Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 мартдаги ПҚ–300-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
5. Тижорат банкларига «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уларнинг мамлакатимиз корхоналаридан истеъмол товарлари харид қилишга йўналтириладиган айланма маблағларини тўлдириш учун қисқа муддатли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудий «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари фаолиятини муфассал ўрганиб чиқсинлар ҳамда улар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойлардаги, бориш қийин бўлган ҳамда тоғли туманлардаги аҳолининг зарур истеъмол товарларига эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 март,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорига 1-ИЛОВА
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
1. «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/323/1159-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
фаолият тури — истеъмол товарлари улгуржи савдоси, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
II. Истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш тартиби
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалар (кейинги ўринларда сотувчилар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун сотувчиларда ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
5. Сотувчилар товарларнинг етказиб берувчиларини ва харидорларини шартнома асосида мустақил равишда танлаб олиш ҳуқуқига эга ҳамда сотилган товарларнинг кейинчалик фойдаланилиши учун жавоб бермайдилар.
6. Сотувчилар томонидан истеъмол товарлари ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига улгуржи сотилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар]
Товарлар жисмоний шахсларга фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва қонунчиликда белгиланган шаклдаги чакана савдони амалга оширишга рухсат берувчи гувоҳнома мавжуд бўлганда улгуржи сотилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
мувофиқлик сертификатига, товарларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёки уларнинг нусхаларига — мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар сотилганда.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон)
(IV-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон)