1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг штат бирликлар ва тузилмаси 4 ва 4а — 4о-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири А.А. Алламурадов ўн кун муддатда Котибият мудири ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири А.А. Алламурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 август,
482-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Котибият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
3. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (кейинги ўринларда Бош вазирнинг қабулхоналари деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга йўналтирилган.
4. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
5. Котибият ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Котибият ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бўйсунади ва айни бир вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
6. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш;
тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали (кейинги ўринларда ягона портал деб аталади) фаолият кўрсатишини таъминлаш.
8. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш соҳасида:
Бош вазирнинг қабулхоналарида ҳар куни тасдиқланган жадвал асосида ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг қабул қилинишини ташкиллаштириш;
тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлар қабулхоналаридан тушган маълумотларни ягона портал тизимига киритилишини таъминлаш;
тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқиш;
жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳал этиш ва натижалари юзасидан ёзма ахборот бериш учун ваколатли органларга юбориш;
мурожаатлари ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан чет эллик инвесторларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан шахсан, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабуллар орқали қабул қилинишини ташкиллаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
вазирликлар, идоралар ва ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб этиладиган масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритиш;
Бош вазирнинг қабулхоналарида ва тегишли ваколатли органларда кўриб чиқилган тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари ҳақида ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот киритиш;
б) тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
Бош вазирнинг қабулхоналарида тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатларини кўриб чиқилишини, бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига асоссиз юборилмаслигини таъминлаш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларга Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан риоя этилишини, улар зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни сўзсиз ижро этилишини назорат қилиш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси тўғрисидаги мурожаатларини, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган назорат қилувчи ва бошқа органлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ва бошқа ваколатли органларга юбориш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун назорат қилувчи ва бошқа органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорлик қилиш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган тадбиркорлар мурожаатларининг ваколатли органлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, Вазирлар Маҳкамасига айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорлик қилиш;
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг профессионал малака ҳамда кўникмаларини ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мунтазам равишда «давра суҳбатлари» ва ўқув-амалий семинарларни ташкиллаштириш;
Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкиллаштириш;
в) тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш соҳасида:
Бош вазирнинг қабулхоналарида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни жамлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш, ваколатли органларнинг таклифларини олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;
аниқланган бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва асосланган таклифларни тайёрлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ишлаш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда, шунингдек ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларига ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиш;
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Бош вазирнинг қабулхоналари фаолияти, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимояси ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни бартараф этилиши, кўрилган чора-тадбирлар ва тайёрланган таклифлар ҳақида таҳлилий маълумотлар киритиш;
г) тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тадбиркорлар мурожаатларида кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, Вазирлар Маҳкамасининг масъул таркибий бўлинмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланишини ташкиллаштириш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиш;
ҳудудлар ва бошқарув органлари кесимида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида Савдо-саноат палатасининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Адлия вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
д) тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портал фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ягона порталда қайд этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мурожаатларнинг муддатида тўлиқ қайд этилиши, умумлаштирилиши, мониторинг ва назорат қилиниши, мурожаатларни электрон шаклда тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ҳамда ваколатли органларга юборилиши ва назорат муддатида ижроси ҳолатларини мониторинг қилиш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари, амалга оширилган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиш;
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг ягона порталда ишлаш тажрибаларини ошириш мақсадида семинар ва тренинглар ташкил этиш.
9. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқлари ижроси тизимли мониторинги олиб борилишини ташкил этади;
Котибиятнинг маълумотлар банкини шакллантиради, шунингдек топшириқлар ижроси назоратининг ахборот тизимини яратади ва жорий этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг йиғилишларини ўтказиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотнома, бошқа материалларни тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари иштирокида ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини доимий асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тадбиркорлардан, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ахборот киритиб боради;
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Президентига тақдим этиш учун Бош вазирнинг қабулхоналари иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек қабул қилинган қарорлар ёки мансабдор шахсларни рағбатлантириш ёхуд уларни тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини юзаки кўриб чиққанлиги ёки кўриб чиқишдаги ҳаракатсизлиги учун шахсий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни назарда тутувчи таҳлилий маълумот тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммолардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлимига таклифлар киритади;
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
тадбиркорлик фаолияти фаол ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган омиллар ва сабабларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналарида ишларнинг ҳолатини, Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, «йўл хариталари» ва топшириқлари ижросини назорат қилади, уларнинг бажарилишини, шу жумладан, жойларга бориб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар самарали ҳамда натижали ижро этилиши учун уларнинг мудирларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари ходимларининг касбий маҳоратини, уларга юкланган вазифалар ижроси учун шахсий масъулиятини оширади, ижро интизомини мустаҳкамлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига таклифлар киритади;
Котибиятда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналарида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштиради, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
ягона порталнинг тўлақонли ишлашини таъминлайди.
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг раҳбарлари ва бошқа ваколатли органлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари вакилларини жалб этиш;
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этилмаган мурожаатлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритиш;
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
тадбиркорлар ва чет эллик инвесторнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштириш;
тадбиркорлар ва чет эллик инвесторлар мурожаатлари мазмунидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти билан биргаликда масъул вазирлик ва идораларга мурожаатларда кўрсатилган тизимли муаммоларни ҳал этиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ҳукуматга киритиш юзасидан топшириқлар бериш;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ягона порталга киритилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Котибиятда вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат доимий асосда ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш;
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, Бош вазирнинг қабулхоналарига тадбиркорлар мурожаати жараёнида вужудга келган муаммоларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини жалб этиш;
тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассисларини жалб этиш;
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари ўз вақтида ижро этилмаганлиги ва сифатсиз ижро этилганлиги муносабати билан мансабдор шахслардан оғзаки ёки ёзма тушунтиришларни талаб қилиш ва зарурат бўлганда масъул ижрочиларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш юзасидан таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Котибият мудири ва масъул ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш;
Котибият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Котибият:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган зиммасидаги вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибиятнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
12. Котибиятнинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:
Котибият мудири;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис;
инспектор;
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
13. Котибият ишига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
14. Котибият мудири, Котибият бош мутахассислари ва инспектори белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
15. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисида»ги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
16. Котибият мудири:
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассислар ва инспектор ишларини ташкил қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Бош вазирнинг қабулхоналари ишини мувофиқлаштириш бўйича зарур чораларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини хабардор қилиш учун маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар тайёрланишини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг маърузалари ва нутқлари тайёрланишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига кўра Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;
келишилиши талаб этиладиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, улар бўйича Ҳукумат қарори қабул қилиниши талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга юборади;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан қабул қилинишини белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;
Котибият кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб боришни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этади;
кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг тузилмасини ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклиф киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг хизмат гувоҳномаларини имзолайди;
Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун киритади;
Котибиятда белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Котибият ишини такомиллаштириш, унинг ходимларининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқишда бюрократик тўсиқларни яратаётган Бош вазир қабулхоналари мудир ва мутахассисларига нисбатан тегишли чоралар кўради;
ўз фаолиятида ижобий натижаларни қайд этган ва самарали фаолият кўрсатаётган Бош вазирнинг қабулхоналари мудир ва мутахассисларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Котибиятга юкланган вазифаларни бажариш бўйича белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
17. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан Котибиятнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;
республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
Котибиятда ҳал этилмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритади;
мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритиш мақсадида ишлаб чиқиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарини Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари тегишли бўлинмалари, шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитилишини таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналари ҳар ойнинг 7 санасига қадар Котибиятга амалга оширилган ишлар тўғрисидаги йиғма-таҳлилий ахборотни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни киритилишини таъминлайди;
ягона порталнинг тўлақонли фаолият юритиши, тегишли маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Котибият мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.
19. Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;
республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган ҳамда туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаган мурожаатда кўрсатилган қонуний талаб ва таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига юборилишини мувофиқлаштиради;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман ва шаҳар бўлинмалари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлайди;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитилишини таъминлайди;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборот киритилишини таъминлайди.
20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис:
Бош вазирнинг қабулхоналарини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан самарали ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;
республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига таклифлар киритади.
21. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғма жилдларнинг тайёрланишини ва сақлаш учун архивга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (бундан буён — Бош вазирнинг қабулхоналари) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Бош вазирнинг қабулхоналари Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти (бундан буён — Котибият) тузилмаси таркибига киради, юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ўз номидан бошқа шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ҳуқуқига эга эмас.
Бош вазирнинг қабулхоналари ўз номи ёзилган думалоқ муҳр, штамп ва бланкаларга эга бўлади.
3. Бош вазир қабулхонаси Котибият олдида ҳисобдор бўлади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
4. Бош вазирнинг қабулхоналари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий марказлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Бош вазир қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
5. Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш;
тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали (кейинги ўринларда ягона портал деб аталади) фаолият кўрсатишини таъминлаш.
6. Қуйидагилар Бош вазир қабулхоналарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш соҳасида:
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида Бош вазир қабулхоналарида ҳокимлик, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларни ҳар куни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ҳамда сайёр қабулларни ўтказиш;
тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан тушган маълумотларни ягона портал тизимига киритилишини таъминлаш;
Бош вазирнинг қабулхоналарида тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг вилоят даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқиш;
кўриб чиқиш жараёнида ҳал этиш имконияти бўлмаган тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ваколатли органларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳал этиш ва натижалари юзасидан ёзма ахборот бериш учун юбориш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб этиладиган тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Котибиятга юбориш;
б) тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига асоссиз юборилмаслик чораларини кўриш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларга риоя этиш, туман ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан риоя этилишини, улар зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни сўзсиз ижро этилишини назорат қилиш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси тўғрисидаги мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларига кўриб чиқиш учун юбориш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун назорат қилувчи ва бошқа органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари билан ҳамкорлик қилиш;
вилоят адлия бошқармалари билан биргаликда инвестициялар ва ташқи савдо, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мунтазам равишда «давра суҳбатлари» ва ўқув-амалий семинарларни ўтказиш;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
в) тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш соҳасида:
Бош вазирнинг қабулхоналарида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни жамлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш, ваколатли органларнинг таклифларини олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларда акс эттирилган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шарт-шароитларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиш ва тизимлаштириш;
аниқланган бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва асосланган таклифларни тайёрлаш бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ишлаш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда, шунингдек ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашишда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳар ҳафтада Котибиятга Бош вазирнинг қабулхоналарида ва тегишли ваколатли органларда кўриб чиқилган тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида вилоят, унинг туманлар ва шаҳарлари кесимида ҳисобот киритиш;
ҳар чоракда Котибиятга ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларига ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар киритиш;
г) тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш;
мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш учун Котибиятга киритиш;
ҳудуд кесимида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида Савдо-саноат палатасининг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
д) тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи ягона портал фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ягона порталда қайд этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мурожаатларнинг муддатида тўлиқ қайд этилиши, умумлаштирилиши, мониторинг ва назорат қилиниши, мурожаатларни электрон шаклда тегишли вазирлик, идораларнинг ҳудудий бўлинмаларига, ҳокимликлар ҳамда ваколатли органларга юборилиши ва назорат муддатида ижроси ҳолатларини мониторинг қилиш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб бориш;
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг ягона порталда ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида улар иштирокида семинар ва тренинглар ташкил этиш.
7. Бош вазирнинг қабулхоналари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Бош вазир томонидан тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга оид ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди ва Котибиятга тақдим этади;
тадбиркорлик фаол ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган омиллар, сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлашда иштирок этади;
давлат органлари ва ташкилотларининг тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини умумлаштиради;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Котибиятга киритади;
ҳар ҳафтада Котибиятга тадбиркорлардан, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳисобот киритиб боради;
ҳар чоракда Бош вазирнинг қабулхоналари иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, қабул қилинган қарорлар ёки мансабдор шахсларни рағбатлантириш ёхуд уларни тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини юзаки кўриб чиққанлиги ёки кўриб чиқишдаги ҳаракатсизлиги учун шахсий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни назарда тутувчи таҳлилий маълумот тайёрлайди ҳамда Котибиятга киритади;
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашда Котибиятга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар самарали ҳамда натижали ижро этилиши учун уларнинг мудирларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари ходимларининг касбий маҳоратини, уларга юкланган вазифалар ижроси учун шахсий масъулиятини оширади, ижро интизомини мустаҳкамлайди;
тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Бош вазирнинг қабулхоналарида кадрларни танлаш ва улар малакасини ошириш бўйича таклифларни Котибиятга тақдим этади;
тадбиркорлар томонидан ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа параметрлар кесимида муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараённи акс эттирувчи мурожаат қилиниши, ариза берувчи томонидан ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиб борилиши ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш имконини берувчи ягона порталнинг тўлақонли ишлашини таъминлайди;
тадбиркорларнинг назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимларига ёхуд юқори турувчи назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларга юборилади.
3-боб. Бош вазир қабулхоналарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Бош вазирнинг қабулхоналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бош вазир қабулхоналари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, банклар ва бошқа ташкилотлар вакилларини жалб этиш;
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа давлат органлари ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш;
давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатлари билан ишлаш, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ягона порталга киритилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Бош вазирнинг қабулхонасида вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат доимий асосда ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш;
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тегишли ишчи гуруҳ (бундан буён — Ишчи гуруҳ) таркибига киритилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;
давлат органлари томонидан улар фаолияти, кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларга тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорлар ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;
зарурат туғилганда муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорларнинг ижросини жойларга чиқиб ўрганиш;
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини ўрганиш.
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Бош вазир қабулхонаси мудири маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш;
Бош вазирнинг қабулхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Бош вазирнинг қабулхоналари:
Котибиятга киритиладиган таклифларнинг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган зиммасига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
ҳар ҳафтада тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг вилоят ҳамда туман ва шаҳарлардаги қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида Котибиятга ҳисобот киритилиши;
ҳар ойнинг 7 санасигача амалга оширилган ишлар тўғрисидаги йиғма-таҳлилий ахборотни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни Котибиятга киритилиши;
тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни таҳлил қилиш асосида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши ҳамда уларни мунтазам равишда Котибиятга киритиб борилиши;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазирнинг ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
мавжуд ахборот тизимларидан самарали фойдаланилиши, дастурий-аппарат воситаларининг узлуксиз ишлаши ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
4-боб. Бош вазирнинг қабулхоналари тузилмаси
10. Бош вазирнинг қабулхоналари тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Бош вазирнинг қабулхонасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир бошчилик қилади.
12. Бош вазир қабулхоналарининг бош мутахассислари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
13. Бош вазирнинг қабулхоналари ходимларига илгари ишлаган жойида кўп йиллик меҳнати учун берилган устамалар ва қўшимча ҳақ, ҳарбий (махсус) унвонлар ва мартаба даражалари сақланиб қолади.
5-боб. Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш
14. Бош вазирнинг қабулхоналари ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият ҳамда Бош вазирнинг қабулхоналарининг иш режалари, Бош вазирнинг қабулхоналари ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Бош вазир қабулхонасининг иш режаси Котибиятнинг иш режаси асосида шакллантирилади.
Бош вазир қабулхонаси бош мутахассисларининг шахсий иш режалари мудир томонидан тасдиқланади.
15. Мудир:
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассислар ишларини ташкил қилади, Бош вазир қабулхонасининг зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари ишини мувофиқлаштириш бўйича зарур чораларни амалга оширади;
Бош вазир томонидан қабул қилинган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши устидан назорат қилади;
Бош вазирнинг қабулхоналарида кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилаб бориш, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни амалга оширишда иштирок этади;
Бош вазир қабулхонасининг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Котибиятга киритади;
Бош вазирнинг қабулхоналарида белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бош вазирнинг қабулхоналари ишини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқишда бюрократик тўсиқларни яратаётган туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари мудир ва мутахассисларига нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисида Котибиятга таклиф киритади;
ўз фаолиятида ижобий натижаларни қайд этган ва самарали фаолият кўрсатаётган туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари мудир ва мутахассисларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Бош вазирнинг қабулхоналари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
16. Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Котибият мудирининг топшириғига асосан Бош вазирнинг қабулхоналари бош мутахассисларидан бири бажаради.
17. Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан, туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифлар тайёрлайди;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган ҳамда туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаган мурожаатда кўрсатилган қонуний талаб ва таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига юборилишини мувофиқлаштиради;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман ва шаҳар бўлинмалари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлайди;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чораларини кўради;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборот киритилишини таъминлайди;
Бош вазирнинг қабулхонаси мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.
18. Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:
Бош вазирнинг қабулхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари билан самарали ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг, туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
Бош вазирнинг қабулхонасида иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди;
ягона порталнинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;
Бош вазирнинг қабулхонаси мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.
6-боб. Бош вазир қабулхоналарининг иш тартиби
19. Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари, Бош вазир қабулхоналари ходимларининг лавозим йўриқномаси, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлар Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
20. Бош вазирнинг қабулхоналарида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
21. Бош вазирнинг қабулхоналарида соат 9.00 дан 18.00 гача иш ҳамда соат 13.00 дан 14.00 гача тушлик вақти белгиланади.
22. Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар учун қулай шарт-шароитларга, шу жумладан, кириш йўллари, асосий кириш жойи, кутиш ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар вакилларини қабул қилиш хоналари, иш кабинетларига эга бўлиши лозим.
23. Бош вазирнинг қабулхоналари қоида тариқасида алоҳида кириш қисмига эга бўлган бинонинг (иншоотнинг) биринчи қаватига жойлаштирилади.
24. Бош вазирнинг қабулхоналари биносининг (иншоотининг) кириш томонига қуйидаги маълумотлар акс эттирилган пешлавҳа жойлаштирилади:
Бош вазир қабулхонасининг иш тартиби ва хизмат кўрсатувчи телефон рақами;
ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;
ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш жадваллари;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлар эътиборига етказилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар.
25. Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар учун ахборот стендлари билан жиҳозланади, улар маълумотлар билан танишиш учун қулай бўлган жойга ўрнатилади ва эркин танишиш мумкин бўлган шаклдаги маълумотларга эга бўлади.
Бош вазирнинг қабулхоналари видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланади.
7-боб. Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан мурожаатларни қабул қилиш тартиби
26. Бош вазирнинг қабулхоналарида тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш учун жалб этиладиган ташкилотлар вакиллари — ишчи гуруҳ аъзоларининг қабул жадвали Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланади.
Ишчи гуруҳ таркибига ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари киради.
Қабул жадвали асосида Бош вазирнинг қабулхоналарида Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш иш кунларида амалга оширилади.
Бош вазирнинг қабулхоналарида соат 16.00 дан 18.00 га қадар тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларининг мурожаатларини умумлаштириш, рўйхатга олиш, ягона порталга киритиш, жойида ҳал этишнинг имкони бўлмаган мурожаатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун жўнатиш, ваколатли органларнинг ёзма ахбороти асосида тегишли қарор қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал этилмайдиган мурожаатларни Котибиятга юбориш ва бошқа функционал вазифаларни амалга оширади.
27. Бош вазирнинг қабулхоналарида мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда шахсан ёки почта алоқа воситаси орқали қабул қилинади.
Тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда чет эллик инвесторлар шахсан мурожаат қилган тақдирда Бош вазирнинг қабулхоналарида навбат бўйича тартиб рақамини олади ва кутиш учун ажратилган жойда Бош вазир қабулхонаси ходимининг чақиришини кутади.
28. Тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар чақирилгандан кейин Бош вазирнинг қабулхоналари ходими:
мурожаатда кўрсатилган тегишли маълумотлар тадбиркорлик субъекти раҳбари ва чет эллик инвесторнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвестор вакилининг шахси ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар билан мослигини ўрганади;
ўрганиш якунлари бўйича мурожаатни ягона порталга киритади ҳамда у орқали мурожаатга ўзига хос рўйхат рақамини беради;
мурожаат рўйхатдан ўтказилгандан кейин муаллифга унинг сўровига кўра мурожаат қабул қилингани тўғрисида мурожаат нусхасига ўзига хос рўйхат рақамини ёзиб, тегишли қайдни қўяди;
ёзма ва почта алоқаси орқали олинган мурожаатларни электрон шаклга ўтказади (сканерлайди) ва ягона порталга киритилиб, уларга ўзига хос рўйхат рақамини беради.
29. Мурожаат ягона порталга киритилиши билан бир вақтнинг ўзида унда кўтарилган масала бўйича Ишчи гуруҳнинг тегишли аъзоси бевосита иштирокида кўриб чиқиш учун юборилади. Бунда ушбу мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан назорат Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан амалга оширилади.
8-боб. Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш
30. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш Котибият томонидан амалга оширилади.
Котибият:
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини ҳар йили белгиланган тартибда баҳолайди, йил якунларига кўра фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган Бош вазирнинг қабулхоналари ходимларини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқади;
Бош вазирнинг қабулхоналарини керакли норматив-услубий ва ахборот-таҳлил материаллари билан таъминлайди;
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ишларини ташкил этади;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолияти тўғрисида ахборот-таҳлил материалларини тайёрлайди;
Бош вазирнинг қабулхоналари ходимлари учун семинарлар, тренинглар ва қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этади;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, ишнинг сифатли шакл ва услубларини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Бош вазирнинг қабулхоналари, ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Бош вазирнинг қабулхоналари ишларини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
31. Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятининг ташкилий, молиявий ва моддий-техника жиҳатидан таъминланиши тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
32. Бош вазирнинг қабулхоналари ходимлари мансаб вазифаларини амалга ошириш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган мурожаатчиларга оид маълумотлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шарт.
33. Бош вазирнинг қабулхоналари ходимлари давлат сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни, конфиденциал маълумотларни ташкил этадиган ҳужжатларни ва (ёки) ахборотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ёхуд учинчи шахсларга, шу жумладан ваколатли органларга тақдим этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
34. Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган ёзма мурожаатларни сақлаш Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан белгиланган тартибда таъминланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 3-ИЛОВА
Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (бундан буён — Бош вазир қабулхоналари) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Бош вазир қабулхонаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти (бундан буён — Котибият) тузилмаси таркибига киради, юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ўз номидан бошқа шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ҳуқуқига эга эмас.
Бош вазир қабулхонаси ўз номи ёзилган думалоқ муҳр, штамп ва бланкаларга эга бўлади.
3. Бош вазир қабулхонаси Котибият олдида ҳисобдор бўлади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
4. Бош вазир қабулхоналари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий марказлари, туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
5. Бош вазир қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш;
тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали (кейинги ўринларда ягона портал деб аталади) фаолият кўрсатишини таъминлаш.
6. Қуйидагилар Бош вазир қабулхоналарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш соҳасида:
Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида Бош вазир қабулхоналарида ҳокимлик, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларни ҳар куни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ҳамда сайёр қабулларни ўтказиш;
тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан тушган маълумотларни «business.gov.uz» тизимига киритилишини таъминлаш;
Бош вазир қабулхоналарида тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни вилоят даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқиш;
кўриб чиқиш жараёнида ҳал этиш имконияти бўлмаган тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ваколатли органларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳал этиш ва натижалари юзасидан ёзма ахборот бериш учун юбориш;
мурожаатда кўрсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганида, мурожаатни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига юбориш;
б) тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига асоссиз юборилмаслик чораларини кўриш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларга риоя этиш, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни сўзсиз ижро этиш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси тўғрисидаги мурожаатларини, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларига кўриб чиқиш учун юбориш;
туман адлия бўлимлари билан биргаликда инвестициялар ва ташқи савдо, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мунтазам равишда «давра суҳбатлари» ва ўқув-амалий семинарларини ўтказиш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
в) тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш соҳасида:
Бош вазирнинг қабулхоналарида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни жамлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш, ваколатли органларнинг таклифларини олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларда акс эттирилган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шарт-шароитларни соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиш ва тизимлаштириш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларига ер участкалари, бинолар ва кредит ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
аниқланган бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва асосланган таклифларни тайёрлаш бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ишлаш;
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда, шунингдек ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашишда тегишлича туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳар ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тегишли ҳудудда Бош вазирнинг қабулхоналарида ва тегишли ваколатли органларда кўриб чиқилган тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари ҳамда уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳисобот киритиш;
г) тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа идора ҳамда ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш;
мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритиш;
ҳудуд кесимида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Адлия вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
д) тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи ягона портал фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ягона порталда қайд этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мурожаатларнинг муддатида тўлиқ қайд этилиши, умумлаштирилиши, мониторинг ва назорат қилиниши, мурожаатларни электрон шаклда тегишли вазирликлар, идораларнинг ҳудудий бўлинмаларига, ҳокимликлар ҳамда ваколатли органларга юборилиши ва назорат муддатида ижроси ҳолатларини мониторинг қилиш;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг туман ва шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб бориш;
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг ягона порталда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган семинар ва тренингларда иштирок этиш.
7. Бош вазир қабулхоналари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Бош вазир томонидан тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга оид ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тақдим этади;
Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритади;
тадбиркорлик фаол ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган омиллар, сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини умумлаштиради;
ҳар ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тадбиркорлардан, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳисобот киритиб боради;
ҳар чоракда Бош вазир қабулхоналарининг иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни назарда тутувчи таҳлилий маълумот тайёрлайди ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритади;
туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимиятлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
тадбиркорларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳар томонлама пухта таҳлил қилган ҳолда, тизимли муаммоларни ҳал этишга қаратилган асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
Бош вазир қабулхоналарида кадрларни танлаш ва улар малакасини ошириш бўйича таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тақдим этади;
тадбиркорлар томонидан ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа параметрлар кесимида муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараённи акс эттирувчи мурожаат қилиниши, ариза берувчи томонидан ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиб борилиши ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш имконини берувчи ягона порталнинг тўлақонли ишлашини таъминлайди;
тадбиркорларнинг назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимларига ёхуд юқори турувчи назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларга юборилади.
3-боб. Бош вазир қабулхоналарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Бош вазир қабулхоналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бош вазир қабулхоналари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимиятлари, банклар ва бошқа ташкилотлар вакилларини жалб этиш;
давлат органлари ҳудудий бўлинмалари ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш;
давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатлари билан ишлаш, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш;
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ягона порталга киритилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Бош вазирнинг қабулхонасида вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат доимий асосда ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш;
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тегишли ишчи гуруҳ (бундан буён — Ишчи гуруҳ) таркибига киритилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;
давлат органлари томонидан улар фаолияти, кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларга тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;
Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорлар ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;
зарурат туғилганда муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорларнинг ижросини жойларга чиқиб ўрганиш.
Бош вазир қабулхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Бош вазир қабулхоналари:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритиладиган таклифларнинг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;
ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган зиммасига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
ҳар ҳафтада тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига ҳисобот киритилиши;
ҳар ойнинг 5 санасигача амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборотнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритилиши;
тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни таҳлил қилиш асосида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши ҳамда уларни мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритиб борилиши;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазирнинг ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
мавжуд ахборот тизимларидан самарали фойдаланилиши, дастурий-аппарат воситаларининг узлуксиз ишлаши ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
4-боб. Бош вазир қабулхонасининг тузилмаси
10. Бош вазир қабулхонаси тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Бош вазир қабулхонасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир бошчилик қилади.
12. Бош вазир қабулхоналарининг етакчи мутахассиси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
13. Бош вазир қабулхоналарининг ходимларига илгари ишлаган жойида кўп йиллик меҳнати учун берилган устамалар ва қўшимча ҳақ, ҳарбий (махсус) унвонлар ва мартаба даражалари сақланиб қолади.
5-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини ташкил этиш
14. Бош вазир қабулхонаси ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонасининг иш режалари, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Бош вазир қабулхонасининг иш режаси Котибият ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонасининг иш режалари асосида шакллантирилади.
Бош вазир қабулхонаси етакчи мутахассисининг шахсий иш режаси мудир томонидан тасдиқланади.
15. Мудир:
Бош вазирнинг қабулхонаси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, етакчи мутахассис ишини ташкил қилади, Бош вазир қабулхонасининг зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Бош вазир томонидан қабул қилинган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши устидан назорат қилади;
Бош вазир қабулхонасининг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонасига киритади;
Бош вазир қабулхонасида белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бош вазир қабулхонасининг ишини такомиллаштириш, унинг ходимининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Бош вазир қабулхонасида белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бош вазир қабулхонасининг ишини такомиллаштириш, унинг ходимларининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Бош вазир қабулхонаси зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
16. Бош вазир қабулхонаси мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Бош вазир қабулхонасининг етакчи мутахассиси бажаради.
17. Етакчи мутахассис:
тадбиркорларни, шу жумладан чет эллик инвесторларни ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари иштирокида тасдиқланган жадвал бўйича ҳар куни қабул қилади;
туман ва шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлайди;
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган ҳамда туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаган мурожаатда кўрсатилган қонуний талаб ва таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига юборади;
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман ва шаҳар бўлинмалари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари, шунингдек ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилади;
секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритади, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чораларини кўради;
ҳар ойнинг 5 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборот киритади;
Бош вазир қабулхонасида иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди;
ягона порталнинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналари мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.
6-боб. Бош вазир қабулхонасининг иш тартиби
18. Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари, Бош вазир қабулхоналари ходимларининг лавозим йўриқномаси, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлар Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
19. Бош вазир қабулхоналарида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
20. Бош вазир қабулхоналарида соат 9.00 дан 18.00 гача иш ҳамда соат 13.00 дан 14.00 гача тушлик вақти белгиланади.
21. Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар учун қулай шарт-шароитларга, шу жумладан, кириш йўллари, асосий кириш жойи, пандуслар, кутиш ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар вакилларини қабул қилиш хоналари, иш кабинетларига эга бўлиши лозим.
22. Бош вазир қабулхонаси қоида тариқасида алоҳида кириш қисмига эга бўлган бинонинг (иншоотнинг) биринчи қаватига жойлаштирилади.
23. Бош вазир қабулхонаси биносининг (иншоотининг) кириш томонига қуйидаги маълумотлар акс эттирилган пешлавҳа жойлаштирилади:
Бош вазир қабулхонасининг иш тартиби ва хизмат кўрсатувчи телефон рақами;
ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;
Ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш жадваллари;
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлар эътиборига етказилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар.
24. Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар учун ахборот стендлари билан жиҳозланади, улар маълумотлар билан танишиш учун қулай бўлган жойга ўрнатилади ва эркин танишиш мумкин бўлган шаклдаги маълумотларга эга бўлади.
Бош вазир қабулхонаси видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланади.
7-боб. Бош вазир қабулхонаси томонидан мурожаатларни қабул қилиш тартиби
25. Бош вазир қабулхоналарида тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш учун жалб этиладиган ташкилотлар вакиллари — ишчи гуруҳ аъзоларининг қабул жадвали Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланади.
Ишчи гуруҳ таркибига ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари киради.
Қабул жадвали асосида Бош вазир қабулхоналарида Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш иш кунларида амалга оширилади.
Бош вазир қабулхоналарида соат 16.00 дан 18.00 га қадар тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларининг мурожаатларини умумлаштириш, рўйхатга олиш, ягона порталга киритиш, жойида ҳал этишнинг имкони бўлмаган мурожаатларни ваколатли органга кўриб чиқиш учун жўнатиш, ваколатли органларнинг ёзма ахбороти асосида тегишли қарор қабул қилиш, туман ва шаҳар даражасида ҳал этилмайдиган мурожаатларни юқори турувчи Қабулхонага юбориш ва бошқа функционал вазифаларни амалга оширади.
26. Бош вазир қабулхонасида мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда шахсан ёки почта алоқа воситаси орқали қабул қилинади.
Тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда чет эллик инвесторлар шахсан мурожаат қилган тақдирда Бош вазир қабулхонасида навбат бўйича тартиб рақамини олади ва кутиш учун ажратилган жойда Бош вазир қабулхонаси ходимининг чақиришини кутади.
27. Тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар чақирилгандан кейин Бош вазир қабулхонаси ходими:
мурожаатда кўрсатилган тегишли маълумотлар тадбиркорлик субъекти раҳбари ва чет эллик инвесторнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвестор вакилининг шахси ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар билан мослигини ўрганади;
ўрганиш якунлари бўйича мурожаатни ягона порталга киритади ҳамда у орқали мурожаатга ўзига хос рўйхат рақамини беради;
мурожаат рўйхатдан ўтказилгандан кейин муаллифга унинг сўровига кўра мурожаат қабул қилингани тўғрисида мурожаат нусхасига ўзига хос рўйхат рақамини ёзиб, тегишли қайдни қўяди;
ёзма ва почта алоқаси орқали олинган мурожаатларни электрон шаклга ўтказади (сканерлайди) ва ягона порталга киритилиб, уларга ўзига хос рўйхат рақамини беради.
28. Мурожаат ягона порталга киритилиши билан бир вақтнинг ўзида унда кўтарилган масала бўйича Ишчи гуруҳнинг тегишли аъзоси бевосита иштирокида кўриб чиқиш учун юборилади. Бунда ушбу мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан назорат Бош вазир қабулхонаси томонидан амалга оширилади.
8-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш
29. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юқори турувчи Қабулхона ҳамда Котибият томонидан амалга оширилади.
Котибият:
Бош вазир қабулхоналари фаолиятини ҳар йили белгиланган тартибда баҳолайди, йил якунларига кўра фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган Бош вазир қабулхоналари ходимларини бир марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш масаласини кўриб чиқади;
Бош вазир қабулхонасини керакли норматив-услубий ва ахборот-таҳлил материаллари билан таъминлайди;
Бош вазир қабулхонаси мудири ва ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ишларини ташкил этади;
Бош вазир қабулхонаси фаолияти тўғрисида ахборот-таҳлил материалларини тайёрлайди;
Бош вазир қабулхонаси ходимлари учун семинарлар, тренинглар ва қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этади;
Бош вазир қабулхонаси фаолияти самарадорлигини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, ишнинг сифатли шакл ва услубларини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Бош вазир қабулхонасининг ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Бош вазир қабулхонаси ишларини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Бош вазир қабулхоналари фаолиятини тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар беради;
Бош вазир қабулхоналари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида тегишли қарорлар қабул қилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
30. Бош вазир қабулхонаси фаолиятининг ташкилий, молиявий ва моддий-техника жиҳатидан таъминланиши тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
31. Бош вазир қабулхонаси ходимлари мансаб вазифаларини амалга ошириш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган мурожаатчиларга оид маълумотлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шарт.
32. Бош вазир қабулхонаси ходимлари давлат сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни, конфиденциал маълумотларни ташкил этадиган ҳужжатларни ва (ёки) ахборотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ёхуд учинчи шахсларга, шу жумладан, ваколатли органларга тақдим этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
33. Бош вазир қабулхонасига келиб тушган ёзма мурожаатларни сақлаш Бош вазир қабулхонаси томонидан белгиланган тартибда таъминланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги хамда туманлар ва шахарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги цабулхоналар мудирлари сони
ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги цабулхоналар бош мутахассислари сони
Туманлар ва шахарлардаги цабулхоналар мудирлари сони
Туманлар ва шаҳарлардаги цабулхоналар етакчи мутахассислари сони
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
33
1
2
17
13
2.
Андижон вилояти
31
1
2
16
12
3.
Бухоро вилояти
26
1
2
13
10
4.
Жиззах вилояти
26
1
2
13
10
5.
Қашқадарё вилояти
30
1
2
15
12
6.
Навоий вилояти
21
1
2
И
7
7.
Наманган вилояти
27
1
2
14
10
8.
Самарканд вилояти
31
1
2
16
12
9.
Сирдарё вилояти
22
1
2
11
8
10.
Сурхондарё вилояти
30
1
2
15
12
11.
Тошкент вилояти
43
1
2
22
18
12.
Фаргона вилояти
37
1
2
19
15
13.
Хорезм вилояти
26
1
2
13
10
14.
Тошкент шаҳри
23
1
2
12
8
Жами
406
14
28
207
157
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4а-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Нукус шаҳри
Мудир
1
Қўнғирот тумани
Мудир
1
Хўжайли туман
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Амударё тумани
Мудир
1
Мўйноқ тумани
Мудир
1
Чимбой тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Беруний тумани
Мудир
1
Нукус тумани
Шўманай тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Кегейли тумани
Мудир
1
Тахиатош тумани
Мудир
1
Элликқалъа тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Қонликўл тумани
Мудир
1
Тахтакўпир тумани
Мудир
1
Бўзатов тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Қораўзак тумани
Тўрткўл тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 33 нафар.
Мудирлар сони — 18 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 13 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4б-ИЛОВА
Андижон вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Андижон вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Андижон тумани
Мудир
1
Жалолқудуқ тумани
Мудир
1
Улуғнор тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Андижон шаҳри
Мудир
1
Избоскан тумани
Мудир
1
Хонобод шаҳри
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Асака тумани
Мудир
1
Қўрғонтепа тумани
Мудир
1
Хўжаобод тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Балиқчи тумани
Мудир
1
Мархамат тумани
Мудир
1
Шахрихон тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бўстон тумани
Олтинкўл тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Булоқбоши тумани
Пахтаобод тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 31 нафар.
Мудирлар сони — 17 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 12 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4в-ИЛОВА
Бухоро вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Бухоро вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Бухоро шаҳри
Мудир
1
Когон шаҳри
Мудир
1
Шофиркон тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бухоро тумани
Олот тумани
Мудир
1
Қоровулбозор тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Вобкент тумани
Мудир
1
Қоракўл тумани
Мудир
1
Ғиждувон тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жондор тумани
Мудир
1
Пешкў тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Когон тумани
Ромитан тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 26 нафар.
Мудирлар сони — 14 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 10 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4г-ИЛОВА
Жиззах вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Арнасой тумани
Зафаробод тумани
Шароф Рашидов тумани
Мудир
1
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Бахмал тумани
Мудир
1
Зомин тумани
Мудир
1
Янгиобод тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Дўстлик тумани
Мудир
1
Мирзачўл тумани
Мудир
1
Ғаллаорол тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жиззах шаҳри
Мудир
1
Пахтакор тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Зарбдор тумани
Мудир
1
Фориш тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 26 нафар.
Мудирлар сони — 14 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 10 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4д-ИЛОВА
Қашқадарё вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Қашқадарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Деҳқонобод тумани
Мудир
1
Муборак тумани
Мудир
1
Яккабоғ тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Касби тумани
Мудир
1
Нишон тумани
Мудир
1
Қамаши тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Китоб тумани
Мудир
1
Чироқчи тумани
Мудир
1
Қарши шаҳри
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Косон тумани
Мудир
1
Шаҳрисабз тумани
Мудир
1
Қарши тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Миришкор тумани
Шаҳрисабз шаҳри
Ғузор тумани
Мудир
1
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 30 нафар.
Мудирлар сони — 16 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 12 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4е-ИЛОВА
Навоий вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Навоий вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Зарафшон шаҳри
Навоий шаҳри
Мудир
1
Хатирчи тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Кармана тумани
Мудир
1
Нурота тумани
Қизилтепа тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Конимех тумани
Томди тумани
Мудир
1
Ғозғон шаҳри
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Навбаҳор тумани
Мудир
1
Учқудуқ тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 21 нафар.
Мудирлар сони — 12 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 7 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4ж-ИЛОВА
Наманган вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Наманган вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Наманган шаҳри
Мудир
1
Норин тумани
Мудир
1
Чортоқ тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Давлатобод тумани
Поп тумани
Мудир
1
Чуст тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Янги Наманган
Тўрақўрғон тумани
Янгиқўрғон тумани
Мудир
1
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Мингбулоқ туман
Уйчи тумани
Мудир
1
Косонсой тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Наманган тумани
Мудир
1
Учқўрғон тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 27 нафар.
Мудирлар сони — 15 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 10 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4з-ИЛОВА
Самарқанд вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Булунғур тумани
Нуробод тумани
Мудир
1
Самарқанд шаҳри
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жомбой шаҳри
Мудир
1
Оқдарё тумани
Мудир
1
Тойлоқ тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Иштихон тумани
Мудир
1
Пайариқ тумани
Мудир
1
Ургут тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Каттақўрғон тумани
Мудир
1
Пастдарғом тумани
Мудир
1
Қўшработ тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Каттақўрғон шаҳри
Пахтачи тумани
Мудир
1
Мудир
1
Нарпай тумани
Мудир
1
Самарқанд тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 31 нафар.
Мудирлар сони — 17 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 12 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4и-ИЛОВА
Сирдарё вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Сирдарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Боёвут тумани
Мудир
1
Оқолтин тумани
Мудир
1
Ховос тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Гулистон тумани
Сайхунобод тумани
Мудир
1
Ширин шаҳри
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Гулистон шаҳри
Мудир
1
Сардоба тумани
Мудир
1
Янгиер шаҳри
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Мирзаобод тумани
Мудир
1
Сирдарё тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 22 нафар.
Мудирлар сони — 12 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 8 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4к-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ангор тумани
Мудир
1
Музработ тумани
Мудир
1
Узун тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бандихон тумани
Мудир
1
Олтинсой тумани
Шеробод тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бойсун тумани
Мудир
1
Сариосиё тумани
Мудир
1
Шўрчи тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Денов тумани
Мудир
1
Термиз шаҳар
Мудир
1
Қизириқ тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жарқўрғон тумани
Мудир
1
Термиз тумани
Мудир
1
Қумқўрғон тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 30 нафар.
Мудирлар сони — 16 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 12 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4л-ИЛОВА
Тошкент вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ангрен шаҳри
Мудир
1
Олмалиқ шаҳри
Мудир
1
Чиноз тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бекобод шаҳри
Мудир
1
Оққўрғон тумани
Мудир
1
Чирчиқ шаҳри
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бекобод тумани
Мудир
1
Ўрта Чирчиқ тумани
Мудир
1
Янгийўл шаҳри
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бўка тумани
Мудир
1
Паркент тумани
Янгийўл тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Бўстонлиқ тумани
Мудир
1
Пискент тумани
Мудир
1
Юқори Чирчиқ тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Нурафшон шаҳри
Қибрай тумани
Мудир
1
Зангиота тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Оҳангарон шаҳри
Қуйи Чирчиқ тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Оҳангарон тумани
Мудир
1
Тошкент тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 43 нафар.
Мудирлар сони — 23 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 18 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4м-ИЛОВА
Фарғона вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Бағдод тумани
Мудир
1
Сўх тумани
Қувасой шаҳри
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бешариқ тумани
Мудир
1
Тошлоқ тумани
Мудир
1
Қўқон шаҳри
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Бувайда тумани
Учкўприк тумани
Мудир
1
Қўштепа тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Данғара тумани
Мудир
1
Фарғона тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Ёзёвон тумани
Фарғона шаҳри
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Марғилон шаҳри
Мудир
1
Фурқат тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Олтиариқ тумани
Мудир
1
Ўзбекистон тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Риштон тумани
Мудир
1
Қува тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 37 нафар.
Мудирлар сони — 20 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 15 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4н-ИЛОВА
Хоразм вилоятидаги ҳамда туманлари ва шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Хоразм вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Боғот тумани
Мудир
1
Хазорасп тумани
Янгиариқ тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Гурлан тумани
Мудир
1
Хива тумани
Мудир
1
Янгибозор тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Тупроққалъа тумани
Мудир
1
Хива шаҳри
Мудир
1
Қўшкўпир тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Урганч тумани
Мудир
1
Хонқа тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Урганч шаҳри
Мудир
1
Шовот тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 26 нафар.
Мудирлар сони — 14 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 10 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 4о-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги ҳамда туманларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг
ТУЗИЛМАСИ
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
1
Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис
1
Бектемир тумани
Сирғали тумани
Мудир
1
Юнусобод тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Мирзо Улуғбек тумани
Мудир
1
Учтепа тумани
Яккасарой тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Миробод тумани
Чилонзор тумани
Мудир
1
Яшнобод тумани
Мудир
1
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Олмазор тумани
Мудир
1
Шайхонтохур тумани
Мудир
1
Янгиҳаёт тумани
Мудир
1
Етакчи мутахассис
1
Етакчи мутахассис
1
Жами ходимлар сони — 23 нафар.
Мудирлар сони — 13 та
Бош мутахассислар — 2 та
Етакчи мутахассислар — 8 та
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 йил, 7-сон, 150-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2020 йил 15 майдаги 285-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/482/0746-сон)