Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 24 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 351-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1997 йил 18 июнда (рўйхат рақами 351, 1997 йил 1 июль) тасдиқланган Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 сентябрь,
2019-55-сон
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 12 сентябрдаги 2019-55- сонли буйруғига
ИЛОВА
Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1.2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари».
2. 3.2-банддаги «Марказга» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 3.4, 3.7, 3.8 ва 6.2-бандлардаги «Марказ» деган сўз «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 6.3-банддаги «Марказга» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 7-иловадан «МЎ» деган қисқартмаси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 10/19/351-4/3798-сон)