Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 29 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3364]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги ва 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 апрель,
2022-14-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2022 йил 26 апрель
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2022 йил 26 апрель
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Б. ВАЛИЕВ
2022 йил 26 апрель
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 апрелдаги 2022-14-сон қарорига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 29 августдаги 2018-68-сон «Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3075, 2018 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 40-сон, 806-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 31 мартдаги 2020-11-сон «Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3232, 2018 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 18-сон, 194-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 апрелдаги 2020-14-сон «Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3236, 2020 йил 29 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 21-сон, 231-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 2020-16-сон «Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3247, 2020 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 24-сон, 271-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 2020-17-сон «Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3251, 2020 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 27-сон, 310-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/3364/0366-сон)