1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.03.00 Фавқулодда ҳолат]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш, уларнинг меҳнатини ташкил этиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳамда бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида жабрланган шахсларга зарур ёрдамни кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш тартиби ҳамда уларга қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўллаш шартларини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш, шунингдек, мазкур шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар ва компенсацияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, қабул қилиш, тақсимлаш ва тарқатиш, шунингдек, халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартибини назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 октябрь,
600-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 600-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш, уларнинг меҳнатини ташкил этиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом қоидалари фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда волонтёрлик ёрдамини кўрсатаётган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
авария-қутқарув ишлари — авария ва ҳалокатларнинг хавфли омиллари таъсирини тугатиш ва бартараф этишга, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган шошилинч ҳаракатлар;
буюртмачи — иш берувчи — мазкур Низомга мувофиқ авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил қилиш бўйича ташаббускор (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар);
кечиктириб бўлмайдиган ишлар — қутқарув ишларини ҳар томонлама таъминлаш, одамлар ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишга ҳамда жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳаракатлар;
фавқулодда ҳолат — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими;
ҳудуд коменданти — ҳудуд комендатураси фаолиятига раҳбарлик қилувчи ҳамда фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларнинг ягона бошқарувини амалга оширувчи мансабдор шахс;
ҳудуд комендатураси — фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларни бошқариш учун фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ташкил этиладиган вақтинчалик махсус давлат бошқаруви органи.
3. Банд бўлмаган аҳоли қуйидаги алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ва таъминлашга жалб этилиши мумкин:
уй-жой фонди, коммунал соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишини тиклаш;
кўчаларни, йўлларни ва йўлкаларни таъмирлаш;
ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ташкилотларидаги ишлар;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари;
жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатишга кўмаклашиш билан боғлиқ ишлар.
4. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
2-боб. Банд бўлмаган аҳолини алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга жалб қилиш тартиби
5. Ҳудуд коменданти заруратга кўра фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни (кейинги ўринларда — вақтинчалик ишлар) амалга ошириш ҳамда таъминлашга банд бўлмаган аҳолини жалб этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳни (кейинги ўринларда — махсус ишчи гуруҳ) тузиш бўйича таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш назарда тутилган бўлса, махсус ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси раҳбарлигида ҳудуд комендатураси таркибида тузилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси (ҳудуд комендатураси) бир иш куни мобайнида ўз таркибида махсус ишчи гуруҳни тузади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
7. Махсус ишчи гуруҳ бир иш куни давомида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида (кейинги ўринларда — бўлим) иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахслар, шунингдек, вақтинчалик ишларни амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ишсиз маҳаллий аҳолининг (кейинги ўринларда — жисмоний шахслар) рўйхатини шакллантиради, шунингдек, ушбу рўйхатни тизимли равишда янгилаб ва тўлдириб боради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
8. Вақтинча ишларга:
а) 18 ёшга тўлган, билими, малакаси ва соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилишга қодир бўлган жисмоний шахслар жалб этилиши мумкин;
б) қуйидаги жисмоний шахсларни жалб этиш тақиқланади:
биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар;
меҳнатга лаёқатсиз шахслар;
ҳомиладор аёллар;
биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган шахслар;
12 ёшгача бўлган боланинг ота-онасидан бири ёки васийси;
35 ёшгача бўлган аёллар, агар ишлар ионлаштирувчи нурланиш хавфи зонасида амалга оширилса.
9. Вақтинчалик ишларни амалга оширишга масъул буюртмачи — иш берувчилар заруратга кўра махсус ишчи гуруҳга вазифаларни бажаришга жисмоний шахсларни жалб этиш юзасидан буюртмалар билан мурожаат қилади.
10. Махсус ишчи гуруҳ буюртмачи — иш берувчилар буюртмаларига мувофиқ бир иш куни давомида Бўлим ва буюртмачи — иш берувчилар ўртасида вақтинчалик ишларга жалб қилинган шахслар рўйхатини илова қилган ҳолда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатидан ошмайдиган даврга авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш бўйича шартномалар тузилишини таъминлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
11. Бўлим шу куннинг ўзида тузилган шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
3-боб. Вақтинчалик ишларга жалб этилган жисмоний шахсларнинг меҳнатини ташкил этиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби
12. Буюртмачи — иш берувчилар жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларга жалб қилишдан олдин:
ушбу Низом талабларига мувофиқ бир иш куни давомида қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби («Меҳнат шартномаси»).
меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида хабардор қилади.
13. Буюртмачи — иш берувчилар томонидан жисмоний шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилади ҳамда жисмоний шахсларнинг вақтинчалик ишларда қатнашган даври тўғрисидаги маълумотлар электрон меҳнат дафтарчаларида акс эттирилади.
14. Буюртмачи — иш берувчилар жисмоний шахсларга қонунчиликка мувофиқ меҳнат муҳофазаси талабларига мос шароитларни таъминлайди.
15. Жисмоний шахслар учун иш вақтининг давомийлиги меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Буюртмачи — иш берувчи иш куни ва иш ҳафтасини ташкил этишнинг мослашувчан шаклларидан фойдаланишга, шунингдек, ишлаган соатларга мутаносиб равишда ҳақ тўланадиган ишларни бажариш учун қисқартирилган иш вақтини жорий этишга ҳақли.
16. Буюртмачи — иш берувчилар жисмоний шахслар учун вақтинчалик ишларнинг ҳажмини белгилайди ҳамда уларнинг иш вақтини ҳисобга олиб боради.
17. Буюртмачи — иш берувчилар томонидан ой якунида (меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган кунда) жисмоний шахсларга амалда бажарган иши учун ташкилотдаги амалдаги ставкалар ва лавозим маошларидан келиб чиққан ҳолда, аммо ойига меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаган ва меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
18. Буюртмачи — иш берувчилар ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тўловлардан ташқари бюджетдан ташқари жамғарманинг маблағлари ҳисобидан меҳнатга қўшимча рағбатлантириш белгилаши мумкин.
19. Буюртмачи — иш берувчилар ой якунида Бўлимга жисмоний шахсларнинг ишлаган вақтлари тасдиқланган табель ва иш ҳақи ҳисобланган қайдномаларни тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
20. Бўлим бир иш куни давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаларига ғазначилик мемориал ордерлари ёки тўлов топшириқномаларини тақдим этади.
Буюртмачи — иш берувчиларнинг жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларни бажаришга жалб этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
21. Жисмоний шахсларнинг вақтинча ишларни амалга ошириш вақти меҳнат стажига киритилади. Ушбу жисмоний шахслар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини олиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
22. Жисмоний шахсларнинг меҳнат мажбурияти буюртмачи — иш берувчи томонидан белгиланган вақтда ёки фавқулодда ҳолат бекор қилинган пайтдан кечиктирмай тугатилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204-моддаси.
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни (кейинги ўринларда — вақтинчалик ишлар) амалга ошириш ҳамда таъминлашга банд бўлмаган аҳолини жалб этиш тўғрисида таклиф киритади
Заруратга кўра
2-босқич
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси (ҳудуд комендатураси)
Таркибида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси раҳбарлигида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳни (кейинги ўринларда — махсус ишчи гуруҳ) тузиш бўйича фармойиш қабул қилади
Бир иш кунида
3-босқич
Махсус ишчи гуруҳ
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида (кейинги ўринларда — бўлим) иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахслар, шунингдек, вақтинчалик ишларни амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ишсиз маҳаллий аҳолининг (кейинги ўринларда — жисмоний шахслар) рўйхатини шакллантиради
Бир иш кунида
4-босқич
Буюртмачи-иш берувчилар
Махсус ишчи гуруҳга вақтинчалик ишларни бажаришга жисмоний шахсларни жалб этиш юзасидан буюртмалар билан мурожаат қилади
Заруратга кўра
5-босқич
Махсус ишчи гуруҳ
Бўлим ва буюртмачи-иш берувчилар ўртасида вақтинчалик ишларга жалб қилинган шахслар рўйхатини илова қилган ҳолда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатидан ошмайдиган даврга шартномалар тузилишини таъминлайди
Бир иш кунида
6-босқич
Бўлим
Тузилган шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик бошқармаларида рўйхатдан ўтказади
Бир иш кунида
7-босқич
Буюртмачи-иш берувчилар
Жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказади
Бир иш кунида
8-босқич
Буюртмачи-иш берувчилар
Жисмоний шахслар учун вақтинчалик ишларнинг ҳажмини белгилайди ҳамда уларнинг иш вақтини ҳисобга олиб боради
Меҳнат шартномасига мувофиқ
9-босқич
Буюртмачи-иш берувчилар
Жисмоний шахсларга амалда бажарилган иш учун ҳақ тўлайди
Ой якунида (меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган кунда)
10-босқич
Буюртмачи-иш берувчилар
Бўлимга жисмоний шахсларнинг ишлаган вақтлари тасдиқланган табель ва иш ҳақи ҳисобланган қайдномаларни тақдим этади
Ой якунида
11-босқич
Бўлим
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли Ғазначилик бўлинмаларига ғазначилик мемориал ордерлари ёки тўлов топшириқномаларини тақдим этади
Бир иш кунида
12-босқич
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли Ғазначилик бўлинмалари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли Ғазначилик бўлинмалари буюртмачи — иш берувчиларнинг жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларни бажаришга жалб этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб беради
Бир иш кунида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 600-сон қарорига 2-ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда — жабрланганлар) зарур ёрдамни кўрсатиш ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
авария-қутқарув ишлари — авария ва ҳалокатларнинг хавфли омиллари таъсирини тугатиш ва бартараф этиш, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган шошилинч ҳаракатлар;
кечиктириб бўлмайдиган ишлар — қутқарув ишларини ҳар томонлама таъминлаш, одамлар ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ҳамда жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳаракатлар;
фавқулодда ҳолат — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими;
ҳудуд коменданти — ҳудуд комендатураси фаолиятига раҳбарлик қилувчи ҳамда фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларнинг ягона бошқарувини амалга оширувчи мансабдор шахс;
ҳудуд комендатураси — фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларни бошқариш учун фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ташкил этиладиган вақтинчалик махсус давлат бошқаруви органи.
2-боб. Жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш тартиби
3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудуд коменданти билан келишилган ҳолда фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳамда бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш эҳтиёжини, шу жумладан, уларни шахсий маълумотлари — ёши, жинси ва бошқа аниқловчи мезонлари асосида таснифлаш орқали турар жой, озиқ-овқат, ичимлик сув, тиббий хизмат ва бошқа зарур инсонпарварлик ёрдамига бўлган эҳтиёжни аниқлайди.
4. Жабрланганлар учун зарур ёрдамга қуйидагилар киради:
вақтинча яшаб туриш учун турар жойлар билан таъминлаш;
кунига уч маҳал иссиқ овқат, ичимлик сув, кийим-кечак (совуқ мавсумда — иссиқ кийим), ёқилғи билан таъминлаш;
тиббий ёрдам, реабилитация ёрдами;
фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда фаолияти чекланиши туфайли даромади йўқолган тақдирда, энг зарур товарлар билан таъминлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш;
вақтинчалик ишга жойлашишга кўмаклашиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармонига асосан фавқулодда чора сифатида хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган аҳолини ҳамда фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар оқибатларидан қочиш учун уйларини (турар жойларини) тарк этишга мажбур бўлган шахсларни вақтинча яшаб туриш учун стационар ёки кўчма турар жойлар билан таъминлаш (ташкил этиш) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёхуд Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) ташкил этилганда ушбу Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
6. Жабрланганларни вақтинча яшаб туриш учун стационар жойлар билан таъминлаш ёки уларга кўчма турар жойларни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармони билан белгиланган ҳудудларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида эвакуация комиссиялари (кейинги ўринларда — эвакуация комиссияси) фаолияти йўлга қўйилади.
7. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуднинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки ҳудуд комендатураси томонидан тегишли эвакуация комиссияларига вақтинча яшаб туриш учун турар жойларга муҳтож жабрланганлар тўғрисида маълумот тақдим этилади ҳамда уларнинг эвакуацияси ташкил этилади.
8. Эвакуация комиссиялари жабрланганларга вақтинча яшаб туриш учун биринчи навбатда стационар турар жойларни жамоат ва маъмурий бино ва иншоотларда (соғломлаштириш муассасалари, таълим ташкилотлари, болалар дам олиш оромгоҳлари, дам олиш уйлари, туристик базалар ва бошқаларда) тайёрлайди.
Жабрланганларни стационар турар жойлар билан таъминлаш имкони чекланганда уларга эвакуация комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда вақтинча яшаб туриш учун кўчма турар жойлар — палаткали шаҳарчалар барпо этилади.
Жабрланганларнинг вақтинчалик турар жойлардаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш тегишли эвакуация комиссияси томонидан амалга оширилади.
9. Жабрланганларни энг зарур товарлар билан таъминлаш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуднинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари томонидан тасдиқланган ёрдамга муҳтож шахслар рўйхатига мувофиқ мавжуд фавқулодда ҳолатни таъминлаш учун ажратилган молиявий ва моддий ресурслар, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг захиралари ҳамда инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этилган моддий ва молиявий ресурслар ҳисобидан амалга оширилади.
10. Жабрланганларни иссиқ овқат, ичимлик сув, кийим-кечак, кўрпа-тўшаклар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия кўмагида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ташкил этилади.
11. Фавқулодда ҳолат жорий этилиши учун асос бўлган ҳолатлар натижасида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, реабилитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт муассасалари томонидан бепул тиббий ёрдам тартибида амалга оширилади.
Тиббий ёрдам тиббий-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши профилактик чора-тадбирларни ўз ичига олади.
12. Жабрланганларга кўрсатиладиган молиявий ёрдам миқдори ва уни тақдим этиш тартиби маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбарининг алоҳида қарори билан белгиланадиган ижтимоий тўловлар тартибида амалга оширилади.
13. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуддаги банд бўлмаган аҳолига Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан меҳнатига ҳақ тўланадиган вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлашга жалб этилишига кўмаклашилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
14. Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши сабабли етказилган қуйидаги зарарлар қопланиши лозим:
жабрланганларнинг мол-мулкига етказилган зарар;
бутунлай йўқ қилинган ва тиклашнинг имкони бўлмаган мол-мулкнинг бозор қиймати.
15. Жабрланганларнинг мол-мулки тегишли хавф бўйича суғурта қилинган ҳолатларда уларга етказилган зарар тегишли суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
16. Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар, ишлаб чиқаришлар ва бошқа бино ва иншоотларнинг қиймати, шунингдек, жабрланганларнинг бой берган фойдаси қопланмайди.
17. Жабрланганларнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда, уларга бепул зарур тиббий ёрдам таъминланади, фуқаро ҳалок бўлган тақдирда эса — қонунчиликка мувофиқ унинг оила аъзоларига пенсия ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланади.
18. Ҳудуд коменданти юридик ёки жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкини ёки унинг бир қисмини, транспорт воситасини, машина ва механизмларни, асбоб-ускуналар ёки бошқа мулкларни, агар улардан фойдаланиш авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш учун ўта зарур бўлса ва уларни тезкор етказиб келиш имконияти мавжуд бўлмаса ёки кўп ҳаракатларни талаб қилса, уларни мажбурий фойдаланиш учун вақтинча олиб қўйиш (реквизиция) тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
19. Мажбурий фойдаланиш ҳудуд коменданти томонидан белгиланган муддатда, аммо фавқулодда ҳолат амал қилиш муддатидан кечиктирмай тўхтатилади.
20. Мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйиш ҳудуд коменданти тайинлаган мансабдор шахс (кейинги ўринларда — мансабдор шахс) томонидан амалга оширилади.
21. Ҳудуд коменданти ва мансабдор шахс мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйишни амалга оширишда ашёнинг мулкдори ёки эгасидан олиб қўйилиши ёки мажбурий фойдаланилиши керак бўлган кўчма ашёни топшириш учун етказиб беришга мажбурлашга ҳақли.
22. Мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйиш тўғрисидаги баённома икки нусхада тузилади. Баённоманинг бир нусхаси ашёнинг мулкдорига ёки эгасига берилади.
Фавқулодда ҳолат амал қилиш муддати тугагандан сўнг сақланиб қолинган мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйилган ашё собиқ мулкдори ёки эгасига қайтариб берилади.
23. Мажбурий олиб қўйилган ашёнинг йўқ қилинганлиги ва (ёки) шикастланганлиги учун компенсация тўловлари Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширади.
24. Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
25. Шикастланган ёки йўқ қилинган мулкнинг эгаси ёки мулкдори (кейинги ўринларда — мол-мулк эгаси) фавқулодда ҳолат амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан ўттиз календарь кун мобайнида тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига моддий зарарни қоплаш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган аризани тақдим этади.
26. Зарарни қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
мол-мулк эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (бундай ҳужжат йўқолган ёки йўқ қилинган ҳолларда ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик шахсни тасдиқловчи гувоҳнома);
мулкни мажбурий бегоналаштириш ёки мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйиш тўғрисидаги баённоманинг нусхаси;
йўқолган ва / ёки шикастланган мулк рўйхати.
27. Аризалар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш журналида қайд этилади.
28. Моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида кўриб чиқилади.
29. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ариза рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн иш кунида мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан баҳоловчи ташкилот томонидан етказилган зарар миқдори баҳоланишини ташкил этади.
30. Етказилган зарар миқдорини баҳолаш қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
мол-мулк эгаси уч иш кунигача баҳоловчи ташкилотни танлайди;
баҳоловчи ташкилот бир иш кунида мол-мулк эгаси билан келишган ҳолда баҳолаш вақти ва жойини белгилайди;
баҳоловчи ташкилот беш иш кунигача мол-мулк эгаси иштирокида зарарланган мулкни баҳолайди;
баҳоловчи ташкилот бир иш кунида баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди, мол-мулк эгасини таништиради ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади.
31. Зарарни қоплаш миқдори, яъни шикастланган мулкни тиклаш (таъмирлаш) учун зарур бўлган харажатлар ва (ёки) бузилганлиги сабабли мулкнинг эскириш миқдорини ёки йўқолган ёхуд шикастланган мол-мулкнинг эскиришини қоплаш ўша вақтда ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Зарарланган мулкни тиклаш (таъмирлаш) харажатлари уни тиклаш харажатларининг сметаси ёки ҳисоб-китоби билан тасдиқланади.
32. Мулк, агар уни қайта тиклаш техник жиҳатдан имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан асоссиз бўлса, йўқ қилинган ҳисобланади. Мулкни тиклаш учун кутилаётган харажатлар зарар етказилган кундаги унинг бозор қийматининг саксон фоизидан ошса, мулкни тиклаш иқтисодий жиҳатдан асоссиз деб ҳисобланади.
33. Баҳоловчи ташкилот томонидан мулкий зарарни баҳолаш ишлари тугагандан сўнг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи уч иш кунида етказилган мулкий зарарни қоплашнинг миқдори бўйича хулоса тайёрлайди, тегишли қарор қабул қилади ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмасига ижро учун юборади.
34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаси мол-мулк эгасига мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида қарорда қайд қилинган мол-мулк эгасининг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади.
Жабрланганларга етказилган мулкий зарар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
35. Турар жойларни тиклаш техник жиҳатдан имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан асоссиз бўлганда уларнинг эгаларига қонунчиликда белгиланган тартибда текинга доимий уй-жой берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекитсон Республикаси Уй-жой кодексининг 19-моддаси.
36. Етказилган зарар қоплангандан сўнг етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш журналига тўланган зарар миқдори санаси ва тўловнинг рақами кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув киритилади.
37. Мулкка етказилган зарарни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
а) зарур шаклда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
б) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва асосланмаган маълумотлар мавжуд бўлганда.
4-боб. Якунловчи қоидалар
38. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204-моддаси.
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашни ташкил этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Шикастланган ёки йўқ қилинган мулкнинг эгаси ёки мулкдори (кейинги ўринларда — мол-мулк эгаси)
Тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига етказилган моддий зарарни қоплаш учун аризани тақдим этади
Ўттиз календарь кун мобайнида
2-босқич
Мол-мулк эгаси
Баҳоловчи ташкилотни танлайди
Уч иш кунигача
3-босқич
Баҳоловчи ташкилот
Мол-мулк эгаси билан келишган ҳолда баҳолаш вақти ва жойини белгилайди
Баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди, мол-мулк эгасини таништиради ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади
Бир иш кунида
6-босқич
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи
Мол-мулк эгасига етказилган мулкий зарарни қоплашнинг миқдори бўйича хулоса тайёрлайди, тегишли қарор қабул қилади ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмасига ижро учун юборади
Уч иш кунида
7-босқич
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаси
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Шикастланган ёки йўқ қилинган мулкнинг эгаси ёки мулкдорнинг Ф.И.О.
Ариза қабул қилинган сана
Яшаш манзили
Зарарни қоплаш сабаби
Етказилган моддий зарар миқдори
Моддий зарарни қоплаш учун тўлов топшириқномасининг рақами ва санаси
1
2
3
4
5
6
7
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 600-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш, шунингдек, мазкур шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар ва компенсацияларни қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш тартиби ҳамда уларга қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўллаш шартларини белгилайди.
2. Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш (сақлаб туриш) ишлари жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги Фармонида белгиланган фавқулодда чораларни амалга ошириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар киради.
3. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда қўлланилган фавқулодда чоралар ва вақтинча чекловларни амалга оширишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги (кейинги ўринларда — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар) ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг ходимлари ва ишчи-хизматчилари, шунингдек, ушбу ишларга жалб этилган банд бўлмаган фуқаролар — фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахслар ҳисобланади.
2-боб. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш тартиби
4. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш):
хизмат (меҳнат) қилаётган фуқароларни — улар хизмат (меҳнат) қилаётган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан;
банд бўлмаган фуқароларни — Ҳудуд комендатураси таркибида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлигида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат тузиладиган фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда банд бўлмаган аҳолини вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлашга жалб этиш, шунингдек, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш махсус ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
5. Ҳисобга олиш тегишли давлат органи ва ташкилот раҳбарининг фавқулодда ҳолатни таъминлаш (сақлаб туриш) ишларига жалб этиш тўғрисидаги буйруқлари, шунингдек, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш ишларига жалб этиш бўйича меҳнат шартномалари асосида амалга оширилади.
3-боб. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларга қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўллаш шартлари
6. Қўшимча кафолатлар ва компенсациялар фақат фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахслар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга қўлланилади.
7. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларга қуйидаги қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўлланилади:
а) фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари пул таъминоти (лавозим маоши ва ҳарбий (махсус) унвон маоши йиғиндиси), шунингдек, давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг ходимлари ва ишчи-хизматчиларининг лавозим маошлари миқдори 1,5 ошириш коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади;
б) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига пенсия тайинлаш учун хизмат (ҳарбий хизмат) стажини ҳисоблашда:
фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даврдаги хизмат (ҳарбий хизмат) муддатининг бир куни уч кунга тенглаштирилиб ҳисобланади;
фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш (сақлаб туриш) ишларини бевосита амалга оширишда олинган ярадорлик, контузия, тан жароҳати ва касалликлар натижасида шифохона ва бошқа тиббиёт муассасаларида узлуксиз даволанишда бўлган бир кун имтиёзли равишда хизматнинг (ҳарбий хизматнинг) уч кунига тенг ҳисобланади;
в) фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлашга жалб этилган банд бўлмаган фуқароларга:
буюртмачи — иш берувчи ташкилотларда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, аммо меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади;
буюртмачи — иш берувчилар томонидан иш ҳақидан ташқари бюджетдан ташқари жамғарманинг маблағлари ҳисобидан меҳнатга қўшимча рағбатлантириш белгиланиши мумкин;
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсациялар қўлланилади.
8. Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларга ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тўловларни тўлаш — улар фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ўз вазифаларини ҳақиқатда бажарган вақт учун (фавқулодда ҳолат жорий қилинган кундан олдин бўлмаган ва фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати тугаган кундан кечиктирмай) амалга оширилади.
9. Ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган давлат органлари ва ташкилотларда — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
бошқа маблағлар ҳисобидан таъминланадиган ташкилотларда — ушбу ташкилотларнинг молиялаштириш (таъминлаш) манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
10. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 600-сон қарорига 4-ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга оширишда халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, қабул қилиш, тақсимлаш ва тарқатиш, шунингдек, халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этишга хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳамда бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этишда жабрланган аҳолига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар ёки нотижорат ташкилотлар, хорижий давлатлар фуқаролари (кейинги ўринларда — донорлар) томонидан тақдим этилган беғараз ёрдам, шунингдек, ушбу ёрдамни ташиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар халқаро инсонпарварлик ёрдами (кейинги ўринларда — халқаро инсонпарварлик ёрдами) ҳисобланади.
3. Халқаро инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикасига, давлат бошқарув органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар) берилиши мумкин.
4. Ўзбекистон Республикасига халқаро инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу товарларни тўлашни назарда тутувчи ташқи савдо шартномалари (контрактлари)га мувофиқ олиб кирилаётган товарларга нисбатан қўлланилмайди.
5. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини (тўлиқ ёки қисман) сотиш тақиқланади.
6. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
7. Донорлар халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш истаги бўйича улар тўғрисидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мурожаат юборадилар.
Ушбу ҳужжатларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
халқаро инсонпарварлик ёрдамининг мақсадлари, номенклатураси ва ҳажми;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар (охирги олувчилар) тоифалари — жисмоний шахслар, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар юридик шахсларнинг тўлиқ рўйхати;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш усули;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш даврийлиги ёки бир марта кўрсатилиши;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш муддати ва/ёки уни тўхтатиш муддати.
8. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиш Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан амалга оширилади. Ҳукумат комиссияси халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатларни олган куннинг ўзида уларни Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органларига кўриб чиқиш учун юборади.
9. Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органлари бир иш кунида халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига (кейинги ўринларда — ишчи орган) қуйидаги жавоблардан бирини тақдим этишлари лозим:
халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича ҳужжатлар келишилганлиги;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари фикр-мулоҳазалар ва/ёки таклифлар билан келишилганлиги;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари келишилиши асосли равишда рад этилганлиги.
10. Ишчи орган томонидан бир иш кунида халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари бўйича тақдим этилган келишувлар, фикр-мулоҳазалар, таклифлар ва раддиялар умумлаштирилиб, ахборот маълумотномаси расмийлаштирилади ва навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссияси раисига тегишли баён лойиҳасини илова қилган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этилади.
11. Ҳукумат комиссияси икки иш кунида тақдим этилган халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқади ва уларни тасдиқлаш (тасдиқлашни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
12. Ҳукумат комиссиясининг қарори унинг мажлиси баёни шаклида расмийлаштирилади ва тасдиқланган куннинг ўзида барча тегишли давлат органларига электрон шаклда ижро учун юборилади. Ушбу баёнда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида белгиланган тартибда тегишли донорлар хабардор этилиши назарда тутилади.
13. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини ҳисобга олиш, қабул қилиш, тарқатиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш мақсадида улар мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказилади.
14. Ишчи орган томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича келишилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёни келиб тушган куннинг ўзида «Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича ягона реестр» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) киритилади ва рўйхатдан ўтказилади.
15. «Ягона реестр» АТ ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, шакллантирилади ва юритилади.
«Ягона реестр» АТ қуйидагиларни назарда тутади:
хорижий давлатлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;
халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
халқаро инсонпарварлик ёрдамининг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;
давлат органларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун «Ягона реестр» АТдан зарур ахборотни бериш.
16. Ишчи орган томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини рўйхатга олиш рақами кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома бир иш кунида халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар ҳамда тегишли давлат органлари — ижрочиларга юборилади.
3-боб. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тақсимлаш ва қабул қилиш тартиби
17. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари сертификатлашдан ўтказилганидан ва Ҳукумат комиссияси томонидан келишилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши мумкин.
18. Халқаро инсонпарварлик ёрдами халқаро инсонпарварлик ёрдами олувчисига амалда топширилгунига қадар донорнинг мулки ҳисобланади.
19. Донорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини олиб кириш жараёнини мувофиқлаштириш Ҳукумат комиссияси томонидан амалга оширилади.
20. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари рўйхатга олинган кундан бошлаб етти иш куни давомида Ҳукумат комиссиясига ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги инсонпарварлик ёрдамини олиш талабномаси киритилади.
Истисно ҳолларда, асослар мавжуд бўлганда, талабномани киритиш муддати уч иш кунига қисқартирилиши мумкин.
21. Ишчи орган бир иш кунида келиб тушган талабномалар асосида олиб кирилиши режалаштирилаётган халқаро инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки тақсимотини манфаатдор давлат органлари иштирокида ўтказади.
Ишчи орган томонидан шу куннинг ўзида халқаро инсонпарварлик ёрдамининг олувчилар ўртасидаги тақсимоти лойиҳасини Ҳукумат комиссияси раисига тегишли баён лойиҳасини илова қилган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳукумат комиссияси икки иш кунида навбатдаги йиғилишида халқаро инсонпарварлик ёрдами тақсимоти лойиҳасини кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳукумат комиссиясининг ушбу йиғилиш баёни шу куннинг ўзида халқаро инсонпарварлик ёрдами олувчиларга ва тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.
22. Ишчи орган халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиб келиш режаси ҳақида тегишли маълумотларни олгач шу куннинг ўзида:
барча жалб қилинган вазирликлар ва идораларга халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари келиб тушадиган сана, уларнинг номенклатураси ва ҳажми ҳақида хабар беради;
омборларнинг юкларни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва умумлаштиради.
23. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортларида чегара — божхона постлари орқали олиб кирилади.
24. Тегишли давлат органлари ва халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва етказишни ташкил этади.
25. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини бериш ва қабул қилишда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчининг вакилларида лавозимга тайинланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг (вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари учун) тасдиқланган нусхаси ёки олувчи ташкилотдан олинган ишончноманинг асл нусхаси ва унга илова қилинган қабул қилиш учун ваколатли шахснинг паспортининг тасдиқланган нусхаси, ташкилотнинг муҳри (агар ишончнома бўлмаган ва/ёки ишончномага муҳрдан фойдаланмаган ҳолда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда) ёки инсонпарварлик ёрдами юкини олувчи ташкилот муҳри билан тасдиқланган бериш ва қабул қилиш далолатномалари бланкалари бўлиши шарт.
26. Тегишли халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари божхона чегарасини кесиб ўтгандан сўнг қабул қилувчи томоннинг вакили шу куннинг ўзида ишчи органни хабардор қилиши шарт.
27. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини сертификатлашдан ўтказиш (чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
28. Ишчи орган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини божхона назоратидан ўтказиш бўйича донорларга кўмаклашади. Ишчи органнинг вакиллари ушбу тартиб юзасидан тушунтириш ишларини олиб борадилар ҳамда тўлдирилиши ва ваколатли органларга тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини тақдим этадилар.
29. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши ва тўхташ жойлари, шу жумладан, тушириш жойига етказиш йўналишларини олдиндан ўрганади ҳамда колонналарнинг кузатувини ва хавфсизлигини таъминлайди.
30. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини сақлаш жойларида қўриқлаш бўйича навбатчиликни ташкил қилади.
31. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган олувчиларнинг омборларида амалга оширилади.
32. Халқаро инсонпарварлик юкларини қабул қилиш, омборларда юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш ва ҳисобини юритиш ишлари халқаро инсонпарварлик юкларини олувчилар томонидан амалга оширилади. Бунда халқаро инсонпарварлик ёрдами ишчи орган вакили иштирокида, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб қилган ҳолда қабул қилинади.
33. Ишчи орган ва божхона органи ходимларисиз транспорт воситасидан пломбаларни (назорат ленталарини) олиб ташлаш ва халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш тақиқланади.
Ишчи орган вакилининг талабига кўра халқаро қабул қилувчининг вакили юкни очиши ва халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини текшириш учун тақдим этиши шарт.
Пломбаларнинг (назорат ленталарнинг) мавжудлиги ва бутунлиги фото-фиксация билан тасдиқланади.
Пломбалар (назорат ленталари) бўлмаган (зарар кўрган) ҳолларда ишчи орган вакили далолатнома тузади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига фото-фиксация материаллари илова қилинган ҳолда юборилади. Транспортнинг конструктив хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда муҳрлар бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
34. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш жараёнида ишчи орган вакили олинган юкларнинг номенклатурасини сертификатлаш учун эълон қилинганга мувофиқлигини назорат қиладилар.
35. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини туширишда қабул қилувчи томонидан шу куннинг ўзида ишчи орган вакили иштирокида манфаатдор вазирликлар ва идораларининг вакилларини жалб этган ҳолда саноқдан ўтказилади ва юкларнинг ҳақиқий мавжудлиги тўғрисидаги ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги далолатнома тузилади. Далолатнома нусхаси имзоланган кундан бошлаб уч иш кунида донорга юборилади, далолатноманинг тасдиқланган нусхаси ишчи органга юборилади.
Сертификациялардан ўтказиш учун тақдим этилган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг миқдорида тафовут ва номенклатурасида номувофиқлик аниқланган тақдирда, номувофиқлик тўғрисида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги далолатнома тузилади.
Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар (кейинги ўринларда — тиббий мол-мулк)дан иборат халқаро инсонпарварлик юкларини саноқдан ўтказишда ҳужжатлар бўйича миқдор билан ҳақиқий миқдор ўртасида тафовут юзага келган тақдирда, халқаро инсонпарварлик ёрдамини қабул қилишда миқдор бўйича тафовутлар юзасидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклда номувофиқлик тўғрисида далолатнома тузилади ва унинг тасдиқланган нусхаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига тақдим этилади.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ушбу номувофиқлик тўғрисида далолатномалар халқаро инсонпарварлик ёрдами сифатида қабул қилинган юкларнинг амалда мавжудлиги тўғрисидаги далолатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Агар халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг амалдаги ҳақиқий миқдори (оғирлиги) юк ташиш ҳужжатларида кўрсатилган миқдордан (оғирликдан) ортиқча бўлса ёки юк ташиш ҳужжатларида кўрсатилмаган юк аниқланса, бундай юк номувофиқлик тўғрисидаги далолатномада қайд этилган пайтдан бошлаб инсонпарварлик ёрдами юки деб ҳисобланмайди ва у қабул қилувчининг масъуллигида сақланади ҳамда тегишли қарор қабул қилинмагунча ундан фойдаланилмайди.
36. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш ишлари тугатилганидан сўнг халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчи томонидан ишчи орган вакилига қуйидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари тақдим этилиши шарт:
вагонларга тахлаш варағининг ёки товар-транспорт юк хатининг тасдиқланган нусхалари;
ўтказиш жойидан то тушириш жойигача бўлган йўл учун юк хатининг тасдиқланган нусхаси;
топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси.
Нусхалар юк олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида тақдим этилади.
4-боб. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тарқатиш тартиби
37. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари жисмоний шахсларга — охирги олувчиларга халқаро инсонпарварлик ёрдами шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда берилади ва тарқатиш варағида жисмоний шахснинг имзоси билан қайд этилади. Тарқатиш варағининг нусхаси уч иш кунида умумлаштириш ва ҳисобини юритиш учун ишчи органга тақдим этилади.
38. Тиббий мол-мулк вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар соғлиқни сақлаш бошқармалари/бўлимларига, тиббиёт муассасаларига етказиб берилади ва улар томонидан охирги олувчиларга тарқатилади.
Тиббий мол-мулкнинг охирги қабул қилувчиси стационар шароитда даволанаётган ҳамда диспансер рўйхатида турган беморлар ҳисобланади. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар соғлиқни сақлаш бошқармалари/бўлимлари, тиббиёт муассасалари тиббий мол-мулкни олганлиги тўғрисида халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиш журналларида қайд этади. Тиббиёт муассасаларида стационар ва диспансер рўйхатида турган беморлар томонидан тиббий мол-мулк олинганлиги жисмоний шахс (бемор)ни тиббиёт муассасасидан чиқаётганида даволаниш даврида олган халқаро инсонпарварлик ёрдамини ҳисобга олиш журналида унинг имзоси билан қайд этилади (ўлим ҳоллари, шунингдек, болалар (етимлар, ташлаб кетилганлар), қариндошлари бўлмаган беҳуш ҳолатдаги беморлар ва руҳий касалликларга чалинган беморлар бундан истисно ҳисобланади).
39. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини юридик шахсларга — охирги олувчиларга бериш қуйидаги ҳужжатлардан бирига мувофиқ амалга оширилади:
топшириш-қабул қилиш далолатномаси;
юк хати;
ҳадя гувоҳномаси.
40. Юридик шахслар — охирги олувчилар томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдами олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари уч иш кунида умумлаштириш ва ҳисобини юритиш учун ишчи органга тақдим этилади.
41. Ижтимоий объектларни тиклаш, қуриш, таъмирлаш, ҳаёт фаолиятини таъминловчи объектлар ва бошқалар учун қурилиш материаллари, шунингдек, ўрнатишни ва монтаж ишларини талаб қиладиган ускуналар ва электр эҳтиёт қисимлари шаклидаги халқаро инсонпарварлик ёрдами таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишлари якунлангач бажарилган ишлар далолатномасининг имзоланган нусхаси ишчи органга тақдим этилади.
5-боб. Халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартиби
42. Халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш ишчи орган томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда зарур холларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида тасдиқланган режаларга асосан текширувларни ўтказиш орқали амалга оширилади.
43. Халқаро инсонпарварлик ёрдами нотўғри ишлатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар солиқ ва божхона органларига тақдим этилади.
44. Халқаро инсонпарварлик ёрдами нотўғри ишлатилган тақдирда, божхона тўловлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ушбу суммаларга ҳисобланган пеня ва жарималар белгиланган тартибда Давлат бюджетига ундирилади.
45. Ишчи орган халқаро инсонпарварлик ёрдамининг мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ва текшириш тадбирлари натижалари тўғрисида Ҳукумат комиссиясига ахборот бериб боради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
46. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Донор
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш истаги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мурожаат юборади
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси)
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатларни Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органларига кўриб чиқиш учун юборади
Ариза келиб тушган кунда
3-босқич
Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органлари
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва келишилганлиги, таклифлар билан келишилганлиги ёки келишилиши рад этилганлиги тўғрисида Ҳукумат комиссияси ишчи органига (кейинги ўринларда — ишчи орган) жавоб юборади
Бир иш кунида
4-босқич
Ишчи орган
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича тақдим этилган келишувлар, фикр-мулоҳазалари, таклифлар ва раддиялар бўйича ахборот маълумотномасини расмийлаштиради ва тегишли баён лойиҳасини илова қилган ҳолда Ҳукумат комиссияси тақдим этади
Бир иш кунида
5-босқич
Ҳукумат комиссияси
Ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларни тасдиқлаш (тасдиқлашни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ижро учун барча тегишли давлат органларига юборади
Икки иш кунида
6-босқич
Ишчи орган
Ҳукумат комиссияси баёни асосида келишилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни «Ягона реестр» АТ киритади ва рўйхатдан ўткизади
Ҳукумат комиссияси баёни келиб тушган куннинг ўзида
7-босқич
Ишчи орган
Ҳужжатларини рўйхатга олиш рақами кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар ҳамда тегишли давлат органлари — ижрочиларга юборади
Бир иш кунида
8-босқич
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар
Ҳукумат комиссиясига халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиш талабнома-хатини киритади
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари рўйхатга олинган кундан бошлаб етти (истисно ҳолларда уч) иш кунида
9-босқич
Ишчи орган
Манфаатдор давлат органлари иштирокида келиб тушган талабнома-хатлар асосида олиб кирилиши режалаштирилаётган халқаро инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки тақсимотини ўтказади ва кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига киритади
Бир иш кунида
10-босқич
Ҳукумат комиссияси
Навбатдаги йиғилишида халқаро инсонпарварлик ёрдами тақсимоти лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди
Икки иш кунида
11-босқич
Ишчи орган
Барча жалб қилинган вазирликлар ва идораларга халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари келиб тушадиган сана, уларнинг номенклатураси ва ҳажми ҳақида хабар беради, омборларнинг юкларни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва умумлаштиради
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиб келиш режаси ҳақида тегишли маълумотларни олган кунида
Халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари етиб келган куннинг ўзида
13-босқич
Сертификатлаштириш органлари
Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини сертификатлашдан ўтказади (чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этади)
Белгиланган муддатларда
14-босқич
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчи
Ишчи орган вакили иштирокида манфаатдор вазирликлар ва идораларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини саноқдан ўтказади ва юкларнинг ҳақиқий мавжудлиги тўғрисидаги далолатнома тузади
Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш кунида
15-босқич
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчи
Халқаро инсонпарварлик ёрдамини жисмоний ва юридик шахслар — халқаро инсонпарварлик ёрдамини охирги олувчиларига тарқатади ҳамда тарқатиш варақлари, топшириш-қабул қилиш далолатномаси (юк хати, ҳадя гувоҳномаси)ни ишчи органга топширади
Мурожаатларга кўра, тарқатиш, топшириш-қабул қилиш ишлари якунлангандан сўнг уч иш кунида
16-босқич
Ишчи орган
Халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш мақсадида текширувлар ўтказади
Тасдиқланган режаларга асосан
Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси раисига
Инсонпарварлик ёрдамини олиш учун ТАЛАБНОМА-ХАТ
_______________даги ___________–сон билан рўйхатдан ўтган халқаро инсонпарварлик
(сана)
ёрдамини олиб киришни келишиб беришингизни сўраймиз.
Халқаро инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикаси ҳудудига _______________
(санасида)
олиб кирилиши режалаштирилмоқда.
Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкининг донори (жўнатувчиси) ҳақида маълумот:
ташкилотнинг тўлиқ номи: _________________________________________________;
Инсонпарварлик юкининг бир қисми сифатида ҳақиқатдан олинган юкнинг номи
Ҳақиқий миқдори
Фарқи (+/-)
Ўлчов бирлиги
Миқдори
Оғирлиги, кг
Ўлчов бирлиги
Миқдори
Оғирлиги, кг
Ўлчов бирлиги
Миқдори
Оғирлиги, кг
1
2
...
* миқдорий кўрсаткичларнинг фарқи, агар улар сертификациялашдан ўтказилган халқаро инсонпарварлик юкининг спецификациясида кўрсатилган кўрсаткичлардан ошса, акс эттирилади.