Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сонли «Баҳоловчи ва риэлторлар малака сертификатини, баҳоловчи тоифа гувоҳномасини ҳамда суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш тартибларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 сентябрь,
799-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 799-сон қарорига
ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда Маъмурий регламент деб аталади) баҳоловчиларга тоифалар бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
баҳоловчининг тоифаси — баҳоловчининг профессионал малака даражаси;
баҳоловчининг малака сертификати (кейинги ўринларда малака сертификати деб аталади) — жисмоний шахсга белгиланган тартибда мулкни баҳолаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган жамоат бирлашмаси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
сертификатланган баҳоловчи (кейинги ўринларда баҳоловчи деб аталади) — баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
баҳоловчи тоифасига талабгор (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) — баҳоловчи тоифасини олишга талабгор бўлган сертификатланган баҳоловчи;
баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.
3. Ваколатли орган сертификатланган баҳоловчиларга қуйидаги тоифаларни беради:
иккинчи тоифали баҳоловчи;
биринчи тоифали баҳоловчи;
олий тоифали баҳоловчи.
Баҳоловчиларга тоифа бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Маъмурий регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
4. Талабгор баҳоловчи тоифасини олиш учун тоифа берилиш вақтида қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим*:
иккинчи тоифа — баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, баҳолаш бўйича камида мустақил 15 та иш бажарилгани, шунингдек, малака ошириш курсларидан ўтганлиги;
биринчи тоифа — баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида уч йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, баҳолаш бўйича камида мустақил 25 та иш бажарилгани, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги, шунингдек, малака ошириш курсларидан ўтганлиги;
олий тоифа — баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида беш йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, баҳолаш бўйича камида мустақил 35 та иш бажарилгани, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги, шунингдек, малака ошириш курсларидан ўтганлиги.
Бунда биринчи ва олий тоифани олиш учун талабгор баҳоловчиларга қуйида келтирилган талабларнинг ихтиёрий камида иккитасини амалга оширганлиги инобатга олинади:
оммавий ахборот воситаларида касбий фаолият тўғрисидаги мақолалар чиқарганлиги;
маҳаллий ёки халқаро тақдимот ва анжуманларда баҳолаш соҳасига оид маъруза билан чиққанлиги;
баҳолаш фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этганлиги ёки таклифлар киритганлиги;
назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказадиган текширишларда ва бошқа тадбирларда мутахассис ёки эксперт сифатида иштирок этганлиги;
баҳолаш соҳасидаги педагогик фаолиятни амалга оширганлиги.
Барча талабгорлар баҳоловчи тоифасини олишда камида иккита баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан таркиб топган кенгаш суҳбатидан ўтган ҳолда тавсифнома олишлари шарт.
Ушбу кенгашнинг тузилиши, регламенти ҳамда суҳбат ўтказиш тартиби баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланади.
* Биринчи марта баҳоловчи тоифасини олиш мақсадида ҳужжатларни топширган талабгорлар учун баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги талаби қўлланилмайди;
2020 йил 1 январдан бошлаб, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун фақат биринчи ва олий тоифа баҳоловчилар жалб қилиниши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
41. Сертификатланган баҳоловчилар тоифасидан келиб чиқиб қуйидаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга:
олий тоифали баҳоловчи — бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни), кўчмас мулкни, қимматбаҳо қоғозларни, улушларни, интеллектуал мулк объектларини ва бошқа номоддий активларни ҳамда кўчар мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;
биринчи тоифали баҳоловчи — кўчмас мулкни ва кўчар мол-мулкни (қимматбаҳо қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;
иккинчи тоифали баҳоловчи — баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
2-боб. Тоифаларни бериш тартиби
5. Тоифа бериш учун давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — марказ) орқали талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, марказ ходими талабгор номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилинганда — талабгор мустақил равишда мазкур Маъмурий регламентнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри;
б) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри.
Ваколатли орган:
баҳолаш фаолияти соҳасидаги баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан талабгорга тавсифномани ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирмасини мустақил равишда сўраб олади;
баҳоловчининг малака сертификати ҳақидаги маълумотлар сертификатни бериш учун ваколатли орган сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълумотлар базасидан олинади.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
51. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, тегишли прейскурантга асосан йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғимлар мазкур Маъмурий регламентнинг 53-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
52. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) марказ орқали мурожаат этилганда:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳисобварағига;
Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
7. Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақида қўшимча маълумотларни ўз ичига олган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:
а) баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотига аъзолиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини;
б) мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускорлик тартибида таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги ахборотни;
в) янги стандартларни ишлаб чиқишда ва амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда иштирок этганлиги ҳақидаги ахборотни;
г) оммавий ахборот воситаларидаги баҳолаш фаолияти масалалари бўйича мақолалар нусхалари, веб-сайтлардан скриншотлар ва бошқаларни;
д) ўзи иштирок этган ёки маъруза қилган баҳолаш фаолияти масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар материаллари;
е) хорижий ўқув марказларида баҳолаш фаолияти соҳасида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақида сертификатлар нусхалари;
ж) хорижда баҳолаш фаолияти бўйича конференциялардаги иштироки ҳақида сертификатлар нусхалари;
и) баҳолаш фаолияти соҳасидаги халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute, ISO 17024, NAMA, CCIM Institute ва ҳ.к.) ҳамда ариза берилган санада сертификатнинг амал қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (сертификатни берган ташкилот томонидан ёки унинг сайтидан скриншот билан тасдиқланган);
к) баҳолаш фаолияти бўйича фанлар ўтилганлиги ҳақида таълим муассасаларидан маълумотнома.
Талабгор, ўз хоҳишига кўра, ўзининг профессионал фаолиятини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
8. Баҳоловчининг тоифаси марказ ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган томонидан мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
81. Марказлар ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви идентификация қилиш воситаларини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
82. Талабгор марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
9. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун талабгор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
10. Талабгор томонидан тақдим этилган сўровнома келиб тушгандан сўнг ваколатли орган бир иш кунида талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
11. Ваколатли орган талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, ҳужжатлар қабул қилганлиги ёки рад этганлиги тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда, бир иш куни ичида талабгорга хабарнома юборади.
Талабгор томонидан мазкур Регламентнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган ҳолат аниқланса, ваколатли орган ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни қайта тақдим этиш имкониятини беради.
Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган ёки етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли орган сўровномани қабул қилишни рад этади ва ўша куни бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.
Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
12. Ҳужжатлари қайтарилган талабгор беш иш куни ичида рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, марказга қайта мурожаат қилганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланади ҳамда камчиликлар илова қилинган ҳолда ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Белгиланган муддатда қайта мурожаат қилинганда, талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
13. Белгиланган муддат тугагандан кейин талабгор марказ ёки ЯИДХП орқали такроран мурожаат қилган тақдирда, ариза янгидан тақдим қилинган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси эса қайтариб берилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
14. Талабгорларга баҳоловчи тоифаси ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган камида етти нафар аъзодан иборат комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан берилади.
15. Ваколатли орган комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
16. Комиссия таркибига ваколатли органнинг учта вакили ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан иккитадан вакил киради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
17. Комиссиянинг йиғилишлари талабгорлардан аризалар тушишига қараб ўтказилади. Комиссия йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
171. Комиссия фаолиятининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.
Тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) тушириш учун ваколатли орган томонидан алоҳида хона ажратилади ҳамда замонавий техник асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли шарт-шароитлар яратилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
18. Комиссия йиғилишларида талабгор томонидан тегишли тоифани олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади.
Ҳар бир комиссия аъзоси мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради.
19. Тоифа бериш ҳақида ёки тоифа беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Комиссия қабул қилган қарор талабгорга у қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома билан юборилади.
20. Талабгор мазкур Маъмурий регламентнинг 4-бандида белгиланган мажбурий талабларга жавоб берган тақдирда, комиссия томонидан талабгорга тоифа бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
21. Талабгорга тегишли баҳоловчи тоифасини бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, унга бир иш куни мобайнида мазкур Маъмурий регламентга 5-иловада келтирилган шаклда тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Баҳоловчиларга тоифа бериш ҳақидаги гувоҳномага ваколатли орган ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларининг QR-кодлари (матрик штрихли код) қўйилади ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқланади ҳамда икки кун муддатда марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
22. Баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган санадан бошлаб беш йил муддатга берилади ҳамда баҳоловчининг малака сертификати билан бирга амал қилади.
23. Баҳоловчининг малака сертифакати амал қилиши муддатининг тугаганлиги ёки амал қилиши тўхтатилганлиги, ёки бекор қилинганлиги баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади.
24. Тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган баҳоловчининг маълумотлари тоифага эга баҳоловчилар реестрига киритилади. Тоифага эга баҳоловчилар реестрини ваколатли орган юритади.
25. Ваколатли орган комиссиянинг ҳар бир йиғилиши якунларига кўра баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.
26. Комиссия томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия ваколатли орган номидан талабгорга марказ ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда сўралган тоифани бериш рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради. Бунда комиссия талабгорга мазкур Маъмурий регламентнинг 4-банди талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан пастроқ тоифа беришни таклиф қилиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
27. Комиссия томонидан талабгорга тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
а) талабгор мазкур Маъмурий регламентнинг 4-бандига мувофиқ тоифа учун белгиланган мажбурий талабларга жавоб бермаса;
б) талабгор тақдим этган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилганлиги аниқланса;
в) талабгор ёзма равишда унга сўралаётганидан пастроқ тоифа берилишини рад этса;
г) ушбу талабгор малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилса ёки бекор қилинса.
28. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали, ҳозир бўлган аъзоларнинг оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
29. Комиссия раиси ва комиссия аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
30. Комиссия талабгорга сўралган тоифани беришни рад этган тақдирда, талабгор мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ ҳужжатларни марказ ёки ЯИДХП орқали қайта тақдим этишга ҳақли.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
301. Ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламентда белгиланган умумий тартибда қайта топширилади.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
3-боб. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш, баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш ҳамда муддатини узайтириш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
31. Ваколатли орган илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тартиботи ташаббусини билдиришга ҳақли.
Баҳоловчи тоифасини пасайтириш, баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш масалалари комиссия томонидан кўриб чиқиш жараёнида баҳолаш ташкилотларидан, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан баҳоловчи ишининг натижалари ҳамда сифати бўйича келиб тушган ахборот тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
32. Тегишли суд қарорларига асосан баҳоловчининг ҳисоботи ёки эксперт хулосаси йил бошидан биринчи марта ҳаққоний эмас деб тан олинганлиги асосида комиссия қарори билан баҳоловчи тоифаси пасайтирилади.
Бунда олий тоифа — биринчи тоифага, биринчи тоифа — иккинчи тоифага пасайтирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига мувофиқ баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тегишли суд қарорига асосан эксперт хулосалари ҳаққоний эмас деб тан олинади.
Бунда эксперт хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритиб борилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
33. Баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати комиссия қарори билан қуйидаги ҳолларда тугатилади:
баҳоловчи малака сертификати амал қилишининг ваколатли орган томонидан бекор қилиниши;
баҳоловчининг ҳисоботлари ёки эксперт хулосалари мунтазам равишда (йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) қонунчиликка мувофиқ ҳаққоний эмас деб тан олиниши;
баҳоловчининг аризаси.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
34. Баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома комиссия қарори билан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
баҳоловчига тоифа бериш ҳақидаги қарорнинг суд томонидан ноқонуний деб тан олиниши;
баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги аниқланиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
36. Баҳоловчининг амалдаги тоифасига мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи маълумотлар аниқланган тақдирда, комиссия баҳоловчига илгари берилган тоифани қайта кўриб чиқади.
37. Баҳоловчини тоифасини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш комиссия томонидан баҳоловчи тоифасини бериш юзасидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
38. Тоифаси пасайтирилган баҳоловчи тоифасини тиклаш юзасидан комиссияга тоифаси пасайтирилган санадан бошлаб бир йилдан сўнг мурожаат этишга ҳақли.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
39. Тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи, гувоҳнома тугатилган ёки бекор қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч йил ичида қайта тоифа беришни сўраб ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
40. Баҳоловчининг тоифаси пасайтирилган, баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда, ваколатли орган баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
41. Баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санадан бир ой кечиктирмасдан ваколатли органга тоифани кейинги беш йилга тасдиқлашни сўраб ариза беради. Тоифани тасдиқлаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби тоифа бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби билан бир хил.
42. Ваколатли орган томонидан тоифани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, илгари берилган баҳоловчи тоифасини бериш ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати қарор қабул қилинган кундан бошлаб кейинги беш йилга узайтирилади, ваколатли орган ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларининг QR-кодлари (матрик штрихли код) қўйилади ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқланади ҳамда шу вақтнинг ўзида марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
43. Агар баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаши пайтигача баҳоловчи тоифани тасдиқлаш ҳақида ариза бермаган бўлса, гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
431. Паспортда кўрсатилган талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилган ёки паспорти ўзгартирилган тақдирда баҳоловчи икки ой давомида ваколатли органга баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, марказ ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.
(431-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
432. Баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини қайта расмийлаштириш баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда тегишли ўзгартиришлар реестрга киритилади.
Баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда баҳоловчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғимлар мазкур Регламентнинг 52-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
(432-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
44. Комиссиянинг баҳоловчига тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги, тоифасини пасайтириш ёхуд тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан баҳоловчи қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
45. Комиссия иши ҳақидаги ахборот, тоифалар берилган, тоифалари пасайтирилган баҳоловчиларнинг, шунингдек, гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатилган ёки бекор қилинган баҳоловчиларнинг рўйхатлари ваколатли органнинг расмий веб-сайтида ҳамда Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида мунтазам жойлаштирилади.
46. Комиссия аъзолари баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.
47. Комиссия аъзолари иш давомида ўзларига маълум бўлган талабгорлар ҳақидаги ахборотни фош қилмасликлари лозим.
471. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
472. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
(472-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
48. Мазкур Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифа бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизми

Муддатлар

1-босқич

Ваколатли орган

Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлайди.

Маъмурий регламент қабул қилингандан кейин

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборади.

2. Аниқ вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

Сўровнома тушгандан сўнг талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1 иш кун муддатда

4-босқич

Ваколатли орган

Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган холда билдиришнома юборади.

1 иш куни мобайнида

5-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта ваколатли органга юборади.

Ҳужжатлар қайтарилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида

2. ЯИДХП

2. Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.

6-босқич

Бахоловчиларга тоифа бериш комиссияси

Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва талабгорларга тоифани белгилаш еки тоифа беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2 иш куни мобайнида

7-босқич

Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси

Тоифа гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг тоифа гувоҳномасини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди, марказ (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

1 иш куни мобайнида

8-босқич

Ваколатли орган

Тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳномани олган баҳоловчининг маълумотларини баҳоловчилар реестрига киритади.

Тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган кунда

9-босқич

Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси

Талабгорга талаб этилган тоифани беришни рад этиш ва бу тўғрисида рад этиш сабаблари ва талаб этилган тоифадан пастроқ тоифа бериш таклифи билдирилган хабарномани юборади.

3 иш куни мобайнида

10-босқич

Ваколатли орган

Илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тартиботининг ташаббусини билдиради ва мазкур масалаларни баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Тегишли далиллар келиб тушгандан сўнг 3 иш куни ичида

11-босқич

Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси

Ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги, илгари берилган баҳоловчи тоифаси пасайтирилганлиги, баҳоловчининг тоифасини тасдиқловчи гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида баҳоловчига хабарнома юборади.

3 иш куни мобайнида

12-босқич

Ваколатли орган

Тоифаси пасайтирилган ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи бўйича маълумотларни тоифага эга бўлган баҳоловчилар реестрига киритади.

Қарор қабул қилинган кунда

13-босқич

Талабгор

Баҳоловчи тоифасини қайта тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан 1 йилдан кам бўлмаган муддатда

14-босқич

Талабгор

Баҳоловчи тоифасини қайтадан тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Баҳоловчи тоифаси тайинланган гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан 3 йилдан кам бўлмаган муддатда

15-босқич

Талабгор

Комиссиянинг баҳоловчи тоифасини беришни рад этиш, тоифани пасайтириш, баҳоловчи тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилади.

Зарурат бўлган ҳолатларда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар
реестри

т/р

Баҳолаш объектининг номи

Ҳисобот рақами

Ҳисобот санаси

Баҳолаш санаси

Баҳолаш мақсади

Буюртмачи

Ҳисобот ҳаққоний/

ҳаққоний эмас деб тан олинди




Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари
реестри

т/р

Баҳолаш объектини баҳолаш ҳақида эксперт хулосасининг номи

Эксперт хулосасининг рақами

Эксперт хулосасининг санаси

Буюртмачи

Хулосаси ҳаққоний/

ҳаққоний эмас деб тан олинди




Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА

БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Талабгор (Ф.И.О.)_________________________________________________________________________

Комиссия аъзоси (Ф.И.О.)__________________________________________________________________

т/р

Талабгорни баҳолаш мезонлари

Баҳо

1.

Талабгор томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар сони -

1.1.

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -

1.2.

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -

1.3.

бизнесни баҳолаш бўйича -

1.4.

Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинди -

1.5.

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -

1.6.

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -

1.7.

бизнесни баҳолаш бўйича -

2.

Бажарилган эксперт хулосалари сони

2.1.

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -

2.2.

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -

2.3.

бизнесни баҳолаш бўйича -

2.4.

Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинган

2.5.

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -

2.6.

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -

2.7.

бизнесни баҳолаш бўйича -

3.

Баҳолаш фаолияти соҳаси бўйича профессионал жамоат ташкилоти тавсифи

4.

Талабгор томонидан тақдим этилган қўшимча ахборот:





Комиссия аъзосининг фикри:_______________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________________________________________________


Сана 20___ й. «___» __________ Комиссия аъзосининг имзоси_________________

Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА

НАМУНА

BAНOLOVCНINING TOIFA GUVOHNOMASI

Fotosurat
‎oʻrni‎‎

________-son‎‎‎

Toshkent sh.‎‎

20 ___y. «___» _________‎‎

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi,
‎Oʻzbekiston baholovchilar jamiyati va Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi tomonidan ‎‎

_______________________________________________________________________________‎‎

(kimga — baholovchining F.I.O.)

_______________________________________________________________________________‎‎

(pasport seriyasi, raqami, qachon va kim tomondan berilgan)

‎‎_______________________________________________________________________________

(amal qilish muddati)‎‎

‎‎__________________________ toifasi berildi.

‎‎Mazkur guvohnoma baholovchining malaka sertifikati bilan haqiqiy hisoblanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ‎‎ ‎‎_______________________
‎‎(Vakolatli shaxs) (QR-kod) ‎‎

(F.I.O.)‎‎

Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari rahbarlari ‎‎ ‎‎ ‎‎_______________________
(QR-kod) ‎‎‎‎

(F.I.O.)‎‎ ‎‎

‎‎_______________________
(QR-kod) ‎‎‎‎‎‎

(F.I.O.)‎‎ ‎‎ ‎‎

Baholovchining toifa guvohnomasining amal qilish muddati:‎‎
‎‎20 __ y. «___» _________ dan 20 __ y. «___» __________ gacha uzaytirilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ‎‎ ‎‎_______________________
(Vakolatli shaxs) ‎‎ (QR-kod) ‎‎‎‎‎‎‎‎

(F.I.O.)‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari rahbarlari ‎‎_______________________
(QR-kod) ‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎

(F.I.O.)‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎_______________________
(QR-kod) ‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎

(F.I.O.)‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

(5-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламентига
6-ИЛОВА

Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СЎРОВНОМАСИ

_________________

_________________

(санаси)

(рақами)

1. Ф.И.О.:

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (агар мавжуд бўлса):

3. Манзили:

4. Мобил телефони, электрон почта манзили (e-mail):

5. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри

6. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри

7. Талабгорнинг ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақидаги қўшимча маълумотлар (Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Маъмурий регламентининг 7-бандига асосан)

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 09/19/799/3803-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.10.2022 й., 09/22/564/0899-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)