Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадларнинг ва харажатларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
якка тартибдаги тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари бўйича беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар электрон тартибда шахсий кабинет ёки мобил илова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди;
якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралмайди ва улар якка тартибдаги тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас;
ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолият фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга оширилади;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда банк ҳисобварағи очгандан сўнг ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлиши;
якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида ёзма шаклдаги меҳнат шартномасини тузиш тартиби;
меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати ва ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тартиби;
давлат солиқ хизмати органи томонидан якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини юритиш тартиби;
ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқларни ҳисоблаш тартиби.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари юритилиши, уларда якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши;
товар чеклари дафтарчаси якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши;
даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини тасдиқлаш, регистрларни сақлаш муддати;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромад солиғини тўлаш тартиби.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 ноябрь,
707-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига
1-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни (кейинги ўринларда — ходим) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди.
2. Якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда банк ҳисобварағи очгандан сўнг ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.
3. Якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 29-бобиниг 2-параграфи.
4. Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралмайди ва улар якка тартибдаги тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас.
2-боб. Якка тартибдаги тадбиркор ва ёлланган ходим ўртасида меҳнат шартномасини тузиш ҳамда меҳнат стажини ҳисоблаш тартиби
5. Якка тартибдаги тадбиркор ва унинг ёлланган ходими ўртасидаги меҳнат муносабатлари ушбу Низомда назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 29-бобиниг 2-параграфи.
6. Якка тартибдаги тадбиркор ходимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
7. Ходимни ёллашда (ишга қабул қилишда) якка тартибдаги тадбиркор ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма меҳнат шартномасини тузади.
Ходим аҳволини қонунчиликда белгиланган нормаларга нисбатан ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартлари ҳақиқий ҳисобланмайди.
8. Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
9. Меҳнат шартномаси икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси якка тартибдаги тадбиркорда ва иккинчи нусхаси ходимда қолади.
10. Меҳнат шартномасида якка тартибдаги тадбиркорнинг имзосини муҳр билан тасдиқлаш ва ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.
11. Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш унинг учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш
12. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Якка тартибдаги тадбиркор ходимини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ шахсий кабинети ёки мобил иловаси шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториал тарзда тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
14. Ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризага якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг нусхаси илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат солиқ хизмати органи томонидан ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза олинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича QR-код қўйилган ходимни ҳисобга қўйиш карточкаси (кейинги ўринларда — ҳисобга қўйиш карточкаси) якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) жўнатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
16. Ҳисобга қўйиш карточкаси ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига берилади.
17. Амал қилиш муддати тугаган ҳисобга қўйиш карточкаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз кучини йўқотган ҳисобга қўйиш карточкасини қайта тиклаш учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ шахсий кабинет ёки мобил илова шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториаллик тамойили асосида ариза жўнатилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур аризага асосан давлат солиқ хизмати органи томонидан бир иш кунидан кечиктирмасдан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ ҳисобга қўйиш карточкаси жўнатилади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор шахсий кабинети ёки мобил иловаси шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда бир иш кунидан кечиктирмасдан экстерриториал тарзда юборади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Давлат солиқ хизмати органи хабарнома қабул қилинган куннинг ўзида ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани ўз вақтида юбормаслик, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўлмайди.
19. Ҳисобга қўйиш карточкаси йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда давлат солиқ хизмати органи томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига жўнатилган карточкадан қайта чоп этиш орқали фойдаланилиши мумкин.
20. Давлат солиқ хизмати органлари якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланган ходимлари ҳисобини белгиланган тартибда юритади.
4-боб. Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорларга солиқларни ҳисоблаш
21. Якка тартибдаги тадбиркорларга ходим учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти юкланади.
22. Ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга ошириш ҳуқуқига эга.
23. Ижтимоий солиқни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлашда тўлов топшириқномаси (кирим ордери)да ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва тўловнинг қайси давр учун тўланаётгани мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши шарт.
Бунда, ҳар бир ходим бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) алоҳида ёзилади.
24. Агар якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса, ўзининг шахсий кабинети ёки мобил иловаси орқали солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ юборган хабарномаси асосида ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.
Фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор фаолияти қайта тикланган санадан бошлаб ҳисобга қўйиш карточкасининг муддати ўтмаган бўлса, белгиланган тартибда ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланади.
Фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор фаолияти қайта тикланган санадан бошлаб ҳисобга қўйиш карточкасининг муддати ўтган бўлса, ушбу Низомнинг 14-бандига асосан шахсий кабинет ёки мобил илова орқали экстерриториал тарзда ариза жўнатади.
Мазкур ариза тушган санадан бошлаб давлат солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 16-бандига асосан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинети ёки мобил иловасига ҳисобга қўйиш карточкасини жўнатиши лозим.
5-боб. Якунловчи қоидалар
25. Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат шартномасини тузмасдан фаолият кўрсатаётган ходимлар аниқланган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор ходимлар сонини яширганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
26. Ходимларни ишга жалб қиладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардирлар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 29-бобиниг 2-параграфи.
27. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларини бузган тақдирда, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари татбиқ этилади. Бунда, молиявий санкция ходимни ишга жалб қилган якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан қўлланилади.
28. Давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги юзасидан назоратни амалга оширадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2 ва 51-боблари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 09/24/758/0926-сон)
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор

Якка тартибдаги тадбиркор ходим билан меҳнат шартномаси тузгандан сўнг уч иш кунидан кечикмай ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинети ёки мобил илова шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториал тарзда юборади.

3 иш кунидан кечиктирмасдан

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органи

Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризасини олган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай QR-код қўйилган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) жўнатади.

1 иш кунидан кечиктирмасдан

3-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор

Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор ёлланган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани бир иш кунидан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинети ёки мобил илова шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториал тарзда юборади.

1 иш кунидан кечиктирмасдан

4-босқич

Давлат солиқ хизмати органи

Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномасини қабул қилган куннинг ўзида ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилади.

Хабарнома қабул қилинган куннинг ўзида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
‎‎________________________________________________________________________________________дан

(якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О. )‎‎

_____________________________________________________________________________га тақдим этилади‎‎

‎‎(солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎‎

Ёлланадиган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида
‎АРИЗА ‎‎

‎‎_________________________________________________________________________________________ни

‎‎(ходимнинг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________ни амалга ошириш учун

‎‎(фаолият тури)

_________________________________________________________________________________________га

‎‎(фаолият амалга ошириладиган жой)

‎‎_________________________________________________ муддатга якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланма ходими сифатида ҳисобга қўйишингизни сўрайман.

‎‎
‎‎Ходим тўғрисидаги маълумотлар:
‎‎Ф.И.О. _____________________________________________________________________________________
‎‎ID-карта маълумоти ёки паспорт серияси ___________ рақами __________ ____________ томонидан берилган
‎‎Уй манзили: ________________________________________________________________________________
‎Солиқ тўловчининг ЖШШИР:__________________________________________________________________
‎‎

‎‎Якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар:
‎ID-карта маълумоти ёки паспорти маълумотлари: __________________________________________________

‎‎
Уй манзили: ________________________________________________________________________________ Почта индекси: __________________________ Боғланиш телефони: ___________________________________ Солиқ тўловчининг ЖШШИР:___________________________________________________________________ Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар:
‎1. _________________________________________________________________________________________
‎2. _________________________________________________________________________________________
3. _________________________________________________________________________________________ ‎‎
‎‎
__‎‎_________________________________‎‎ ‎‎_______________________

(тўлдирилган санаси ва вақти)‎‎

(ЯТТ имзоси)‎‎

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

ЁЛЛАНГАН ХОДИМНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ
‎КАРТОЧКАСИ ‎‎

‎‎

‎‎№ __________

‎‎20__ йил «___»___________

Ходим тўғрисидаги маълумотлар:
‎Ф.И.О. _____________________________________________________________________________________
‎Уй манзили: ________________________________________________________________________________
‎Солиқ тўловчининг ЖШШИР:___________________________________________________________________ ‎‎
‎‎

___________________ тумани (шаҳри) давлат солиқ инспекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланган ходими сифатида ҳисобга қўйилган.‎‎

‎‎
‎‎Иш берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар:
‎‎Ф.И.О. _____________________________________________________________________________________
‎Уй манзили:________________________________________________________________________________
‎Солиқ тўловчининг ЖШШИР: __________________________________________________________________
‎Амалга ошириладиган фаолият тури:_____________________________________________________________
‎Фаолиятни амалга ошириш жойи:_______________________________________________________________
‎20__ йил «___» ___________ гача ҳақиқийдир.
‎‎
‎‎



‎QR код‎‎

ДСИ раҳбари (ўринбосари)‎‎

‎‎
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

ЖШШИР‎

□□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎□‎‎‎‎

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида
‎ ХАБАРНОМА

‎‎

‎‎Якка тартибдаги тадбиркор ___________________________________________ билан фуқаро ________________________________ўртасида 20__ йил «___» ____________да тузилган «___»-сонли меҳнат шартномаси 20__ йил «___» ____________дан бекор қилинганлиги сабабли 20__ йил «__»_________да берилган ____-сонли ходимнинг ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилишингизни сўрайман.

‎‎
_______________________‎‎ _______________________‎‎

‎‎(тўлдирилган санаси ва вақти)

(ЯТТ)‎‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига
2-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда айрим якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад — ҳисобот даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан тушган жами тушум суммаси;
соф даромад — товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромаддан ушбу товарларнинг (хом ашёнинг) ҳужжатлар билан тасдиқланган таннархи, уларни сотиб олиш, сақлаш, сотиш ва маъмурий харажатлар чегирилган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорнинг ихтиёрида қолган даромад (фойда) суммаси.
2-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари
3. Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солинадиган даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт.
Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш регистрлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш дафтари;
товар чеклари дафтари ёки назорат-касса техникаси чеки.
Бунда, даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари дафтар шаклида (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш дафтари) тикилади, унинг биринчи варағи якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади.
Ҳисобга олиш дафтарининг кейинги варақларида фаолият туридан келиб чиқиб:
чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ҳисобга олиш регистрлари;
хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ҳисобга олиш регистрлари;
харажатларни ҳисобга олиш регистрлари ўз фаолияти учун лозим бўладиган миқдорда (варақда) тикилади.
4. Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни назорат-касса техникасини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркор товар чеклари дафтарини давлат солиқ хизмати органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиши лозим.
Товар чеклари дафтари якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари рақамлар қўйилган, ип ўтказиб боғланган ҳолда тегишли давлат солиқ хизмати органларининг муҳри билан тасдиқланади ва якка тартибдаги тадбиркорга бир иш кунидан кечиктирмай тақдим қилинади.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорда охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида сақланади.
3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритиш
6. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни назорат-касса техникасини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар товар чеклари дафтарини юритишлари шарт.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса техникасини қўллаган ҳолда амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар чеклари дафтари юритилмайди.
7. Ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар уларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.
Қуйидагилар якка тартибдаги тадбиркор томонидан харид қилинган товарлар (хизматлар) манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади:
шартнома;
ҳисобварақ-фактура;
банкдаги ҳисобварағидан товарлар (хизматлар)ни пул ўтказиш йўли билан сотиб олганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси;
товарлар (хизматлар) сотиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
8. Қуйидагилар товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади:
назорат-касса техникаси чеклари нусхалари — назорат-касса техникаси қўлланилиши орқали товарлар сотилганда (шу жумладан, виртуал касса);
банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари — ҳисоб-китоб терминали қўлланилганда;
банкдаги ҳисобварағига тушган пул маблағлари — товарлар (хизматлар) пул ўтказиш йўли билан сотилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси;
товар чеклари дафтари — товар чеки берилганда;
товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
9. Сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар реквизитлари (товарлар, хизматлар номи, ўлчов бирлиги, товарларни харид қилиш, сотиш ва кўрсатилган хизматлар суммаси) тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олиш дафтарида календарь ой якунланганидан сўнг кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмасдан тегишли ёзувлар билан қайд этилади.
Календарь ой давомида сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси назорат-касса техникаси кўрсаткичи, банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари, ёзилган товар чеклари суммаси ҳамда банкдаги ҳисобвараққа пул кўчириш орқали тушган пул маблағларининг умумий суммаси билан мос тушиши керак.
10. Ҳар бир мижозга товарлар (хизматлар)нинг реализация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар товар чеклари дафтарининг алоҳида варағида акс эттирилади. Товар чеклари дафтаридаги варақа икки нусхада тўлдирилади, бир нусхаси қирқиб олинади ва харидорга берилади, иккинчи нусхаси товар чеклари дафтарида тикилган ҳолда қолади.
Бунда, харидорга бериладиган ва ўзида қоладиган товар чеклари дафтаридаги варақда барча ёзувлар айнан бир хил бўлиши керак.
11. Товар чеклари дафтаридаги варақларда қуйидаги ёзувлар:
якка тартибдаги тадбиркор томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси — товар чеклари дафтарини давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилгунга қадар барча варақларда якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда киритилади;
қолган ёзувлар — товар чеки харидорга берилгунга қадар сотиш, хизмат кўрсатиш ва буюртмаларни бажариш пайтида киритилади.
12. Товар чеклари дафтарининг варақлари тўлдирилганда:
харидорга сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг умумий суммаси акс эттирилади;
битта харидорга сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун товар чеки битта варақда расмийлаштириб берилади;
товарлар (хизматлар) нархи, ўлчами, сони ва жами суммаси тўғрисидаги маълумотлар рақамлар билан киритилади.
Товар чеклари дафтари тўлишига қадар якка тартибдаги тадбиркор давлат солиқ хизмати органларида қўшимча фақат битта янги товар чеклари дафтарини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
4-боб. Солиқ органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш мезонлари
13. Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади қуйидаги мезонлар асосида аниқланиши мумкин:
тақдим этиладиган ҳисобот маълумотлари;
тижорат банкларида очилган банк ҳисобварақларида амалга оширилган товар айланмалари тўғрисидаги маълумотлар;
тақдим этилган солиқ ҳисоботи камерал солиқ текшируви орқали таҳлил қилинганда қўшимча аниқланган даромадлар;
сайёр солиқ текширувини ўтказиш давомида ҳақиқатда олинган даромадлар ҳамда уларнинг шаклланиши манбалари ва харажатларни таҳлил қилиш натижалари.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади бир календарь йилдаги ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.
15. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади миқдори фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор учун барча фаолиятидан товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами тушумидан келиб чиқиб аниқланади.
5-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан декларация асосида даромад солиғини тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
16. Календарь йилда товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (кейинги ўринларда — даромад солиғи) қатъий белгиланган миқдорда ёки жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлашга ҳақли.
Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ тўлаш тартибини қуйидагилар орқали танлашга ҳақли:
тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида танланган солиқ тўлаш тартибини кўрсатиш;
доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хати тақдим этиш.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан билдириш хати белгиланган муддатда тақдим этилмаслиги унинг солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга розилигини билдиради.
17. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромад солиғи фақат жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўланади.
18. Даромад солиғини жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан доимий яшаш жойидаги солиқ органига:
жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай;
янги рўйхатдан ўтган ёки тадбиркорлик фаолиятини қайта бошлаган тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказилган ойнинг охирига қадар дастлабки тарздаги декларация тақдим этилади.
19. Даромад солиғи якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўланади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган даврда дастлабки декларация асосида даромад солиғининг ҳисобланиши тўхтатиб турилади.
20. Якка тартибдаги тадбиркорлар жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.
Бунда, якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳақиқатда амалга оширилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаддан чегириб ташлаш ҳуқуқига эга.
Якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини бутунлай тўхтатмоқчи бўлса, фаолиятини тўхтатишидан ўн кун олдин рўйхатдан ўтказилган жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этади.
21. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг йиллик суммаси якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўтган ҳисобот йили давомида тўланган солиқ суммасидан қатъи назар ҳисобот йилида ҳақиқий олинган даромад миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бунда, ҳисобланадиган солиқ суммаси ҳисобот йили давомида мазкур Низомнинг 19-бандига асосан тўланган солиқ суммасига нисбатан камайишга ҳисобланиши мумкин.
22. Йил якуни билан ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг йиллик суммаси билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилиши ёки унга қайтарилиши лозим.
Фаолиятини бутунлай тўхтатмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияси асосида ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг йиллик суммаси билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ фаолиятини тўхтатгунига қадар солиқ тўловчи томонидан тўланиши ёки унга қайтарилиши лозим.
23. Агар солиқ тўловчи жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек, олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланган ва солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациянинг ўзгарганлиги ҳақидаги ариза белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, солиқ органи солиқ суммасини ўзидаги мавжуд ахборот асосида ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган, ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисида солиқ тўловчига ўн кунлик муддатда тўлов хабарномасини топширишга ҳақли.
Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ёки тўғриланган декларация тақдим этилган тақдирда, солиқнинг якуний суммаси ушбу декларацияни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
24. Даромад солиғини жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашга ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор томонидан Ҳисобга олиш дафтари юритилмаганлиги ёки белгиланган тартибда юритилмаганлиги аниқланган тақдирда, солиқ амалга оширилган фаолият турлари учун белгиланган қатъий миқдордаги суммадан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
6-боб. Соф даромадни аниқлаш ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш
25. Якка тартибдаги тадбиркорнинг соф даромади ҳисобот даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаддан ушбу товарлар (хом ашё)нинг таннархи ва мазкур Низомнинг 7-бобида кўрсатилган товарлар (хом ашё)ни сотиб олиш, сақлаш, сотиш ва маъмурий харажатлар чегирилган ҳолда аниқланади.
26. Даромад солиғи якка тартибдаги тадбиркорнинг соф даромадини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
7-боб. Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромаддан чегириладиган харажатлар
27. Қуйидагилар товарлар (хом ашё)ни сотиб олиш харажатлари ҳисобланади:
товарлар (хом ашё)ни сотиб олиш нархи;
манзилга бориш ва келиш учун йўл харажатлари;
товарлар (хом ашё)ни олиб келиш бўйича транспорт харажатлари;
меҳмонхона хизматидан фойдаланиш учун қилинган харажатлар.
28. Қуйидагилар товарлар (хом ашё)ни сақлаш харажатлари ҳисобланади:
жой ижараси (омборхона, айвон ва ҳ.к.) учун тўловлар;
товарларни қадоқлаш харажатлари;
коммунал тўловлар;
савдо (хизмат кўрсатиш) объектларини иситиш ёки совитиш мосламаларини харид қилиш ёки таъмирлаш харажатлари.
29. Қуйидагилар товарлар (хизматлар)ни сотиш харажатлари ҳисобланади:
товарлар (хизматлар)ни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари;
реклама харажатлари;
савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси учун ижара шартномасига асосан тўланган тўлов.
30. Қуйидагилар маъмурий харажатлар ҳисобланади:
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатлар учун тўловлар;
тадбиркорлик фаолияти учун солиқ тўловлари;
ишчи ва ходимлар учун иш ҳақи тўловлари.
31. Мазкур бобда кўрсатилганлардан ташқари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа харажатлар ҳам товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаддан чегириладиган харажатлар сифатида ҳисобга олиниши мумкин.
32. Шартнома, ҳисобварақ-фактура, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги банк ҳужжатлари, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари чеклари мазкур бобда кўрсатилган товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаддан чегириладиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
33. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ режимини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
34. Якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардир.
35. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши лозим бўлган солиқлар ва йиғимлар устидан назорат ҳамда тегишли чоралар давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси.
36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг XVI-боби.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор

Якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органларига ариза тақдим этади.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг 3 иш кунидан кечиктирмай

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органи

Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказади ва муҳр билан тасдиқлайди.

1 иш кунидан кечиктирмай

3-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор

Сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш дафтарида тегишли ёзувлар билан қайд этади.

Кейинги ойнинг 3 кунидан кечиктирмай

4-босқич

Давлат солиқ хизмати органи

Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадини бир календарь йилдаги ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқлайди.

Йил давомида

5-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор

Даромад солиғини жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлаган якка тартибдаги тадбиркорлар доимий яшаш жойидаги солиқ органига янги рўйхатдан ўтган ёки тадбиркорлик фаолиятини қайта бошлаган тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказилган ойнинг охирига қадар дастлабки тарздаги декларация тақдим этади.

Жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай

6-босқич

Якка тартибдаги тадбиркор

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўлайди.

Ойнинг 15 кунига қадар

2. Якка тартибдаги тадбиркорлар жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.

Кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида».
2. Муқаддимадаги «Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий» сўзлари «Якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Фаолиятнинг ушбу турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга».
4. 3 ва 4-бандлардаги «хусусий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати»;
изоҳ қисмининг учинчи хатбошисидаги «хусусий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) 3-илованинг 9-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2017 й., 2-сон, 5-модда) 5-илованинг 36-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги 889-сон қарорига илованинг 6-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 144-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 4-банди ва 4-илованинг 1-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон; 15.11.2024 й., 09/24/758/0926-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)