1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 16 январда 2754-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2024 йил 12 ноябрдаги 64-сонли ««Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2754-4, 27.11.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор А. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 4 январь,
2-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сонли буйруғига ИЛОВА
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли «2020 йилгача бўлган даврда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — менежмент тизимларини сертификатлаштиришга талабгор бўлган юридик шахс;
менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи (бундан буён матнда МТСО деб юритилади) — менежмент тизимларини сертификатлаштиришга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган юридик шахс;
мувофиқлик сертификати — сертификатлаштирилган менежмент тизимларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат.
2. Менежмент тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ариза берувчи томонидан мустақил равишда ёки тегишли малакага эга бўлган маслаҳатчини жалб этиш орқали амалга оширилади. Бунда маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади.
2-боб. Сертификатлаштиришни ўтказиш
3. Сертификатлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда сертификатлаштиришга ариза бериш;
сертификатлаштиришга аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
сертификатлаштиришни ўтказишга шартнома тузиш;
сертификатлаштиришни ўтказиш учун аудиторлар гуруҳини шакллантириш ва тайинлаш;
менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлили ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузиш;
менежмент тизимлари аудитини ўтказиш ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузиш;
сертификатлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;
мувофиқлик сертификатини Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш ва бериш.
4. Сертификатлаштириш МТСО томонидан сертификатлаштиришга аризага асосан амалга оширилади. МТСО ни танлаш ариза берувчи томонидан мустақил амалга оширилади.
5. Ариза берувчи МТСО га ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда сертификатлаштиришга ариза беради.
6. Ариза берувчи сертификатлаштиришга аризани, унга зарур ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда бериши мумкин.
Сертификатлаштиришга ариза электрон шаклда берилган тақдирда МТСО ҳужжатларнинг сканер қилинган версиясини қабул қилади, сўнгра уларни сертификатлаштириш жараёнида асл нусхаси билан таққослайди. МТСО электрон шаклдаги сертификатлаштиришга ариза олингани тўғрисида ариза берувчини шу куннинг ўзида хабардор қилинишини таъминлайди.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-2, 19.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон — 2020 йил 20 майдан кучга киради)
7. Сертификатлаштиришга аризага:
сифат бўйича қўлланмани (агар мавжуд бўлса);
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-2, 19.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон — 2020 йил 20 майдан кучга киради)
менежмент тизими соҳаси бўйича сиёсат ва мақсадларни;
менежмент тизимининг ишлаши учун зарур бўлган жараёнларнинг тавсифини;
менежмент тизимининг мувофиқлигига таъсир этиши мумкин бўлган хавфларнинг тавсифини;
менежмент тизими ишлаши юзасидан ариза берувчининг раҳбарияти томонидан ички аудит ва таҳлил ўтказилганлиги тўғрисидаги далилларни ўз ичига олган ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинади.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин.
8. Сертификатлаштиришга ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
9. МТСО сертификатлаштиришга аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, натижалари бўйича 3 кун мобайнида сертификатлаштиришга аризани қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки асослантирилган рад жавобини юборади.
10. Сертификатлаштиришга аризани қабул қилишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
сертификатлаштиришга аризага илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилигининг аниқланганлиги;
сертификатлаштиришга аризанинг ушбу Низом билан белгиланган бошқа талабларга номувофиқлиги.
11. Сертификатлаштиришга аризани қабул қилиш рад этилганда ҳужжатлар ариза берувчига қайтарилади.
Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг қайта сертификатлаштиришга ариза бериш ҳуқуқига эга.
12. Сертификатлаштиришга ариза қабул қилинган ҳолатда уни қабул қилган кундан бошлаб 3 кун ичида МТСО ва ариза берувчи ўртасида сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.
13. Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови унинг натижаларидан қатъи назар, сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда ва тартибда амалга оширилади. Бунда сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови сертификатлаштириш бўйича қарор қабул қилингунга қадар амалга оширилиши керак.
14. Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг биринчи тўловидан сўнг 10 кун ичида, бироқ шартнома тузилгандан сўнг 20 кундан кечиктирмай МТСО сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича аудиторлар гуруҳини шакллантиради.
15. Сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича аудиторлар гуруҳининг шахсий таркиби, аъзоларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек сертификатлаштиришни ўтказиш муддатлари ва жойи МТСО раҳбарининг қарори билан белгиланади.
16. Сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича аудиторлар гуруҳини сифат бўйича эксперт-аудитор бошқаради.
17. Менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлили уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
18. Менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлили ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузиш 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.
19. Менежмент тизимлари ҳужжатларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига номувофиқлиги аниқланганда ариза берувчига менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлили натижалари бўйича ҳисобот билан биргаликда тақдим этиладиган номувофиқликлар баённомаси расмийлаштирилади.
20. Менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлили натижалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган ҳисобот расмийлаштирилади:
МТСО номи тўғрисидаги маълумотлар;
ариза берувчининг номи ва манзили, шунингдек масъул ходимнинг боғланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар;
сўралган сертификатлаштириш соҳасининг номи (фаолият турлари, жараёнлар ва ташкилий тузилмаларнинг жойлашишини кўрсатган ҳолда идентификацияси);
сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг рўйхати;
сертификатлаштириш учун ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар рўйхати;
менежмент тизими ишлаши юзасидан ариза берувчининг раҳбарияти томонидан ички аудит ва таҳлил ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
номувофиқликларни бартараф этиш учун 30 кундан ошмайдиган муддат (номувофиқликлар баённомаси расмийлаштирилганда);
менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлили бўйича хулоса.
Ҳисоботда қўшимча равишда сертификатлаштириш учун аҳамиятга эга бошқа маълумотлар акс эттирилиши мумкин.
21. Номувофиқликлар мавжуд бўлмаганда ёки улар бартараф этилгандан сўнг МТСО томонидан ариза берувчи билан келишилган ҳолда менежмент тизимлари аудитини ўтказиш муддати белгиланади. Бунда менежмент тизимлари аудити менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлили натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилган ёки номувофиқликлар баённомасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида бошланиши керак.
22. Менежмент тизимлари аудити уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
23. Менежмент тизимлари аудитини ўтказиш учун МТСО томонидан режа тузилади.
25. Менежмент тизимлари аудити ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузиш 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.
26. Менежмент тизимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига номувофиқлиги аниқланганда ариза берувчига менежмент тизимлари аудити натижалари бўйича ҳисобот билан биргаликда тақдим этиладиган номувофиқликлар баённомаси расмийлаштирилади.
27. Менежмент тизимлари аудити натижалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган ҳисобот расмийлаштирилади:
МТСО номи тўғрисидаги маълумотлар;
ариза берувчининг номи ва манзили, шунингдек масъул ходимнинг боғланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар;
сўралган сертификатлаштириш соҳасининг номи (фаолият турлари, жараёнлар ва ташкилий тузилмаларнинг жойлашишини кўрсатган ҳолда идентификацияси);
сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг рўйхати;
сертификатлаштириш бўйича асосланган қарор қабул қилиш имконини берувчи менежмент тизимлари аудити ўтказилганлиги тўғрисидаги кузатувлар, ёзувлар ва далиллар;
номувофиқликларни бартараф этиш учун 60 кундан ошмайдиган муддат (номувофиқликлар баённомаси расмийлаштирилганда);
менежмент тизимлари аудити бўйича хулоса.
Ҳисоботда қўшимча равишда сертификатлаштириш учун аҳамиятга эга бошқа маълумотлар акс эттирилиши мумкин.
28. Ўтказилган сертификатлаштириш натижалари бўйича МТСО томонидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
29. Мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда ушбу қарор қабул қилинган кундан 3 кун ичида мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади, Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади ва ариза берувчига берилади.
30. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кундан бошлаб 3 йилни ташкил қилади.
(30-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-2, 19.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон — 2020 йил 20 майдан кучга киради)
31. Мувофиқлик сертификати бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Мувофиқлик сертификати бланкаси ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади ва МТСО га Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) томонидан берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
32. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда МТСО ушбу қарор қабул қилинган куни ариза берувчини бу ҳақда хабардор қилади.
Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор менежмент тизимлари ҳужжатларининг таҳлилида ҳам, менежмент тизимлари аудитида ҳам қабул қилиниши мумкин.
33. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови амалга оширилмаганлиги;
менежмент тизимларининг ушбу Низом билан белгиланган бошқа талабларга номувофиқлиги.
34. Сертификатлаштиришни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўпламлари, шу жумладан сертификатлаштиришга аризалар, ҳисоботлар, менежмент тизимлари аудити режалари, МТСО раҳбарларининг қарорлари ва мувофиқлик сертификатларининг нусхалари МТСО да 4 йил давомида сақланади.
(34-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-2, 19.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон — 2020 йил 20 майдан кучга киради)
35. Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда ариза берувчи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
Шикоятларни қараб чиқиш 2 ҳафта ичида амалга оширилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
36. Аввал берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагунга қадар 30 кун мобайнида сертификатлаштиришга ариза берилганда, менежмент тизими ҳужжатларининг таҳлили ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузишдан ташқари ушбу Низомда белгиланган тартибда қайта сертификатлаштириш ўтказилади.
37. Сертификатлаштирилган менежмент тизимлари устидан инспекция назорати сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида мувофиқлик сертификатини берган МТСО ёки инспекция органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини тасдиқлаш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
3-боб. Мувофиқлик сертификатини тасдиқлаш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш
38. Мувофиқлик сертификатини тасдиқлаш ҳақидаги қарор инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда қабул қилинади.
39. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқлик сертификатини берган МТСО, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
менежмент тизими сертификатлаштирилган ташкилот (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилмаганда;
ташкилот томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бузилганда;
ташкилот инспекция назоратини амалга оширишдан бош тортганда ёки инспекция назоратини талаб этиладиган муддатда ўтказишга рухсат бермаганда;
ташкилот ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда.
(39-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-2, 19.02.2020 й.) асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон — 2020 йил 20 майдан кучга киради)
40. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқлик сертификатини берган МТСО, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
инспекция назорати натижаларига кўра;
ташкилот томонидан мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
ташкилот тугатилганда — тугатилган ёки фаолияти тўхтатилган вақтдан бошлаб, қайта ташкил этилиши натижасида — қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, ўзгартирилиши бундан мустасно;
мувофиқлик сертификатини амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар МТСО, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки суд томонидан белгиланган муддатда ташкилот томонидан бартараф этилмаганда;
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ташкилот томонидан мунтазам равишда бузилганда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
МТСО нинг мувофиқлик сертификатини бериш ҳақидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати ўтганда.
41. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
42. Мувофиқлик сертификати мувофиқлик сертификатини берган МТСО, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва суд томонидан қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
инспекция назорати натижаларига кўра;
мувофиқлик сертификати сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
43. Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақида МТСО, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва суднинг қарори қабул қилинганда мувофиқлик сертификати у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
44. МТСО нинг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарори ташкилотга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарори ташкилотга ва мувофиқлик сертификатини берган МТСО га қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади.
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
Суднинг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарори ташкилотга ва мувофиқлик сертификатини берган МТСО га қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар ва тартибда етказилади.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ташкилот МТСО, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки суднинг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 5 кун ичида мувофиқлик сертификати кейинчалик Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун мувофиқлик сертификатини берган МТСО га қайтарилиши лозим.
(44-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
45. МТСО ёки Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
46. Ташкилот мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилганда, тугатилганда ёки у бекор қилинганда сертификатлаштирилган менежмент тизими мавжудлиги тўғрисида эълон қилиш ҳуқуқига эга эмас.
4-боб. Сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш ёки қисқартириш
47. Сертификатлаштириш соҳасини кенгайтиришга талабгор ташкилот мувофиқлик сертификатини берган МТСО га ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда сертификатлаштириш соҳасини кенгайтиришга ариза беради.
48. Сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
ташкилотнинг сертификатлаштириш соҳасини қисқартириш тўғрисидаги аризасига;
инспекция назорати натижаларига асосан амалга оширилади.
50. Сертификатлаштириш соҳасини қисқартириш учун тўлов ундирилмайди.
51. Сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш ёки қисқартиришда аввал берилган мувофиқлик сертификатининг қолган муддатига янги мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Бунда янги мувофиқлик сертификати аввал берилган мувофиқлик сертификатини уни берган МТСО га қайтарилгандан сўнг берилади.
52. МТСО нинг сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақидаги қарори ташкилотга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади.
Ташкилот МТСО нинг сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 5 кун ичида аввал берилган мувофиқлик сертификати кейинчалик Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун мувофиқлик сертификатини берган МТСО га қайтарилиши лозим.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
5-боб. Якуний қоидалар
53. МТСО берилган ва бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари, амал қилиши тўхтатиб турилган ва тугатилган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик сертификатларини беришни рад этиш ҳолатлари ҳисобини юритади, шунингдек ҳар ойда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мазкур маълумотни тақдим қилиб боради.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
54. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги зарурият бўлганда МТСО дан сертификатлаштириш бўйича ҳужжатлар нусхаларини сўраб олиши мумкин.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 11.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)
55. МТСО ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ариза берувчи ёки ташкилот тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддаси.
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи раҳбарига _______________________________
_______________________________________________________________________________ да (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар)
менежмент тизимларини сертификатлаштиришда асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг номи:
мувофиқлик сертификатининг бланк рақами ва рўйхатга олиш рақами:
мувофиқлик сертификати берилган сана:
мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати:
Ариза берувчи
_____________ (имзо)
____________________ (Ф.И.О.)
_____________ (сана)
(1-илова Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 21 сентябрдаги 561-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-1, 23.09.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 456-модда)
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(олд томони)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
(менежмент тизимларини сертификатлаштириш органининг номи ва манзили, мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами) (наименование и адрес органа по сертификации систем менеджмента, № в Государственном реестре органов по оценке соответствия)
№ _____________________
(бланк рақами) (№ бланка)
МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ СЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ
(миллий мувофиқлик белгиси) (национальный знак соответствия)
Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди: Зарегистрирован в Государственном реестре национальной системы сертификации за №: берилган сана: дата выдачи: амал қилиш муддати: действителен до:
менежмент тизимини требованиям, установленным в (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда) (нормативно-правовых актах и нормативных документах в области технического регулирования) белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.
ва қуйидаги соҳаларда татбиқ этилади: и применяется в следующих областях:
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш органининг раҳбари Руководитель органа по сертификации систем менеджмента
____________ (имзо) (подпись)
___________________ (Ф.И.О.)
М.Ў. М.П.
Махсус белгилар учун/Для специальных отметок
(орқа томони)
NATIONAL SYSTEM OF CERTIFICATION OF UZBEKISTAN (name and address of management system certification body, №: in the state register of conformity assessment bodies)
№ _____________________
(form number)
CERTIFICATE OF CONFORMITY
(national mark of conformity)
Registered in the State register of the national certification system №
date of issue:
valid till:
Certificate of conformity certifies that management system (name of a company)
address: additional information:
complies with the requirements of (name of normative-legal documents and regulatory documents in the field of technical regulations)
and will be implemented in the following areas:
Нead of management system certification body
____________ (signature)
___________________ (full name)
(stamp)
For special marks
(2-илова Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2754-2, 19.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон — 2020 йил 20 майдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 29-модда; 2016 й., 38-сон, 456-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)