Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонига мувофиқ, профессионал юридик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш тартиботини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари, шунингдек ушбу ташкилотларда ишлаётган юридик маслаҳатчилар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
3. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адвокатлик фаолиятини қуйидаги ихтисосликлар бўйича лицензиялаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:
фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.
Белгилансинки, ихтисослашув фақат фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишларини юритишда адвокатлар томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатишда талаб қилинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолият юритаётган адвокатларни аттестациядан ўтказмасдан, улар танлаган ҳар икки ихтисослик ёки уларнинг бири бўйича адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг қайта расмийлаштирилишини, шунингдек уларни давлат божлари ва йиғимларини тўлашдан озод этилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/432/0717-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 август,
675-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 675-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаб беради.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
юридик маслаҳат хизмати — тижорат ташкилотларининг юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда мижоз деб аталади) шартнома асосида юридик маслаҳат хизматлари кўрсатиш борасидаги фаолияти;
юридик маслаҳатчи — олий юридик маълумотга ёки юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатиб белгиланган намунадаги дипломга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган ва юридик маслаҳатчилар ташкилоти штатида турган жисмоний шахс.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
рўйхатдан ўтиш, қайта ташкил этиш, юридик шахсларни тугатиш, хорижий компаниялар ва ташкилотлар ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш, гувоҳномалар ва бошқа рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олишда кўмаклашиш;
бизнесга юридик кўмаклашиш (хизмат кўрсатиш), шу жумладан ташкилотнинг жорий масалалари бўйича маслаҳат бериш;
ташкилий масалалар ва корпоратив бошқарув масалалари бўйича ташкилотнинг турли хил ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
шартномалар, контрактлар, келишувлар, аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
юридик масалаларни муҳокама қилишни ўз ичига олган музокараларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллиги;
қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан тақиқланмаган бошқа хуқуқий масалалар бўйича мижозларга маслаҳат бериш.
5. Юридик маслаҳатчилар ташкилотлари:
давлат сирини ташкил этувчи ахборот бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
фуқаролик, иқтисодий, маъмурий, жиноий ишлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларда кўриладиган материаллар бўйича юридик маслаҳат бериш ва вакиллик қилиш;
ҳимоячининг вазифалари ва дастлабки терговда иштирок этиш;
қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда тақиқланган бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.
6. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти акциядорлик жамиятидан ташқари, исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Юридик маслаҳатчилар ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли қарори билан тасдиқланган Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
Юридик маслаҳатчилар ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
7. Юридик маслаҳатчилар ташкилотларини солиққа тортиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-боби.
8. Юридик маслаҳатчилар ташкилотларини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг мажбурий шарти штатда камида битта юридик маслаҳатчи бўлиши ҳисобланади. Агар штатда фақат битта юридик маслаҳатчи бўлса, у ҳолда у Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.
Юридик маслаҳатчилар ташкилотида юридик маслаҳатчи штати биттадан ортиқ бўлган тақдирда, ушбу ташкилотнинг юридик маслаҳатчилари умумий сонининг камида 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши шарт.
9. Юридик маслаҳатчи юридик маслаҳатчилар ташкилотини реестрга киритиш вақтида бу ҳақда хабар қилган ҳолда, халқаро ҳуқуқ ва хорижий давлат қонунчилиги бўйича маслаҳат бериши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
10. Адвокат мақоми ўз аризасига кўра тўхтатиб турилган шахс юридик маслаҳатчи сифатида ишлаши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек қасддан жиноят содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар юридик маслаҳатчи сифатида ишлаши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби.
3-боб. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
11. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти:
мижоздан юридик маслаҳат хизматларини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни олиш;
юридик маслаҳат жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича мижоздан оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш;
давлат органларига ҳуқуқий масалалар бўйича (таклифлар, аризалар, шикоятлар ва бошқалар) мурожаат қилиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб олиш;
юридик маслаҳат беришда мижознинг розилиги билан шартнома асосида адвокатлар ва турдош соҳаларнинг бошқа мутахассисларини (солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоботи, аудит ва бошқалар) иштирок этишга жалб қилиш;
юридик маслаҳат учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар мижоз томонидан тақдим қилинмаган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти:
ҳар икки мижознинг хизмат кўрсатишни давом эттириш ҳақида ёзма розилиги олинган ҳолатлардан ташқари, бошқа мижоз билан манфаатлар тўқнашувини ифодаловчи ҳолатлар аниқланганда мижозга бу ҳақида хабар бериш ва хизмат кўрсатишни рад этиш,
юридик маслаҳатчиларнинг иш сифати ва манфаатлар тўқнашувини текширишнинг ички назорати қоидаларини белгилаш ва уларга риоя қилиш;
юридик ёрдам кўрсатиш вақтида мижоздан ва учинчи шахслардан олинган ҳужжатларнинг лозим даражада сақланишини таъминлашга мажбур.
Юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик хизматларни кўрсатиш ҳақида шартномага асосан бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
13. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти қуйидаги ҳолларда юридик хизмат кўрсатиш ҳақида топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас:
агар хизматлар кўрсатиш жорий ёки собиқ мижоз манфаатларига зид бўлса;
агар бундай хизматлар кўрсатиш қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлса.
14. Юридик хизматлар мижоз ва юридик хизмат кўрсатиш ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади.
15. Қуйидагилар юридик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг асосий шартлари ҳисобланади:
шартнома предмети, ижрочи — юридик маслаҳатчи ҳақида маълумотлар ва тақдим этиладиган юридик хизматлар рўйхати;
кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори, муддатлари ва шартлари;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
юридик хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган маълумотларнинг махфийлиги;
юридик хизматлар кўрсатиш муддати;
томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганлиги учун жавобгарлиги.
Юридик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Юридик маслаҳатчилар ташкилоти ходимларига махфий маълумотларни ошкор қилиш ва бу маълумотларни ўз манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари учун фойдаланиш тақиқланади.
Юридик маслаҳатчилар ташкилотлари томонидан махфий маълумотни учинчи шахсларга фақат мижоздан ёзма розилик олинганида ёки суд, прокуратура, тергов органларида мижозга ёки унинг мансабдор шахсларига нисбатан ишлар юритилаётганлиги сабабли уларнинг талабига биноан тақдим этилади.
17. Юридик маслаҳатчилар ташкилотининг профессионал фаолияти қонун билан ҳимояланади.
18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ишлайдиган шахслар юридик маслаҳатчилар ташкилотида меҳнат фаолиятини амалга ошириши ва юридик маслаҳат хизматига жалб қилиниши мумкин эмас.
19. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар юридик маслаҳатчилар ташкилотининг таъсисчиси (иштирокчиси) бўла олмайдилар.
20. Юридик маслаҳатчилар ва (ёки) юридик маслаҳатчилар ташкилотлари касбий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ассоциациялар (иттифоқ) ва бошқа бирлашмаларга бирлашишлари мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
реестр юритилишини таъминлайди;
юридик маслаҳатчилар ташкилотлари томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 675-сон қарорига 2-ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) юритиш тартиби белгилайди.
2. Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларини (кейинги ўринларда юридик маслаҳатчилар ташкилоти деб юритилади) Реестрга киритиш уларнинг мақомини ва ваколатларининг расмий тасдиғи ҳисобланади ва ушбу ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш ва бу ҳақда тегишли ёзма билдиришнома бериш орқали амалга оширилади.
Реестрга киритишда юридик маслаҳатчилар ташкилотини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилмайди ҳамда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
4. Реестр тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан юритилади.
5. Юридик маслаҳатчилар ташкилотини Реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди.
6. Реестр ҳар чоракда камида бир марта янгиланиши керак.
юридик маслаҳатчиларнинг олий юридик маълумот ёки юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида таълим олганлик тўғрисидаги диплом нусхаси (агар юридик маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи бўйича маслаҳат берадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси олий юридик таълим муассасаси томонидан берилган олий маълумот ёки юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида таълим олганлик тўғрисидаги дипломи нусхаси ёхуд хорижий олий ўқув юртида олинган олий юридик маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш бўйича ваколатли давлат органининг гувоҳномаси);
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
меҳнат дафтарчалари нусхалари ёки юридик маслаҳатчиларнинг иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
8. Ҳужжатлар юридик маслаҳатчилар ташкилоти томонидан адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.
9. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
10. Адлия органи бир кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларга асосан юридик маслаҳатчилар рўйхатига киритиладиган номзодларни Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Юридик маслаҳатчилар рўйхатига киритилган шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда адлия органи юридик маслаҳатчилар ташкилотини Реестрга киритади. Юридик маслаҳатчилар ташкилотини Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича киритилади.
Юридик маслаҳатчилар ташкилотини Реестрга киритиш ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
юридик маслаҳатчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
юридик маслаҳатчи маслаҳат берадиган давлат ҳуқуқи;
Реестрдан чиқариш;
Реестрда юридик маслаҳатчилар ташкилоти фаолияти билан боғлиқ қўшимча маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
13. Адлия органи юридик маслаҳатчилар ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар Реестрга киритилган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида ариза берувчига тегишли билдиришнома юборади.
14. Юридик маслаҳатчилар рўйхатига киритилган шахслар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки тегишли равишда расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда адлия органи ариза келиб тушган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига аниқланган камчиликлар ҳақида билдиришнома юборади.
15. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти фаолиятин тўхтатган тақдирда ўн иш куни мобайнида адлия органига тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Адлия органи барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Реестрга тегишли ёзувни киритади.
16. Юридик маслаҳатчилар таркиби ўзгарган тақдирда, юридик маслаҳатчилар ташкилоти тегишли ўзгартиришлар бўлган кундан бошлаб ўн иш кун мобайнида адлия органига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда билдиришнома юборади.
17. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти кўрсатиб ўтилган талабларга мос келган тақдирда адлия органи Реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
3-боб. Юридик маслаҳатчилар ташкилотини Реестрдан чиқариш тартиби
адлия органига ихтиёрий равишда Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза берганда;
юридик маслаҳатчилар ташкилоти тугатилганда;
Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги низом талабларига улар фаолияти мувофиқ келмаганда.
Юридик маслаҳатчилар ташкилотини Реестрдан чиқариш ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
19. Агар адлия органи томонидан юридик маслаҳатчилар ташкилоти фаолиятида Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга номувофиқлиги аниқланган тақдирда, адлия органи аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда талабнома юборади.
20. Талабнома бажарилмаган тақдирда, адлия органи белгиланган тартибда юридик маслаҳатчилар ташкилотининг юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини тўхтатиб туриш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилади.
4-боб. Якуний қоидалар
21. Юридик маслаҳатчилар ташкилотини ташкил этиш ва тугатиш ҳақидаги ахборот ҳудудий адлия органлари томонидан даврий равишда, аммо ҳар чоракда камида бир марта умумлаштириш ва тизимлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Ушбу ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тизимлаштирилади ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1971-моддаси.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/432/0717-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/675/1885-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 06.08.2022 й., 09/22/432/0717-сон; 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)