1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ УЛГУРЖИ САВДОСИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 мартдаги ПҚ–300-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
чакана савдо корхоналари республика ҳудудида жойлашган жойидан қатъи назар, улгуржи ташкилотлар билан ҳамда истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга эканлиги принципига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, улгуржи ва чакана савдо ўртасида фақат ихтиёрий ва шерикчилик асосида шартномавий муносабатларни ривожлантиришда;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда — минтақаларда вилоят, вилоятлараро ва туманлараро базаларни, шу жумладан товарларнинг асосий гуруҳлари бўйича ихтисослаштирилган базаларни босқичма-босқич шакллантиришда Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларига кўмаклашсин.
Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларини, ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
3. Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари:
ички истеъмол бозори конъюнктурасини пухта ўрганиш асосида уни товарлар билан тўлдириш дастурини шакллантирсинлар, истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган республика корхоналари билан узоқ муддатли савдо алоқалари тизимини ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
ишларни самарали ташкил этиш ҳамда чакана савдо ва аҳоли ишончини қозониш йўли билан улгуржи бозорда ўз мавқеларини изчил мустаҳкамласинлар;
чакана савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан истеъмол кредитлари бериш, шунингдек келгусида ўз чакана савдо тармоғини ривожлантириш мақсадида етарли ресурслар ва тажрибани аста-секин шакллантирсинлар.
Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси I ярим йиллик ва умуман 2006 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
4. Белгилансинки, Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларининг, уларнинг ҳудудий базаларининг йўқотишлардан ва ноликвид товарлар нархини пасайтиришдан кўрган зарарлари фақат базаларнинг ўз даромадлари ҳисобига қопланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда:
Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказсин;
Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи кўрсатиб ўтилган база-контораларга, ҳудудий базаларга, вилоят «Матлуботсавдо» акциядорлик компанияларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармонида ва мазкур қарор билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талабларга риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар берсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудий «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари фаолиятини муфассал ўрганиб чиқсинлар ҳамда улар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойлардаги, бориш қийин бўлган ҳамда тоғли туманлардаги аҳолининг зарур истеъмол товарларига эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 март,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларини, ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида
1. Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларини ва ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
II. Истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш тартиби
3. Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалар (кейинги ўринларда сотувчилар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун сотувчиларда ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
5. Сотувчилар товарларнинг етказиб берувчиларини ва харидорларини шартнома асосида мустақил равишда танлаб олиш ҳуқуқига эга ҳамда сотилган товарларнинг кейинчалик фойдаланилиши учун жавоб бермайдилар.
6. Сотувчилар томонидан истеъмол товарлари ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига улгуржи сотилади.
Товарлар жисмоний шахсларга фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклдаги чакана савдони амалга оширишга рухсат берувчи гувоҳнома мавжуд бўлганда улгуржи сотилади.
мувофиқлик сертификатига, товарларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёки уларнинг нусхаларига — мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар сотилганда.
истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга оширишга лицензияга эга бўлишлари керак.
IV. Мазкур Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик
10. Лицензиясиз ёхуд лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда улгуржи савдони амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 мартдаги ПҚ–300-сон қарорига мувофиқ қуйидагиларнинг:
Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларнинг;
вилоятлар «Матлуботсавдо» акциядорлик компанияларининг ва улар таркибига кирувчи улгуржи савдо корхоналарининг истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига товарларни улгуржи сотиш;
фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклдаги чакана савдони амалга оширишга рухсат берувчи гувоҳномаси мавжуд бўлган жисмоний шахсларга товарларни кичик туркумлар билан улгуржи сотиш ҳуқуқини беради.
Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий базалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармонига мувофиқ беш йил муддатга мулк солиғи тўлашдан озод қилинган.
3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналарнинг истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширилади.
4. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
5. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.
ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд бўлиши;
мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши — мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар сотилганда;
8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
в) ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
д) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд улар олинганлигини тасдиқловчи билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали берилади.
11. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
12. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
13. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақамининг реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
14. Лицензия битими лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади ҳамда унда қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
15. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ваколатли ўринбосари томонидан имзоланади.
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензия бланкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ тайёрланади.
16. Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораси таркибига кирувчи ҳудудий базага (филиал, шўъба корхонага) лицензия таркибига база кирувчи Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторасининг тартиб рақамига каср орқали ҳудудий базанинг индекси (тартиб рақами) қўшилган ҳолда берилади.
17. Лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кунда лицензия битими тузилади ва лицензия берилади.
18. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир кун мобайнида рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
22. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан ёхуд жойлашган жойи ўзгаргандан кейин бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензияловчи органга мурожаат қилиши шарт.
23. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат лицензияда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
25. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензиат лицензия дубликати олиш учун лицензияловчи органга, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда, лицензия дубликати бериш тўғрисида ариза ҳамда лицензия дубликати берилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
Лицензия дубликати беришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия дубликати берилгани учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат тегишли назорат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Тегишли назорат органлари лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраши ва олиши мумкин.
Текширишлар натижалари асосида текшириш далолатномаси тузилади. Бузилишлар аниқланган тақдирда текшириш далолатномасида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишлари кўрсатилади.
Текшириш далолатномаси нусхаси лицензияловчи органга юборилади, лицензияловчи орган лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарор чиқаради ҳамда бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди.
27. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, улардан бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси назорат органида қолади.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
28. Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
VIII. Лицензиялар реестри
30. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами, СТИР), почта манзили ҳамда мавжуд бўлса телефон, факс рақами, электрон почта манзили;
б) фаолиятнинг лицензияланаётган тури;
в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
г) лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
д) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
е) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
ж) дубликат беришнинг асослари ва санаси.
32. Лицензиялар реестридаги маълумотлар манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ҳамда аниқ лицензиатлар тўғрисидаги маълумотлар реестрдан кўчирма тарзида ёзма сўров асосида ва сўров учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда уч кун муддатда берилади.
33. Реестрдан бир лицензиат тўғрисида маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.