|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.12.2024
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ҲАВО КЕМАЛАРИНИ ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ОЛИШ ҚОИДАЛАРИГА (ЎЗР АҚ-46) ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 февралда 1452-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2024 йил 6 декабрдаги 3371-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидаларини (ЎзР АҚ-46) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1452-3, 19.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси экспериментал ҳаво кемаларини давлат ҳисобига олиш қоидаларини такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2005 йил 7 январдаги 3-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси экспериментал ҳаво кемаларини давлат ҳисобига олиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-46) (2005 йил 16 февраль, рўйхат рақами 1452) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 январь,
12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 49-модда)