Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимидан фойдаланишини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарорининг ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассани қўллаш бўйича тажриба ўтказилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги (кейинги ўринларда график деб аталади) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1а-иловага мувофиқ;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар 2-иловага мувофиқ;
Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талаблар 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пулларни қабул қилишда графикда белгиланган муддатга қадар онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, белгиланган муддат тугаганидан кейин мажбурий равишда ўтадилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонининг 4-банди, иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар шунингдек, савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган талабларга (низомларга) риоя этилиши устидан назорат ўрнатсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 ноябрь,
943-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига
1-ИЛОВА
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган барча юридик шахслар, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлар (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) томонидан фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни ҳамда электрон тўлов тизимларини қўллаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
онлайн назорат-касса машиналари (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади) — фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи ёки уларни электрон шаклда юбориш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) электрон миллий каталогининг товарлар ва хизматларнинг идентификация коди — бу маҳсулот ёки хизматларнинг маълум бир турига тайёрланган белгилар (рақамлар) тўплам кўринишдаги идентификация коди;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
виртуал касса — фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилинган фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи, чекларни қоғозга чоп этиш ёки уларни электрон шаклда юбориш функциясига эга бўлган дастурий маҳсулот ва уларнинг комплекслари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) — онлайн режимида фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини бажарувчи Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази ДУК;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
фискал модул — оператор томонидан ишлаб чиқилган, махсус ҳимояланган дастурий таъминотга эга бўлган, ўзи уланган қурилманинг ҳисоблаш қуввати ва дастурий маҳсулотини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи фискал хотира вазифасини бажарувчи ихтисослаштирилган физик қурилма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фискал маълумотлар — ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумот, ҳисоб-китобда фойдаланиладиган онлайн-НКМ, виртуал кассалар, Маркетплейс ёки оператор томонидан яратилган бошқа маълумотлар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фискал белги — фискал маълумотларни миллий стандартлар асосида криптографик ўзгартирилиши натижасида фискал модул ёки электрон рақамли имзо орқали ҳосил қилинувчи такрорланмас белгилар тўплами;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
фискал модул реестри — солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган фискал модул тўғрисидаги маълумотлар тўплами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланувчи — сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассадан ёки Маркетплейсдан фойдаланадиган тадбиркорлик субъекти;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
касса чеки (кейинги ўринларда чек деб аталади) — фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, уни амалга ошириш фактини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжати;
ҳисоб-китоб — сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун нақд пул ва (ёки) электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда маблағларни қабул қилиш ёки тўлаш ҳақидаги маълумот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Z-ҳисобот — фискал модулнинг оператив хотирасидаги чекларнинг асосий фискал маълумотларини бўшатиб, уларни ўчмас хотирага жойлаштирган ҳолда шаклланадиган ҳисобот шакли. Бунда Z-ҳисоботнинг очилиш ва ёпилиш вақтлари қайд этилади;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
завод рақами — онлайн-НКМ ва фискал модуллар ишлаб чиқарувчилари томонидан белгиланган такрорланмас белгилар тўплами;
онлайн-НКМ ва виртуал кассалар реестри — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган, доимий равишда янгилаб бориладиган онлайн-НКМ моделлари ва виртуал касса дастурий маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар тўплами;
техник хизмат кўрсатиш маркази — (кейинги ўринларда ТХКМ деб аталади) — онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга узлуксиз сервис хизмати кўрсатувчи, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган юридик шахслар;
махсус ахборот тизими — фискал маълумотлар оператори томонидан онлайн-НКМ, виртуал кассалар, фискал модуллар ва ТХКМни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш учун ишлаб чиқилган махсус дастурий таъминот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
товар коди — маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги асосида юритиладиган такрорланмайдиган рақами;
(2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
шериклик асосидаги ҳамкор — ТХКМ сифатида рўйхатдан ўтмасдан, ТХКМ билан шериклик асосида шартномага мувофиқ, ТХКМ филиали сифатида фаолият юритувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон тижорат — Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
виртуал фискал модул — оператор томонидан яратиладиган уникал рақам ва унга бириктирилган электрон рақамли имзо очиқ калит сертификати.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
QR-кодли тўлов («Quick Response Code» — тезкор аниқланадиган матрицали штрих-кодлар) — савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ёки тўлов ташкилотлари орқали харидорлар томонидан мобиль илова дастурларига бириктирилган банк карталари ҳисобварақлари ва электрон пул ҳамёнлардан фойдаланган ҳолда маблағларни тўлаш ҳақидаги маълумот.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ёки Маркетплейсдан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда онлайн-НКМ, виртуал касса, Маркетплейс тушунчалари солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида «назорат-касса техникаси» номи билан қўлланилади. Давлат реестрига киритилмаган, касса чекларида маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган, шунингдек, штрих-кодлар ва рақамли маркировка белгиларини эркин ўқиш ҳамда аниқлаш қурилмаларини улаш имкониятига эга бўлмаган онлайн-НКМ ва виртуал касса ёки Маркетплейслардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур қарор 4-иловасининг 2-боби.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчасида онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса билан бир вақтда бошқа турдаги (иккиламчи) фискал маълумотлар ҳисобини юритиш тизимларидан фойдаланиш тақиқланади. Фармоннинг 4-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши ва Давлат реестрига киритиши лозим. Бунда, ўз автоматлаштирилган ҳисоб юритиш комплексларини виртуал касса сифатида Давлат реестрига киритишда (киритгандан кейин) тадбиркорлик субъектлари ва техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан рўйхатга олинган виртуал касса сонидан келиб чиқиб, ваколатли органнинг депозит ҳисоб-рақамига захира суммасини қўйиш талаби татбиқ этилмайди.
Харид чекини тўлиқ миқдорда шакллантирилиши ҳамда белгиланган тартибда харидорга тақдим этилиши учун масъулият тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) тадбиркорлик субъектларига бепул берилади. Унда маҳсулотларни кирим қилиш, касса чекини шакллантириш, фискал модул билан интеграция қилиш, чекларни онлайн режимда операторга юбориш, Z-ҳисоботни шакллантириш, фойдаланувчиларни бошқариш, оффлайн режимида ишлаш, товарлар номенклатурасини юритиш, умумий ҳисоботларни шакллантириш имкониятлари мавжуд бўлади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга, шунингдек, жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматларга электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тўловлар учун харидорларга онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг фискал чеки берилиши шарт.
Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар банк карталаридан тўловларни қабул қилиш тизимларига мажбурий уланиши, шунингдек, мажбурий равишда 2D сканер қурилмаси қўлланиши шарт.
Ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган ҳолда реализация қилиниши Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ чекланади.
Бунда ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган маркировкаланган товарларни сотишга уриниш пайтида 2D сканер қурилмасининг онлайн-НКМ ёки виртуал кассага юбориладиган сигнали асосида харид чекларининг чоп этилиши чеклаб қўйилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
7. Сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун харидорларга бериладиган онлайн-НКМ , виртуал касса чеклари, махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Онлайн-НКМ ва виртуал касса ёки Маркетплейс орқали шакллантириладиган чекларида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк картаси тури (корпоратив, шахсий ёки ижтимоий);
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 09/25/610/0882-сон)
чекнинг тартиб рақами;
онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;
тадбиркорлик субъектининг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР)/ жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами (ЖШШИР);
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил (харидорга етказиб бериш хизмати амалга оширилган тақдирда етказиб берувчи тадбиркорлик субъектининг юридик манзили);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комитент (воситачи) СТИРи/(ЖШШИРи);
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий карта рақами (биринчи ва охирги тўртта рақам);
транзакциянинг уникал рақами;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 610-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 09/25/610/0882-сон)
товар/хизмат номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маркировка қилинадиган товарлар учун маркировка белгиси;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича ўлчов бирлиги.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) штрих коди;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/249/0387)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўлчов бирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
товар/хизмат миқдори;
товар/хизмат нархи (қиймати);
товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи ставкаси;
товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўлов шакли: нақд, банк карталари, QR-кодли тўлов ёки аралаш;
(7-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 октябрь)
тўловнинг жами суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
харид учун тўловнинг қўшилган қиймат солиғи жами суммаси;
тўлов санаси ва вақти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўлов тури (сотув, қайтариш, бўнак, бўлиб тўлаш, кредит). Бунда тўловнинг бўнак, бўлиб тўлаш, кредит турлари бўйича шакллантирилган чекларда QR-код ва фискал белги мавжуд бўлмайди;
Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро «GS1» ёки бошқа глобал тизимлар, шунингдек ваколатли орган томонидан шакллантирилган товарлар ва хизматлар кодлари асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши лозим;
«Бўлиб тўлаш» ва «Бўнак» сифатида шакллантирилган касса чекларида QR-код ва фискал белги акс эттирилмайди;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан йигирма учинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;
фискал белги;
берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро «GS1» ёки бошқа глобал тизимлар асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши ҳамда товарлар ва хизматларнинг идентификация кодлари операторга юборилиши лозим;
(7-банднинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/249/0387)
Чекда қўшимча равишда бошқа реквизитлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
(7-банднинг ўн олтинчи — йигирма иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
2-боб. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга ҳизмат кўрсатиш тартиби
8. Тадбиркорлик субъектлари Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда ТХКМларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.
9. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТХКМга тўловлар фақат кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган шарт ва миқдорда амалга оширилади. Бунда, шартнома шартлари тадбиркорлик субъекти томонидан бажарилмаганда ҳам унга кўрсатиладиган хизматларнинг тўхтатиб қўйилишига йўл қўйилмайди ва шартномага оид низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади.
ТХКМ томонидан тадбиркорлик субъектларининг талаблари бўйича фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ундирилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
10. ТХКМ томонидан фискал модул ўрнатилган ва ишчи ҳолатга келтирилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса мурожаат тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ТХКМ томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал касса носозлиги даврида йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда тадбиркорлик субъектининг савдо ёки хизмат кўрсатиш шаҳобчасига бир кун ичида захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассаси ўрнатиб берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тадбиркорлик субъекти тугатилган, шунингдек, фискал модул яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган, ёхуд фискал модул ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса рўйхатдан чиқарилган ҳолларда, ушбу фискал модуллар тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМга тақдим қилинади.
ТХКМ яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган фискал модуллар ҳолатининг мувофиқлигини текшириб, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган ёки рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ва виртуал кассадаги чек маълумотларини операторнинг маълумотлар базасига юборилмай қолган қисмини юбориши шарт.
Рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг фискал модулини қайта ишлатиш ёки оператор маълумотлар базасига юборилган маълумотлар мувофиқлиги текширилиши учун фискал модул тадбиркорлик субъектига қайтарилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
13. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда тадбиркорлик субъекти томонидан бир иш кунидан кечикмай ТХКМ хабардор қилинади.
14. Давлат солиқ хизмати органларида тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Махсус ахборот тизимидаги шахсий кабинетларга фойдаланувчининг электрон рақамли имзо калити орқали кирилади. ТХКМ, унинг филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорлари махсус ахборот тизимидан ёки ТХКМнинг махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотидан ўзларининг шахсий электрон рақамли имзо калити орқали фойдаланадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
3-боб. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби
16. Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишни бошлашдан олдин онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказиш учун Давлат реестрига киритилган ТХКМ ёки унинг ҳудудий филиалларига 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ электрон ёки ёзма равишда ариза билан мурожаат қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчма савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар ўзлари рўйхатдан ўтган жой бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларидан ушбу низом талаблари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Агар, тадбиркорлик субъектига тегишли турғун савдо шохобчаси фаолияти тўхтатилиб, шохобчада ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани кўчма савдо объектларида қўллаш зарурати юзага келган ҳолларда тадбиркорлик субъекти бу ҳақида фаолиятини бошлашидан олдин рўйхатдан ўтган жой бўйича давлат солиқ инспекцияларини кўчма савдони амалга ошириш жойи ва муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
турғун шаҳобча (кўчма савдо объекти) мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино-иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари);
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга ТХКМ билан тузилган шартноманинг нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси (кўчма савдо объекти) манзилининг харитадаги координатаси.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Маълумотлар базасида мавжуд ахборотлар автоматик тарзда, мавжуд бўлмаган ахборотлар тадбиркорлик субъектлари ҳужжатларининг нусхалари (бино-иншоотнинг ёки унинг бир қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари) асосида шакллантирилади.
17. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.
18. ТХКМ томонидан тадбиркорлик субъекти тақдим этган маълумотлар ўрганиб чиқилади ва ҳужжатлар қабул қилинган вақтдан бошлаб 4 иш соати ичида махсус ахборот тизимида қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза, махсус ахборот тизимида қайд этилган вақтдан бошлаб давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан саккиз иш соати ичида кўриб чиқилади ва мазкур Низомнинг 21-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаган тақдирда қабул қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Бунда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги 2-иловага мувофиқ маълумотлар тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига юборилади.
19. Тадбиркорлик субъектлари тақдим этган маълумотларда номутаносибликлар аниқланганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан жойига чиққан ҳолда бир иш кунида ўрганиб чиқилади.
20. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
21. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
тадбиркорлик субъектлари тақдим этган маълумотларда номутаносибликлар аниқланиб, улар тасдиқланганда;
Давлат реестрига киритилмаган онлайн-НКМ ёки виртуал касса маълумотлари кўрсатилганда.
Бошқа асосларга кўра онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
22. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан бир иш кунидан кечиктирилмасдан рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда ТХКМга ҳамда тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.
23. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳолларда тадбиркорлик субъекти камчиликларни бартараф этган ҳолда, такроран рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этишга ҳақли.
24. Тадбиркорлик субъекти давлат солиқ хизмати органларининг онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарномаси, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
25. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса рўйхатга қўйилган турғун шаҳобча манзили ўзгарган ҳолларда тадбиркорлик субъекти томонидан уч иш кунида онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш маълумотларига тегишли ўзгаришларни киритиш учун ТХКМга бевосита ташриф буюрган ҳолда ёки электрон тарзда янги манзил бўйича турғун шаҳобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхалари билан бирга ариза тақдим қилинади.
Шунингдек, ТХКМга тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатилган, фискал модул яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган, онлайн-НКМ ёки виртуал касса алмаштирилиши зарур бўлган ёки бошқа кўзда тутилмаган ҳолларда шу мазмундаги аризалар тақдим қилинади.
4-боб. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан чиқариш тартиби
26. Тадбиркорлик субъекти тугатилган, онлайн-НКМ ёки виртуал касса тадбиркорлик субъектида фойдаланишдан воз кечилган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) томонидан ТХКМга бевосита ташриф буюрган ҳолда, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ариза билан мурожаат қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектини топиш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда (рўйхатдан ўтган жойида, яшаш манзилида мавжуд бўлмаса ва бошқа ҳолларда), солиқ органи маълумоти асосида рўйхатдан чиқарилиши мумкин. Бунда рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тўғрисидаги маълумотлар солиқ органи томонидан 24 соат ичида ахборот тизими орқали ТХКМга юборилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
27. ТХКМ томонидан олинган маълумотлар асосида бир иш кунида онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан чиқариш учун тегишли маълумотлар махсус ахборот тизимида қайд этилади.
28. Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси томонидан олинган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги давлат солиқ хизмати органларида мавжуд маълумотлар асосида, зарур ҳолларда эса жойига чиққан ҳолда бир иш кунида ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича онлайн-НКМ ёки виртуал касса тўғрисидаги электрон маълумотлар базасига тегишли маълумотлар киритилади.
5-боб. Тадбиркорлик субъекти томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал касса қўлланиши тартиби
29. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса ҳар куни иш бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул шахси томонидан умумий техник ҳолати, созлиги ҳамда сана ва вақт аниқ кўрсатилиши юзасидан текширилади.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин, аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб қилувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга пул маблағлари қабул қилинганлигини тасдиқловчи онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини мажбурий тартибда берилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллаш жараёнида маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, шу жумладан, Интернет тармоғидаги вақтинча узилишлар бўлганда харидорларга (мижозларга) амалга оширилган харид учун чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда биринчи оффлайн режимда шаклланган чекни 48 соат ичида операторга узатилиши таъминланиши зарур.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида носозлик юзага келган ҳолларда, шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатганда тадбиркорлик субъекти бу ҳақда ТХКМнинг сall-марказига қўнғироқ қилиши ёки бевосита ташриф буюриши ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилиши шарт. ТХКМ маълумотлар тушган вақтдан бошлаб бир соат ичида тадбиркорлик субъектига қарашли турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси жойлашган манзил бўйича давлат солиқ хизмати органини махсус ахборот тизими орқали хабардор қилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
33. ТХКМ захирадаги онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани ўрнатгунга қадар тадбиркорлик субъекти харидорлар билан пуллик ҳисоб-китобларни, давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус квитанция дафтари асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса ТХКМ томонидан созлангандан ёки захирадаги ўрнатилгандан сўнг тадбиркорлик субъекти бир иш куни ичида махсус квитанция дафтари асосида амалга оширилган савдолар тўғрисидаги маълумотларни онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига киритиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
34. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса, шунингдек, Интернет алоқаси доимий ишчи ҳолатда бўлиши учун жавобгарлик шахсан тадбиркорлик субъектига юкланади (Интернет провайдери ёки мобиль алоқа оператори иш фаолиятида юзага келадиган айрим техник муаммоли ҳолатлар бундан мустасно).
6-боб. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассага киритилган суммаларни қайтариш тартиби
35. Пул маблағларини қайтариш зарур бўлган ҳолларда сотувчи харидор томонидан тақдим этилган касса чеки ёхуд ушбу товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат асосида харидорга пул маблағларини қайтариб бериши шарт.
36. Харидордан қайтарилган товарни қабул қилиб олиш учун юкхати расмийлаштирилади. Юкхати икки нусхада тузилади, улардан бири товар ҳисоботига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси харидорга топширилади ва қайтарилган товар учун пул суммасини олишга асос ҳисобланади. Қайтарилган сумма учун пул маблағларини қайтариш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома бир нусхада тузилади, масъул шахслар томонидан имзоланади ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари томонидан тасдиқланади. Харидор томонидан тақдим этилган касса чеклари қоғоз варағига ёпиштирилади ва далолатнома билан биргаликда бухгалтерияга топширилади.
37. Пул маблағларини қайтариш харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда, унинг ёзма аризаси асосида бир банк кунидан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида ҳисоб-китоб рақамидан зарур пул маблағларини олиш йўли билан хўжалик юритувчи субъект кассасидан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъекти кассасидан пулни қайтариш учун харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда харажат касса ордери тузилади.
38. Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда товарларни сотишдан олинган даромадга харидорларга қайтарилган пул суммасида тузатиш киритилади. Товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритиш пул маблағлари қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда фойдаланувчи томонидан қайтариш касса чек шакллантирилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
381. Илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда, фойдаланувчи томонидан фискал чекка тузатиш киритилади.
Тузатувчи касса чеки фойдаланувчи томонидан илгари онлайн-НКМдан фойдаланмасдан ҳисоб-китоб қилган ҳолларда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ёки онлайн-НКМдан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда фойдаланилганда шакллантирилади.
Фискал чекка маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификация кодлари, маҳсулотнинг (товар, хизмат) ўлчов бирлиги, сони ва суммаси ва қўшилган қиймат солиғи суммаси бўйича тафовут аниқланган ойдаги қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқлар бўйича солиқ тўловчилар учун тегишинча солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларигача тузатиш киритилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 257-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
7-боб. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса қўлланишини назорат қилиш
39. Товарлар сотиладиган (ишлар бажариладиган ва хизматлар кўрсатиладиган) жойларда аҳоли билан онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ҳисоб-китобни амалга оширишда пул маблағларининг тўлиқ ҳисобга олинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
40. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса қўлланишини назорат қилиш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин:
назорат тартибида харид қилиш;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг олдин шакллантирилган чекларини давлат солиқ хизмати органларига юборилган фискал маълумотлар билан солиштириш;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ҳолатини техник талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.
41. Давлат солиқ хизмати органлари амалга ошириладиган текширишлар даврида ТХКМ мутахассисларини онлайн-НКМ ёки виртуал касса бўйича техник экспертлар (маслаҳатчилар) сифатида қонун ҳужжатларига мувофиқ жалб этиш ҳуқуқига эга.
42. Техник талабларга мувофиқ бўлмаган, шу жумладан хизмат кўрсатишнинг дастурий маҳсулоти бузилган ҳолда онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланилганлиги тўғрисида шубҳа/белги мавжуд бўлган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан жойига борган ҳолда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича баённома тузилади, айни бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул ўрганиш ва экспертизадан ўтказиш учун вақтинча олиб қўйилади.
Бунда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекидаги фискал маълумот ва ваколатли органга юборилган фискал маълумот ўртасидаги тафовут шубҳа/белги сифатида тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул вақтинча олиб қўйилган тадбиркорлик субъектига давлат солиқ хизмати органлари томонидан эксперт хулосаси олингунга ва масала мазмунан кўриб чиқилгунга қадар тегишли ТХКМ томонидан рўйхатдан ўтказилган бошқа захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал касса ва фискал модул бир кун ичида берилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
44. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул техник экспертизани амалга ошириш учун ушбу онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотига техник хизмат кўрсатмайдиган мустақил ТХКМга берилади.
Экспертиза жараёнида онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модулнинг носозлиги аниқланган тақдирда экспертиза учун хизмат ҳақи тадбиркорлик субъекти томонидан, акс ҳолда ваколатли органнинг солиқ органларини ривожлантириш фонди томонидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда экспертизадан ўтказилиши шарт.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
46. Экспертиза натижасига кўра онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг хизмат кўрсатувчи дастури бузилмаганлиги аниқланган тақдирда онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул тадбиркорлик субъектига қайтарилади.
8-боб. Оператор фаолиятини юритиш тартиби
47. Оператор махсус техника воситалари билан жихозланган, миллий криптографик алгоритмлар базаси асосида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг криптографик усулларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ахборот-телекоммуникация тармоғи орқали онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга бириктирилган фискал модуллардан келадиган маълумотларни узлуксиз равишда қабул қилади, қайта ишлайди ва сақлайди, шунингдек, ваколатли органнинг маълумотлар базасини шакллантиради.
48. Операторнинг вазифалари ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
фискал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш;
фискал маълумотларни қабул қилинган вақтдан бошлаб беш йил муддатда сақлаш;
фискал маълумотларни қабул қилиб олиш жараёнида уларни ўзгартириш, блоклаш ёки йуқ қилиш имкониятини чеклаш;
фискал маълумотлар базасининг захира нусхалари юритилишини таъминлаш;
фискал модул фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш;
ўзига тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда Интернетда ўзининг ўз махсус ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва мунтазам ишлашини таъминлаш;
онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларининг ҳаққонийлигини QR-код орқали текшириш имконинини берадиган ахборот тизимлари ва мобиль иловаларни ишлаб чиқиш;
фискал модул ва онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулоти ўртасида маълумотларни алмашиш талабларини ва шаклларини ишлаб чиқиш;
фискал модулни техник жиҳатдан мос келадиган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг дастурий тизими билан интеграциялаштиришга кўмаклашиш;
сотилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) тўғрисидаги маълумотларни вилоят, шаҳар ва туманлар бўйича таҳлил қилиш, шунингдек, солиқ тўлашдан бўйин товлаш эҳтимоли бўлган ҳолатларни аниқлайдиган автоматлаштирилган таҳлил тизимларини ишлаб чиқиш;
давлат реестрига киритилган ТХКМларнинг ҳудудий филиалларини ва шериклик асосида ҳамкорларини рўйхатга киритиш;
ТХКМларнинг электрон шаклда юборилган аризасига мувофиқ малакали мутахассис сертификатига эга бўлган ходимларни рўйхатга олиш ва уларга операторнинг махсус ахборот тизимида ишлаши учун рухсат бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТХКМлар томонидан ушбу қарорга 2-иловага асосан тасдиқланган техник талабларда назарда тутилган техник ва функционал тавсифларга кўра ҳамда тегишли шартнома асосида тақдим қилинган фискал модулларга унинг харажатларини қоплаб бериш шарти билан махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозлаб ва махсус ахборот тизимида уларнинг ҳисобини юритиш. Бунда оператор махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозланган фискал модулларни ТХКМга тасдиқловчи ҳужжатларга асосан, лекин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосасида кўрсатилган нархдан ошмаган миқдорда фискал модулларнинг қийматини қоплаши лозим;
(48-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/249/0387)
онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан ваколатли органга хулоса тақдим этиш.
49. ТХКМлар ва уларнинг ҳудудий филиалларини ёки шериклик асосидаги ҳамкорларни рўйхати махсус ахборот тизимида юритилади.
50. Оператор ваколатли органнинг қарорига асосан ТХКМнинг, унинг филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорлар мутахассис ходимларини махсус ахборот тизимига кириш имкониятини бекор қилиши мумкин.
51. Фискал модуллар ТХКМнинг аризаси асосида оператор томонидан берилади.
52. Оператор томонидан махсус ахборот тизимида фискал модуллар, ТХКМлар ва уларнинг филиаллари, мутахассис ходимлари, онлайн НКМ ва виртуал кассалар реестри юритилади.
53. Оператор ваколатли орган билан биргаликда турғун савдо ва ҳизмат кўрсатиш шаҳобчаларида онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани тўғри ишлаши юзасидан ўрганиш ҳамда лозим ҳолларда ўрганиш учун эксперт ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Оператор ваколатли орган билан биргаликда ТХКМга юкланган вазифалар тўлик бажарилишини назорат қилиб боради. ТХКМга юкланган талаблар бажарилмаган тақдирда, оператор марказга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш бўйича ваколатли органга таклиф киритади ҳамда ваколатли орган уни давлат реестридан чиқариш чораларини кўради.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Тадбиркорлик субъектларини фискал модул ёки виртуал фискал модул билан таъминлаш ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида операторга тўлов амалга оширилади.
(55-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пулда ва нақд пулсиз кўринишда амалга оширилиши мумкин.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловларни белгиланган муддатда тўлаб берилмаслик ҳолатлари тадбиркорлик субъектига кўрсатиладиган хизматларни тўхтатиб қўйишга асос бўла олмайди.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
9-боб. Якунловчи қоидалар
56. Ваколатли орган оператор томонидан ушбу тартиб талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат ўрнатади.
57. Оператор белгиланган тартибда фискал маълумотларни ваколатли органга юбормаган тақдирда ёки хато маълумотлар юборилганда, шунингдек, тартибда кўрсатилган муддатларда операторга юборилган ариза ва мурожаатларга жавоб бермаганда амалдаги конун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
58. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎________________________________‎‎‎‎

‎‎(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)‎‎‎

‎‎‎техник хизмат кўрсатиш марказига ‎‎‎

АРИЗА
‎ (Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани турғун шохобча (кўчма савдо объекти) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида)

‎‎‎‎‎‎‎Сиздан, _____________________________________________________________________________________
‎‎‎(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)
‎‎манзилида жойлашган,_________________________________________________________________________
(тадбиркорлик субъектининг номи)
‎‎(СТИР:________________)га қарашли,___________________________________________________________
‎‎(амалга ошириладиган фаолият тури)‎‎

‎‎савдо шохобчасида фойдаланиш учун, ____________________________________________________ русумли,
‎ завод рақами (версияси)________________________________________________бўлган онлайн-НКМ (виртуал
‎ касса) ва __________________________________________________________серия рақамли фискал модулни,
‎ _____________________________________________________давлат солиқ инспекциясида рўйхатга қўйишда
‎амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
‎‎‎‎1. Турғун шохобча (кўчма савдо объекти) мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари
(бино, иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари). ‎‎
‎‎2. Турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси (кўчма савдо объекти) манзилининг харитадаги
координатаси. ‎‎‎‎

__________________________

____________‎‎

_________‎‎

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

(сана) ‎‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Онлайн-НКМ ёки виртуал касса давлат солиқ хизмати органларида
‎рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Ушбу рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумот__________________________________________________
‎__________________________________________________________ (СТИР: _________________________)га

‎‎‎‎(тадбиркорлик субъекти номи)

‎‎тегишли бўлган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизими махсус ахборот тизимида қайд этилганлиги тўғрисида берилди.

Реестр рақами‎‎

‎‎Онлайн-НКМ ёки виртуал касса номи

Завод (серия ёки лицензия) рақами‎‎

‎‎Фискал модул серия рақами

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса жойлашган манзил‎‎

‎‎Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ҳолати

Сана‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

________________________________________ ‎‎

(м.ў.) ‎‎

‎‎___________

‎‎____________

‎‎(Давлат солиқ хизмати органи раҳбари Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎(сана)

‎‎________________________________________

‎‎‎‎___________

‎‎‎‎____________

‎‎(Рўйхатдан ўтказиш бўйича масъул ходим Ф.И.О.)

‎‎‎‎(имзо)

‎‎‎‎(сана)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎_________________________________‎‎‎‎

‎‎(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)‎‎‎

‎‎‎‎‎техник хизмат кўрсатиш марказига ‎‎‎

АРИЗА
‎ (Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимини турғун шохобча (кўчма савдо объекти) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан чиқариш тўғрисида)

‎‎‎‎‎‎‎Сиздан, мен фаолият юритаётган_________________________________________________________________

‎‎‎(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)‎‎‎‎‎

_________________________________________________________________________‎‎манзилида жойлашган,
‎‎‎_______________________________________________________________________(СТИР:____________)га‎

‎‎‎(тадбиркорлик субъектининг номи)

‎‎қарашли,_________________________________________________________‎‎савдо шохобчасида фойдаланиш

‎‎‎‎‎(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)‎‎‎

‎‎учун ___________________________________________________________ русумли, завод рақами (версияси)
‎____________________________________________________________‎бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва
‎_________________________________________________________________серия рақамли фискал модулни,
‎ ___________________________________________________________________давлат солиқ инспекциясидан
‎‎ рўйхатдан чиқариш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
‎ Онлайн-НКМ (виртуал касса), __________________________________________________________________
‎давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш сабаби:_____________________________________________
‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Қуйидагилар илова қилинади:
‎‎‎1. Фискал модул ____ дона.
‎2. Қўшимча ҳужжатлар.

__________________________

____________‎‎

_________‎‎

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

(сана)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/249/0387)
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Онлайн-НКМ, виртуал касса ва фискал модулни олиб қўйиш
‎ (тагига чизилсин)

‎ БАЁННОМАСИ
‎‎‎

‎‎Биз, қуйида имзо чекувчилар ___________________________________________________________________

‎‎(текширувчиларнинг Ф.И.О., лавозими)

‎‎___________________________________________ нинг 20___ йил «___» _______________даги _______-сон

‎‎(назорат органининг номи)

‎‎буйруғига мувофиқ __________________________________________________________________________

‎‎(хўжалик юритувчи субъект ёки якка тадбиркор мансабдор шахси Ф.И.О.)

‎‎иштирокида завод рақами _________, 20___ йил «___» _________ да ____________________ рақам билан _______________ ДСИда рўйхатдан ўтказилган, _____________________________ манзилида жойлашган, СТИР___________, ____________________________________________________________ га тегишли бўлган

‎‎(хўжалик юритувчи субъектнинг номи (Ф.И.О.)

‎‎___________________________________________ моделли (версияли) онлайн-НКМ, виртуал касса қурилмаси ва фискал модулни олиб қўйдик.

‎Олиб қўйиш вақтида қуйидагилар аниқланди:
‎Олиб қўйиш пайтида онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модулнинг ҳолати ______________________________
‎ ___________________________________________________________________________________________

‎‎(умумий ҳолати (иш ҳолати, ишламайдиган ҳолати), шунингдек, алоҳида механик нуқсонлар кўрсатилади)

‎‎Ушбу баённома 3-нусхада тузилди.
‎1-нусхаси онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модул эгасида қолади;
‎2-нусхаси онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модулни олиб қўйган органда сақланади;
‎3-нусхаси онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модул билан биргаликда экспертиза органига тақдим этилади.

‎Баённома 20__ йил «____» ______________да

‎‎__________________________________________________________
‎ (давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсининг Ф.И.О.)

‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

‎‎_____________________
‎(имзо)


‎‎‎_____________________
‎(имзо)

‎‎‎тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирокида тузилади.
‎___________________________________________________________

‎‎_____________________

Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом аҳоли билан Маркетплейс орқали амалга оширилган пулли ҳисоб китоблар учун харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ этилади:
Маркетплейс, шу жумладан тўлов ташкилотлар орқали аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширилганда харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматлар учун Маркетплейс, шу жумладан тўлов ташкилотлар орқали амалга оширилган тўловлар учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларини тақдим қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойларда, шу жумладан, банкларда генерация қилинган ягона QR-код орқали амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни операторга юбориш. Бунда ягона QR-код орқали амалга оширилган тўловларга ҳам назорат-касса техникаларидан мажбурий равишда чек берилиши шарт.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
фискал маълумотлар — ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумот, ҳисоб-китобда фойдаланиладиган Маркетплейс орқали яратилган бошқа маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
виртуал фискал модул — оператор томонидан яратиладиган уникал рақам ва унга бириктирилган электрон рақамли имзо очиқ калит сертификати;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси;
дастурларни дастурлаш интерфейси (Application Programming Interface) (кейинги ўринларда — API) — бир дастурий тизимнинг бошқа дастурий тизим билан ўзаро алоқада ишлаш усулларининг тавсифи;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Маркетплейс — оператор тизимига боғланиш имкониятига эга бўлган, операторга тақдим қилган чек маълумотлари асосида онлайн режимда фискал белгиларни қабул қилувчи, чекларни электрон шаклда харидорларга юбориш функциясига эга бўлган техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими;
Маркетплейс реестри — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган Маркетплейслар рўйхати.
Маркетплейс фойдаланувчиси — товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширишда фискал маълумотларни Маркетплейс сервери орқали операторга юборувчи тадбиркорлик субъекти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фискал чек маълумотларни операторга юборилиши Маркетплейснинг виртуал фискал модули билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
5. Операторга юбориладиган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги бўйича Маркетплейс жавобгар ҳисобланади.
2-боб. Операторга электрон фискал чек маълумотларини юбориш тартиби
6. Маркетплейслар тартиб рақам билан электрон фискал чек маълумотларини операторга юборади.
7. Оператор томонидан чек маълумотларига фискал белги яратиб, QR-код билан Маркетплейсларга қайтарилади.
8. Маркетплейс орқали харид чеки электрон шаклда тақдим этилганда, оператордан олинган электрон фискал чекнинг ҳаволасини харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига, ёхуд харидорнинг шахсий кабинетига юборишини таъминлайди.
9. Маркетплейс орқали реализация қилинган товар (хизмат) учун чек қоғоз шаклда тақдим этилган тақдирда, қоғоз чек ушбу қарорнинг 1-илова 7-банди талабларига мос равишда шаклланиши лозим.
3-боб. Маркетплейс вазифалари ва мажбуриятлари
10. Маркетплейслар харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш учун операторнинг махсус ахборот тизими билан интеграция қилади.
11. Маркетплейслар:
фискал чек маълумотларни шакллантириш, юбориш, қабул қилиш ва сақлаш имкониятини берадиган ахборот тизимига;
call-марказига эга бўлиши лозим.
12. Маркетплейслар ўзининг маълумотлар базасида шакллантирилган фискал чек маълумотларни камида 5 йил давомида сақланишини ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилиниши уларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-боб. Электрон платформалар томонидан солиқ ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган электрон тижорат платформалари қонунчилик ҳужжатлари билан талаб этиладиган зарур маълумотлардан API орқали фойдаланиши мумкин.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
122. Электрон тижорат платформалар солиқ органи ахборот тизимларидаги API дан фойдаланишга рухсат олиш учун ваколатли органга шахсий кабинети орқали мурожаат қилади.
123. Ваколатли орган ўн иш куни мобайнида қуйидаги талаблар бир вақтнинг ўзида бажарилганлигини текширади ва API дан фойдаланишга рухсат беради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(123-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган Шахсга доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси мавжудлиги;
в) тизимга мурожаат қиладиган IP-манзил ҳамда маълумотларни қайта ишлайдиган техник воситаларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(123-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) электрон тижорат платформалар томонидан API дан фойдаланишга рухсат олиш учун сўралаётган маълумотларнинг, электрон фискал чекларда бўлиши зарур бўлган маълумотларга мувофиқлиги.
(123-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Юқоридаги талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда ваколатли орган API орқали фойдаланишни рад этади ҳамда бу ҳақда мурожаатчига хабар юборади.
124. Электрон тижорат платформаларнинг API орқали юбориладиган техник сўровлари сони секундига 1 тадан ошмаслиги шарт.
125. Ваколатли орган API дан фойдаланувчи электрон тижорат платформаларнинг реестрини юритади.
126. Электрон тижорат платформалар ўзининг маълумотлар базасида шахсга доир маълумотларнинг ва солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт.
127.Электрон тижорат платформалар солиқ органи ахборот тизимларидан олинган шахсга доир маълумотларни ва солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт.
(31-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
4-боб. Маркетплейсларни Давлат реестрига киритиш
13. Маркетплейсларни Давлат реестрига киритилиши учун ваколатли органга иловага мувофиқ белгиланган шаклда Маркетплейслар томонидан ариза билан мурожаат қилинади.
14. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига Маркетплейсларга Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки уни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида электрон ёки ёзма тарзда мурожаатчига тақдим этилади.
15. Давлат реестрига киритиш рад этилганда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб, ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.
5-боб. Маркетплейсларни Давлат реестридан чиқариш
16. Маркетплейсларни қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:
Маркетплейс тугатилганда, банкрот деб эътироф этилганда;
унинг фаолиятига нисбатан қонунчилик ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;
ваколатли органга қилган мурожаатига мувофиқ.
17. Қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда ваколатли орган томонидан Давлат реестрига киритилган Маркетплейсни ёзма огоҳлантирилган ҳолда оператор тармоғидан вақтинчалик ёки бутунлай узиши ва Давлат реестридан чиқариши мумкин.
18. Маркетплейсни Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.
6-боб. Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш
19. Маркетплейс орқали аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда Маркетплейс билан ўзаро шартнома тузади.
20. Маркетплейс ўзаро шартнома тақдим қилган тадбиркорлик субъекти маълумотларини операторнинг махсус ахборот тизимида қайд этади.
21. Юборилган аризанинг маълумотларни нотўғри ёки белгиланган тартибда тўлдирилмаган бўлса Давлат солиқ хизмати органлари ходими томонидан рад қилинади. Маркетплейс камчиликларни бартараф қилиб 2-бандга мувофиқ қайта ариза юбориши мумкин.
7-боб. Якуний қоидалар
22. Ваколатли орган ва оператор ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.
23. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‏Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига


‎АРИЗА
‎(Маркетплейсларни давлат реестрига киритиш тўғрисида)

________________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъекти номи)

СТИР: ____________ __________________________________________ манзилида

(юридик манзили)

жойлашган _____________________________________________________________га

(мулкчилик шакли)

______________________________________________ русумли Маркетплейс(лар)нинг

________________________________ версиясини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
‎1. Маркетплейс дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан фискал маълумотлар операторининг хулосаси;
‎2. Шакллантирилган электрон касса чеклари намуналари;
‎3. Маркетплейс тизимининг эталон электрон намунаси (APK и URL website);
‎4. Маркетплейснинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;
‎5. Фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);
‎6. Маркетплейс дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;


‎Илова: ____ варақда ёки электрон кўринишда (pdf, jpg, gif, jpeg форматда).


‎____________________________


‎__________


‎__________

(Юридик шахс мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.)

(имзо)

(сана)

Телефон рақами: ____________________
Почта манзили: _______________________________________________________ .
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган
ТЕХНИК ТАЛАБЛАР
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур техник талаблар маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига фискал модул ва унинг дастурий маҳсулотларидан (версияларидан) фойдаланган ҳолда узатишни таъминлайдиган онлайн назорат касса машиналари (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади), виртуал касса ва фискал модулнинг асосий техник ҳамда функционал хусусиятларини акс эттиради, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг Давлат реестрига киритиладиган техник талабларга мувофиқлиги юзасидан доимий татбиқ этилади.
2. Онлайн-НКМ ва виртуал касса дастурий таъминоти орқали шакллантириладиган фискал маълумотларнинг электрон тузилмаси, уларни фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади)га юбориш тартиби, техник хизмат кўрсатиш маркази (кейинги ўринларда ТХКМ деб аталади) билан электрон ахборот алмашиш форматлари оператор томонидан ишлаб чиқилади ва махсус ахборот тизимига жойлаштириб борилади.
2-боб. Онлайн-НКМ учун қўйиладиган техник талаблар
3. Онлайн-НКМга қуйиладиган техник талаблар қуйидагилардан иборат:
завод рақами ва завод рақами кўрсатилган корпусга эга бўлиши;
фискал модулсиз онлайн-НКМ дастурий маҳсулотдан фойдаланиш имкони чекланганлиги;
фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, уни амалга ошириш фактини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжати (кейинги ўринларда чек деб аталади) қоғози бўлмаган ҳолда чекни шакллантириш учун буйруқ бериш имконини автоматик тарзда чеклаш;
онлайн-НКМдан рухсат этилмаган ҳолларда фойдаланишга ҳаракат қилинганда ёки маълумотлар базасига ташқи дастурлар орқали ўзгартириш киритилганда автоматик тарзда блоклаш тизимига ўтиш;
фискал модул носоз ҳолатга келганда ёки унинг хотираси тўлганда автоматик блоклаш тизимига ўтиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган бўлиши, чек маълумотлари билан жойлашган жойи бўйича геолакация (узунлик ва кенглик) маълумотларини операторга юбориш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
штрих код ўқиш қурилмасини қўллаб-қувватлаш;
чекларни чоп этиш қурилмаси корпус ичида бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкларда генерация қилинган ягона QR-кодни шакллантириш ахборот тизими ҳамда электрон тўлов тизимларига мажбурий уланиши;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларга (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) эга бўлиши;
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида қурилма хотирасига юклаш имконияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
барча банк карталари ва QR-кодлар орқали тўловларни тўғридан-тўғри шу қурилма орқали қабул қилиш имконияти;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақамли маркировкаланган маҳсулотларни рақамли идентификациялаш воситасининг маркировкалаш кодлари тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши мақсадида ISO/IEC 15415 «Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар» (ISO/IEC 15415:2011 «Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols») стандартига мувофиқ махсус ускуналар, яъни маълумотларни йиғиш терминаллари, лазер сканерлари ёки бошқа штрих код ўқиш қурилмасига эга бўлиши;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақамли маркировкаланган маҳсулотлар реализация қилинганда, ушбу маҳсулотнинг маркировка кодини мажбурий акс эттириш талабини эълон қилиш, шунингдек, маркировка коди акс эттирилмаган тақдирда, чекни шакллантириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;
касса чекида иккита бир хил маркировка кодларни (дубликатларни) акс эттириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;
сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) номи, ўлчов бирлиги, миқдори тўғри акс эттирилишини таъминлаш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
фискал модул корпуснинг ичида жойлаштирилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
48 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш;
(3-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
6 та белгидан кам бўлмаган дастурий паролга ёки бундан юқори даражадаги ҳимоя тизимига эга бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мобиль алоқа операторининг интернет тармоғига 2G ва ундан юқори стандартлар асосида, шунингдек, СDMA ва Wi-Fi стандартлари орқали алоқа тармоғига боғланиш имкониятининг мавжудлиги;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги;
дастурий маҳсулотнинг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги (агар у хорижий мамлакатдан олинган бўлса унинг манбаи кўрсатилади);
фойдаланиш бўйича қўлланмага (давлат тили ва бошқа тилларда) эга бўлиш;
чоп этилган чеклардаги сонлар, ҳарфлар ва рамзлар аниқ кўринишда бўлиши ва бир хил маънода ўқилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш жараёнида вақт ва санани интернет орқали UTC+05:00 вақт зонасига автоматик мослаштиришни таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги;
(3-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
фискал маълумотлар бевосита фискал модул орқали тўғридан-тўғри фақат операторга узатилиши таъминланиши;
битта фискал модулдан бир вақтда фақат битта онлайн-НКМ учун фойдаланиш таъминланиши;
чек қоғозида акс этадиган маълумотлар устун равишда давлат тилида бўлиши таъминланиши;
фискал маълумотларни шакллантиришда уларга қасддан ўзгартириш киритилишидан ҳимояланганлик;
Онлайн-НКМ фискал маълумотлар алмашишда қўйиладиган талабларга зиён етказмайдиган бошқа қулайликларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Онлайн-НКМга ўрнатилган дастурий маҳсулотга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
4. Техник талаблар барча турдаги онлайн-НКМ учун татбиқ этилади.
5. Онлайн-НКМдан қуйидаги ҳолларда фойдаланишга рухсат этилмайди:
унинг модели Давлат реестрига киритилмаган бўлса;
чекда мажбурий талаблардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса;
онлайн-НКМга қўйилган талаблардан бири ёки бир нечтаси бажарилмаса;
ТХКМ билан кафолатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаганда;
тадбиркорлик субъектининг маълумотлари ўзгарганда.
3-боб. Виртуал касса учун қўйиладиган техник талаблар
6. Виртуал кассаларга қўйиладиган техник талаблар қуйидагилардан иборат:
дастурий маҳсулот версия рақами, серия ёки лицензия рақамига эга бўлиши;
фискал модулсиз виртуал касса дастурий маҳсулотидан фойдаланиш имкони чекланганлиги;
виртуал кассадан рухсат этилмаган ҳолларда фойдаланишга ҳаракат қилинганда ёки маълумотлар базасига ташқи дастурлар орқали ўзгартириш киритилганда автоматик тарзда блоклаш тизимига ўтиш;
фискал модул носоз ҳолатга келганда ёки унинг хотираси тўлганда автоматик блоклаш тизимига ўтиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
48 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
штрих код ўқиш қурилмасини қўллаб-қувватлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларга (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) эга бўлиши;
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида қурилма хотирасига юклаш имконияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
барча банк карталари ва QR-кодлар орқали тўловларни тўғридан-тўғри шу қурилма орқали қабул қилиш имконияти;
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни рақамли идентификациялаш воситасининг маркировкалаш кодлари тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши мақсадида, ISO/IEC 15415 «Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар» (ISO/IEC 15415:2011 «Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols») стандартига мувофиқ махсус ускуналар, яъни маълумотларнинг йиғиш терминаллари, лазер сканерлари ёки бошқа штрих код ўқиш қурилмасига эга бўлиши;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақамли маркировкаланган маҳсулотлар реализация қилинганда, ушбу маҳсулотнинг маркировка кодини мажбурий акс эттириш талабини эълон қилиш, шунингдек, маркировка коди акс эттирилмаган тақдирда, чекни шакллантириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;
касса чекида иккита бир хил маркировка кодларни (дубликатларни) акс эттириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши;
сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) номи, ўлчов бирлиги, миқдори тўғри акс эттирилишини таъминлаш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
6 та белгидан кам бўлмаган дастурий паролга ёки бундан юқори даражадаги ҳимоя тизимига эга бўлиш;
сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги;
дастурий маҳсулотнинг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги (агар у хорижий мамлакатдан олинган бўлса унинг манбаи кўрсатилади);
фойдаланиш бўйича қўлланмага (давлат тилида ва бошқа тилларда) эга бўлиши;
чоп этилган чеклардаги сонлар, ҳарфлар ва рамзлар аниқ кўринишда бўлиши ва бир хил маънода ўқилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш жараёнида вақт ва санани интернет орқали UTC+05:00 вақт зонасига автоматик мослаштиришни таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги;
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкларда генерация қилинган ягона QR-кодни шакллантириш ахборот тизими ҳамда электрон тўлов тизимларига мажбурий уланиши;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
фискал маълумотларни бевосита фискал модул орқали тўғридан-тўғри фақат операторга узатилишини таъминланиши;
битта фискал модулдан бир вақтда фақат битта виртуал касса учун фойдаланиши таъминланиши;
чекда акс этадиган маълумотлар устун равишда давлат тилида бўлиши таъминланиши;
Виртуал касса фискал маълумотлар алмашишда қўйиладиган талабларга зиён етказмайдиган бошқа қулайликларга эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Виртуал кассага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишни электрон тижорат орқали амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фискал маълумотларни операторга узатишни Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга ошириши мумкин.
(6-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
7. Техник талаблар барча турдаги виртуал кассалар учун татбиқ этилади.
8. Виртуал кассадан қуйидаги ҳолларда фойдаланишга рухсат этилмайди:
унинг версияси (модели) Давлат реестрига киритилмаган бўлса;
чекда мажбурий талаблардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса;
ТХКМ билан кафолатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган бўлса;
тадбиркорлик субъектининг маълумотлари ўзгарганда.
4-боб. Фискал модулнинг физик параметрлари
9. Фискал модул сифатида смарт-карта ёки USB-калити кўринишидаги қурилмалардан фойдаланиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Фискал модул хавфсизлик контроллери билан таъминланган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу жумладан, фискал модул T=0 ва T=1 алоқа протоколларини, UZDST1092-2009 ёхуд ECDSA-256 ҳамда 3DES, AES, RSA, SНA-1, SНA-224, SНA-256, ECC over GF(p) ва Random number generation криптографик алгоритмларни шифрлаш функцияларини амалга ошириш имконияти бўлиши, шунингдек Java Card 2.2.2 ёки Java Card 3.0.3, Global Platform 2.1.1 ва ундан юқори стандартларга жавоб бериши лозим.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундан ташқари, фискал модул криптографик алгоритмларни ишлаш тезлиги 600 миллисекунддан ошмаслиги, фискал модулнинг апплетини ишлаш тезлиги 2 сониядан ошмаслиги, фискал маълумотлар сақланиши учун ажратилган хотира ҳажми 100 килобайтдан ва фискал модулнинг оператив хотираси 8 килобайтдан кам бўлмаслиги ҳамда оператор томонидан қўшимча белгиланган техник ва функционал тавсифлари асосида бўлиши керак.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
5-боб. Фискал модул дастурий таъминотига қўйиладиган функционал талаблар
11. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий таъминотининг электрон мурожаати асосида фискал модул хотирасида чекни рўйхатга олади;
Фискал модул хотирасида «Z-ҳисобот»ларни шакллантиради ва сақлайди;
Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса орқали шаклланган маълумотларни, жумладан, умумий чек суммаси, нақд ёки банк пластик картадан тўлов суммаси, ҚҚС суммаси, операция тури (сотиш ёки қайтариш) маълумотларини фискал модулга юборади.
Маълумотлар фискал модулга муваффақиятли ўтган тақдирда:
фискал модул такрорланмас рақамини;
электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланган ва шифрланган чек маълумотларини қайтаради.
Шифрланган чек маълумотлари оператор томонидан қабул қилиниб, тасдиқлаш маълумоти фискал модулга тушганидан сўнг ушбу шифрланган чек маълумотлари фискал модул хотирасидан ўчирилади.
6-боб. Фискал модулни ишга тушириш
12. Фискал модулни ишга туширишда ушбу илованинг 5-бобидаги амалларни бажаришни таъминловчи ихтисослаштирилган дастурий таъминот (апплет) ўрнатилган бўлиши шарт.
13. Фискал модулни биринчи марта ишга тушириш жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:
электрон рақамли имзо калитлари яратилади;
очиқ калит операторга узатилади.
14. ТХКМларини фискал модул ва ихтисослаштирилган дастурий таъминот (апплет) билан таъминлаш оператор томонидан амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
15. Тадбиркорлик субъектлари ўзига бириктирилган фискал модулга зиён етказмаслик чораларини кўриши шарт.
16. Солиқларни яшириш мақсадида онлайн-НКМ ва виртуал касса дастурий маҳсулотига, шунингдек, фискал модулга қасддан ўзгартириш киритганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаcи.
17. Ушбу техник талабларни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига
3-ИЛОВА
Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида
ТАЛАБЛАР
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу талаблар онлайн назорат-касса машинаси (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади) қурилмалари ва виртуал касса дастурий маҳсулотларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи, ихтисослашган, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган юридик шахслар — техник хизмат кўрсатиш марказларини (кейинги ўринларда ТХКМ деб аталади) рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва уларнинг Давлат реестрини юритиш тартибини ҳамда ушбу марказларга қўйиладиган алоҳида талабларни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. ТХКМларнинг Давлат реестрига киритиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади ва унинг расмий сайтида эълон қилиб борилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
3. Давлат реестрига киритилган ТХКМ республиканинг исталган ҳудудида малакали мутахассислар, етарли шарт-шароитлар ва асбоб-ускуналарга эга бўлган филиалларини очиши ёки шериклик асосида ишлаши мумкин.
Бунда, ТХКМга қарашли ҳар бир филиал алоҳида рўйхатга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага хизмат кўрсатишга талаб бўлган ҳудудларда ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар сони ўттизтадан кўп бўлган туманларда ТХКМ, унинг филиали ёки шериклик асосида ҳамкорлари ушбу ҳудудда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини очишлари шарт.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
ТХКМларнинг ҳудудий филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорларини (кейинги ўринларда ҳудудий филиал деб аталади) рўйхатга киритиш фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) томонидан амалга оширилади.
4. ТХКМларни Давлат реестрига киритиш ва уларнинг ҳудудий филиалларини рўйхатга киритиш учун тўлов ундирилмайди.
5. Белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилмаган ҳолда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотларига техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланган юридик шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ТХКМ:
тадбиркорлик субъектларида ўрнатилган онлайн-НКМ қурилмалари ва виртуал кассаларни мажбурий тартибда бир йилда бир марта техник ва дастурий кўрикдан ўтказиш ва ўрганиш натижаларини уч иш кунида махсус ахборот тизимида қайд этади, шунингдек, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборишга;
матрицали штрихли кодни (QR-код) сканерлаш ёки чекларнинг фискал белгисини киритиш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларининг сифатли чоп этилишини;
солиқ органларига тегишли сўровлар юбориш йўли билан кунига камида бир марта маҳсулот (товарлар ва хизматлар)нинг электрон миллий каталоги товарларнинг (хизматларнинг) идентификация кодлари реестрини уларнинг маълумотлар базаларида янгилаб боришини таъминлашга мажбур.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
2-боб. ТХКМга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ТХКМ ўз фаолиятини амалга ошириш учун у томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳамда ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМлар ва виртуал кассаларнинг жами сони:
мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;
мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида;
беш мингтадан ўн мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;
ўн мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.
Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.
Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.
Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар ТХКМ, унинг ҳудудий филиаллари ёки шериклик асосида ҳамкорлари томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилининг рухсатисиз ўзгартириш киритиш ёки бошқача тарзда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллаш тартиби бузилиши натижасида операторга, тадбиркорлик субъектига ёки солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.
Етказилган зарарлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.
Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14 ва 985-моддалари.
Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда, ТХКМ томонидан етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
9. ТХКМ томонидан захирага қўйилган маблағлар суммаси 7-бандда кўрсатилган миқдордан камайган тақдирда унинг етмаётган қисмини, ваколатли органнинг хабарномаси олинган кундан эътиборан ўн иш кунида ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига тушиши таъминланиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, тадбиркорлик субъекти банк кафолат хатини муддатидан ўн кун олдин янгилаши ёки махсус ҳисоб рақамига белгиланган миқдорда пул маблағларини шакллантириши лозим.
ТХКМ Давлат реестридан чиқарилган, тадбиркорлик субъекти тугатилган ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (8-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари ТХКМнинг ҳисоб рақамига қайтарилади.
Бунда ТХКМ томонидан захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Давлат реестридан чиқарилганлиги, тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;
Оператор ва ТХКМ ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги операторнинг хулосаси.
Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, ТХКМнинг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, асослантирилган камчиликлар ариза берувчига тақдим қилинади.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
10. ТХКМ тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширади.
11. ТХКМ оператор билан ўзаро муносабатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. ТХКМ давлат солиқ хизмати органлари биноларида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси бундан мустасно.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
13. ТХКМ онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани рўйхатга олиш ва давлат реестрига киритишдан олдин унинг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиши ва зарур дастурий маҳсулот билан таъминланганлигини текшириши лозим.
14. ТХКМ ўзига тегишли расмий сайтга ва махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотга эга бўлиши лозим.
Расмий сайтда қуйидагилар кўрсатилади:
ваколатли орган томонидан техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилган онлайн-НКМ ва виртуал касса турлари тўғрисидаги маълумотлар;
онлайн-НКМ, виртуал касса моделлари (версиялари) бўйича сотув нархлари;
онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланиш бўйича йўриқнома, қўлланмалар, фото ва видео материаллар;
хизмат кўрсатиш турлари;
хизмат кўрсатиш нархлари (прайс-листлар);
онлайн ёрдамчи хизмати;
ТХКМнинг филиаллари тўғрисидаги батафсил маълумотлар (манзили, жойлашган жойи, кўрсатиладиган хизмат турлари ва бошқалар);
телефон орқали тезкор боғланиш (саll-марказ) рақамлари.
15. ТХКМ ва унинг ҳудудий филиаллари онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
тезкор хизмат кўрсатиш учун керакли моддий-техник база ва асбоб-ускуналарга;
Онлайн-НКМ моделларини, виртуал кассаларни таъмирлаш ёки алмаштириш учун кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар сонига нисбатан камида беш фоиз миқдордаги тайёр онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг қурилмаларига.
16. ТХКМ томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилининг рухсатисиз ўзгартириш киритилиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. ТХКМ томонидан ўз мижозларига, онлайн-НКМ ва виртуал кассадан тўғри фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар бериб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан ўттиз фоиз миқдоридан кўп бўлган қисмини операторга қайтаради.
Бунда ТХКМлар томонидан мустақил равишда харид қилинган фискал модуллар бундан мустасно. Шунингдек, операторнинг махсус ахборот тизимида ТХКМларга тақдим қилинган ва улар томонидан фойдаланувчиларга берилган (ишлатилаётган) фискал модуллар ҳисоби онлайн тарзда юритилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/249/0387)
3-боб. ТХКМни Давлат реестрига киритиш
19. ТХКМ фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган юридик шахслар Давлат реестрига киритилиши учун ваколатли органга иловага мувофиқ белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати (виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш маркази бундан мустасно);
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани ишлаб чиқарувчи ёҳуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси;
фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар);
«call-марказ»га эга эканлиги тўғрисидаги маълумот;
онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан берилган малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) тўғрисидаги маълумотлар.
20. ТХКМ фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган юридик шахслар тақдим этган маълумотларда номутаносибликлар аниқланганда давлат солиқ хизмати органлари жойига чиққан ҳолда ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан бир иш кунида ўрганиб чиқишга ҳақли.
21. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли орган ТХКМни Давлат реестрига киритиш ёки Давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
22. Ваколатли орган қуйидаги холларда ТХКМни Давлат реестрига киритишни рад этади:
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки улар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда номутаносибликлар аниқланиб, улар тасдиқланганда.
23. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига ТХКМни Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки уни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида электрон ёки ёзма тарзда тақдим этилади.
24. Давлат реестрига киритиш рад этилганда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб, ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.
4-боб. ТХКМни Давлат реестридан чиқариш
25. ТХКМ қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:
тугатилганда, банкрот деб эътироф этилганда;
унинг фаолиятига нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;
у томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилини рухсатисиз ўзгартириш киритилганлиги аниқланганда;
ваколатли органга қилган мурожаатига мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг икки ва ундан ортиқ маротаба бузилганлиги аниқланганда.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолига матрицали штрихли код (QR-код) ёки фискал хусусиятни киритиш орқали чекларнинг фискал белгисини сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайдиган онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари берилганда;
маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) электрон миллий каталогининг товарлар (хизматлар) идентификация кодлари реестри уларнинг маълумотлар базаларида янгиланмаганлиги ёки хизмат кўрсатилаётган мижозлар томонидан касса чекларида нотўғри акс эттирилганлиги ҳолатлари аниқланганда.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. ТХКМни Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.
27. ТХКМни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда ваколатли орган томонидан ТХКМга бу ҳақда хабарнома юборилади.
Шунингдек, уч кун муддатда Давлат реестридан чиқарилган ТХКМ, унинг филиали ёки шериклик асосидаги ҳамкор томонидан хизмат кўрсатилаётган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига оператор томонидан бу ҳақда хабарнома юборилади.
28. Давлат реестридан чиқарилган ТХКМ хабарномани олган куни бу ҳақда ўз сайтида эълон қилиши шарт.
29. ТХКМ Давлат реестридан чиқарилгандан кейин беш кун муддатда ўзида мавжуд барча фискал модулларни операторга қайтариши шарт.
5-боб. ТХКМнинг ҳудудий филиалини ёки шериклик асосидаги ҳамкорларини рўйхатга киритиш
30. ТХКМ ҳудудий филиални рўйхатга киритиш учун операторга ҳудудий филиални рўйхатга киритиш тўғрисидаги мурожаатнома ҳамда ҳудудий филиалда онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал кассага кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) борлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим қилади.
31. Ҳудудий филиал рўйхатга киритилганда махсус ахборот тизимидан фойдаланиш учун рухсат берилади.
32. Оператор ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда ҳудудий филиални рўйхатга киритишни рад этиши мумкин.
33. Оператор томонидан ариза берувчига ҳудудий филиални рўйхатга киритганлик ёки киритишни рад этганлик тўғрисидаги жавоб хати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида электрон тарзда тақдим этилади.
34. Ҳудудий филиални рўйхатга киритиш рад этилган тақдирда, камчиликларни бартараф этган ҳолда операторга такроран мурожаат қилиниши мумкин.
6-боб. ТХКМнинг ҳудудий филиалини рўйхатдан чиқариш
35. ТХКМнинг ҳудудий филиали қуйидаги ҳолларда рўйхатдан чиқарилади:
ТХКМнинг аризасига асосан;
ТХКМ ваколатли орган томонидан давлат реестридан чиқарилган тақдирда.
36. ТХКМнинг ҳудудий филиали рўйхатдан чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда оператор томонидан ТХКМга ва унинг ҳудудий филиалига бу ҳақда электрон тарзда хабарнома юборилади.
37. ТХКМнинг ҳудудий филиали рўйхатдан чиқарилганда, махсус ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам бекор қилинади.
38. ТХКМнинг ҳудудий филиали рўйхатдан чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда ҳудудий филиал хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига оператор томонидан бу ҳақда хабарнома юборилади.
39. Фискал модуллар йўқотилганлигини қайд этиш ТХКМ томонидан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61-боб. ТХКМ ва унинг ҳудудий филиали фаолиятини тўхтатиб туриш
391. ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу ҳолатларни ўн кун ичида бартараф этиш ҳақида ТХКМга огоҳлантириш хати юборилади.
392. Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ваколатли органнинг огоҳлантириш хати юборилган санадан бошлаб ўн кун ичида бартараф этилмаганда уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида тўхтатиб турилади.
393. Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан бартараф этилган ҳамда етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида қайта тикланади.
(61-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
7-боб. Якунловчи қоидалар
41. Ваколатли орган ТХКМ томонидан ушбу тартиб талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат ўрнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
43. Ушбу тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талабларга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Солиқ қўмитаси ‎раиси ______________га

‎‎АРИЗА
‎ (Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш марказини Давлат реестрига киритиш тўғрисида)

‎‎Сиздан, ____________________________________________________________________________________

(ТХКМ жойлашган манзил)‎‎

‎‎манзилида жойлашган _________________________________________________________________________

‎‎(тадбиркорлик субъектининг номи)

‎‎(СТИР:____________) онлайн-НКМ, виртуал касса тизимига техник хизмат кўрсатиш марказини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.
‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
‎‎1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати (виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш маркази бундан мустасно);
‎‎2. Онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқарувчиси ёхуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси;
‎‎3. ТХКМнинг фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат(лар);
‎‎4. «call-марказ»га эга эканлиги тўғрисидаги маълумот;
‎‎5. ТХКМда онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

‎‎Илова: ___ варақда.

‎‎____________________________________________

‎‎__________

‎‎__________

‎‎(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎(сана)

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг Давлат реестрини (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) юритиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат реестри Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан шакллантирилади ва ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
3. Давлат реестри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади) ва виртуал касса дастурий маҳсулотлари (жумладан, уларнинг моделлари ва версиялари) тўғрисидаги тўлиқ маълумотлардан иборат бўлади.
4. Давлат реестри қуйидаги маълумотлар асосида онлайн-НКМ ва виртуал касса дастурий маҳсулоти бўйича шакллантирилади:
ишлаб чиқарувчи ва (ёки) унинг ваколатли вакили тўғрисидаги маълумотлар (ташкилотнинг номи, СТИР, юридик манзили, телефон рақами ва шу кабилар);
онлайн-НКМ модели унинг версияси, виртуал касса дастурий маҳсулоти версияси;
фискал маълумотларни ваколатли орган базасига узатиш имконияти яратилганлиги бўйича операторнинг ижобий хулосаси;
Ушбу қарорга «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар» тўғрисидаги 2-иловага асосан тасдиқланган техник талабларга мувофиқлиги.
5. Ваколатли органнинг қарорига кўра Давлат реестрига онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса тўғрисидаги бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
2-боб. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тартиби
6. Ваколатли орган томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
тақдим этилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифларини операторнинг хулосасидаги тавсиялари;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги фойдаланувчи йўриқномасининг мавжудлиги;
онлайн-НКМ ёки виртуал касса функционал тавсифларининг ягона техник талабларга мувофиқлиги;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг аниқ типига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник хизмат кўрсатиш имкониятлари мавжудлиги.
7. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани ишлаб чиқарувчи юридик шахслар (агар чет эл корхонаси бўлса унинг ваколатли вакили) онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш ташаббускори бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМ сони:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;
мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;
беш мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.
Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.
Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.
Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига, операторга ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.
Етказилган зарарлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва операторга юборилган чеклар ўртасидаги номутаносибликлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.
Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.
Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Онлайн-НКМ давлат реестрига киритган тижорат ташкилоти захирага қўйилган маблағлар суммаси ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган миқдордан камайган тақдирда, унинг етмаётган қисми ваколатли органнинг хабарномасини олган кундан эътиборан ўн иш кунида ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига тушишини таъминлайди.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Онлайн-НКМ Давлат реестридан чиқарилганда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (9-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига қайтарилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Бунда Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Давлат реестридан чиқарилганлиги, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;
ТХКМлар ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги ТХКМларнинг хулосалари.
Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, асосланган камчиликларни ариза берувчига тақдим қилади.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
11. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш учун юридик шахс 2-иловага мувофиқ ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати (виртуал касса бундан мустасно);
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси;
шакллантирилган касса чеклари намуналари;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;
фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);
ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;
виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотига «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан берилган экспертиза хулосаси.
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси томонидан экспертиза хулосаси ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
12. Оператор онлайн-НКМ ёки виртуал кассани оператор билан тўғри интеграция қилингани ёки тўлиқ интеграция қилинмагани тўғрисидаги хулосани ўн иш кунида ариза берувчига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ва унга тегишли ҳужжатлар ваколатли орган томонидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига юборилган санадан эътиборан беш иш кунида ушбу ташкилотлар Давлат реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш ҳақидаги хулосани ваколатли органга тақдим этади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
13. Ваколатли орган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилиги ва уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширишга ҳақли.
14. Ваколатли орган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш ёҳуд Давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
15. Ваколатли орган қуйидаги холларда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритишни рад этади:
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда номутаносибликлар аниқланиб, улар тасдиқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки Давлат реестрига киритишни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ариза тақдим этилган кундан бошлаб йигирма иш кунида электрон ёки ёзма тарзда тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
17. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этган ҳолда ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.
3-боб. Онлайн-НКМ ва виртуал кассани Давлат реестридан чиқариш тартиби
18. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.
19. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:
онлайн-НКМ ёки виртуал кассага нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ишлаб чиқариш тўхтатилганда ва (ёки) ички бозорда бир йил мобайнида эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаганда;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида фискал маълумотларни ҳосил қилишда, қоғозга чоп этишда ёки фискал маълумотларни операторга реал вақт режимида узатишда қасддан қилинган ноқонуний ҳаракатлар ваколатли орган томонидан аниқланганда;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритган ариза берувчининг ваколатли органга мурожаатига мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёхуд Маркетплейс техник талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатда қўлланилганда ва ушбу ҳолатлар ваколатли орган томонидан огоҳлантирилгандан кейин ҳам бартараф этилмаганда.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
20. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестридан чиқаришда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади:
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган, тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган қурилмалари ёки дастурий маҳсулотлари сони;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассани алмаштириш учун зарур бўлган муддат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Мазкур Низомнинг 19-банди иккинчи — тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган асослардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёхуд Маркетплейс ишлаб чиқарувчи юридик шахсга (агар чет эл корхонаси бўлса унинг ваколатли вакилига) ваколатли орган томонидан ушбу ҳолатларни ўн кун ичида бартараф этиш ҳақида огоҳлантириш хати юборилади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
202. Ваколатли органнинг огоҳлантириш хати юборилган санадан бошлаб ўн кун ичида унда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилмаганда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёхуд Маркетплейсни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг қарори қабул қилинади.
(202-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
21. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда ваколатли орган томонидан бу ҳақда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритган ариза берувчига хабарнома юборилади.
Шунингдек, уч кун муддатда Давлат реестридан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига оператор томонидан бу ҳақда хабарнома юборилади.
22. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса Давлат реестридан чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассани алмаштиришлари лозим.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатдан кейин Давлат реестридан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
4-боб. Якунловчи қоида
23. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг Давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Т/р

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг номи

Онлайн-НКМни ишлаб чиқарувчи ёки виртуал кассани яратувчи

Онлайн-НКМнинг серия рақамлари ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг хеш суммаси

Онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг мувофиқлик сертификати нусхаси, виртуал касса дастурий маҳсулотни рўйхатга олиш гувоҳномаси (патент)

Солиқ қўмитаси қарори

Изоҳ

Фискал маълумотлар операторининг ижобий хулосасидан кўчирма

Онлайн-НКМни ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарордан кўчирма

Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги қарордан кўчирма

1.

2.

3.

4.

5.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг Давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Солиқ қўмитаси раиси ________________________га

‎‎АРИЗА
‎ (Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларнинг Давлат реестрига киритиш тўғрисида)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎СТИР___________________________________________________________________

‎‎(тадбиркорлик субъекти номи)

‎‎_____________________________________манзилида жойлашган _________________________________га

‎‎(юридик манзили)

‎‎(мулкчилик шакли)

‎‎______________________________________________________ русумли онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг
‎ ____________________ версиясини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.
‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
‎‎‎1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати (виртуал касса бундан мустасно);
‎‎2. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси;
‎‎3. Шакллантирилган касса чеклари намуналари;
‎‎4. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси;
‎‎5. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;
6. Фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);‎‎
‎‎7. Ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;
‎‎8. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;
‎‎9. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотига «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан берилган экспертиза хулосаси;
‎‎10. Онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.
Илова: __ варақда.

‎‎______________________________

‎‎‎‎__________

‎‎__________ ‎‎

(Юридик шахс мансабдор шахсининг Ф.И.О.) ‎‎‎

‎‎(имзо)

(сана)‎‎ ‎‎

‎‎Телефон рақами:_____________
‎‎Почта манзили:_____________.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Белгилансинки, нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган ёки онлайн назорат-касса машиналаридан (ёхуд виртуал кассадан) фойдаланишга ўтган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга.».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«белгиланган савдо қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланилмаган, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминаллари билан жиҳозлаш ва тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда қабул қилишга доир белгиланган талаблар бузилган, шунингдек, нақд пул маблағлари банк кассаларига қонунчиликда белгиланган тартибда топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўяди ёхуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорида («Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда):
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда улгуржи ва чакана савдода, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида савдо ва нақд тушумни топшириш қоидаларига риоя қилинишини режадан ташқари тезкор текширишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин».
б) 8-банддаги «назорат-касса машиналари мавжудлигига ва нақд пул маблағлари инкассация қилинишига (банкларга топширилишига)» сўзлари «назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса мавжудлигига ва нақд пул маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда инкассация қилинишига (банкларга топширилишига)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2024 й., 09/24/814/1019-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) 19-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 3-сон, 27-модда):
21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шарт»;
57-банд ва 1876-бандининг биринчи хатбошидаги «фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан» сўзлари «фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
58-банднинг бешинчи хатбоши ва 189-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналарини» сўзлари «назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
103-банднинг биринчи хатбоши ва 118-банднинг учинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналари» сўзлари «назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Истеъмолчилар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Умумий овқатланиш объекти раҳбари ходимни назорат-касса машиналарини (виртуал кассаларни) ишлатиш қоидалари билан таништириши шарт»;
14-банднинг учинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналари» сўзлари «назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналарини» сўзлари «назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда):
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Бозор ҳудудида савдони амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўллаш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва автоматлаштирилган ҳисобга олишнинг банк тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар учун бериладиган чеклар назорат-касса машиналари ёки банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича тўлов терминалларининг чекларига тенглаштирилади.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши керак ва белгиланган тартибда мажбурий сертификацияланиши зарур.
Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан ёки виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади»;
25-банднинг ўн иккинчи хатбоши, 41-банднинг учинчи хатбоши ва 42-банднинг биринчи хатбоши, 43-банд, 52-банднинг биринчи хатбошидаги «фискал хотирали назорат-касса машиналари» сўзлари «фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг олтинчи хатбошидаги «ҳар куни» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган бозорлар томонидан сотувчиларга тақдим қилинган чекда бозорнинг номи, бозорнинг солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР), чек берилган вақт ва сана, тўловнинг номи (бир марталик йиғим тўлови), тўлов суммаси, ўрин рақами, сотиладиган товарнинг номи, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди»;
48-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 68-банднинг олтинчи хатбошидаги «фискал хотирали назорат-касса машиналарини» сўзлари «фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Савдо комплекслари ҳудудидаги турғун савдо шаҳобчаларида савдони амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўллаш тартиби мажбурий ҳисобланади.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши ва белгиланган тартибда мажбурий сертификатланиши керак.
Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан ёки виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади»;
21-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«нақд тушумни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкка инкассация қилиш (топшириш)»;
23-банднинг олтинчи хатбошидаги «фискал хотирали назорат-касса машиналарини» сўзлари «фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банднинг тўртинчи хатбоши, 36-банддаги «фискал хотирали назорат-касса машиналари» сўзлари «фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
43-банднинг биринчи хатбошидаги «фискал хотирали назорат-касса машиналаридан» сўзлари «фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассага ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалига эга бўлишлари керак».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 180-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2022 й., 09/22/180/0307-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 23-сон, 266-модда) билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларининг 48-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«48. Электрон тижоратда тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:
нақд пул билан — назорат-касса машинасидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида назорат-касса машинаси ёки виртуал касса чеки ёхуд бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш, шунингдек, белгиланган тартибда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомда:
а) 11-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналарини» сўзлари «назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни» сўзлари билан, тўртинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналарининг» сўзлари «назорат-касса машиналарининг, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларнинг» сўзлари билан, «инкассация қилиниши» сўзлари «инкассация қилиниши (банкларга топширилиши)» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-кичик банддаги «назорат-касса машиналаридан» сўзлари «назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан» сўзлари билан, «инкассация қилиш» сўзлари «инкассация қилиш (банкларга топшириш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13) солиқ назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машинасида, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларда сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш»;
34-кичик банддаги «назорат-касса машиналаридан» сўзлари «назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан» сўзлари билан, «инкассация қилиш» сўзлари «инкассация қилиш (банкларга топшириш)» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/249/0387; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон; 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон; 14.04.2022 й., 09/22/180/0307-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон; 10.01.2024 й., 07/24/13/0013-сон; 12.12.2024 й., 09/24/814/1019-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 30.09.2025 й., 09/25/610/0882-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)