялаш ва рухсатнома олиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш ахборот тизими;
оператор — электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ;
оғирлик ва габарит назорати — транспорт воситасининг габаритларини (узунлиги, эни, баландлиги), ҳар бир ўқига тушувчи оғирликни, умумий (тўлиқ) массасини, ўқлари сонини ва улар орасидаги масофаларни аниқлаш;
тадбиркорлик субъекти — ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойлар (ҳудудлар) белгиланган тартибда йигирма йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида бериладиган юридик шахс;
ўлчов-назорат шохобчаси — махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган стационар шохобча ҳамда кўчма назорат шохобчасидан иборат комплекс;
ўлчов ускунаси — транспорт воситасининг оғирлик ва (ёки) габарит ўлчамларини назоратдан ўтказувчи ва ўлчов натижаларига кўра транспорт воситасининг белгиланган кўрсаткичларини аниқлаб бера оладиган ускуна;
«E-auksion» электрон савдо платформаси — электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн аукцион савдолари жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими.
3. Автомобиль йўлларида ўлчов-назорат шохобчаларининг тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилиши қуйидаги принципларга асосланади:
жамоат манфаатларининг устуворлиги;
қонунийлик;
шаффофлик;
коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.
4. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ўрнатиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини келишиш ва ўрнатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этишга доир талаблар
5. Стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойлар (ҳудудлар) тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн аукцион савдолари орқали йигирма йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
6. Стационар шохобчалар ўрнатилиши мумкин бўлган жойларни (ҳудудларни) электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан тақдим этиладиган жойнинг (ҳудуднинг) дислокацияси, минимал қиймати (бошланғич нархи) ва мазкур ҳудуддаги транспорт оқими тўғрисидаги маълумотлар (хабарнома) «E-auksion» электрон савдо платформасидаги алоҳида веб-саҳифада аукцион савдоларидан камида ўттиз кун олдин эълон қилиб борилади.
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
7. Автомобиль йўллари қўмитаси операторга электрон онлайн-аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги буюртма билан бирга қуйидаги ахборот ва ҳужжатларни тақдим этади:
стационар шохобчалар ўрнатилиши режалаштирилган жойни (ҳудудни) электрон онлайн-аукцион савдога чиқаришга асос бўлган ҳужжатлар;
стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойни (ҳудудни) электрон онлайн аукцион савдоларга қўйишда унинг минимал қиймати (бошланғич нархи);
стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойнинг (ҳудуднинг) туташ ер участкалари билан бирга фотосурати (камида 4 та);
Автомобиль йўллари қўмитаси ёки унинг ваколатли ташкилоти (буюртмачи) ҳақидаги маълумот (почта ва электрон манзили, телефон рақами);
мазкур ҳудуддаги транспорт оқими тўғрисидаги маълумотлар.
8. Мазкур Низомда назарда тутилган мажбуриятлар тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилмаган тақдирда, стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойлар (ҳудудлар) электрон онлайн-аукцион савдоларида қайтадан сотувга қўйилади ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сарфланган харажатлар қоплаб берилмайди.
3-боб. Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ўрнатишга доир талаблар
9. Тадбиркорлик субъекти стационар шохобча ўрнатиладиган жой (ҳудуд) унга берилгандан сўнг ўн икки ой муддат ичида назорат шохобчасини ўрнатиб, ишга туширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
10. Тадбиркорлик субъектлари томонидан стационар шохобчалар фойдаланишга топширилгандан сўнг ва эксплуатация қилиш жараёнида автомобиль йўлларини таъмирлаш, қуриш ва қайта қуриш натижасида ушбу шохобчаларни демонтаж ва қайта монтаж қилиш ишлари амалга оширилиши талаб этилган тақдирда, мазкур ишлар билан боғлиқ барча харажатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
11. Электрон онлайн-аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан уларга берилган жойларда (ҳудудларда) стационар шохобчалар мазкур Низом ва унга 2-иловадаги Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатиладиган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ҳамда кўчма шохобчаларга умумий техник талабларга (кейинги ўринларда — техник талаблар) мувофиқ ўрнатилади.
12. Стационар шохобчаларни лойиҳалаштириш, экспертизадан ўтказиш, ваколатли давлат органлари билан келишиш ва ўрнатиш, электр тармоғига улаш ҳамда муҳандислик инфратузилмасини яратиш ишлари тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
13. Стационар шохобчалар тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан ахборот тизимига мажбурий тартибда ва техник талаблар асосида интеграция қилинади ҳамда узлуксиз ва ҳимояланган алоқа каналлари ташкил этилади.
14. Стационар шохобчаларда ўрнатиладиган ускуналар автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги зарур.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
15. Стационар шохобчалар ўрнатилгандан сўнг беш кун муддатга синов тариқасида ишга туширилади.
Синов даврида нуқсонлар аниқланмаганда стационар шохобчалар Автомобиль йўллари қўмитаси ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг (кейинги ўринларда — Транспорт назорати инспекцияси) ижобий хулосаси бўлган тақдирда, уч кун ичида фойдаланишга рухсат берилади.
Нуқсонлар аниқланганда, тадбиркорлик субъектига уларни бартараф этиш учун ўттиз кундан иборат муддат берилади.
Стационар шохобчалар белгиланган муддатда ўрнатилмаган ҳамда нуқсонлар бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектига берилган жойдан (ҳудуддан) фойдаланиш ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.
4-боб. Вазн назорати бўйича кўчма назорат шохобчаларини ўрнатишга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
16. Мазкур Низомга мувофиқ стационар шохобчани ишга туширган тадбиркорлик субъектига шу ҳудуд атрофида транспорт воситалари айланиб ўтиши мумкин бўлган автомобиль йўлларига Автомобиль йўллари қўмитаси ва Транспорт назорати инспекцияси билан келишилган ҳолда тасдиқланган дислокация ва умумий техник талаблар асосида кўчма назорат шохобчаларини ўрнатишга рухсат берилади.
17. Тадбиркорлик субъектлари томонидан уларга берилган жойларда (ҳудудларда) тасдиқланган дислокация ва умумий техник талаблар асосида кўчма назорат шохобчалари ўрнатилади ҳамда уларнинг хизмат қилиш муддати ва бошқа манзилга кўчирилиши тадбиркорлик субъектининг таклифига асосан Автомобиль йўллари қўмитаси ва Транспорт назорати инспекцияси розилиги билан амалга оширилади.
18. Кўчма назорат шохобчалари тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан ахборот тизимига мажбурий тартибда ва техник талаблар асосида интеграция қилинади ҳамда узлуксиз ва ҳимояланган алоқа каналлари ташкил этилади.
19. Кўчма назорат шохобчаларида қайд этилган маълумотлар ахборот тизимига автоматлаштирилган ҳолда инсон омилисиз узатилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
20. Кўчма назорат шохобчалари ўрнатган тадбиркорлик субъектларига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда, шохобчага кириш жойида тўла вазни 12 тоннадан юқори бўлган N3 ва O4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларини шохобчага йўналтирувчи тегишли йўл белгилари, ушбу йўл белгиларига риоя қилмаган ҳолда, шохобча орқали ҳаракатланмаган юк автотранспорт воситаларига нисбатан қоидабузарликни аниқлайдиган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатишга рухсат берилади.
Бунда фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали аниқланган қоидабузарлик эвазига келиб тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
дастлабки 2 йил давомида:
40 фоизи — тадбиркорлик субъектига;
50 фоизи — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
2 йил ўтганидан сўнг:
30 фоизи — тадбиркорлик субъектига;
50 фоизи — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади.
21. Кўчма назорат шохобчаларида ўрнатиладиган ускуналар, тезликни камайтиришга ва юк автомобиллари ҳаракатланадиган йўл белгилари, қоидабузарликни ёзиб олишга мўлжалланган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
22. Кўчма назорат шохобчалари ўрнатилгандан сўнг беш кун муддатга синов тариқасида ишга туширилади.
Синов даврида нуқсонлар аниқланмаганда, кўчма назорат шохобчаларидан Транспорт назорати инспекциясининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, уч кун ичида фойдаланишга рухсат берилади.
23. Нуқсонлар аниқланганда, тадбиркорлик субъектига уларни бартараф этиш учун ўн кундан иборат муддат берилади.
Белгиланган муддатда нуқсонлар бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектига берилган жойдан (ҳудуддан) фойдаланиш ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.
5-боб. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган ўлчов-назорат шохобчаларининг фаолият юритиш тартиби
24. Стационар шохобча тўлиқ автоматик тизимда ишлайдиган ўлчов ускуналари мажмуасидан иборат бўлади. Техник талаблар асосида ўлчов ускуналари автомобиль йўлининг қатнов қисмига ўрнатилади.
25. Стационар шохобча доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда оффлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш, тизимнинг фаолияти қайта тикланганда, олинган ушбу маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши зарур.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
26. Ўлчов-назорат шохобчасининг ўлчов ускуналари ва дастурий-техник воситалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатларда қайта қиёслашдан ўтказилиши шарт.
Ўлчов-назорат шохобчасининг белгиланган муддатларда қайта қиёслашдан ўтказилиши бўйича жавобгарлик тадбиркорлик субъектлари зиммасига юкланади.
27. Ўлчов-назорат шохобчаси ёрдамида қайд этилган қоидабузарликларнинг ўлчов натижалари ва фото маълумотлари 365 кун, видео маълумотлари 90 кун давомида маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш серверларида сақланади ҳамда белгиланган муддат тугагандан сўнг ўчириб юборилади.
28. Ўлчов-назорат шохобчасида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ҳимояланган алоқа каналлари орқали ахборот тизимининг марказий сервер қурилмасига узатилади.
29. Ўлчов-назорат шохобчасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 24 соатдан кам бўлмаган муқобил захира электр таъминоти тизими бўлиши лозим.
30. Ўлчов-назорат шохобчасини ўрнатишда ва эксплуатация қилиш жараёнида транспорт воситалари ва ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларининг ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши шарт.
31. Куннинг қоронғу вақтида ўлчов-назорат шохобчалари сунъий ёритиш мосламалари билан ёритилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
32. Стационар шохобчаларда автоматлашган режимда автотранспорт воситасининг оғирлиги ва габаритини ўлчаш жараёнида қуйидагилар амалга оширилиши керак:
автотранспорт воситасининг ҳар бир ўқига тушувчи оғирликларни ўлчаш;
автотранспорт воситасининг умумий (тўлиқ) массасини, шунингдек, ҳар бир ўқига тушувчи оғирликларни қўшиш йўли билан ўлчаш;
автотранспорт воситасининг ўқлари сонини ва ўқлар орасидаги масофаларни ўлчаш;
автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини аниқлаш ва фотосуратга олиш;
автотранспорт воситасининг оғирлигини ўлчаш қурилмаси (датчиги) орқали ўтиш вақтида умумий кўринишини (ён кўринишини) фото қайд этиш (транспорт воситасининг чегаралари, юк тури, ўқлар сони аниқ кўрсатилган транспорт воситасининг умумий фотосуратини олиш).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
33. Кўчма назорат шохобчаларида автотранспорт воситасининг оғирлик параметрларини ўлчаш жараёнида қуйидагилар амалга оширилиши керак:
автотранспорт воситасининг ҳар бир ўқига тушувчи оғирликларни ўлчаш;
автотранспорт воситасининг умумий (тўлиқ) массасини, шунингдек, ҳар бир ўқига тушувчи оғирликларни қўшиш йўли билан ўлчаш;
автотранспорт воситасининг ўқлари сонини ва ўқлар орасидаги масофаларни ўлчаш;
автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини аниқлаш ва фотосуратга олиш;
автотранспорт воситасининг оғирлигини ўлчаш қурилмаси (датчиги) орқали ўтиш вақтида умумий кўринишини (ён кўринишини) фото қайд этиш (транспорт воситасининг чегаралари, юк тури, ўқлар сони аниқ кўрсатилган транспорт воситасининг умумий фотосуратини олиш).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
34. Ўлчов-назорат шохобчаси фаолияти давомида мазкур Низомнинг 5-бобида назарда тутилган ахборот хавфсизлиги талаблари бузилганда, ахборот тизимига юборилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан шубҳа туғилганда ёки маълумотлар юборилишида беш кундан ортиқ узилишлар кузатилганда, Автомобиль йўллари қўмитаси ва Транспорт назорати инспекцияси томонидан ўлчов-назорат шохобчасининг фаолиятига боғлиқ қуйидаги ҳолатлар ўрганилади:
алоқа линияси созлиги ва тизимга юборилаётган маълумотлар тўғрилиги;
тизимнинг электр қуввати билан таъминланганлиги, қўшимча электр таъминоти қурилмаси мавжудлиги ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниш ҳолати;
тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 24 соатдан кам бўлмаган муқобил захира электр таъминоти тизими мавжудлиги ва унинг ишчи ҳолати;
ўлчов-назорат шохобчасининг ўлчов ускуналари ва дастурий-техник воситалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатларда қайта қиёслашдан ўтказилганлиги;
ўлчов-назорат шохобчасининг ўлчов ускуналари ва барча қурилмаларининг созлиги;
тизим ўлчов воситаларининг тўғри ишлаши;
автотранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини тўғри қайд этилиши;
тизимга ҳар қандай кўринишдаги қўшимча қурилма ва воситаларнинг уланмаганлиги;
нуқсонлар аниқланганда, тадбиркорлик субъектига уларни бартараф этиш учун ўттиз кунгача бўлган муддат берилади. Бунда:
Автомобиль йўллари қўмитаси ва Транспорт назорати инспекциясига белгиланган муддатни ҳар тарафлама асослантириб бериш юкланади;
тадбиркорлик субъекти аниқланган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгунга қадар ўлчов-назорат шохобчаси фаолиятини вақтинча тўхтатиб туради.
Белгиланган муддатда нуқсонлар бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектига берилган жойдан (ҳудуддан) фойдаланиш ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.
Кўриладиган чоралар бўйича эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорлик субъекти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд органларига мурожаат қилишга ҳақли.
6-боб. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган ўлчов-назорат шохобчаларининг дастурий-техник воситалари ва ахборот коммуникация тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш
35. Автомобиль йўллари қўмитасининг ёзма рухсатисиз тизимга қўшимча қурилма ва воситаларни улаш қатъиян ман этилади.
36. Автомобиль йўллари қўмитасининг маълумотлар узатиш тармоғига ахборот хавфсизлиги талабларига зид равишда ноқонуний уланиш ёки уланишга уриниш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
37. Ўлчов-назорат шохобчасидаги барча маълумотлар хизмат доирасида фойдаланиш учун қўлланилади.
Тадбиркорлик субъекти ўлчов-назорат шохобчасидаги маълумотлар Автомобиль йўллари қўмитасининг рухсатисиз ошкор бўлмаслиги, ўлчов-назорат шохобчасига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган техник мутахассислар томонидан хизмат доирасида фойдаланиладиган маълумотларни ошкор этмаслигини таъминлаш учун масъул ҳисобланиб, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва белгиланган талабларга риоя қилиш мажбуриятини олади.
38. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган ўлчов-назорат шохобчаларининг дастурий-техник воситаларини мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисалари ва таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади.
7-боб. Тадбиркорлик субъектлари ва Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
«E-auksion» электрон савдо платформасида эълон қилинган электрон онлайн аукцион савдолари орқали стационар шохобчаларни ўрнатиш жойлари (ҳудудлари) савдосида иштирок этиш;
стационар шохобчаларни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ахборотларни Автомобиль йўллари қўмитасидан олиш;
стационар шохобчасида лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан тегишли ташкилотлар билан шартнома имзолаш;
шартнома талаблари бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб этиш;
Тадбиркорлик субъекти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
ўлчов-назорат шохобчаларининг ускуналари ва дастурий-техник воситаларини техник талабларга мувофиқ харид қилиш;
стационар шохобча доимий ва узлуксиз режимда соз ҳолда ишлашини таъминлаш;
ўлчов-назорат шохобчасида нуқсонлар аниқланганда, ўттиз кун ичида уни бартараф этиш бўйича барча зарур чораларни кўриш;
мазкур Низом талабларига қатъи риоя қилиш;
ўлчов-назорат шохобчасининг фаолиятида юзага келган хатоликлар оқибатида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни қоплаш.
Тадбиркорлик субъектларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
41. Автомобиль йўллари қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тадбиркорлик субъекти томонидан жорий этилган ўлчов-назорат шохобчаси фаолиятининг мониторингини юритиш;
ўлчов-назорат шохобчасидан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш ҳамда қоидабузарликларни аниқлашда холисликни қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиш;
ўлчов-назорат шохобчасида аниқланган камчилик ва хатоликларнинг бартараф этилишини талаб қилиш;
тадбиркорлик субъекти айби билан етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
тадбиркорлик субъекти ушбу Низомда белгиланган талабларни лозим даражада бажармаган ёки Автомобиль йўллари қўмитасининг асосли эътирозларини бартараф этмаган тақдирда, мазкур ўлчов-назорат шохобчаси томонидан юборилаётган маълумотлар ахборот тизимига қабул қилинишини тўхтатиш;
тадбиркорлик субъекти томонидан Автомобиль йўллари қўмитасининг асосли эътирозлари белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, унга берилган жойдан (ҳудуддан) фойдаланиш ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш бўйича чоралар кўриш;
берилган жойдан (ҳудуддан) фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинган жойни (ҳудудни) «E-auksion» электрон савдо платформасида қайта эълон қилиш учун тақдим этиш.
Автомобиль йўллари қўмитаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
42. Автомобиль йўллари қўмитасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
электрон онлайн аукцион савдоларни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш;
электрон онлайн-аукцион савдолари ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖга ўз вақтида тақдим этиш;
ахборот тизимига тадбиркорлик субъекти томонидан жорий этилган ўлчов-назорат шохобчасидан келиб тушган маълумотларни «Лицензия» ахборот тизимидаги катта ҳажмли ва (ёки) оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун расмийлаштирилган рухсатномалар базаси билан таққосланишини ва таққослаш натижаларига кўра қоидабузарлар тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари ягона реестрида мавжуд тизимларга узатилишини таъминлаш;
ўлчов-назорат шохобчаси самарадорлиги ва сифатини баҳоловчи аниқ кўрсаткичлар билан белгиланган (умумлаштирилган) маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигига тақдим этиш;
ушбу Низомда белгиланган мажбуриятларини лозим даражада бажармаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини белгиланган тартибда суд орқали тўхтатиш ёки бекор қилиш чораларини кўриш;
оператор билан веб-порталда электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш;
стационар шохобчалар ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар (ҳудудлар) ҳақидаги маълумотларни камида ўттиз кун олдин ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.
Автомобиль йўллари қўмитасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоидалар
43. Автомобиль йўллари қўмитаси ва тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади.
44. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва қўриқланадиган бошқа шахсларнинг (шу жумладан, хорижий давлат раҳбарлари) хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек, махсус ва оммавий тадбирлар ҳамда ўқув-тактик машғулотларни ўтказишда Ички ишлар вазирлиги томонидан ўлчов-назорат шохобчаси фаолиятини вақтинча чеклаш ёки бошқа чоралар кўрилиши мумкин.
45. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўлчов-назорат шохобчаларини ўрнатиш бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
46. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1251-моддаcи.
Автомобиль йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ўрнатиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини келишиш ва ўрнатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси
1. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда — оператор) билан электрон аукционларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.
1. Электрон буюртма бериш санасига қадар.
2. Стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларни (ҳудудларни) аукционга қўйиш учун операторга электрон буюртма ва объектни тавсифлайдиган ҳужжатларни электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилиб юборади.
2. Тарафлар томонидан шартнома имзолангандан сўнг.
2-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ
1. Стационар шохобчалари ўрнатиладиган жойлар (ҳудудлар) бўйича электрон аукцион ўтказилиши ҳақида «E-auksion» электрон савдо платформасига хабарнома жойлаштиради.
1. Электрон аукцион ўтказиладиган кундан камида 30 кун олдин.
2. «E-auksion» электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтган барча тадбиркорлик субъектларига автоматик тарзда иштирокчи кабинетини яратади.
2. «E-auksion» электрон савдо платформасида аккаунт активлаштирилганда.
3. Тадбиркорлик субъектларидан электрон аукционда иштирок этиш бўйича электрон аризаларни қабул қилади.
1. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар (ҳудудлар) ҳақида Автомобиль йўллари қўмитаси расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларидан маълумот олади.
1. Хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб.
2. Тадбиркорлик субъекти «E-auksion» электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтади.
2. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни бериш муддати якунлангунга қадар.
3. Хабарномада кўрсатилган кафолат суммаси миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритган ҳолда аризани электрон кўринишда тўлдиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборади.
3. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни бериш муддати якунлангунга қадар.
4-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ
1. Аукционни унда иштирок этишга ариза берган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда, оператор веб-порталида автоматик тарзда ўтказади.
1. Оператор веб-порталида эълон қилинган вақтда бошланади ва ғолиб аниқлангунга қадар давом этади.
2. Электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига QR-кодини қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради ва тақдим этади.
2. Объект қиймати (оператор хизмат ҳақига етарли маблағ) тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай.
3. Баённомани аукцион ғолиби ва ваколатли органнинг кабинетига юборади.
3. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг.
4. Аукцион натижаларини операторнинг веб-порталида эълон қилади.
4. Аукцион якунланган заҳоти.
5-босқич
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси
Жойни (ҳудудни) аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага мувофиқ ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига шартнома асосида 20 йил муддатга берилади.
Баённома расмийлаштирилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида
6-босқич
Тадбиркорлик субъекти
Тадбиркорлик субъекти қуйидаги идоралардан жой (ҳудуд) бўйича техник шарт олади:
1. Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бошқармаси.
2. «Ўзбектелеком» АК филиали.
3. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхонаси
Зарур бўлганда
7-босқич
Тадбиркорлик субъекти
Техник шартлар ва талаб этилган бошқа ҳужжатлар билан лойиҳалаш идораларига мурожаат қилади.
3 иш куни мобайнида
8-босқич
Лойиҳалаш идораси
Тегишли ташкилот ва идоралар билан лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда тадбиркорлик субъектига тақдим этади.
15 иш куни мобайнида
9-босқич
Тадбиркорлик субъекти
Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мақсадида экспертиза фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотга белгиланган тартибда тақдим этади.
3 иш куни мобайнида
10-босқич
Лойиҳага экспертиза хулосасини берувчи ташкилот
Лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиб, тадбиркорлик субъектига эътироз ва таклифлар ёки ижобий хулоса тақдим этади.
30 кун мобайнида
11-босқич
Тадбиркорлик субъекти
1. Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади.
4. Қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг 5 кун мобайнида.
12-босқич
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Транспорт назорати инспекцияси
Синов муддатида Стационар шохобчасида аниқланган камчиликлар таҳлил қилинади ва ижобий хулосага асосан фойдаланишга топширилади.
Синов тариқасида ишга туширилганидан сўнг 5 кун мобайнида
Автомобиль йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатиладиган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ҳамда кўчма шохобчаларга доир
ТЕХНИК ТАЛАБЛАР
1-боб. Умумий талаблар
1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида ўрнатиладиган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ҳамда кўчма шохобчаларни ушбу ҳужжатда кўрсатилган ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари асосида жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
2. Тадбиркорлик субъектлари мазкур ҳужжатда келтирилган талаблар ва O‘z DSt 1987:2018 стандарти асосида назорат шохобчасини жорий қилиш бўйича техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишади ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасидан экспертиза хулосасини олади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
3. Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма назорат шохобчалар доирасида қуйидагилар жорий этилади:
автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар тизими;
автотранспорт воситаларининг оғирлик назорати бўйича кўчма назорат шохобчалар тизими.
2-боб. Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларга қўйиладиган умумий техник талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
4. Стационар шохобчасига қўйиладиган умумий техник талаблар қуйидагилардан иборат:
автоматик режимда оғирлик (умумий масса, ўқларга тушадиган оғирликлар, ўқлар сони) ва габарит (транспорт воситасининг узунлиги, эни, баландлиги, ўқлари орасидаги масофалар) кўрсаткичларни йиғиш ва назорат шохобчаси ҳудудидан ўтадиган барча юк автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар;
назорат вақтидаги автотранспорт воситасининг умумий фотосурати, тарозида тортиш видеоси, давлат рақамини автоматик таниб олиш (олд ва орқа), автотранспорт воситасининг узунлиги, эни ва баландлигини кўриш имконини берувчи фото ва видео қайд этиш техник воситалари;
юк ташувчига ҳаракат тезлигини ва ўлчов натижаларини кўрсатиш;
назоратдан ўтган ҳар бир автотранспорт воситасининг ўлчов натижаларини ҳамда фото ва видео маълумотларини Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) юбориш;
назорат шохобчасидан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи автотранспорт воситаларининг энг камида 98 фоизининг давлат рақами белгисини аниқлаш ва қайд этиш воситаси орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимотида кўрсатилган давлат рақами белгиларини аниқлаш.
5. Стационар шохобча элементларининг архитектураси назорат шохобчаларида автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит ўлчамларини ва ўқлар орасидаги масофаларни тезкор, кеча-кундуз ўлчашни ва ўлчов натижаларини ахборот тизимининг марказий серверига узатишни назарда тутиши керак.
6. Лойиҳалаштириш жараёнида стационар шохобча таркибий қисмлари ва элементлари ўзаро таъсирининг умумий схемаси, шунингдек, уларни амалга ошириш вақти аниқланади.
7. Автомобиль йўлининг ҳаракат қатнов қисми сатҳидан баландликда ўрнатилиши керак бўлган барча жиҳозлар камида 5,9 метр баландликда ўрнатилиши лозим. Стационар шохобча ўрнатилган жойдан катта ҳажмли автотранспорт воситаси (баландлиги 5,5 метрдан ортиқ) ҳаракатланиши вақтида йўл сатҳидан баландликда ўрнатилган жиҳозларни ва ускуналарни вақтинча ечиб туриш имконияти мавжуд бўлиши талаб этилади.
8. Стационар шохобча тўлиқ автоматлаштирилган бўлиши ва инсон омилисиз ишлаши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
9. Стационар шохобчанинг таркиби ва ускуналарига қўйиладиган техник талаблар:
оғирлик ва габарит ўлчамларни ўлчаш, автотранспорт воситаларининг ўқлари сони ва улар орасидаги масофани аниқлаш, фото ва видео қайд этиш, давлат рақами белгиларини (олд ва орқа) таниб олиш учун ускуналар, назоратдан ўтиш жараёнида талаб қилинадиган ҳаракатланиш тезлигини ҳамда назоратдан ўтиш қоидаларини акс эттирувчи ҳар қандай ёруғликда (қоронғуликда) ва об-ҳаво шароитида кўринадиган маълумотлар таблоси, куннинг қоронғу вақтида ёритиш ускуналари ҳамда ёрдамчи ускуналар билан жиҳозланган бўлиши;
ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг умумий массасини ўлчашда максимал оғирлик, шунингдек, ўқларга тушадиган оғирликларни қўшиш йўли билан 20 х N (ўқлар сони) тоннагача, автотранспорт воситасининг ўқига тушадиган максимал оғирлик 20 тоннагача, автотранспорт воситасининг ўқига тушадиган минимал оғирлик 1,5 тоннагача ўлчаш имкониятларга эга бўлиши ва нисбий хатоликнинг рухсат этилган чегаралари 5 км/соатгача икки фоиз, 5 дан 120 км/соатгача ўн фоизгача бўлиши;
ҳаракатдаги автотранспорт воситаларини габарит ўлчамларини ўлчашда узунлиги 32 метргача, эни 3,5 метргача, баландлиги 5 метргача ўлчаш имкониятларга эга бўлиши ва нисбий хатоликнинг рухсат этилган чегаралари узунлигини ўлчашда 0,6 метр, энини ўлчашда 0,1 метр, баландлигини ўлчашда 0,06 метр бўлиши лозим.
3-боб. Оғирлик назорати бўйича кўчма шохобчаларга қўйиладиган умумий техник талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
10. Кўчма назорат шохобчаларга қўйиладиган умумий техник талаблар қуйидагилардан иборат:
оғирлик (умумий масса, ўқларга тушадиган оғирликлар, ўқлар сони) кўрсаткичларни йиғиш ва ҳудудидан ўтиб кетадиган юк автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар (назорат вақтидаги автотранспорт воситасининг умумий фотосурати, тарозида тортиш видеоси), давлат рақами белгисини автоматик таниб олиш (олд ва орқа) ускуналари, автотранспорт воситасининг узунлиги, эни ва баландлигини кўриш имконини берувчи фото ва видео қайд этиш ускунаси;
назоратдан ўтган ҳар бир автотранспорт воситасининг ўлчов натижаларини ҳамда фото ва видео маълумотларини ахборот тизимига юбориш;
кўчма назорат шохобчасидан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи автотранспорт воситаларини энг камида 98 фоиз давлат рақам белгисини аниқлаш ва қайд этиш воситалари орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимотида кўрсатилган давлат рақам белгиларини аниқлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
11. Кўчма назорат шохобчаси қуйидаги ускуналар билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади:
вазн ўлчаш ускуналари;
автотранспорт воситаларининг ўқлари сони ва улар орасидаги масофани аниқлаш ускуналари;
фото ва видео қайд этиш техник воситалари;
давлат рақами белгиларини (олд ва орқа) таниб олиш учун ускуналар;
кўчма назорат шохобчаси яқинлашаётгани, назоратдан ўтиш жараёнида талаб қилинадиган ҳаракатланиш тезлигини ва назоратдан ўтиш қоидаларини акс эттирувчи ҳар қандай ёруғликда (қоронғуликда) ва об-ҳаво шароитида кўринадиган маълумотлар таблоси;
ўлчов ускунаси натижаларига кўра умумий вазни, ҳар бир ўққа тушувчи оғирлиги ва автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини (олд томон) кўрсатадиган монитор (эни камида 2000 мм, баландлиги камида 1500 мм);
автотранспорт воситасининг ҳаракат тезлигини ўлчовчи ускуна;
куннинг қоронғу вақтида ёритиш ускуналари;
ёрдамчи ускуналар.
4-боб. Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчалардан ўтган автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сақлашга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
12. Маълумотлар базасида қуйидаги қайд этилган маълумотлар сақланиши ва ахборот тизимига тақдим этилиши шарт:
сана, вақти;
автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси (олд ва орқа);
автотранспорт воситасининг тури (якка ёки мингашмали (тиркамали) автопоезд);
стационар шохобчаларда автотранспорт воситасининг габарит кўрсаткичлари (узунлиги, эни ва баландлиги);
автотранспорт воситасининг умумий массаси;
автотранспорт воситасининг ҳар бир ўққа тушадиган оғирлиги (алоҳида);
автотранспорт воситасининг ўқлари орасидаги масофаси ва ўқлар сони;
тарозида тортиш пайтида автотранспорт воситасининг умумий фотосурати;
автотранспорт воситасининг ўлчов воситасидан ўтаётгани акс этган видео лавҳа.
13. Ахборот тизимига техник талаблар асосида интеграция қилиниши ва ўзаро ишлаш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.
14. Назорат шохобчасининг маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш дастурий таъминотида (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) амалга оширилган ҳар қандай амалий буйруқлар тўғрисидаги маълумотлар (log файллар) сақланиши лозим.
15. Назорат шохобчасида қайд этилган қоидабузарлик ҳамда автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар билан Автомобиль йўллари қўмитаси ходимларига масофадан туриб ишлаш имкониятининг мавжуд бўлиши талаб этилади.
16. Назорат шохобчаси доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда оффлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун махсус қурилма ўрнатиш, унинг ёрдамида маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш назорат шохобчасининг фаолияти қайта тикланганда ушбу олинган маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.
5-боб. Алоқа тармоғига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
17. Алоқа тармоқлари оптик толали тармоқ технологиялари (коммутатор, маршрутизатор ва бошқалар) ёрдамида ташкил этилиб, тармоқнинг сўнгги нуқталарига қадар узлуксиз хизмат кўрсатиши учун етарли ўтказувчанликни таъминлаши лозим.
18. Назорат шохобчасидан ўтган автотранспорт воситалари тўғрисидаги фото ва видео маълумотлар VPN (Virtual Private Network — виртуал хусусий тармоқ) алоқа канали орқали ахборот тизимининг марказий сервер қурилмасига узатилиши лозим.
6-боб. Ахборот хавфсизлигига бўлган талаблар
19. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш тизимидаги ахборотни ҳамда уни қайта ишловчи воситаларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
20. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олиши талаб этилади:
маълумотларни сақлаш;
рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш;
яхлитликни таъминлаш;
хавфсизлик девори;
рухсатсиз киришларни аниқлаш;
антивирус ҳимояси.
21. Ушбу Техник талабларнинг 20-бандида назарда тутилган талаблар Буюртмачи билан келишилган холда техник дизайн босқичида аниқланиши ва ўзгартирилиши мумкин.
22. Ахборотни муҳофаза қилишда ишлатиладиган дастурий таъминот учун O‘zDSt 2816:2014 «Ахборот технологиялари. Эълон қилинмаган имкониятлар устидан назорат даражаси ахборотини ҳимоялаш воситаси дастурий таъминот классификатори» стандарти талабига асосан назорат қилишнинг учинчи даражаси таъминланиши талаб этилади.
23. Назорат шохобчасининг аппарат ва дастурий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда интеграциялашган ҳолда ишлашини таъминлаш техник лойиҳалаш босқичида амалга оширилиши зарур.
24. Дастурий таъминот ахборот тизими билан интеграциялаш тартиби ҳамда уларнинг ўзаро бир-бири билан боғланиш интерфейслари тўғрисида ечимлар техник лойиҳалаштириш даврида қабул қилинади.
25. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминотининг уланиш объектларини ва маълумотларини потенциал хавфлардан, беихтиёр ҳаракатлардан ва ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилишни таъминлаш зарур.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
26. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
маълумотлар базасига рухсатсиз киришдан ҳимоялаш;
дастурий таъминот ва фойдаланувчилар фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш;
ахборотни алоқа каналлари орқали узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида рухсатсиз модификациядан ҳимоялаш;
дастурий таъминот ресурсларига киришни бошқариш;
алоқа каналларидан узатилаётган маълумотларни криптографик усуллар орқали конфиденциаллигини таъминлаш;
дастурий таъминот конфигурациясида юзага келган хатоликлар ва камчиликларни аниқлаш.
7-боб. Ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш учун талаблар
27. Назорат шохобчаси ускуналарини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш комплекс ресурсларни яратиш лозим.
28. Очиқ ҳавода ўрнатилган ташқи мосламалар бузилишга чидамли корпуслар ёки тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши ва -40 дан +60°С гача ҳароратда ишлашини таъминлаш талаб этилади.
29. Алоқа линиялари ва жиҳозлари момақалдироқ ва бошқа салбий табиий ҳодисаларда керакли кўрсаткичларни сақлаб туришлари керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маҳаллий юк ташувчиларнинг катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун тўловларни амалга ошириш ҳамда ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом маҳаллий юк ташувчилар томонидан белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган катта ҳажмли ва (ёки) оғир вазнли автотранспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланиши (фойдаланиши) учун тўловларни амалга ошириш ҳамда бундай автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарарни қоплаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юкларни ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шу жумладан шатакли автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар ҳамда уларнинг таркибларидан иборат транспорт воситалари (тиркамали юк автомобили ёки ярим тиркамали шатакчи автомобиль);
автотранспорт воситаси ҳажм ўлчамлари — транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз ҳолатида эни, узунлиги ва баландлик ўлчамлари.
ваколатли орган — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси);
катта ҳажмли автотранспорт воситаси — юкланган ёки юксиз ҳолда ўлчамларининг (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги) бирорта кўрсаткичи уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиши учун белгиланган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган транспорт воситаси;
маҳаллий юк ташувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юк ёки йўловчиларни ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
оғир вазнли автотранспорт воситаси — ҳар қандай вазн кўрсаткичларидан бири Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларида ҳаракатланиши учун белгиланган меъёрий ўлчовлардан вазни (умумий вазн ва ўққа тушувчи оғирлик) ортиқ бўлган автотранспорт воситаси;
рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келишилган аниқ йўналиш бўйича катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
3. Автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг хизмат кўрсатиш муддатидан аввал бузилиши ҳамда йўналиш бўйича ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи оғир вазнли ва катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг юриши учун тўловлар уларни сақлаш, таъмирлаш, ўтказиб юборишларни ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини қоплаш харажатлари билан аниқланади.
Оғир вазнли ва катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловга қуйидагилар киради:
рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов;
автотранспорт воситасининг умумий ҳақиқий вазни белгиланган меъёрдан ошиб кетганлиги учун тўлов;
ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламаларининг белгиланган меъёрлардан ошиб кетганлиги учун тўлов;
автотранспорт воситаси ҳажм ўлчамларининг йўл қўйиладиган меъёрлардан ошиб кетганлиги учун тўлов.
4. Йўл ҳаракати қоидаларига ёхуд юк ташувларини амалга ошириш шартларига риоя қилмаслик туфайли йўлларга ва йўл иншоотларига зарар етказганлик учун автотранспорт воситаси эгаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI боби.
5. Агар рухсатнома талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда, оғир вазнли ва катта ҳажмли автотранспорт воситалари юриши натижасида йўлларга ва йўл иншоотларига ҳаракатни чеклашга олиб келадиган зарар етказилса, у ҳолда жавобгарлик ва зарарни тўлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома ва қатнов маршрутини келишиб берган ташкилотларга юкланади.
2-боб. Оғир вазнли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйлаб юриб ўтганлиги учун тўлов
6. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.
1-жадвал
Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори,
тоннада
Юриладиган 1 км масофа учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)
0 дан 5 гача
0,08
5 дан 10 гача
0,12
10 дан 15 гача
0,24
15 дан 20 гача
0,42
20 дан 25 гача
0,63
25 дан 30 гача
0,97
30 дан 35 гача
1,39
35 дан 40 гача
1,94
40 дан 45 гача
2,66
45 дан 50 гача
3,59
50 ва ундан юқори
4,22
Оғир вазнли автотранспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.
2-жадвал
Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати
(Оф/Од)
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юкламага 1 км учун тариф, сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)
1,01 дан 1,05 гача
0,23
1,05 дан 1,10 гача
0,25
1,10 дан 1,15 гача
0,59
1,15 дан 1,20 гача
0,76
1,20 дан 1,25 гача
0,89
1,25 дан 1,30 гача
1,06
1,30 дан 1,35 гача
1,27
1,35 дан 1,40 гача
1,48
1,40 дан 1,45 гача
1,73
1,45 дан 1,50 гача
2,03
1,50 дан 1,55 гача
2,32
1,55 дан 1,60 гача
2,70
1,60 дан 1,65 гача
3,08
1,65 дан 1,70 гача
3,59
1,70 дан 1,75 гача
4,01
1,75 дан 1,80 гача
4,55
1,80 дан 1,85 гача
5,15
1,85 дан 1,90 гача
5,82
1,90 дан 1,95 гача
6,50
1,95 дан 2,00 гача
7,30
2,00 ва ундан юқори
8,44
7. Автотранспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 0,32 фоизи миқдорида ундирилади.
8. Оғир вазнли ва катта ҳажмли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори «Лицензия» ахборот тизимида қуйидаги тарзда белгиланади:
100 кмга қадар БҲМ нинг 54 фоизи миқдорида;
ҳар бир кейинги километр учун БҲМ нинг 0,24 фоизи миқдорида.
3-боб. Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарарни қоплаш учун тўловлар
9. Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситалари Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан расмийлаштирилган рухсатнома билан ҳаракатланишига рухсат берилади.
10. Автотранспорт воситасининг параметрлари рухсатномада белгиланган параметрлардан ортиқ бўлиши ва/ёки рухсатномада белгиланган ҳаракат йўналишидан оғиш ёки четга чиқиш ҳолати аниқланган тақдирда, автомобиль йўлларига зарар етказган деб ҳисоблаш учун асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
11. Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситалари рухсатномасиз ҳаракатланиши ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида автомобиль йўллари қопламасига ва конструкциясига етказилган зарар миқдори ҳар бир босиб ўтган километр масофа учун қуйидагича ҳисобланади:
автотранспорт воситасининг умумий оғирлиги 80 тоннагача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида;
автотранспорт воситасининг умумий оғирлиги 80 тонна ва ундан юқори бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида.
Босиб ўтилган масофани аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда етказилган зарар миқдорлари икки юз километр учун ундирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
12. Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг рухсатномасиз ҳаракатланиши, рухсатномада белгиланган ҳаракат йўналишидан оғиши ёки четга чиқиши ва юк ташиш қоидаларини бузганлиги натижасида йўл ўтказгич ва кўприк иншоотларига ва бошқа йўл элементларига етказилган зарар мазкур иншоотни диагностика қилиш натижаларига кўра ишлаб чиқилган лойиҳада кўзда тутилган ҳисоб-китобларга кўра аниқланади ва ундирилади.
13. Етказилган зарар юк ташувчи томонидан тўлиқ бартараф этилганда ёки йўл ташкилотига тўлиқ қоплаб берилган тақдирда, ундирилган ҳисобланади.
14. Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ундирилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
15. Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларини Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати патруль автомобилларининг кузатиб борганлиги учун тўлов ушбу Низом билан тартибга солинмайди.
Ушбу тўлов автотранспорт воситалари эгаларидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан тузилган шартнома асосида ундирилади.
16. Мазкур Низомда назарда тутилган оғир вазнли ва катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллар бўйлаб ҳаракатланиши учун тўловлар «Лицензия» ахборот тизимида тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ундирилади.
17. Юк ташувчига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилганда, уни автомобиль йўли ва йўл иншоотларига етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI боби ва 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
«4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги республика ҳудуди орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳудудга кирган кунидан бошлаб 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (катта ҳажмли ва (ёки) оғир вазнли автотранспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланишига махсус рухсатномада бошқа муддат белгиланмаган бўлса) чиқиб кетишларини таъминлаган ҳолда, уларнинг юк олиб ўтишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, шунингдек, берилган буюртманомаларга мувофиқ автомобиль транспортида ташиладиган махсус юкларни кузатиб боришни амалга оширсин»;
б) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «юришидан» сўзи «ҳаракатланиши учун йиғимлар «Лицензия» ахборот тизими орқали ундирилади ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Агар рухсатнома талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда, оғир вазнли ва катта ҳажмли автотранспорт воситалари юриши натижасида йўлларга ҳамда йўл иншоотларига ҳаракатни чеклашга олиб келадиган зарар етказилса, у ҳолда жавобгарлик ва зарарни тўлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома ҳамда қатнов маршрутини келишиб берган ташкилотларга юкланади»;
«8. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори «Лицензия» ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланади:»;
«9. Мазкур Низомда назарда тутилган тўловларни миллий валюта «сўм»да рухсатнома берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича «Лицензия» ахборот тизими орқали ундирилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорининг 4-бандида:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифининг 31-банди ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни сақлаш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини шартнома асосида жалб этиш».
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларида:
«вазн ва ҳажм параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг автотранспорт воситаларини тўхтаб турган ёки 5 км/соатгача тезлик билан ҳаракатланаётганда беш фоиз, 5 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланаётганда — ўн фоиз фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади»;
б) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «ёки мақсадга мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) Қоидаларга 2-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ. Автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарори билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси» сўзлари «ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорида:
а) номи ва 1-банддаги «кемалар, шу жумладан» сўзлари чиқариб ташлансин;
«кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, сув объектларида кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш»;
«а» кичик банд «М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари» сўзларидан кейин «(туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган субъектларнинг М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари, шунингдек, минивенлари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги «г1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г1) туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган субъектларнинг М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари, шунингдек, минивенлар ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун бир марталик тўлов ставкалари ушбу банднинг «г» кичик бандига мувофиқ белгиланади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 13-бандида:
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш учун ундириладиган жарималар суммасининг 10 фоизи;
юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимнинг 10 фоизи;
тадбиркорлик субъектларига тегишли ўлчов назорат шохобчалари қайд этган тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш учун ундириладиган жарималар суммасининг 15 фоизи;
тадбиркорлик субъектларига тегишли кўчма ўлчов назорат шохобчаларида ўрнатилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали аниқланган шохобчага кириш жойида тўла вазни 12 тоннадан юқори бўлган N3 ва О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларини йўналтирувчи йўл белгиларига риоя қилмаган ҳолда шохобча орқали ҳаракатланмаган юк автотранспорт воситалари учун қўлланилган жарима суммасининг 50 фоизи»;
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари' қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги «л1», «л2» ва «л3» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«л1) юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимнинг 90 фоизи;
л2) тадбиркорлик субъектларига тегишли ўлчов-назорат шохобчалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун дастлабки 2 йил давомида ундирилган жарималар суммасидан тушган маблағларнинг 35 фоизи, ишга туширилганидан 2 йил ўтганидан сўнг 45 фоизи;
л3) махсус кўрикдан ўтказиш ва техник хулоса ишлаб чиқиш хизматлари учун тўловлардан келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи»;
«Қўмитага юкланган вазифаларни бажариш учун консалтинг ва бошқа ташкилотлардан хорижий мутахассисларни ўрнатилган тартибда шартнома асосида жалб қилиш ҳамда маҳаллий мутахассисларни, маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш, шунингдек, Қўмита эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини молиялаштириш»;
йигирма биринчи хатбоши «постини ташкил этиш» сўзларидан кейин «, шунингдек, автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини шартнома асосида жалб этиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 13-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўл хўжалиги соҳасини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш учун экспертларни жалб қилиш, шунингдек, соҳадаги ислоҳотлар ижросини экспертлик жиҳатдан таъминлашнинг янги, самарали ва сифатли тизимини яратиш доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун малакали мутахассислардан иборат эксперт-таҳлил гуруҳларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 337-сон қарорида:
«а» кичик банддаги «ҳамда тўхтатилган транспорт воситаларини тўхтатиш сабаблари бартараф этилгунга қадар жойлаштириш учун тўхташ жойи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси инспекторлари (кейинги ўринларда — Инспектор) республика ҳудудида;
Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси ўтиш пунктларида қуйидагилардан иборат инструментал вазн ва ҳажм назоратини амалга оширади:
транспорт воситасининг ҳажмларини ўлчаш (оғирлик, узунлик, кенглик ва баландлик кабилар);
«26. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаси эгасида (фойдаланувчида) автомобиль йўлларидан ўтиш учун махсус рухсатнома мавжуд бўлмаган ёки рухсатномада белгиланган ҳаракат йўналишидан четланган, шунингдек, йўл ҳаракатлари шартлари бузилган тақдирда, инспектор транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатади ва баённома расмийлаштиради.
Автоматлаштирилган пунктларида аниқланган ҳолатлар бўйича автомат тарзда баённома расмийлаштирилади»;
«7. Махсус кўрик ўтказиш ишлари катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг умумий оғирлиги, ўқи бўйича оғирлиги ва ҳажм ўлчамларидан келиб чиқиб бир ойгача бўлган муддатда амалга оширилади, белгиланган меъёрлардан уч баробар ортиқ юклар бундан мустасно»;
«11. Бир йўналишда махсус кўрик ўтказилгандан сўнг такроран 15 кун ичида қайта махсус кўрикдан ўтказиш талаб этилмайди, белгиланган меъёрлардан уч баробар ортиқ юклар бундан мустасно.
12. Техник хулоса қуйида келтирилган шартларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлган ҳолларда ишлаб чиқилади:
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг умумий оғирлиги 70 тоннадан ошса;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг узунлиги 24 метрдан ошса;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг кенглиги 3,5 метрдан ошса;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг баландлиги 4,5 метрдан ошса;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун автотранспорт воситасининг (автопоезднинг) битта ўқига тушган оғирлик миқдори 13 тоннадан ортиқ бўлганда.
13. Автомобиль йўлларини махсус кўрикдан ўтказиш ва техник хулоса ишлаб чиқиш хизматлари учун тўловлар юк ташувчи (буюртмачи) ёки уларнинг вакиллари билан автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган ёки у ваколат берган ташкилот ўртасида тузилган шартнома асосида йўналишнинг ҳар бир километр масофаси учун транспорт воситасининг юк билан умумий оғирлиги:
100 тоннагача бўлган транспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи;
100 тонна ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
Махсус кўрикдан ўтказиш ва техник хулоса ишлаб чиқиш хизматлари учун тўловлардан келиб тушган маблағларнинг эллик фоизи Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятининг ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарорида:
а) 2-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси «Транспорт вазирлиги» сўзларидан кейин «ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
29-банднинг биринчи хатбошисидаги «Транспорт вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларида» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банднинг иккинчи хатбошиси «Транспорт вазирлиги» сўзларидан кейин «ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан тўлдирилсин;
43-банднинг иккинчи хатбошиси «Транспорт вазирлиги» сўзларидан кейин «ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
61-банддаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 7-илованинг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан бериладиган Кема ҳайдовчиси гувоҳномасининг намунаси ва тавсифи» бўлимида:
«Гувоҳноманинг ички томони» кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
»;
тавсиф қисмининг ўн олтинчи хатбошидаги «TRANSPORT VAZIRLIGI», иккинчи ва учинчи сатрларда «МИНИСТЕРСТВО ТРАНСПОРТА» сўзлари «TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI TRANSPORT NAZORATI INSPEKTSIYASI», иккинчи ва учинчи сатрларда «ИНСПЕКЦИЯ ПО НАДЗОРУ В СФЕРЕ ТРАНСПОРТА ПРИ МИНИСТЕРСТВЕ ТРАНСПОРТА» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 25-илованинг 7 — 12-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
7.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:
а) Маҳаллий юк ташувчилар учун:
100 км га қадар БҲМ нинг 54 фоизи миқдорида;
ҳар бир кейинги километр учун БҲМ нинг 0,24 фоизи миқдорида.
Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов:
Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори,тоннада
Юриладиган 1 км масофа учун тариф, сўмда
(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)
0 дан 5 гача
0,08
5 дан 10 гача
0,12
10 дан 15 гача
0,24
15 дан 20 гача
0,42
20 дан 25 гача
0,63
25 дан 30 гача
0,97
30 дан 35 гача
1,39
35 дан 40 гача
1,94
40 дан 45 гача
2,66
45 дан 50 гача
3,59
50 ва ундан юқори
4,22
Оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов:
Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати
(Оф/Од)
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юкламага 1 км учун тариф, сўмда
(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)
1,01 дан 1,05 гача
0,23
1,05 дан 1,10 гача
0,25
1,10 дан 1,15 гача
0,59
1,15 дан 1,20 гача
0,76
1,20 дан 1,25 гача
0,89
1,25 дан 1,30 гача
1,06
1,30 дан 1,35 гача
1,27
1,35 дан 1,40 гача
1,48
1,40 дан 1,45 гача
1,73
1,45 дан 1,50 гача
2,03
1,50 дан 1,55 гача
2,32
1,55 дан 1,60 гача
2,70
1,60 дан 1,65 гача
3,08
1,65 дан 1,70 гача
3,59
1,70 дан 1,75 гача
4,01
1,75 дан 1,80 гача
4,55
1,80 дан 1,85 гача
5,15
1,85 дан 1,90 гача
5,82
1,90 дан 1,95 гача
6,50
1,95 дан 2,00 гача
7,30
2,00 ва ундан юқори
8,44
Автотранспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) нинг 0,32 фоизи миқдорида ундирилади;
б) хорижий юк ташувчилар учун:
100 км га қадар — 25 АҚШ доллари;
ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари миқдорида.
Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов:
Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори, тоннада
Юриладиган 1 км масофа учун тариф, АҚШ доллари
0 дан 5 гача
0,04
5 дан 10 гача
0,06
10 дан 15 гача
0,12
15 дан 20 гача
0,20
20 дан 25 гача
0,30
25 дан 30 гача
0,46
30 дан 35 гача
0,66
35 дан 40 гача
0,92
40 дан 45 гача
1,26
45 дан 50 гача
1,70
50 ва ундан юқори
2,00
Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун тўлов:
Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати
(Оф/Од)
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф,
АҚШ доллари
1,01 дан 1,05 гача
0,11
1,05 дан 1,10 гача
0,12
1,10 дан 1,15 гача
0,28
1,15 дан 1,20 гача
0,36
1,20 дан 1,25 гача
0,42
1,25 дан 1,30 гача
0,50
1,30 дан 1,35 гача
0,60
1,35 дан 1,40 гача
0,70
1,40 дан 1,45 гача
0,82
1,45 дан 1,50 гача
0,96
1,50 дан 1,55 гача
1,10
1,55 дан 1,60 гача
1,28
1,60 дан 1,65 гача
1,46
1,65 дан 1,70 гача
1,70
1,70 дан 1,75 гача
1,90
1,75 дан 1,80 гача
2,16
1,80 дан 1,85 гача
2,44
1,85 дан 1,90 гача
2,76
1,90 дан 1,95 гача
3,08
1,95 дан 2,00 гача
3,46
2,00 ва ундан юқори
4,00
Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:
2 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
2 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
3 иш куни, бунда рухсатномани расмийлаштириш икки кунда, келишиш жараёнлари бир кунда амалга оширилади (амалдаги қонунчиликка мувофиқ махсус кўрик ўтказилиши талаб этилган ҳолларда бир ой).
9.
Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:
а) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари талабларига риоя қилиш;
б) рухсат этиладиган энг юқори тезлик 50 км/соатдан ошмаслиги, тезликни чегараловчи белги транспорт воситасига йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тарзда ўрнатилганлиги;*
в) ҳайдовчилар тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши ва тасдиқланган йўналишга қатъи риоя қилиши;*
10.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:
Ваколатли органнинг йўналиш (маршрут) чизмаси қуйидаги органлар томонидан 2 иш кунида келишилади:
а) Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан — Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ёки ташқаридан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда;
б) ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан — Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудида ва вилоятлараро юк ташишни амалга оширишда;
в) шаҳар (туман ) электр транспорти, электр тармоғи ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан — юкнинг баландлиги йўл сатҳидан 4,5 метрдан юқори бўлган тақдирда;
г) темир йўл органлари билан — юк ташиш йўналиши темир йўл билан бир сатҳда кесишганда, транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз кенглиги 5 метрдан, йўл сатҳидан баландлиги 4,5 метрдан, бир тиркамали (ярим тиркамали) автопоезднинг узунлиги 20 метрдан, икки ва ундан ортиқ тиркамали автопоезднинг узунлиги 24 метрдан ортиқ бўлса, шунингдек, транспорт воситасининг умумий оғирлиги 52 тоннадан юқори ёки ҳаракатланиш тезлиги соатига 5 километрдан кам бўлса, юк ташиш йўналиши темир йўл кўприги, темир йўл ўтказгичи остидан ўтганда, транспорт воситасининг кенглиги юки билан ёки юксиз 5 метрдан ортиқ, баландлиги йўл сатҳидан 4,35 метрдан ортиқ бўлса.
11.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:
30 кун муддатга белгиланган йўналиш бўйлаб бир марта юк ташиш учун берилади, бунда республика ҳудудига кириш ва қайтиб чиқиб кетиш кўзда тутилиши мумкин. Форс-мажор ҳолатлари юз берганда, ушбу муддат форс-мажор ҳолатлари амал қилган муддатга узайтирилади.
12.
Изоҳ:
I. Катта ҳажмли юк — ўлчамлари (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги)нинг бирорта кўрсаткичи уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда мазкур паспортда баён этилган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган юк.
Оғир вазнли юк — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги мазкур паспортда баён этилган меъёрий миқдорлардан ортиқ бўлган юк.
II. Автотранспорт воситасининг габарит ўлчамлари ҳақиқий кўрсаткичлари чизиқли-ўлчаш асбоби ёрдамида, тўлиқ масса ва ўққа тушадиган оғирлиги эса турғун ёки кўчма турдаги автомобиль тарозилари ёрдамида ёхуд махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари орқали ҳаракатланиши пайтида аниқланади.
Чизиқли ўлчаш асбоби, шу жумладан, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари ва автомобиль тарозилари соз ҳолатда бўлиши ва сертификатларга ва (ёки) метрологик текшириш ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат тамғасига эга бўлиши керак.
Автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрлари аниқлашда ўлчаш асбобининг икки фоизли фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади.
Агар ташиладиган юкнинг габарит ўлчамлари ва (ёки) унинг вазни белгиланган кўрсаткичлардан ўта юқори бўлганлиги ёхуд автомобиль тарозилари, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаларининг йўқлиги (носозлиги) сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситасининг умумий массасини ва ўқларга тушадиган оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, зарур бўлган параметрлар товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин.
III. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига ёки Давлат чегараси ташқарисидан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда ваколатли органлардан олинган ва келишилган рухсатнома ҳамда йўналиш чизмалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг берилиши билан бир вақтда катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш учун йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан Божхона қўмитасига реал вақт режимида электрон шаклда киритилади ва уларга асосан белгиланган тартибда ҳаракатланишни бошлашга рухсат берилади.
Божхона органлари томонидан автотранспорт воситасининг махсус рухсатномада кўрсатилган оғирлик габарит параметрларидан ортиқ эканлиги аниқланган тақдирда, бундай автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказишга йўл қўйилмайди ва унинг келгусидаги ҳаракатланиши янги махсус рухсатномага мувофиқ амалга оширилади.
IV. Хорижий юк ташувчилардан тўловлар миллий валюта «сўм»да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади.
V. Автомобиль йўлларини махсус кўрикдан ўтказиш ва техник хулоса ишлаб чиқиш хизматлари учун тўловлар юк ташувчи (буюртмачи) ёки уларнинг вакиллари билан ваколатли орган ўртасида тузилган шартнома асосида йўналишнинг ҳар бир километр масофаси учун транспорт воситасининг юк билан умумий оғирлиги:
100 тоннагача бўлган транспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи;
100 тонна ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
Муддати ўтган, бироқ рухсатномадан фойдаланмаган ҳолатларда ҳаракатланиш йўналишини ва юкни ўзгартирмаган ҳолда рухсатномани бепул қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади. Бунда рухсатномадан фойдаланилмаганлигини Божхона қўмитаси томонидан электрон тизим орқали тақдим этилган маълумотлар асосида аниқланади.
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-илованинг 9-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) норуда фойдали қазилма конида автотранспорт воситаларининг оғирлик параметрларини ўлчашга мўлжалланган тарозиларни ўрнатиш ҳамда юк автотранспорт воситалари меъёр талабларида юкланиши ва йўлга чиқиши бўйича мажбуриятлар».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 167-сон қарори билан тасдиқланган Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«ҳудудий кемачилик регистри инспектори — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлинмаларининг кемаларни классификация ва техник назорат қилиш ваколати берилган мансабдор шахслари»;
«7. Кемани рўйхатга/қайта рўйхатга олиш ва тегишли техник кўрикларни ўтказиш кема эгаси ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
8. Кемани рўйхатга/қайта рўйхатга олиш ва уни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида ариза кема эгаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг веб-сайти орқали ёхуд бевосита ўзлари жойлашган манзил бўйича Транспорт назорати инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади»;
в) 9-банддаги «тегишли Транспорт бошқармасига» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 13-банднинг биринчи хатбошиси ва 23-банднинг учинчи хатбошисидаги «Транспорт вазирлигининг» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Transport vazirligining Kemachilik registri va Kemachilik inspeksiyasi» сўзлари «Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining Kemachilik registri» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «и Судоходной инспекции Министерства транспорта» сўзлари «Инспекции по надзору в сфере транспорта при Министерстве транспорта» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «and Shipping Inspection of the Ministry of Transport» сўзлари «of the Inspection of transport supervision under Ministry of Transport of the» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Транспорт вазирлигининг» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий транспорт бошқармаларидаги дарё» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги сув» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 2-банди иккинчи хатбошиси ва 207-банди биринчи хатбошисидаги «Транспорт вазирлигининг» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.