ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЛАНКАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУДУДИДА ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
1. Қуйидагилар:
лицензиялар бланкаларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 20 декабрь,
488-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига 1-ИЛОВА
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
1. Ушбу Низом «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармонини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ва лицензиялар бланкаларини тайёрлаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
2. Лицензиялар тегишли бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
3. Лицензияларнинг ҳар бир бланкасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.03.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасини лицензиялаш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
4. Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларида рўйхатдан ўтказилган, ички ишлар органларининг рухсатномасига эга бўлган ва қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни чоп этиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар рўйхатига киритилган матбаа корхоналари томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
5. Лицензия берувчи орган лицензия намунасини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда лицензия бланкасини тасдиқлаши ва унга қуйидаги ахборотлар мавжуд бўлган сертификатни илова қилиши керак:
дизайннинг тўлиқ тавсифи;
график ва кимёвий ҳимоя элементлари;
қоғознинг тавсифи (қоғознинг тури, маркаси ва қалинлиги).
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
6. Лицензиялар бланкаларини тайёрлашга буюртмани расмийлаштириш матбаа корхонаси томонидан буюртмачининг ёзма буюртманомаси асосида амалга оширилади.
Хат (буюртманома)га лицензия бланкасининг белгиланган тартибда тасдиқланган намунаси ва сертификат нусхаси илова қилинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
7. Лицензиялар бланкаларини тайёрлашга барча буюртманомалар тартиб рақами қўйилган, ип билан тикилган, муҳр билан тасдиқланган, матбаа корхонаси раҳбари томонидан имзоланган алоҳида «Лицензиялар бланкалари буюртманомалари дафтари»да рўйхатдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
8. Лицензиялар бланкалари тайёрлангандан кейин босма шакллар ва яроқсиз бланкалар буюртмачининг вакили иштирокида йўқ қилинади, бу тўғрида далолатнома тузилади ва «Лицензиялар бланкалари буюртманомалари дафтари»га ёзиб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
9. Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш қатъий ҳисобга олиб бориладиган ҳужжатларни сақлаш режими бўйича белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
10. Сақлаш режими бўйича масъул шахс матбаа корхонаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
11. Лицензиялар бланкалари буюртмачига топширилгандан кейин лицензия бланкасининг бир нусхаси ва тасдиқланган намуна доимий сақлаш учун матбаа корхонасида қолади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига 2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
1. Мазкур Низом «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармонини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар реестрининг лицензияловчи органлар томонидан юритилиши тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
2. Лицензиялар реестри берилган, тўхтатиб қўйилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар тўғрисидаги, шунингдек амал қилиши тўхтатилган лицензиялар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органларнинг ялпи маълумотлар базасидир.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
3. Лицензияловчи органлар реестрни юритиш билан боғлиқ тартиботларни амалга оширишда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунга, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қиладилар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
4. Лицензиялар реестри фаолиятнинг муайян турларига лицензия берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш ва улар тўғрисида маълумотлар бериш, шунингдек кўрсатиб ўтилган хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензияда кўрсатилган фаолияти устидан давлат назоратини ўрнатиш мақсадида юритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
5. Фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган лицензия йиғимлари, шунингдек аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумотлар берганлик учун тўлов реестрни юритиш билан боғлиқ тартиботларни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
6. Лицензияловчи органлар лицензиялар реестрини лицензия берадиган ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида юритадилар. Лицензия берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар лицензия реестрига хўжалик юритувчи субъектга лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган куни киритилади. Лицензиялар реестридаги барча ёзувларнинг санаси кўрсатилади ҳамда улар имзо ва муҳр билан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
7. Ҳар бир лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;
лицензиялар берилган саналар ва лицензиялар тартиб рақамлари;
лицензияларнинг амал қилиш муддатлари (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун);
лицензияларни қайта расмийлаштириш уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун), амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва тиклаш асослари ва саналари;
(7-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва саналари;
лицензияларни бекор қилиш асослари ва саналари;
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомда белгиланган бошқа маълумотлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
8. Реестр лицензияловчи орган томонидан ягона нусхада юритилади ва ёнмайдиган ёки махсус жиҳозланган шкафда сақланади.
Реестр журнали ип билан тикиб қўйилади, рақамланади ва унинг орқа томонига саҳифалар сони, журнал юритилиши бошланган сана (йили, куни, ойи) кўрсатилади, лицензияловчи органнинг муҳри ва унинг раҳбарининг имзоси қўйилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
9. Лицензияловчи органлар лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб қўйиш, тиклаш, шунингдек лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда лицензиялар реестрига тегишли ёзувларни ёзиб қўядилар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
10. Лицензиялар реестрларидаги ахборотлар аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирмалар тарзидаги ахборот учун лицензияловчи органларда ҳақ тўлаб олиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг танишишлари учун очиқ ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган ахборотларни тақдим этиш тартиби ва унинг учун тўланадиган ҳақ миқдори фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда белгиланади.
Лицензияловчи органлар лицензиялар реестридан ахборотларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига текин тақдим этишлари шарт.