|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 8-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 сентябрь,
756-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 756-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Қарорнинг муқаддимасига «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига» сўзлари қўшилсин.
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин».
3. Иловада:
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорларни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб аталади) Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қабул қилади, комиссия таркиби «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади»;
б) 6-банддаги «5 йил муддатга» сўзлари «муддатсиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-банддаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан белгиланади ва Комиссия томонидан тасдиқланади» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 11-бандда:
учинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади»;
е) 18-банднинг иккинчи хатбошидаги «ўттиз» сўзи «йигирма» сўзи билан алмаштирилсин;
ж) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган барча керакли ҳужжатлар билан бирга аризани олган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Қабул қилинган қарор протоколини Комиссия раиси (унинг ўринбосари) имзолайди.
Зарур ҳолларда, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси жойларга бориб, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганиш ҳуқуқига эгадир.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси лицензия талабгорининг аризаси олингандан кейин йигирма кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган ҳолларда, белгиланган муддат тугагандан сўнг лицензия талабгори «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда геодезия (картография) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда «Ергеодезкадастр давлат қўмитаси лицензия талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан сўнг беш иш кунида лицензия беришга мажбур»;
з) 21-бандда:
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
и) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда унинг буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.
Лицензиялар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади»;
к) 27-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади.
Бунда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси лицензия талабгорининг қайта тақдим этилган барча ҳужжатлар билан бирга аризаси қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда эксперт хулосасини тайёрлайди ва унинг асосида Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
л) 28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада лицензияланадиган бир хил фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар — юридик шахслар қўшилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади»;
м) 31-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
н) 32-бандининг биринчи хатбошидаги «амал қилиш муддати ўтмаган» сўзлари чиқариб ташлансин;
о) 39-бандда:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи— еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
п) 42-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
р) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш
СХЕМАСИ
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/756/2025-сон)