|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.09.2020
|
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»га қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2279-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 19 сентябрдаги 01/19-18/06-сон қарори (рўйхат рақами 2279, 2011 йил, 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 459-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 май,
01/27-26/37-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/37-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»га киритилаётган қўшимчалар
1. 20-банд «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 33-банд «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. Илованинг 22-банди «муҳри» деган сўздан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 258-модда)