Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.09.2020
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) «Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш»га қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2371-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 22 майдаги 01/19-18/09-сонли қарори (рўйхат рақами 2371, 2012 йил, 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) «Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш»га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 май,
01/27-26/38-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/38-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) «Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш»га киритилаётган қўшимчалар
1. 50-банди «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
а) 117-банднинг ўнинчи хатбошиси «муҳр билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
б) 130-банднинг иккинчи хатбошиси «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти ва Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
2016 йил 26 май
Интеллектуал мулк агентлиги бош директори ўринбосари М. БОБОЖОНОВ
2016 йил 26 май
Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти раиси Н. МИРЗАРАХИМОВА
2016 йил 26 май
Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси раиси А. ИСЛАМОВ
2016 йил 26 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 259-модда)