1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2850]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 ноябрь,
88-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
Мазкур Қоидалар Ягона ғазна ҳисобварағини (бундан буён матнда ЙҒҲ деб юритилади) қўллаш орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади), шунингдек бошқа мақсадли жамғармалар (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) бюджетларининг махфий хусусиятга эга бўлмаган даромад ва харажатларининг ғазна ижросини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
БМЖ — маблағлари қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан шакллантириладиган, муайян соҳаларни молиялаштириш учун қонунчилик ҳужжатлари билан ташкил этиладиган, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига кирмайдиган жамғармалар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
БМЖ бюджетидан маблағлар олувчи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ БМЖ бюджетидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс;
БМЖ тақсимловчи орган — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи БМЖни бошқариш учун масъул бўлган орган;
(1-банднинг учинчи ва тўртинчихатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
ваколатли шахс — ғазначилик хизмати бўлинмасининг таркибий бўлинмаси, бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, БМЖ бюджетидан маблағ олувчи ва тақсимловчи орган раҳбари ёки уни ўрнини босувчи, тегишли раҳбарлик вазифалари ва функцияларини бажариш юклатилган шахс;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
давлат харидлари — бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
Давлат мақсадли жамғармаларини (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) тақсимловчи орган — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва бошқа ваколатларни амалга оширувчи ДМЖ бошқариш учун масъул бўлган орган;
(1-банднинг еттинчихатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
капитал қўйилма буюртмачиси — бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи, ДМЖ ва БМЖ бюджетларидан маблағ олувчи ва тақсимловчи органнинг ягона буюртмачи хизмати;
масъул ходим — зиммасига тегишли хизмат вазифалари ва функцияларни бажариш юклатилган ходим;
молиявий мажбуриятлар — бюджет ташкилотларида ва бюджет маблағлари олувчиларда, шунингдек БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан, ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар;
буюртмачи — бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи;
юридик мажбуриятлар — тузилган шартномалар, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, шунингдек БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларда юзага келадиган мажбуриятлар;
«ЎРИМВ» АТ — тегишли бюджетларнинг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган ахборот тизими;
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ғазначилик амалиёт куни — ягона ғазна ҳисобварағига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини қабул қилиш ва ундан харажатларни тўлаб бериш амалиётлари амалга ошириладиган вақт;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
ғазначилик хизмати бўлинмаси (бўлинмалари) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати қўмитаси деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) Ғазначилик хизмати бўлимлари;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
«UzASBO» ДМ — бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа;
(1-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
«UzASBO-Faktura» электрон тизими — буюртмачиларнинг электрон ҳисоб-фактуралар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган электрон тизим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
2. Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида иштирок этувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлинмалари ва буюртмачиларга татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
3. Ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга киради. Бунда юридик мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25-декабридан кечиктирмай тақдим қилинади, мазкур Қоидаларнинг 85-бандида назарда тутилган юридик мажбуриятлар бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
4. Буюртмачиларнинг I ва II гуруҳ бўйича харажатлар тўлови биринчи навбатда амалга оширилади. Бунда I гуруҳ харажатларини II гуруҳ харажатлари тўловисиз амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари). Тегишли бюджетда I ва II гуруҳ харажатлари тўлови учун зарур маблағларни қоплайдиган қолдиқлар мавжуд бўлганда, I ва II гуруҳ харажатларини тўлиқ амалга оширган ташкилотлар бўйича III ва IV гуруҳ харажатларини амалга оширишга рухсат этилади.
5. IV гуруҳ бўйича маблағларнинг сарфланиши белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
озиқ-овқат ва дори-дармон;
коммунал хизматлар;
ёнилғи ва ёқилғи-мойлаш материаллари;
бошқа харажатлар.
Бунда IV гуруҳ ҳисобидан амалга ошириладиган қуйидаги харажатлар I гуруҳ тўловларга тенглаштирилади ва I гуруҳ харажатларига белгиланган муддатларда тўланиши мумкин:
пул шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари;
етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нафақалар;
натура шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари;
ёлғиз қариялар учун озиқ-овқат сотиб олиш харажатлари.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
7. Ғазначилик хизмати бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари асосида тўловларни амалга оширади.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
8. Харажатларни тўлашга тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмаларига тўлов амалга ошириладиган санадан кечи билан бир иш куни олдин тақдим этилади. Буюртмачилар электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига «UzASBO» ДМ орқали тўловни амалга ошириш кунида юбориши мумкин.
Бунда ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим қилинган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ўттиз кун муддатгача амал қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
9. Буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларидан тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмалар ва уларга иловаларни олади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кўчирмаларни электрон ҳужжат кўринишида «UzASBO» ДМдан олади ва электрон тарзда тақдим қилинган кўчирмалар буюртмачиларга қоғоз кўринишида тақдим этилмайди.
10. ЯҒҲ билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириш ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан уларнинг банк ҳисобварақларига мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаси томонидан тақдим қилинадиган Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномага асосан ЯҒҲдан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
11. ЙҒҲ орқали хизмат кўрсатиладиган буюртмачилар молиявий ҳисоботларни юқори турувчи ташкилотларга, бюджет маблағлари тақсимловчиларига ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига тақдим қилишдан олдин молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларини тегишли ҳисобот даврида ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилган касса харажатларига мувофиқлигини уларга хизмат кўрсатувчи ғазначилик хизмати бўлинмалари билан солиштиради. Буюртмачиларнинг ҳисоботлари тўғри бўлганда улар белгиланган шаклдаги штамп қўйилган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг бюджет ҳисоби бўйича ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.
Бунда «UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган электрон молиявий ҳисоботларининг қоғоз кўринишдаги асли ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг штампи ва имзоси билан тасдиқланмайди. Электрон молиявий ҳисоботларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
12. Буюртмачи раҳбарининг буйруғи билан ғазначилик бўлинмаси билан ишлаш учун буюртмачининг мазкур Қоидалар талаблари билан таништирилган масъул ходимлари белгиланади. Буюртмачининг ушбу буйруғининг нусхаси тегишли ғазначилик бўлинмасига буюртмачининг кузатув хати билан тақдим қилинади.
13. Бюджет ташкилотлари томонидан ташқи қарзларнинг жалб қилиниши, ссуда ва кредитлар олиниши, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига лизинг шартномаларини тузиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
131. Ғазначилик хизмати бўлинмалари орқали тўловлар Ғазначилик амалиёт куни мобайнида амалга оширилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ғазначилик амалиёт куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фақат даромадларнинг ғазна ижроси ёки фақат харажатларнинг ғазна ижроси учун белгиланиши мумкин.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
14. ЯҒҲ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи ҳисобланади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ғазначилик хизмати бўлинмалари) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва бошқа банкларда ўзга банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади), ДМЖ ва БМЖ бюджетларига тўланадиган солиқлар ва йиғимлар ЯҒҲга кирим қилинади ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мос равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари даромадларида акс эттирилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва мазкур ташкилотларга тушумлар сифатида акс эттирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
16. Бюджет тизими ва БМЖ бюджетлари харажатлари ЯҒҲ ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (ғазначилик хизмати бўлинмаларининг) бошқа банк ҳисобварақларидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда ҳамда:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари;
ДМЖ ва БМЖ бюджетлари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари қолдиғи доирасида амалга оширилади.
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг бюджет маблағлари бўйича — жорий молия йилида ҳамда молия йилига қўшимча давр мобайнида;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва БМЖ маблағлари бўйича — жорий молия йилида тегишли касса харажатларини тиклаш орқали кирим қилинади.
18. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг бюджет маблағлари бўйича дебитор қарздорликлари суммаларини кирим қилиш учун «ЎРИМВ» АТда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича (4004 маблағлар манбаси билан) шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджет маблағлари бўйича — бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ўтган йилларнинг дебиторлик қарздорлигини ҳисобга олиш бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида ушбу суммаларни кейинчалик тегишли бюджетларнинг жорий молия йили даромадига ўтказиш билан;
ДМЖ ва БМЖ маблағлари бўйича — ДМЖ ва БМЖ бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида жорий молия йилининг даромадлари сифатида;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича — бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида жорий молия йилининг даромадлари сифатида ҳисобга олинади.
20. Жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг бюджет маблағлари бўйича дебитор қарздорликлари суммалари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тегишли бюджет даромадига ўтказилиши лозим.
Дебитор қарздорликлар суммалари қолдиқлари ўз вақтида ёки ҳисобот ойи тугагунига қадар ўтказилмаган ҳолларда маблағлар жорий ойнинг охирги иш кунида «ЎРИМВ» АТда автоматлаштирилган тарзда тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
21. Бюджет ташкилотларнинг товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларини сотишдан, шунингдек инвентаризация (текширишлар) натижалари бўйича тушган маблағлар ЯҒҲга кирим қилинади ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида кейинчалик бюджет ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта тақсимлаш орқали ҳисобга олинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
22. ДМЖ ёки БМЖ бюджетларидан маблағ олувчиларнинг жорий молия йилида қайтарилган ўтган йилларнинг дебитор қарздорлик суммалари, шунингдек товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларни сотишдан ва инвентаризация (текширишлар) натижалари бўйича тушган маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва тегишли ДМЖ ва БМЖ бюджетларида жорий молия йилининг даромади сифатида ҳисобга олинади.
Бунда ДМЖ ёки БМЖ бюджетларидан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товар-моддий қимматликларини ёки асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар тегишли бюджетлар даромадига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
24. Нақд пул маблағларини олиш учун, шу жумладан буюртмачиларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш, шунингдек хизмат сафари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нақд пул шаклидаги тўловлар учун ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан тижорат банкларида мос равишда 23212 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси маблағлари» ва 23214 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақлари очилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
25. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг 23212 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси маблағлари» ва 23214 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари» ҳисобварақларидан кўчирмалар уларга иловалар билан хизмат кўрсатувчи банклардан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан мазкур ҳисобварақларда маблағлар ҳаракатининг кейинги иш кунида олинади. Кўчирмалар ва уларга иловалар тегишли банклар томонидан электрон ҳужжат кўринишида — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизими (тижорат банклари) ва «ЎРИМВ» АТ маълумотлар базалари ўртасида маълумот алмашиш йўли билан тақдим қилиниши мумкин.
Бунда электрон тарзда тақдим қилинган кўчирмалар ва уларга иловалар қоғоз кўринишида ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
26. Бюджет тизими бюджетлари, шунингдек БМЖ бюджетлари даромадларига кирим қилиш учун асос бўлмаган ЯҒҲга келиб тушган маблағлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан аниқланмаган тушумлар сифатида қабул қилинади. Агар уч иш куни мобайнида ушбу тушумларни аниқлаш ҳамда уларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиш имкони бўлмаса, учинчи иш кунида, бироқ жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирмасдан Ягона ғазна ҳисобварағидан тўланиши (қайтарилиши) лозим бўлган аниқланмаган тушумлар «ЎРИМВ» АТда автоматлаштирилган тарзда маблағлар қайси банк ҳисоб рақамларидан келиб тушган бўлса шу банк ҳисоб рақамларига қайтарилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
27. ЯҒҲдан тўловларни ўтказиш учун «Банк-Ғазначилик» дастурий мажмуаси орқали юборилган тўлов топшириқномаларининг асли Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилмайди ва ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақланади, бундан «UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари мустасно.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
3-боб. «ЎРИМВ» АТда даромадлар ва харажатлар ёйилмасини шакллантириш ва рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва келгусида уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни киритиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
28. Даромадлар прогнозлари, тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари ҳисобини юритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ва туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда қуйидагилар шакллантирилади:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
тегишли бюджетлар тасдиқлангунига қадар — биринчи чорак учун ойлар кесимида вақтинчалик харажатлар ёйилмалари;
29. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари «ЎРИМВ» АТга қуйидаги маълумотларни киритади:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
харажатлар сметалари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олингунига қадар — биринчи чорак учун ойлар кесимида тегишли иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинчалик харажатлар сметалари маълумотларини;
(29-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
харажатлар сметалари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинганидан сўнг — ойлар кесимида тегишли иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни;
(29-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
б) бюджет ташкилотларининг тегишли бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
харажатлар сметалари рўйхатга олингунига қадар — биринчи чорак учун ойлар кесимида тегишли ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан рўйхатга олинган вақтинчалик харажатлар сметалари маълумотларини;
харажатлар сметалари рўйхатга олинганидан сўнг — ойлар кесимида тегишли ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни.
31. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан, дастлаб уларга шахсий ғазна ҳисобварақлари очилганида ҳамда кейинчалик доимий равишда молия йили бошланишидан камида беш иш куни олдин ҳар молия йили учун мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Карточканинг бир асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юқори турувчи ташкилотлари томонидан тасдиқланади.
Агар буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юқори турувчи ташкилоти бўлмаса, унда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси мазкур буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
32. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг орқа томонида буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари рақамлари ва номлари кўрсатилади.
33. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасига буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг раҳбари, бош бухгалтери ва унинг ўринбосари, шунингдек юрисконсульт (юрист) ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахсларнинг имзолари намуналари киритилади ва буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг муҳр изи билан тасдиқланади. Агар буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларида юрисконсульт (юрист) штати мавжуд бўлмаса, унинг имзоси бўлиши талаб қилинмайди.
34. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар намуналари тегишли ходимларнинг ўз қўллари билан қўйилган бўлиши лозим. Имзолар намуналари факсимиле орқали қўйилишига йўл қўйилмайди.
35. Биринчи имзо ҳуқуқи бош бухгалтерга ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.
Буюртмачиларда бухгалтер лавозими бўлмаганда имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасининг иккинчи имзо қаторида «Назарда тутилмаган» ёзуви кўрсатилади.
36. Шахсларга вақтинчалик биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бири вақтинчалик алмаштирилганда вақтинча ваколатга эга бўлган шахснинг имзо намунаси бўлган карточка, амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Вақтинчалик карточка мазкур Қоидаларнинг 31-бандида белгиланган тартибда тасдиқланади. Вақтинчалик карточканинг биринчи асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
37. Буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисининг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида акс эттирилган муҳр ўзгарганда, имзолардан бири алмашганда ёки тўлдирилганда, мазкур буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачиси тасдиқланган янги имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тақдим этади. Амал қилиш муддати тугаган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкалари ғазначилик хизмати бўлинмасида сақланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
38. Ғазначилик хизмати бўлинмалари имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидан буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг юридик ва молиявий мажбуриятларини рўйхатдан ўтказишда ва ҳисобга олишда, шунингдек тўловларни амалга оширишда улардаги имзолар ва муҳр изини имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изи намуналарига солиштиришда фойдаланади.
Бунда буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим қилинган юридик ва молиявий мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлардаги имзолар ва муҳр изининг ҳақиқийлигига буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари жавобгардир.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
381. Ғазначилик хизмати бўлинмаларида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни фақат электрон шаклда тақдим этадиган «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
5-боб. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси
39. Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) мувофиқ амалга оширилади.
40. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ЯҒҲга кирим қилинади ва мазкур бюджет ташкилотларига тушумлар ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан аввал амалга оширилган касса харажатларининг тикланиш суммалари сифатида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
41. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушган маблағларни тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун банклар томонидан шакллантириладиган электрон тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» графасида мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ Тўлов турлари бўйича маълумотномада кўрсатилган тегишли тўлов кодлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари кўрсатилиши лозим.
42. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни, шунингдек ДМЖ ва БМЖ шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг қайтарилиши ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма мурожаатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади, бундан давлат солиқ хизмати органлари томонидан ундириладиган тўловлар мустасно.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
«UzASBO» ДМ уланган бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖлар нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни шахсий ғазна ҳисобварақларидан «UzASBO» ДМда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов топшириқномаларни ғазначилик хизмати бўлинмаларига юбориш орқали қайтаради.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Божхона органларининг депозит ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш фақат тўлов ҳужжатлари асосида, давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни тўловчиларга қайтариш эса солиқ органларининг тегишли хулосалари ва тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
6-боб. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
43. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномалар ва мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар (бундан буён матнда ЮММР буюртмалари деб юритилади) асосида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон ҳужжат шаклида юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. ЮММР буюртмаларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
44. Буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини махсус ахборот портали орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Махсус ахборот портали орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
45. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ ва махсус ахборот портали орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
46. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар ЮММР буюртмаларини қоғоз шаклида икки асл нусхада, унда кўрсатилган суммаларни тўлашга тўлов ҳужжатлари илова қилинган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим қилади.
Бунда мазкур ЮММР буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 47 — 51-бандларига мувофиқ иш юритади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
47. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ЮММР буюртмаларини қабул қилганларидан сўнг ЮММР буюртмаларига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
48. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари бир иш куни мобайнида ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммаларни харажатларни қоплашга тегишли манбаларнинг (бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигига, шунингдек уларга илова қилинган тўлов ҳужжатларидаги суммаларни ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммаларга мувофиқлиги юзасидан текширади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Камчиликлар бўлмаганида ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан ЮММР буюртмалари:
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — ЮММР буюртмаларининг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — ЮММР буюртмаларининг икки аслига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Буюртма бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олинади.
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
49. ЮММР буюртмаларида камчиликлар аниқланганида, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ЮММР буюртмасида камчиликларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачининг масъул ходимига қайтаради.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
50. Камчиликлари кўрсатиб қайтарилган ЮММР буюртмалари тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда электрон шаклда амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
51. ЮММР буюртмаси ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг буюртмачиларнинг масъул ходимлари ЮММР буюртмасининг икки аслига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди ва ЮММР буюртмасининг бир асли буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади. ЮММР буюртмасининг иккинчи асли ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
52. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар капитал қўйилма буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари (уларга қўшимча ва ўзгартиришларни ҳам инобатга олган ҳолда) (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади) асосида ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши шарт.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда шартномаларда қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда ажратилиши назарда тутилади.
53. III гуруҳ харажатлари бўйича шартномалар амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмасдан тузилиши лозим, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
54. Шартномалар аниқ ва равшан сиёҳ ёки шарикли ручка ёки ёзув машинасида ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Бунда тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашларга йўл қўйилмайди.
55. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш капитал қўйилма буюртмачиларининг мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартнома бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси асосида амалга оширилади.
Бунда ушбу юридик мажбуриятни бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур қоидаларнинг 59 — 61-бандларига мувофиқ иш юритади.
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
56. Капитал қўйилма буюртмачиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларида томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
57. Капитал қўйилма буюртмачилари юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун ғазначилик хизмати бўлинмаларига шартноманинг иккита асли ва битта нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;
давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг (бундан буён матнда Комплекс экспертиза қилиш маркази деб юритилади) тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
58. Капитал қўйилмага харажатлар турли манбалар ҳисобидан, инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар доирасида, Давлат бюджети маблағлари, кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда шартномалар, ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи бирламчи ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли халқаро шартномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
59. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари шартномани мазкур Қоидаларнинг 57-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда қабул қилиб олишда Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди, шартномалар мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг эса капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига шартномани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
60. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари капитал қўйилма буюртмачилари томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартномада кўрсатилган суммани шартномада кўрсатилган харажатларни қоплашга тегишли манбанинг (бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигини, томонларнинг зарур реквизитлари, муҳрлари ва имзолари, муҳрлар ва имзоларнинг капитал қўйилма буюртмачиси томонидан тақдим этилган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изига мослигини, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 57-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетдан ажратилган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — рўйхатдан ўтказилади;
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — ҳисобга олинади.
(61-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
62. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда тақдим этилган шартномалар рўйхатдан ўтказилмасдан ёки ҳисобга олинмасдан, мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Шартномаларни қайтариш варақасида уни рўйхатдан ўтказмасдан ёки ҳисобга олмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини ёзма кўрсатган ҳолда қайтарилади.
63. Қайтарилган шартномалар тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Қайтарилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида юритилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
64. Шартномаларни қайтариш варақаларида кўрсатилган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилган ҳолларда, шунингдек қайта тақдим этилган шартномаларда аввал Шартномаларни қайтариш варақаларида кўрсатилмаган бошқа камчиликлар бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномани капитал қўйилма буюртмачиларига такроран қайтарилишига йўл қўйилмайди.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
65. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(65-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
(65-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олинади.
(65-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
66. Шартномалар рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг шартноманинг иккита асли ва Тўловлар жадвалининг битта асли капитал қўйилма буюртмачисига қайтарилади, рўйхатга олинган ёки ҳисобга олинган шартноманинг нусхаси, Тўловлар жадвалининг иккинчи асли ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ шартнома билан тақдим этилган ҳужжатлар нусхалари эса ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
67. Манзилли рўйхатлар асосида бир неча йил амалга ошириладиган шартномалар бўйича жорий молия йилининг юридик мажбуриятлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан капитал қўйилмаларнинг жорий молия йили учун тасдиқланган манзилли рўйхатида назарда тутилган маблағлар доирасида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
68. Бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
илгари ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартноманинг нусхаси;
(68-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
69. Кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланадиган объект қийматидан 5 фоиз кафолат суммаси бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
илгари ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган асосий шартнома (барча қўшимча келишувлари билан) нусхаси;
(69-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
қурилиш объектини қабул қилиш бўйича тегишли давлат комиссиясининг далолатномаси нусхаси ва объектдан фойдаланувчи ташкилот маълумотномаси (хати) нусхаси;
капитал қўйилма буюртмачиси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) ўртасида тузилган солиштириш далолатномаси;
70. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномаларга мувофиқ юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(70-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Тўловлар жадвалининг барча асл нусхаларига (қўшимча келишувнинг барча варақларига) рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
(70-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан Тўловлар жадвалининг барча асл нусхаларига (қўшимча келишувнинг барча варақларига) ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олинади.
(70-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
71. Капитал қўйилма буюртмачиларининг буюртмачи хизматини сақлаб туришга маблағларни ўтказиш бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш ҳар бир объект бўйича тасдиқланган манзилли ва титул рўйхатларида мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида капитал қўйилма буюртмачиси томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиладиган:
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма асосида амалга оширилади.
711. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномаларини ва унга тегишли иловаларни мазкур Қоидаларнинг 712 ва 714-бандларида белгиланган тартибда махсус ахборот порталига жойлаштиради. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади.
(711-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
712. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини махсус ахборот порталига киритади. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади.
(712-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномага оид танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
(712-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
(712-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
713. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари буюртмачи хизматини сақлаб туришга харажатлари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
(713-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
714. Капитал қўйилма буюртмачиларининг махсус ахборот портали маълумотлари асосида автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномалари ва «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртмалари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
Электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, шунингдек, электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар бир иш куни ичида «ЎРИМВ» АТда ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тартибда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
(714-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
72. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобга олинган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби «ЎРИМВ» АТда мазкур Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) китобида электрон кўринишда юритилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
73. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар (йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича юридик мажбуриятлар) асосида ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши шарт.
(73-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар ва электрон давлат харидлар орқали тузилган шартномалар бундан мустасно.
(73-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
74. IV гуруҳ харажатлари бўйича шартномалар амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмаган муддатга тузилиши лозим, манзилли рўйхатлар асосида муддати бир неча йилни ташкил қилиши мумкин бўлган капитал таъмирлаш харажатлари бўйича шартномалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
75. Шартномалар аниқ ва равшан сиёҳ ёки шарикли ручка ёки ёзув машинасида ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Бунда тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашларга йўл қўйилмайди.
76. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш буюртмачиларнинг икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартномани бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси асосида амалга оширилади.
Бунда мазкур юридик мажбуриятни бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 98 — 100-бандларига мувофиқ иш юритади.
(76-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
77. Буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларида томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
79. Буюртмачилар томонидан қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар ҳажми, мос равишда, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари ҳажми билан чегараланади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
80. Вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида тузилган асосий шартномага қўшимча келишув танлаш ёки тендер савдолари ўтказилиши талаб қилинмайдиган ҳолларда мазкур қўшимча келишув бўйича Тўловлар жадвалида биринчи чорак учун назарда тутилган сумма асосий шартнома бўйича амалга оширилган касса харажатларидан кам бўлмаслик шарти билан тузилиши мумкин.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
81. Даврий босма нашрларнинг обунаси ва етказиб бериш учун шартномаларни буюртмачилар жорий молия йилида кейинги молия йили учун тузиши мумкин. Бунда мазкур шартномаларда уларнинг амал қилиш муддати келгуси молия йилининг 31 декабри сифатида белгиланади, шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда эса «ЎРИМВ» АТда ушбу шартномалар амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабри сифатида киритилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
82. Буюртмачилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олишга битта товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи (пудратчи) билан харажатларнинг вазифа жиҳатидан таснифининг бир нечта коди бўйича шартномалар тузишда шартномаларда ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағи ва улардан тўлов суммаси мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади. Мазкур шартномалар ғазначилик хизмати бўлинмаларига вазифа жиҳатидан таснифининг ҳар бир бўлими ва кичик бўлими алоҳида кўрсатилган ҳолда икки асл нусхада Тўловлар жадвали билан бирга тақдим этилади. Бунда мазкур Қоидаларнинг 87-бандида санаб ўтилган ва рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун шартномаларга илова қилинадиган ҳужжатлар буюртмачилар томонидан бир нусхада тақдим этилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
83. IV гуруҳ бўйича харажатларни турли манбалар ҳисобидан, Давлат бюджети маблағлари, кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда шартномалар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
84. Шартномаларда ёки уларга иловаларда товарлар миқдори (ишлар ва хизматлар ҳажми), товарлар (ишлар ва хизматлар) бирлигининг нархи ва умумий суммаси ёки иш ҳажми суммаси кўрсатилган бўлиши лозим.
85. Буюртмачиларнинг шартномалар тузмасдан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатлари (счётлар, квитанциялар, хабарномалар ва бошқа ҳужжатлар) асосида қабул қилинадиган юридик мажбуриятларининг рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
(85-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(85-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига) ўтказиш;
тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағларни Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш;
86. Мазкур Қоидаларнинг 85-бандида назарда тутилган маблағларни ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(86-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма;
87. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
икки асл нусхада Тўловлар жадвали (агар шартнома вазифа жиҳатидан таснифнинг бир нечта кодлари бўйича тузилган бўлса, унда бюджет таснифининг тегишли кодлари алоҳида кўрсатилади);
танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баравари миқдори ва ундан ошган шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказининг экспертиза хулосаси.
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
88. Қуйидаги ҳолларда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун мазкур Қоидаларнинг 87-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) автотранспорт, машина, техника ва ускуналарни жорий, ўрта ва мукаммал таъмирлашда — нуқсон далолатномаси;
б) бино ва иншоотларни жорий ва ўрта таъмирлашда — лойиҳа-смета ҳужжатларини (бажариладиган ишлар суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан ошган ҳолларда) экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида хулоса нусхаси, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(88-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
в) бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлашда:
бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхати нусхаси;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги бўйича хулоса нусхаси;
(89-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
(90-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
91. Буюртмачилар юридик ёки жисмоний шахслардан бино ёки иншоот сотиб олишда шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баравари миқдори ва ундан ошган шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказининг экспертиза хулосаси.
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
92. Бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
(92-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(92-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
қўшимча келишувнинг икки асли ва бир нусхаси (асосий шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда);
икки асл нусхада Тўловлар жадвали.
Бунда қўшимча келишувда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
94. IV гуруҳ харажатлари ҳисобига нақд пул маблағлари тўлаш фақат қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
95. Буюртмачиларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда «Ўқитиш харажатлари», «Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш харажатлари», «Бошқа харажатлар» ва харажатлар сметасининг бошқа харажат моддаларидан нақд пул олиш бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик хизмати бўлинмаларида буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш тартиби бўйича рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади:
(95-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
икки асл нусхада ЮММР буюртмаси;
буюртмачиларнинг (ходимни хизмат сафарига юбориш, тадбирни ўтказиш ва бошқалар тўғрисидаги) буйруғи нусхаси.
Бунда давлат илмий-техник дастурларини бажаришга иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида маблағлар олувчи буюртмачиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ЮММР буюртмаси асосида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
96. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 95-бандида белгиланган харажатларни нақд пул маблағлари орқали амалга ошириш мазкур буюртмачиларнинг раҳбарлари томонидан тегишли буйруқ қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Буйруқда тадбир тури, муддати ва ўтказилиш жойи, иштирокчилар сони ва харажатларнинг умумий суммаси, иштирокчиларга нақд пул маблағлари кўринишида тўланиши лозим бўлган сумма алоҳида кўрсатилиши лозим.
97. Вояга етмаган болаларга (вояга етмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти нусхаси асосида) тўланиши лозим бўлган нақд пул маблағлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб берилади.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
98. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 86 — 92-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилганидан сўнг ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санани кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди, шартнома ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг буюртмачиларнинг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартномани ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
99. Ғазначилик хизмати бўлинмалари буюртмачилар томонидан шартнома ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида:
(99-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
мазкур Қоидаларнинг 86 — 92-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини;
шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаларда томонларнинг зарур реквизитлари, муҳр ва имзолари мавжудлигини;
муҳр изи ва имзоларнинг буюртмачилар томонидан тақдим этилган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изига мослигини;
100. Буюртмачиларнинг шартномалари ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги юзасидан текширишда камчиликлар бўлмаган ҳолларда шартномалар ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар тақдим этилганидан сўнг тўртинчи иш кунидан кечикмасдан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан:
(100-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетдан ажратилган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — рўйхатдан ўтказилади;
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — ҳисобга олинади.
(100-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
101. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда тақдим этилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар рўйхатдан ўтказилмасдан ёки ҳисобга олинмасдан Шартномаларни қайтариш варақасида уни рўйхатдан ўтказмасдан ёки ҳисобга олмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини ёзма кўрсатган ҳолда қайтарилади.
102. Қайтарилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда электрон кўринишда Қайтарилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида юритилади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
103. Шартномаларни қайтариш варақаларида кўрсатилган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилган ҳолларда, шунингдек қайта тақдим этилган шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаларда аввал Шартномаларни қайтариш варақаларида кўрсатилмаган бошқа камчиликлар бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан буюртмачиларга шартномаларни ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаларни такроран қайтарилишига йўл қўйилмайди.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
104. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(104-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 85-бандида кўрсатилган юридик мажбуриятларни Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
(104-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 85-бандида кўрсатилган юридик мажбуриятларни Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг асли ҳисобга олиш рақами ҳамда санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс имзоси билан тасдиқлаш йўли билан ҳисобга олинади.
(104-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
105. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан юридик мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олингандан сўнг:
шартномаларнинг икки асли ва Тўловлар жадвалларнинг биринчи асли буюртмачиларга қайтарилади, рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартномаларнинг нусхаси, Тўловлар жадвалининг иккинчи асли ва буюртмачилар томонидан шартномалар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар нусхалари эса ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақлаш учун қолади;
Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг ва Тўловлар жадвалининг биринчи асли буюртмачиларга қайтарилади, иккинчи асли ҳамда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар нусхалари эса ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
106. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобга олинган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби «ЎРИМВ» АТда Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) китобида электрон кўринишда юритилади.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
107. Рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартномалар суммасига нисбатан молиявий мажбуриятларни кам миқдорда рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши натижасида юзага келган харажатларни қоплашга тегишли манба (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) бўйича ишлатилмаган қолдиқ мавжуд бўлганида буюртмачилар амал қилиш муддати:
(107-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
тугамаган шартномалар бўйича — тегишли ҳисобот даври учун шартнома суммасини камайтиришни ва уни мазкур шартнома бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммасига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча келишув тузиши ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиши;
(107-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
тугаган шартномалар бўйича — ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартнома суммасини камайтирилиши ва уни мазкур шартнома бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммасига мувофиқлаштирилиши учун асос бўлувчи мазкур шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан солиштириш далолатномасини тузиши ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиши зарур.
(107-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
108. Агар шартномалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилиши асосли сабабларга кўра кейинги молия йилига ўтса, буюртмачилар мазкур шартнома муддати тугагунига қадар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилган солиштириш далолатномалари асосида шартномалар муддатини узайтириш, жорий молия йилида қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) суммасига камайтириш, шунингдек етказиб берилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилига ўтказишни назарда тутувчи қўшимча келишувлар тузиши мумкин. Бунда мазкур қўшимча келишувлар товарлар (ишлар, хизматлар) бирлиги нархининг ошишини назарда тутмаслиги ва уларнинг умумий суммаси товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) етказиб берилмаган қисми бўйича юридик мажбуриятлар суммасидан ошмаслиги шарт.
Бунда мазкур қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда «ЎРИМВ» АТда уларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабри сифатида киритилади.
(108-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
109. Ғазначилик хизмати бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 108-бандида кўрсатилган буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) ўртасида тузилган қўшимча келишувни кейинги молия йилида қуйидаги тартибда:
(109-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларининг кейинги молия йилининг харажатлар сметасида улар томонидан мазкур қўшимча келишув бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар режалаштирилганлигини тасдиқловчи хулосаси асосида рўйхатдан ўтказади;
(109-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича кейинги молия йилининг харажатлар сметасида мазкур қўшимча келишув бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш ва тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар режалаштирилганлигини тасдиқловчи бюджет ташкилотларининг кафолат хати асосида ҳисобга олади.
(109-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
1091. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини махсус ахборот порталига киритади. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади. Махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномага оид танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(1091-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
1092. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
(1092-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
1093. Буюртмачиларнинг махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда маълумотлари шаклланган шартномалари ва «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртмалари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
Электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, шунингдек, электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар бир иш куни ичида «ЎРИМВ» АТда ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тартибда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
(1093-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
4-§. Буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
110. Буюртмачилар бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан фақат қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лизинг шартномалари тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
111. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан буюртмачиларнинг лизинг шартномалари бўйича рўйхатдан ўтказиладиган ёки ҳисобга олинадиган юридик мажбуриятлари ҳажми, мос равишда, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари ҳажми билан чегараланади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
112. Лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга икки асл нусхада Тўловлар жадвали тақдим этади.
(112-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
113. Лизинг шартномалари бўйича жорий молия йилида юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши лизинг тўловлари бўйича тасдиқланган тўловлар жадвали асосида жорий молия йилида тўланиши назарда тутилган сумма доирасида амалга оширилади.
Лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилларида рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши лизинг бўйича тасдиқланган тўловлар жадвалида назарда тутилган мос равишда кейинги молия йилларида тўланиши лозим бўлган суммалардан келиб чиқиб икки асл нусхада Тўловлар жадвали асосида амалга оширилади.
114. Лизинг шартномаларини ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 98 — 106-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
115. Буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади.
(115-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
116. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномаларни (унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳам инобатга олиб) рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига шартноманинг бир асли ва нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(116-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома нусхаси.
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
117. Бажариш муддати бир молия йилидан ортиқ муддатни ташкил этадиган импорт шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан кейинги молия йилларида рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
(117-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(117-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
қўшимча келишувнинг бир асли ва нусхаси (асосий шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда);
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома нусхаси.
118. Буюртмачиларнинг импорт шартномаларини ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 98 — 106-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган ва ҳисобга қўйилган импорт шартномалари бўйича буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмайди.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
119. Импорт шартномалари ташқи кредит маблағлари, давлатлар, давлатлар ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, шунингдек халқаро ва чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ва бошқалар қарзлари ҳамда грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда импорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш тегишли халқаро шартномалар билан ўрнатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
120. Конвертация ва белгиланган тартибда тўлов учун маблағлар буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга сўровнома асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказилади. Хорижий валюта курсининг кўтарилиш томонга ўзгариши ҳолларида миллий валютани хорижий валютага конвертация қилишга қўшимча сўровнома тақдим этилади.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни.
121. Буюртмачилар импорт шартномалари тузишда ва уларни хорижий валютада тўлаш шарти билан мажбуриятларни қабул қилишда юзага келиши мумкин бўлган валюталар курси фарқларини қоплаш учун харажатларни қоплашга тегишли манбалар (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) захирасини назарда тутишлари лозим.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
122. Юзага келиши мумкин бўлган валюта курси фарқларини қоплаш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг зарур захираси ҳар бир аниқ импорт шартномаси бўйича индивидуал тарзда буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармалари ёки ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари иштирокида шартнома тузилган сана, назарда тутилаётган муддат ва валюта курсининг кутилаётган ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда аниқланади.
(122-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
123. Импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган икки нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва Тўловлар жадвали ҳамда тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
1231. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг импорт шартномаларини, шунингдек импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар бўйича буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 1091— 1093-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ импорт шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши лозим бўлганида мазкур шартномалар, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар дастлаб ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга қўйилиши лозим.
(1231-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
7-боб. Буюртмачиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларини рўйхатдан ўтказишда ва ҳисобга олишда нарх ечими ҳамда нархлар мониторингини амалга ошириш
124. Ғазначилик хизмати бўлинмалари буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилаётган шартномаларнинг сифатли таъминланишини ва нарх-наво ечимини назарда тутувчи бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхасини олиш йўли билан амалга оширади.
Бунда буюртмачилар танлаш ёки тендер савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлаш ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаларини махсус ахборот порталига киритиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклини шартнома билан бирга ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
125. Буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузиладиган шартномалардаги нарх-наво ечими ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилганлигига жавобгардир.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
8-боб. Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
126. Буюртмачиларнинг I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлари ЮММР буюртмалари, шунингдек ушбу гуруҳлар харажатлари бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари асосида рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади.
127. Буюртмачилар бюджетга мажбурий тўловларни тўлаш, нақд пул маблағларини олиш ёки ходимларнинг пластик карталарига маблағларни ўтказиш учун ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммалар доирасида ғазначилик хизмати бўлинмаларига тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари тақдим этади.
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган тартибда электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
(127-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
128. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон шаклда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида ғазначилик хизмати бўлинмаси масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда тўловга қабул қилинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(128-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
129. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига қоғоз шаклда тақдим қиладилар ва уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 130 — 135-бандларига мувофиқ иш юритади.
(129-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
130. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик хизмати бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
(130-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
131. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, тўлов топшириқномалари қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Тўлов топшириқномалар мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
132. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
(132-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда ғазначилик мемориал ордерларининг «Тўлов мақсади» устунида Тўлов турлари бўйича маълумотномага асосан тегишли тўлов коди, буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
133. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходими ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
(133-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
134. Маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига ўтказишда ғазначилик мемориал ордерларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
иқтисод қилинган бюджет маблағларини ўтказишда — мазкур Қоидаларнинг 225-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар;
Бунда ота-оналарнинг мактабгача ва қўшимча таълим ташкилотларида болаларни сақлаш учун тўловлари, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, ходимлардан улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумларни ўтказишда ва бошқа шунга ўхшаш тўловларни амалга оширишда қўшимча ҳужжатлар илова қилинмайди (талаб қилинмайди), бироқ тўлов мақсадида ойи, йили ва кимга тўлаётганлиги кўрсатилиши шарт (ғазначилик мемориал ордери ҳар бир тўловчи бўйича алоҳида расмийлаштирилади), шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига маблағларни ўтказишда ҳам ғазна мемориал ордерига қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди ва тўлов мақсадида тегишли қонунчилик ҳужжати ва нима мақсадда ўтказилаётганлиги кўрсатилиши шарт.
(134-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 26-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3718, 01.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон)
135. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари I ва II гуруҳ харажатлари бўйича ЮММР буюртмалари асосида «ЎРИМВ» АТга буюртмачилар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини киритади ҳамда улар бўйича тўловларни амалга оширади.
(135-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
136. Нақд пул маблағлари олиш учун чек — бу ғазначилик хизмати бўлинмасининг маълум нақд пул суммасини буюртмачига бериш учун электрон топшириғидир. Чеклар буюртмачи томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда шакллантирилади. Чеклар ўн кун давомида (улар банкка юборилган кунни ҳисобга олган ҳолда) ҳақиқий ҳисобланади.
(136-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(137-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(138-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
139. Буюртмачилар 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларига маблағлар ўтказилганидан сўнг «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда шакллантирилган чекларни ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборадилар. Бунда буюртмачилар нақд пул тўловлари бўйича 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларга пул тушганидан сўнг ўн кун ичида (чеклар ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган кунни ҳисобга олган ҳолда) нақд пул маблағларини умумий сумма доирасида электрон кўринишда шакллантирилган чек билан олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тегишли суммага ЮММР буюртмаси ёки пул оладиган саналар ва суммаларини аниқ ва алоҳида кўрсатган ҳолда ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМ орқали тақдим этади.
Бунда банкнинг масъул ходимлари ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиб, электрон кўринишда юборилган чекларни улар тақдим қилинган кунда қабул қилиши шарт.
(139-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
140. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон кўринишда келган чек ва ЮММР буюртмаси суммалари мувофиқлиги текширилади ҳамда «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади. Бунда «ЎРИМВ» АТда тасдиқланган чек электрон кўринишда хизмат кўрсатувчи банкка юборилади.
(140-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(141-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(142-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(143-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(144-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(145-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
146. Банклар томонидан электрон кўринишда келган чек белгиланган шаклга мувофиқлиги, тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилганлиги юзасидан текширилади, камчиликлар аниқланмаган тақдирда буюртмачига мазкур чекда кўрсатилган сумма берилади.
Бунда нотўғри расмийлаштирилган чеклар банклар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига чек тақдим қилинган кун охиригача электрон ҳужжат шаклида қайтарилади.
(146-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
147. Нақд пул маблағлари берилганидан сўнг электрон кўринишда келган чек ижро этилганлиги тўғрисидаги маълумот банклар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон шаклда автоматик тарзда юборилади.
(147-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
148. Банклардан нақд пул маблағларини олиш учун буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги моддий жавобгар шахсга (кассирга) «UzASBO» ДМда электрон шаклда берилган Ишончнома асосида тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан «UzASBO» ДМ орқали электрон шаклда тақдим қилинган Ишончнома «ДМБАТ» ДМда электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиб, хизмат кўрсатувчи банкларга юборилади.
(148-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(149-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(150-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
151. Буюртмачиларнинг ходимлари учун пластик карточкалар бир вақтнинг ўзида икки ёки бир неча банкда очилган ҳолда буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмасига тегишли миқдорда тўлов топшириқномалари тақдим қилади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
152. Ходимларининг иш ҳақи суммаларини пластик карточкаларга ўтказиш учун буюртмачилар хизмат кўрсатувчи банкка икки асл нусхада қоғоз ҳамда электрон кўринишда ходимлар рўйхатини тақдим қилади. Бунда:
ходимлар рўйхатининг ҳар бир варағи ташкилот раҳбари, бош бухгалтери ва ходимлар бўлимининг масъул ходими ёки уни ўрнини босувчи ходим томонидан имзоланади, ташкилот ва ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.
153. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ходимларининг иш ҳақи суммаларини пластик карточкаларга ўтказиш учун ходимлар рўйхатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда банкларга фақат электрон шаклда юборади.
154. Банклар буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ходимлар рўйхатнини синчковлик билан текширади ва хатолик ёки камчиликлар аниқланган ҳолларда хатолик ёки камчиликлар аниқланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида хатолик ва камчиликларни тўғрилаш учун буюртмачиларга қайтаради.
155. Хизмат кўрсатувчи банклар ходимлар рўйхатининг иккинчи нусхасини маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи штамп босган ҳолда буюртмачиларга ходимлар рўйхатида кўрсатилган маблағлар тўлиқ ўтказилган кундан кейинги кундан кечикмасдан беради.
156. Ходимларнинг пластик карточкаларига маблағларни ўтказилганлигини тасдиқловчи банк штампи босилган ходимлар рўйхати буюртмачиларнинг бухгалтериясида буюртмачиларнинг ўз ходимлари олдидаги иш ҳақи тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида сақланади.
157. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни мазкур Қоидаларнинг 16-иловасига мувофиқ шакл бўйича Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналига кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
(157-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида очилади ва юритилади. Буюртмачилар кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
158. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар капитал қўйилма буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатлар (бундан буён матнда ҳисобварақ-фактура деб юритилади) асосида қабул қилинади.
(158-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
159. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун рухсатнома доирасида рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади.
(159-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
160. Капитал қўйилма буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганларидан сўнг рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун уларни электрон ҳужжат шаклида «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юбориши лозим. Бунда ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(160-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
161. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича рўйхатга олинади ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича ҳисобга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги ёки ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумот капитал қўйилма буюртмачиларига автоматик тарзда юборилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
162. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юборилган ҳисобварақ-фактураларининг тегишли шартномага мувофиқлиги бўйича текшириш орқали Молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
163. Агар ҳисобварақ-фактуралар бўйича бажарилган ишлар ҳажми ишларни бажариш жадвалидан илгарилаб кетиш натижасида юзага келган ҳамда рўйхатдан ўтказиладиган ёки ҳисобга олинадиган молиявий мажбуриятлар тегишли йил учун режалаштирилган маблағлардан ошса, капитал қўйилма буюртмачилари ғазначилик хизмати бўлинмаларига мазкур Қоидаларнинг 160-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга бош бухгалтерлари томонидан имзоланган маълумотнома тақдим этади. Ушбу маълумотномада тегишли ҳисобварақ-фактура реквизитлари ҳамда смета доирасида жорий йил учун қабул қилиниши лозим бўлган молиявий мажбурият суммаси кўрсатилади. Бунда молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан капитал қўйилма буюртмачиларининг маълумотномасида кўрсатилган сумма доирасида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
(163-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(1631-1632-бандлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
164. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
(164-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
165. «UzASBO» ДМга уланмаган капитал қўйилма буюртмачилари тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига қоғоз шаклда тақдим қилади ва уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 167 — 171-бандларига мувофиқ иш юритади.
(165-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
166. Капитал қўйилма буюртмачиларининг харажатлар тўлови қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
тўлов ҳужжатида шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, капитал қўйилма буюртмачисининг номи ва СТИРи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, юридик мажбурият юзага келишига асос бўлган ҳужжат ва ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси, аванс (тўлов) миқдори ва тўлов мақсади тўғри кўрсатилганида;
қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати асосида ва тегишли объектлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардаги мавжуд ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари қолдиғи доирасида;
(166-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
агар тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида кўрсатилган сумма ғазначилик хизмати бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган юридик мажбуриятга асосан олдин ўтказилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан ошмаса;
(166-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
167. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик хизмати бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — капитал қўйилма буюртмачисининг шахсий ғазна ҳисобварақ рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган юридик ва молиявий мажбурият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
(167-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
168. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, тўлов топшириқномалари қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Тўлов топшириқномалар мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтаради. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
(168-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
169. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларига капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
(169-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда ғазначилик мемориал ордерларининг «Тўлов мақсади» устунида Тўлов турлари бўйича маълумотномага асосан тегишли тўлов коди, капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
170. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
(170-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
171. Маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига ўтказишда ғазначилик мемориал ордерларига маблағларни ўтказишга асос бўлувчи юридик ва молиявий мажбуриятлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
172. Ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган юридик мажбуриятларда назарда тутилган, белгиланган тартибда ҳар бир ҳисобварақ-фактурадан чегириб қолинадиган, кафолат муддати тамом бўлганидан сўнг тўланадиган кафолат суммаси тўғрисидаги маълумот «ЎРИМВ» АТга киритилмайди.
(172-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
173. Кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланадиган объект қийматидан 5 фоиз кафолат суммасини тўлаш бўйича молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура ва капитал қўйилма буюртмачиси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида тузиладиган солиштириш далолатномаси асосида амалга оширилади.
174. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимлари журналга кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
(174-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда ғазначилик хизмати бўлинмаларида Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир капитал қўйилма буюртмачиси бўйича алоҳида очилади ва юритилади.
(174-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Капитал қўйилма буюртмачилари кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови
175. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралари асосида қабул қилинади.
176. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун рухсатнома доирасида рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади.
(176-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
177. Буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар олганидан сўнг уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун уларни электрон ҳужжат шаклида «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» Атга юбориши лозим. Бунда ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(177-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
178. Буюртмачилар томонидан «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича рўйхатга олинади ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича ҳисобга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги ёки ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумот капитал қўйилма буюртмачиларига автоматик тарзда юборилади.
(178-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
179. Буюртмачиларнинг «UzASBO-Faktura» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юборилган ҳисобварақ-фактураларининг тегишли шартномага мувофиқлиги бўйича текшириш орқали Молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.
(179-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(1791-1792-бандлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
1793. Буюртмачилар электрон давлат харидлари орқали товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олганларидан сўнг уч иш куни муддатида бу ҳақдаги маълумотларни «UzASBO-Faktura» электрон тизимига киритишлари ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТга юборишлари лозим.
(1793-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
180. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(180-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
181. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини ғазначилик хизмати бўлинмаларига қоғоз шаклда тақдим қилади ва уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 183 — 187-бандларига мувофиқ иш юритади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
182. Буюртмачиларнинг харажатлар тўлови қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
тўлов ҳужжатида шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, капитал қўйилма буюртмачисининг номи ва СТИРи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, юридик мажбурият юзага келишига асос бўлган ҳужжат ва ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси, аванс (тўлов) миқдори ва тўлов мақсади тўғри кўрсатилганида;
буюртмачиларнинг харажатлар сметасининг IV гуруҳи тегишли моддалари бўйича режали маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қолдиқлари суммалари доирасида;
агар тўлов топшириқномасида ёки ғазна мемориал ордерида кўрсатилган сумма ғазначилик хизмати бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган юридик мажбуриятга асосан олдин ўтказилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан ошмаса;
(182-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
183. Тўлов топшириқномалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси, буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЙҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
Бунда тўлов топшириқномаларининг «Маблағларни тўловчининг номи» устунида ғазначилик хизмати бўлинмасининг номи, «Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсади» устунида — буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган юридик ва молиявий мажбурият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
(183-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
184. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, тўлов топшириқномалари қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Тўлов топшириқномалар мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарадилар. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
(184-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
185. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси, ғазначилик хизмати бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик хизмати бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
(185-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда ғазначилик мемориал ордерларининг «Тўлов мақсади» устунида Тўлов турлари бўйича маълумотномага асосан тегишли тўлов коди, буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, СТИРи ва номи, бюджет таснифининг тегишли кодлари, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжат, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилади.
186. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик хизмати бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
(186-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
187. Маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқасига ўтказишда ғазначилик мемориал ордерларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
иқтисод қилинган бюджет маблағларини ўтказишда — мазкур Қоидаларнинг 225-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар;
188. Бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида чорак (йил) охирида қолган, иқтисод қилинган бюджет маблағлари (капитал қўйилмалар бўйича тўловлар учун назарда тутилган маблағлардан ташқари) Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва сарфланади. Йил охирида шахсий ғазна ҳисобварақларда қолган иқтисод қилинган бюджет маблағларини Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши молия йилига қўшимча давр мобайнида амалга оширилади.
189. Харажатлар сметасининг тегишли моддасида назарда тутилган режали ажратилган бюджет маблағлари белгиланган муддатларда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига шартномалар тузилмасдан Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ғазначилик мемориал ордери асосида ўтказилади.
190. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда журналга кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
(190-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда ғазначилик хизмати бўлинмаларида Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида очилади ва юритилади.
(190-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Буюртмачилар кўчирмаларни «UzASBO» ДМдан электрон тарзда олган ҳолларда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журнали юритилмайди.
81-боб. Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш, шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш ва уни бекор қилиш тўғрисида хабарнома юбориш
1901. Буюртмачилар томонидан Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборилган шартномалар, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар, тўлов топшириқномалар ва ғазна мемориал ордерларни текшириш жараёнида давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, улар Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилмасдан ёки ҳисобга олинмасдан қайтарилади.
Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари «ЎРИМВ» АТда уч иш куни мобайнида шартнома(лар)ни бекор қилиш тўғрисида буюртмачи(лар)га ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат молиявий назорат органларига хабарнома юборади.
1902. Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари молиявий операцияларнинг барча жараёнлари бўйича шубҳали ҳолатлар тўғрисида давлат молиявий назорат органларини уч иш куни мобайнида хабардор қилади.
1903. Жамоатчилик назорати субъектлари ёки бошқа ваколатли органлардан қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ёки мустақил равишда хавф(риск)лар аниқланганда, вазиятга аниқлик киритилгунга қадар Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўловларни вақтинча тўхтатиб туради (қонунчиликда белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно).
(81-боб Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
9-боб. Буюртмачиларнинг ЯҒҲга маблағ ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномаларини ижро этиш
191. Буюртмачиларнинг инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномалари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) талаблари доирасида расмийлаштирилади ва ғазначилик хизмати бўлинмасига тақдим этилади.
Бунда инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномасининг «Маблағларни олувчининг номи» устунида «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги», «Маблағларни олувчининг ҳисобварағи» устунида — ЯҒҲ, «Тўлов мақсадида» устунида — тўлов коди, буюртмачининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи ҳамда инкассо топшириқномасини ёки тўлов талабномасини қўйиш учун асос бўлган ҳужжатлар реквизити кўрсатилади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
192. Буюртмачилар томонидан инкассо топшириқномаси тегишли ҳужжатлар билан биргаликда хизмат кўрсатувчи ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидагича тақдим этилади:
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида беш нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг бешинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, ЯҒҲга хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади;
бир ҳудуд ичида ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик хизмати бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан битта ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади;
ҳудудлараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик хизмати бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан турли ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади.
(192-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
193. Буюртмачилар томонидан тўлов талабномаси тегишли ҳужжатлар билан биргаликда хизмат кўрсатувчи ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидагича тақдим этилади:
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов талабномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Тўлов талабномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади.
олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилганида тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов талабномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик хизмати бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Тўлов талабномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмасига қайтарилади.
(193-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
194. Ғазначилик хизмати бўлинмаси томонидан инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномаси «Банк-мижоз» дастурий мажмуидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда ижро этилганида буюртмачи томонидан инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномаси икки нусхада тақдим қилинади.
Бунда буюртмачининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномаси ва тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик хизмати бўлинмасига инкассо топшириқномасини ва тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Иккинчи нусхаси буюртмачининг шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда буюртмачининг масъул ходимига берилади.
(194-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
10-боб. Ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш
195. Ижро ҳужжатида фойдасига давлат бюджети маблағлари ўтказилиши назарда тутилган шахслар ёхуд уларнинг вакилларининг иқтисодиёт ва молия органларига мурожаатини иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқиш ва ижро ҳужжатининг ижроси юзасидан тегишли чораларни кўриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ (бундан буён матнда Низом деб юритилади) амалга оширилади.
(195-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
196. Иқтисодиёт ва молия органлари ижро ҳужжатини Низомга мувофиқ кўриб чиққанларидан сўнг агар ижро ҳужжатини ижро этмасдан қайтаришга асослар бўлмаса, ариза келиб тушган кундан бошлаб 27 кун ичида:
(196-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
пул маблағлари ундирувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб бериладиган тегишли шахсий ғазна ҳисобварағини очади;
(196-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
ижро ҳужжатига мувофиқ маблағни тўлаб бериш учун «ЎРИМВ» АТда юридик мажбуриятни шакллантиради ва тасдиқлайди, шунинг билан биргаликда ушбу юридик мажбурият асосида тўлов ҳужжатини шакллантиради ва маъқуллайди;
(196-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
ижро ҳужжатининг аслини ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этади.
(196-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
(196-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
197. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида иқтисодиёт ва молия органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли иқтисодиёт ва молия органига қайтаради.
Ундирувчининг аризаси ва ижро ҳужжатининг асли иқтисодиёт ва молия органида сақланади.
(197-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(198-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
(199-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
200. Тўловни амалга ошириш учун тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари ижро ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш, кечиктириш, бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга ошириш бўйича тегишли чораларни кўриш учун ёзма равишда тегишли иқтисодиёт ва молия органини хабардор қилади.
(200-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
11-боб. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш
201. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш Низомга мувофиқ амалга оширилади.
202. Ижро ҳужжатларида қарздор-бюджет ташкилотининг тўғри реквизитлари (ЯҒҲ, шахсий ғазна ҳисобварағи ёки банк ҳисобварағи) кўрсатилиши лозим. Қарздорнинг реквизитлари нотўғри кўрсатилган ижро ҳужжатлари ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан реквизитларни аниқлаштириш учун қайтарилади.
(202-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
203. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш:
биринчи навбатда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига;
тўланиши лозим бўлган қарз бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
204. Ғазначилик хизмати бўлинмалари ижро ҳужжатлари ҳисобини алоҳида Ижро ҳужжатлари ва суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш журналида «ЎРИМВ» АТда электрон кўринишда юритади.
(204-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
205. Ғазначилик хизмати бўлинмалари ижро ҳужжатини олганидан сўнг ўн кунлик муддатда унинг ижросини қуйидаги йўл билан таъминлайди:
(205-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаси ва бюджет ташкилотининг барча бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари бўйича тўловларни ва шартномаларни рўйхатдан ўтказишни ёки ҳисобга олишни вақтинчалик тўхтатиш, шунингдек бюджет ташкилотининг маблағларидан фойдаланиш бўйича ижро ҳужжатида назарда тутилган чекловларни таъминлаш;
ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда тегишли харажатлари вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида бюджет ташкилотини ёзма хабардор қилиш;
бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағидан бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари қолдиғи доирасида маблағларни ўтказиш, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармасида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ҳамда қарздорлик бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга ошириш.
206. Бюджет ташкилотлари ижро ҳужжатини ёки ғазначилик хизмати бўлинмасининг тегишли хабарномасини олганидан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(206-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
2061. Ғазначилик хизмати бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари бир иш куни ичида «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон шаклини юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2061-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
207. Бюджет ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 206 ва 2061-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ёки муддатида тақдим этилмаганида ғазначилик хизмати бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 205-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ижро ҳужжати бўйича тўловни мустақил амалга оширади.
(207-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
208. Бюджет ташкилотларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида бюджетдан ташқари маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ижро ҳужжати бўйича тўлов бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасидан амалга оширилади.
Бунда харажатлар сметасининг тегишли моддасида юридик мажбуриятлар билан банд қилинмаган маблағлар мавжуд бўлмаса, бюджет ташкилотлари тегишли модда бўйича қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини камайтириш бўйича тегишли чораларни кўришлари шарт.
209. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ва харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиғи йўқ ёки етарли бўлмаган тақдирда, ғазначилик хизмати бўлинмаси бюджет ташкилотига харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида талабнома юборади.
(209-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
210. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаларида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаган ҳолда бюджет ташкилотлари тегишли иқтисодиёт ва молия органига ижро ҳужжатига асосан тўлаш учун бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш киритиш йўли билан маблағларни тўлиқ тўлаши бўйича уч иш куни ичида тегишли чораларни кўриш юзасидан мурожаат қилади.
(210-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
211. Бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида бюджетдан ташқари маблағлар ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасида режалаштирилган маблағлар етарли бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжати асосида маблағлар тўлиқ ўтказилмаган ҳолларда кейинчалик бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағидан, шунингдек бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддалари бўйича юридик мажбуриятларни қабул қилиш ижро ҳужжатида кўрсатилган маблағлар тўлиқ тўланганидан сўнг амалга оширилади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
12-боб. Бюджетлараро трансфертлар бўйича тўловларни амалга ошириш
212. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджетлараро трансфертлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ҳамда Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, шунингдек ДМЖ бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
213. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ҳамда Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
214. ДМЖ бюджетларидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағига ҳамда бунинг аксича ўтказилади.
215. Бюджетлараро транфертларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет маблағларини ўтказиш учун сўровнома ва ғазначилик мемориал ордерлари асосида амалга оширилади.
216. Бюжетлараро трансфертлар бўйича ҳисоб-китоблар жорий молия йилида қўшимча вақт даврини ҳисобга олган ҳолда якунланиши лозим.
217. Маҳаллий бюджетдан ўз муддатида қайтарилмаган бюджет ссудалари ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори бюджет олдидаги қарздорликларни сўзсиз ундириш учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек ДМЖ бюджетларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ундиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетларига туман ва шаҳар бюджетларидан ундиришда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри иқтисодиёт ва молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик хизмати бошқармаларига тегишли мазмундаги хат билан биргаликда икки нусхада Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровнома тақдим этади.
(217-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
218. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномаларини қабул қилганларидан сўнг сўровномада камчиликлар аниқланмаса сўровномаларининг иккала нусхасига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди ҳамда бир нусхасини Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномани юборган иқтисодиёт ва молия органига қайтаради. Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномада камчиликлар аниқланганида камчиликларни бартараф этиш учун сўровноманинг иккала нусхасини иқтисодиёт ва молия органига қайтаради.
(218-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
219. Ғазначилик хизмати бўлинмалари иқтисодиёт ва молия органларининг Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномани қабул қилиб олганидан сўнг шу иш кунининг ўзида «ЎРИМВ» АТда маблағларни сўзсиз ундириш учун ғазначилик мемориал ордери шакллантиради ва ғазначилик мемориал ордери «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда бажарилади.
(219-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
13-боб. Қўшимча вақт даврида бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
220. Кейинги йилнинг январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври бўлиб, бу давр мобайнида ўтган йил учун бюджет тизими бюджетларининг ижроси амалга оширилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет тизими бюджетларининг қўшимча вақт давридаги ижроси бўйича операцияларни ўтказиш тартибини ва охирги муддатларини белгилайди.
(220-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
221. Қўшимча вақт даврида иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлинмалари, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан жорий молия йили учун Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетларини ижро этиш бўйича операциялар, шу жумладан:
(221-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш;
бюджет ташкилотлари томонидан иқтисод қилинган маблағлар суммаларини Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш;
Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари маблағлари ҳисобидан бошқа рухсат этилган тўловлар амалга оширилади.
Бунда молия йили учун қўшимча вақт даври бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига татбиқ этилмайди, иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш бундан мустасно.
222. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликлар ўтган йилги харажатлар сметасининг қайси харажатлар моддаси бўйича юзага келган бўлса, шу харажатлар моддаси бўйича тўланади.
223. Кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(223-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси нусхаси;
2231. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
(2231-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
2232. Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2232-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
2233. Ғазначилик хизмати бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2233-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
224. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликни қоплаш ёки маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларини тўлдиришда тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларининг тўлов мақсадида мос равишда «20__ йил учун кредитор қарздорликни қоплаш» ёки «20__ йил учун иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш» ёзуви ёзилади.
225. Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТга юборади.
Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати иқтисодиёт ва молия органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(225-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
226. Ўтган йилги кредитор қарздорликни қоплаш, шунингдек Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалар ёки ғазначилик мемориал ордерлари ғазначилик хизмати бўлинмаларига молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим қилиниши лозим.
(226-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
227. Кредитор қарздорликни тўлаш ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида қолган иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномалар ва ғазначилик мемориал ордерлари молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим этилмаган ҳолларда бюджетдан ажратилган маблағлар белгиланган мақсадни йўқотади ва тегишли бюджетларнинг қолдиқлари бўлиб ҳисобланади.
(227-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
228. Қўшимча вақт даврида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тегишлилиги бўйича ўтган йил мобайнида ишлатилмаган:
(228-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган;
(228-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
ўтган йил учун давлат ташқи қарзини тўлаш учун ажратилган маблағларнинг тикланиши амалга оширилади.
229. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган, шунингдек ўтган молия йили учун давлат ташқи қарзини тўланишига олдин ажратилган ва ўтказилган маблағларнинг ўтган молия йили мобайнида фойдаланилмаган қисмининг мажбурий равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига қайтариб ўтказилиши молия йили якунлангандан кейин кейинги йилнинг 10 январидан кечикмаган муддатда амалга оширилади.
(229-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
230. Агар захира жамғармасидан маблағлар ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, фойдаланилмай қолган маблағлар олувчи томонидан тадбирлар ўтказиш муддати тугаши билан ўн иш куни мобайнида белгиланган шаклдаги ҳисоботни тақдим этиш билан бирга қайтарилади.
231. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг бюджет ташкилотларининг кредитор қарздорлиги биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўланади.
232. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларида маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган ҳолларда ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини жорий молия йили харажатлар сметаларида (вақтинчалик сметаларни ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда жорий молия йилининг харажатлар сметасида кредитор қарздорликни (бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва юзага келган кредитор қарздорлик бўйича тегишли ҳисоб-китоблар асосида) тўлаш учун зарур маблағлар назарда тутилганлиги тўғрисидаги бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма хулосаси мавжуд бўлгандагина тўловлар амалга оширилади.
(232-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Бунда бюджет маблағлари бўйича жорий молия йили учун харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммаси ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини тўлаш учун йўналтирилган суммага камайтирилади. Буюртмачиларнинг етказиб берувчилар билан даврий асосда тузиладиган шартномалари бўйича кредитор қарздорлик суммаси шартномада жорий молия йили учун қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар суммалари ва кредитор қарздорлик суммалари алоҳида кўрсатилади.
(233-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
икки асл нусхада Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма;
кредитор қарздорлик тўланиши назарда тутилган маблағлар манбаси, тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи ва бошқа реквизитлар кўрсатилган хат;
ушбу қарздорлик юзага келган ўтган молия йилидаги шартнома нусхаси;
2331. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
(2331-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
2332. Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРИМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтарилади.
(2332-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
2333. Ғазначилик хизмати бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик хизмати бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРИМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2333-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
234. Буюртмачиларнинг тегишли ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳисобга олинмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликлари тўлаб берилмайди.
(234-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
235. Бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижросини амалга ошириш жараёнида буюртмачилар ҳамда капитал қўйилма буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт ва молия органлари ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва бюджет қонунчилиги талабларига риоя этилишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
Бунда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик хизмати бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(235-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
236. Ғазначилик хизмати бўлинмалари юридик ва молиявий мажбуриятларни ўз муддатида ва тўғри рўйхатдан ўтказилиши ва ҳисобга олинишига, тўловларнинг амалга оширилиши ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқлилигига, шунингдек ўз зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни мазкур Қоидаларга мувофиқ бажаришга жавобгардир.
Ғазначилик хизмати бўлинмалари рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиб боради.
(236-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
237. Мазкур Қоидалар талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(237-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1752-моддаси.
238. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2016 йил 22 ноябрь,
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 1-ИЛОВА
Ғазначилик хизмати бўлинмаси раҳбари ёки ваколатли шахси
Масъул ходим
(Ф.И.О., имзо)
(Ф.И.О., имзо)
М.Ў.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 2-ИЛОВА
Ғазначилик хизмати бўлинмаси раҳбари ёки ваколатли шахси
Имзо
Ф.И.О.
М.Ў.
Масъул ходим
Имзо
Ф.И.О.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 3-ИЛОВА
** — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қуйи бюджетлар ва мақсадли жамғармаларга мақсадли бюджет маблағлари ажратишда ва қуйи бюджетлар ва мақсадли жамғармалардан мақсадли маблағларни сўзсиз ундиришда келишилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 5-ИЛОВА
Шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга оширишда молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари намуналари ва ташкилотнинг муҳр изи намунаси
Имзо қўйиш ҳуқуқи
Мансаби
Фамилияси, исми, отасининг исми
Имзо намунаси
Муҳр намунаси
Алоҳида белгилар (паспорт маълумотлари, уй манзили ва ҳ.к)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 6-ИЛОВА
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тўловлар:
Етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига тўловлар;
Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш натижасида ижарага олувчиларнинг тўловлари;
Мактабгача ва қўшимча таълим ташкилотларида, мактаб-интернатлар ва лицейларда фарзандининг ўқиши ва овқатланиши учун ота-оналар тўловлари;
Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги учун ҳисоб-китоблар бўйича тўловлар;
Таълим муассасаларида ўқиш учун тўловлар;
Ажратмалар ҳисобига тўловлар;
Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси учун тўловлар;
Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан ишловчи пенсионерлар учун ўтказилган маблағлар;
Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар томонидан олдинги йиллар шартномалари бўйича дебиторлик қарзлари тўловлари;
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари;
Юқоридагилардан ташқари бошқа тўловлар.
2
09520
Ортиқча ёки нотўғри ўтказилган маблағларнинг бюджет ташкилотларига қайтарилиши:
23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларида очилган ҳисобварақлардан маблағларнинг қайтиши;
Ишлатилмаган депонентларнинг қайтиши;
Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан илгари ўтказилган маблағларни етказиб берувчининг банкдаги ҳисобварағи ўзгарганлиги, ёпилганлиги ва бошқа сабабларга кўра банклар томонидан қайтариш;
Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан амалдаги шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига маблағларни қайтариш;
Биржага ўтказиб берилган молиявий закалат суммаларининг бюджет ташкилотига қайтариш;
Давлат солиқ хизмати органларининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварақларига маблағларнинг ўтказилиши
(6-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 26-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3718, 01.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 7-ИЛОВА
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал
Аванс
Алиментлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
...
...
..
...
...
...
...
...
...
...
...
...
...
Жами
Изоҳ: Ушбу сўровномада берилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаймиз.
Ушбу шакл буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи банк белгилаган графикдаги нақд пул маблағларини олиш муддатидан ___ иш куни олдин тақдим қилинади.
* Ушбу буюртманинг «Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар» қисмида кўрсатилган ходимларнинг иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ва ходимларнинг ёзма розилиги асосида ушланмоқда. Иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар масаласи бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари ёки юқоридаги ходимларнинг розилигининг ишончсизлиги аниқланганида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.
Буюртмачи раҳбари
________
___________
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг ходими қабул қилди
________
20__ й «___» ________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(имзо)
Буюртмачи бош бухгалтери
________
___________
Буюртмачи ходими қабул қилди
________
20__ й «___» ________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(имзо)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 8-ИЛОВА
Юқоридаги кўрсатилган суммадан _________ сўм ёки шартноманинг умумий суммасидан ______%***20___ ______________ ойида тўланиши лозим.
(*) — бюджет ташкилоти, бюджет маблағи олувчи ва БМЖ маблағи олувчи томонидан ғазначилик хизмати бўлинмасига икки нусхада тақдим этилади;
(**) — бўлим, кичик бўлим ва харажат моддаси кўрсатилади;
(***) — Юқоридаги кўрсатилган суммадан ойига ______% жорий ойнинг _____ санасигача ҳар ойда олдиндан тўланиши лозим (ушбу сатр бюджет ташкилоти, бюджет маблағи олувчи ва БМЖ маблағи олувчи томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш, алоқа хизматлари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳар ой доимий равишда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича олдиндан тўловни амалга ошириш ҳолларида тўлдирилади).
Буюртмачи раҳбари
__________
_______________________
(имзо)
Ф.И.О.
М.Ў.
Буюртмачи бош бухгалтери
__________
_______________________
(имзо)
Ф.И.О.
Ғазначилик хизмати бўлинмасининг ходими қабул қилди ______________
(имзо)
20___ й. «___» ________________
Буюртмачи ходими қабул қилди _____________
(имзо)
20___ й. «___» ________________
(8-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 9-ИЛОВА
* — Буюртмачилар ёки капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи (ёки шахсий ғазна ҳисобварақлари) кўрсатилади.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 11-ИЛОВА
(13-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 14-ИЛОВА
____________________________________________________________________________________________ (паспорт рақами, серияси, берилган сана ва ким томонидан берилган)
қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан нақд пул олишга:
Мазкур ишончнома 20___ йил _______________________ гача ҳақиқий.
Буюртмачи раҳбари
__________ (имзо)
_________________________________ (Ф.И.О.)
Буюртмачи бош бухгалтери
__________ (имзо)
_________________________________ (Ф.И.О.)
20___ йил «____»____________.
М.Ў.
Раҳбар _______________________________________
(ғазначилик хизмати бўлинмаси номи)
______________________ (имзо )
М.Ў.
_________________________________ (Ф.И.О.)
20__й. «_____»________________
* Изоҳ: буюртмачи ғазначилик хизмати бўлинмасига ишончномани гербли бланкда тақдим этади, гербли бланк мавжуд бўлмаганда эса ташкилотнинг бурчакли штампи қўйилган ҳолда тоза варақда тақдим этилади.
(14-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
(15-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 16-ИЛОВА
Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Буюртмачининг номи
Бюджет таснифининг кодлари (бўлим, боб, кичик бўлим)
(17-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги 285-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-3, 22.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 10/25/2850-3/0966-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 18-ИЛОВА
Ижро ҳужжатлари ва суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ЖУРНАЛИ*