Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2024
Ўзбекистон республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3239-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2023 йил 25 октябрдаги 01/11-14/29-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3487, 28.12.2023 й.) асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи (рўйхат рақами 3239, 2020 йил 4 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 10/20/3239/0721-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 март,
01/11-14/16-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 4 мартдаги 01/11-14/16-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«баҳоловчи — белгиланган тартибда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир;»;
2. 36-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар;»;
3. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботга иловаларда баҳоловчи баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида фойдаланган ҳужжатлар нусхалари, шунингдек баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полиси нусхалари бўлиши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 10/22/3239-1/0216-сон)