Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4 — 7-иловаларга мувофиқ белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўн кун муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомларни;
туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 апрель,
320-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон ва «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ҳисоботини, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
2. Қўмита солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, солиқ тўловчилар, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларнинг ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда — солиқ хизматининг ҳудудий органлари), Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ва Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — Ҳудудлараро инспекциялар) юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга.
Қўмита тизимига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
6. Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қўмитанинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, қисқартмаси — Солиқ қўмитаси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Налоговый комитет Республики Узбекистан, қисқартмаси — Налоговый комитет;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Tax Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — Tax Committee.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Солиқ қўмитасининг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 13А-уй, 100011.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
2-боб. Қўмита тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қўмита тузилмасига қуйидагилар киради:
Қўмита марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари;
туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари;
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси;
Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси;
юридик шахс мақомига эга бўлган тасарруфидаги ташкилотлари (кейинги ўринларда — тасарруфидаги ташкилотлар):
«Солиқ-сервис» АЖ;
«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» АЖ;
«Ғазалкент соғломлаштириш маркази» давлат муассасаси;
«Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази» МЧЖ.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
3-боб. Қўмитанинг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни таъминлаш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш ҳисобига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромад қисмини барқарор шакллантириш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш;
солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чораларни амалга ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш;
пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши юзасидан мунтазам назоратни таъминлаш;
бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш;
солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, ҳар бир ходим томонидан «Солиқ хизмати –инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш;
солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни бажариш;
солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш йўли орқали солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш;
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш;
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, давлат солиқ хизмати органларини юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, шунингдек, кадрларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани сингдириш, коррупция фактларига кескин барҳам бериш бўйича таъсирчан чораларни, шу жумладан ходимлар манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилиш йўли билан амалга ошириш, ишга расмиятчилик билан ёндашишга барҳам бериш, шунингдек, ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий этиш ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш.
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган секторларда солиқ солиш соҳасидаги тизимли муаммоларни ўрганиш ва аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
11. Қўмита ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан солиқ назоратини таъминлаш соҳасида:
(11-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ва йиғимларнинг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тушиши прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;
(11-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ тўловчилар фаолиятининг солиқ текширувларини, шунингдек, солиқ тўловчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида киритилиши текширувларини белгиланган тартибда ўтказади;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини солиқ текшируви ўтказилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
солиқ тўловчилардан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек, ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ тўловчилар томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиради ёки текширади;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва у ердан олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишларининг ташкил этилиши ҳолатини текширади;
солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) жараёнида ҳисоботдаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини аниқлаш, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларида фактларнинг бузиб кўрсатилишини аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисобларини ва молиявий ҳисоботларни текширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ аудитини ўтказиш давомида хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр буюмларни тортиб кўради ва ўлчайди, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ва тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилигини аниқлаш учун хомашё ва материаллар сарфи нормалари, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўғри ҳисобдан чиқарилишини, тайёр маҳсулотнинг тўлиқ кирим қилинишини, маҳсулот чиқиши нормалари ҳамда моддий бойликларни сақлаш ва ташишда табиий йўқотишлар нормалари тўғри белгиланишини аниқлаш учун хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришда назорат тариқасида ишлатиб кўради, хомашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида текширади;
(11-банднинг «а» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида келиб тушган мурожаатлар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширади;
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактларини таҳлил қилади ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли органларга таклифлар киритади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг узоқ муддатли ҳамда жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш ҳисобига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромад қисмини барқарор шакллантириш соҳасида:
(11-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисида солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида йиғилган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида камерал солиқ текширувини амалга оширади;
(11-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзаро тузилган келишув асосида солиқ мониторингида иштирок этаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши солиқ мониторингини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
(11-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19-боби.
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши назоратини, шунингдек, давлат органларига берилган мол-мулкнинг ҳисобга олинишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ва йиғимларнинг тушумини таъминлаш, шу жумладан республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг қўшимча захираларини аниқлаш бўйича молия органлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;
(11-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниши механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил усулларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш соҳасида:
солиқ тўловчилар, солиқ солинадиган база, шунингдек, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларга, уларни солиқ тўловчининг идентификация рақамлари берилган ҳолда солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ҳужжатлар берилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилади;
келгусида товар ва хизматларнинг мажбурий таснифланишини жорий қилган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактуралари тўлиқ киритилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;
солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади;
солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳисобини юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар томонидан тегишли ахборот тақдим этилишига кўра банк ҳисобварақлари бўйича олти ой мобайнида пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган, шунингдек, олти ой давомида электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмаган, онлайн назорат-касса техникалари, виртуал касса ёки маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланмаган, ташқи савдо операцияларини амалга оширмаган корхоналарни аниқлайди;
(11-банд «в» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаш механизмларини ўрганади, аниқлайди ва бартараф этади;
ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда барча солиқ тўловчилар ва солиқ тушумлари бўйича солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасини яратади;
солиқ ахборотларини қабул қилиб олиш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чораларини кўради;
давлат солиқ хизмати органларида ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ягона ахборот, дастурий-техник ва телекоммуникация тизими жорий этилишини ташкил қилади;
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди;
давлат солиқ хизмати органларининг бутун вертикал бўйлаб бизнес жараёнларини қайта ташкил этиш ва уларни параллель равишда рақамлаштириш ҳамда келгусида автоматлаштириш билан амалга оширади ва шу асосда инсон омили таъсирини камайтиради.
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
г) солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чораларни амалга ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш соҳасида:
солиқ тўловчиларни «хавф-хатар» гуруҳи бўйича сегментлашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш фактларини аниқлайди ва тегишли чоралар кўради;
(11-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ назоратини амалга оширишда замонавий усулларни қўллайди;
Қўмитанинг техник базасини модернизация қилиш, мустаҳкамлаш ва янгилаш билан ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган усулларини жорий этади;
макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар бўйича солиқ қарзини ундиришни белгилайдиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ташкиллаштирилишини ва қўлланишини таъминлайди;
(11-банд «г» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга оширади;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида белгиланган тартибда хронометраж кўздан кечириш ўтказади;
солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишни амалга оширади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддаси.
ишлаб чиқариш ва даромадлар миқдорларини яшириш, сотилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкиллаштиради ва амалга оширади, кўрсатиб ўтилган механизмларнинг қўлланишини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аниқ мақсад параметрларини белгилаш билан яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш стратегияси, концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқади;
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ маъмуриятчилиги ислоҳоти ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади ва унинг ижроси мониторингини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) маблағларнинг ғайриқонуний айланиш манбаларига барҳам бериш юзасидан мунтазам назоратни таъминлаш соҳасида:
савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шу жумладан, назорат-касса техникаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассаларни, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
тадбиркорлик субъектларида, шунингдек, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида кўрсатилган хизматлар учун ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бажарилиши, нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши, назорат-касса техникаларининг ёки виртуал кассаларнинг, тўлов терминалларининг қўлланилиши белгиланган тартибда талон ва чекларнинг берилиши бўйича белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини ўтказади;
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
е) бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш соҳасида:
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий ҳамда солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлайди, олдини олади ва бартараф этади;
бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки ноқонуний олиб кирилган товарларни тайёрлаш ва сотишга қарши курашади;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойлари, шунингдек, улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ҳаракати мониторингини ва маблағлар тушуми ҳисобининг тўлиқлигини таъминлайди;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек, уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари пул маблағлари тушумлари ва товар айланмаси тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига тушадиган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун банклар ҳамда статистика органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир этилиши ҳолатлари бўйича терговга қадар текширувларни ташкил этади ва олиб боради, жиноий ишлар қўзғайди, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга беради;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чораларини кўради;
ж) солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, ҳар бир ходим томонидан «Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш соҳасида:
солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ва йиғимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш учун солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича чораларни амалга оширади, шунингдек, зарур ҳолларда солиқ тўловчилар ўртасида сўровномалар ўтказади;
(11-банд «ж» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айрим турдаги солиқларни ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди;
давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;
солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сир тутилишига риоя этиш ишларини ташкил қилади;
з) солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни бажариш соҳасида:
солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни солиқ тўловчиларга ва аҳолига ўз вақтида таништириш ва етказиш ишларини ташкил этади;
солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида жойларда ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиққа доир қонун ҳужжатларини нашр этиш, кўпайтириш ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларига етказиш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқаришга, солиқ ҳисоботларини ва солиқлар ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқиш, тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил қилади;
(11-банд «з» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр этади, давлат солиқ хизмати органларини қонун ҳужжатлари билан таъминлаш чораларини кўради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши масалалари бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан уларнинг содир этилиши сабабларини аниқлайди ва бартараф этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
акцизости товарларини ишлаб чиқаришда ва айланмасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этилишини белгиланган тартибда ташкиллаштиради ва амалга оширади;
солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларни қидириб топиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга беради, давлатга етказилган зарарни белгиланган тартибда ундиришни таъминлаш чораларини кўради;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритади;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади;
солиққа оид жиноятларнинг содир этилиши ҳолатларини аниқлаш учун, суриштирув, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиш учун оммавий-ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади;
и) солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш йўли орқали солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш соҳасида:
солиқ тўловчилар билан ишлашда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилишини таъминлайди;
солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатилишини ташкил этади;
солиқ тўловчиларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон хизмат кўрсатилишини таъминлайди;
солиқ тўловчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айрим солиқлар бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
к) қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан табиий ресурслардан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишни рағбатлантиришга йўналтирилган солиққа оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, солиқлар ва йиғимларни бирхиллаштириш, солиқ юкини қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
(11-банд «к» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(11-банд «к» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар шаклларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
(11-банд «к» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан маълумотларни алмашиш ва солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди;
л) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, давлат солиқ хизмати органларини юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, шунингдек, кадрларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш соҳасида:
қўйилган талабларга мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори малакали ходимларни танлаш ва тўлдириш бўйича ишларни ташкил этади;
белгиланган тартибда таълим муассасалари ташкил этиш йўли билан, давлат олий таълим муассасалари имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларининг тизимли равишда ташкил этилишини таъминлайди, шунингдек, ривожланган хорижий мамлакатларнинг солиқ органлари ва ўқув муассасалари билан тажриба алмашишнинг кенгайтирилишини амалга оширади;
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари лавозимларининг малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга ўз ваколатлари доирасида махсус унвонлар беради;
тегишли танловдан ўтмаган ёки лавозим вазифаларини жиддий бузганлиги учун илгари давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган шахсларнинг ишга қабул қилинишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни таъминлайди;
давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатишга йўналтирилган тизимни жорий этади, солиқ тўловчилар билан низоли вазиятлар юзага келганда уларга стрессга бардошлиликни сингдириш, шунингдек, ходимларнинг ахлоқий — психологик ҳолатини ошириш бўйича психологик тренингларни жорий қилади;
м) давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани сингдириш, коррупция фактларига кескин барҳам бериш бўйича таъсирчан чораларни, шу жумладан ходимлар манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилиш йўли билан амалга ошириш, ишга расмиятчилик билан ёндашишга барҳам бериш, шунингдек, ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий этиш ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш соҳасида:
кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, ҳалоллик ҳамда ҳуқуқий давлат ғоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз ишларни амалга оширади;
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан солиқ тўловчиларга нисбатан ғаразли мақсадларда ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлайди ва уларга барҳам беради;
давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолатларини аниқлашга, уларнинг олдини олишга, қарши курашишга ва бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил этади ва уларни амалга оширишда қатнашади;
давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
хизмат вазифаларини бажараётганда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар икки йилда кўпи билан бир марта давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ҳамда Ҳудудлараро инспекцияларнинг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича харажатлар сметалари ижроси юзасидан тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолатлар тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда навбатдан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин;
(11-банд «м» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ҳамда Ҳудудлараро инспекциялар томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни асоссиз равишда сарфлаш, смета-штат интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради;
(11-банд «м» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида виждонан хизмат қилаётган ходимларни уларнинг шахсий ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш механизмларини яратади.
н) ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган секторларда солиқ солиш соҳасидаги тизимли муаммоларни ўрганиш ва аниқлаш хамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда давлат солиқ хизмати органларининг иштирокини фаоллаштиради;
(11-банднинг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ солиш соҳасида ишларни ҳаққоний ҳолатини чуқур ва хар томонлама ўрганишни амалга оширади;
биринчи навбатда, уйма-уй юриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш орқали тўпланган муаммолар ва тизимли камчиликларни аниқлаш бўйича ишларини амалга оширади;
солиқ солиш соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;
солиқ тўловчилар ўртасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўйича ишларни ташкил этади.
12. Қўмита марказий аппарати, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларининг функциялари Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.
4-боб. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
13. Қўмита ходимларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни, ушбу Низом, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом билан аниқланади.
14. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни киритиш;
2) Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
3) Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни, маълумотларни, маълумотномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан бепул сўраш ва олиш;
4) Қўмита ва унинг тасарруфидаги тузилмалари ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида давлат мулкини белгиланган тартибда бир тузилмадан бошқа тузилмага тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) Қўмита, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялари ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш, мукофотлаш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
(14-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
6) Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
7) Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
8) Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикасининг манфаатини белгиланган тартибда ифода этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳужжатларини, шартномаларини (контрактларини), режаларини, сметаларини, даромадлари тўғрисидаги декларацияларини ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш, фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларини, шу жумладан электрон ҳужжатларини, шунингдек, экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларини белгиланган тартибда текшириш;
(14-банднинг 9-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш;
(14-банднинг 10-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 139-моддаси.
11) солиқ текширувларини ўтказаётганда:
ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни (шунингдек, алоҳида режимда ишлайдиган корхоналарни), шу жумладан солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни, уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, текшириш;
мол-мулкларни хатловдан ўтказиш ва бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш;
кассаларни ҳамда товар-моддий бойликлар ва ҳужжатларни (шу жумладан электрон тарзидаги ҳужжатларни) сақлаш жойларини муҳрлаб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиш;
(14-банд 11-кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
ҳужжатларни (нусхаларини, шунингдек, асл нусхаларини), шу жумладан электрон ҳужжатларни, предметларни (товарлар, буюмлар, хомашёлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналарини), шунингдек, ҳуқуқбузарлик предметларини олиб қўйиш, олиб қўйилиши солиқ тўловчи фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар бундан мустасно. Солиқ тўловчи фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади;
солиқ тўловчидан, шунингдек, солиқ тўловчининг раҳбарлик функцияларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини амалга ошираётган шахслардан, бошқа моддий жавобгар ходимлардан тушунтиришлар олиш;
текширилаётган солиқ тўловчиларнинг раҳбарларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказишни талаб қилиш;
таржимонни, экспертни жалб этиш ва экспертизани тайинлаш;
аниқланган солиқ қонунчилигининг бузилишларини бартараф этилишини талаб қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) савдо, товарлар сотиш ва пулли хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассалардан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, белгиланган тартибда талонлар ва чекларни бериш масалалари юзасидан текширувларни белгиланган тартибга мувофиқ ўтказиш;
(14-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) солиқ назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машинасида, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларда сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш;
(14-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг V бўлими.
14) солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) солиқ мониторингини амалга оширишда солиқ тўловчидан солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, маълумотлар, тушунтиришларни талаб қилиб олиш;
(14-банднинг 15-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
16) хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижаларига кўра товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш тўғрисида талабнома юбориш;
17) давлат солиқ хизматлари органларида солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги мавжуд маълумотларни аниқлаштириш мақсадида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, кўздан кечириш ҳамда сўров олиб бориш;
18) белгиланган тартибда қуйидагиларни:
банклардан ва бошқа кредит-молия ташкилотларидан солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китоб ҳисобварақларида ёки бошқа ҳисобварақларида амалга оширилган операциялар ҳақидаги, шунингдек, ушбу ҳисобварақлардаги мавжуд пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни;
божхона органларидан ва бошқа ваколатли органлардан импорт-экспорт операциялари амалга оширилганлиги ва солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа зарур маълумотларни;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хизмат вазифалари масалалари бўйича маълумотларни олиш;
19) белгиланган тартибда:
қурилиш, монтаж, таъмирлаш ва бошқа ишларни назорат ўлчовидан ўтказиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш;
иқтисодий жиноятлар билан курашишда илмий-техник воситалардан ва усуллардан фойдаланиш;
ўтказиладиган текширишларда бошқа назорат қилувчи органлар, вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
мансабдор шахсларни, фуқароларни аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича тушунтиришлар бериш учун давлат солиқ хизмати органларига таклиф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш ҳужжатлари йўқотиб қўйилган ёки йўқ қилинган ҳолатларда Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ҳамда йиғимлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборотлар, шунингдек, бошқа ана шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан мустақил равишда белгилаш;
(14-банднинг 20-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21) солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб чиқилган суммасини ҳисоблаб чиқариш ёки қайта кўриб чиқиш;
(14-банднинг 21-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22) солиқлар ва йиғимларни ундириш функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларни солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, тўлиқ ундирилганлиги ва Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ўз вақтида ўтказилганлиги юзасидан назорат қилиш;
(14-банднинг 22-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23) Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш бўйича суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштириш, шунингдек, мазкур кичик банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида;
(14-банднинг 23-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг 24-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазолар қўллаш;
(14-банднинг 25-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 167-моддаси.
26) аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш. Солиқ тўловчилар — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини давлат даромадига ўтказиш суд тартибида амалга оширилади;
27) солиқ тўловчилар томонидан ноқонуний олинган маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисида уларга нисбатан судга даъволар тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
28) ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлаш;
(14-банднинг 28-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
29) давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Давлат бюджетига ажратмаларни ундириш;
30) солиқ тўловчи мажбуриятларининг бажарилиши зарурлиги тўғрисида ва солиқ қарзини мажбурий тартибда ундириш бўйича кўриладиган чоралар тўғрисида солиқ тўловчига талабнома юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) солиқ тўловчи солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун мобайнида ёзма ариза бермаган тақдирда, солиқлар ва йиғимларнинг ортиқча тўланган суммаларини солиқ қарзини, шу жумладан, улар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобидан ҳисобга олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига мустақил равишда хулоса тақдим этиш;
(14-банднинг 31-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
32) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда ҳужжатларни, агар улар чет тилда тузилган бўлса, нотариал тасдиқлаган ҳолда давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
33) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ даврида бўнак тўловлари суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, бўнак тўловларини солиқларнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаш;
(14-банднинг 33-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34) бозорларда, савдо комплексларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг тўлиқ тушганлигини ва уни топшириш ҳисобини, ижара тўловини, назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассалардан фойдаланилишини, ҳисоб-китоб терминалларини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишларни амалга ошириш, шу жумладан, нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, шунингдек, белгиланган тартибда талонлар ва чекларни бериш масалалари юзасидан текширувлар ўтказиш;
(14-банднинг 34-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
35) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида аниқланган молия-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги бузилишлар содир этилганлиги фактлари бўйича терговга қадар текширувлар ўтказиш, улар бўйича жиноий ишлар қўзғаш, кейинчалик ишларни терговга тегишлилигига қараб қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бериш.
Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36) Солиқ ва йиғимларни йиғиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартнома орқали қайтариш шарти билан тижорат банкларига «0» фоиз ставкада депозитга маблағ жойлаштириш.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан 36-кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37) тижорат банкларида корпоратив банк карталарини очиш ва улардан назорат харидларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиш.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан 37-кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳуқуқлар белгиланган ваколатлар доирасида:
ушбу Низомнинг 14-бандидаги 9 — 22, 33 — 35-кичик бандлари — давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 14-бандидаги 1 — 8, 23 — 32 ва 36-кичик бандлари — давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
16. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларининг ҳуқуқлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланади.
17. Қўмита:
юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви назоратини самарали бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар тушуми прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни амалга ошириш сифати, натижалари ва якуний натижаси;
давлат солиқ хизмати органларини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл харитаси» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
18. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларининг жавобгарлиги Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланади.
5-боб. Қўмита раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари
19. Қуйидагилар Қўмита раисининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
2) Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, тегишли қонун ҳужжатлари билан Қўмита зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар тушуми прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
(19-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) Қўмита фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
(19-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини ижро этиш;
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Қўмитанинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Қўмита фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
8) Қўмита фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Қўмита ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
10) Қўмита ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш;
11) Қўмита тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантириш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган вакант раҳбар лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатини таъминлаш;
13) фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
14) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
15) Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
16) Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
17) Қўмита раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ равишда бажариш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
18) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Қўмитанинг ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
19) Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чораларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) Қўмита ходимлари томонидан Қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига ҳамда ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
(19-банднинг 20-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
21) қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
22) Қўмита, Ҳудудлараро инспекциялар, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ва тасарруфидаги ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
(19-банднинг 22-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда, шу жумладан «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида Қўмита ходимлари ҳамда раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушадиган мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
26) давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
27) зарур ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар, Ҳудудлараро инспекцияларнинг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(19-банднинг 27-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг 28-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг 29-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;
(19-банднинг 30-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
31) Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
32) Қўмита марказий аппарати, Ҳудудлараро инспекцияларнинг штатлар жадвалини тасдиқлаш;
(19-банднинг 32-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33) Қўмита ходимларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари ҳамда Ҳудудлараро инспекцияларнинг бўлим (шуъба) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари солиқ органлари фаолиятини назорат қилиш ва шахсий хавфсизлик бўлимлари (шуъбалари) ходимларини, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бошлиқлари, Ҳудудлараро инспекциялар бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Ҳудудлараро инспекциялар шахсий хавфсизлик бўлимлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
(19-банднинг 33-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
34) Қўмита ҳайъати ва марказий аппарати мажлисларини бошқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
35) Қўмита ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекцияларнинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш, йўриқномалар, қоидалар, низомларни тасдиқлаш ҳамда кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда ижро этилишини назорат қилиш;
(19-банднинг 35-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
36) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш, шу жумладан мукофотлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
37) давлат солиқ хизмати органлари тизимидаги ходимлар ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ютуқлари ва хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига билан тақдирлашга тақдим қилиш ва тавсиялар берилишини таъминлаш;
38) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, бошқа давлатларнинг давлат солиқ хизмати органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизмати органларининг манфаатларини ифодалаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39) бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимлари сонини аниқлаш, уларнинг тузилмаси, штат бирлиги, шу жумладан, бошқарув ходимлари, иш ҳақи фонди, харажатлар сметаси, транспорт воситаларининг меъёрларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг мол-мулкини тасарруф этиш.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан 39-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
20. Қуйидагилар Қўмита раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
2) Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
3) Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган фаолият йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, тузилмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш, Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чораларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
8) Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
11) Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
12) хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
14) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларнинг фаолият соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича Қўмита фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Қўмита раисига киритиш;
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш, моддий рағбатлантириш, мукофотлаш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифларни Қўмита раисига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
16) Қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартиби қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатилган қоидалар мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
(20-банднинг 16-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
17) қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
18) Қўмита раисига давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифлар киритиш;
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган барча мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
21) давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
22) вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
21. Қўмита маркази аппаратининг таркибий тузилмалари ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
6-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
22. Қўмита раиси:
1) Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
2) Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар прогнозининг бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш юзасидан лозим даражада назорат ўрнатилиши;
(22-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
5) давлат солиқ хизмати органларига юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга малакали ходимларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва рағбатлантиришнинг мутлақо янги тизими яратилиши;
6) ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳити яратилиши, жамоада соғлом муҳит шакллантирилиши;
7) давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши, солиқ тўловчилар билан тўғридан-тўғри алоқасиз мулоқот ўрнатилиши;
8) солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш соҳасида халқаро экспертлар, грантларни жалб этиш ишлари;
9) давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника жиҳатдан таъминланиши;
10) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Қўмитанинг тегишли жавобгарлик соҳалари;
11) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
23. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишининг таъминланиши;
(23-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
2) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услублари жорий этилиши, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари таҳлил қилиниши, уларга барҳам бериш чоралари кўрилиши;
3) солиқ солиш базасини кенгайтириш бўйича, жумладан ҳудудларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали комплекс чоралар кўрилиши;
4) назорат амалга оширилиши ва солиқ қарздорлиги ошишига йўл қўйилмаслиги, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш орқали солиқ тизимининг модернизацияланиши;
5) Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг Қўмита марказий аппаратининг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида бажарилиши;
6) мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Қўмитанинг тегишли жавобгарлик соҳалари;
7) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли ижро этилиши учун шахсан жавоб беради.
24. Қўмита раиси ўринбосарлари:
1) солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллаш методологиясининг такомиллаштирилиши;
2) Давлат бюджети даромадлари даражасини ошириш учун захираларни излаш ва аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши;
3) солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги учун тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш чоралари кўрилиши;
4) солиқ солиш қисмида иқтисодиётнинг хуфиёна секторини легаллаштиришга қаратилган тизимли назорат таъминланиши;
5) сифатсиз, қалбаки (ясама) ва ноқонуний олиб кирилган товарлар ишлаб чиқарилиши, шунингдек, реализация қилинишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги;
6) солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг илғор автоматлаштирилган услублари, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича дастурий маҳсулотлар жорий этилиши ҳамда самарали фаолият кўрсатиши;
7) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари пухта, ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқилиши, фуқароларнинг шахсан қабул қилиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
9) Қўмита вазифа ва функцияларининг Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида бажарилиши;
10) мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Қўмитанинг тегишли жавобгарлик соҳалари;
11) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли ижро этилиши учун шахсан жавоб беради.
25. Қўмитанинг мансабдор шахслари:
ўзларининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганликлари, ижро интизомини бузганликлари;
ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганликлари;
ноқонуний хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганликлари;
ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганликлари ва солиқ солиш базасини камайтирганликлари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганликлари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
26. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ўз хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек, зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажармаганлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
27. Солиқ назоратини амалга оширишда давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, Солиқ кодексида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
29. Жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмита раҳбариятига ёхуд бевосита судга шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
1-§. Қўмита раҳбарияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган раис бошчилик қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
31. Қўмита раиси ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
32. Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
33. Қўмита раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудлараро инспекциялар, туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига белгиланган тартибда Қўмита раиси томонидан тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошчилик қилади.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, ҳудудий солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қўмита раиси томонидан, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари тўғрисидаги низомлар эса Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган туман (шаҳар) солиқ инспекцияси тўғрисидаги Намунавий низом асосида ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-§. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларининг давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
(2-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларининг давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигининг таъминланиши Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари ўз фаолият йўналишлари бўйича давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиб:
1) топшириқларни давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотларга етказади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
2) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотларга бевосита таркибий тузилманинг фаолиятига оид масалалар бўйича сўровномалар юборади ва улар ижросини назорат қилади;
3) текширувлар ва ўрганишлар ўтказади, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотларнинг амалий фаолиятини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
4) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва натижалари ҳақидаги ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;
5) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятларини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чораларни кўради;
6) давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади;
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотларнинг иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлар Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
1) Қўмита раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим қилади;
3) уларнинг фаолиятини ўрганиш ва текшириш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва қонунбузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
4) ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;
5) солиққа тортиш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши соҳасидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тақдим этади;
6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ҳисобот беради;
7) ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятида ўтказилган текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда унинг ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида келиб чиқадиган келишмовчиликлар Қўмита раиси топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
3-§. Қўмитанинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
40. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ҳудудлараро инспекциялар ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
42. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ўз ваколатлари доирасида бошқа ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилишида ва амалга оширилишида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
43. Қўмитанинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича Комплекс раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлинмалари мутасаддилик қилади.
4-§. Қўмитанинг ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Қўмитада Қўмита раиси (ҳайъат раиси), раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари (лавозими бўйича) ва Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Қўмита таркибий тузилмалари раҳбарлари ва Ҳудудлараро инспекциялар бошлиғидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Ҳайъатнинг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
45. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Қўмита фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита тизими раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил қилиш;
(45-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Қўмита фаолияти соҳасида ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишнинг бориши натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
жойларда Қўмита фаолият соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Қўмита марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита тизимидаги ташкилотларнинг устав капитали миқдорини аниқлаш ва тасдиқлаш;
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат, шунингдек, Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
46. Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
47. Ҳайъат, агар унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
48. Ҳайъат қарорлари Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади.
49. Ҳайъат раиси ва аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
50. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари фаолиятининг, шу жумладан, ҳайъат қарорларини ва Қўмита топшириқларини бажариш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларида кенгашлар ташкил қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари кенгашларининг шахсий таркиби тегишли ҳудудий солиқ бошқармаси бошлиғининг тақдимига биноан Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Солиққа оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, юқори малакали маслаҳатлашувлар ўтказиш учун солиқ бошқармаларида маслаҳат-эксперт кенгашлари ташкил этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
53. Қўмитага аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини таъсис этиши мумкин.
8-боб. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
54. Қўмитанинг самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.
55. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш қуйидаги асосий мезонларга асосланади:
давлат солиқ хизмати органлари ишининг сифатини қониқарли баҳолайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек, уларнинг ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан шикоятларнинг сони;
Олдинги таҳрирга қаранг.
камерал солиқ текшируви натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва йиғимларнинг умумий суммаси;
(55-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
хронометраж кўздан кечириш ва солиқ текширувлари натижалари бўйича аниқланган давлат бюджети даромадларини ошириш захиралари суммаси ва уларни ундириш даражаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳисобланган солиқ ва йиғимлар ундирилишининг тўлиқлиги ва солиқ қарздорлигининг пасайиш даражаси;
(55-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда «шахсий кабинет»дан фойдаланиш даражаси;
электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаётган солиқ тўловчиларнинг қамраб олиниши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекциялар ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг қўшимча мезонларини белгилаши мумкин.
(55-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
56. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Қўмитанинг фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари қабул қилинади.
57. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларида белгиланади.
9-боб. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Қўмита, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари, Ҳудудлараро инспекцияларнинг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти, шу жумладан уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) лавозим маоши (давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган миқдорда);
(59-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) қуйидаги миқдордаги ойлик устамалар ва бошқа тўловлар:
(59-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
марказий аппарат ва Ҳудудлараро инспекциялар ходимларига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим иш ҳақига (тариф ставкасига) 20 фоиз. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;
(59-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш ҳақи фондининг 15 фоизи (бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан шаклланадиган);
(59-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
лавозим маошига нисбатан 40 фоиз (меҳнатни рағбатлантириш коеффициенти);
махсус унвон учун 0,15 дан 0,65 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);
узоқ муддат узлуксиз хизмати учун 0,05 дан 0,6 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги мукофот ва бир ойлик меҳнат ҳақи миқдоридаги моддий ёрдам тўлови;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар;
(59-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан еттинчи-саккизинчи хатбошилар тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
в) рағбатлантирувчи тўловлар;
бошқа тўловлар, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги ойлик тўловлар;
(59-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг транспорт ҳаражатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравар миқдорида ойлик тўловлар (хизмат транспорти воситалари ажратилган ходимлардан ташқари);
(59-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
йилига бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
д) ходимнинг асослантирилган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида муҳтожлик ҳолатида (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар.
Махсус унвон ва кўп йиллик хизмати учун бериладиган устама миқдорини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган лавозим маоши ва ойлик устамаларнинг биргаликдаги суммалари ҳисобга олинади.
Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
591. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига мазкур низомнинг 59-банди а) ва б) кичик бандларида кўрсатилган лавозим маоши, устама ва бошқа тўловларни молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан, в) кичик бандидаги бошқа тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(591-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
601. Қўмита раисининг маслаҳатчилари (шу жумладан, Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи) меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Қўмита раисининг ўринбосарига тенглаштирилади.
(591-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(602-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
62. Қуйидагилар давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий турлари ҳисобланади:
давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан ва эришилган якуний натижалардан келиб чиқиб мукофотлаш;
Давлат бюджетига тўловлар тушумлари прогнози бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги учун ой, чорак, ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофотлаш;
алоҳида муҳим топшириқлар бажарилганлиги учун якка тартибда мукофотлаш;
ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;
хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажаришларини, билимлари даражасини, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш касбий қобилиятларини ҳар йили тест синовларидан ўтказиш асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан ҳам қуйидаги суммаларнинг 10 фоизига қадар миқдорда мукофотланади:
(62-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
камерал солиқ текшируви натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва йиғимлар;
(62-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
хронометраж кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланган, солиқ тўловчи тўлаб берган солиқлар;
солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари ходимларининг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятларини тест синовидан ўтказиш натижалари бўйича бериладиган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни хар йили тест синовидан ўтказиш асосида қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қўмита томонидан тасдиқланади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Давлат солиқ хизмати органлари тузилмаларининг раҳбар ва инспекторлар таркиби ходимларини ҳамда мутахассисларни (ишлаб чиқариш ходимлари) ой, чорак, ярим йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш республика ва маҳаллий бюджетларга, давлат мақсадли жамғармаларга солиқлар ва йиғимлар тушумлари прогнози бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги учун ҳамда улар фаолиятини тавсифловчи бошқа асосий кўрсаткичлар бажарилганлиги учун Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари қарорлари асосида амалга оширилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Қўмитада, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида ва Ҳудудлараро инспекцияларда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тўловлар, шу жумладан мукофотлар манбалари ҳисобланади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
10-боб. Қўмитанинг ҳисобот бериши
67. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида Қўмита фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Котибият раҳбари Қўмита раҳбарларига юкланган вазифаларни самарали бажариш бўйича улар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигига холис баҳо беради.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
69. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоида
70. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда Ҳудудлараро инспекция деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳудудлараро инспекция Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади ва бевосита Қўмита раисига бўйсунади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
3. Ҳудудлараро инспекцияга жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолиятидан қатъи назар, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланади.
4. Солиқ тўловчиларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари Қўмита томонидан белгиланади.
5. Ҳудудлараро инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмита қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳудудлараро инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкага, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ғазначилик ҳисобрақамларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эга.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳудудлараро инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, қисқартирилгани — Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция;
б) рус тилида:
тўлиқ — Межрегиональная налоговая инспекция по крупным налогоплательщикам, қисқартирилгани — Инспекция по крупным налогоплательщикам;
в) инглиз тилида:
тўлиқ — Interregional tax inspection for large taxpayers, қисқартирилгани — Inspection for large taxpayers.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
8. Ҳудудлараро инспекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 8-уй.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳудудлараро инспекция томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмуриятчилиги Ҳудудлараро инспекция томонидан амалга ошириладиган солиқ тўловчилар учун бажариш мажбурий ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
2-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
йирик солиқ тўловчилар ҳисобини ташкил этиш ва улардан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тушишини таъминлаш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
йирик солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича солиқ назоратини ташкил этиш;
йирик солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини амалга ошириш;
йирик солиқ тўловчилар маъмуриятчилиги доирасида солиққа оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш.
11. Ҳудудлараро инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) йирик солиқ тўловчилар ҳисобини ташкил этиш ва улардан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тушишини таъминлаш соҳасида:
(11-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
қонун ҳужжатларида белгиланган йирик солиқ тўловчилар мезонларига мос келадиган юридик шахсларни аниқлаш ва ҳисобга қўйиш ишларини юритади;
юридик шахсларга улар йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилганлиги ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида хабарномалар юборади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом. (рўйхат рақами 3172, 12.07.2019 й.)
йирик солиқ тўловчилар реестрини шакллантиради ва юритади;
йирик солиқ тўловчилар ҳисоботларининг қабул қилиниши ва қайта ишланишини амалга оширади;
йирик солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкалари юритилишини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши лозим бўлган ва ҳақиқатда тўланган солиқлар ва йиғимлар суммалари, шу жумладан улар бўйича имтиёзлар, шунингдек, йирик солиқ тўловчилар бўйича молиявий жарималар суммалари ҳисобини юритади;
(11-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар тушуми прогнозининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
(11-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг тизимли таҳлили асосида солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича самарали тадбирларни амалга оширади;
б) йирик солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича солиқ назоратини ташкил этиш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
камерал солиқ текшируви, шунингдек, йирик солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилишининг қонунийлигини тасдиқлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда сайёр солиқ текширувларини амалга оширади;
(11-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
ҳисоботларда кўрсатилган ишчилар сони билан ҳақиқатда ишловчилар сони, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмларининг мос келиши масалалари бўйича йирик солиқ тўловчилар фаолияти мониторингини олиб боради. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўради;
экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади;
қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставка қўлланилишининг асослилиги юзасидан назоратни амалга оширади;
солиқ назоратини амалга оширишда замонавий усулларни қўллайди ҳамда ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган усулларини жорий этади;
йирик солиқ тўловчилар фаолиятининг солиқ текширувларини белгиланган тартибда ўтказади
солиқ тўловчилардан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар олади, йирик солиқ тўловчиларнинг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек, ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан, йирик солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиради ёки текширади;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва у ердан олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишларининг ташкил этилиши ҳолатини текширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йирик солиқ тўловчиларда солиқ аудити ўтказиш жараёнида солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини, назорати солиқ органлари зиммасига юклатилган қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинганлигини солиқ тўловчининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларни, маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан текширади;
(11-банднинг «б» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ аудитини ўтказиш давомида хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр буюмларни тортиб кўради ва ўлчайди, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ва тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилигини аниқлаш учун хом ашё ва материаллар сарфи нормалари, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўғри ҳисобдан чиқарилишини, тайёр маҳсулотнинг тўлиқ кирим қилинишини, маҳсулот чиқиши нормалари ҳамда моддий бойликларни сақлаш ва ташишда табиий йўқотишлар нормалари тўғри белгиланишини аниқлаш учун хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришда назорат тариқасида ишлатиб кўради, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида текширади;
(11-банднинг «б» кичик банди ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
в) йирик солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини амалга ошириш соҳасида:
солиқ тўловчининг шахсий кабинети, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йирик солиқ тўловчиларга электрон хизматлар кўрсатилишини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро тузилган келишув асосида, солиқ мониторингида иштирок этаётган йирик солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан солиқ мониторингини амалга оширади;
(11-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари, шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришнинг ахборот тизимларини қўллаш бўйича йирик солиқ тўловчиларга маслаҳат хизматлари кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимларнинг айрим турларини ҳисоблаб чиқаришда йирик солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади;
(11-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
солиқ тўловчилар билан ишлашда ахборот-коммуникация технологиялари кенг қўлланилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ва йиғимлар, шунингдек, молиявий жарималар бўйича йирик солиқ тўловчиларнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини (ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси бундан мустасно) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилиши ёки ҳисобга олинишини амалга оширади;
(11-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясини таъминлайди;
йирик солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сир сақланиши бўйича ишларни ташкил қилади;
г) йирик солиқ тўловчиларнинг маъмуриятчилиги доирасида солиққа оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ солиш базасини, шунингдек, солиқ солинадиган объектлар ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлайди;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини аниқлайди ва бартараф этади, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширадиган ва иштирок этадиган бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритади;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган йирик солиқ тўловчилар ҳисобини юритади, ушбу маълумотларни таҳлил қилади;
йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ қарзини ундириш бўйича мажбурий чоралар қўлланилишини амалга оширади;
йирик солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги (бекор бўлганлиги) тўғрисида маълумотлар тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда йирик солиқ тўловчиларнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан таҳлилий ўрганиш ўтказади ва ушбу ўрганиш доирасида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан курашиш бўйича узоқ муддатли ва жорий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ солиш масалалари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;
солиқ солишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни оммавий ахборот воситалари ва семинарлар, брифинглар, матбуот — конференциялар, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали йирик солиқ тўловчиларга етказиш ва таништириш бўйича ишларни амалга оширади.
3-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
12. Ҳудудлараро инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) йирик солиқ тўловчилардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва олиш;
2) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йирик солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ахборот тизимларидан, шунингдек, ҳисоб ҳужжатларидан фойдаланиш;
3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотлар, маълумотлар ва маълумотномаларни сўраш ва бепул олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) йирик солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилигини ҳамда йирик солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилишининг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал солиқ текшируви натижаси бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш;
(12-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
5) ҳисоботларда кўрсатилган ишчилар сони билан ҳақиқатда ишловчилар сони, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва ишлаб чиқариш фаолиятида активлардан фойдаланишнинг мос келиши масалалари бўйича йирик солиқ тўловчилар фаолияти мониторингини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) солиқ мониторингини амалга оширишда солиқ тўловчидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз муддатида тўланиши билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар, маълумотлар, тушунтиришларни талаб қилиб олиш;
(12-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
7) йирик солиқ тўловчиларга фаолиятида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижаларига кўра товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида белгиланган тартибда талабнома юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш учун асос бўлувчи кузатув далолатномаларини тузган ҳолда йирик солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш;
(12-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
9) белгиланган тартибда қуйидагиларни олиш:
ваколатли органлардан — йирик солиқ тўловчиларга лицензия ва (ёки) бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар берилганлиги, шунингдек, уларнинг бекор қилинганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
қурилиш соҳасида назорат қилувчи давлат органларидан — ер майдонлари ва объектларни қуришга рухсат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилишни якунлаш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлардан — тегишли ҳудудда жойлашган ер майдони ёки бошқа кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар;
сув ресурслари ҳисобини юритувчи органлардан — йирик солиқ тўловчилар томонидан фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;
нотариал идоралардан — «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига биноан йирик солиқ тўловчилар бўйича амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар;
фойдаланишга берилган ер қаъри майдонларининг давлат ҳисоби ва (ёки) ер қаъри майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан — ер қаъри майдони жойлашган жой ва мазкур ер қаъри майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан — у ва инвестицион воситачилар томонидан рўйхатга олинган акциялар билан битимлар тўғрисида ахборот;
банк ва бошқа кредит-молия муассасаларидан — йирик солиқ тўловчиларнинг ҳисоб ва бошқа рақамларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар;
божхона ва бошқа ваколатли органлардан — импорт-экспорт операциялари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ва йирик солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа зарур ахборот;
тегишли вазирлик ва идоралардан — Ҳудудлараро инспекция ваколати доирасида юкланган вазифаларни бажариши учун зарур бўлган маълумотлар ва бошқа турдаги ахборотлар;
солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги хорижий давлатнинг ваколатли органидан — Қўмита билан келишилган ҳолда йирик солиқ тўловчилар ва уларнинг ўзаро алоқадор юридик шахслари томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар;
10) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда мансабдор шахслар ҳамда фуқароларни тушунтириш бериш учун Ҳудудлараро инспекцияга белгиланган тартибда таклиф қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб чиқилган суммасини ҳисоблаб чиқариш ёки қайта кўриб чиқиш;
(12-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) йирик солиқ тўловчилар қайд этилган манзилда бўлмаганда, шунингдек, солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда уларнинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўхтатиш;
(12-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
13) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда йирик солиқ тўловчиларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш;
маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий чоралар кўриш;
14) йирик солиқ тўловчилар томонидан ноқонуний олинган маблағларни давлат даромадига ундириш бўйича судга даъво киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) йирик солиқ тўловчилар томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асослари тақдим этилмаган тақдирда солиқлар ва йиғимларни суд тартибида ундириш;
(12-банднинг 15-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
16) давлат улушлари бўйича дивидендларни ва йирик солиқ тўловчи ҳисобланган давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Давлат бюджетига ажратмаларни ундириш;
17) йирик солиқ тўловчиларга уларнинг мажбуриятлари бажарилиши лозимлиги ҳамда солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш бўйича қўлланилаётган чоралар тўғрисидаги талабномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
18) йирик солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун мобайнида ёзма ариза берилмаган тақдирда, солиқлар ва йиғимларнинг ортиқча тўланган суммаларини солиқ қарзини, шу жумладан, улар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига мустақил равишда хулоса тақдим этиш;
(12-банднинг 18-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
19) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда чет тилида тузилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржимасини нотариал тасдиқланган ҳолда талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ даврида бўнак тўловлари суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, бўнак тўловларини солиқларнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаш;
(12-банднинг 20-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
21) Ҳудудлараро инспекция ваколатлари доирасида масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда шартнома асосида экспертиза тайинлаш, шунингдек, солиқ назоратининг шаклларини амалга ошириш учун илмий ва бошқа ташкилотлар, мутахассислар, шу жумладан, таржимонлар ва экспертларни жалб қилиш;
22) йирик солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ назоратининг шаклларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ходимларини жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
23) назорат тадбирлари натижасида назорат объектлари мансабдор шахслари ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;
24) давлат солиқ хизмати органларининг тизимидаги мавжуд ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш;
25) давлат солиқ хизмати органларининг ахборот-коммуникация технологиялари маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш;
26) фойдаланиш ҳуқуқи фақат Ҳудудлараро инспекция ходимларига бериладиган локал ахборот тармоқлардан фойдаланиш, ўзининг дастурий маҳсулотлари ва ахборот тизимларини яратиш;
27) фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олиб, Ҳудудлараро инспекция ходимларини Қўмита билан келишилган ҳолда моддий рағбатлантириш, индивидуал устамаларни белгилаш;
28) қонун ҳужжатларига асосан давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасига кирадиган бошқа ҳуқуқларидан фойдаланиш.
13. Ҳудудлараро инспекция қуйидагилар учун жавобгардир:
Ҳудудлараро инспекцияга юкланган функция ва вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йирик солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва йиғимларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг солиқ солинадиган базасини кенгайтиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Қўмитага киритиладиган ҳужжат лойиҳалари ҳамда таклифлар, шунингдек, улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, натижалари ва оқибати;
давлат солиқ хизмати органларини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
йирик солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилишларини таъминлаш.
4-боб. Ҳудудлараро инспекция раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари
14. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳудудлараро инспекция фаолияти юзасидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Ҳудудлараро инспекцияга юкланган функция ва вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилиш;
Ҳудудлараро инспекция фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекция ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Ҳудудлараро инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Ҳудудлараро инспекция фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Ҳудудлараро инспекциянинг фаолиятини режалаштирилишни ташкил қилиш ҳамда инспекциянинг ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик ишлар режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ҳудудлараро инспекция тизимидаги кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Ҳудудлараро инспекциянинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган вакант лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, Ҳудудлараро инспекцияга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатини таъминлаш;
Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва ходимлари хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чораларни амалга ошириш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларининг Қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳудудлараро инспекция фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифатлилиги ва очиқлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
белгиланган тартибда раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказиш бўйича ишчи комиссияни ташкил қилиш, шунингдек, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар бериш тўғрисида таклифлар киритиш;
йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
15. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
бошлиқ вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Ҳудудлараро инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекцияда таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича бошлиққа таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш;
хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ҳудудлараро инспекция бошлиғига киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
16. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилишни амалга ошириш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам равишда таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмаларнинг ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни мутасаддилик қиладиган Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарларига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекция ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, таркибий бўлинмалар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, тасдиққа киритиш, уларда белгиланган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга ошириш;
таркибий бўлинмалар фаолияти масалаларидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Ҳудудлараро инспекция раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;
бошлиқ ўринбосарларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар бериш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари бўйича зарурий чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
5-боб. Ҳудудлараро инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги
17. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:
Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
18. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарлари:
Ҳудудлараро инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари томонидан Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича қисмида мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
19. Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларига юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;
ваколатига кирадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
20. Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари:
ўз функционал вазифаларини бажармаслик ёки тўлақонли бажармаслик, ижро интизомини бузганликлари;
ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида йирик солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганликлари;
ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида йирик солиқ тўловчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажми камайганлиги ва солиққа тортиш базасининг пасайганлиги;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганликлари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
6-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини ташкил этиш
1-§. Ҳудудлараро инспекция раҳбарияти, ходимларини тегишли лавозимга тайинлаш ва ходимларнинг мақоми
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ҳудудлараро инспекциянинг штатдаги ходимлари сони Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
22. Ҳудудлараро инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Қўмита раиси томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
23. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар, жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)
ўз фаолиятида Қўмита раисига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
24. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи бўлмаганда унинг ваколатларини бажариш мажбуриятлар тақсимотига мувофиқ унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
25. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш:
Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан;
Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари ва бошқа ходимлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади.
26. Мавқеи, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари тегишли равишда Қўмита марказий аппаратининг бошқарма бошлиғи ва бошқарма бошлиғи ўринбосарларига, Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари эса — Қўмита марказий аппаратининг ходимларига тенглаштирилади.
2-§. Ҳудудлараро инспекция ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан, шунингдек, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги
27. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
28. Ҳудудлараро инспекция бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги ахборот айирбошлаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ назоратининг шаклларини амалга оширишга асосланган.
29. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги жараёнида вужудга келадиган тушунмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига мувофиқ унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Ушбу кўриб чиқишда тушунмовчиликлар тартибга солинмаган ҳолатларда, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.
30. Ҳудудлараро инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ўзларининг вазифа ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
7-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини баҳолаш
31. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини баҳолаш ҳар чоракда Қўмита томонидан амалга оширилади.
32. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Қўмита хулосаси:
Ҳудудлараро инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;
Ҳудудлараро инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш учун асос бўлади.
8-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника билан таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ҳудудлараро инспекцияни молиялаштириш ва моддий-техника билан таъминлаш, жумладан, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Давлат бюджетидан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
34. Ҳудудлараро инспекция ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, махсус унвонлар, кўп йил хизмат қилганлик учун устама ҳақлар, дам олиш ва байрам кунлари учун тўловлар, бошқа устама, қўшимча ҳақлардан иборат бўлади ҳамда у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Ҳудудлараро инспекция ходимларининг лавозим маошларига ойлик устама ва қўшимчалар Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ҳудудлараро инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш, мукофотлаш тартиби ва турлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган тартибга асосан белгиланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
36. Ҳудудлараро инспекция ходимларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошларининг 20 фоиз миқдорида махсус устама белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг Ҳудудлараро инспекция томонидан шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши Қўмита томонидан белгиланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
9-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг ҳисоботи
38. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи Ҳудудлараро инспекциянинг фаолияти тўғрисида Қўмита раиси олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.
39. Қўмита раисининг ўринбосарлари Ҳудудлараро инспекция раҳбарларига юкланган вазифаларни самарали бажаришлари бўйича уларнинг фаолиятини доимий назорат қилиб борадилар.
40. Ҳар чораклик баҳо натижалари бўйича Ҳудудлараро инспекциянинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
10-боб. Якунловчи қоида
41. Ҳудудлараро инспекция ходимларига таъсир кўрсатиш, шунингдек, фаолиятига обрўсизлантириш, юкланган вазифа ва функцияларни бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида аралашиш тақиқланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
21-ИЛОВА
Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — Ҳудудлараро инспекция) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудлараро инспекция Ўзбекистон Республикаси Cолиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади ва бевосита Қўмита раисига бўйсунади.
3. Ҳудудлараро инспекцияга рақамли маркировка қоидаларига риоя қилиниши бўйича солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланади.
4. Ҳудудлараро инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмита қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
5. Ҳудудлараро инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкага, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ғазначилик ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга.
6. Ҳудудлараро инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — «Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси», қисқартирилгани — «Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича инспекция»;
б) рус тилида:
тўлиқ — «Межрегиональная налоговая инспекция по контролю за соблюдением правил цифровой маркировки», қисқартирилгани — «Инспекция по контролю за соблюдением правил цифровой маркировки»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ — «Interregional tax inspection for monitoring compliance with digital marking rules»; қисқартирилгани — «Inspection for monitoring compliance with digital marking rules».
7. Ҳудудлараро инспекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри Абай кўчаси 8-уй.
8. Ҳудудлараро инспекция томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари учун бажариш мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш;
назорат, баҳолаш ва хавф таҳлили соҳасида самарали усулларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш;
мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар турини босқичма-босқич кенгайтириш учун амалий тажриба-синов (эксперимент) тадбирларини ўтказиш;
халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
мажбурий рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан, огоҳлантириш тизимини қўллаш;
Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизимини (кейинги ўринларда — маркировкалаш ахборот тизими) такомиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга ошириш.
10. Ҳудудлараро инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
а) рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш соҳасида:
маҳсулотларга рақамли маркировка қўлланилгани, унинг тўғрилиги ва ҳақиқийлигини барча босқичларда — импорт қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, улгуржи ва чакана савдо жараёнларида тизимли равишда назорат қилади;
маркировкалаш ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида ҳуқуқбузарликларни аниқлаб, қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида солиқ тўловчиларга огоҳлантириш юборади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ текширувларини ўтказади;
мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни импорт қилиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бартараф этиш чораларини кўради;
солиқ назоратини амалга оширишда замонавий усулларни қўллайди ҳамда ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган усулларини жорий этади;
б) назорат, баҳолаш ва хавф таҳлили соҳасида самарали усулларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш соҳасида:
маркировкаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар томонидан буюртма ва реализация қилинган маркировка кодларини таҳлил қилиш орқали товар қолдиқларини аниқлайди;
маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилувчи улгуржи ва чакана савдо корхоналари томонидан харид қилинган маҳсулотлардаги маркировка кодларини онлайн назорат-касса техникалари (кейинги ўринларда — ОНКМ) ва электрон ҳисобварақ — фактура орқали реализация қилинган маҳсулотлардаги маркировка кодлари билан солиштириш орқали таҳлил қилади;
маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилувчи улгуржи ва чакана савдо корхоналари томонидан маркировкани ўқиш қурилмалари (2D-сканер) орқали ОНКМ чекларида реализация қилинган маҳсулотлардаги маркировка кодлари акс эттирилгани ёки эттирилмагани ҳолатларини таҳлил қилади;
мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш учун мезонларни ишлаб чиқади;
в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар туркумини босқичма-босқич кенгайтириш учун амалий тажриба-синов (эксперимент) тадбирларини ўтказиш соҳасида:
айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш (импорт қилиш), ишлаб чиқариш (шу жумладан, контрафакт маҳсулотларни) ва айланмасига қарши курашиш мақсадида мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар таркибига қўшиш юзасидан таклиф ишлаб чиқади;
тажриба тариқасида янги маҳсулот гуруҳлари бўйича рақамли маркировкалаш лойиҳаларини амалиётга жорий қилади ва мониторингини юритади;
солиқ солиш базасини кенгайтириш мақсадида маркировка тизими иштирокчилари ҳамда маҳсулот турлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш (импорт қилиш) босқичида маркировкалаш жараёнларини тизимли ўрганади, таҳлил қилади ва ушбу жараёнларни оптималлаштиради;
г) халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:
мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини ривожлантириш ҳамда унинг афзалликлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро тажрибани ўрганади;
илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий қилинган хорижий давлатлар билан ҳамкорликни (интеграцияни) йўлга қўяди ҳамда маркировка кодларини ўзаро тан олиш ишларини амалга оширади;
айрим турдаги маҳсулотларнинг рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини таҳлил қилган ҳолда, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
д) рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан, огоҳлантириш тизимини қўллаш соҳасида:
мажбурий рақамли маркировкалаш тизимининг афзалликларини тушунтириш бўйича йиллик медиа-режани ишлаб чиқади ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб боради;
рақамли маркировкалаш тизими талаблари ва қоидалари юзасидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва улар бўйича тушунтиришлар беради;
мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар бўйича ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини семинарлар, брифинглар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига етказиш бўйича ишларни амалга оширади;
солиқ тўловчини ёки унинг вакилини мажбурий рақамли маркировалаш қоидаларининг бузилгани ҳамда ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида расмий огоҳлантиради;
мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини аниқлайди ва бартараф этади, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширадиган ва унда иштирок этадиган бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар содир этган солиқ тўловчилар ҳисобини юритади, ушбу маълумотларни таҳлил қилади;
е) маркировкалаш ахборот тизимини такомиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга ошириш соҳасида:
маркировкалаш ахборот тизими оператори билан биргаликда маркировкалаш ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлайди;
мажбурий рақамли маркировкалаш тизимининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга оширади;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш (импорт қилиш) босқичида маркировкалаш жараёнларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ушбу жараёнларни такомиллаштириш ва рақамлаштиришни амалга оширади.
маркировкалаш ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва уни амалга ошириш чораларини кўради.
3-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг ҳуқуқлари
11. Ҳудудлараро инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) маркировкалаш ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан масофавий солиқ текширувини ўтказиш;
2) солиқ тўловчилардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва олиш;
3) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ахборот тизимларидан, шунингдек, ҳисоб ҳужжатларидан фойдаланиш;
4) республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотлар, маълумотлар ва маълумотномаларни сўраш ва бепул олиш;
5) ваколатли органлардан солиқ тўловчиларга лицензия ва (ёки) бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар берилгани, шунингдек, уларнинг бекор қилингани, амал қилиши тўхтатилгани ёки тугатилгани тўғрисидаги маълумотларни талаб қилиб олиш;
6) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда мансабдор шахслар ҳамда фуқароларга тушунтириш бериш учун уларни Ҳудудлараро инспекцияга белгиланган тартибда таклиф қилиш;
7) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда солиқ тўловчиларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш;
8) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда чет тилида тузилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржимасини нотариал тасдиқланган ҳолда талаб қилиш;
9) Ҳудудлараро инспекция ваколатлари доирасида масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда шартнома асосида экспертиза тайинлаш, шунингдек, солиқ назоратининг шаклларини амалга ошириш учун илмий ва бошқа ташкилотлар, мутахассислар, шу жумладан, таржимонлар ва экспертларни жалб қилиш;
10) солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ назоратининг шаклларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ходимларини жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
11) назорат тадбирлари натижасида назорат объектлари мансабдор шахслари ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;
12) давлат солиқ хизмати органларининг тизимидаги мавжуд ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш;
13) давлат солиқ хизмати органларининг ахборот-коммуникация технологиялари маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш;
14) фойдаланиш ҳуқуқи фақат Ҳудудлараро инспекция ходимларига бериладиган локал ахборот тармоқлардан фойдаланиш, ўзининг дастурий маҳсулотлари ва ахборот тизимларини яратиш;
15) фаолиятининг асосий вазифалари бўйича кўрсаткичлар бажарилишини ҳисобга олиб, Ҳудудлараро инспекция ходимларини Қўмита билан келишилган ҳолда моддий рағбатлантириш, алоҳида устамаларни белгилаш;
16) қонунчилик ҳужжатларига асосан давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасига кирадиган бошқа ҳуқуқларидан фойдаланиш.
12. Ҳудудлараро инспекция қуйидагилар учун жавобгардир:
Ҳудудлараро инспекцияга юкланган функция ва вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
солиқ тўловчилар томонидан жарималарнинг Давлат бюджетига тушишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг солиқ солинадиган базасини кенгайтиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Қўмитага киритиладиган ҳужжат лойиҳалари ҳамда таклифлар, шунингдек, улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, натижалари ва оқибати;
давлат солиқ хизмати органларини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилишларини таъминлаш.
4-боб. Ҳудудлараро инспекция раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари
13. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳудудлараро инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ҳудудлараро инспекцияга юкланган функция ва вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекция ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;
ўз ўринбосари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Ҳудудлараро инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Ҳудудлараро инспекция фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Ҳудудлараро инспекциянинг фаолиятини режалаштирилишни ташкил қилиш ҳамда инспекциянинг ва ўз ўринбосарининг ҳар чораклик ишлар режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ҳудудлараро инспекция тизимидаги кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Ҳудудлараро инспекциянинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган вакант лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, Ҳудудлараро инспекцияга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатини таъминлаш;
Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва ходимлари хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чоралар кўриш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларининг Қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳудудлараро инспекция фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишнинг самарадорлиги, сифатлилиги ва очиқлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;
Ҳудудлараро инспекция ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
белгиланган тартибда раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказиш бўйича ишчи комиссияни ташкил қилиш, шунингдек, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар бериш тўғрисида таклифлар киритиш;
солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
14. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
бошлиқ вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини мажбуриятлар тақсимотига мувофиқ тегишли буйруқ асосида бажариш;
Ҳудудлараро инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш назорати юзасидан белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш, шунингдек, товарларни маркировкалаш жараёнида агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекцияда таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича бошлиққа таклифлар киритиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш;
хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ҳудудлараро инспекция бошлиғига киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
15. Қуйидагилар Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
таркибий бўлинмаларнинг товарларни мажбурий маркировкалаш назорати юзасидан белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни мутасаддилик қиладиган Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ҳудудлараро инспекция ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, таркибий бўлинмалар ходимларининг қонунчилик талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, тасдиққа киритиш, уларда белгиланган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
таркибий бўлинмалар фаолияти масалаларидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Ҳудудлараро инспекция раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;
бошлиқ ўринбосарига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар бериш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўла мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ҳудудлараро инспекция фаолияти доирасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган йирик солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
5-боб. Ҳудудлараро инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги
16. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:
Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
17. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосари:
Ҳудудлараро инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари томонидан Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
18. Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларига юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;
ваколатига кирадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
19. Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари:
ўз функционал вазифаларини бажармаслиги ёки тўлақонли бажармаслиги, ижро интизомини бузганликлари;
ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганликлари;
ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида солиқ тўловчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажми камайгани ва солиққа тортиш базасининг пасайгани;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганликлари;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
6-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини ташкил этиш
1-§. Ҳудудлараро инспекция раҳбарияти, ходимларини тегишли лавозимга тайинлаш ва ходимларнинг мақоми
20. Ҳудудлараро инспекциянинг штатдаги ходимлари сони Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
21. Ҳудудлараро инспекцияга Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
22. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:
Қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади;
ўз фаолиятида Қўмита раисига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
23. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи бўлмаганда, унинг ваколатлари мажбуриятлари тақсимотига мувофиқ ўринбосари томонидан амалга оширилади.
24. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш функциялари:
Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан;
Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари ва бошқа ходимлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади.
25. Мавқеи, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари тегишли равишда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғи ва ўринбосарига, Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари эса — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ходимларига тенглаштирилади.
26. Ҳудудлараро инспекциянинг мансабдор шахсларига махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг мансабдор шахслари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-§. Ҳудудлараро инспекция ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан, шунингдек, бошқа республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги
27. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
28. Ҳудудлараро инспекция бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги ахборот алмашиш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ назоратининг шаклларини амалга оширишга асосланган.
29. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги жараёнида вужудга келадиган тушунмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига мувофиқ унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Ушбу кўриб чиқишда тушунмовчиликлар тартибга солинмаган ҳолатларда, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.
30. Ҳудудлараро инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ўзларининг вазифа ва функцияларини бажаришда республика в маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
7-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини баҳолаш
31. Ҳудудлараро инспекция фаолияти ҳар чоракда Қўмита томонидан баҳоланади.
32. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Қўмита хулосаси:
Ҳудудлараро инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;
Ҳудудлараро инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш учун асос бўлади.
8-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника билан таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
33. Ҳудудлараро инспекцияни молиялаштириш ва моддий-техника билан таъминлаш, жумладан, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, Қўмитанинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
34. Ҳудудлараро инспекция ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, махсус унвонлар, кўп йил хизмат қилганлик учун устама ҳақлар, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун тўловлар, устама, қўшимча ҳақлардан иборат бўлади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Ҳудудлараро инспекция ходимларининг лавозим маошларига ойлик устама ва қўшимчалар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиблар асосида тўланади.
35. Ҳудудлараро инспекция ходимларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошларининг 20 фоизи миқдорида махсус устама белгиланади.
36. Қўмитанинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг Ҳудудлараро инспекция томонидан шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши Қўмита томонидан белгиланади.
9-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг ҳисоботи
37. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи Ҳудудлараро инспекциянинг фаолияти тўғрисида Қўмита раисига мунтазам равишда ҳисобот беради.
38. Қўмита раисининг ўринбосарлари Ҳудудлараро инспекция раҳбарларига юкланган вазифаларни самарали бажаришлари бўйича уларнинг фаолиятини доимий назорат қилиб борадилар.
39. Ҳар чораклик баҳолаш натижалари бўйича Ҳудудлараро инспекциянинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
40. Ҳудудлараро инспекциясига ушбу Низомда белгиланмаган вазифа ва функцияларни юклаш, шунингдек, Қўмитанинг товарларни маркировкалаш назорати билан шуғулланувчи тегишли бошқармадан бошқа тузилмалар томонидан топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди.
41. Ҳудудлараро инспекция ходимларига таъсир кўрсатиш, шунингдек, уларни обрўсизлантириш, юкланган вазифа ва функцияларни бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида фаолиятига аралашиш тақиқланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
(21-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларига (кейинги ўринларда солиқ органлари деб аталади) мансабдор шахсларни хизматга қабул қилиш ва уларни бўшатиш, улар томонидан хизматни ўташ, махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
раҳбарлик лавозимлари — солиқ органларининг бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, тегишли қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, солиқ органлари фаолияти жараёнларини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва тартибга солувчи, қўйилган мақсадга эришиш ҳамда солиқ органларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур ташкилий-техник шарт-шароитлар билан таъминловчи ходимлари лавозимлари;
инспекторлар таркиби лавозимлари — мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ваколатлар берилмаган ҳолда солиқ органларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажарувчи солиқ органлари ходимлари лавозимлари.
3. Солиқ органлари мансабдор шахсларига (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) солиқ органларида бошқарув ходимларининг штатидаги лавозимларни эгаллаб турган шахслар киради ва уларга эгаллаб турган лавозимларига ҳамда узоқ муддат ишлаганлигига мувофиқ равишда қуйидаги махсус унвонлар берилади:
солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси;
солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси;
солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси;
солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси;
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси;
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси;
солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси;
солиқ хизматининг I даражали инспектори;
солиқ хизматининг II даражали инспектори;
солиқ хизматининг III даражали инспектори;
солиқ хизматининг инспектори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш ходимларига техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар тоифасига мансуб бўлмаган солиқ органларида штат лавозимларини эгаллаб турган мутахассислар киради.
Мутахассисларнинг (ишлаб чиқариш ходимларининг) штатлар сони қуйидаги тартибда белгиланади:
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими (шуъбаси):
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар 100 минг нафар аҳолига ҳисоблаб чиққанда (кўп томонга яхлитланадиган 1:2 нисбатда) 1 штат бирлиги — туман (шаҳар) солиқ инспекцияларида;
(3-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2 штат бирлиги — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларида;
(3-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2 штат бирлиги — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) марказий аппаратида;
(3-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш:
15 штат бирлиги — Қўмита марказий аппаратида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3 штат бирлиги — Қўмитанинг ҳудудий тузилмалари ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясида;
(3-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хизматида (солиқ бошқармаларида ва туман (шаҳар) солиқ инспекцияларида) — 2 штат бирлиги.
(3-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
2-боб. Хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш
4. Солиқ органларида хизматга ўзларининг касб малакаси, ишчанлик, шахсий ва маънавий-ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита марказий аппаратининг ушбу банд биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари солиқ органлари фаолиятини назорат қилиш ва шахсий хавфсизлик бўлимлари мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ва Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиқлари ва бошлиқлар ўринбосарлари, бўлимлар (шуъбалар) бошлиқлари ҳамда шахсий хавфсизлик бўлимлари мансабдор шахслари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Қўмита раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Ушбу банднинг биринчи — учинчи хатбошиларда санаб ўтилмаган мансабдор шахслар тегишли солиқ органи раҳбари томонидан тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Солиқ органларининг ишлаб чиқариш ходимлари таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт, ҳуқуқ, компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Айрим ҳолларда солиқ органларига хизматга бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлган, корхоналар ва алоҳида тармоқларга солиқ солиш ва уларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш соҳасида зарур билимларга эга бўлган ходимлар қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиганлардан ташқари, раҳбарлик ҳамда инспекторлик лавозимлари танлов асосида мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган таълим соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Танловлар ўтказиш, хизматга қабул қилиш ва бошқа доимий ишга ўтказиш тартиби меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ Қўмита томонидан белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
7. Қуйидаги шахслар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланилганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар (эҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно);
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандлари ҳамда 441-моддаси бўйича бўшатилган ҳолатлар бундан мустасно), шунингдек, бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
8. Хизматга қабул қилинаётган шахс билан тегишли солиқ органи меҳнат шартномаси тузади.
Солиқ органларида хизмат қилиш тўғрисидаги намунавий меҳнат шартномаси шакли Қўмита раиси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Солиқ органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиганлар бундан мустасно.
Синов муддати мобайнида ходимга мураббий тайинланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
10. Солиқ органига хизматга қабул қилинган шахсга бутун хизмат даври учун шахсий табель тартиб рақами берилади.
3-боб. Хизматни ўташ
11. Солиқ органларида штатдаги лавозимга тайинлашда қуйидаги талабларга риоя қилинади:
мансабдор шахс вазифасини асосий ёки турдош ихтисос бўйича мансаб йўриқномасига мувофиқ ёхуд мавжуд иш тажрибасига мувофиқ бажариши керак. Бошқа ихтисос бўйича вазифаларни бажариш зарурати бўлганда улар қайта тайёрлаш ва тажриба орттиришдан ўтадилар;
мансабдор шахслар янада юқори раҳбарлик лавозимига тасдиқлангунгача ушбу лавозимни бажариб турувчи этиб тайинланишлари мумкин, бунда уларнинг вазифаларни бажариб туриши узлуксиз муддати уч ойдан ошмаслиги керак;
яқин қариндош бўлган ёки яқин қариндошлиги бўлган (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) мансабдор шахсларнинг, агар уларнинг хизмати бир-бирига бевосита бўйсуниш ёки назоратда бўлиш билан боғлиқ бўлса, айнан бир солиқ органида хизматни ўташига рухсат этилмайди.
12. Мансабдор шахсларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг амалий ишда намоён қилган касбий, маънавий ва ишчанлик сифатларига қараб амалга оширилади.
13. Ишчанлик ва маънавий сифатларини, касб бўйича хизматга лаёқатини баҳолаш ҳамда шахсий қобилияти ва иш тажрибасига мувофиқ оқилона жойлаштириш учун мансабдор шахслар ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади. Навбатдан ташқари аттестациялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ўтказилади.
Мансабдор шахсларни аттестациядан ўтказиш тартиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
14. Мансабдор шахсларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин.
Рағбатлантириш чоралари қуйидагилар ҳисобланади:
ташаккурнома;
пул мукофоти;
фахрий ёрлиқ;
қимматбаҳо совға;
муддатидан олдин ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, навбатдан ташқари ёки навбатдаги махсус унвон бериш;
идоравий мукофотлар (кўкрак нишонлари) билан тақдирлаш.
Хизмат вазифасини бажаришда кўрсатилган мардлик ва жасорати, хизмат вазифасини намунали бажарганлиги учун мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотларига, тақдирлашга тақдим этилиши мумкин.
Интизомий жазо чоралари меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 300-моддаси.
Рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тартиби Қўмита томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
15. Коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва олдини олиш, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини тизимли ўрганиш, шунингдек, солиқ органлари фаолиятининг турли йўналишларида билим ва тажрибага эга кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротация қилинади.
Солиқ органлари ходимларини ротация қилиш тартиби Қўмита томонидан белгиланади.
16. Мансабдор шахсларни бошқа лавозимларга ўтказиш меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мансабдор шахслар «Солиқ-сервис» АЖда ёки бошқа таълим муассасаларида, курсларда, семинарларда, Қўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ҳамда малака оширишдан ўтадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Мансабдор шахслар жисмоний тарбия-спорт бўйича уларнинг хизмат жойларида ёки бошқа спорт иншоотларида Қўмита томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
19. Мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадилар.
20. Мансабдор шахсларга меҳнат таътиллари бериш тартиби меҳнатга оид қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Мукофотлар, компенсациялар, моддий ёрдам бериш тартиби ва уларнинг манбалари Қўмита томонидан белгиланади.
Мансабдор шахслар хизмат фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тан жароҳатлари олганда ёки ҳалок бўлганда бирйўла бериладиган нафақалар тўлаш тартиби ва миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда, якка тартибда уйлар ёки квартиралар олиш ҳуқуқи берилади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
4-боб. Мансабдор шахсларнинг солиқ органларида хизматни ўташ билан боғлиқ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
21. Мансабдор шахсларнинг солиқ органларида хизматни ўташ билан боғлиқ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
22. Мансабдор шахслар бошлиқларининг қасддан берилган ноқонуний тусдаги буйруқларини бажармаслик ҳуқуқига эгадирлар, бунда улар юқори турувчи бошлиқлар буйруғини бажармаганлик сабаблари ҳақида юқори турувчи органларни хабардор қилишга мажбурдирлар.
23. Мансабдор шахслар уларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш, шу жумладан лавозимидан четлатиш ёки бўшатиш тўғрисида қабул қилган қарорлар юзасидан юқори ташкилотларга ва судларга шикоят беришга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Мансабдор шахслар Солиқ органларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек, Қўмита томонидан тасдиқланган кийим-бош кийиб юриш қоидаларига риоя этишга мажбурдирлар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
25. Мансабдор шахсларга:
бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно);
ўз хизмат вазифаларини бажарганлик ёки бажармаганлик учун мукофотлар ёки хизматларни қабул қилиш;
қариндошлар, танишлар ва бошқа бегона шахсларнинг илтимосига кўра қонун ҳужжатларига риоя этмаслик;
иш ташлашлар, сиёсий манифестациялар ва юришларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
хизмат вазифаларини бажариш чоғида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
солиқ органлари шаънига доғ туширувчи шахслар билан муносабат ўрнатиш;
солиқ органларида учинчи шахслар иши бўйича ишончли вакиллар ёки вакиллар бўлиш;
моддий-техника ва ахборот билан таъминлаш, молия воситаларидан, давлатнинг бошқа мол-мулкидан, шунингдек, хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
26. Мансабдор шахслар томонидан халқаро ва давлатлараро симпозиумларда, конференцияларда ҳамда иш (хизмат) тусидаги бошқа учрашувларда олинган 200 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ қимматбаҳо совғалар белгиланган тартибда бюджет даромадига ўтказилади, уларнинг спорт мусобақаларида, ижодий ва касб бўйича танловларда олган шахсий совринлари бундан мустасно.
27. Мансабдор шахсларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳаёти, саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини ушбу шахслар томонидан хизмат бурчи бажарилиши муносабати билан жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари билан кафолатланади.
28. Хизмат вазифаларини ёки хизмат бурчини бажариш муносабати билан мансабдор шахс мол-мулкига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларидан тўланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундирилади.
29. Мансабдор шахслар қонун ҳужжатлари, шунингдек, Қўмитанинг хизматни ўташ ва кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
30. Солиқ органлари раҳбарлари ўзларига бўйсунувчи ходимларни хизмати учун хавфсиз, мақбул шарт-шароитлар билан таъминлашга, уларнинг қонун ҳужжатларида, шунингдек, Қўмита ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, уларга хизмат бўйича кўтарилиш ва маданий ҳордиқ учун имкониятлар яратишга мажбурдирлар.
5-боб. Мансабдор шахсларга махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларга аттестациядан ижобий ўтган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, изчил тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:
Қўмита марказий аппарати ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси:

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, раис маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Департамент директори ва унинг биринчи ўринбосари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғи

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Департамент директори ўринбосари, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, мустақил бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва унинг ўринбосарлари

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Департамент ва бошқарма бўлими бошлиғи, навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи, бошқарма бўлими бошлиғи ўринбосари, раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, давлат солиқ бош инспектори, шуъба бошлиқлари, бош юрисконсульт, бош иқтисодчи, бош мутахассис

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Етакчи мутахассис, давлат солиқ катта инспектори

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекцияларида:

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар солиқ инспекциялари бошлиқлари

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шуъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари бошлиқлари, вилоятлар марказларидаги шаҳарлар солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, бўлимдаги шуъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, навбатчи қисм навбатчилари, солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, мутахассислари, солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари

Солиқ хизматининг II даражали инспектори

Солиқ инспекцияларининг етакчи мутахассислар

Солиқ хизматининг III даражали инспектори

Солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I даражали мутахассислари

Солиқ хизматининг инспектори

* Солиқ органларида ишлайдиган, лавозими ушбу жадвалда кўрсатилмаган шахсларга махсус унвонлар Қўмита томонидан белгиланадиган эгаллаб турган лавозими бўйича тенглаштирилган мақомига мувофиқ берилади.
Махсус унвонга тайинлаш учун мансабдор шахсларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун Қўмита ва солиқ бошқармаларида махсус комиссия ташкил этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
32. Мансабдор шахсларга:
солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси махсус унвонлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси махсус унвонлари, шу жумладан, Қўмита марказий аппарати ходимларига махсус унвонлар (ушбу банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган махсус унвонлар бундан мустасно) — Қўмита раиси томонидан;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ хизматининг I, II ва III даражали инспектори, солиқ хизматининг инспектори махсус унвонлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, идоравий мансуб таълим муассасалари ва ташкилотлари ходимларига махсус унвонлар Қўмита раиси томонидан берилади, ушбу банднинг иккинчи хатбошида келтирилган махсус унвонлар бундан мустасно.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
33. Мансабдор шахслар махсус унвонда хизмат қилишининг қуйидаги муддатлари белгиланади:
солиқ хизматининг инспектори — 1 йил;
солиқ хизматининг III даражали инспектори — 2 йил;
солиқ хизматининг II даражали инспектори — 2 йил;
солиқ хизматининг I даражали инспектори — 3 йил;
солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси — 3 йил;
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси — 4 йил;
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси — 4 йил.
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
34. Махсус унвонда хизмат қилиш муддати махсус унвон бериш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб ҳисобланади. Мансабдор шахсларнинг пасайтирилган махсус унвонда бўлган вақти тикланган унвондаги хизмат муддатига қўшилмайди.
35. Раҳбарлик лавозимига янги қабул қилинган мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозими бўйича синов муддати тугагандан кейин берилади, солиқ хизматининг инспектори махсус унвони бундан мустасно.
36. Мансабдор шахсларга, янада юқорироқ унвон бериладиган лавозимга ўтказилганда ва тайинланганда, унга навбатдаги махсус унвонни, янги лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, ва навбатда ва муддатларга риоя қилмасдан олиш ҳуқуқи берилади, бироқ мазкур унвон унинг махсус унвонидан икки даражадан юқори бўлмаслиги керак.
37. Интизомий жазо олган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ёки қонунчиликни ёки хизмат интизомини бузганлик факти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвонларни беришга ёки рағбатлантиришга тавсия этиш интизомий жазо олиб ташлангунгача ёхуд жиноий иш озод қилувчи асослар бўйича тўхтатилгунгача ёки хизмат текшируви тугагунгача амалга оширилмайди.
38. Истисно тартибида, ваколатли мансабдор шахслар навбатдаги махсус унвонларни муддатидан олдин ёки эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвонни қуйидаги мезонлар бўйича олишлари мумкин:
хизмат бурчини бажариш вақтида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва мардлиги учун — эгаллаб турилган махсус унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар;
хизмат вазифаларини виждонан бажаргани ва ишдаги юксак ютуқлари учун — махсус унвон бўйича белгиланган хизмат муддатининг камида ярми ўтгандан кейин.
Мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвон солиқ органларидаги хизматнинг бутун даври мобайнида фақат бир марта берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси, ҳудудий солиқ органи ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач бир ой муддатда навбатдаги унвон бериш бўйича тақдимномани тақдим этишга мажбурдир.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этиш асоссиз равишда кечиктирилган тақдирда юқорида келтирилган шахслар меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади.
40. Назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан хизматга қабул қилинган ёки ўтказилган шахсларга махсус унвонлар, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Қўмита раиси томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ берилади.
41. Мансабдор шахсларга берилган махсус унвонлар уларда умрбод сақланиб қолади.
42. Солиқ органларига хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда илгари берилган махсус унвонлар сақланади.
Бунда, агар эгаллаб турилган лавозим янада юқорироқ унвонни тақозо этса, у ҳолда ушбу унвон синов муддати тугагач берилади ва у илгариги махсус унвондан кўпи билан икки даража юқори бўлиши керак.
Агар эгаллаб турилган лавозим пастроқ махсус унвонни тақозо этса, у ҳолда хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда уларнинг илгари берилган махсус унвони сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Мансабдор шахсларга навбатдаги махсус унвон беришга тавсия этишни кечиктириш, махсус унвонни бир даражага пасайтириш Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, тегишли даражалардаги бошқарма раҳбарлари тақдимномасига биноан хизмат бурчини бузганлик, хизмат вазифаларини зарур тарзда бажармаганлик учун амалга оширилади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус унвони пасайтирилган мансабдор шахслар илгариги махсус унвонига Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишли даражалардаги бошқармалар раҳбарларининг тақдимномасига биноан тикланадилар.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Мансабдор шахслар илгариги махсус унвонга тиклангунларигача уларга навбатдаги унвон берилишига ёки уларнинг махсус унвони такроран пасайтирилишига йўл қўйилмайди.
44. Мансабдор шахслар махсус унвондан:
ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун солиқ органларидан бўшатилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита раиси қарори асосида;
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
жиноят содир этганлик учун — суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан маҳрум этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларга ҳар ойда махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлиги учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган) ва кўп йил хизмат қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига нисбатан коэффициентлар билан (мазкур Низомга 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ) белгиланади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
Кўп йил хизмат қилганлик учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита раиси томонидан касаба уюшмаси органи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги муассаса ва ташкилотларда ишлаган мансабдор шахсларнинг аввалги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади ҳамда улар ушбу муассаса ва ташкилотларда ишлаган вақт давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтиб келинганда махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
6-боб. Хизматдан бўшатиш
47. Мансабдор шахсларни хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади.
48. Жиноят содир этганлик учун жазоланган мансабдор шахслар ҳукм қонуний кучга киргандан кейин солиқ органларидан бўшатиладилар.
49. Вафот этган, ҳалок бўлган ёки белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб эътироф этилган мансабдор шахслар солиқ органларининг ходимлар таркибидан чиқариладилар.
7-боб. Якунловчи қоида
50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати органлари махсус унвонларининг бошқа давлат органларининг унвон ва мартаба даражаларига нисбатан
ТАҚҚОСЛАНМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Давлат солиқ
хизмати органларининг
махсус унвонлари

Ички ишлар органларнинг махсус унвонлари

Миллий гвардия органларининг махсус унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Божхона органларининг махсус унвонлари

Прокуратура
(шу жумладан ҳарбий прокуратура)
органларининг мартаба даражалари

Адлия органларининг мартаба даражалари

Суд органларининг мартаба даражалари

1.

Солиқ хизматининг III даражали инспектори

Лейтенант

Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

3-даражали юрист,
адлия лейтенанти

3-даражали юрист

3-даражали юрист

2.

Солиқ хизматининг II даражали инспектори

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

2-даражали юрист,
адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси,
2-даражали юрист

3.

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Капитан

Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани

1-даражали юрист,
адлия капитани

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси,
1-даражали юрист

4.

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Майор

Майор

Майор

Божхона хизмати
майори

Адлия кичик маслаҳатчиси,
адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси,
3-даражали адлия маслаҳатчиси

5.

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Подполковник

Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Адлия маслаҳатчиси,
адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси,
2-даражали адлия маслаҳатчиси

6.

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Полковник

Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Адлия катта маслаҳатчиси,
адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Биринчи малака даражаси,
1-даражали адлия маслаҳатчиси

7.

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-майор

Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси,
адлия генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Олий малака
даражаси

8.

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал- лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси,
адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

9.

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

Генерал-полковник

Генерал-полковник

Божхона хизмати генерал-полковниги

1-даражали давлат
адлия маслаҳатчиси

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

10.

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

Изоҳлар:
1. Бошқа давлат органларининг унвон ва мартаба даражаларини давлат солиқ хизмати органларининг солиқ хизматининг давлат маслаҳатчилари махсус унвонларига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда амалга оширилади.
2. Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси махсус унвонининг бошқа давлат органларининг унвонлари билан таққосламаси назарда тутилмаган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон)
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг лавозим маошларига махсус унвон учун ҳар ойлик устама ҳақ
МИҚДОРЛАРИ

Махсус унвон номи

Лавозим маошига қўшимча ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида)

солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

0,65

солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

0,60

солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

0,55

солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

0,50

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

0,45

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

0,40

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

0,35

солиқ хизматининг I даражали инспектори

0,30

солиқ хизматининг II даражали инспектори

0,25

солиқ хизматининг III даражали инспектори

0,20

солиқ хизматининг инспектори

0,15

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг лавозим маошларига кўп йил хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устама ҳақ
МИҚДОРЛАРИ

Иш стажи

Лавозим маошига устама ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида)

3 йилдан 5 йилгача

0,05

5 йилдан 7 йилгача

0,15

7 йилдан 10 йилгача

0,20

10 йилдан 12 йилгача

0,25

12 йилдан 15 йилгача

0,30

15 йилдан 20 йилгача

0,35

20 йилдан ортиқ

0,40

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қўмитаси марказий аппарати мансабдор шахсларининг лавозим маошларига кўп йил хизматлари учун ҳар ойлик устама ҳақ
МИҚДОРЛАРИ
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)

Иш стажи

Рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига устама ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида)

2 йилдан 5 йилгача

0,1

5 йилдан 10 йилгача

0,2

10 йилдан 15 йилгача

0,3

15 йилдан 20 йилгача

0,4

20 йилдан 25 йилгача

0,5

25 йилдан ортиқ

0,6

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)

Лавозим номи

Разрядлар

Раис

19

Раиснинг биринчи ўринбосари

18

Раис ўринбосари, матбуот котиби, раис маслаҳатчиси

17

Департамент директори*

Департамент директорининг биринчи ўринбосари**

Департамент директори ўринбосари

16

Бошқарма бошлиғи

16

Котибият мудири,

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

15

Раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси,

Бўлим бошлиғи,

Протокол хизмати бошлиғи,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари***

Шуъба ва канцелярия бошлиғи****

Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи,

Бош юрисконсульт,

Катта референт

13

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Етакчи юрисконсульт,

Катта бухгалтер,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

12

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Навбатчи ёрдамчиси

11

I тоифали мутахассис

10

II тоифали мутахассис

9

Мутахассис

8

Раҳбар котиби

6

* Департамент директорига раис ўринбосари ставкасидан 2% кам миқдорда белгиланади.
** Департамент директорининг биринчи ўринбосарига раис ўринбосари ставкасидан 4% кам миқдорда белгиланади.
*** Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.
**** Шуъба ва канцелярия бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)

Лавозим номи

Разрядлар

Инспекция бошлиғи

16

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*

Инспекция бошлиғи ўринбосари*

Бўлим бошлиғи,

Бош ҳисобчи,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари**

Шуъба ва канцелярия бошлиғи**

Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи

13

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Катта бухгалтер,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

12

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Навбатчи ёрдамчиси

11

I тоифали мутахассис

10

II тоифали мутахассис

9

Мутахассис

8

Раҳбар котиби

6

* Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3 %, инспекция бошлиғи ўринбосарига — 5% кам миқдорда.
** Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3%, шуъба ва канцелярия бошлиғига — 5% кам миқдорда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)

Лавозим номи

Разрядлар

Бошқарма бошлиғи

15

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари*

Бошқарма бошлиғи ўринбосари**

Бўлим бошлиғи,

Бош бухгалтер

13

Бўлим бошлиғи ўринбосари***

Шуъба бошлиғи****,

Шуъба бошлиғи ўринбосари*****,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи****

Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи,

Бош юрисконсульт

12

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Етакчи юрисконсульт,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

11

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Юрисконсульт,

Навбатчи ёрдамчиси

10

I тоифали мутахассис

9

II тоифали мутахассис

8

Мутахассис

7

Раҳбар котиби

6

* Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.
** Бошқарма бошлиғи ўринбосаригабошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
*** Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.
**** Шуъба бошлиғига ва навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи бўлим бошлиғи ставкасидан 4% кам миқдорда.
***** Шуъба бошлиғи ўринбосари бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
(6-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
7-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар)лар солиқ инспекциялари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(7-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)

Лавозим номи

Разрядлар

Инспекция бошлиғи

13

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*

Инспекция бошлиғи ўринбосари**

Бўлим бошлиғи,

Бош бухгалтер

11

Бўлим бошлиғи ўринбосари***

Шуъба бошлиғи****

Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи

10

Давлат солиқ катта инспектори*****,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи******,

Бош мутахассис*******,

Навбатчи*******

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер

9

I тоифали мутахассис

8

II тоифали мутахассис

7

Раҳбар котиби

5

* Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.
** Инспекция бошлиғи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
*** Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.
**** Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
***** Давлат солиқ катта инспекторига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда.
****** Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи ставкасидан 3% кам миқдорда.
******* Бош мутахассис ва навбатчига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда.
(7-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг:
3-илованинг рус тилидаги номидан «Государственного налогового комитета» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-илованинг рус тилидаги номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Разряды и тарифные коэффициенты по оплате труда по ЕТС руководящих работников и специалистов Министерства финансов, Государственного комитета по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции, Государственного комитета по инвестициям, Министерства юстиции Республики Каракалпакстан, финансового управления, территориальных органов Госкомконкуренции, уполномоченных представителей Минвнешторг в Республике Каракалпакстан и областях, территориальных управлений Госкоминвестиций, территориальных подразделений Госкомтуризма, управлений юстиции областей и г. Ташкента».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 6-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5, 6, 7-бандлардаги «участка солиқ инспекторлари» сўзлари «туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўз ваколати доирасида:
вазирлик ва идоралар билан аниқлаштирилган маълумотлар олиш учун ўзаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширадилар;
камерал назоратни амалга ошириш чоғида аниқланган тафовутлар ва хатолар тўғрисида кейинчалик тегишли тузатишлар киритишни талаб қилиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ солиқ тўловчини хабардор қиладилар;
тақдим этилган солиқ ҳисоботига ўн кун муддатда тузатиш киритиш ҳақидаги талабноманинг ўз муддатида бажарилиши назоратини юритадилар;
солиқ тўловчи томонидан солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб турадилар»;
в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Камерал назорат натижалари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига борган ҳолда мавзули экспресс-ўрганишларни амалга оширадилар»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонун бузилиш фактлари тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида, текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказадилар;»;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 38-сон, 187-модда) 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармони)» 2017 йил 18 октябрдаги 847-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 242-модда) илованинг 1-банди «б» ва «в» кичик бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда) илованинг 15-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони)» 2018 йил 30 мартдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 71-модда) 1-илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)» 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 121-модда) 1-илованинг 17-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон; 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон; 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)