Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
[Кўчирма]
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика комиссиялари ва Кенгашларининг янгиланган таркиби 1 — 46*-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 46-иловалар берилмайди.
3. Хусусийлаштириш, иқтисодиётда хусусий секторнинг ролини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш юзасидан ҳукумат комиссиясини тугатиш, комиссия функциялари:
Хусусийлаштиришга оид функциялари— давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига;
хусусий секторнинг ролини ошириш га оид функциялари — кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи Кенгашига юклансин .
4. Республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарлари, зарурат бўлганда, бир ой муддатда тегишли комиссиялар ҳамда Кенгашларнинг вазифалари ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва аниқлаштириш бўйича таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорлари 49-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига 50-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 июль,
358-сон
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига
49-ИЛОВА
49-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 ноябрдаги 553-65-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29-октабрдаги 442-р-сон фармойишининг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон «Контрактларни мустақил экспертизадан ўтказиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин инспекция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 7-банди, шунингдек ушбу қарорга 2-илова.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро комиссиялар, қўмиталар ва кенгашлар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 14 декабрдаги 520-сон қарорига 24 ва 27-иловалар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 9 январдаги 10-сон «1999 йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш тўғрисида»ги қарорига 6-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши ҳузурида текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар шикоятларини қабул қилиш гуруҳини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 22 апрелдаги 192-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод» давлат дастури тўғрисида» 2000 йил 15 февралдаги 46-сон қарорининг 4-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 мартдаги 84-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш ва тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 19 апрелдаги 153-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорига 2-илова.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сонқарори.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшма корхоналар ташкил этишга хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 11 октябрдаги 393-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 66-модда).
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 февралдаги 66-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 9-модда).
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Она ва бола» давлат дастури тўғрисида» 2001 йил 5 февралдаги 68-сон қарорининг 5-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Х. С. Кароматов бошчилигидаги Республика комиссиялари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 199-сон қарори.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 201-сон «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, шунингдек ушбу қарорга 21-илова.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастури тўғрисида» 2002 йил 24 январдаги 30-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси, 5 ва 6-бандлари.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлиғини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 21 январдаги 32-сон қарорига 1-илова.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан масъулиятини ошириш тўғрисида» 2002 йил 26-центабрдаги 333-сон қарорининг 3-банди, шунингдек ушбу қарорга илова.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда).
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки гуруҳи иштирокида «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 11 декабрдаги 435-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошиси, шунингдек ушбу қарорга 5-илова.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги 43-сон қарорига 1-илова.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 3-илова.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 21 апрелдаги 190-сон қарори.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 майдаги 214-сон «Республика Фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг ОИТС/ОИВ (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми/оив касаллиги) эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисида »ги қарорига 2-илова.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган ҳужжатлар амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида» 2003 йил 19 июндаги 278-сон қарори.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорига 8-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда).
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи давлат комиссиясининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 75-модда).
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 17-центабрдаги 405-сон қарорига 1-илова.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 28-октабрдаги 469-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 102-модда).
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида» 2003 йил 30-октабрдаги 475-сон қарорига илова.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 11 ноябрдаги 497-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 113-модда).
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 12 ноябрдаги 503-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 115-модда).
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда).
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 18 ноябрдаги 518-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 122-модда).
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 21 ноябрдаги 526-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 125-модда).
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 539-сон «Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш, ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 129-модда).