1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, тутзорларни ташкил қилишда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарорига мувофиқ янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда, янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;
майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-85-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 06/23/85/0325-сон)
2. Белгилансинки, тутзорларни ташкил қилишда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш, суғориш қудуқларини қазиш ҳамда насос станцияларини қуриш учун сарфланадиган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида субсидиялар ажратиш назарда тутилади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли дастурни шакллантириш тартиби;
сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби.
4. Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини доимий таҳлил қилсин ва ҳар чорак якунига кўра Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 март,
128-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 128-сон қарорига ИЛОВА
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур низом қоидалари 2020 йил 1 февралдан бошлаб ташкил этилган мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилган талабгорларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгорлар — мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этувчи ва сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришни жорий этадиган пиллачилик ва тутчилик ташкилотлари;
сувни тежайдиган суғориш технологиялари — мевали ва озуқа интенсив тутзорларни томчилатиб суғориш технологияларини ва (ёки) сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш орқали суғориш тизимлари;
томчилатиб суғориш тизими — сув тиндиргич (ҳовуз), сув насоси, сув тозалагичлар (фильтрлар), минерал ўғитлар эритмасини тайёрловчи мослама, сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари, сув етказувчи, сув тарқатувчи ва сув томизгичли қувурлардан иборат суғориш мажмуаси.
4. Мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида:
жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдори экин майдонининг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўмгача;
майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 10 гектар учун ҳар бир метрига 600 минг сўмдан 120 миллион сўмгача субсидия берилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-85-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 06/23/85/0325-сон)
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилади.
5. Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир гектар тутзор майдонига субсидия миқдори субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорига ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.
6. Мевали ва озуқа тутзорлар ерларининг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентлар миқдори қуйидаги жадвалга асосан ҳисобланади.
Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар
0 — 20
21 — 40
41 — 60
61 — 80
81 — 100
Тутзорлар
Томчилатиб суғориш тизими
1,0
0,9
0,8
0,7
0,6
7. Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли дастурни шакллантириш тартиби
8. Ҳар бир туманда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш истагини билдирган талабгорларнинг аризаларини қабул қилиш, ер участкаларининг майдонлари, шарт-шароитлари, ер бонитет балли ва шўрланиш даражаси, барпо этиладиган тутзорларга мослиги, сув ва электр энергияси билан таъминланганлик даражаси ва бошқа томонларини жойига чиқиб ўрганиш, шунингдек, талабгорларнинг молиявий ҳолатини ўрганиш натижалари юзасидан хулосалар бериш мақсадида мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилади.
Туман ишчи гуруҳи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ирригация бўлими бошлиғи, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи, «Ўзбекгидрогеология» институти вакили ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбаридан иборат таркибда тузилади. Туман ҳокими туман ишчи гуруҳи раҳбари ҳисобланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 декабрдаги 720-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон)
Туман ирригация бўлими туман ишчи гуруҳининг ишчи органи ҳисобланади.
81. Туман ишчи гуруҳи таркибига пиллачилик ва тутчилик ташкилотларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга ёки акцияларга эгалик қиладиган ёхуд бошқарув органи ва кузатув кенгашига ўзи ёки яқин қариндошлари аъзо бўлган шахсларнинг киритилиши тақиқланади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 декабрдаги 720-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон)
9. Талабгорлар келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳар йили 1 февралига қадар туман ишчи гуруҳининг ишчи органи — туман ирригация бўлимига ушбу Низомга 3-иловадаги келтирилган намунага мувофиқ ариза билан бевосита, почта хизмати орқали ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 декабрдаги 720-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон)
10. Туман ишчи гуруҳи талабгорлардан ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунида жойига чиққан ҳолда, тегишли ер участкасининг майдони, тупроқ бонитет балли ҳамда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжудлигини ўрганиб чиқади.
Ўрганиш якуни бўйича туман ишчи гуруҳи талабгорларни келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатига (кейинги ўринларда — туман манзилли рўйхати) киритиш тўғрисида хулоса беради.
Бунда тегишли ер участкаси жойлашган ҳудудда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжуд бўлмаган тақдирда, талабгорларни туман манзилли рўйхатига киритиш рад этилади.
Ўрганиш натижаси кўра келгуси йилда туман манзилли рўйхати мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган мезонларга асосан мевали ва озиқа бўладиган янги тутзорларнинг ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкаси майдони, ер бонитет балли, сув манбаини кўрсатган ҳолда шакллантиради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 декабрдаги 720-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон)
11. Туман манзилли рўйхати туман ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган туман манзилли рўйхати ҳар йили 15 февралга қадар кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ шакллантирилган Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳ) ишчи органи — Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилинади.
Туман манзилли рўйхатининг тўғри тузилишига туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари масъул ҳисобланади.
12. Ҳудудий ишчи гуруҳ:
туманларнинг манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ва келгуси йилда мевали ва озуқа тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича туманлар, ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкалари майдони, ер бонитет балли, сув манбаи кўрсатилган ҳолда, ҳудудий манзилли рўйхатни (кейинги ўринларда — ҳудудий манзилли рўйхат) шакллантиради. Заруратга кўра, талабгорларнинг таклифларини жойига чиқиб қўшимча равишда ўрганади;
ҳудудий манзилли рўйхат ҳудудий ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхат ҳар йили 1 мартга қадар белгиланган тартибда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим қилинади.
Ҳудудий манзилли рўйхатнинг тўғрилиги бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари масъул ҳисобланади.
13. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси:
ҳудудий манзилли рўйхатни таҳлил қилади, умумлаштиради ва тегишли ҳисоб-китобларни ишлаб чиқади;
мевали ва озуқа тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли дастур (кейинги ўринларда — манзилли дастур) лойиҳасини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, ҳар йили 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади.
14. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган манзилли дастурни таҳлил қилади ва ҳар йили 20 мартга қадар тасдиқлайди.
Тасдиқланган манзилли дастур Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборилади.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда, янги интенсив мевали ва озуқа тутзорлар ҳамда уларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш ва (ёки) сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуришнинг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, талабгорлар розилиги асосида тасдиқланган манзилли дастурга ўзгартиришлар киритиши мумкин.
3-боб. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратишни кўзда тутади ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг маблағларни белгиланган тартибда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасида очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
16. Манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар сувни тежайдиган суғориш технологияларининг лойиҳалар асосида тўлиқ қурилишини таъминлайди ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилишни ташкил қилиш ва субсидия ажратиш учун туман ишчи гуруҳининг ишчи органи — туман ирригация бўлимига мурожаат қилади.
17. Туман ишчи гуруҳи мурожаат тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида:
18. Туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосанинг ҳаққонийлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун масъул ҳисобланади.
Туман ишчи гуруҳи субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни умумлаштириб, уларнинг рўйхатларини ҳар ўн кунда ҳудудий ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун тақдим этади. Рўйхатларга далолатномалар ва хулосалар илова қилинади.
19. Ҳудудий ишчи гуруҳ ҳар ўн кунда тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва субсидия ажратиладиган талабгорлар рўйхатларини шакллантириб Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этади. Ушбу рўйхатларга далолатномалар ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
20. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни улар тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан кўриб чиқиб умумлаштиради ва келишади.
21. Рўйхат белгиланган тартибда келишилганидан сўнг беш иш кунида Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича тақдим қилинган якуний рўйхатларга асосан талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни ўтказиб беради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Тасдиқланган манзилли дастур Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
23. Талабгорлар томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш тўғрисида тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган шартномавий мажбуриятлар бўйича низолар ва келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.
231. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
24. Талабгорларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлари бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш
Келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман ишчи гуруҳининг ишчи органи — туман ирригация бўлимига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳар йили 1 февралига қадар
II босқич
Туман ишчи гуруҳи
(ишчи органи — туман ирригация бўлими)
1. Талабгорлар аризасини жойига чиққан ҳолда, уларга тегишли бўлган ер участкасининг майдони, тупроқ бонитет балли ҳамда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжудлигини ўрганиб чиқади. Бунда талабгорларни келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатига киритиш тўғрисида хулоса беради.
Уч иш кунида
2. Ижобий хулоса берилган талабгорлардан иборат туман манзилли рўйхатини шакллантиради ва кўриб чиқиш учун ҳудудий ишчи гуруҳнинг ишчи органи — Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилади.
Ҳар йили 15 февралга қадар
III босқич
Ҳудудий ишчи гуруҳи
ишчи органи — (Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси)
Туманларнинг манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ва келгуси йилда мевали ва озуқа тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича туманлар, ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкалари майдони, ер бонитет балли, сув манбаи кўрсатилган ҳолда, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ҳамда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим қилади.
Ҳар йили 1 мартга қадар
IV босқич
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси
1. Тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва манзилли дастурни ишлаб чиқади.
2. Манзилли дастур лойиҳасини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим қилади.
Ҳар йили 15 мартга қадар
V босқич
Вазирлар Маҳкамаси
1. Манзилли дастурни таҳлил қилади ва тасдиқлайди.
2. Тасдиқланган манзилли дастурни Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.
Ҳар йили 20 мартга қадар
VI босқич
Талабгорлар
Сувни тежайдиган суғориш технологияларининг лойиҳалар асосида тўлиқ қурилишини таъминлайди ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилишни ташкил қилиш ва субсидия ажратиш учун туман ишчи гуруҳи ишчи органи — туман ирригация бўлимига мурожаат қилади.
тайёр ҳолда бўлса — тегишли далолатнома расмийлаштиради;
тайёр ҳолда бўлмаса — аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар беради.
Уч иш кунида
3. Далолатнома расмийлаштирилган талабгорга субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ва ҳудудий ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Ҳар ўн кунда
VIII босқич
Ҳудудий ишчи гуруҳи
ишчи органи — (Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси)
Тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва субсидия ажратиладиган талабгорлар рўйхатларини шакллантириб, далолатномалар ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳар ўн кунда
IX босқич
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси
1. Тақдим этилган рўйхатларни улар тушган кундан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан кўриб чиқиб умумлаштиради ва келишади.
Ўн иш кунида
2. Рўйхат белгиланган тартибда келишилгандан сўнг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича тақдим қилинган якуний рўйхатларга асосан талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради.
Рўйхат келишилганидан сўнг беш иш кунида
X босқич
Давлат молиявий назорати инспекцияси
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Доимий равишда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Сувни тежайдиган технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 декабрдаги 720-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон)
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Илова. Ер участкасининг қишлоқ хўжалиги харитасидан кўчирма.
_____________________________________ раҳбари
________
_______________________
(пиллачилик ва тутчилик ташкилоти номи)
(имзо)
(Ф.И.О.)
Изоҳ.
Талабгор аризада кўрсатилган маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига жавоб беради.
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
__________ туманида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга ва насос станцияларини қуришга кўмаклашувчи ҳамда тугалланган ишларни фойдаланишга қабул қилувчи ишчи гуруҳининг ХУЛОСАСИ
__________ (туман номи) туманида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга ва сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуришга кўмаклашувчи ва тугалланган ишларни қабул қилувчи ишчи гуруҳи янги тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ___________________________________________________ (пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи) нинг 20___ йил ______ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:
1. ___________________________________________________________________20____ йилда _________ га
(пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи)
майдонда, жумладан, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда____ га, янги интенсив тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиққан ҳамда уни жорий қилиш учун ____________________________________________________________ билан жами қиймати _________ сўм
(пудрат, хизмат кўрсатиш ташкилоти номи)
бўлган шартнома тузган;
2. ____________________ тижорат банки билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами ______________________ сўмга _______ фоизли кредит шартномасини тузган ҳамда амалда _________________ сўм кредит олган (мавжуд бўлса);
3. 20____ йилда жами _________ га майдонда, жумладан, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда ____ га, ____рақамли контурда____ га майдонда янги интенсив тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган.
ХУЛОСА:
_______________________________________________________ га жами _________________________ сўм
(пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи)
миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ.
Туман ишчи гуруҳининг аъзолари:
Т/р
ф.и.о.
имзо
Лавозими
1.
Лавозимга кўра
—
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 декабрдаги 720-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/128/0198-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон; 05.06.2023 й., 06/23/85/0325-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)