1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — шахсий идентификация рақами) барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланиши, солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисоби шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда юритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида шахсий идентификация рақамини бериш;
чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификацияловчи ID-картаси берилганда, шахсий идентификацияловчи рақамини бериш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
чет давлат фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда, шахсий идентификация рақамини бериш;
чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақамини бериш;
чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга «e-Residency» платформаси орқали шахсий идентификация рақамини бериш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жисмоний шахснинг электрон талабномасини шакллантириш.
21. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «e-Residency» платформасининг оператори ҳисобланади ҳамда ушбу платформани ишлаб чиқиш ва техник таъминлаш учун харажатлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 1 октябрга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан масофадан туриб, ариза бериш ҳамда ЖШШИР олиш имконияти бўлган «e-Residency» платформасини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 15 октябрга қадар ЖШШИР олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун масофадан туриб, Ягона идентификация тизимидан тўсиқларсиз рўйхатдан ўтказиш учун барча шарт-шароитларни яратсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 1 июнга қадар:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда шахсий идентификация рақамини олиш тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш ҳамда тайёр бўлган шахсий идентификация рақамини бериш бўйича ахборот тизимлари интеграция қилинишини таъминласин;
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали чет давлатлар жисмоний шахсларининг маълумотларини онлайн равишда текшириш бўйича веб-сервис ишлаб чиқиб ва уни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилиш чораларини кўрсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшайдиган чет давлат фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет давлат фуқароларига шахсий идентификация рақамларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 апрель,
177-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — шахсий идентификация рақами) аниқлаш ва бериш тартибини белгилайди.
2. Шахсий идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет элда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига (кейинги ўринларда — талабгорлар) берилади. Шахсий идентификация рақами берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
маълумотларни тўплаш пункти — шахсий идентификация рақамини олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахснинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юбориш ҳамда шакллантирилган тайёр шахсий идентификация рақамини бериш вазифасини бажарувчи ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЕ органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
оператор — маълумотларни тўплаш пунктининг шахсий идентификация рақамини бериш учун электрон талабномани тўлдирувчи ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган шахсий идентификация рақамини тақдим этувчи масъул ходими;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
электрон талабнома — маълумотларни тўплаш пунктидан шахсий идентификация рақамини оладиган шахснинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрларини ўз ичига олган электрон ҳужжат;
«e-Residency» платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) — чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга муайян мамлакатда масофадан туриб, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни юритиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун идентификациядан жисмонан иштирокисиз ўтиш ва шахсий идентификация рақамини олиш имкониятини берадиган рақамли тизим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
2-боб. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш
4. Шахсий идентификация рақами машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун халқаро стандартларга (ICAO) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортларида (идентификация ID-карталарида), чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномалари ва идентификация ID-карталари ҳамда бошқа ҳужжатларда фойдаланилади.
5. Шахсий идентификация рақами қуйидаги тартибда жойлашган ўн тўртта рақамдан иборат бўлади:
3-гуруҳ — шахсий идентификация рақамини шакллантириш учун талабнома расмийлаштирилган туман, шаҳар коди, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари жойлашган жой.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, хорижий давлатда яшайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига шахсий идентификация рақамини беришда 3-гуруҳ рақами мазкур шахслар мурожаат қилган жойдан келиб чиқиб танланади.
4-гуруҳ — ушбу кунда туғилган ва мазкур туманда, шаҳарда биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-картаси), яшаш ёки туғилганлик гувоҳномасини олган жисмоний шахснинг тартиб рақами.
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
6. Талабгорларга шахсий идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан маълумотларни тўплаш пункти ёки Платформа орқали расмийлаштирилган талабнома асосида автоматлаштирилган тизим орқали шакллантирилади ва берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
7. Шахсий идентификация рақами ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
8. Шахсий идентификация рақами:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида — қатъий равишда ФҲДЁ органлари томонидан;
хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификацияловчи ID-картаси берилганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига — давлат хизматлари марказлари томонидан;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификацияловчи ID-картаси берилганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқароларига — ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
чет элда бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — Платформа орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда — ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан;
чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг чет эллик дипломатик ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 289-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган)
хорижий давлатда яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандларига (шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда), чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга — Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ва доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақами қуйидаги ҳужжатлар асосида расмийлаштириб берилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган чет эл фуқароларига — хорижий давлат фуқаросининг паспорти;
чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг чет эллик дипломатик ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига — чет давлат фуқаросининг паспорти ва аккредитация картаси;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 289-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга — ҳаракатланиш ҳужжати;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга — яшаш гувоҳномалари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига — қонунчиликда белгиланган тартибда тан олинган ишончнома, халқаро шартнома ва келишувларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, ишончнома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва халқаро стандартларга (ICAO) мос рақамли фотосурати, вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
чет элда бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва халқаро стандартларга (ICAO) мос рақамли фотосурати.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
10. Шахсий идентификация рақами талабгорларга уларнинг маълумотларни тўплаш пунктига ёки Платформа орқали мурожаатлари асосида берилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Талабгорлар шахсий идентификация рақамини олиш учун маълумотларни тўплаш пункти операторига ўзи келиб (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқаролари бундан мустасно) ёки Платформа орқали мурожаат этади. Маълумотларни тўплаш пункти оператори талабгорлар номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон талабномани тўлдиради.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Тўлдирилган талабномадаги маълумотлар талабгорлар томонидан текширилиб, уларнинг тўғрилиги тасдиқланади.
11. Маълумотларни тўплаш пункти оператори томонидан жисмоний шахснинг биографик (фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда), туғилган санаси, жинси, шахсий идентификация рақамини бериш учун асос бўладиган ҳужжатининг серияси (мавжуд бўлганда) ва рақами, уни берган органнинг номи ва санаси) ҳамда биометрик (барча қўл бармоқ излари (16 ёшга тўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқаролари, чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг чет эллик дипломатик ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари бундан мустасно) ва фотосурати) маълумотлари автоматлаштирилган тизимга киритилиб, электрон талабнома шакллантирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 289-сонли қарори таҳририда)
Платформа орқали мурожаат қилган хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар (бармоқ излари бундан мустасно) билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатини (ундаги фотосурат билан бирга) мустақил равишда электрон тизимга киритади ва реал вақт режимидаги юз қиёфаси орқали «lifeneest detection» усули қўлланилган ҳолда биометрик идентификациядан (Face-ID) ўтади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
12. Шахсий идентификация рақамини шакллантириш учун талабнома қуйидаги ҳолларда рад этилади:
13. Электрон талабнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилиб олингандан сўнг:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсий идентификация рақами ахборот тизими воситасида реал вақт режимида;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ва доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бир иш куни давомида шахсий идентификация рақами шакллантирилиб, маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда;
чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг чет эллик дипломатик ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига бир иш куни давомида шахсий идентификация рақами шакллантирилиб, маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 289-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун шахсий идентификация рақами уч иш куни давомида Платформа орқали электрон шаклда (Платформа орқали мурожаат қилинганда);
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
хорижий давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандларига (шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда), чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун шахсий идентификация рақами бир иш куни давомида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.
14. Талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакллантирилган QR-кодли шахсий идентификация рақами маълумотномасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам олиши мумкин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Талабгорларнинг ихтиёрига кўра маълумотларни тўплаш пункти оператори унинг шахсий идентификация рақами маълумотномасини тақдим этади.
15. Шахсий идентификация рақами қуйидаги ҳолларда қайта шакллантирилади:
бирламчи шахсий идентификация рақами хатолик билан шакллантирилганлиги аниқланганда;
шахснинг туғилган санаси ўзгартирилганда;
шахснинг жинси ўзгартирилганда;
фарзандликка олинганда.
16. Шахсий идентификация рақамини қайта шакллантириш учун асос бўлган ҳолларда, талабгорлар ушбу бобда белгиланган тартибда мазкур ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида маълумотларни тўплаш пунктига мурожаат қилади.
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қайта шакллантирилган шахсий идентификация рақами барча манфаатдор давлат ташкилотларининг ахборот тизимларига юборилишини таъминлайди. Давлат ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида жисмоний шахсга тегишли маълумотлар бирлаштирилиши ёки мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
18. Шахсий идентификация рақамини олиш бўйича мурожаат қилган талабгорлар давлат органлари ва ташкилотлари ёки маълумотларни тўплаш пункти томонидан шахсий идентификация рақамини беришни рад этиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маълумотларни тўплаш пункти мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
19. Ушбу Регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентга 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бериш
(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқаролари)
Шахсий идентификация рақамини олиш учун маълумотларни тўплаш пунктига шахсан мурожаат қилиш ёки Платформа орқали талабнома юбориш.
Заруратга кўра
2-босқич
Маълумотларни тўплаш пункти
(Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари, ФҲЦЁ органлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари)
1. Жисмоний шахсга шахсий идентификация рақами бириктирилганлигини ўрганиш.
2. Талабгор номига электрон талабномани расмийлаштириш.
3. Талабномани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юбориш.
Реал вақт режимида,
1 соат ичида
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
1. Электрон талабномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун шахсий идентификация рақамини шакллантириш ва маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда юбориш.
Реал вақт режимида
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун шахсий идентификация рақамини шакллантириш ва маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда юбориш.
Бир иш кунида
3. Хорижий давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандлари (шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда), чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун шахсий идентификация рақамини хориждаги маълумотларни тўплаш пунктига юбориш.
4. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун шахсий идентификация рақамини шакллантириш ва Платформа орқали талабгорга электрон шаклда юбориш.
Бир иш кунида
Уч иш кунида
4-босқич
Маълумотларни тўплаш пункти
(Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари, ФҲЦЁ органлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари)
Талабгорнинг ихтиёрига кўра маълумотларни тўплаш пункти оператори унинг шахсий идентификация рақами маълумотномасини тақдим этади.
Реал вақт режимида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш бўйича
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган чет эл фуқароларига — чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — ҳаракатланиш ҳужжати;
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга — яшаш гувоҳномалари;
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари учун — шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига — қонунчиликда белгиланган тартибда тан олинган ишончнома, халқаро шартнома ва келишувларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, ишончнома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва ICAO халқаро стандарти талабларига мос рақамли фотосурати, вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
5. Чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг чет эллик дипломатик ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига — чет давлат фуқаросининг паспорти ҳамда аккредитация картаси.
6. Чет элда бўлган хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва халқаро стандартларга (ICAO) мос рақамли фотосурати.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентга 3-ИЛОВА