1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сонли «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўрилди.
2008 — 2017 йиллар мобайнида Давлат бюджетидан 2 172,8 км ирригация тизимлари, 368,8 км лотокли суғориш тармоқлари, 347 дона гидротехник иншоотлар, шунингдек, 83,7 куб м/сек умумий сув узатиш ҳажмига эга бўлган насос станциялари, умумий ҳажми 1 581,3 млн куб/м бўлган сув омборлари ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 3,2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди, бунинг натижасида 1,7 млн гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминотини яхшилашга эришилди.
Бундан ташқари, ушбу давр ичида мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига 2,5 трлн сўм ажратилиб, 2,5 млн гектар суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига, ер ости сувларининг барқарорлиги таъминланишига ва меъёрда ушлаб турилишига эришилди.
Шу билан бирга, ишларнинг ҳақиқий ҳолати таҳлили қишлоқ хўжалигида, айниқса, пахта хом ашёсини етиштиришда илмий асосланган агротехника тадбирларини амалга ошириш ва суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этишда жиддий қолоқликларга йўл қўйилаётганлигидан далолат бермоқда, хусусан:
биринчидан, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш, мазкур технологияларни қўллаётган пахта хом ашёсининг ишлаб чиқарувчиларини, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари ва ушбу тизимларни бутловчи қисмлар билан таъминловчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари мавжуд эмас;
иккинчидан, юқори ҳосилдорликка, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга эришишни таъминлайдиган, республиканинг тупроқ-иқлим ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг илмий асосланган агротехника қоидалари мавжуд эмас;
учинчидан, замонавий томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш, лойиҳалаш ва қуриш, пахта хом ашёсини етиштиришда маҳсулот сифатини назорат қилиш масалалари эътибордан четда қолмоқда;
тўртинчидан, томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланган ҳолда етиштиришга мўлжалланган навларни яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинларининг, айниқса ғўзанинг маҳаллий навлари селекцияси соҳасида илмий изланишларни жадаллаштиришга кучли зарурат мавжуд;
бешинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси, машина ва механизмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган;
олтинчидан, суғоришнинг сувни тежайдиган замонавий технологияларидан фойдаланиш ва илмий асосланган агротехника қоидаларини, шунингдек, илғор хорижий тажриба ва ноу-хауларни амалиётга жорий қилиш бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимлари замонавий талабларга жавоб бермайди.
Сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг, айниқса ғўза ҳосилдорлигини ошириш, шу асосда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар ғўза етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
ғўза етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланиш бўйича лойиҳаларни амалга ошираётган пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан тизимини жорий этиш, томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш;
мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, томчилатиб суғориш йўли билан ғўза етиштириш соҳасидаги инновацион ғоялар, илмий-тадқиқот ишланмалари, замонавий технологиялар ва илмий ютуқларни кенг жорий этиш;
республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим ва бошқа шароитларини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш технологияларини қўллаш учун илмий-амалий ва услубий асосларини шакллантириш;
томчилатиб суғориш технологияларини қўллаган ҳолда пахта етиштиришда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги техникаси, машина ва механизмларни, шунингдек, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича мутахассис кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
2. 2018 йилда «Иштихон Нурли Давр» (Иштихон тумани) ва «Мароқанд Кластер» (Нарпай тумани) фермер хўжаликлари ҳамда «PengSheng» ўзбек-хитой қўшма корхонаси (Сирдарё тумани) томонидан 200 гектардан ортиқ майдонда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, бу усул ушбу майдонларда сувни икки баробар тежаш билан бирга, ҳар гектардан 40 — 45 центнергача, республика бўйича ўртача ҳосилдорликдан 1,5 — 1,7 марта юқори кўрсаткичга эришиш имконини берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шундай тартиби белгилансинки, унга мувофиқ:
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон)
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон)
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон)
г) пахта хом ашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек томчилатиб суғориш тизими ишлаб чиқарувчилари томонидан олиб кириладиган, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашё 2021 йилнинг 1 январига қадар 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ божхона божини тўлашдан озод этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларни (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки:
а) ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
сувни тежайдиган суғориш тизимларини жадал ва тўлиқ жорий этишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ҳуқуқий ва ташкилий-техник ёрдам кўрсатиш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сервис ташкилотлари ҳамда сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлаб чиқарувчилар томонидан сифатли сервис хизмат кўрсатилишини ташкил этишни таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, шу жумладан сувни тежайдиган суғориш тизимларини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни тақдим этиш орқали суғоришнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш услубларини ўзлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;
бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш тизимларини жорий этиш учун кредит олишда амалий кўмаклашиш;
сувни тежайдиган суғориш тизимларининг жорий қилинишини ва ундан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан, суғориш суви, минерал ўғитлар ва бошқа моддий-техник ресурсларни ишлатиш ҳажмларини қисқартириш кўрсаткичларининг тизимли мониторинг қилинишини ташкил этиш;
аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот тақдим этиб бориш;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи) ҳисобланади;
в) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Мувофиқлаштирувчининг ишчи органи ҳисобланади;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органлари ҳисобланади.
Белгилансинки, ишчи гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3939-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон)
5. 2019-2020 йилларда пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мувофиқлаштирувчи:
а) бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқласин;
б) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ҳолда фаолият юритишини таъминласин;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон)
в) сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар ойда эшитиб борилишини таъминласин;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон)
г) сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиб борсин;
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон)
д) 2019 йил 1 ноябрга қадар:
ушбу қарорда назарда тутилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини қишлоқ хўжалиги экинларининг бошқа турларини ишлаб чиқарувчиларга ҳам татбиқ этиш;
2020 йил ва келгуси йилларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тавсия этиладиган майдонлар, шунингдек, уларнинг аниқ рўйхати бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларининг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2019 йилда пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ, шунингдек, тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларини қоплаш харажатлари учун 120 млрд. сўм ажратилишини таъминласин;
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларининг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
8. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2019-2020 йилларда мазкур қарорда назарда тутилган шартларда пахта хом ашёси ишлаб чиқаришда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларининг аниқ рўйхатини шакллантирсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда «Oltin Yo‘l GTL» қўшма корхонаси ва «Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган полимер хом ашёси базасида томчилатиб суғориш тизимларини (трубалар, шланглар, фитинглар, сув сақлаш сиғимлари, сув етказиб бериш ускуналари ва бошқалар) ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни таҳлил қилиш асосида иқтисодий самарадорликдан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоятида томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи янги корхона ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига аниқ таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
талабаларнинг тегишли амалиёт даврида сувни тежайдиган тизимларни қуриш ва фойдаланиш жараёни билан бевосита таништириб боришни назарда тутувчи суғоришда сувни тежайдиган технологияларни чуқур ўрганишларини;
профессор-ўқитувчилар таркибининг етакчи маҳаллий ҳамда чет эл таълим ва илмий-тадқиқот институтларида суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича стажировка ўташини ташкил қилсин;
б) 2019 йил 1 мартга қадар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини жойларга чиққан ҳолда қисқа муддатли курслар шаклида суғоришнинг сувни тежайдиган тизимларидан фойдаланишга ўқитиш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ва жаҳон илм-фани ва амалиётининг энг яхши ютуқларидан самарали фойдаланган ҳолда 2019-2020 йилларда томчилатиб суғориш учун мослаштирилган илдиз тизимига эга пахта навларини етиштириш агротехнологиясини яратиш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борсин.
12. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига — ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, томчилатиб суғориш тизимларини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимларини қуриш ва сервис хизмат кўрсатиш бўйича пудрат гуруҳлари ташкил этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига — ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, томчилатиб суғориш тизимларидан фойдаланган ҳолда пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш ва машиналар ёрдамида йиғиб олиш технологик хариталарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига — холислик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги юзасидан жавобгарлик юклансин.
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини, шунингдек, 2019 йилда пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш жараёни ва натижаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
14. Сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 декабрь,
ПҚ-4087-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарорига 1-ИЛОВА
2021 йилнинг 1 январига қадар божхона божларини тўлашдан озод этиладиган айрим турдаги бутловчи қисмлар ва хом ашёлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Товарлар номи
ТИФ ТН коди
1.
Томчилатиб суғориш тизими учун қувур ва шланглар ишлаб чиқариш учун пигмент ва препаратлар
3206 19 000 0
2.
Томчилатиб суғориш тизими учун ПВХ қувурлар
3917 23 900 0
3.
Суғориш учун томчилатиш трубкаси, томчилатиб суғориш тизими учун эгилувчан қувурлар
3917 32 000 9
4.
Томчилатиб суғориш тизимини улаш учун фурнитура ва фитинглар
3917 40 000 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарорига 2-ИЛОВА
Халқаро молиявий институтларнинг кредит ва грант маблағларини қуйидагилар учун жалб қилиш:
суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий қилишда, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта етиштириш учун технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, машина ва механизмларини харид қилиш;
маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчи ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш ишларини ташкиллаштириш.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Ш. Абидов — Вазирлар Маҳкамасидан
Давлат инвестиция қўмитаси
(С. Холмурадов),
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги
(Ш. Шоахмедов),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)
2019-2020 йй.
2019-2020 йй.
2.
2020 йил ривожланиш Давлат дастури доирасида тасдиқлаш учун пластик қувурлар, томчилатгичлар, фитинглар, сув тозалагичлар ва насос агрегатлари ҳамда бошқа бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
01.06.2019 й.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Ш. Абидов, Р. Гулямов, И. Махкамов, М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан
Давлат инвестиция қўмитаси
(С. Холмурадов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги
(Ш. Шоахмедов)
3.
Суғоришнинг сувни тежайдиган технологиялари асосида пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган такомиллаштирилган қишлоқ хўжалиги техникалари, машина ва механизмлар, шунингдек, пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
2019-2020 йй.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
З. Саидов,
М. Расулов, — Вазирлар Маҳкамасидан
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(М. Каримов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев)
4.
Суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини қўллаган ҳолда пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган сувда эрувчан минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.
2019-2020 йй.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Б. Сидиков,
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан
«Ўзкимёсаноат» АЖ (А. Абдуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)
5.
Томчилатиб суғориш тизимларини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш.
Намунавий лойиҳалар асосида томчилатиб суғориш тизимини қуриш учун шахсий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.
Фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда мамлакат ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича инновацион ғоялар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқилишини назарда тутувчи илмий лойиҳаларни киритиш.
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, томчилатиб суғориш тизимини қўллаб етиштириладиган пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш ва машина ёрдамида териб олишнинг технологик харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
сув хўжалиги ва бошқа қурилиш ташкилотлари, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимларининг бутловчи буюмларини ишлаб чиқарувчилар таркибида томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича пудрат гуруҳларини;
томчилатиб суғориш тизимларига сервис хизматларини кўрсатувчи гуруҳларни ташкил этиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
9.
Томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан сифат менежменти тизимини жорий этишда белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш.
доимий
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
З. Саидов,
Р. Гулямов,
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан
«Ўзстандарт» агентлиги
(Д. Саттаров),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)
10.
Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича ишчи лойиҳаларни давлат экспертизасидан ўтказишни таъминлаш.
экспертизага берилгандан сўнг икки ҳафта муддатда
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
И. Махкамов — Вазирлар Маҳкамасидан
Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
11.
Томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчиларни пахтани етиштириш даврида белгиланган тартибда кафолатли ва узлуксиз сув билан билан таъминлаш чораларини кўриш.
суғориш даврида
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
12.
Томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчиларни пахтани етиштириш даврида белгиланган тартибда кафолатли ва узлуксиз электр энергияси билан билан таъминлаш чораларини кўриш.
суғориш даврида
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Б. Сидиков — Вазирлар Маҳкамасидан
«Ўзбекэнерго» АЖ (Р. Раимов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
13.
Томчилатиб суғориш технологиясига мослаштирилган илдиз тизимли ғўза навларини етиштириш агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш.
2019-2020 йй.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
Ш. Абидов,
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)
14.
Батафсил таҳлил ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
15.11.2019 й.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов,
Ш. Абидов — Вазирлар Маҳкамасидан
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (К. Сариев),
Хоразм вилоят ҳокимлиги (Ф. Эрманов)
15.
Ихтисослаштирилган олий ўқув юртларининг тегишли бакалавриат ва магистратура йўналишларида:
суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларидан фойдаланишни чуқурлаштирилган тарзда ўқитишни;
суғоришнинг сувни тежайдиган тизимларини қуриш ва улардан фойдаланиш жараёни билан талабаларни бевосита таништиришни назарда тутувчи малакавий амалиётларни ташкиллаштириш.
Етакчи маҳаллий ва хорижий таълим ҳамда илмий-тадқиқот институтларида ихтисослаштирилган олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби учун суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича стажировка ўтказиш.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
К. Ризаев,
Ш. Абидов,
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)
16.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғоришнинг сувни тежайдиган тизимларидан фойдаланиш бўйича жойларга чиққан ҳолда қисқа муддатли курслар шаклида ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
01.03.2019 й.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
К. Ризаев,
Ш. Абидов,
М. Расулов — Вазирлар Маҳкамасидан
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)
17.
Қуйидагиларни таъминлаш:
2019 йилда пахта хом ашёсини етиштиришда суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш натижаларини батафсил таҳлил қилиш;
келгуси йилларда ушбу технологияларни жорий этишни кенгайтириш бўйича асосланган таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
01.11.2019 й.
Т. Бутунбаев — Президент Администрациясидан
М. Расулов,
Р. Гулямов,
Ш. Абидов — Вазирлар Маҳкамасидан
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов),
Молия вазирлиги (Д. Кучкаров),
Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари