Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимларининг намунавий тузилмалари 2-3а-иловаларга мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлимлари, Мажбурий ижро бюроси туман ва туманлараро бўлимлари ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 6 — 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошқарув ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган чекланган сони 3 542 нафар, шу жумладан марказий аппаратда 82 нафар этиб белгилансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:
зарур ҳолларда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;
Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларига Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Белгилансинки, Бюро:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган директор томонидан бошқарилади;
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори олдида ҳисобдор ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро директори меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Бюрога тугатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан ишга қабул қилинган ходимларга даражали унвонлар берилиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳал этилади;
даражали унвонга эга Бюро ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари татбиқ этилади.
6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан Бюро ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш тақиқланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги:
икки ҳафта муддатда Бюронинг штат жадваллари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқласин;
2017 йил 1 июлга қадар ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарганлиги учун Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Белгилаб қўйилсинки, Бюронинг буюртмасига асосан:
«Ўзавтосаноат» АК Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган меъёрларга мувофиқ, хизматда фойдаланиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди;
«Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳамда генераторлар учун керакли ҳажмда бензин ва дизель ёқилғисини ажратилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжини ўргансин ҳамда жиҳозланишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан ҳамкорликда бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги низомни;
Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
икки ой муддатда Бюро ходимларининг хизмат кийими ва фарқловчи белгилари намуналарини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритишни;
уч ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларини юклатилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, шунингдек, тугатилаётган Суд департаменти ходимлари таркибидан тўлдирилишини таъминласин.
14. Бюро Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод кўчаси, 3-тор кўчаси, 2-А уйда жойлаштирилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ҳудудий тузилмаларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш учун жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 10-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бюронинг 2017 йилдаги фаолияти самарадорлигини ўргансин ва зарурат туғилганда, унинг ташкилий-штат тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 май,
ПҚ-3016-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2

Директор

Директор ёрдамчиси

Директорнинг биринчи ўринбосари — Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи

Директор ўринбосари — Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи

Кадрлар бошқармаси

5

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими

2

Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

5

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

11

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси

26

Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий алоқалар бўлими

6

Назоратни ташкиллаштириш, статистика ва таҳлил бўлими

4

Биринчи бўлим

1

Жиноят ишлари бўйича ва маъмурий судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

3

Ишлар бошқармаси

6

Мониторинг маркази

3

Молия-режалаштириш бўлими

4

Иқтисодий судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

4

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

4

Тафтиш бўлими

2

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

7

Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби шўъбаси

1

Ички ишлар, солиқ ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

3

Ҳудудий бошқармалар

Навбатчи қисм

3

Туман (шаҳар) бўлимлари

Ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш маркази

17

Активларни ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими

3

Туманлараро бўлимлари

Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш бўлими

3

Қидирув бўлими

3

Бошқарув ходимларининг умумий сони — 95 бирлик,
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
2-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектор

Бошқарма бошлиғи

Ички хавфсизликни таъминлаш шуъбаси

1 — 3

Бошқарма бошлиғи ўринбосари — Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

Кадрлар шўъбаси

2

Биринчи бўлим

1

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

4 — 6

Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси

2-3

Молия-хўжалик бўлими

3-4

Активларни ҳисобини юритиш ва бошқариш шўъбаси

1 — 3

Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси

3

Ташкилий назорат ва таҳлил шўъбаси

2

Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси

2

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси

1

Тафтишчи

1

Қидирув шўъбаси

2 — 8

Депозит ҳисобварақлари билан ишлаш гуруҳи (шўъбаси)

1

Туман (шаҳар) бўлимлари

Туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимлари

Бошқарув ходимларининг умумий сони — 29 — 43 бирлик.
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг умумий сони — 508 бирлик.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
3-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

Бўлим бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари

0-1

Давлат ижрочиси

1 — 49

Депозит бўйича мутахассис

0,5-1

Умумий штат бирликлари сони 2,5 — 52 бирлик, шундан давлат ижрочилари — 2 — 51 бирлик.
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади, бунда ҳар бир туман (шаҳар) бўлимида камида 1 нафар иш юритувчи назарда тутилади.
Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг умумий чекланган сони 2 870 бирлик, шундан давлат ижрочилари — 2 757 бирлик.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимлари
НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

Бўлим бошлиғи

Давлат ижрочиси

8 — 33

Бошқарув ходимлари умумий штат бирликлари сони 9 — 34 бирлик. Мажбурий ижро бюроси туманлараро бўлимларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 252 бирлик.
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади, бунда ҳар бир туманлараро бўлимида камида 1 нафар иш юритувчи назарда тутилади.
** Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда биттадан туманлараро бўлим, Тошкент шаҳрида 2 туманлараро бўлим фаолият юритади.
*** Туманлараро бўлимлар ташкилий-назорат ва материал-техник таъминоти Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади. Туманлараро бўлимлар ходимлар сони ва сақлашга харажатлар Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармалари штатлар жадвали ва харажатлар сметасида акс этади.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Бюро Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади.
3. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг (кейинги ўринларда Бош прокурор деб юритилади) буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилади.
4. Бюро тизимига:
Бюронинг марказий аппарати;
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюронинг туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимларининг бўлимлари киради.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бюро қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга, шунингдек, Бош прокурорга бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
6. Бюро ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
7. Бюро фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
8. Бюро юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
2-боб. Бюронинг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш;
ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Бюро ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
a) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш соҳасида:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлайди, мажбурий ижро этиш қонун билан бошқа давлат органларига юклатилган ҳужжатлар бундан мустасно;
ваколатли органларнинг мол-мулкни, шу жумладан ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари ҳамда ашёвий далилларни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлашни назарда тутувчи қарорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро қилади;
хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкнинг баҳоланиши, сақланиши ва сотилишини ташкил қилади;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлашда, шу жумладан қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини қидиришда давлат органлари, кредит ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ушбу мақсадларда кўрсатилган давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;
қарздор — жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидиришни амалга оширади, бу мақсадларда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;
ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонун ва одил судловни ҳурмат қилиш, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий равишда бажариш заруриятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади, уларни ўз фаолияти натижалари тўғрисида хабардор қилади, ушбу мақсадларда семинарлар, брифинглар, пресс-конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказади;
б) ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида:
ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан ижро иши юритиш тарафлари, баҳолаш ташкилотлари, ижро ҳужжатлар бўйича мол-мулкни сақлаш ва сотиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар, банк ва бошқа кредит ташкилотлари, қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар (шахслар) ҳамда мажбурий ижро органи ҳисобланмаган ва суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминловчи ташкилот ва мансабдор шахслар, шунингдек қарздорларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга оширувчи ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 81 ва 84-моддалари.
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, бартараф этиш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш чораларини кўради;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилмаслик ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олишда ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
суд қарори ёки бошқа ижро ҳужжатларини бажармаслик, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш, шунингдек вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширади;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритади, Бюро ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо қўллайди;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётини таҳлил қилади, уларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш чораларини кўради;
Бюро ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказади, шунингдек тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;
терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказиш, процессуал қарорлар қабул қилиш, тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш амалиётини ўрганиб боради, уларнинг ҳисобини юритади ва бу борада фаолият самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
в) замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш соҳасида:
ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритади;
Ижро иши юритувлари ягона электрон базасини юритади;
ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ишлашини таъминлайди;
Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими ишлашини таъминлайди;
қонун ҳужжатлари билан белгиланган рўйхатга мувофиқ йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматларини амалга оширишда ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарздорлик мавжудлигини онлайн режимда текшириш учун (ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш учун) давлат органлари ва ташкилотларининг Бюро маълумотлар базаларига уланишини таъминлайди;
Бюро органлари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизматини кўрсатади;
электрон онлайн-аукционлар оператори билан электрон ҳамкорлик қилади ҳамда ижро ҳаракатларини олиб бориш давомида хатланган мол-мулкни реализация қилиш таомилига электрон тижоратни жорий этиш бўйича чоралар кўради;
Бюро зиммасига юклатилган вазифаларни тезкорлик билан ва самарали бажариш мақсадида мажбурий ижро органлари ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базасини такомиллаштириш чораларини кўради;
Бюро органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўради;
ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини ишлатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Бюро ходимларининг малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
г) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш масаласида хорижий давлатлар мажбурий ижро органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари билан халқаро ҳамкорлик қилади;
халқаро шартномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг суд қарорлари ижросига оид қисми ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний шахслар-қарздорларни қидириш қисми бажарилишини ташкил қилади;
хорижий давлатларнинг мажбурий ижро органлари, бошқа ваколатли органлари ҳамда ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар билан суд ҳужжатларини ижро этишда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларида, шунингдек қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича активларни қайтариш масалаларида ҳамкорлик қилади;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Бюро ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан, шунингдек Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади;
д) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш соҳасида:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
ижро иши юритиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни тайёрлашда иштирок этади, ўз ваколати доирасида ижро иши юритишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
самарали иш услубларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади, Бюро давлат ижрочилари ва бошқа ходимларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касб маҳоратини ошириш чораларини кўриш бўйича тизимли ишларни олиб боради;
эришган натижаларга қараб Бюро ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўради, Бюро давлат ижрочилари ва бошқа ходимлари ишини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этади;
Бюро органларида ички хавфсизликни таъминлайди, Бюро органлари ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, хизматни ўташ билан боғлиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради;
ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш бўйича чоралар кўради;
Бюро органларида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича тизимли иш олиб боради, Бюро органларида коррупцияга қарши назорат тизимини («комплаенс-назорат») жорий этади ва ишлашини таъминлайди;
давлат ижрочилари ва бошқа ходимлар томонидан Мажбурий ижро органларида хизматни ўташ қоидалари ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминлайди.
Бюро қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
3-боб. Бюронинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
11. Бюро ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш соҳасида:
давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ҳамда молиявий ҳужжатларнинг ижро иши юритишга мувофиқлиги юзасидан текширишлар ўтказиш;
ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;
қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга, шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш, холислар иштирокида кўздан кечириш;
ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлганда, ўзга шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда ушбу жойлар ва омборларни мажбуран очиш ҳамда холислар иштирокида кўздан кечириш;
ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлмаганда, суд ажрими асосида ўзга шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда ушбу жойлар ва омборларни мажбуран очиш ҳамда холислар иштирокида кўздан кечириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;
қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда ўзга қимматликларини хатлаш;
қарздор ва унинг дебиторларининг ҳисобварақларига ижро ҳужжатлари бўйича қарз суммаларни ундириш ҳақида инкассо топшириқномаларини қўйиш;
олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, хусусий мулкдаги бинолардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспортидан мол-мулкни ташиш учун харажатларни қарздор ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;
ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талаблар ноаниқ бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраб мурожаат этиш;
ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсларни чақириш;
ижро йиғимларини, жарималарни ва ижро харажатларини ундириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарздор жисмоний шахсга, унинг мол-мулкига ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болага нисбатан қидирув эълон қилиш ва уни амалга ошириш;
(11-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
ижро ҳаракатларини амалга оширишда юзага келган масалалар бўйича, шу жумладан, ижро усули ва тартибини ўзгартириш масаласида судга ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилиш;
ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида, зарур ҳолларда, ички ишлар органларининг ходимларини жалб қилиш чораларини кўриш;
ижро ҳужжатлари талабларини узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган қарздорларни маъмурий жавобгарликка тортиш, шунингдек, суд ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган ёки суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-модда ва 1982-моддалари, Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда мол-мулкни баҳолаш;
мол-мулкни баҳолаш учун баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахсни жалб этиш;
қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш белгилаш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, Бюро ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш;
Бюро ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказиш, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Бюро суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, шунингдек юклатилган бошқа вазифаларни самарали бажариш учун жавобгардир.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
4-боб. Бюро фаолиятини ташкил этиш
13. Бюрога Бош прокурорнинг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
14. Бюро директори:
Бюро директорининг тақдимномасига асосан Бош прокурор томонидан лавозимига тайинланадиган учта ўринбосарларга, шу жумладан, биринчи ўринбосарга эга бўлади;
мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Бош прокурорнинг ўринбосарига тенглаштирилади;
лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси ҳисобланади;
ўзининг фаолияти бўйича Бош прокурорга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
15. Юклатилган вазифаларни бажариш учун Бюро директори:
а) Бюро фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
б) Бюро ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
в) Бюро ҳудудий тузилмалари бошлиқларининг ҳисоботларини эшитади;
г) Бош прокурорга қуйидагиларни киритади (тақдим этади):
Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;
Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклифларни;
ушбу Низомнинг 19-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимномаларни;
Бюронинг тегишли ходимларига даражали унвонларни бериш бўйича таклифларни;
Бюро ходимларини рағбатлантириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаларни;
Бюро фаолияти натижалари ҳақидаги ҳисоботни;
д) Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг штатлар жадвалини, Бюро марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
 LexUZ шарҳи
15-банднинг «д» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
е) ўз ваколатлари доирасида Бюро фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар ва фармойишлар чиқаради;
ж) ажратилган маблағлар доирасида Бюро ходимларига устама ҳақи, мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришлар тўлаш тартиби ва шартларини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;
з) Бюрога юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
к) Бюронинг куч ва воситалари самарали тақсимланишини, шу жумладан, муайян функцияларни бажарадиган ходимларнинг Бюрога юклатилган бошқа ишларга жалб этилишини ташкил этади;
л) Бюро фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади;
м) қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Бюро директори ташаббускор ва малакали мутахассислардан иборат доимий фаолият юритадиган, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар мутахассисларидан иборат бошқа белгиланган тўловлардан ташқари Бюронинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча равишда ҳар ойлик меҳнат ҳақи фондининг (пул таъминотининг) икки бараваригача бўлган миқдорда ҳақ тўланадиган эксперт-таҳлил гуруҳларини тузишга ҳақли.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
16. Бюро директори бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини Бош прокурорнинг буйруғига асосан унинг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
17. Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Бюронинг туман (шаҳар), туманлараро бўлимлари бошлиқлари катта давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари тегишинча катта давлат ижрочилари ўринбосарлари ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
19. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюронинг марказий аппарати таркибий тармоқлари (бош инспекторлар бундан мустасно) ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Бюро директорининг тақдимномасига биноан Бош прокурор томонидан амалга оширилади;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Бюронинг марказий аппарати таркибий тармоқлари ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари Бош прокуратура билан келишилган ҳолда Бюро директори томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро марказий аппаратининг бошқа ходимлари, ҳудудий бошқармаларнинг таркибий тармоқлари, туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимлари бошлиқлари Бюро директори томонидан амалга оширилади;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари Бюро директори билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
Бюронинг ҳудудий тузилмаларининг бошқа ходимлари ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
20. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) катта давлат ижрочилари, шунингдек, Бюронинг суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида суриштирув органи бошлиқлари ҳуқуқларига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Бюронинг марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларнинг (молия-хўжалик тузилмалари бундан мустасно) ходимлари ўз мақомига кўра прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади.
Мақомига кўра прокуратура органлари ходимлари ҳисобланган ходимларга даражали унвонлар берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ хизматни ўтайдилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бюронинг даража унвонларига эга бўлган, ходимлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунадаги тегишли хизмат кийими ва алоҳида кўринишдаги белгиларни киядилар.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 июлдаги ПҚ-4394-сон «Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Хизмат кийими билан таъминлаш меъёрлари Бюро директори томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
22-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 июлдаги ПҚ-4394-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Хизмат кийимлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
23. Бюро ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан, Бюрога мансублигини англатувчи махсус чироқли сигналларга, бўёқларнинг рангли график схемаларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, бошқа махсус воситалар билан таъминланади.
Махсус автотранспорт ва махсус воситалар билан таъминлаш меъёрлари Бош прокурор томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
24. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, Жамғарма маблағлари, шунингдек, қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
25. Бюро талабномалари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларининг ижросини бажармаслик, шунингдек, Бюро фаолиятига аралашиш ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-моддаси.
26. Бюрони қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарорига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги
Низом
(5-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — Бюро) хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ, ходимларга даражали унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом талаблари Бюронинг даражали унвонлар берилиши назарда тутилган лавозимларда хизмат қилаётган ходимларига (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бюрода хизматни ўташнинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (кейинги ўринларда Бош прокурор деб юритилади) ва Бюро директорининг буйруқлари ташкил қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Бюрода хизмат қилиш қонунийлик, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этиш, очиқлик, назорат қилиниш ва ҳисобот бериш тамойилларига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
5. Ходимлар прокуратура органларининг ўқув муассасалари ва бошқа ўқув муассасаларида Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малака оширишни ўтайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Хизматга қабул қилиш ва уни ўташ
(2-боб номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Бюрода хизмат қилиш учун юриспруденция, молия, иқтисодиёт, ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Бунда Бюронинг давлат ижрочилари лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга, айрим ҳолларда бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга шахслар, Бюронинг бошқа лавозимларига — олий ёки ўрта махсус маълумотли бошқа мутахассисликка (иқтисодчи, молиячи, муҳандислар ва бошқалар) эга шахслар ҳам тайинланади.
Юридик маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат ижрочиси лавозимига хизматга қабул қилиш, алоҳида ҳолларда Бюро директорининг ёзма рухсати ва Бюронинг марказий аппаратида тузилган махсус комиссиянинг номзодни давлат ижрочиси хизмат вазифаларини бажаришга малакаси, касб маҳорати ва иш тажрибаси мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида рухсат этилади.
Ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартиб тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув ва маъмурий амалиёт фаолияти билан шуғулланадиган Бюро тузилмаларида хизматни ўташ учун номзодларга ҳам татбиқ этилади.
Бюро органларида лавозимларни (шу жумладан раҳбар лавозимларни) эгаллаш учун мутахассислик, маълумот даражаси ва минимал иш тажрибага қўйиладиган талаблар Бюро директори томонидан тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Бюрога хизматга қабул қилиш, таркиби Бюро директори томонидан тасдиқланадиган конкурс комиссияси томонидан номзодларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш, шу жумладан билим даражаси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган конкурс асосида амалга оширилади.
Бюрога хизматга қабул қилишда зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон беришини аниқлаш мақсадида номзодлар мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ходимларни хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш Бош прокурор, Бюро директори ёки Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруқлари билан расмийлаштирилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Хизматга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга имзо қўйдириб эълон қилинади.
9. Агар шахс:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;
суднинг қарори билан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган бўлса;
судланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ёки бошқа давлат органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан бўшатилган шахслар бўлса, Бюрога хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюрога хизматга қабул қилинганда ходимлар ўз хизмат даврида сиёсий партияларга аъзоликни тўхтатиб турадилар.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган Бюро ходимларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, биргаликда хизмат қилишлари тақиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
11. Ходимлар илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолиятнинг бирор-бир тури билан шуғулланиши мумкин эмас. Улар бундай фаолият билан фақат асосий иш вақтидан бўш пайтда шуғулланишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ходимларнинг лавозимлари рўйхати Бюро директори томонидан тасдиқланадиган штат жадвали билан белгиланади.
Бюро фаолиятининг ички тизимини ташкил этиш тегишлича Бюро директори томонидан тасдиқланадиган Регламент ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Намунавий регламенти билан белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ходим биринчи маротаба хизматга қабул қилинаётганда прокуратура ходимларининг қасамёдини қабул қилади. Қасамёд Бюронинг раҳбарлари ҳозирлигида тантанали вазиятда қабул қилинади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Қасамёд якка тартибда қабул қилинади. Қасамёд қабул қилувчи шахс қасамёд матнини овоз чиқариб ўқийди ва унга имзо чекади.
Имзоланган қасамёд матни варағи ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Давлат ижрочиси лавозимига илк бор ёки давлат ижрочиси мақомидаги бошқа лавозимга (бош давлат ижрочиси ёки унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно) тайинланаётган шахс (Бюро органларида фаолият юритаётган ходимлар бундан мустасно) ишлашига Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида махсус ўқув курсини ўтаганидан кейин рухсат берилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ходимлар хизматни ўташ даврида Бош прокурор томонидан тасдиқланадиган прокуратура органлари ходимларининг касб одобномасига риоя қилишлари шарт.
Прокуратура органлари ходимларининг касб одобномаси талабларини бузиш белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради. Мазкур қоидалар бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
Хизмат текширувни ўтказиш даврида Бюро ходими вақтинчалик, лекин бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Хизмат текширувини ўтказиш ва Бюро ходимини вақтинчалик хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
15. Ходимларининг хизмат поғоналарида юқорилаб бориши уларнинг ишчанлик, профессионал ва шахсий сифатлари, топширилган соҳада эришган натижаларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Бунда ходимнинг юқори лавозимга тайинланишга розилиги талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг профилактикаси ва уларга йўл қўймаслик, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек Бюро фаолиятининг турли йўналишларида малака ва иш тажрибасига эга бўлган кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимларнинг ротацияси ўтказилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Бюро ходимларининг ротацияси, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ўтиши билан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимларни ротация қилиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Бюро ходимларига Бюро директори томонидан белгиланган шаклда ва тартибда хизмат гувоҳномалари берилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Бюро директори хизмат гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти имзоси қўйилган ҳолда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Гувоҳнома Бюро ходимининг айби билан йўқотилиши лавозимдаги ножўя хатти-ҳаракат ҳисобланади ва интизомий жавобгарликни келтириб чиқаради. Гувоҳнома йўқотилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ходимларни эгаллаб турган лавозимларига хизмат бўйича мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Бюро директори томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда аттестация ўтказилади.
Лавозимига Бош прокурорнинг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар Бош прокуратуранинг аттестация комиссияси томонидан, лавозимига Бюро директори, Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар эса — тегишлича Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Даражали унвонга эга бўлган ходимлар хизмат вазифаларини бажариш даврида прокуратура органлари ходимлари учун тасдиқланган намунадаги алоҳида белгили хизмат кийими кийиб юрадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддаси ва 50-моддасининг иккинчи қисми.
Даражали унвонга эга бўлган ходимлар бепул хизмат кийими билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимларнинг хизмат кийимини кийиб юриш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Даражали унвонларга эга бўлиб, пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаган ходимлар ўтказиладиган тантаналар ва расмий тадбирларда алоҳида белгили хизмат кийимини кийиб юриш ҳуқуқини сақлаб қолади.
 LexUZ шарҳи
19-банднинг бешинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Хизмат кийими билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3-боб. Даражали унвонларни бериш ва маҳрум қилиш
20. Даражали унвонлар бериш ходимларнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ изчил тартибда амалга оширилади.
21. Ходимларга қуйидаги даражали унвонлар берилади:
3-даражали юрист;
2-даражали юрист;
1-даражали юрист;
адлия кичик маслаҳатчиси;
адлия маслаҳатчиси;
адлия катта маслаҳатчиси;
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;
2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;
Ўрта махсус маълумотга эга ходимларга 3, 2 ва 1-даражали юрист даражали унвонлари берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ходимларга эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда қуйидаги даражали унвонлар берилади:
2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси — Бюро директори;
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси — Бюро директори ўринбосарлари;
адлия катта маслаҳатчиси — Бюро марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази директори (кейинги ўринларда — Марказ), Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари;
адлия маслаҳатчиси — Бюро директори ёрдамчиси, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, Бюронинг марказий аппарати бош суриштирувчиси, бош тафтишчиси, бош инспекторлари, Марказ директори ўринбосари, бўлим бошлиқлари, Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, Бюро ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторлари, ички хавфсизликни таъминлаш шуъбаси катта инспекторлари, Бюро туман (шаҳар) ва туманлараро бўлим бошлиқлари — катта давлат ижрочилари;
адлия кичик маслаҳатчиси — Бюро марказий аппарати катта суриштирувчилари, катта инспекторлари, Марказ дастурчилари, маъмурлари, муҳандислари, шуъба мудирлари, ахборот технологиялари мутахассиси, Бюро ҳудудий бошқармаларининг катта суриштирувчилари, суриштирувчилари, катта инспекторлари, инспекторлари, бош тафтишчилари, катта тафтишчилари, ахборот технологиялари мутахассислари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари;
1 ва 2-даражали юрист — Бюро туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари, суриштирувчилари, қидирув бўйича катта инспекторлари, мурожаатлар билан ишлаш катта инспекторлари;
3-даражали юрист — биринчи марта аттестациядан ўтган ва лавозимга тайинланган ходимларга берилади.
Ушбу Низомнинг 67-бандида санаб ўтилган ходимларга лавозимидан қатъи назар, даражали унвонлар ўз вақтида берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
23. Ҳар бир даражали унвонда бўлишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
3-даражали юрист — 2 йил;
2-даражали юрист — 2 йил 6 ой;
1-даражали юрист — 3 йил;
адлия кичик маслаҳатчиси — 3 йил;
адлия маслаҳатчиси — 3 йил 6 ой;
2 ва 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ҳамда адлия катта маслаҳатчиси даражали унвонларда бўлишнинг муддатлари белгиланмайди.
24. 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси даражали унвонлари Бош прокурорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа даражали унвонлар Бюро директорининг тақдимномасига асосан Бош прокурор томонидан берилади;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-даражали юрист унвони биринчи марта Бюрога хизматга қабул қилинган ва даражали унвонга эга бўлмаган ходимларга аттестациядан ўтганидан сўнг берилади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Навбатдаги адлия катта маслаҳатчиси даражали унвони, қоидага кўра, прокуратура органлари ва бошқа давлат органларининг ўқув муассасаларини раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турувчи кадрларни касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича ёки магистратурасини бўйича муваффақиятли тамомлаган ходимларига берилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 06/18/5438/1189-сон)
Адлия катта маслаҳатчисининг даражали унвони, истисно тариқасида фидокорона меҳнати ва намуна кўрсатган ходимларига алоҳида хизматлари учун ҳам берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва ўзга ташкилотлардан Бюрога хизматга ўтган ходимларга даражали унвонлар уларнинг Бюрода тайинланган лавозими, олдинги даражали унвони ёки иш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда берилади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Уларга навбатдаги даражали унвон ушбу Низомда назарда тутилган тартибда берилади.
27. Бош прокурор ва Бюро директори, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
 LexUZ шарҳи
27-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
алоҳида ҳолларда ходимларига хизмат мажбуриятларини намунали бажарганлиги учун навбатдаги даражали унвонларни белгиланган муддатидан аввал бериш;
юқорироқ лавозимга тайинлаганда даражали унвонни навбатдан ташқари, лекин ходим эгаллаб турган даражали унвондан кўпи билан икки поғона юқори даражали унвон бериш.
ушбу Низомда белгиланган тартибда даражали унвонлар берилиши назарда тутилмаган лавозимларда ишлаётган ходимларга ишда ўрнак кўрсатганлиги учун даражали унвонлар бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Даражали унвонлар берилган ходимлар мазкур унвонга умрбод эга бўлиб қоладилар. Ходим ўзини бадном қиладиган қилмиши учун Бюродан бўшатилганда даражали унвондан маҳрум этилиши мумкин. Ходим ўз хизмат бурчини қўпол равишда бузган тақдирда ёки нолойиқ хулқ-атвори учун унинг унвони пасайтирилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
29. Ходимларни олий даражали унвонлардан маҳрум этиш ёки уларнинг олий даражали унвонларини пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа даражали унвонлардан маҳрум этиш ёки унвонни пасайтириш Бош прокурор, шунингдек ваколат доирасида Бюро директори томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
29-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ходимларни даражали унвонлардан маҳрум этиш суднинг ҳукми бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
30. Даражали унвонларга эга бўлган ходимларга лавозим маошларига ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
4-боб. Рағбатлантириш
31. Ходимлар хизматдаги ташаббускорлиги, тезкорлиги, хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганликлари учун рағбатлантириладилар.
32. Рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари мавжуд:
ташаккурнома;
пул мукофоти;
илгари берилган интизомий жазони амал қилиш муддати тугашидан аввал олиб ташлаш;
фахрий ёрлиқ;
совға
қимматбаҳо совға;
навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддат тугагунга қадар ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар бериш;
I, II, III-даражали «A’lo xizmatlari uchun» кўкрак нишони билан тақдирлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлаш.
(32-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ходимлар, шунингдек:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош прокурор ҳамда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи;
(32-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
тегишлича Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан прокуратура органлари ходимлари учун назарда тутилган рағбатлантириш турлари билан рағбатлантирилиши мумкин.
Ходимлар алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
33. Интизомий жазоси бўлган ходимлар фақат берилган интизомий жазони олиб ташлаш тариқасида рағбатлантирилишлари мумкин.
34. Рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташаккурнома эълон қилиш, пул мукофоти ёки совға билан тақдирлаш, муқаддам берилган интизомий жазони амал қилиш муддатидан аввал олиб ташлаш тегишлича Бош прокурор, Бюро директори, Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо совға, Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш, навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддатдан олдин ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар бериш, «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими», I, II, III даражали «A’lo xizmatlari uchun» кўкрак нишони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш Бош прокурор томонидан амалга оширилади.
(34-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан учинчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Рағбатлантириш ҳақида буйруқ чиқарилиб, ходим ишлаётган Бюро тузилмаси ходимларига эълон қилинади, зарур ҳолларда эса барча ходимлар эътиборига етказилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшилади.
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низомга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан 351-банд киритилган. Рус тили матнига қаранг.
5-боб. Интизомий жазолар
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ходимларга нисбатан интизомий жазолар ўз хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, Бюро ходими деган номга доғ туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун қўлланилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
37. Қуйидагилар интизомий жазолар ҳисобланади:
ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги жарима;
лавозимда пасайтириш;
даражали унвонни бир поғонага пасайтириш;
хизмат вазифаларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги учун хизматдан бўшатиш.
Қуйидагилар хизмат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади:
узрли сабабларсиз прогул қилиш (шу жумладан, иш куни мобайнида уч соатдан ортиқ хизматда бўлмаслик);
хизматга маст ҳолда келиш, шунингдек иш жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
жиноий жазоланадиган қилмиш ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этиш;
қасамёдни бузиш.
38. Бош прокурор барча интизомий жазо турларини қўллашга ҳақлидир, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган даражали унвонларда пасайтириш бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро директори, Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари бўйсунувидаги ходимларга нисбатан ҳайфсан ва жарима шаклидаги интизомий жазоларни қўллашлари мумкин. Бундан ташқари, улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардаги келишиш тартибига риоя қилган ҳолда хизматга қабул қилиш ва лавозимига тайинлаш ўз ваколатига кирувчи ходимларнинг лавозимини пасайтириши ёхуд хизматдан бўшатиши мумкин.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
39. Интизомий жазо қўллаш масаласини ҳал этаётган раҳбар содир этилган хатти-ҳаракатни шахсан ўзи ўрганиб чиқиши шарт. Зарур ҳолларда, хизмат текшируви ўтказилиши мумкин.
Интизомий жазо қўллашдан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиб олиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмаган ҳолда узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.
Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, хизмат текшируви натижасида аниқланганда эса, — содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазо қўллаб бўлмайди. Жиноят иши бўйича ўтказилган дастлабки тергов ва суд даври бу муддатга кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интизомий жазо буйруқ билан берилади ва у ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади ҳамда унинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ тегишли тузилма ходимларига, зарур ҳолларда эса Бюронинг барча ходимларига ҳам эълон қилиниши мумкин.
(39-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланган ходим интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда, интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ нусхаси Бош прокуратурага юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Бош прокурор, шунингдек, ўз ваколати доирасида Бюро директори интизомий жазони бекор қилиш, қаттиқроқ интизомий жазо қўллаш ёки уни енгиллаштириш ҳуқуқига эгадирлар. Агар интизомий жазо сифатида хизматдан асоссиз бўшатиш қўлланилган бўлса, Бош прокурор ёки Бюро директори хизматдан бўшатишни асоссиз деб топиб, ходимни илгариги лавозимига тиклаш ёки унга тенг бошқа лавозимга тайинлаш ва мажбурий прогул вақти учун, бироқ кўпи билан бир йилдан ортиқ бўлмаган даврга ҳақ тўланиши тўғрисида буйруқ чиқарадилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
41. Ходим интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил мобайнида қайта интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўлланилган интизомий жазо бу ҳақдаги буйруқ қабул қилинган кундан камида олти ой ўтгач, ушбу жазони қўллаган раҳбар, Бюро директори ёки Бош прокурор томонидан, ходим ўз хизмат вазифасини виждонан бажариб, хизматда ўрнак кўрсатса, муддатидан илгари олиб ташланиши мумкин.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
42. Интизомий жазо мавжудлиги ходимнинг лавозим бўйича юқори кўтарилишига ёки унга даражали унвон берилишига, шунингдек, раҳбарлик лавозимлари учун захирага киритилишига (бўлишига) тўсқинлик қилувчи ҳолат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Интизомий жазони қўллаш борасида ваколат доирасидан четга чиққан ёки лозим бўлган ҳолларда жазо қўлламаган Бюро директори ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ходим қўлланилган интизомий жазо устидан Бош прокурорга ёки Бюро директорига буйруқ эълон қилингандан кейин икки ҳафталик муддатда шикоят қилиши мумкин.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Шикоят келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда, қўшимча текширув ўтказиш зарур бўлган ҳолларда эса бир ойдан кечикмай кўриб чиқилади.
Шикоят билан мурожаат қилиниши интизомий жазо ижросини тўхтатиб қўймайди.
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низомга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан 441-банд киритилган. Рус тили матнига қаранг.
45. Ходимлар давлат ҳимоясида бўлади.
Хизмат вазифасини бажариш вақтида ходимни ушлаб туришга, шахсий тинтув ўтказишга, унинг нарсаларини ва фойдаланаётган транспортини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимларга, шунингдек хизматдан бўшатилган шахсларга нисбатан уларнинг Бюрода хизмат вазифаларини бажариш жараёнида содир этган қилмишлари учун жиноят иши қўзғатиш масаласи Бош прокурор, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(45-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Кадрлар захираси
(6-боб номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Бюрода кадрлар захираси шакллантирилади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадрлар захирасини шакллантиришдан асосий мақсад Бюрога зарур касбий фазилатларга эга бўлган шахсларнинг хизматга қабул қилиниши, раҳбарлик лавозимларига юклатилган вазифаларни профессионал ва самарали амалга ошириш учун бошқарувчилик қобилиятига эга ходимлар тақдим этилишини таъминлаш, шунингдек уларни тарбиялаш, ўқитиш ва жой-жойига қўйишдан иборат.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлаш коллегиаллик ва холислик тамойилларига асосан амалга оширилади.
47. Қуйидагилар кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлаш фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюрога ушбу Низом билан белгиланган талабларга жавоб берадиган шахсларни хизматга қабул қилиш;
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимларнинг назарий билимлари, амалий ва ахборот-таҳлил кўникмаларини юксалтириш, ишчанлик ва профессионал сифатларини такомиллаштириш, уларни юридик, молия, иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, техникавий таълим, тезкор-қидирув фаолияти ва ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий ютуқлари билан таништириш;
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
юқори лавозимлар учун масъулиятли, малакали ҳамда касбий тайёргарликка эга ходимларни танлаб олиш ва уларни кадрлар захирасига киритиш;
кадрлар захирасига киритилган ходимларни қайта тайёрлаш ва тарбиялаш, шунингдек уларда бошқарувчилик қобилиятларини шакллантириш;
ходимларнинг хизмат поғоналарида юқорилаб боришини тизимли режалаштириш ва ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро тизимидаги юқори лавозимларга, қоида тариқасида, кадрлар захирасида турган ходимлар тайинланади.
(47-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун мезон бўлиб, Бюро тизимидаги раҳбарлик лавозимларида юклатилган вазифаларни бажара олиш учун зарур кўникма ва сифатларга эгалиги ҳисобланади.
Бунда Бюро директори ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек Бюронинг марказий аппарати таркибий тармоқлари раҳбарлари лавозимлари учун кадрлар захирасига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан бажараётган, кенг дунёқарашга, назарий билимга, ижобий шахсий ва ишчанлик сифатларига, турли лавозимларда амалий иш тажрибасига, ташкилий-таҳлилий қобилиятга, қатъиятлилик, принципиаллик ва масъуллик ҳиссига эга ходимлар киритилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Кадрлар захирасига номзодлар Бюро директори, унинг ўринбосарлари, Бюро марказий аппарати таркибий тармоқлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек прокуратура органлари, Бюро аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилади.
Масъулиятли, малакали ва тажрибали ходимларнинг хизмат поғонасида юқорилаб боришини таъминлаш мақсадида Бюронинг кадрлар бошқармаси томонидан ички хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ва Бюронинг бошқа тузилмалари билан биргаликда кадрлар захирасига номзодларни холисона танлаш, уларни ўрганиш ҳамда касбга тизимли равишда тайёрлаш амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
50. Кадрлар захираси билан ишлаш тизимли асосда, мавжуд вакансиялардан қатъи назар олиб борилади. Раҳбарлик лавозимларига захира таркиби йилига камида бир маротаба шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг раҳбар лавозимларига кадрлар захираси тегишлича Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳайъатларида тасдиқланади.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
51. Кадрлар захирасини шакллантиришга масъул бўлган шахслар кадрлар захирасига номзодларни тақдим этиш бўйича ишларнинг тўғри ташкиллаштирилиши ва унинг холисона шакллантирилиши учун тўлиқ жавобгардирлар.
52. Кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлаш ушбу Низом ва Бош прокурорнинг буйруқларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Ходимларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Хизмат вазифаларини бажаришда Бюро ходимлари хизмат, шу жумладан махсус автотранспорт ҳамда махсус воситалар билан таъминланадилар.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Хизмат, шу жумладан, махсус автотранспорт ва махсус воситалар билан таъминлаш меъёрлари Бош прокурор томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
54. Ходимларнинг пул таъминоти мансаб маоши, даражали унвон учун ҳар ойлик қўшимча тўловлар, кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устамалардан ҳамда қонунчилик ва идоравий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Кўп йиллик хизмати учун устамани ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи махсус стаж Бош прокурорнинг буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг даражали унвонга эга бўлган ходимларга кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Ходимларга давомийлиги ўттиз календарь кундан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга давомийлиги беш календарь кун, ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга давомийлиги ўн календарь кун, йигирма йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса давомийлиги ўн беш календарь кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ходимларни навбатдаги йиллик таътилдан чақириб олишга хизмат бўйича ўта зарур ҳолларда ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми кейинги вақтга ўтказилади.
Ходимлар сони ёки штати қисқарганлиги муносабати билан (ташкилий-штат тадбирлари), касаллиги туфайли ёки пенсияга чиқиши сабабли ишдан бўшатилган ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳақ тўланадиган навбатдаги йиллик меҳнат таътили берилади, ундан фойдаланилмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ пуллик компенсация тўланади.
Хизмат ўташни тугатган ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
57. Ходимларга оилавий шароит, шунингдек, бошқа узрли сабабларга кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда, навбатдаги йиллик таътил ҳисобига кирмайдиган, қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
58. Яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга белгиланган тартибда ижтимоий-моддий ёрдам берилади.
59. Ходимларнинг пенсия таъминоти қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
60. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшатилган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббий муассасаларида тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
61. Ходимлар хизмат сафарларига юборилганида барча турдаги транспорт воситаларига йўл чипталари ҳамда меҳмонхонада жойларни банд қилиш ва навбатсиз олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
62. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғининг мажбурий давлат суғуртаси, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-боб. Хизмат ўташни тугатиш
(8-боб номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Бюрода хизматни ўташ ходим ишдан бўшатилганда тугатилади.
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Хизматни ўташ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош прокурор, Бюро директори ва ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан.
(63-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
ходимнинг ташаббуси билан;
тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолларда тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош прокурор, Бюро директори ва ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан хизмат ўташни тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
(63-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
хизматни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар (штатлар) сонининг қисқариши ёки хизмат хусусиятининг ўзгариши;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли;
ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини мунтазам равишда бузилиши. Хизмат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деб ходим илгари содир этган хизмат вазифаларининг бузганлиги учун интизомий жазога тортилган кундан эътиборан бир йил мобайнида интизомий қоидабузарликни такроран содир этиши ҳисобланади (агар жазо муддатидан илгари олиб ташланган бўлмаса);
ходим томонидан хизмат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш;
ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган фаолиятни ходимга огоҳлантириш қилинганидан кейин ҳам давом эттириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимнинг Бюрода хизматда бўлишининг энг юқори ёшига етиши;
(63-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
ходимнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши;
ходимнинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи номуносиб ёхуд ножўя хатти-ҳаракат содир этиши.
Хизматни ўташни тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлади:
ходимнинг бошқа ишга, шу жумладан сайлаб қўйиладиган лавозимга ўтиши;
ходим ҳарбий хизматга чақирилиши;
шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг хизматга тикланиши;
ходимнинг вафот этиши, уни бедарак йўқолган деб топилиши ёки вафот этган деб эълон қилиниши;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатлар.
64. Ходимларнинг хизматда бўлиш ёшининг чегараси эркаклар учун 60 ва аёллар учун 55 ёш этиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етган, юқори касбий тайёргарлик ва эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибасига эга, зиммасига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган ходим ўз ваколатлари доирасида Бош прокурор ёки Бюро директорининг розилиги билан Бюрода хизматни давом эттириши мумкин.
(64-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
65. Ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганда охирги хизмат жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда кадрлар тармоқлари ихтиёрида қолади. Уни келгусида лавозимга тайинлаш ёки бўшатиш масаласи, эгаллаб турган лавозимдан озод қилиш ҳақидаги буйруқ чиқарилган вақтдан бошлаб бир ойдан кеч бўлмаган муддат ичида ҳал этилиши лозим (ходимнинг меҳнатга вақтинча қобилиятсизлик даври бу муддатга кирмайди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Пенсияга чиққан ходимларга Бош прокурор томонидан белгиланадиган шакл бўйича пенсия гувоҳномаси берилади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
67. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган (тайинланган) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга тайинлаш ёки тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ёки тақдимномасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ўтган ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, раис ўринбосари, вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокими ёки ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланган ва тасдиқланган ходим Бош прокурорнинг буйруғи билан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида ҳолларда, бошқа ишга ўтган ходим Бош прокуратуранинг аттестация комиссияси таклифига асосан Бош прокурор томонидан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин.
(67-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимнинг ушбу бандда кўрсатилган фаолият муддати навбатдаги даражали унвонни бериш ҳуқуқини берувчи, кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамани тўлаш, пуллик таъминот окладини белгилаш ёки пенсия тайинлаш учун Бюродаги хизмат стажига қўшилади.
(67-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Ушбу Низомнинг 67-бандида кўрсатилган прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимлар, улар сайланган ёки тайинланган органлардаги меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, Бюро ходимлари учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чораларидан фойдаланадилар.
Ушбу Низомнинг 67-бандида кўрсатилган прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимларга ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда даражали унвонлар, шунингдек Бош прокурор томонидан белгиланган шаклда прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захираси ходими гувоҳномаси берилади.
Солиқ ва молиявий имтиёзлар, шунингдек, бошқа моддий афзалликларнинг қўлланилиши Бюро ходими сайланган ёки тайинланган орган томонидан унда амалда бўлган лавозим бўйича маоши ва бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда амалга оширилади
Шу билан бирга, бундай ходимларга даражали унвонлари, кўп йиллик хизмат стажи ҳамда Бюро ходимлари учун белгиланган меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳисобланадиган ўртача ойлик устамалар тўланади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
69. Амалдаги кадрлар захирасига ўтказилган хизмат ўташни тугатган ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари бевосита Бюрода хизмат ўташни тугатган шахслар ва уларнинг оила аъзолари каби ҳуқуқлар, имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
691. Ушбу Низомнинг 67 — 69-бандларининг амал қилиши ходимларга улар прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган пайтдан бошлаб татбиқ этилади.
(691-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимларга уларнинг бошқа давлат органларидаги ваколат муддатлари тугаганидан сўнг, муқаддам Бюрода эгаллаган ёки унга тенг лавозим берилиши кафолатлари таъминланади, ходимнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки соғлиғи ҳолатига ёхуд меҳнат (хизмат) мажбуриятларини бажармаганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар бундан мустасно
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
71. Ишдан ноқонуний бўшатилган, бошқа лавозимга ўтказилган, даражали унвондан маҳрум этилган ходимлар муқаддам эгаллаган лавозимига ва даражали унвонида қайта тикланади. Муқаддам эгаллаган лавозимига тайинлашнинг имкони бўлмаганида ходимлар бошқа тенг лавозимга тайинланади.
Ишга тикланган ходимларнинг мажбурий прогул вақти уларга кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамани ҳисоблаш ҳамда навбатдаги даражали унвонни бериш учун иш стажларида ҳисобга олинади.
 LexUZ шарҳи
71-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Бюро ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнат низолари Бош прокурор ва Бюро директори томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг даражали унвонларга эга бўлган ходимлари мансаб маошларига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устамалар
МИҚДОРЛАРИ

Бўлинмаларнинг номланиши

Мансаб маошига устамаларнинг миқдори (фоизларда)

Марказий аппарат

50

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқармалари

50

Туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимлари

50

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Бюро директори

19

Бюро директорининг биринчи ўринбосари*

Бюро директорининг ўринбосари*

Бошқарма бошлиғи**

18

Бўлим бошлиғи**

17

Бош, ҳисобчи

17

Бош: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор, Бюро директорининг ёрдамчиси

15

Катта: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор

14

* Бюро директорининг биринчи ўринбосарига Бюро директори ставкасидан — 3%, Бюро директорининг ўринбосарига — 5% кам миқдорда.
** Бюро бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарига бошқарма ва бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарорига
7-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар

гуруҳдан ташқари

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

Бошқарма бошлиғи

18

17

16

16

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари*

Бўлим бошлиғи, бош ҳисобчи

17

16

15

15

Бош тафтишчи

14

14

14

14

Катта: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор

13

13

13

13

Суриштирувчи, инспектор

12

12

12

12

Бош мутахассис

11

11

11

11

Етакчи мутахассис

10

10

10

10

I-тоифали мутахассис

9

9

9

9

Ҳисобчи-кассир

8

8

8

8

* Ҳудудий бошқарманинг бошлиғи ўринбосарига ҳудудий бошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

Гуруҳдан ташқари

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

Тошкент шаҳри

Қорақалпоғистон Республикаси,

Бухоро вилояти, Навоий вилояти,

Жиззах вилояти, Сирдарё вилояти

Андижон вилояти,

Наманган вилояти,

Қашқадарё вилояти,

Сурхондарё вилояти,

Самарқанд вилояти,

Хоразм вилояти

Тошкент вилояти,

Фарғона вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарорига
8-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюронинг шаҳарлар, Тошкент шаҳар туманлари ва туманлараро бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Шаҳарлар ва туманлар гуруҳлари бўйича разрядлар

Гуруҳдан ташқари**

1-гуруҳ

2-гуруҳ

Бўлим бошлиғи — катта давлат ижрочиси

15

15

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари*

Давлат ижрочиси

14

14

13

депозит бўйича мутахассис

12

12

12

* Бюро шаҳар бўлими бошлиғининг ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
** Бюронинг Тошкент шаҳар туманлари, шунингдек туманлараро бўлимлари гуруҳдан ташқари тоифага тегишли.

1-гуруҳ

2-гуруҳ

Андижон шаҳри,

Гулистон шаҳри,

Бухоро шаҳри,

Жиззах шаҳри,

Қарши шаҳри,

Термиз шаҳри,

Навоий шаҳри,

Урганч шаҳри

Наманган шаҳри,

Нукус шаҳри,

Самарқанд шаҳри,

Фарғона шаҳри.

(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарорига
9-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Бўлим бошлиғи—катта давлат ижрочиси

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари*

Давлат ижрочиси

13

Депозит бўйича мутахассис

12

* Бюро туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши, 4-банди ҳамда унинг 1-иловаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сонли қарори 7-иловасининг иловаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорининг 6-банди ҳамда унинг 4 — 6-иловалари.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори 1-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни ҳамда Суд ижрочиларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 10 июлдаги 195-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда унинг 1-иловаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 425-модда, 25-сон, 531-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 06/18/5438/1189-сон, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон; 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)