Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарорига мувофиқ ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 9-синфлари битирувчиларини 10-синфларга, касб-ҳунар коллежларига, академик лицейларга ва олий ўқув юртларига қабул қилишни пухта мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг шахсий таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига қўшимча равишда қуйидаги функциялар юклансин:
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган 9-синфларни битирувчиларни кейинчалик академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг 10-синфларида ўқитиш билан қамраб олишнинг истиқболли кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
9-синфларни битирувчиларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг кейинги шакллари билан тўлиқ қамраб олинишини ҳар йили тизимли назорат қилиш;
умумтаълим мактабларининг вақтинча ишлаб турган ўнинчи-ўн биринчи синфлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
9-синфларни битирувчиларнинг қамраб олиниши мониторингини амалга ошириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ишларнинг аҳволини умумлаштириш ва ҳар йили 1 октябргача, янги ўқув йили бошланиши якунларига кўра Вазирлар Маҳкамасига ахборот материаллари тайёрлаш.
3. Белгилансинки, Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан қарорлари олий, ўрта умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар учун мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 октябрь,
475-сон