1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмаси 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмаси 2-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратларининг намунавий тузилмаси 3-иловага;
ташки иқтисодий фаолият божхона постларининг намунавий тузилмаси 5-иловага;
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг намунавий тузилмаси 5а-иловага;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси аппаратлари рўйхати 6-иловага;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги ПҚ-176-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2024 й., 07/24/176/0345-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона постлари рўйхати 7-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари рўйхати 8-иловага;
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 9-иловага;
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизомий устави 10-иловага;
2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда Йўл харитаси деб юритилади) 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Йўл харитасини амалга ошириш билан боғлик харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) умумий чекланган штатлар сони 4 684 нафар, шу жумладан, қўмита раиси ўринбосарлари сони 4 нафар этиб белгилансин.
Бунда умумий чекланган штатлар сонининг 169 та штат бирлиги 2024 йил 1 сентябрда, 115 та штат бирлиги 2025 йил 1 сентябрда киритилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги ПҚ-176-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2024 й., 07/24/176/0345-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига:
зарур ҳолларда, давлат божхона хизмати органлари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази, шунингдек, божхона постларининг ташкилий тузилмасида назарда тутилмаган таркибий тузилмаларни ташкил этиш ҳамда мавжуд таркибий тузилмаларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
зарур ҳолларда Давлат божхона қўмитаси раиси ва ўринбосарларининг таркибий тузилмалар устидан мутасаддилигини ўзгартириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Божхона институти илмий-педагогик ходимлари, шунингдек, ўқув-услубий жараёнига жалб этилган мутахассисларга ўқув машғулотларини ўтказганлик учун иш ҳақини соатбай тўлашнинг ўрнатилган миқдоридан 50 фоиз юқори белгилаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 06/20/6005/0728-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органларининг, илғор лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг малакали мутахассисларини маслаҳатчилар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
5. Давлат божхона сиёсатининг устувор йўналишлари келишилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
божхона органларига ҳар томонлама ривожланган ҳамда юксак маҳоратга эга, маънан етук ватанпарвар ёшларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратиш;
ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш;
хизматни фидокорона олиб бораётган кадрларни ҳар томонлама рағбатлантириш, шунингдек, хизмат интизоми, қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ҳамда бошқа турдаги жавобгарликка тортилишини таъминлаш;
Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш;
(5-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 06/20/6005/0728-сон)
божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик, ташки иқтисодий фаолият иштирокчилари билан бевосита, мақсадли мулоқот ўрнатиш, шунингдек, фуқароларни шахсан қабул қилиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
божхона иши ривожланишининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, божхона қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштириш, божхона соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ахборотларни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали божхона органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан бевосита алоқасиз мулоқот қилиш шаклларини жорий этиш;
хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва самарали ишлашини таъминлаш, виждонли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига нисбатан соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини кўллаш тартибини шакллантириш;
божхона назоратининг замонавий усул, шакл ва техник воситаларини жорий этиш орқали товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш;
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
ташки савдо операцияларини мониторинг қилиш, экспорт-импорт шартномалари ижросини таҳлил қилиш, товарлар экспорти прогнозларини бажариш, ташки савдо операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя қилиш;
божхона статистикасининг шаклланиши ва ишончлилиги, Ўзбекистон Республикасининг ташки савдоси ҳамда мамлакатнинг савдосидаги асосий ҳамкорлари — давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ривожи ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
статистик маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш, ташки савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш;
товарларнинг ташки иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича тўғри таснифланишини баҳолаш, уларнинг божхона қийматини аниқлаш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, шунингдек, ушбу масалаларда услубий ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган божхона постлари фаолияти устидан ишончли назорат тизимини ишлаб чиқиш;
контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги, товарларни ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, қонун бузилишининг олдини олиш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
хорижий мамлакатлар божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, божхона иши соҳасидаги илғор тажрибаларни тизимли ўрганиш ва жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий кинология марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш, фуқароларни шахсан қабул қилиш;
божхона органларининг бино ва иншоотларини жорий ва капитал таъмирлаш, ходимларни компьютер ва бошқа ускуналар, алоқа хамда божхона назорати воситалари билан таъминлаш, юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
6. Белгилаб қўйилсинки:
хизматда бўлиш чегараланган ёш сержантлар таркибидаги ходимлар учун — эллик ёш, офицерлар таркиби учун — эллик беш ёш, генераллар таркиби учун олтмиш ёшни ташкил қилади;
пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади, шундан имтиёзли ҳисобланадиган давр фақат ходимларга пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Миллий кинология марказининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, божхона постлари бошлиқларининг шахсий жавобгарлик соҳасини белгиласин;
икки ой муддатда марказий аппарат ва таркибий тузилмаларни юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажара оладиган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 апрель,
ПҚ-3665-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
290 штат бирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг бошқарув аппаратлари
733 штат бирлиги
Божхона институти
132 штат бирлиги
Марказий божхона лабораторияси
24 штат бирлиги
Миллий кинология маркази
65 штат бирлиги
Божхона постлари
2 979 штат бирлиги
«Божхона-сервис» давлат муассасаси
«Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси
Умумий чекланган штат бирлиги — 4 223 та.
Умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан мазкур қарорга ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда амалга оширилади.
Изоҳ:
1. Марказий божхона лабораториясининг бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.
2. Марказий божхона лабораторияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Раис
Раис ёрдамчиси
Раиснинг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосари
Раис ўринбосари
Раис ўринбосари
Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси
35
Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси
28
Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси
27
Моддий-техника таъминоти бошқармаси
14
Кадрлар бошқармаси
13
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси
38
Божхона аудити бошқармаси
10
Тезкор маълумотларни бошқариш маркази
12
Молия-иқтисодиёт бошқармаси
8
Шахсий хавфсизлик бошқармаси
9
Валюта назорати бошқармаси
5
Капитал қурилиш бошқармаси
5
Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бошқармаси
24
Хавфларни мониторинг қилиш
ва баҳолаш бошқармаси
10
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси
8
Марказий божхона лабораторияси
24
«Божхона-сервис» давлат муассасаси
Стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси
10
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
10
«Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси
Юридик бошқарма
7
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими
4
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси
9
Божхона институти
132
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими
3
Миллий кинология маркази
65
Ички аудит ва молиявий назорат бўлими
2
«А» сектори
2
Биринчи бўлим
2
Умумий чекланган штат бирлиги — 290 та.
Изоҳ: Тезкор маълумотларни бошқариш маркази мақоми бўйича бошқармага тенглаштирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Бошлиқ
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
Бошлиқ ўринбосари
Бошлиқ ўринбосари
0 — 1
Кадрлар бўлими
2 — 4
Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими
2 — 12
Контрабандага қарши курашиш бўлими
3 — 9
Молия-иқтисодиёт бўлими
2 — 4
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими
2-3
Божхона аудити бўлими
1 — 6
Моддий-техника таъминоти бўлими
1-2
Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими
3 — 12
Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи
1
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими
2 — 4
Капитал қурилиш гуруҳи
0-1
Валюта назорати бўлими*
1-2
Шахсий хавфсизлик бўлими
(ДБҚнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига бевосита бўйсунади)
1-2
Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими
7
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бўлими*
1-2
Товарларни классификациялаш гуруҳи
1
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи
1
Навбатчилик қисми
6
«Божхона-сервис» давлат муассасаси
Юридик бўлим*
1-2
Биринчи бўлим
1
Умумий чекланган штат бирлиги — 35 — 77 та.
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари умумий чекланган штат бирликлари сони — 733 тани ташкил этади.
Изоҳ: таркибий тузилмаларни ташкил этиш, уларнинг шакли (бўлим, бўлинма, гуруҳ, лавозим) ва штат бирликлари сони умумий штат бирликлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида эҳтиёж ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.
* тузилмаларнинг штат бирлиги биттани ташкил этган тақдирда, ушбу тузилма гуруҳ (бош юрисконсульт) шаклида ташкил этилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи
0 — 2
Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи
0 — 4
Кинология хизмати
1 — 12
Шахсий хавфсизлик гуруҳи
(бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади)
0-1
Тезкор навбатчи
0 — 3
Умумий чекланган штат бирлиги — 8 — 221 нафар.
Чегара божхона постларининг умумий чекланган штат бирлиги сони — 2 245 нафарни ташкил этади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи
Пост бошлиғи ўринбосари
0-1
Божхона назорати гуруҳи
2 — 33
Кинология хизмати
0 — 2
Товарларни классификациялаш гуруҳи
0 — 2
Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи
0-1
Шахсий хавфсизлик гуруҳи
(бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади)
0-1
Контрабандага қарши курашиш гуруҳи
0-1
Умумий чекланган штат бирлиги — 3 — 42 нафар.
Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг чекланган умумий штат бирлиги сони — 434 нафарни ташкил этади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 5а-ИЛОВА
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи
Пост бошлиғи ўринбосари
0 — 2
Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш гуруҳи
5 — 112
Шахсий хавфсизлик гуруҳи
(бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади)
0-1
Умумий чекланган штат бирлиги — 6 — 116 та.
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг чекланган умумий штат бирлиги — 300 нафарни ташкил этади.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 6-ИЛОВА
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари
РЎЙХАТИ
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги ПҚ-176-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2024 й., 07/24/176/0345-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги ПҚ-176-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2024 й., 07/24/176/0345-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона постлари
«Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона пости (Тошкент вилояти)
Иккинчи тоифали божхона постлари
33.
«Андархон» чегара божхона пости
34.
«Гулбаҳор» чегара божхона пости
35.
«Маданият» чегара божхона пости
36.
«Шовот» чегара божхона пости
37.
«Бекобод авто» чегара божхона пости
38.
«Ховособод» чегара божхона пости
39.
«Дўстлик» чегара божхона пости (Хоразм вилояти)
40.
«Поп» чегара божхона пости
41.
«Хўжайли» чегара божхона пости
42.
«Косонсой» чегара божхона пости
43.
«Ровот» чегара божхона пости
44.
«Қўшкент» чегара божхона пости
45.
«Риштон» чегара божхона пости
46.
«Савай» темир йўл чегара божхона пости
47.
«Қарши» аэропорти» чегара божхона пости
48.
«Андижон» аэропорти» чегара божхона пости
49.
«Учтўрғон» чегара божхона пости
50.
«Термиз» аэропорти» чегара божхона пости
51.
«Нукус» аэропорти» чегара божхона пости
II. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари (ТИФ)
Тоифадан ташқари божхона постлари
53.
«Тошкент-товар» ТИФ божхона пости
54.
«Арк булоқ» ТИФ божхона пости
55.
«Сирғали» ТИФ божхона пости
56.
«Чуқурсой» ТИФ божхона пости
57.
«Авиа юклар» ТИФ божхона пости
58.
«Самарқанд» ТИФ божхона пости
581.
«Термиз халқаро савдо маркази» ТИФ божхона пости
Биринчи тоифали божхона постлари
59.
«Бухоро» ТИФ божхона пости
60.
«Улуғбек» ТИФ божхона пости
61.
«Бош почтамт» ТИФ божхона пости
62.
«Нукус» ТИФ божхона пости
63.
«Наманган» ТИФ божхона пости
64.
«Назарбек» ТИФ божхона пости
65.
«Қўқон» ТИФ божхона пости
66.
«Насаф» ТИФ божхона пости
67.
«Олмалиқ» ТИФ божхона пости
68.
«А?грен» ТИФ божхона пости
69.
«Андижон» ТИФ божхона пости
70.
«Жиззах» ТИФ божхона пости
71.
«Чирчиқ» ТИФ божхона пости
72.
«Урганч» ТИФ божхона пости
73.
«Термиз» ТИФ божхона пости
74.
«Асака» ТИФ божхона пости
75.
«Бобур» ТИФ божхона пости
76.
«Водий» ТИФ божхона пости
77.
«Янгийўл» ТИФ божхона пости
78.
«Когон» ТИФ божхона пости
79.
«Қўнғирот» ТИФ божхона пости
80.
«Ғиждувон» ТИФ божхона пости
Иккинчи тоифали божхона постлари
81.
«Марғилон» ТИФ божхона пости
82.
«Келес» ТИФ божхона пости
83.
«Қоракўл» ТИФ божхона пости
84.
«Дарё порти» ТИФ божхона пости
85.
«Навоий» ТИФ божхона пости
86.
«Қиргули» ТИФ божхона пости
87.
«Талимаржон» ТИФ божхона пости
88.
«Ховос» ТИФ божхона пости
89.
«Сайхун» ТИФ божхона пости
90.
«Жарқўрғон» ТИФ божхона пости
91.
«Қувасой» ТИФ божхона пости
92.
«Қамаши-Ғузор» ТИФ божхона пости
93.
«Зарафшон» ТИФ божхона пости
94.
«Гулистон» ТИФ божхона пости
95.
«Тинчлик» ТИФ божхона пости
96.
«Чуст» ТИФ божхона пости
97.
«Қоровулбозор» ТИФ божхона пости
98.
«Хазорасп ЭИЗ» ТИФ божхона пости
99.
«Денов» ТИФ божхона пости
100.
«Навоий индустриал» ТИФ божхона пости
III. Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) божхона постлари
Тоифадан ташқари божхона постлари
101.
Марказлаштирилган МЭД божхона пости
102.
Тошкент вилояти МЭД божхона пости
103.
Самарқанд вилояти МЭД божхона пости
104.
Фарғона вилояти МЭД божхона пости
105.
Бухоро вилояти МЭД божхона пости
106.
Қашқадарё вилояти МЭД божхона пости
107.
Андижон вилояти МЭД божхона пости
108.
Наманган вилояти МЭД божхона пости
109.
Сурхондарё вилояти МЭД божхона пости
110.
Навоий вилояти МЭД божхона пости
111.
Сирдарё вилояти МЭД божхона пости
112.
Хоразм вилояти МЭД божхона пости
113.
Қорақалпоғистон Республикаси МЭД божхона пости
114.
Жиззах вилояти МЭД божхона пости
Изоҳ:
2024 йил 1 сентябрга қадар «Учқўрғон» чегара божхона пости иккинчи тоифали божхона пости сифатида фаолият кўрсатади;
2024 йил 1 сентябрда «Қорасув» чегара божхона пости, 2025 йил 1 сентябрда «Кесканёр» ва «Пушмон» чегара божхона постлари ташкил этилади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги ПҚ-176-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2024 й., 07/24/176/0345-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 8-ИЛОВА
Тугатилаётган божхона постларининг
РЎЙХАТИ
Т/р
Божхона постларининг номи
Штат бирлиги
Бухоро вилояти
1.
«Бухоро пахта терминали» ТИФ божхона пости
7
Қашқадарё вилояти
2.
«Қашқадарё» ТИФ божхона пости
7
Навоий вилояти
3.
«Навоий азот» ТИФ божхона пости
7
«Навоий логистика» ТИФ божхона пости
9
4.
«Учқудуқ» ТИФ божхона пости
7
Самарқанд вилояти
5.
«Каттақўрғон» ТИФ божхона пости
6
Сурхондарё вилояти
6.
«Ғалаба» темир йўл чегара божхона пости
39
Тошкент шаҳри
7.
«Файзиобод» ТИФ божхона пости
9
«Энергия» ТИФ божхона пости
2
«Тошкент-АЭРО» ИБК
8.
«Тузель» ТИФ божхона пости
7
9.
«Учиш майдони» чегара божхона пости
34
Хоразм вилояти
10.
«Урганч» темир йўл чегара божхона пости
9
Жами
143
* Бўшаётган штат бирликлари иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларига (кейинги матнларда — божхона органлари) хизматга қабул қилиш ва ўташ тартибини белгилайди.
2. Божхона органларида хизматни ўташ қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:
хизматга қабул қилиш;
махсус унвонлар бериш, пасайтириш ва улардан маҳрум этиш;
лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация;
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ходимларни бошқа давлат органларига сафарбар этиш;
аттестациядан ўтказиш;
таътиллар бериш;
ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш;
хизматни ўташ режимини таъминлаш;
хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш.
2-боб. Божхона органлари хизматига қабул қилиш
3. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида бўш лавозимлар сони ва саралаш тадбирларини ўтказиш тўғрисида эълонлар (аризаларни қабул қилиш муддати, номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатилган ҳолда) оммавий ахборот воситаларида, жумладан божхона органларининг расмий веб-сайтларида ёритилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
4. Хизматга ихтиёрий равишда, танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўмаган ва ўттиздан ошмаган, олий, ўрта махсус ва ўрта маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир — бўйи 165 смдан кам бўлмаган эркаклар, 160 смдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинадилар.
Зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги матнларда — ДБҚ) раиси томонидан белгиланган божхона органларининг махсус тузилмаларига ёши ўттиздан ошган, хизматда бўлишнинг чекланган ёшига етганида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
4-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
5. Божхона органларига муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақириқ резервида ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган эркаклар қабул қилинадилар.
6. Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши ҳамда розилиги ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд ДБҚ раиси буйруғи билан бошқа давлат органи ва ташкилотларидан ходимлар ушбу Низомнинг 4-ва 5-бандларида белгиланган талабларни инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин.
7. Хизматга қабул қилиш ДБҚ раиси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ, танлов (дастлабки ва якуний саралаш) асосида амалга оширилади.
Саралашни амалга ошириш мақсадида, ДБҚ марказий аппаратида қабул комиссияси, ҳудудий ва таркибий тузилмаларда ўрганиш комиссиялари ташкил этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
8. Хизматга кириш истагини билдирган шахс (кейинги ўринларда — номзод) саралаш тадбирларида иштирок этади.
Номзодларни дастлабки саралаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
г) номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);
д) тиббий кўрик. Номзодларга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларига йўлланма берилади.
е) махсус текширув.
Номзод ДБҚнинг расмий веб сайтида яратилган электрон хизмат орқали онлайн рўйхатдан ўтади ва белгиланган маълумотларни тизимга киритади.
Дастлабки тест синови ва психологик ўрганиш босқичлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш эса спорт майдонларида ўтказилади, барча босқичлар топшириқлари номзодлардан бир маротаба қабул қилинади.
Саралашнинг дастлабки тест синови ва психологик ўрганиш босқичи бўйича номзодларнинг қайд этган натижалари онлайн тарзда, қолган босқичлари натижалари эса синов қабул қилинган кунда ДБҚнинг веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Махсус текширув ҳамда давлат сири билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
Саралашнинг кейинги босқичига ўтганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида номзоднинг шахсий кабинетига маълумот юборилади.
Ушбу Низомда белгиланган талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.
9. Дастлабки тест синови, психологик ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзод ўзининг доимий яшаш манзили бўйича рўйхатга олинган жойидаги божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
хизматга қабул қилиш тўғрисида ариза;
анкета-маълумотнома;
ўқиш, иш (номзод ўқиса ёки ишласа) жойидан тавсифнома;
Хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, ҳамда айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин.
(8-9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
10. Қуйидагилар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;
хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар;
бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган фуқаролар;
содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар;
(10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 январдаги ПҚ-21-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 07/25/21/0070-сон)
11. Якуний саралаш номзод билан якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизматни ўташга руҳан тайёрлиги баҳоланади.
12. Номзод хизматга қабул қилиш талабларига жавоб бермаса, мутасадди раҳбар томонидан уни хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан қарор қабул қилинади ва бу ҳақида номзодга ДБҚ веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали маълум қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
13. Якуний саралашдан муваффақиятли ўтган, номзодлар хизматни ўташга касбий лаёқатлилиги тўғрисида қабул комиссиясининг хулосаси асосида ДБҚ раиси буйруғи билан мавжуд бўш лавозимларни инобатга олган ҳолда лавозимга тайинланадилар.
офицерлар таркиби — Олий ҳарбий божхона институти битирувчилари (кейинги матнларда — ОҲБИ) ва олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;
LexUZ шарҳи
14-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
сержантлар таркиби — ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирадаги офицерларини божхона органларининг сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.
15. Тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартиб ва рўйхатга мувофиқ танловдан ўтмасдан хизматга қабул қилиниши мумкин.
16. Номзодларга махсус талаблар қўйиладиган тузилма ва лавозимлар, божхона органларида лавозимга тайинлаш учун зарур таълим ва мутахассислик йўналишлари рўйхати, шунингдек танловни ўтказиш тартиби ва услуби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
17. ОҲБИга абитуриентларни саралаш ва қабул қилиш ҳамда ўқишни ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
18. Хизматга биринчи марта қабул қилинган фуқаролар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси божхона органи ходими ваколатларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига оғишмай амал қилишга, унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга, ўзимнинг мансаб вазифаларимни виждонан бажаришга қасамёд қиламан”.
19. Ходимнинг дастлабки синов муддати уч ойни ташкил этади. Синов муддати даврида ходимга мураббий бириктирилади.
Қасамёд қабул қилиш, дастлабки синов муддатини ўташ ва мураббий бириктириш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
20. Божхона органлари ходимлари ДБҚ раиси буйруғи билан, мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда, Қуролли Кучлар, Давлат хавфсизлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий қўшинлари ва органларига, Миллий гвардияга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган ҳарбий тузилмаларга, шунингдек ички ишлар органларига ёки тескари тарзда, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун ёки хизматни давом эттириш учун ўтказилишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
20-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган ҳарбий тузилмалар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ушбу вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари билан келишилган ҳолда божхона органларида хизматни давом эттириш учун ўтказилиши мумкин. Ҳарбий хизматчилар ва ходимларни божхона органларига ўтказиш фақат уларнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
21. Чақирилувчи ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари хизматига қабул қилинган, ҳарбий хизматга мажбур бўлган фуқаролари ҳарбий ҳисобдан чиқарилиб, ДБҚ махсус ҳисобига қўйиладилар. Хизматдан бўшатилган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйиладилар.
LexUZ шарҳи
21-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом 5-бандининг иккинчи хатбошиси.
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) божхона органларида бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, бундан фарзанд туғилиши, никоҳ, тўй ва дафн маросимлари мустасно;
божхона органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Мазкур низомда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказилиши учун асос бўлади.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 январдаги ПҚ-21-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 07/25/21/0070-сон)
3-боб. Махсус унвонларни бериш, пасайтириш ва улардан маҳрум қилиш
23. Махсус унвон ходимнинг хизмат мажбуриятларига муносабати, ўтаган хизмат йиллари ва эгаллаган лавозимини инобатга олган ҳолда якка тартибда берилади.
24. Ходимларга қуйидаги махсус унвонлар берилади:
сержантлар таркиби — божхона хизмати кичик сержанти, божхона хизмати сержанти, божхона хизмати катта сержанти;
офицерлар таркиби:
кичик офицерлар таркиби — божхона хизмати лейтенанти, божхона хизмати катта лейтенанти, божхона хизмати капитани;
241-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан киритилган. Рус тили матнига қаранг.
25. Божхона органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «божхона хизмати катта сержанти» махсус унвони берилади, бу унвонда улар дастлабки синов муддати тугаб, офицерлик унвони берилгунига қадар хизматни ўтайдилар.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Божхона органларининг сержантлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «кичик сержант» махсус унвони берилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги офицерлар ҳисобланувчи ва божхона органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга мавжуд ҳарбий унвонига тенг даражадаги махсус унвон берилади.
26. Божхона органларининг катта офицерлик унвонларигача бўлган унвонлар, шу жумладан катта офицерлик унвонлари ҳам, ДБҚ раиси буйруғи билан берилади.
27. Айрим ҳолларда, илмий даражаси ёки фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик стажи ва иш (хизмат) тажрибасига эга бўлган фуқароларга офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш вақтида биринчи унвон сифатида божхона хизмати майори махсус унвонигача бўлган унвонлар, шу жумладан божхона хизмати майори махсус унвони ҳам, берилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида ёки розилиги билан генераллар таркиби лавозимларига хизматга юборилган, махсус, ҳарбий ва бошқа унвони бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда божхона хизмати полковниги махсус унвонигача бўлган, шу жумладан божхона хизмати полковниги унвони ҳам, махсус унвон берилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
29. «Божхона хизмати лейтенанти» махсус унвони қуйидагиларга берилади:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Биринчи офицерлик унвони берилган ходимларга шахсий рақамли жетон тақдим этилади.
30. Генераллар таркибининг махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
31. Махсус унвонда хизматни ўташ муддатлари қуйидагича белгиланади:
«божхона хизмати кичик сержанти» — икки йил;
«божхона хизмати сержанти» — икки йил;
«божхона хизмати катта сержанти» — муддатсиз;
«божхона хизмати лейтенанти» — икки йил;
«божхона хизмати катта лейтенанти» — уч йил;
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21августдаги ПҚ-296-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2024 й., 07/24/296/0640-сон)
«божхона хизмати капитани» — тўрт йил;
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21августдаги ПҚ-296-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2024 й., 07/24/296/0640-сон)
«божхона хизмати майори» — беш йил;
(31-банднинг сакизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21августдаги ПҚ-296-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2024 й., 07/24/296/0640-сон)
«божхона хизмати подполковниги» — олти йил.
(31-банднинг тўқизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21августдаги ПҚ-296-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2024 й., 07/24/296/0640-сон)
«Божхона хизмати полковниги» ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
32. Навбатдаги махсус унвонлар белгиланган хизмат муддатини ўтаган ходимларга, улар эгаллаб турган лавозимининг унвон поғонасига мувофиқ берилади.
33. Навбатдаги махсус унвонни четлаб ўтиб, махсус унвонлар берилишига йўл қўйилмайди.
34. Ходим юқорироқ даражадаги унвон белгиланган лавозимга ўтказилганда, мавжуд унвонида бўлиш муддати ўтган бўлса, лавозимига қачон тайинланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвон бериш учун тақдим этилади.
35. Махсус унвонда хизмат ўташ муддати календарь ҳисобда махсус унвон бериш ҳақида буйруқ чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади, ушбу Низомнинг 45-бандида белгиланган тартибда берилган махсус унвонлар бундан мустасно.
Ходимнинг махсус унвони пасайтирилган тақдирда, унинг аввалги унвони қайта тиклангунига қадар ўтаган хизмат даври навбатдаги унвон бериш учун хизмат муддатига қўшилмайди.
36. Хизмат мажбуриятларини намунали даражада бажараётган, хизмат бурчини адо этишда қаҳрамонлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган ходимларга божхона органлари офицерлар таркибининг махсус унвонини муддатидан олдин ёки эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон бериш тарзида рағбатлантириш уларнинг божхона органларидаги умумий хизмат даврида фақат бир маротаба қўлланилиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида муддатидан аввал ҳамда лавозими билан кўзда тутилганидан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон беришга йўл қўйилмайди.
эгаллаб турган махсус унвонида бўлишнинг белгиланган муддатларидан қатъи назар хизмат бурчини бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатганлик учун;
эгаллаб турган махсус унвонида бўлишнинг белгиланган муддатининг учдан икки қисми ўтгандан кейин хизмат вазифаларини намунали бажарганлик ва ишдаги юқори кўрсаткичлар учун.
38. Эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилганидан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон қуйидагиларга берилади (генераллар таркиби махсус унвонлари бундан мустасно):
илмий даража ёки илмий унвонга эга божхона органлари офицерлар таркиби ходимларига – мавжуд унвонда хизматни ўташ муддати тугаганидан сўнг;
божхона органлари офицерлар таркиби лавозимларидаги ходимларга – хизмат фаолиятидаги юқори кўрсаткичлари учун махсус унвонига эга бўлганда мавжуд унвонда хизматни ўташ муддатининг камида бир ярим бараварини ўтганидан сўнг.
39. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилини ҳамда навбатдаги махсус унвон учун белгиланган муддатини ўтаган, эгаллаб турган лавозими билан белгиланган унвон поғонаси «божхона хизмати капитани» бўлган, ишда ижобий тавсифланадиган божхона органларининг офицерлар таркибидаги ходимларига хизматдан бўшатиш билан бир вақтда «божхона хизмати майори» махсус унвони берилиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
40. Ходимларга навбатдаги махсус унвон берилиши қуйидаги ҳолларда кечиктирилади:
ходим ДБҚ ихтиёрида бўлганда;
ходимда амалдаги интизомий жазоси мавжуд бўлганда;
ходим аттестациядан шартли равишда ўтганида;
ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
интизомий жазо тариқасида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бошқа лавозимга ўтказилган тақдирда — лавозимидан озод этилган кундан бошлаб бир йил давомида.
41. Навбатдаги махсус унвоннинг асоссиз равишда кечиктирилишига йўл қўйган бошлиқлар ва ходимлар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддаси.
42. Божхона органларининг офицерлар таркиби ходимларига интизомий жазо тариқасида махсус унвонларини бир поғона пасайтириш қўлланилиши мумкин. Бунда пасайтириш «божхона хизмати лейтенанти» махсус унвонигача бўлиши мумкин.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Махсус унвонни пасайтириш тариқасидаги интизомий жазони тайинлаш фақат ДБҚ раиси томонидан амалга оширилади.
Божхона органлари ходимининг аввалги унвони тикланган ва унга навбатдаги унвон берилганга қадар махсус унвонни такроран пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Махсус унвони пасайтирилган ходимнинг аввалги унвони, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, унвони пасайтирилганидан кейин бир йил ўтгач ДБҚ раиси томонидан тикланиши мумкин.
Генераллар таркиби ходимларининг махсус унвонларини пасайтириш ва тиклаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
43. Махсус унвони пасайтирилган ва сўнгра тикланган ходимнинг махсус унвондаги хизмат муддати, унвони пасайтирилгунига қадар ўтаган хизмати билан қўшиб ҳисобланади.
44. Махсус унвондан суд ҳукмига асосан маҳрум этиш ДБҚ раиси буйруғи билан амалга оширилади. Унвонни тиклаш ҳақида суднинг қарори қабул қилинганида махсус унвонни тиклаш ДБҚ раиси буйруғи билан амалга оширалади.
45. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан хизматга ўтказилган шахсларнинг махсус унвонлари, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ДБҚ раиси томонидан ушбу Низом иловасига мувофиқ берилади.
Ушбу тартиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвонлар бўлиши назарда тутилган бошқа органларга ўтказилган ходимларга ҳам қўлланилади.
Ходимларга ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда навбатдаги махсус унвон беришда уларнинг аввалги иш жойидаги унвонда хизматни ўтаган даври ҳисобга олинади.
46. Ушбу Низомнинг 28 ва 45-бандларига мувофиқ махсус унвонлар берилган ходимларга хизмат йиллари учун фоизли устама белгилашда уларнинг илгариги иш жойидаги (фоизли устама тўлаш учун белгиланган) хизмат ёки меҳнат стажлари инобатга олинади ҳамда ушбу давр ходим божхона органларидан бўшатилган тақдирда унга пенсия тайинлашда умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
47. Юқори ёки тенг лавозимга вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар вазифа бажарувчи этиб тайинлангунга қадар эгаллаган лавозимининг унвон поғонаси бўйича берилади.
48. Ходимлар илгари эгаллаган лавозимларидаги штат жадвали бўйича ўзгаришлар (штатлар қисқариши, унвон поғонаси кўтарилиши ёки пасайтирилиши) лавозим вазифасини бажарувчи этиб тайинланганларидан ёки ўқишга кирганларидан сўнг инобатга олинмайди.
49. Махсус унвонлар бериш, уларни пасайтириш ва тиклашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда кўриб чиқиш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
4-боб. Лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация
50. ДБҚ раиси мақомига кўра вазирга, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари — тегишинча вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилган.
51. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхати қонунчилик билан;
ДБҚ раиси, шунингдек ваколатга эга божхона органлари бошлиқлари номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхати — ДБҚ раиси буйруғи билан тасдиқланади.
в) ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида, ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади ва икки ойгача бўлган муддатга, ДБҚ раиси рухсати билан эса икки ойдан ортиқ муддатга божхона органлари ихтиёрига олинади.
Божхона органлари ихтиёридаги ходимга икки ой давомида охирги лавозими бўйича пул таъминоти берилади; учинчи ойдан бошлаб эса махсус унвон бўйича оклади ва хизмат йиллари учун устама берилади. Божхона органлари ихтиёрида тўрт ойдан ортиқ муддат бўлганда, пул таъминоти ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Божхона органлари ихтиёрида бўлиш муддатини ҳисоблашда унинг касал бўлган даври (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжуд бўлганида) ёки йиллик навбатдаги таътилда бўлиш (бола парваришлаш таътилида бўлиш вақти бундан мустасно) инобатга олинмайди. Ушбу таътиллар даврида пул таъминоти дастлабки икки ой давомида амалга оширилади.
Ходимнинг божхона органлари ихтиёрида икки ойдан ортиқ бўлган даврнинг бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда умумий хизмат стажига киритилади;
г) ходимнинг ёки унинг оила аъзолари ҳаёти ёхуд соғлиғига хавф юзага келганида, шунингдек уларнинг соғлиғи ҳолати туфайли хизмат (яшаш) жойини ўзгартириш зарур бўлганида, ушбу ходим бошқа бўлинмага хизматга ўтказилади;
д) ўзаро қариндош бўлган ходимлар (ота-она, турмуш ўртоғи, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-сингиллари), агар унда хизмат ўташ бирининг иккинчисига бўйсуниши ёки назорат остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бир бўлинмадаги лавозимларга тайинланиши мумкин эмас.
е) илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахслар ОҲБИ профессор-ўқитувчилари таркиби лавозимларига офицерлик лавозимлари ҳисобидан тайинланиши мумкин;
ж) ходимни эгаллаб турган лавозимидан четлаштиришга доир жиноят иши бўйича суд қарори чиқарилганида у эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ҳамда аввалги хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган паст ёки тенг мавқели лавозимга тайинланади ёхуд божхона органлари ихтиёрида қолдирилади.
Эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимни божхона органларидан бўшатиш ёки уни аввалги ёхуд тенг мавқели лавозимга тайинлаш масаласи бунга ваколатли бошлиқлар томонидан суд қарори асосида ҳал этилади.
Ходимнинг божхона органлари ихтиёрида бўлиши тартиби Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади.
(52-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
53. Ходимни лавозимдан лавозимга ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
юқори лавозимга — хизмат бўйича кўтарилиш ёки рағбатлантириш тартибида;
тенг лавозимга — ўзининг илтимосига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида), оилавий шароитга кўра, суд қарори асосида лавозимдан четлаштириш, хизмат текшируви хулосаси асосида ёки бўш лавозимларни тўлдириш зарурияти юзага келганида ходимнинг касбий ва шахсий сифатларини инобатга олиб, унинг эгаллаб турган лавозимидаги амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида;
қуйи лавозимга — ўзининг хоҳишига кўра, ходим соғлиғининг ҳолати бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида), аттестация тартибида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилганида, интизомий жазо чораси сифатида эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида ёки суд қарори асосида лавозимидан четлаштирилганлиги сабабли тенг лавозимга ўтказиш имконияти бўлмаганида.
54. Юқори, тенг ёки паст лавозимлар эгаллаб турган лавозим билан назарда тутилган махсус унвонга мувофиқ, махсус унвонлар тенг бўлганида эса — лавозим маоши миқдори бўйича аниқланади.
55. Эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги сабабли ёки интизомий жазо тариқасида паст лавозимга тайинланган ходимларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг касбий ва шахсий фазилатлари, соғлиғининг ҳолати, иш натижалари ва хизмат вазифаларини бажариш бўйича кўрсатган қобилиятидан келиб чиқиб, камида бир йилдан кейин амалга оширилади.
56. Хизмат жойи ўзгарган ходим хизмат ҳужжатлари ва унга ишониб берилган мулкни топширганидан кейин, бироқ хизмат бўйича кўчириш ҳақида буйруқни ёки ёзма хабарни олган кунидан сўнг ўн кундан кечикмасдан хизмат жойига сафарбар қилиниши лозим, ходим таътилда ёки даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно.
57. Махфий ҳужжатлар билан ишлаш билан боғлиқ лавозимга тайинлаш учун ходим ўрнатилган тартибда давлат сирини ташкил қилувчи маълумотларга рухсатнома расмийлаштириш жараёнидан ўтади.
Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномаси бўлмаган ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаш белгиланган лавозимга тайинлашга йўл қўйилмайди.
Ходим ўрнатилган тартибда давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномадан маҳрум қилинганда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ва махфий ҳужжатлар билан ишлаш талаб этилмайдиган лавозимга ўтказилади.
58. Божхона органларида раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар тенг лавозимга, жумладан бошқа таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин.
Божхона пости ходимлари битта постда 3 йил хизмат қилгандан сўнг, ДБҚ марказий аппарати, бошқа таркибий тузилмалар вa божхона постларига тенг лавозимга ротация тартибида ўтказилади.
Бунда ротация тартибида ўтказилган лавозим бўйича белгиланган махсус унвон ёки лавозим маоши миқдори ротация тартибида ўтказилгунга қадар эгаллаган лавозими бўйича белгиланган махсус унвон ёки лавозим маошидан кам бўлган тақдирда ходим қуйи лавозимга ўтказилган ҳисобланмайди.
Агар божхона органлари ходимини янги хизмат жойига ўтказилаётганда оиласининг турар жойи ўзгарса ҳамда хотини (эри) ҳам божхона органлари ходими бўлса, унда ходимни янги хизмат жойига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда хотинини (эрини) ҳам ушбу жойга ўтказиш масаласи кўриб чиқилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
5-боб. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
59. Божхона органлари учун кадрлар тайёрлаш ОҲБИ ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа таълим муассасаларида амалга оширилади.
60. Божхона органларига қабул қилинган ходимлар (БИ битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.
Қайта тайёрлаш курсининг муддати ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
(61-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
бошқа турдаги касбий фаолият билан боғлиқ лавозимга тайинланганда ёки уни ишнинг янги йўналишлари бўйича тайёрлаш зарур бўлганида мажбурий тартибда қайта тайёргарликдан ўтади.
62. Ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бошқа таълим муассасаларида амалга оширилиши мумкин.
63. Божхона органлари ходимлари хизматдан бўш вақтида илмий фаолият, шунингдек, ОҲБИда соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида муаллимлик фаолиятини олиб бориши мумкин.
64. Ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини таъминлаш, уларнинг маънавий-ахлоқий даражасини ошириш учун божхона органларида тизимли равишда хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотлари ташкил этилади.
65. Ходим махсус тайёргарликдан, шунингдек жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўллаш билан боғлиқ шароитларда ҳаракатланишга касбий яроқлилиги бўйича ҳар йилги текширувдан ўтиши шарт. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.
LexUZ шарҳи
65-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
66. Ўқув машғулотларини ташкил этиш шартлари ва тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
6-боб. Ходимларни бошқа давлат органларига сафарбар этиш
67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида, шунингдек унинг розилигига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёхуд юқори турувчи органларнинг буйруғи бўйича бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга, халқаро ташкилотларга тайинланган (юборилган) божхона органи ходими ўз мажбуриятларини бажариш даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кадрларининг амалдаги захирасига (бундан буён матнда — кадрлар захираси), агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона органларидаги пул таъминоти сақланмаган ҳолда киритилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
68. Ходим божхона органларига қайтгач, унинг ушбу органдаги иш стажи божхона органларида устама белгилаш бўйича хизмат йилларига, навбатдаги махсус унвон бериш ва пенсия тайинлаш муддатига қўшиб ҳисобланади.
69. Ходим сайланган (тайинланган, юборилган) давлат органи ёки унинг тасарруфидаги ташкилот мазкур ходимга у сайлангунига (тайинлангунига, юборилгунига) қадар эгаллаб турган охирги лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти тўланишини таъминлайди, шунингдек хизмат йиллари учун устама ва махсус унвон бўйича маош тўлайди.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
701. ДБҚ раисининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган божхона органи ходими ўқиш даврида, охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади.
(701-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
7-боб. Аттестация ўтказиш
71. Божхона органларида аттестация ходимларнинг билим даражасини, ишга муносабатини, касбий тайёргарлигини, эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини холисона баҳолаш, шунингдек хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш чоғида уларнинг масъулиятини ошириш мақсадларида ўтказилади.
Аттестация ошкоралик, талабчанлик, принципиаллик ва хайрихоҳлик вазиятида ўтиши лозим.
72. Ходимлар хизмат даврида навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтадилар.
73. Навбатдаги аттестациядан ўтказиш муддати лавозимга тайинланган ва охирги аттестациядан ўтказилган кунидан бошлаб ҳисобланади.
74. Навбатдаги аттестация уч йилда бир марта ўтказилади.
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганлар;
б) эгаллаб турган лавозимида бир йилдан кам муддат хизмат қилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар бир йил ўтгач аттестациядан ўтадилар;
в) хизмат сафарида, даволанишда (ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ҳолда) ва малака оширишда бўлганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришгандан кейин аттестациядан ўтадилар.
г) кадрлар захирасига киритилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар кадрлар захирасидан чиқарилиб, божхона органларидаги лавозимга тайинланган кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан сўнг умумий тартибда аттестациядан ўтадилар;
д) ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътилида бўлганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришганларидан сўнг камида бир йил ўтганидан сўнг аттестациядан ўтадилар;
е) божхона органи ихтиёрига олинган ходимлар. Ушбу тоифадаги ходимлар лавозимга тайинлангандан сўнг бир йил ўтгач аттестациядан ўтади.
ж) хизмат текшируви ўтказилаётган ходимлар. Ушбу тоифадаги ходимлар хизмат текшируви тугаганидан кейин аттестациядан умумий тартибда ўтадилар.
76. Навбатдан ташқари аттестациядан иш кўрсаткичлари паст бўлган, хизмат интизомини қўпол тарзда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, божхона органлари ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтадилар.
Божхона органлари ходимларининг хизмат самарадорлигини яхшилаш мақсадида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилларини ўтаган, қуйи (катта инспектор, инспектор, кичик инспектор) лавозимларда хизмат қилаётган, бироқ иш кўрсаткичлари паст ва ўз устида ишламайдиган ходимларнинг ҳисоботларини тинглаш, уларнинг келгуси йил учун иш режаларини тасдиқлаш, шунингдек, ҳар йил якуни бўйича навбатдан ташқари аттестациядан ўтказган ҳолда тизимда хизматни давом эттириш масаласи кўриб чиқилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Навбатдан ташқари аттестация ДБҚ раиси қарори билан ўтказилади.
77. Аттестацияни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби ДБҚ раиси томонидан тасдиқланади.
8-боб. Таътиллар бериш тартиби
78. Ходимларга қуйидаги таътиллар берилади:
а) ҳар йилги навбатдаги (асосий ва қўшимча ҳақ тўланадиган) таътил;
б) оилавий сабабларга кўра қисқа муддатли (ҳақ тўланмайдиган) таътил;
в) ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътиллари;
ж) ижодий таътил — амалий фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган ходимларга диссертациясини якунлаши учун;
з) қўшимча таътиллар:
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларини топшириш учун, иш ҳақи сақланмаган ҳолда;
жанговар ҳаракатларда ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашганларга;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида сиртдан ўқиётган ходимларга имтиҳонлар, синовлар ва бошқа ўқув ишларини топшириш даврида сессия тугагунга қадар пул таъминоти сақланган ҳолда таътил берилади.
Ходимларга шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам таътиллар берилиши мумкин.
79. Ходимларга таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур бўлган, бироқ уч календарь кундан ошмайдиган вақт қўшилган, лавозими ва пул таъминоти сақланган ҳолда давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган ҳар йилги асосий таътил берилади.
Қонунчиликда белгиланган давлат байрамлари куни йиллик навбатдаги таътил кунларини қўшишда ҳисобга олинмайди.
80. Ходимнинг йиллик навбатдаги таътилига белгиланган хизмат муддатини ўтагандан кейин календарь ҳисобида давомийлиги қуйидагича бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади:
ўн йиллик хизматидан сўнг — беш кун;
ўн беш йиллик хизматидан сўнг — ўн кун;
йигирма йиллик хизматидан сўнг — ўн беш кун.
81. Янги ходимга хизматининг биринчи йилида таътил камида олти ой ўтгач берилади.
Ходимга йиллик навбатдаги таътилни унинг ҳақиқатда хизмат қилган вақтига мутаносиб равишда бериш учун тўлиқ таътилни ўн иккига бўлиш ва хизматнинг тўлиқ ойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
82. Ҳар йилги асосий таътил даврида ходим ички ишлар органларининг тиббиёт муассасасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги варақаси очилган ҳолда даволанганида таътил ушбу муддатга узайтирилади.
83. Ходимни таътилдан фақат хизмат юзасидан ўта зарур ҳоллардагина ўзининг розилиги ва божхона органи бошлиғининг ёзма қарори билан чақириб олишга йўл қўйилади. Ходим таътилдан чақириб олинган тақдирда, унинг фойдаланилмаган қисми қоидага кўра, жорий йилда берилади.
LexUZ шарҳи
83-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
84. Таътилни компенсация пули билан алмаштиришга йўл қўйилмайди, ўзининг йиллик навбатдаги таътилидан фойдаланмаган хизматдан бўшаётган ходимлар бундан мустасно.
85. Ходимга йиллик навбатдаги таътил календарь йил давомида берилмаган бўлса, таътил учун моддий ёрдам пули жорий молия йилининг охирида берилади.
86. Ходим божхона органларининг бошқа бўлинмаларига ўтказилган тақдирда, унинг фойдаланилмай қолган ҳар йилги асосий таътили янги хизмат жойи бўйича берилади.
87. Ходимга йилига бир маротаба қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ҳар йилги асосий таътилни ўтказадиган жойига, шунингдек санаторий-курортларда даволаниш жойларига бориши ва қайтиши учун сарфлаган йўл харажатлари тўлаб берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитасининг «Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»гиқарори (рўйхат рақами 3349, 2022 йил 9 февраль).
88. Ходимларга ҳар йилги асосий таътил хоҳишига кўра икки қисмга бўлиб берилиши мумкин. Бунда таътилнинг бир қисми ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Ушбу ҳолда таътил гувоҳномаси таътилнинг ҳар бир қисми учун алоҳида расмийлаштирилади. Таътил ўтказиладиган жойга бориш ва қайтиш учун йўл ҳақи олиш ҳуқуқи ҳамда бориб-келишга вақт фақат таътилнинг бир қисмига берилади.
89. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатга ва тартибда берилади.
LexUZ шарҳи
89-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
Ходимга қонун ҳужжатларига мувофиқ бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун таътил берилади.
Болани парваришлаш таътили муддати хизмат стажига қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаслиги керак. Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади.
(89-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Бола парваришлаш учун таътил тугагандан сўнг, ходимга таътилга чиқгунига қадар эгаллаб турган аввалги лавозимига тенг лавозим берилади. Бундай лавозим мавжуд бўлмаганда эса, маълумотига, мутахассислигига ҳамда амалий иш тажрибасига кўра бошқа лавозим берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддаси.
90. Ходимларга касаллиги бўйича таътиллар ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида берилади. Ушбу таътилнинг давомийлиги касалликнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Касаллик сабабли таътилда бўлишнинг узлуксиз умумий муддати тўрт ойдан ошмаслиги лозим. Айрим касалликлар бўйича даволанишда бўлиш учун кўпроқ муддат талаб қилинган ҳолларда бу муддат ички ишлар органлари тиббиёт муассасаси хулосаси асосида узайтирилиши мумкин.
Ходимлар касаллик бўйича таътилда узлуксиз бўлишнинг белгиланган муддати тугаганидан сўнг, кейинги хизматга яроқлилигини ҳал қилиш учун ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссиясида гувоҳлантирилиши лозим.
Ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришда олинган ярадорлиги (контузия, жароҳатлар)ни даволашда бўлган даври маълум бир муддат билан чекланмайди. Шахсларнинг мазкур тоифаси даволаниш тугагандан сўнг ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий гувоҳлантирилишидан ўтказилади.
Ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида бериладиган касаллик бўйича таътил ёки меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган ҳолда даволанишда бўлиш даврида ходимнинг пул таъминоти сақланади.
(90-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Касаллик сабабли таътил ҳар йилги навбатдаги таътил ҳисобига киритилмайди.
Ходим хизматдан бўшатилаётганда, унга касаллиги сабабли таътил берилмайди.
91. ОҲБИда академик қарздорлиги бўлмаган курсантларга етти кун давом этадиган қишки ва ўттиз кун давом этадиган ёзги, шунингдек институтни тамомлаши муносабати билан ўттиз кун давом этадиган таътиллар берилади.
92. Олий таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасасида мустақил изланувчи бўлган ходимларга диссертацияларини якунлашлари учун ДБҚ раиси томонидан белгиланадиган тартибда ижодий таътил берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 387-моддаси.
93. Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари топшириш учун рухсат олган ходимларга таълим муассасасига бориш ва у ердан қайтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда ўн беш календарь кунидан ошмайдиган ва пул таъминоти сақланмайдиган таътил берилади.
94. Ходимларга оиласидаги кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этиш, қариндошлик бурчини бажариш билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа узрли сабабларга кўра таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун вақт ҳисобга олинмаган, пул таъминоти сақланмаган ҳолда ўн календарь кунгача қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
95. Ушбу Низомнинг 130-банди «а», «б», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшатилаётган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилинган календарь йили учун ҳақ тўланадиган ҳар йилги навбатдаги таътил берилади.
Хизматдан бўшатилаётган ходимларга фойдаланилмаган ҳар йиллик навбатдаги таътил учун бўшаётган йилда хизмат даврига мос равишда пул компенсацияси тўланади.
Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаган ходимдан аввал тўланган пул компенсацияси бўшаётган йилда хизмат даврига мос равишда ушлаб қолинади.
LexUZ шарҳи
95-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
96. Ходимларга таътиллар бериш, таътилдан чақириб олиш, шунингдек уларнинг муддатларини ҳисоблаш тартиби ва шартлари ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
9-боб. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя
97. Божхона органлари ходими фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари талабларидан келиб чиққан ҳолда эгаллаб турган лавозими бўйича хизмат вазифаларини бажаришда давлат органининг вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади.
98. Божхона органлари ходимининг хизмат вазифаларини бажариш чоғида ўз ваколатлари доирасидаги қонуний талаблари барча фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Ходимнинг қонуний талабларини бажармаслик ва унинг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
LexUZ шарҳи
98-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
99. Божхона органлари ходими томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш қонун асосида амалга оширилган бўлса, бунда у жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди. Ходимларнинг жисмоний куч ишлатиши, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллашининг асослилиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
LexUZ шарҳи
99-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
100. Божхона органлари ходими хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ёхуд буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш вақтида, шунингдек касб фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш оқибатида зарар етказса, уни жавобгарликдан озод қилиш масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 37 — 41-моддалари.
101. Божхона органлари ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсунади.
102. Қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким ходимнинг қонуний фаолиятига аралашиш, ходимни қонун билан божхона органлари зиммасига юклатилмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Ходими ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти бўйича ҳеч қандай тушунтириш беришга, шунингдек уларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига даҳлдорларини танишиб чиқиш учун тақдим этишга мажбур эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар ва тартиблар бундан мустасно.
103. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:
соғлиғини сақлаш;
меҳнатига ҳақ тўлаш;
уй-жой майдони билан таъминлаш;
мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
давлат пенсия таъминоти;
давлат суғуртаси;
ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар.
Божхона органларининг полковник ва генерал таркиби махсус унвонларига эга бўлган, хизмат даврида ўзини ижобий томондан намоён қилган, божхона органларида йигирма йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ходимларига хизматдан бўшашида, уларни бўшатишни амалга ошираётган бошлиқлар буйруғи билан байрам кунлари белгиланган хизмат формасини кийиб юриш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Худди шу бошлиқлар томонидан улар жиноят содир этган ёки божхона органлари шаънига доғ тушурувчи хатога йўл қўйганликлари сабабли хизмат формасини кийиб юриш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
105. Божхона органлари ходимлари, оила аъзолари ва пенсионерлари, шунингдек ОҲБИ курсантлари амбулатор, стационар ва тиббий-санитария шароитида бепул тиббий хизмат олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги матнларда — ИИВ) тиббий-даволаш муассасаларига бириктирилади, уларда қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда даволанади ва соғломлаштиришдан ўтказилади.
Божхона органлари ходимлари ва пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилида бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида низомнинг4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитасининг «Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3349, 2022 йил 9 февраль).
106. Божхона органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда йилига бир марта мажбурий чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар. Ўқотар қурол билан хизмат олиб борадиган ходимлар профилактик тиббий кўрикдан ҳар олти ойда ўтадилар.
107. Божхона органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари навбатдаги таътил даврида ДБҚ спорт-соғломлаштириш муассасаларида станционар дам олиш ҳуқуқига эгадир.
Божхона органларининг спорт-соғломлаштириш муассасаларида станционар дам олиш тартиби ва шартлари ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
108. Хизмат йили, педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун ходимларга устамалар тўланади.
Педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун тўланадиган устама миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(108-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 15-боби.
1081. Хизмат йили учун устама божхона органи ходимининг, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хизмат йилларига мувофиқ, ойлик лавозим ва махсус унвон маошларига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:
икки йилдан беш йилга қадар — 5 фоиз;
беш йилдан ўн йилга қадар — 10 фоиз;
ўн йилдан ўн беш йилга қадар — 15 фоиз;
ўн беш йилдан йигирма йилга қадар — 20 фоиз;
йигирма йилдан йигирма беш йилга қадар — 30 фоиз;
йигирма беш йилдан юқори — 40 фоиз.
Хизмат йили учун устама республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
Хизмат йили учун устамани тўлаш мақсадида хизмат муддатини ҳисоблаш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
(1081-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
109. Хизмат вазифаларини виждонан бажариб келаётган, юксак касбий тайёргарлик даражасига эришган, юқори маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, шунингдек ўз фаолиятида юқори натижаларни кўрсатган ходимларга «учинчи тоифали мутахассис», «иккинчи тоифали мутахассис», «биринчи тоифали мутахассис», «уста» малака даражалари берилади.
Малака даражалари учун қуйидаги миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик қўшимча тўлов тўланади:
«учинчи тоифали мутахассис» — 15 фоиз;
«иккинчи тоифали мутахассис» — 20 фоиз;
«биринчи тоифали мутахассис» — 30 фоиз;
«уста» — 40 фоиз.
Малака даражаларини бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
110. Божхона органлари ходимининг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ушбу қоида божхона органларидан пенсияга чиқарилган шахсларга, агар зарар уларга ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига божхона органларидаги хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолда етказилганида ҳам татбиқ этилади.
Божхона органлари ходимининг хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли, унинг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 25 ва 29-моддалари.
111. Хизматга қабул қилинган ходимлар Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тназарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.
беш ойлик пул таъминоти оклади миқдорида — ушбу Низомнинг 130-банди «б», «г», «д», «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшаётганларга;
икки ойлик пул таъминоти оклади миқдорида — ушбу Низомнинг 130-банди «а», «з», «н» кичик бандлари асосида хизматдан бўшаётганларга.
Бир маротабалик ва бўшаш товон пуллари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга ўтказилиши сабабли хизматдан бўшатилаётганларга тўланмайди.
Бир маротабалик ва бўшаш товон пуллари штат жадвалидаги охирги лавозим бўйича оклади ва махсус унвони оклади ҳамда озиқ-овқат учун тўланадиган товон пулини қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Хизматдан бўшатилаётган ходимлар кўп йиллик ва виждонан (бенуқсон) хизматлари учун ваколатли раҳбарлар томонидан қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин.
113. Хизмат вазифаларини бажараётганларида божхона органларининг ходимларига қуйидаги ҳолларда бир йўла нафақа тўланади:
113-банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
114. Божхона органлари ходимлари, боқувчисини йўқотганда эса уларнинг оила аъзолари қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
115. Божхона органлари ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар бўйича пул ва кийим-бош таъминоти оладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни 34-моддасининг иккинчи қисми.
116. Эгаллаб турган лавозими бўйича оклади ва махсус унвони оклади божхона органлари ходимларининг ойлик пул таъминоти окладини ташкил этади.
LexUZ шарҳи
116-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
ходимнинг меҳнат таътилига кетишида — меҳнат таътилига кетишидан уч иш куни олдин жорий ва кейинги ой учун;
ходимнинг хизмат сафарига кетишида — хизмат сафарига кетишидан уч иш куни олдин жорий ой учун.
1162. Ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳар ойлик устамалар тўланади:
а) иш юклама ҳажми ва хизмат шароитларини ҳисобга олган ҳолда:
тоифадан ташқари божхона постларида — лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида;
биринчи тоифали божхона постларида — лавозим маошининг 35 фоизи миқдорида;
иккинчи тоифали божхона постларида — лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
б) божхона постининг тоифасидан қатъий назар, алоҳида хизмат шароитларидаги божхона постларида хизматни ўтаётганлик учун кинология гуруҳларига – лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида;
в) чегара божхона постларидаги инспекцион кўрик мажмуалари (сканер) билан ишлаш гуруҳлари ходимларига бошқа устамаларга қўшимча равишда зарарли меҳнат шароитлари учун лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.
1163. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларнинг қуйидаги шакллардаги ижтимоий ҳимояси таъминланади:
ходимнинг касалликдан даволаниши учун — лавозим маошининг ўн бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
ходим яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) даволаниш ёки операция қилдириш, ортопедик оёқ кийим ва протез-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) икки юз бараваригача бўлган миқдорда йилига бир маротаба моддий ёрдам бериш;
санаторий-курорт муассасаларида даволаниш ва дам олиш учун — лавозим маошининг тўрт баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
ўзи ёки ота-онаси, фарзандларининг тўйлари ҳамда яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) дафн маросимларини ўтказиш учун — лавозим маошининг икки баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам бериш;
хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган холда ходим вафот этганда унинг лавозим маошининг уч баравари миқдорда оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
уй-жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун — беш йилдан ошмайдиган муддатга БҲМнинг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда фоизсиз қарз бериш;
божхона органларида амалий хизмат стажи 8 йилдан ортиқ бўлган, хизматда самарали натижаларга эришган ходимларга мамлакатда ишлаб чиқарилган янги енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун БҲМнинг 300 бараваридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатга фоизсиз қарз бериш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга ажратиладиган қисми ДБҚ раиси ўринбосари раҳбарлигида ташкил этиладиган марказий комиссия ва божхона органлари бошлиғи ўринбосари раҳбарлигида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияларнинг хулосалари асосида қабул қилинадиган буйруққа мувофиқ мақсадли сарфланади.
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ходимлар кесимида махсус ахборот тизимига киритиб борилади.
(1161 — 1163-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
117. Божхона органлари ходимларига ҳар йили қуйидаги моддий ёрдамлар кўрсатилади:
таътилга чиқиш вақтида — иш ҳақи фондидан бир ойлик пул таъминоти оклади миқдорида;
моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва ДБҚ кутилмаган харажатлари махсус жамғармаси тўғрисидаги Низомда назарда тутилган тартибда ДБҚнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан.
LexUZ шарҳи
1171-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан киритилган. Рус тили матнига қаранг.
118. Божхона органлари ходимларига иш ҳақи фонди ва ДБҚнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотлар берилади.
Божхона органлари ходимлари қуйидагилар учун:
а) бир ой давомида республика ҳудудига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва баҳоланган қиймати БҲМнинг 200 бараваридан юқори бўлган товарларни аниқлаганлиги учун — божхона органларининг ягона фонд маблағлари ҳисобидан товар қиймати БҲМнинг 200 бараваридан ошган қисмининг 1 фоизи, лекин ойлик рағбатлантириш миқдори БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорида;
б) муомаладан чиқарилган ва (ёки) муомаласи чекланган ашёларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаганлиги ва уларнинг олдини олганлиги учун – божхона органларининг ягона фонд маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 1 бараваридан 100 бараваригача миқдорида;
в) аниқланган ҳуқуқбузарлик натижасида Давлат бюджетига бир ой давомида ундирилган қўшимча божхона тўловлари БҲМнинг:
Ходимларни мукофотлаш ва рағбатлантириш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
1181. Божхона органлари ходимларини, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни Моддий рағбатлантириш махсус фонди лавозим ва унвон маоши, хизмат йили устамаси, туман коэффициенти, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловлар ҳамда икки ойлик лавозим маоши миқдоридаги мукофот ва бир ойлик лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдамнинг 15 фоиз миқдорида шакллантирилади.
Божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга Моддий рағбатлантириш махсус фондидан эгаллаб турган лавозими бўйича ва махсус унвони бўйича маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Ўз вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажариб келаётган божхона органлари ходимлари, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларга фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан тўлаб берилаётган ҳар ойлик 15 фоизлик устамаларни инобатга олган ҳолда эгаллаб турган лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Шахсий устама бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
Божхона органлари ходимига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, ДБҚ раиси ёки ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, БИ бошлиқлари ва Миллий кинология маркази директори ўз ваколатлари доирасида ушбу устамаларни буйруқ асосида бекор қилиш ёки камайтириш ҳуқуқига эга ва бу уларнинг мажбурияти ҳисобланмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловларнинг тўланиши, ходимларга ҳар ойлик 15 фоизли устама ва Моддий рағбатлантириш махсус фондидан шахсий устамаларни тўлашни бекор қилмайди.
(1181-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
1182. Моддий рағбатлантириш махсус фондининг тежаб қолинган маблағлари ҳисобидан божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳисобот давридаги ишларнинг якуни, юбилей ва байрамлар муносабати билан мукофотлар тўланади. Мукофот миқдори уларнинг умумий иш натижаларига қўшган ҳиссаларига мувофиқ белгиланади ва юқори миқдорлари билан чекланмайди.
(1182-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
1183. Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар ва мукофотлар тўлаш мос равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(1183-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
119. Божхона органи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, хизматни бошқа жойда ўташ учун юборилганлиги сабабли амалда янги яшаш жойига кўчиб ўтишганда:
LexUZ шарҳи
119-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
а) ходимга товон пули — пул таъминоти окладининг бир баробари миқдорида, оила аъзоларининг ҳар бирига — ¼ товон пули миқдорида;
б) темирйўл, ҳаво кемаси, сув ва автомобил транспортида қўчиш ва мол-мулкини ташиш учун ҳақиқатда сарфланган харажатларини қоплаш;
120. Божхона органи ходимлари озиқ-овқат паёги билан таъминланадилар.
Озиқ-овқат паёгини бериш меъёри ёки озиқ-овқат паёги қийматининг пул компенсацияси миқдори, агар у натура ҳолида берилмаса, қонун ҳужжатларида белгиланади.
Пул таъминоти, қўшимча пул таъминоти турлари, шунингдек, озиқ-овқат паёги қийматининг пул компенсацияси ходимга ҳар бир календарь куни учун, шу жумладан унинг хизматда бўлган ва йиллик навбатдаги таътилда бўлган даври учун тўланади.
1201. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари ДБҚ раисининг тавсияномаси асосида:
белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар;
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва ДБҚ тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) қабул параметрларидан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижаларига мувофиқ қабул қилинадилар.
1202. ДБҚ раиси:
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг тўлов-контракт (табақалаштирилган тўлов-контракт маблағлари миқдори бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатида (иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим олаётган фарзандларига — қолган ўқув даври тўлов-контракт маблағлари миқдорининг тўлиқ ҳажмини;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг тўлов-контракт (табақалаштирилган тўлов-контракт маблағлари миқдори бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатида (иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим олаётган фарзандларига — тўлов-контракт маблағлари миқдорининг эллик фоизи миқдорини ДБҚнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.
республика давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади;
олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади.
1204. Мазкур Низомнинг 1203-бандига мувофиқ республика давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига қабул параметрлари асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқи божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, иш жараёнида маълум бир натижаларга эришган, божхона органларида хизмат қилаётган ходимларнинг тегишли тавсияномаларга эга бўлган фарзандларига берилади.
Ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли қабул параметрлари доирасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш ДБҚ раисининг тавсияномаси асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли қабул параметрлари доирасида олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек, ДБҚ раисининг тавсияномаси асосида амалга оширилади.
Ходимлар, шу жумладан хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларини олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома ДБҚ раиси томонидан берилади.
Тавсиянома бир олий таълим муассасаси, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириши учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.
Тавсиянома бланклари қатъий ҳисоб ҳужжати ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиб, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
1205. Тавсиянома бериш тўғрисида илтимоснома киритиш борасида қарорлар қабул қилишда холисликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича шахсий жавобгарлик ДБҚ раиси зиммасига юкланади.
1206. Мазкур Низомнинг 1163-банди, 118-банди «в» кичик банди ва 1202-бандида назарда тутилган божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг 10 фоизи ажратилади.
Мазкур маблағлар божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа харажатларга ҳам йўналтирилиши мумкин.
(1201 — 1206-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
10-боб. Хизматни ўташ режими
121. Божхона органи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларни бажарадилар ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
122. Ходимларнинг ҳафталик иш вақти қирқ соатдан ошиши мумкин эмас, зарур бўлган ҳолларда эса улар кучайтирилган ёки суткалик (кеча-кундузлик) режимда хизмат ўташга жалб этилишлари мумкин.
Одатдаги хизмат ўташ режими олти кунлик иш ҳафтаси ўрнатилишини назарда тутади, бунда кунлик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса — саккиз соатдан ошмаслиги керак.
Кучайтирилган режим кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган хизмат белгиланишини назарда тутади.
Суткалик режим уч маҳал овқатланиш ҳамда камида саккиз соат дам олиш учун вақт берилган ҳолда йигирма тўрт соат давомида хизмат ўташни назарда тутади.
Суткалик режимда хизмат ўташ чоғида ходимларга уларнинг хоҳишига кўра хизмат ўташ жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун назарда тутилган умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёги учун бериладиган компенсация ўрнига уч маҳал бепул овқат берилиши мумкин, ўз хизмат вазифаларини доимий равишда суткалик навбатчилик асосида бажарадиган ходимлар бундан мустасно.
Кучайтирилган ёки суткалик режим жорий этилиши муносабати билан иш соатлари (кунлари)нинг белгиланган нормалари оширилганлиги эвазига ходимга ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда пул компенсацияси тўланади ёки дам олиш кунлари (отгуллар) берилади ёхуд бу кунлар унинг ҳар йилги навбатдаги таътилига қўшилади.
Кучайтирилган ва суткалик режимни жорий этиш ҳамда бекор қилиш, шунингдек ходимларни жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб қилиш ДБҚ раисининг буйруғи билан амалга оширилади.
123. Дам олиш ва байрам кунлари хизмат вазифаларини бажаришга жалб этиладиган ходимларга ҳафтанинг бошқа кунларида дам олиш куни берилади.
Навбатчилик вақтида божхона органлари навбатчилик қисмининг ҳар бир ходимига навбатма-навбат овқатланиш ва қисқа муддатли дам олиш учун умумий давомийлиги уч сменалик режимда — олти соат, тўрт сменалик режимда — тўрт соат давом этадиган танаффуслар берилади.
Смена тугагач, божхона органлари навбатчилик қисмларининг ходимлари ҳамда хизмат вазифаларини суткалик навбатчилик режимида доимий бажарувчи бошқа ходимларга белгиланган тартибда дам олиш берилади.
125. Божхона органларида асосий хизмат вазифаларига қўшимча равишда суткалик хизматга (шу жумладан навбатчиликка) тушган ходимларга навбатчилик тугаганидан сўнг, камида 24 соат давом этадиган дам олиш вақти берилади.
126. Божхона органлари хизмат фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда божхона органларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган кун тартиби ишлаб чиқилади.
в) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги — ходимнинг билдиргиси асосида;
г) ташкилий-штат ўзгаришлари муносабати билан;
д) касаллиги бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;
е) соғлиғининг чекланганлиги ҳолати бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
ж) дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги сабабли;
Хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган божхона органлари ходимлари истеъфога бўшатилади.
(1311-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
132. Юксак касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли ходимларнинг хизмат муддати ўзининг розилиги билан ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, ОҲБИ профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий унвон ёки даражага эга бўлганлар эса — ўн йилгача муддатга узайтирилиши мумкин.
133. Хизмат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор ходимни ушбу Низомда назарда тутилган асослар бўйича божхона органларидан бўшатиш имкониятини истисно этмайди.
LexUZ шарҳи
133-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
134. Қуйидаги ҳолларда ходимларнинг хизматдан бўшатилишига йўл қўйилмайди:
тиббиёт муассасаларида даволанишда бўлганида, ИИВ тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан улар вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилганда;
таътилда ёки хизмат сафарида бўлганда;
асирга ёки гаровга олинганида (ўз ихтиёри билан асирга ёки гаровга тушиш ҳоллари бундан мустасно).
135. Ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.
136. Божхона ходимининг хизмат муддати календарь ҳисобда йигирма йилга етганидан сўнг, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ўтаган хизмат муддати бўйича хизматдан бўшашга ҳақлидир. Бунга ОҲБИ, ДБҚ собиқ Божхона коллежи, Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш, Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ даврлари киради.
Ушбу ҳолда ходимга пенсия тайинлашда унинг календарь тарзда ҳисобланадиган хизмат муддатига имтиёзли ҳисобланадиган хизмат муддати мазкур Низомнинг 144-бандида белгиланган тартибда қўшилади.
137. Пенсия олиш ҳуқуқини берувчи хизмат муддатини ўтамаган, ушбу Низомнинг 130-банди «б», «г», «д» ёки «е» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилаётган ходимлар бўшаш кунида умумий иш стажи йигирма беш ва ундан ортиқ йилни ташкил этган, улардан камида ўн икки йилу олти ойи божхона органлари хизматига тўғри келганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
138. Ходимлар ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги), бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги сабабли божхона органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилади.
139. Ушбу Низомнинг 130-банди «л» кичик бандига асосан хизматдан бўшатилиб, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд асоссиз бўшатилганлиги тан олинган ҳолларда, шунингдек ғайриқонуний равишда хизматдан бўшатилган деб топилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг қонуний кучга кирган қарори ёхуд ДБҚ раисининг қарори асосида амалга оширилади.
Тикланиши лозим бўлган шахсларни шахсий таркиб рўйхатига киритиш ва лавозимга тайинлаш ДБҚ раиси қарори билан амалга оширилади.
140. Хизматга тиклаш шахсни бўшатилган кунидан тикланган кунига қадар бўлган оралиқ даври учун навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли устама тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда хизмат стажига қўшиб ҳисоблаш шарти билан аввалги махсус унвони, эгаллаб турган лавозими, бунинг имкони бўлмаса, унга тенг ёки бошқа лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.
Суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки ажрими ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида хизматга тикланган шахс мазкур буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларида йўлланма асосида тиббий кўрикдан ўтади.
(140-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
142. Хизматга тикланаётган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш суднинг қарори асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 7-сон қарори.
143. Ушбу Низомнинг 130-банди «а», «в», «г», «е», «ж», «з» ва «н» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
Божхона органларидан бўшатилган шахсларни хизматга қабул қилиш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
144. Божхона органларида хизмат ўтаётган (шу жумладан кадрлар захирасида бўлган ёки Божхона институти докторантурасида ўқиётган) ходимларга хизмат муддати, имтиёзли равишда — бир куни бир ярим кунга тенглаштириб ҳисобланади.
(144-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
ОҲБИ, собиқ Божхона коллежида ўқиш даври бир куни бир кунга ҳисоблаган ҳолда хизмат муддатига қўшилади.
145. Ходим юқори турувчи мансабдор шахсларга хизматдан бўшатилиши юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
145-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
12-боб. Якунловчи қоидалар
146. Мазкур Низом асосида ДБҚ раиси томонидан божхона органларининг айрим бўлинмаларида хизмат ўташнинг бошқа тартиби ва шартлари белгиланиши мумкин.
147. Божхона органлари ходимлари хорижий хизмат сафарларига қонунчиликда белгиланган тартиб асосида юборилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сон буйруғи билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь).
148. Божхона органлари ходимларига рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш чоралари қўлланилиши мумкин. Божхона органлари бошлиқларининг рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари рўйхати, уларни қўллашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат интизомини мустаҳкамлашдаги жавобгарлиги қонунчиликда тасдиқланган тартибда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизом низомида белгиланади.
149. Божхона органларининг мутахассис, техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари билан меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади. Фуқароларни божхона органларининг мутахассис, техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари лавозимларига ишга олиш, шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
Божхона органларининг (БИ бундан мустасно) мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) лавозимларининг меъёрлари, уларни киритиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари, базавий ставкалари ДБҚ томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно.
(149-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
150. Хизмат ўташнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалари қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Учинчи квалификация даражаси, 3 даражали адлия маслаҳатчиси
5.
Божхона хизмати подполковниги
Подполковник
Подполковник
Подполковник
Адлия маслаҳатчиси, адлия подполковниги
2 даражали адлия маслаҳатчиси
Иккинчи квалификация даражаси, 2 даражали адлия маслаҳатчиси
6.
Божхона хизмати полковниги
Полковник
Полковник
Полковник
Катта адлия маслаҳатчиси, адлия полковниги
1 даражали адлия маслаҳатчиси
Биринчи квалификация даражаси, 1 даражали адлия маслаҳатчиси
7.
Божхона хизмати генерал-майори
Генерал-майор
Генерал-майор
Генерал-майор
3 даражали адлия давлат маслаҳатчиси, адлия генерал-майори
3 даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Олий квалификация даражаси
8.
Божхона хизмати генерал-лейтенанти
Генерал-лейтенант
Генерал-лейтенант
Генерал-лейтенант
2 даражали адлия давлат маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти
2 даражали давлат адлия маслаҳатчиси
9.
Божхона хизмати генерал-полковниги
Генерал-полковник
Генерал-полковник
Генерал-полковник
1 даражали адлия давлат маслаҳатчиси
1 даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Изоҳ: Божхона органларининг генераллар таркиби махсус унвонларини бошқа давлат органлари унвонларига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Презтиденти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг
ИНТИЗОМ НИЗОМИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Божхона органларининг Интизом низоми (кейинги ўринларда — Низом) божхона органлари ходимлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институти (кейинги ўринларда — ОҲБИ) курсантларининг хизмат интизомига қўйилаётган талаблар ва одоб-ахлоқ қоидаларини белгилайди, бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатларини, шунингдек рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларининг қўлланилишини тартибга солади.
LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
2. Божхона органларида хизмат интизоми ходимларнинг ушбу Низом талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этишидан иборат.
Божхона органларида хизмат интизоми ҳар бир ходимнинг юксак даражадаги онглилиги ва хизмат бурчини ҳамда топширилган иш учун шахсий жавобгарлигини чуқур тушунишига асосланади.
3. Хизмат интизоми ҳар бир ходимни қуйидагиларга мажбур қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш, Ўзбекистон Республикаси ДБҚ ҳайъати қарорларида белгиланган талабларни, Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раисининг буйруқ, фармойиш ва кўрсатмаларини қатъий бажариш;
божхона органи ходимининг қасамёдига содиқ бўлиш, «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» деган ўзининг хизмат бурчини сўзсиз бажариш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, самарали божхона назоратини таъминлаш, контрабанданинг олдини олиш, божхона қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш;
ишониб топширилган табель қуроли, мол-мулк ва техникани асраб-авайлаш;
ҳушёр бўлиш, давлат ва хизмат сирини қатъий сақлаш;
ходимлар ўртасида ўзаро муносабатлар қоидаларига амал қилиш, бошлиқлар ва ҳамкасбларни ҳурмат қилиш;
доимий равишда ўз билим ва касбий кўникмаларини такомиллаштириб бориш, малака ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
хизматдан ташқари ҳолатларда ўзини муносиб равишда тутиш, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишда намуна бўлиш.
4. Божхона органларида юксак хизмат интизомига:
ходимларда юксак маънавий-ахлоқий ва ишчанлик хусусиятларини, хизмат бурчини бажаришга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш;
ҳар бир ходимнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришга нисбатан шахсий масъулияти, ички тартиб ва хизмат кийимини кийиб юриш қоидаларига қатъий риоя этиш;
бошлиқларнинг қўл остидаги ходимларга нисбатан кунлик талабчанлиги, уларга доимий ғамхўрлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини оқилона уйғунлаштирган ҳолда ва асосли қўллаш;
божхона органлари бўлинмаларида зарур моддий-маиший шароитларни яратиш орқали эришилади.
2-боб. Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари
5. Одоб-ахлоқ қоидалари қайси лавозимни эгаллашидан қатъи назар, ходимларнинг касб одоби ва хизматда ўзини тутишнинг асосий қоидалари умумий принциплари мажмуини ўз ичига олади.
6. Божхона органларига хизматга қабул қилинган кундан эътиборан ҳар бир ходим одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишга мажбур.
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ходимнинг касбий фаолияти самарадорлиги ва хизматда ўзини тутишини баҳолашнинг мезонларидан бири ҳисобланади.
7. Ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг асосий талабларига амал қилиш қуйидагиларни назарда тутади:
фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, уларнинг мавқеидан қатъи назар ҳеч бир шахс, гуруҳ ёки ташкилотларнинг камситилиши ёки афзал кўрилиши ҳолатларига йўл қўймаслик;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одат ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳ ҳамда конфессияларнинг маданий ва бошқа хусусиятларини инобатга олиш, ижтимоий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликка кўмаклашиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида, беғараз ва қонуний кўриб чиқиш;
ходимнинг ўз хизмат бурчини виждонан бажаришига нисбатан фуқарода шубҳа уйғотувчи хатти-ҳаракатдан тийилиш, шунингдек божхона органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик.
8. Шахсий важ ва бошқа субъектив сабаблар ходимлар томонидан қонунчилик талаблари ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига асос бўла олмайди.
9. Ходимлар коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиши ва фаоллик билан унинг профилактикасига кўмаклашиши шарт.
Ходимлар ўзларини бошқа шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишга ундаб мурожаат қилган ҳар бир ҳолат, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган ҳар қандай ўзига маълум бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўз бошлиғига ёки ваколатли органларга хабар бериши зарур.
10. Ходим оиласида юзага келган низоларни қонунчилик талабларига қатъий амал қилган ҳолда ҳал этади.
Ходимнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилганда, унга ўз ваколатларидан фойдаланиб, аралашиш тақиқланади.
11. Ходимлар хайрихоҳ, хушмуомала ва эътиборли бўлиши, фуқаролар ва ҳамкасбларига сабр-тоқат ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши зарур.
Ходимлар фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, асоссиз руҳий ва жисмоний таъсир ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.
12. Хизмат вазифаларини бажариш вақтида ходимларнинг ташқи кўриниши иш шароити ва хизмат тадбири турини инобатга олган ҳолда, аҳолида божхона органларига нисбатан ҳурмат уйғотиши, тоза ва ораста бўлиши зарур.
13. Ходимларга хизмат пайтида алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.
14. Ходимлар хизматдан ташқари пайтда умумий одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши, ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслиги зарур.
15. Божхона органларининг ходимлари (курсантлари) учрашганида (ёнидан ўтиб кетишаётганда) бир-бирлари билан, шунингдек Қуролли Кучларнинг, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг саф низомида белгиланган қоидага қатъий амал қилган ҳолда саломлашадилар.
3-боб. Бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари
16. Ходим хизмат вазифасини бажариш пайтида бевосита ва тўғридан-тўғри бошлиққа бўйсунади.
Ходимлар хизмат бўйича бўйсунадиган, шу жумладан вақтинча бўйсунадиган раҳбарлар тўғридан-тўғри бошлиқлар деб ҳисобланади.
Ходимга энг яқин бўлган тўғридан-тўғри раҳбар бевосита бошлиқ ҳисобланади.
17. Бошлиқ ўзи раҳбарлик қилаётган божхона органи бўлинмасида хизмат интизомига риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
18. Бошлиқ унга бўйсунувчи ходимлар томонидан Низомга амал қилинишига талабчан бўлиши, уларга юксак касбий маҳорат, қонунийлик талаблари ҳамда қасамёдга риоя этиш борасида доимий равишда намуна кўрсатиши, уларни хизмат бурчи ҳиссини кучайтириш ва қўллаб-қувватлаши, ташаббус, интилиш ва хизматларини рағбатлантириши, шунингдек хизмат интизоми бузилган ҳолатларда жазо қўлланилишини таъминлаши зарур.
19. Буйруқ ва топшириқлар бўйсуниш тартибида берилади. Юқори турувчи бошлиқ зарур ҳолларда ходимга бевосита бошлиғини хабардор қилмасдан буйруқ ёки топшириқ беришга ҳақли. Бундай ҳолларда ходим ўзининг бевосита бошлиғини бундан хабардор қилиши зарур.
20. Ноқонунийлиги яққол кўриниб турган ва хизмат фаолиятига алоқаси бўлмаган буйруқ ва топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди. Бошлиқ қўл остидаги ходимлардан уларнинг хизмат бурчи доирасидан чиқувчи топшириқларни бажаришни, шунингдек ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Ходим яққол қонунга зид бўлган (хизмат фаолиятига алоқадор бўлмаган) буйруқ ёки топшириқ олганда юқори турувчи раҳбарият ёки хизматни ўташ жойидаги ўз хавфсизлиги бўлинмасига зудлик билан хабар беради.
Ходим юқори турувчи раҳбарият ёки ўз хавфсизлиги бўлинмасига хабар бериш имконияти бўлмаган тақдирда қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда ғайриқонуний буйруқ ва топшириқларни бажаришдан бош тортишга ҳақли, кейинчалик эса имкон пайдо бўлиши билан уларни хабардор қилади.
21. Бошлиқнинг буйруқ ва топшириқлари, яққол қонунга зид бўлганлари бундан мустасно, сўзсиз, аниқ ва ўз вақтида бажарилиши шарт. Буйруқ ва топшириқларни муҳокама этишга, шунингдек уларни танқид қилишга йўл қўйилмайди.
Ходим буйруқ ёки топшириқнинг бажарилгани тўғрисида буйруқ ёки топшириқ берган бошлиққа, шунингдек бевосита бошлиғига ахборот беради.
Буйруқ ёки топшириқни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, ходим зудлик билан бу ҳақда буйруқ ёки топшириқ берган бошлиқни хабардор этиши шарт.
22. Бошлиқ ходимларни қариндош-уруғчилик, ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим. У ўз хизмат вазифаларини ўташ пайтида маҳаллийчилик ва таниш-билишчилик, шунингдек бошқа салбий омилларнинг намоён этилишига қатъий барҳам бериши керак.
23. Бошлиқ қуйидагиларга мажбур:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш, ходимлар учун қулай ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш;
коррупция ва ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга чек қўйиш чораларини кўриш;
шахсий таркибни самарали бошқариш, ходимларнинг хизмат фаолиятини холисона баҳолаш;
ўзига топширилган мол-мулк ва молиявий маблағларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
ходимларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш, улар билан ўзаро яқин муносабат ўрнатиш, жамоани бирлаштириш, ходимлар томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатларнинг сабабини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, хизмат интизоми бузилишига муросасиз муносабатда бўлиш бўйича чораларни кўриш;
ходимларнинг, уларнинг оила аъзоларининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат принципларига амал қилиш чораларини кўриш, юқори турувчи раҳбариятга қўл остидаги ходимларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича таклифлар киритиб бориш.
4-боб. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари
24. Ходимларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади:
а) миннатдорчилик эълон қилиш;
б) қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;
в) Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
г) идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш;
д) муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш;
е) эгаллаб турган лавозимида кўзда тутилганидан бир поғона юқори махсус унвон бериш.
Рағбатлантириш чоралари тариқасида Низомнинг 28-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандлари, 29-банди «а» ва «б» кичик бандлари билан назарда тутилган муқаддам қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкин.
25. ОҲБИда Низомнинг 24-бандида назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари курсантларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланилади:
а) таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш;
б) Ҳурмат тахтасига киритиш;
в) курсантнинг ота-онаси ёки турар жойига миннатдорчилик хати юбориш;
г) Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раиси стипендиясини тайинлаш.
26. Алоҳида хизматлари учун ходимлар Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
27. Ойлик иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устама ҳақлари ва ходимларнинг пул таъминотида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантиришга кирмайди.
28. Ходимларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
а) ҳайфсан;
б) қаттиқ ҳайфсан;
в) хизматга тўлиқ мувофиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантириш;
г) махсус унвонини бир поғона пасайтириш;
д) эгаллаб турган лавозимидан озод этиш (пасайтириш);
д1) гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш;
е) божхона органлари хизматидан бўшатиш.
29. ОҲБИда Низомнинг 28-банди «а», «б» кичик бандларида кўзда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари таълим муассасасининг белгиланган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган курсантларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари ҳам қўлланилиши мумкин:
а) навбатдан ташқари нарядда хизмат ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш;
б) бир ой муддатгача таълим муассасаси ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;
в) курсантлар рўйхатидан ўчириш.
5-боб. Бошлиқларнинг рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича ваколатлари
30. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари бошлиқлар томонидан ўзларига берилган ваколатлар доирасида қўлланилади.
31. Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, ОҲБИ бошлиқлари ва Миллий кинология маркази директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
32. Ходимни лавозимга тайинлаш ваколатига эга бошлиқлар унга нисбатан Низомнинг 28-банди «д» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.
33. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Низомнинг 24, 25, 28 ва 29-бандларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди, шунингдек ходимларни Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларига ва давлат мукофотларига тақдим этади.
34. Қўл остидаги ходимларига нисбатан ўз ваколатларига кирмайдиган рағбатлантириш чораларини қўллаш зарурияти туғилган ҳолда бошлиқ юқори турувчи раҳбариятга бу тўғрисида илтимоснома киритади.
35. Бошлиқ қўл остидаги ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг ўта жиддийлиги сабабли уни лозим даражада жазолаш учун ўзига берилган ваколатларни етарли эмас деб ҳисобласа, у юқори турувчи раҳбариятга ходимга нисбатан оғирроқ интизомий жазо қўллаш тўғрисида илтимоснома киритади.
36. Интизомий жазо чорасини қўллашда ўз ваколатини оширган ёки Низомда назарда тутилмаган интизомий жазо чорасини қўллаган бошлиқ жавобгарликка тортилади, қўлланилган интизомий жазо эса юқори турувчи раҳбарият томонидан бекор қилинади.
37. Ходим хизмат сафари ёки даволанишда бўлган вақтда хизмат интизомини бузган тақдирда мазкур хатти-ҳаракатдан хабар топган бошлиқ бу ҳолатни бартараф этиш чораларини кўради ва бу ҳақда ходимнинг хизмат жойига хабар беради.
6-боб. Рағбатлантириш чораларини қўллаш
38. Рағбатлантириш чоралари алоҳида ходимга нисбатан ҳам, бир гуруҳ ходимларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Ходимга нисбатан бир ютуғи учун фақат битта рағбатлантириш чораси қўлланилиши мумкин.
Рағбатлантириш чорасини белгилашда ходимнинг хизмат кўрсаткичлари хусусияти, шунингдек унинг илгари хизматга қандай муносабатда бўлганлиги эътиборга олинади.
39. Низомнинг 28-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо қўлланилган ходим мазкур жазони бекор қилиш орқали рағбатлантирилади. Интизомий жазони бекор қилиш ҳуқуқи уни қўллаган бошлиққа, шунингдек юқори турувчи ваколатли раҳбариятга берилади.
миннатдорчилик эълон қилиш — юклатилган вазифани, бошлиқнинг буйруғи ёки топшириғини муваффақиятли бажарган ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан;
қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш — ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришгани, хизмат вазифасини намунали бажаргани ва бенуқсон хизмати учун, шунингдек захирага (истеъфога) чиқиши муносабати билан ёки мусобақа (беллашув)нинг якуний натижаларига кўра;
Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш — ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришгани, хизмат вазифасини намунали бажаргани ва бенуқсон хизмати учун, шунингдек мусобақа (беллашув)нинг якуний натижаларига кўра ва ўқишни (ўқув йилини) муваффақиятли якунлаганда;
идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш — ходимга нисбатан юқори хизмат интизоми ва кўп йиллик бенуқсон хизмати, божхона органлари тизимини такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшгани, хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатгани, шунингдек ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун;
муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш ёки эгаллаб турган лавозимида кўзда тутилганидан бир поғона юқори махсус унвон бериш — ходимга нисбатан юқори хизмат интизоми, хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва фидойилиги, божхона органлари амалий фаолиятига салмоқли илмий ҳисса қўшгани (илмий даражани олганда), хизмат вазифаларини юксак даражада бажаришда намуна бўлгани учун (божхона органларида хизматни ўташ масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ);
ОҲБИ ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш — юклатилган вазифаларни, командирларнинг буйруқ ёки топшириқларини виждонан бажарган курсантларга нисбатан;
Ҳурмат тахтасига киритиш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этаётган, ўқув дастурларини аъло баҳоларга ўзлаштирган ОҲБИнинг курсантларига нисбатан;
ота-онасига ёки турар жойига миннатдорчилик хати юбориш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этаётган, ўқув мавсумини аъло баҳолар билан якунлаган Ўзбекистон Республикаси ДБҚ таълим муассасаларининг курсантларига нисбатан;
Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раисининг стипендиясини тайинлаш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этаётган, ўқув интизомига риоя қилишда намуна бўлган, ўқув йилини аъло баҳолар билан якунлаган ОҲБИ курсантларига нисбатан.
41. Қўлланилган рағбатлантириш чораси буйруқ билан эълон қилинади. Миннатдорчилик эълон қилиш ва таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш буйруқ орқали ҳам, оғзаки ҳам эълон қилиниши мумкин.
Рағбатлантирилганлиги ҳақида ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган мажлис (йиғилиш)да тантанали равишда эълон қилинади.
Тегишли рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ эълон қилинган вақтда, қоида тариқасида, ходимларга фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ёки пул мукофотлари, кўкрак нишонлари топширилади.
42. Буйруқ билан эълон қилинган рағбатлантириш чораси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига киритиш орқали ҳисобга олиниши лозим.
Рағбатлантириш чораларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
44. Содир этилган ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо тайинланади.
Хизмат интизоми бир неча ходимлар томонидан бузилганда, интизомий жазо ҳар бир айбдорга нисбатан алоҳида қўлланилади.
Содир этилганлиги маъмурий жазо тайинлашга олиб келган хатти-ҳаракатлар учун интизомий жазо қўллашга йўл қўйилмайди.
Интизомий жазо чоралари қўлланган ходимлар, агарда уларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби аломатлари бўлса, улар жиноий жавобгарликдан озод этилмайди.
45. Интизомий жазо чораларининг қўлланилиши асосли бўлиши ва содир этилган ножўя хатти-ҳаракат оғирлиги ҳамда айб даражасига мувофиқ келиши зарур. Интизомий жазо чораларини белгилаш чоғида ножўя хатти-ҳаракат хусусияти, содир этиш ҳолати, унинг оқибатлари, айбдорнинг бунгача бўлган хулқ-атвори, божхона органларидаги хизмат муддати, шунингдек юклатилган хизмат вазифаларини бажаришга бўлган муносабати эътиборга олинади.
Ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракат унчалик аҳамиятга эга бўлмаса, бошлиқ унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўлламаслиги ва бошқа бундай ҳолатларга йўл қўймаслик борасида оғзаки огоҳлантириш бериш билан кифояланиши мумкин.
Жамоада юзага келган низоли вазиятларни ҳал этиш, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган ходимларга жамоатчилик таъсирини ўтказиш мақсадида божхона органларида сайлов асосида ўртоқлик ахлоқ судлари ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда фаолият кўрсатади.
ҳайфсан — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Низом талабларини, хизмат гувоҳномасидан фойдаланиш қоидаларини бузган, белгиланган кун тартибига мунтазам равишда амал қилмаган ва хизмат мажбуриятларини бажармаган, жамоадаги маънавий-руҳий муҳитга салбий таъсир кўрсатган ходимларга нисбатан;
қаттиқ ҳайфсан — амалдаги «ҳайфсан» интизомий жазоси бўлган ходимларга нисбатан, хизмат интизомини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Низом талабларини такроран бузгани учун;
хизматга тўлиқ мувофиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантириш — амалдаги интизомий жазоси бор-йўқлигидан қатъи назар, хизмат интизомини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Низом талабларини қўпол равишда бузган, хизмат бурчига масъулиятсиз ёндашган, иш самарадорлиги паст бўлган ходимларга нисбатан;
махсус унвонини бир поғона пасайтириш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этиш — амалдаги интизомий жазоси бўлган, хизмат интизомини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Низом талабларини такроран қўпол равишда бузган, хизматни ўташга лоқайдлик билан муносабатда бўлган, юклатилган хизмат мажбуриятларини бажармаган ходимларга нисбатан;
гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш — қатъий интизомий жазо чораси сифатида содир этган ножўя хатти-ҳаракати божхона органларидан бўшатиш учун асос бўладиган ходимларга нисбатан;
божхона органлари хизматидан бўшатиш — хизмат интизомини қўпол равишда бузган, божхона органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, интизомий жазо чораси мавжуд бўла туриб мунтазам равишда хизмат интизомини бузган, қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган ходимларга нисбатан;
навбатдан ташқари нарядда хизмат ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш, бир ой муддатгача таълим муассасаси ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш — юклатилган вазифаларни ва командир (бошлиқ)нинг топшириқларини бажармаган, ОҲБИнинг ўрнатилган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган курсантларга нисбатан;
курсантлар рўйхатидан ўчириш — ОҲБИ курсантларига нисбатан одоб-ахлоқ қоидаларини, хизмат интизомини бузганлиги, ўқув дастурини ўзлаштира олмаганлиги учун.
47. Амалдаги интизомий жазо бор-йўқлигидан қатъи назар, хизмат интизомини қўпол равишда бузган ходимга нисбатан божхона органлари хизматидан бўшатишгача бўлган ҳар қандай интизомий жазо қўлланилиши мумкин.
Қуйидагилар хизмат интизомини қўпол равишда бузиш сирасига киради:
божхона иши соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган қоидаларнинг бузилишига олиб келган, зиммасига юклатилган вазифаларни шахсий фойда олиш мақсадида бажариш ёки бажармаслик;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузишга, одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига хавф туғдиришга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш, агар бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаса;
хизмат жойида алкоголь ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ва (ёки) бошқа моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлиш;
ходимнинг сабабсиз равишда узлуксиз уч кундан ортиқ хизмат жойида бўлмаслиги;
махфийлик тартиботи талабларини бузиш, агар бу жиноий жавобгарликка олиб келмаса;
ходимга ишониб топширилган табель қуроли ва унинг ўқларини, мол-мулк ва (ёки) техникаларни қасддан йўқ қилиш, зарарлантириш ёки унинг (уларнинг) йўқолишига олиб келган эҳтиётсизлик билан сақлаш, агар бу жиноий жавобгарликка олиб келмаса.
Ходим хизмат жойида алкоголь ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ва (ёки) бошқа моддалар таъсирида маст бўлгани сабабли интизомий жавобгарликка тортиш учун ушбу ҳолатни исботлаш мақсадида тиббий текширув натижаларига, агар ходим текширувдан бош тортса, камида икки ходим ёки бошқа шахслар кўрсатмаларига асосланилади.
48. Одоб-ахлоқ қоидаларини, шунингдек бошлиқ ва ходимлар ўртасидаги муносабат қоидаларини қўпол равишда бузиш божхона органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этиш ҳисобланади.
Жамиятдаги одоб-ахлоқ қоидаларини очиқдан-очиқ писанд қилмаслик билан боғлиқ бўлмаган оилавий келишмовчиликлар, жанжаллар ва маиший низолар божхона органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат сирасига кирмайди.
49. Мунтазам равишда хизмат интизомини бузиш деганда буйруқ асосида эълон қилинган амалдаги интизомий жазо чораси мавжуд бўлгани ҳолда, ходим томонидан хизмат интизомини бир неча бор бузиш тушунилади.
491. Гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш интизомий жазо чораси қўлланилганда, агар ходим жиноий жавобгарликка тортилмаса, уни ушбу ножўя хатти-ҳаракати учун божхона органларидан бўшатишга йўл қўйилмайди.
Гауптвахтада ҳибсда сақлаш муддати оддий сафдорлар, кичик офицерлар ва сержантлар таркиби ходимлари учун — 10 суткагача, катта офицерлар таркиби ходимлари учун — 5 суткагача.
Гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш интизомий жазо чораси аёлларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
50. Интизомий жазо қўллашдан аввал ходимдан ёзма тушунтириш олиниши лозим. Агар ходим ушбу тушунтиришни беришдан бош тортса, тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилади.
Тушунтиришни беришдан бош тортиш ҳолати содир этилган қилмиш учун интизомий жазо тайинлашга тўсқинлик қила олмайди ва жазонинг оғирроқ кўриниши ва чораларини қўллашга олиб келмайди.
Интизомий жазо чораларини қўллаш пайтида бошлиқ ходимнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, у билан муносабатда қўполликка йўл қўймаслиги зарур.
51. Махсус унвонини бир поғона пасайтириш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тарзидаги интизомий жазо чоралари, қоида тариқасида, айбдорга бошқа интизомий жазо турлари тегишлича таъсир кўрсатмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин.
53. Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат бошлиққа маълум бўлган кундан бошлаб бир ой муддат ичида, хизмат текшируви ўтказилганда эса — текширув тугаган кундан бошлаб ўн суткадан кечикмай қўлланилиши керак, бунда айбдорнинг хасталик, таътилда бўлган ва буйруқ чиқарилган вақтлар ҳисобга олинмайди.
Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бир йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин қўлланилиши мумкин эмас.
54. Маст ҳолатда бўлган айбдорга нисбатан интизомий жазо қўллаш, шунингдек ундан ҳар қандай тушунтириш олиш ходим ҳушёр ҳолга келгунча кечиктирилади.
55. Қўлланилган интизомий жазо чораси буйруқ билан эълон қилинади. Танбеҳ, навбатдан ташқари нарядда хизматни ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш, бир ой муддатгача ОҲБИ ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳам буйруқ орқали, ҳам оғзаки эълон қилиниши мумкин.
Буйруқда эълон қилинган интизомий жазо қўллаш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган хизмат, комплекс ёки инспекторлик текширувлари ўртоқлик ахлоқ суди хулосаси, асосида қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
55-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Интизомий жазо чораси қўлланилганлиги ҳақида ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган йиғилиш (мажлис)да эълон қилинади.
56. Амалдаги интизомий жазоси мавжуд бўлган ходим ушбу жазо бекор қилингунга қадар рағбатлантиришга, навбатдаги махсус унвон олишга ва юқори лавозимларга тайинланишга тақдим этилмайди.
57. Шикоят билан арз қилинган ҳолларда тайинланган интизомий жазони ижро этиш тўхтатилмайди.
Ходим интизомий жазо эълон қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида юқори турувчи бошлиққа шикоят билан мурожаат этиши мумкин.
58. Буйруқ асосида тайинланган интизомий жазо тайинланган вақтдан бошлаб бир йил ўтгач бекор қилинади, агар ходим шу муддат ичида янги интизомий жазога тортилмаса. Рағбатлантириш тартибида жазо бир йил ўтмасдан бекор қилиниши мумкин.
Агарда бир йил ичида ходимга нисбатан бир неча интизомий жазо тайинланса, уларни бекор қилиш муддати охирги тайинланган интизомий жазо чораси санаси бўйича ҳисобланади.
59. Буйруқда эълон қилинган интизомий жазо чораси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига киритиш орқали ҳисобга олиниши лозим.
Интизомий жазо чораларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
8-боб. Бошлиқнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш
60. Ҳар бир ходим бошлиқнинг унга нисбатан ғайриқонуний ёки ноҳақ ҳаракатлари устидан юқори турувчи раҳбариятга ёзма шикоят беришга ҳақли.
61. Ходимнинг шикоятида баён этилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирмайдиган юқори турувчи раҳбарият ушбу мурожаатни уч кун муддатда ваколатли инстанцияга юборади.
62. Юқори турувчи раҳбариятга қонунчиликни бузиш фактлари ёхуд ўзига нисбатан ноҳақ муносабатда бўлинганлиги ҳақида мурожаат этгани учун қўл остидаги ходимни таъқиб этган бошлиқ интизомий тартибда жавобгарликка тортилади, агар унинг хатти-ҳаракатлари жиноий жавобгарликка олиб келмаса.
63. Ходимларнинг шикояти бир ойгача бўлган муддатда ҳал этилади, қўшимча текширув талаб этмайдиганлари эса зудлик билан, бироқ келиб тушган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмаган ҳолда кўриб чиқилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси, Жиноят кодексининг 237-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига 11-ИЛОВА
2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш бўйича
«Йўл харитаси»
№
Тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддатлари
Ижро учун масъуллар
I. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ташкилий чоралар
1.
2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Давлат божхона хизмати органларининг ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Концепция лойиҳаси
2018 йил июнь
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров)
2.
Божхона органларида амалдаги ахборот тизимлари, маълумотлар базаси ва бошқа дастурий маҳсулотларни самарадорлигини баҳолаш, уларни такомиллаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда мутасадди вазирлик ва идоралар билан интеграциялаш мақсадларида инвентаризациядан ўтказиш.
Давлат божхона қўмитаси Раиснинг буйруғи
2018 йил июнь
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
3.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида фаолияти давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ва уларни электрон шаклга ўтказишга қаратилган, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссияни ташкил этиш.
Давлат божхона қўмитаси Раиснинг буйруғи
2018 йил май
ДБҚ(Ж. Арипов)
4.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг янги таҳрирдаги ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Давлат божхона қўмитаси Раиснинг буйруғи
2018 йил июнь
ДБҚ (Ж. Арипов)
5.
Божхона органлари ходимлари учун юқори малакали, шу жумладан хорижий давлатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчи компаниялари мутахасисларини жалб қилган ҳолда ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ахборот хавфсизлиги соҳасида ўқув курсларни ташкил этиш.
Ўқув курслари, семинарлар, тренинглар ташкил этиш
2018-2019 йиллар давомида
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
II. Божхона органлари фаолиятига божхона назорати ва божхона расмийлаштирувининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини татбиқ этиш
6.
Божхона назоратини танлов тамойилини қўллашга қаратилган, божхона қонунбузилишини аниқлаш ва прогнозлаштириш имкониятларини ошириш, шунингдек, божхона қонунчилигига риоя этган ҳолда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга қулай шароитлар яратиш имконини берувчи «Божхона хавфини бошқариш» ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил июль
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
7.
Товарларни божхона расмийлаштирувига қаратилган ахборот тизимини божхона юк декларацияларини автоматик тарзда тақсимлаш ва рўйхатга олишни жорий этиш мақсадида такомиллаштириш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил август
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
8.
Авиатранспортда ташилаётган юклар устидан самарали божхона назорати ўрнатиш ва ўз вақтида расмийлаштиришни ташкил этишга мўлжалланган «Авиа» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил октябрь
ДБҚ (Ж.Арипов), «Ўзбекистон хаво йуллари» МАК (Б. Хакимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
9.
Халқаро курьерлик ва почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувини тезлаштириш ва тўлиқ амалга оширишга мўлжаланган, товарларни олдиндан декларацияланишини таъминлашга қаратилган «Электрон тижорат» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил декабрь
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
10.
Сканер қилинган транспорт воситалари тасвирларини божхона назоратидаги юкларни манзил божхона постларига етказиб бериш ҳужжатиларига боғлаган ҳолда марказлашган ҳолда йиғиш ва таҳлил қилиш имконини берадиган «Транспорт воситаларини сканерлаш натижаларини электрон қайд этиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2019 йил март
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
11.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш босқичларини масофадан мониторинг қилиш имконини берувчи божхона органлари ахборот тизимларининг мобил талқинини яратиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2020 йил март
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
12.
Божхона кўриги вақтини қисқартириш ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан киритиш имконини берувчи «Божхона кўриги далолатномаси» ахборот тизимининг мобил талқинини яратиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил декабрь
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров)
13.
Кадрлар захирасини бошқариш жараёнини автоматлаштириш имкони берувчи «Божхона ходими» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил декабрь
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
14.
Сканер қилинган қўл юклари тасвирларини марказлашган ҳолда мониторинг қилиш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган «Рентген ускуналаридан фойдаланиш мониторинги» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил декабрь
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), «Узбекистон хаво йуллари» МАК (Б. Хакимов), «Узбекистон темир йуллари» АЖ (А. Шукуров)
15.
Ташқи савдо операциялари бўйича самарали мониторингни амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро ахборот алмашув тизимини такомиллаштириш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил май
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), ДБҚ (Ж. Арипов), ДСҚ (Б. Мусаев)
16.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда мутасади вазирлик ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил декабрь
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), ДБҚ (Ж. Арипов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли), Бош прокуратура (С. Самадов), Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент (А. Мавлонов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Мирусмонов, «Ўзбекозиковкатхолдинг» АЖ (Т. Жалилов),
Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси (Ф. Ибрагимов)
17.
Давлат чегараси орқали товарларнинг олиб ўтиш тартиб-таомилларини тезлаштириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг «Соддалаштирилган божхона йўлаги» тартиб-таомилида иштирок этишида қулай шароит яратиш мақсадида Туркия, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Беларус, Озарбайжон ва Афғонистон божхона хизматлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро ахборот алмашинув тизимини жорий этиш.
Ташкилий чоралар
2018 йил апрель — 2019 йил декабрь
ДБҚ (Ж. Арипов), ТИВ (Б. Асадов), ТСВ (Б. Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
III. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш
18.
Давлат божхона хизмати органлари локал тармоғи ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоғини такомиллаштириш, тармоқ ва бошқа ускуналарни харид қилиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш.
Чора-тадбирлар режаси
2018 йил май
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), «Ўзбектелеком» АК (Ф. Розиев)
19.
Божхона органлари ахборот тизимлари ва интерактив хизматларидан фойдаланишда электрон рақамли имзо калитларини қўлланилиши бўйича ягона ёндашувни ташкил этиш мақсадида ахборот тизимларини сертификатланган электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.
Ташкилий-техник чоралар
2018 йил декабрь
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)
20.
Давлат божхона хизмати органларини:
компьютер ва офис техникаси, замонавий алоқа воситалари (рақамли радиостанция, видео-аудиоконференцалоқа, серверлар, алоқа кабеллари ва бошқалар), дастурий таъминотлар;
ахборот хавфсизлини таъминловчи махсус техник воситалари ва ускуналари билан босқичма-босқич таъминлаб бориш.
Чора-тадбирлар режаси
2018 — 2020 йиллар давомида
ДБҚ (Ж. Арипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)