Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига, ушбу Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92, 93 ва 95-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг II боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Сенат фаолиятининг асосий принциплари
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
умумдавлат ва минтақавий манфаатларни уйғунлаштириш;
масалаларни эркин муҳокама қилиш ва жамоа бўлиб ҳал этиш;
очиқлик ва ошкоралик;
жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Сенат иши вақти-вақти билан ялпи мажлисларга (бундан буён матнда мажлислар деб юритилади) ва Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) мажлисларига чақириладиган сенаторларнинг фаолиятига асосланади.
3-модда. Сенат фаолиятининг ташкилий шакли
Сенат фаолиятининг ташкилий шакли унинг заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказиладиган мажлисларидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат мажлислари, агар уларнинг ишида сенаторлар умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларини маъқуллаш, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатнинг мажлислари ишини ташкил этиш учун ушбу мажлисларда мажлиснинг котибияти, саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи сайланади.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатнинг биринчи мажлиси Сенат шакллантирилганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. Мазкур мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси очади ва Сенат Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади.
(3-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Сенатнинг биринчи мажлисида унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади, шу жумладан, қоида тариқасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Сенат Раиси ва унинг ўринбосарлари сайланади;
Сенатнинг қўмиталари тузилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 10-моддаси.
Сенатнинг навбатдан ташқари мажлислари Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Сенатнинг Раиси таклифига ёки сенаторлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Сенатнинг мажлислари очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади. Сенатнинг қарорига биноан ёпиқ мажлислар ҳам ўтказилиши мумкин.
Сенат ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), қоида тариқасида, алоҳида-алоҳида мажлис ўтказади.
Қонунда белгиланган ҳолларда палаталарнинг қўшма мажлислари ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Сенат Раисининг, Қонунчилик палатаси Спикерининг таклифига ёки тегишинча сенаторлар ёхуд Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 11-моддаси.
4-модда. Сенат Раисини ва унинг ўринбосарларини сайлаш
Сенатнинг биринчи мажлиси Сенат Раисини сайлашдан бошланади.
Сенат Раислигига ва унинг ўринбосарлигига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан сенаторлар орасидан тақдим этилади.
Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида сенаторлар умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, Сенат Раиси ёки унинг ўринбосари этиб сайланган ҳисобланади.
Сенаторлар орасидан сайланадиган Сенат Раисининг ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 101-моддаси.
Сенат Раиси ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни Сенат мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
5-модда. Сенат Раисини ва унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш
Сенат Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат Раисининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Сенат Раисини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига ёки сенаторлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан Сенат томонидан кўриб чиқилади.
Сенат Раисини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни Сенат мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
6-модда. Сенат Кенгаши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатнинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Сенат Кенгаши тузилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Сенат Кенгашининг таркибига Сенат Раиси, унинг ўринбосарлари ва Сенат қўмиталарининг раислари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат Кенгаши:
Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;
қонунда назарда тутилган ҳолларда Сенатнинг ваколатларига тааллуқли қарорларни Сенатнинг мажлислари оралиғида қабул қилади, ушбу қарорлар кейинчалик Сенатнинг мажлисида тасдиқланади;
қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
Сенатнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Сенат Кенгашига Сенат Раиси раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.
7-модда. Сенатнинг қўмиталарини тузиш
Сенат томонидан сенаторлар орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.
Сенат Раиси ва унинг ўринбосарлари Сенатнинг қўмиталари таркибига сайланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатда бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси тузилиши шарт. Сенатда бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Сенат қўмиталарининг умумий сони, қоида тариқасида, саккизтадан ошмаслиги керак.
Сенат қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари палата мажлисида Сенат Раисининг тақдимига биноан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Сенат қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида Сенат қарорлар қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Сенатнинг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини тузиш
Қонунларни муҳокама қилишга, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлашга ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида Сенатнинг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.
Эксперт гуруҳлари давлат органларининг, илмий ва таълим муассасаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда илмий иш тажрибасига, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва (ёки) амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари орасидан тузилади.
Сенатнинг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
8-модда. Сенатнинг комиссияларини тузиш
Сенат муайян вазифаларни бажариш учун комиссиялар тузиши мумкин.
Комиссия Сенат мажлисида сенаторлар орасидан комиссия раиси ва аъзолари, зарурат бўлганда эса комиссия раисининг ўринбосаридан иборат таркибда тузилади.
Комиссия тузилгани тўғрисида Сенат қарор қабул қилади.
Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифалар бажарилганидан сўнг, қайси муддатга тузилган бўлса, шу муддат ўтганидан кейин ёки Сенатнинг қарорига биноан муддатидан илгари ўз фаолиятини тугатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг комиссиялари (парламент комиссиялари) ташкил этилиши мумкин.
Зарур бўлган ҳолларда комиссиялар ишига давлат органларининг ва бошқа органларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
II. СЕНАТ МАЖЛИСИДА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
9-модда. Сенат мажлисининг кун тартиби
Сенат мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар уларни кўриб чиқиш навбати, палатанинг ҳар бир масалани кўриб чиқишга тайёрлаш учун масъул бўлган қўмиталари, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мажлис кун тартиби лойиҳасига киритилади.
Сенат мажлиси кун тартибининг лойиҳаси Сенат Кенгаши томонидан тузилади.
Сенаторлар Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилган масалалар тўғрисида олдиндан хабардор қилинадилар.
Сенат мажлисининг кун тартиби палата қарори билан тасдиқланади.
10-модда. Сенат мажлисларида овоз бериш шакллари ва усуллари
Сенатнинг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш номма-ном бўлиши мумкин.
Сенат мажлисларида овоз бериш овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ёки яширин овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Сенат мажлисида овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланилиши устидан назоратни сенаторлар жумласидан бўлган гуруҳ амалга оширади.
Овоз бериш шакли ва усули тўғрисидаги қарор Сенат томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади, у ёки бу масала юзасидан овоз бериш шакли ва усули Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда конституциявий қонунларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Сенатор ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. ҚОНУНЛАРНИ ҲАМДА СЕНАТ ҚАРОРЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ. ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИ
(III бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
11-модда. Қонуннинг Сенат томонидан кўриб чиқилиши
Сенатга келиб тушган қонун рўйхатга олинади ва Сенат Раиси томонидан қонунни кўриб чиқадиган ҳамда унинг юзасидан хулоса тайёрлайдиган қўмитага (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) топширилади.
Масъул қўмитанинг хулосасида қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсия ифодаланган баҳо бўлиши керак. Қонунни рад этиш зарурлиги тўғрисидаги хулосада масъул қўмитанинг қонунни рад этиш зарур деб ҳисоблашининг важлари баён этилиши лозим. Масъул қўмитанинг хулосаси Сенат Кенгашига тақдим этилади, Кенгаш қонунни Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш-киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Сенатнинг мажлисида қонунни кўриб чиқиш маърузачининг масъул қўмита хулосасини ўқиб эшиттиришидан бошланади. Кўриб чиқилаётган қонун юзасидан унинг муҳокамаси тартибида сенаторлар сўзга чиқишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун Сенат томонидан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан маъқулланади, ушбу Қонуннинг 13 ва 14-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Сенат томонидан маъқулланган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Сенат қарори билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 27-моддаси.
Сенатнинг қонунни рад этиш тўғрисидаги қарорида рад этиш важлари кўрсатилиши керак. Унда бир вақтнинг ўзида қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш зарурлиги тўғрисидаги, шунингдек келишув комиссияси тузиш ҳақидаги таклифлар баён этилиши мумкин.
Сенатнинг қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг IV боби.
12-модда. Келишув комиссияси
Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан Сенат ва Қонунчилик палатаси юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 25-моддаси.
Сенатда келишув комиссиясини тузиш тўғрисидаги ташаббус Сенат Раисидан, шунингдек Сенат аъзолари умумий сонининг камида бешдан бир қисмини ташкил этувчи сенаторлардан чиқиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Келишув комиссиясининг Сенатдан кўрсатилган таркиби унинг мажлисида, Сенат мажлислари оралиғидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Келишув комиссиясининг ҳар бир палатадан сайланган аъзолари ўз таркибидан кўпчилик овоз билан комиссия ҳамраисларини сайлайдилар.
Келишув комиссияси қонуннинг ягона матнини ишлаб чиқиш мақсадида Сенатнинг ҳар бир эътирозини алоҳида-алоҳида кўриб чиқади.
Келишув комиссиясининг қарорлари келишув комиссияси таркибига кирган сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатларининг алоҳида-алоҳида овоз бериши орқали қабул қилинади. Қарор, агар комиссиянинг ҳар бир палатадан сайланган аъзоларининг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Келишув комиссияси ўз ишининг натижалари юзасидан келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўз ичига олган хулоса қабул қилади. Хулосага қонунга доир ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳасининг матни илова қилинади.
Хулоса Сенат ва Қонунчилик палатасидан сайланган келишув комиссиясининг ҳамраислари томонидан имзоланиб, тегишинча Сенат ва Қонунчилик палатасига топширилади.
Сенат келишув комиссиясининг таклифларини қабул қилган тақдирда қонун Қонунчилик палатаси томонидан одатдаги тартибда қайта кўриб чиқилиши керак.
Келишув комиссиясининг лоақал битта таклифи рад этилган тақдирда Сенат келишув комиссиясига янги таклифларни тақдим этиш учун палата томонидан маъқулланган тузатишларни инобатга олган ҳолда ишни давом эттиришни таклиф қилиши мумкин.
Агар Сенат қонунни келишув комиссиясининг таҳририда маъқулламаса, у рад этилган қонун сифатида Қонунчилик палатасига қайтарилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 8 ноябрдаги 152-I-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 3 декабрдаги 112-I-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби».
13-модда. Қонунни Сенат томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун қайта кўриб чиқиш учун бевосита Қонунчилик палатасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган ва Қонунчилик палатаси қайта кўриб чиқишда илгари қабул қилинган таҳрирда маъқуллаган қонун белгиланган тартибда Сенатга юборилади.
Масъул қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган ва Қонунчилик палатаси илгари қабул қилинган таҳрирда маъқуллаган қонун юзасидан хулоса беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддаси.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Сенат томонидан қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги масала белгиланган тартибда Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилади. Сенат қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Сенат томонидан қайта кўриб чиқишда сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Сенат қарори билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Сенатнинг қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади.
Агар Сенат рад этган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқилганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Сенатнинг эътирозларини ҳисобга олган ҳолда янги таҳрирда қабул қилинса, ушбу Қонунни Сенат янгидан қабул қилинган қонун сифатида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунни, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунни, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллаш учун сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
15-модда. Сенат қарорларини қабул қилиш тартиби
Сенат қонунлар қабул қилиниши талаб этилмайдиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қарор лойиҳаси Сенатга киритилаётганда унга қисқача тушунтириш хати ва бошқа зарур материаллар илова қилинади.
Сенат Раиси Сенат қарорининг лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул қўмита ва муддат белгилайди.
Сенат Кенгаши масъул қўмита вакилининг ахборотини эшитиб, қарор лойиҳасини Сенат мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва маърузачини белгилайди.
Сенат мажлисида масъул қўмита вакилининг ахбороти эшитилади ва муҳокама натижалари юзасидан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат қарори қабул қилинади.
Агар овоз бериш якунларига кўра қарор лойиҳасини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф зарур миқдорда овоз тўпламаган бўлса, таклиф рад этилган ҳисобланади.
Сенатнинг Қонунчилик палатаси билан биргаликдаги ваколатларига киритилган масала юзасидан қабул қилинган қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, Қонунчилик палатасига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Қонунчилик таклифлари
Сенат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.
Қонунчилик таклифларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва Қонунчилик палатасига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентида белгиланади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
(IV бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
16-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (бундан буён матнда Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун деб юритилади) Сенатнинг кўриб чиқиши учун топширилади ва Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун ва бюджетнома Сенат мажлисида кўриб чиқилгунга қадар олдиндан сенаторларга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатнинг мажлисида Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Сенат томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай маъқулланади.
17-модда. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун Сенатнинг энг яқин мажлисида кўриб чиқилиши керак.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
V. СЕНАТ ТОМОНИДАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ ТАЙИНЛАШ (САЙЛАШ)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги қарорлари Сенатга келиб тушганидан кейин Сенат ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 16 банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 8-моддасининг 16 банди.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш масалаларига оид қарорлари Қонунчилик палатасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин ушбу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-209-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда)
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарори Сенатга келиб тушганидан кейин Сенат ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 15 банди, 129-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 8-моддасининг 14-банди.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини, Олий судини ва Судьялар олий кенгашини, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбари ва республика монополияга қарши органининг раҳбари лавозимларига сайлаш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенатга тақдим этилади.
Сенат Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибини, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш тўғрисидаги масалани ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Бу масалалар юзасидан қарорлар Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибини, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбари ва республика монополияга қарши органининг раҳбари лавозимларига сайлаш учун тақдим этилган номзодлар овоз бериш пайтида Сенат аъзолари овозларининг зарур сонини ололмасалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Сенат кўриб чиқиши учун шу номзодларни қайтадан тақдим этиши мумкин. Агар улар қайта рад этилса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенат кўриб чиқиши учун бошқа номзодлар тақдим этилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларини тайинлаш ва уларни лавозимидан озод этиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Сенатга тақдим этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 95-моддасининг 5-банди, . Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарининг раҳбарларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги масалани Сенат ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Бу масалалар юзасидан қарорлар Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарининг раҳбарларини тайинлаш ёки уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарининг раҳбарларини лавозимларга тайинлаш учун тақдим этилган номзодлар овоз бериш пайтида Сенат аъзолари овозларининг зарур сонини ололмасалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Сенат кўриб чиқиши учун шу номзодларни қайтадан тақдим этиши мумкин. Агар улар қайта рад этилса, Сенат кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошқа номзодлар тақдим этилади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ТОМОНИДАН КИРИТИЛГАН АЙРИМ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
(VI бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
Сенат Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги ўз тасдиғига киритилган фармонлари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
Сенат ўз тасдиғига киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини ушбу фармон келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини эса улар келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масала Сенат қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Сенат томонидан кўриб чиқилади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 17-банди ва 109-моддасининг 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 45-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси уларнинг номзодлари Сенат томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномалари Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодлар бўйича қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти таклиф этган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод Сенат билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 95-моддасининг 2-3-бандлари.
VII. СЕНАТ ТОМОНИДАН БОШҚА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(251-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
252-модда. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш
(252-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) тайёрлайди, Миллий маъруза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Сенатга тақдим этилади.
Сенат қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
(252-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади.
(252-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш
Сенат Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш кераклиги тўғрисидаги материалларни, Қонунчилик палатасининг референдум ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш тўғрисидаги қарорини, шунингдек мазкур масала бўйича масъул қўмитанинг хулосасини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:
референдум тайинлаш ва уни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикасининг референдуми масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатасига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.
Сенат Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур масала юзасидан Сенат ва Қонунчилик палатасининг қарорлари ушбу масала юзасидан Сенат қарор қабул қилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 39-моддаси.
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун Сенатга шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Сенат томонидан маъқулланган қонун имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 35-моддаси.
28-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманларни, шаҳарларни, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларни қайта номлаш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани Қонунчилик палатаси томонидан мазкур масала бўйича ижобий қарор қабул қилинганидан ва Сенатга тегишли материаллар келиб тушганидан кейин кўриб чиқади.
Туманларни, шаҳарларни, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларни қайта номлаш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда эълон қилиниши лозим.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 6-боби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 40-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 40-моддаси.
29-модда. Амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш
Сенат амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади.
Амнистия тўғрисидаги ҳужжат мазкур ҳужжат қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида эълон қилиниши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 95-моддасининг 7-банди ва 109-моддасининг 23-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 50-моддаси.
30-модда. Сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг сенаторни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари Сенат томонидан унинг мажлисида, Сенатнинг мажлислари оралиғидаги даврда эса Сенатнинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Сенатнинг ёки Сенат Кенгашининг сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Сенатнинг ёки Сенат Кенгашининг сенаторни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласи юзасидан қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатиг Регламентининг 49-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномаси ушбу масала бўйича Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга келиб тушганидан кейин ўн кун ичида Сенат томонидан унинг мажлисида, Сенатнинг мажлислари оралиғидаги даврда эса Сенатнинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Сенатнинг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Сенатнинг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласига оид қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.
(301-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-209-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 44-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
302-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масала жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари асосида Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади.
Сенатнинг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига ижро этиш учун юборилади.
(302-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
VIII. СЕНАТ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
31-модда. Парламент сўрови
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат давлат органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 95-моддасининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 52-моддаси.
Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф Сенат қўмиталари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Сенат кўриб чиқиши учун киритилади.
Сенатнинг парламент сўрови тўғрисидаги қарори лойиҳаси сўров ташаббускорлари томонидан Сенат Раисига масалани Сенатнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун юборилади.
Сенатнинг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак.
Сенат парламент сўровини юбориш тўғрисида Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Сенатнинг мажлисида Сенат белгилаган муддатда беради.
(31-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(31-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади.
(31-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Сенатнинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан сенаторларга юборилади.
(31-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
(31-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Парламент сўровига жавоб Сенатнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Сенат парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
311-модда. Сенатор сўрови
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатор давлат органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
(311-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари сенатор сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(311-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили сенаторнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади.
(311-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган сенатор сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
(311-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(312-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
321-модда. Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш
Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади. Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги Сенат қарори олдиндан тегишли давлат органига юборилади.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган қарор тегишли давлат органига юборилади.
(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
322-модда. Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш
Сенат ўз мажлисида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан унинг қўмиталари ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади, қарор тегишли ҳокимларга олдиндан юборилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади.
(322-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
323-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
(323-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 95-моддасининг 8-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
(323-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади.
(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан 321, 322 ва 323-моддалар билан алмаштирилди — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
324-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) маърузаларини кўриб чиқиш
Сенат ҳар йили ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани эшитади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузада қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам акс эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маъруза дастлабки тарзда Сенат қўмиталари томонидан кўриб чиқилади.
Сенат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузасини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) чиқиши билан бошланади, маърузадан сўнг Сенат қўмиталарининг вакиллари сўзга чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузасини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Қонунчилик палатасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Сенатга инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузани тақдим этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузасини кўриб чиқиш тартиби Сенатнинг Регламенти билан белгиланади.
(324-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1002-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 03/24/1002/0936-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(325-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
326-модда. Сенат қўмиталари томонидан назорат ваколатларининг амалга оширилиши
(324-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ 326-модда деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Сенатнинг қўмиталари, шунингдек сенаторлар давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Сенатнинг қўмиталари ёки сенаторлар томонидан сўралаётган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Сенат ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.
(326-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органига юборилади.
(326-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатнинг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Сенат қарорларининг давлат органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади.
(326-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Сенат кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин.
(326-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Сенатнинг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Сенат қўмиталарининг мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.
(326-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ тўртинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
(моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
327-модда. Парламент текшируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Парламент текширувини ўтказиш учун Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилиб, у ўз фаолиятини қонунга мувофиқ амалга оширади.
Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.
Махсус комиссия Сенатнинг ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Сенат ва Қонунчилик палатаси томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.
(327-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
328-модда. Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 19 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тузиш тўғрисида»ги 383-III/КҚ-70-III-сонли Қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади.
(328-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
329-модда. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш
Сенат зарур бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, ҳам бевосита, ҳам видеоконференцалоқа режимида ўз мажлисида эшитади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эшитувни ташкил этиш бўйича чоралар кўрилиши учун ушбу вазирликни олдиндан хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ушбу раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори ўз ҳисоботи эшитилган шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
(329-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3210-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
33-модда. Сенатнинг халқаро алоқалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши, расмий парламент делегациялари алмашиши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиши мумкин.
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Бошқа давлатларнинг парламентлари раҳбарларига, давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларига, парламент делегациялари раҳбарларига уларнинг илтимосига биноан Сенат мажлисида сўзга чиқиш имконияти берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
331-модда. Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар
Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар Сенат аъзолари орасидан ташкил этилади, унинг таркиби Сенат Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Сенат ва Қонунчилик палатаси биргаликда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши мумкин, уларнинг таркиби Сенат Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятининг тартиби Сенат Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма қарори билан белгиланади.
332-модда. Расмий парламент делегациялари
Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш учун Сенат аъзолари расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга юборилиши мумкин.
Расмий парламент делегацияларини хорижий мамлакатларга юбориш масаласи белгиланган тартибга мувофиқ Сенат Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг расмий парламент делегациялари хорижий сафар якунлари бўйича Сенат Кенгашига ахборот тақдим этади.
(331-332-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 57-58-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34-модда. Сенатнинг харажатлари сметаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенатнинг харажатлари, шу жумладан парламентлараро ва халқаро ҳамкорликка доир харажатлари сметаси Сенат девони томонидан Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси билан биргаликда тузилади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Сенатнинг келгуси йил учун харажатлари сметаси ҳар йилги индексация ҳисобга олинган, жорий йилдаги ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Сенатнинг харажатлари сметаси Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Сенат харажатларининг тасдиқланган сметаси уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантириладиган лойиҳасига киритиш учун жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 27 августдаги ЎРҚ-557-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 29 август,
523-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 153-модда; 2009 й., 15-сон, 179-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, , 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон; 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон; 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон; 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон; 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон; 18.11.2024 й., 03/24/1002/0936-сон)