Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ҳамда «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим беришни яхшилаш учун бошқа ҳудудлардан тажрибали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорида:
а) 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинганлиги, бунда:
бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланиши;
б) таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан аниқланиши;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
г) бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
а) умумтаълим фанларидан бири бўйича халқаро тан олинган сертификатга ёки Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига мувофиқ умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган:
педагогика йўналишидаги олий таълим муассаса (факультет)ларининг 2021 йил ва ундан кейинги йиллардаги битирувчилари бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда меҳнат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз ва бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб меҳнат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
б) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатидаги ҳудудларда жойлашган ва таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этиладиган ўқитувчи-педагогларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорида белгиланган қўшимча устамалар ва компенсациялар тўланади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳар йили 1 мартга қадар таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш схемаси;
таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этиладиган ўқитувчи-педагогларга қўйиладиган талаблар;
бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларни ишга қабул қилиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 октябрь,
646-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарорига
1-ИЛОВА
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) шакллантириладиган рўйхатга киритилган умумтаълим мактаблари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
бошқа ҳудудлардан жалб этиладиган ўқитувчи-педагоглар (кейинги ўринларда — ўқитувчи-педагоглар) — таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга меҳнат шартномаси асосида бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасидаги бошқа туман (шаҳар)дан ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан (бошқа вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри) фаолият юритишлари учун жалб этилган олий ва биринчи тоифали педагоглар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон платформа — таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида маълумотлар ҳамда уларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати акс эттирилган интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имконияти яратилган, Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган электрон тизим.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
3. Ушбу Низом талаблари Вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — мактаблар) нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
5. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш мазкур Низомнинг иловасида белгиланган схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш ва эълон қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари (кейинги ўринларда — баҳолаш мезонлари) Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактаб битирувчиларининг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонидаги (ўртача балл) натижалари;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
«Замонавий мактаблар»га қўйилган талаблар асосида баҳолаш натижалари инобатга олинади.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари ҳар бир ўқув йили учун такомиллаштирилган ҳолда янгидан ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар тўғрисида Вазирликка таклиф киритади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлик ҳар йили 1 мартга қадар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг рўйхати тасдиқланган кундан бошлаб 10 кун ичида Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
3-боб. Электрон платформада маълумотларни шакллантириш
10. Электрон платформани узлуксиз ишлатиш, молиялаштириш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маълумотларни янгилаб боришни мувофиқлаштириш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳар йили 15 майга қадар электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида қуйидаги маълумотларни киритади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
мактаб жойлашган ҳудуд (туман/шаҳар), унинг манзили, телефон рақами;
мактабнинг қуввати, таълим бериш тили, ўқувчилар ва синфлар сони;
педагоглар сони, сифат таркиби ва мавжуд фанлар бўйича ажратиладиган вакант дарс соатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри киритилиши ҳудудий бошқармалар томонидан назорат қилинади.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
4-боб. Бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш
12. Ўқитувчи-педагоглар:
тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
дарс бераётган фани бўйича биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши;
бошқа ҳудудда камида бир йил педагогик фаолият юритган бўлиши;
амалда фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатида мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;
доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка;
олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади. Бунда суҳбат қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизим асосида баҳоланади:

Баҳолаш мезони

Баҳолаш мезони бўйича максимал балл

Кўрсаткичлар бўйича қўйиладиган балл

Кўрсаткичлар

Касбий билим ва кўникмалар

40

10

Фан бўйича назарий ва амалий билимлар, энг сўнгги илмий янгиликлардан хабардорлиги

(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

10

Дарсни режалаштириш ва ташкил этиш кўникмаси

(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

10

Давлат таълим стандартлари ҳамда баҳолаш мезонларини билиш

(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

10

Таълим платформалари ва мультимедиа воситаларидан фойдалана олиш

(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

Педагогик маҳорат

30

10

Интерактив ва замонавий ўқитиш методларидан фойдаланиш

(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

10

Бўш ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш кўникмаси

(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

5

Инклюзив таълимга ёндашув

(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

5

Таълимга оид меъёрий ҳужжатларни билиши

(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

Психологик қобилият

30

10

Мулоқот маданияти ва нутқ равонлиги

(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

10

Стресс ҳолатида ишлаш қобилияти (тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

5

Конфликт вазиятларини таҳлил қилиш ва ҳал этиш кўникмаси

(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

5

Жамоада ишлаш қобилияти

(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)

Максимал балл

100

Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Суҳбат жараёнида номзодлар ҳар бир ишчи гуруҳ аъзоси томонидан мустақил равишда баҳоланади ва якуний балл ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қўйилган балларнинг ўртача арифметик қиймати асосида аниқланади ҳамда суҳбат натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади.
Суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзод тегишли вакант соат учун ишга олинадиган ўқитувчи сифатида танлаб олинади.
Суҳбат натижаларига кўра номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
педагогик иш стажи юқорилиги;
дарс ўтадиган фани бўйича устама белгилашда қўлланиладиган миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эгалиги ва сертификатнинг даражаси юқорилиги.
Ишчи гуруҳ аъзоси номзод билан ўзаро яқин қариндош бўлган тақдирда, мазкур номзодни баҳолаш жараёнида иштирок этмайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
18. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабда дарс бериш учун мурожаат қилган ва саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхати ҳар йили 10 августга қадар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
5-боб. Бошқа ҳудудлардан жалб этилган педагогларни ишга қабул қилиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш
19. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар ишга қабул қилиш бўйича ҳар йили 25 августга қадар мактаб директорига ёзма ариза билан мурожаат қилади.
Мактаб директори саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагогларни қонунчиликда белгиланган тартибда вакант лавозимга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Меҳнат кодексининг IV бўлими, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 26 июндаги 52-2023/Б-сон-сон буйруғи билан тасдиқланган Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 3451, 14.08.2023 й.).
25 августга қадар ёзма ариза билан мурожаат қилмаган ўқитувчи-педагоглар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди, вакант жойга мактаб директори томонидан белгиланган тартибда бошқа ходим ишга олинади.
20. Бошқа ҳудуддан келган ўқитувчи-педагогларга тарификация рўйхатини шакллантириш мезонларидан келиб чиққан ҳолда, камида 1 ставка миқдорида дарс соати ва ўқув юкламалари ажратилади. Ўқув режасида умумтаълим фани бўйича ажратилган соатлар 1 ставкадан кам бўлган тақдирда, мазкур фанга ажратилган жами ўқув соатлари ва ўқув юкламалари берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўқитувчи-педагогларнинг педагогик фаолияти мунтазам равишда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан мувофиқлаштирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ўқитувчи-педагоглар бошқа ҳудудлардан келиб икки ўқув йили давомида фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилмаса, уларга белгиланган бошқа ҳудудлардан жалб этилганлиги учун тўланадиган махсус устамаларни тўлаш тўхтатилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
6-боб. Бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларга қўшимча ҳақ тўлаш
23. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар белгиланади.
Бунда:
бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан — бошқа вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар тўланади.
24. Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги ўқув йили учун ҳам тўланади.
25. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган мактабнинг Ишчи гуруҳи томонидан ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан белгиланган устама миқдори (фоизи) бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида ушбу мактабнинг Ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.
26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқа ҳудуддан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларга муносиб шароитлар яратиш учун уларни борган ҳудудда уй-жойи бўлмаган тақдирда, тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилишини таъминлайди.
7-боб. Якунловчи қоидалар
27. Вазирлик таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка таништириб боради.
28. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

Тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига таклиф киритади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

2-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 мартга қадар

2. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади.

Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида

3-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими

Электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида, шу жумладан, улардаги ажратиладиган вакант дарс соатлари ҳақидаги маълумотларни киритади.

Ҳар йили 15 майга қадар

4-босқич

Ўқитувчи-педагоглар

Ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган манзилнинг ахборот маълумотлари асосида мактаб директорига тўғридан-тўғри мурожаат этади.

Ҳар йили 15 майдан 25 июлга қадар

5-босқич

Умумтаълим мактаби

1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.

2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланган суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари асосида белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар билан касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида суҳбат ўтказилади.

Ҳар йили 1 августга қадар

3. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар тўғрисида маълумотларни электрон платформага киритади.

Ҳар йили 5 августга қадар

6-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхатини Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

Ҳар йили 10 августга қадар

7-босқич

Умумтаълим мактаби директори

Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар билан янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилиш бўйича муддатли меҳнат шартномаси тузади ва қонунчиликда белгиланган тартибда буйруқни расмийлаштиради.

Ҳар йили янги ўқув йилининг биринчи кунига қадар

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб, базавий тариф ставкасига нисбатан шаҳар ҳудудида жойлашган мактабларда 25 фоиз, қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларда 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланади.
Мазкур устамалар бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг Ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилади.».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «4-курсида» сўзлари «4-курсида, педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/646/0963-сон; 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон; 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)