Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ–3706-сон Фармонини амалга ошириш юзасидан ва айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш учун иш берувчиларга реал рағбатлар яратиш, касаначиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
2006-2007 йилларга ва кейинги йилларга мўлжалланган аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва рақобатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳудудий дастурларида касаначилик меҳнатини ривожлантиришга доир аниқ чора-тадбирларни назарда тутсинлар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначилик меҳнатини ривожлантириш негизида саноат корхоналари ва хизматлар кўрсатиш ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича фаолият мувофиқлаштирилишини таъминласинлар ҳамда тармоқ ва ҳудудий даражаларда улар амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб борсинлар. Йилнинг ҳар чорагида ҳудудлар ва умуман республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини чиқаришда кўриб чиқиш учун меҳнатнинг касаначилик шакллари ривожланиши тўғрисидаги ахборотни тайёрласинлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
3. Тармоқлар хўжалик бошқаруви органлари тармоқларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда мураккаб технологиялар ва катта энергетика харажатларини талаб этмайдиган товарларни, бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш учун фуқароларнинг касаначилик меҳнатидан кенг фойдаланиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни назарда тутсинлар.
4. Белгилансинки, касаначилик меҳнати билан шуғулланадиган шахслар меҳнат шартномаси бўйича ишларни бажариш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматларга аҳоли учун қўлланиладиган тарифлар бўйича қатъий равишда ўлчов асбоблари кўрсаткичлари бўйича ҳақ тўлайдилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги касаначилик меҳнати билан шуғулланаётган фуқароларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда касаначилик меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзлари берилишини таъминласинлар;
ўн кун муддатда ҳар бир туманда (шаҳарда) корхоналар билан уйда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва хизматлар кўрсатадиган фуқаролар ўртасида кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳокимларнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари (комиссия раиси) ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари раҳбарлари (комиссия раисининг ўринбосари) бошчилик қиладиган ишчи комиссиялар ташкил этсинлар.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
саноат корхоналари билан касаначилик ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш, корхоналарнинг буюртмалари бўйича уйда ишлайдиган фуқароларни асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш учун барқарор шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш ва унинг учун ўз вақтида ҳақ тўлаш кафолатлари масалаларини тезкор ҳал этиш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботи шаклларига корхоналар томонидан корхоналарнинг касаначилик меҳнати билан банд бўлган ходимлари сони тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 январь,
4-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига 1-ИЛОВА
Касаначилик тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ–3706-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида касаначиликни ташкил этиш шартларини, шу жумладан касаначилар билан меҳнат шартномаларини тузиш тартибини, уларга асбоб-ускуналар, жиҳозлар, хом ашё ва материаллар бериш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва муҳофаза қилиш, касаначиларни ижтимоий суғурта қилиш тартибини ҳамда касаначилар меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчилар учун белгиланган солиқ имтиёзлари қўлланилиши устидан назорат қилиш механизмини белгилайди.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
[СПиТ:
1.Меҳнат ҳуқуқи / Касаначилик]
1. Мазкур Низом мақсадлари учун «касаначилик» тушунчаси тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс — касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган ишни англатади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
2. Касаначи — 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги жисмоний шахс.
Башарти касаначилик хусусияти касаначи билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши зарурлигини тақозо этса, 18 ёшга тўлган шахслар касаначиликни амалга оширишга қўйиладилар.
[СПиТ:
1.Меҳнат ҳуқуқи / Иш берувчи]
3. Иш берувчи — касаначи билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ касаначи учун ишлаб чиқариш биносини белгилайдиган, уни асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлайдиган, бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва унга ҳақ тўлайдиган юридик шахс.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
4. Касаначиликни ташкил этишга агар меҳнат шартномасига мувофиқ касаначиликни бажариш учун касаначи ўз яшаш жойида зарур биноларга, шу жумладан турар жой биносига, шунингдек ишни бажариш учун амалий кўникмаларга эга бўлиши, ёхуд малакага ўқитилиши шарти билан йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
Касаначилик амалга ошириладиган турар жой биноларини нотурар жой бинолар тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
5. Касаначилик технология жараёни ва бошқа шарт-шароитлар уй шароитларида бутловчи буюмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш имконини берадиган саноат тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларида корхоналар билан корхоналарнинг буюртмалари бўйича уйда маҳсулотлар ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперация асосида ташкил этилади.
6. Қонун ҳужжатларида белгиланган фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга лицензия олиш талаб қиладиган, шунингдек, уйда қувватли, энергияни кўп талаб қиладиган ва техник асбоб-ускуналардан, шунингдек, уй шароитларида назорат қилиб бўлмайдиган махсус техника хавфсизлигига риоя этишни талаб этадиган хавфли кимёвий компонентлардан фойдаланиб касаначига ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) йўл қўйилмайди.
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
7. Ёнғин хавфсизлигининг белгиланган қоидаларига, санитария ва гигиена нормаларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, шунингдек, касаначиларнинг уй-жой-маиший шароитлари хусусиятларига мувофиқ касаначиликнинг айрим турларига ёнғин ва санитария инспекцияси, шунингдек, Давлат меҳнат техник инспекцияси органларининг рухсати билан йўл қўйилиши мумкин.
8. Касаначилар ишининг аниқ турлари уларнинг касб малакаси, саломатлиги ҳисобга олинган ҳолда иш берувчи томонидан белгиланади (иш хусусияти, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, хом ашё, материалларнинг хоссалари, ногиронларга нисбатан ТМЭК тавсиялари эътиборга олинади).
Касаначилик меҳнати қишлоқ жойларда аёллар учун, шунингдек, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида кўрсатилган фуқаролар тоифалари учун устувор тартибда ташкил этилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
9. Касаначилар томонидан ишларни бажариш касаначи оиласининг аъзолари иштирокида (ёрдамида) иш берувчининг розилигисиз амалга оширилиши мумкин. Бунда касаначи унга ёрдам берадиган оила аъзолари томонидан бажариладиган ишлар сифати учун иш берувчи олдида жавоб беради.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
Касаначига ёрдам берадиган унинг оила аъзоларига мазкур Низомнинг амал қилиши татбиқ этилмайди, башарти улар билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса.
II. Касаначи билан меҳнат шартномаси тузиш тартиби
10. Корхоналар билан тузилган меҳнат шартномаларига эга бўлган касаначилар иш билан банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва уларга меҳнат дафтарчаси берилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
11. Иш берувчи корхона раҳбари касаначи билан ёзма шаклда меҳнат шартномаси тузади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
иш жойи ва касаначининг иш ўрни жойлашган манзил;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
ходимнинг меҳнат функцияси, яъни мутахассислик, малака, шунингдек, касаначи бажариши зарур бўлган иш турлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
иш бошланадиган кун, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати (муайян муддатга ёки айрим ишларни бажариш даврига меҳнат шартномаси тузишда);
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва муддатлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначи томонидан меҳнат функциялари амалга оширилиши учун асбоб-ускуналар, жиҳозлар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотларни бериш тартиби;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни қабул қилиш ва топшириш тартиби;
моддий жавобгарлик шартлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг шарт-шароитларининг зарур қоидаларига риоя этиш бўйича иш берувчи ва касаначининг мажбуриятлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.01 Йиллик меҳнат таътиллари]
таътиллар бериш, ижтимоий суғурта, касаначининг пенсия таъминоти шартлари;
иш берувчининг буюртмасини бажариш учун касаначининг ўз асбоб-ускуналари, жиҳозлари ва инвентаридан фойдаланилган тақдирда касаначининг харажатларини қоплаш тартиби ва шартлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик;
иш берувчининг буюртмасини бажариш муносабати билан фойдаланилган касаначининг энергия, сув, алоқа учун харажатларини қоплаш (компенсация) тартиби;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначи меҳнат функцияларини амалга ошириш учун унга берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарни таъмирлаш бўйича иш берувчининг мажбуриятлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначининг айби билан материаллар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар бузилиши билан боғлиқ, шунингдек маҳсулот тўлиқ ёки қисман яроқсизлиги учун зарарни иш берувчига қоплаш шартлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначига фойдаланиш учун берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарь, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни хатловдан ўтказиш ҳамда иш берувчи ва назорат органлари вакилларининг касаначилик меҳнати амалга ошираётган жойларга кириши шартлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (электр энергияси, сув, газ ва ҳоказолар йўқлиги) муносабати билан буюртмани белгиланган муддатларда бажариш мумкин бўлмаган тақдирда бу ҳақда иш берувчини хабардор қилиш бўйича касаначининг мажбуриятлари.
Меҳнат шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
12. Бажарилаётган ишнинг хусусияти ва уни бажариш шарт- шароитлари ҳисобга олинган ҳолда касаначи билан муддатли меҳнат шартномалари тузилишига йўл қўйилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
13. Касаначини ишга қабул қилишда ва у билан меҳнат шартномаси тузишда ундан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати Меҳнат кодексининг 80-моддасига мувофиқ белгиланади.
14. Касаначининг меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан юритилади ва меҳнат шартномаси амал қилишининг бутун даврида унда сақланади. Илгари ишламаган ва меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган касаначи учун меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан очилади.
Иш берувчи меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси тузилиши ва тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт. Касаначи билан меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда иш берувчи меҳнат дафтарчасини касаначига бериши шарт.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
15. Касаначи билан меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97—113-моддаларига мувофиқ ҳолатдан бошқача тарзда тўхтатилиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
16. Корхонанинг жамоа шартномаси шартлари касаначиларга татбиқ этилади, башарти ушбу корхонада жамоа шартномаси тузилган бўлса.
III. Касаначига асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар бериш тартиби, маҳсулотларни олиб кетиш ҳамда бажарилган ишлар учун ҳисоб- китоб қилиш кафолатлари
18. Асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарь иш берувчи томонидан касаначига текин фойдаланиш учун ёки ижара шартларида, шу жумладан лизинг (молиявий ижара) шартларида берилиши мумкин.
Иш берувчи касаначига берилаётган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарь алоҳида ҳисобга олиб боради.
19. Касаначига асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарни ижара шартларида, шу жумладан лизинг (молиявий ижара) шартларида бериш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
20. Иш берувчи меҳнат шартномасида назарда тутилган ишлар (хизматлар)ни бажариши учун зарур бўлган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотларни касаначига бериши ҳамда етказиб беришни таъминлаши шарт.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
21. Касаначи меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни бажариш учун хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотларни мустақил равишда сотиб олишга ҳақли эмас.
22. Иш берувчи касаначига ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг олиб кетилиши учун транспорт беришни кафолатлайди.
23. Буюртмага мувофиқ бажарилган маҳсулотларни иш берувчи томонидан қабул қилиб олиш, қоидага кўра, касаначининг ишларни бажарган жойида амалга оширилади.
Қабул қилиб олиш вақтида маҳсулотларни топшириш — қабул қилиб олиш далолатномаси тузилади, унда ишлаб чиқарилган маҳсулот (буюмлар, хизматлар)нинг миқдори, иш берувчи томонидан буюмлар (маҳсулотлар, хизматлар)нинг сифат стандартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ сифати кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
Касаначи томонидан иш берувчи талаб қиладиган стандартларга мувофиқ маҳсулотларни топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси қабул қилингандан кейин, маҳсулотларнинг кейинчалик сотилишидан қатъи назар, улар учун иш берувчи томонидан ҳақ тўланиши шарт.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
24. Касаначилар томонидан буюртмачи корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ риоя қилинган тақдирда, касаначилик шароитларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ва кўрсатилган хизматларни қўшимча равишда сертификатлаш ва стандартлаштириш талаб қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
Уйда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатининг белгиланган стандартларига риоя этилиши учун жавобгарлик, улар саноат корхоналарига қайтарилган тақдирда — касаначиларга юкланади, охирги истеъмолчиларга сотилган тақдирда эса — саноат корхонасига юкланади.
IV. Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
25. Касаначилар ишига, қоидага кўра, ишбай ҳақ тўланади. Ҳақ тўлаш амалда бажарилган ишлар учун ёки сифати бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқарилгани учун амалга оширилади.
26. Унумдорлик нормалари ва ишбай нархлар томонларнинг келишувига кўра, тегишли ишлар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган нормал иш вақти ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Ишбай ҳақ тўланадиган аниқ иш учун касаначининг иш ҳақи миқдори иш берувчининг ўз ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари сингари бўлиши керак.
27. Касаначининг иш ҳақи, унинг томонидан меҳнат нормалари ва меҳнат мажбуриятлари бажарилган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас ва бирон-бир энг юқори миқдор билан чекланмайди.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
28. Касаначининг меҳнатига ҳақ ё ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилганда ёхуд меҳнат қонунчилигида белгиланган мунтазам вақт оралиғида тўланиши керак. Меҳнат шартномасида касаначи меҳнатига аванс тарзида ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
29. Агар касаначи ўз меҳнатини амалга оширадиган жойда иш ҳақига туман коэффициенти белгиланган бўлса касаначи меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу коэффициентни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
30. Касаначи иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди, унинг бажарган барча иши учун бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади ва унга иш вақтидан ортиқча ишлаганлик, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик, шунингдек тунги вақтда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилмайди.
31. Касаначи меҳнат шартномасига мувофиқ, иш берувчидан қуйидагилар учун тўлов (компенсация) олади:
иш билан боғлиқ равишда энергия, сув, алоқа, машина ва асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш, транспорт харажатлари учун;
транспорт харажатлари ва улардан фойдаланиш харажатлари амортизацияси, шунингдек, иш берувчининг буюртмасини бажариш учун фойдаланиладиган ва касаначининг ўз мулки ҳисобланган жиҳозлар ва бошқа асбоб-ускуналар амортизацияси учун.
Касаначининг касаначилик ишлари амалга ошириладиган хона (уй-жой) учун тўлов харажатлари, шунингдек уй-жойдан фойдаланиш харажатлари қопланмайди.
V. Касаначининг иш вақти, дам олиш ва таътил муддати
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
33. Касаначи ишлаб чиқариш топшириғи ҳажмидан ҳамда меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда ўзи учун иш вақти муддатини, иш жадвали ва тартибини мустақил равишда белгилайди.
34. Иш берувчи касаначи учун ишлаб чиқариш топшириғини белгилашда ишларнинг айрим турларини бажариш учун вақт нормативларини ҳисобга олиши керак, бунда бутун ишлар комплексини бажариш учун иш вақтининг умумий муддати Меҳнат кодексининг 116-моддасида белгиланган нормал ёки қисқартирилган иш вақти муддатидан ошмаслиги керак, агар бу меҳнат шартномасида кўрсатилган ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган бўлса (18 ёшга тўлмаган шахслар ва ногиронлар учун).
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.01 Йиллик меҳнат таътиллари]
35. Меҳнат таътили муддатини ҳисоблаш ва ҳар йилги асосий таътилга чиқиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун, дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат шартномасида кўрсатилган ишлар ҳажмини бажариш учун зарур бўлган норматив вақт қабул қилинади. Бунда касаначининг ишлаб чиқариш топшириғи ҳажми бир ой ҳисобига ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилгандан ошмаслиги керак.
36. Касаначининг ҳар йилги меҳнат таътили муддати, агар касаначи қонун ҳужжатларига мувофиқ кўпроқ давом этадиган ҳар йилги асосий таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаса, 15 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
39. Касаначининг ишлаган вақти пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар миқдорларини тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
40. Касаначига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлаш, белгиланган тартибга мувофиқ иш берувчининг ишлаб чиқариш хоналарида ишлайдиган ходимлар сингари амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
41. Касаначилик меҳнати билан шуғулланувчи фуқароларнинг пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқи улар пенсия ёшига етганда ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда бошланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
Касаначининг жамғарилиб бориладиган шахсий пенсия ҳисоб рақамини очиш ва унга бадаллар тўлаш иш берувчи томонидан «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.
43. Касаначига пенсиялар яшаш жойидаги ижтимоий таъминот органлари томонидан тўланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначига мумкин бўлган барча хавф-хатарлар тўғрисида ва касаначи ўзи олган иш топшириқлари муносабати билан кўрилиши керак бўлган эҳтиёткорлик чоралари тўғрисида йўриқномалар бериш, зарур бўлган тақдирда уни тегишли равишда ўқитиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначига бериладиган машиналар, жиҳозлар ёки бошқа асбоб-ускуналарнинг техник хавфсизлигини таъминлаш, уларда тегишли ҳимоя мосламалари мавжудлигини ва уларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
касаначини якка тартибдаги ҳимояланишнинг барча зарур воситалари билан текин таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
45. Касаначи қуйидагиларга мажбур:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича белгиланган барча кўрсатмаларни бажариш;
ўз хавфсизлигини эҳтиётлаш ва ўзининг ҳаракатлари ёки ишдаги камчиликлари натижасида шикастланиши мумкин бўлган бошқа шахсларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича оқилона чоралар кўриш, шу жумладан материаллар, машиналар, жиҳозлар ва ўз тасарруфига берилган бошқа асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
46. Касаначи, агар у ишни ўз хавфсизлиги ёки саломатлиги учун муқаррар ва жиддий хавф туғдиради деб ҳисоблаши учун асосли сабабларга эга бўлса, ишларни бажаришдан воз кечиши ҳамда рўй берган ҳолатлар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.
Ушбу ҳолатлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш устидан назоратни амалга оширувчи органлар томонидан тасдиқланган тақдирда уйда ишлашни давом эттириш аҳволни тузатиш учун зарур чоралар кўрилмагунгача вақтинчалик тўхтатиб турилиши керак.
VIII. Касаначилар меҳнатидан фойдаланадиган иш берувчиларга бериладиган имтиёзлар ва уларнинг қўлланишини солиқ органлари томонидан назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
47. Иш берувчининг буюртмаси юзасидан тузилган шартнома бўйича ишларни бажариш учун касаначига текин фойдаланиш учун корхона томонидан берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар фойдаланиш даврида мулк солиғи тўловидан озод қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
48. Ушбу имтиёзни қўлланиш устидан назоратни амалга ошириш учун корхона (иш берувчи) солиқ органларига ҳисоботлар тақдим этишда касаначига берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарларнинг қолдиқ қийматини, уларнинг рўйхатини кўрсатиши шарт.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
49. Товарлар ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун касаначиларга буюртмалар берган корхоналар касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан 2006 йил 1 февралдан бошлаб беш йилга озод қилинади.
Шу билан бирга, иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажмидан Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни амалга оширади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Иш берувчи томонидан касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасининг алоҳида ҳисоби юритилади ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоблари билан бирга давлат солиқ хизматига тегишли маълумотнома тақдим этилади.
50. Касаначилар фаолиятини назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган буюртмачи-корхонани текшириш вақтида ўтказилиши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.11.00.00 Меҳнат низолари / 05.11.01.00 Якка тартибдаги меҳнат низолари]
51. Иш берувчи ва касаначи ўртасидаги меҳнат низоларини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
52. Касаначилик меҳнатини тартибга солувчи қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш вазифаси зиммасига юкланган мансабдор шахслар мулкдор ва касаначининг розилиги билан уйнинг касаначилик ишлари амалга оширилаётган қисмига ёки бошқа хусусий хонага киришлари мумкин.
Уйда ишларни бажариш тартибининг жиддий ёки бир неча марта бузилиши қайд этилган тақдирда мансабдор шахслар ишларни тўхтатиш бўйича чоралар кўриши, шу жумладан, бу тўғрида иш берувчини хабардор қилган ҳолда, уйга иш беришни тақиқлаши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига 2-ИЛОВА
Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
_________ шаҳар (туман, қишлоқ) 20__ й. «_____________»
номидан иш кўрувчи __________________________________________ асосида фаолият
(устав, низом)
кўрсатувчи, кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб юритиладиган _____________________________________________________ бир томондан ва кейинги
(лавозими, Ф.И.О.)
ўринларда «Касаначи» деб юритиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси________________________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:
1. Меҳнат шартномаси предмети
1.1. Ушбу шартномада белгиланган шартларда олдиндан белгиланган тўлов учун товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) юзасидан иш берувчи учун қуйидаги ишларни уйда бажариш: ________________________________________________ ___________________________________________________________________________
1.4. Касаначининг иш жойи: ________________________
1.5. Касаначи 20__ й. «___» _________ дан ишга тушиши шарт.
1.6. Меҳнатга ҳақ тўлаш:
а) Касаначига меҳнат ҳақи Иш берувчининг буюртмасини бажариш жадвалига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажмига боғлиқ ҳолда ишбай тарзда белгиланади.
Иш берувчи буюртмасини бажариш жадвали Касаначи билан келишган ҳолда белгиланади ва ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади;
б) Иш берувчи ҳуқуқлари ва молиявий имкониятлари доирасида қуйидаги қўшимча иш ҳақларини белгилайди (устама, мукофот, рағбатлантириш ва бошқа тўловлар):
(қўшимча иш ҳақи, устама, мукофот ва бошқа тўловлар номи ва миқдори)
1.7. Касаначи меҳнатига ҳақ тўлаш касаначи томонидан меҳнат нормалари ва меҳнат мажбуриятлари бажарилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас ва бирон-бир энг юқори иш ҳақи миқдори билан чегараланмайди.
(ишнинг асосий тавсифи ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар кўрсатилади)
2.1.2. Ушбу шартноманинг 2.1.1-бандида кўрсатилган мажбуриятларни бажаришга виждонан муносабатда бўлиш.
2.1.3. Иш берувчи томонидан ўзига берилган мол-мулк (асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар)нинг сақланишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
2.1.4. Иш берувчи томонидан талаб қилинадиган сифат стандартларига асосан маҳсулотларни Иш берувчига топширишга жадвалга мувофиқ ўз вақтида тайёрлаш.
Ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан (электр энергияси, сув, газ ва ҳоказолар бўлмаганда) буюртмани бажариш ва маҳсулотларни топшириш имконияти бўлмаганда, бу тўғрида муддати келгунга қадар ___ кундан кечикмасдан Иш берувчини хабардор қилиш.
2.1.5. Материаллар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар бузилиши, шунингдек белгиланган нормативлар доирасида ҳамда тегишли далолатномага асосан тўлиқ ёки қисман яроқсиз бўлган маҳсулотлар билан боғлиқ зарарни Иш берувчига қоплаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
2.1.6. Меҳнат шартномаси бўйича ишларни бажариш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар ҳақини қатъий равишда ўлчов асбоблари кўрсаткичлари бўйича аҳоли учун қўлланиладиган тарифларга мувофиқ тўлаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
2.1.7. Меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш.
2.1.8. Меҳнат ташкил қилинган хонага хатлов ўтказиш даврида иш берувчининг ва иш берувчини ҳужжатли текшириш ўтказилаётганда солиқ хизмати органларининг вакиллари киришига рухсат бериш.
2.1.9. Иш берувчининг унга берилган технологиясининг махфийлигига риоя қилиш.
2.1.10. Бошқа иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини имзолаш учун Иш берувчининг ёзма розилигини олиш.
2.1.11. Меҳнат тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
2.2. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
2.2.1. Ушбу меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ Касаначига иш (буюртма) бериш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
2.2.2. Касаначини топшириш далолатномасига мувофиқ Буюртмани бажариш учун зарур бўлган техник жиҳатдан хавфсиз асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарь билан таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
2.2.3. Белгиланган жадвалга асосан буюртмани бажариш учун Касаначини тегишли сифатдаги хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан ўз вақтида таъминлаш ва уларни етказиб бериш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
2.2.4. Касаначи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жадвалга мувофиқ олиб кетилишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
2.2.5. Ушбу шартнома шартларига мувофиқ товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича Касаначининг меҳнат ҳақини ўз вақтида тўлаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
2.2.6. Касаначининг буюртманомаси бўйича буюртмани бажариш учун унга берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарни таъмирлаш, шунингдек зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
2.2.7. Иш берувчининг буюртмасини бажариш учун Касаначининг асбоб-ускуналари, жиҳозлари ва инвентаридан фойдаланилган тақдирда, ижара шартномасига мувофиқ (ижара тўлови Иш берувчи томонидан нақд пул билан амалга оширилади) унинг харажатларини қоплаш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
2.2.8. Иш берувчининг буюртмасини бажариш билан боғлиқ фойдаланилган энергия, сув, алоқа учун Касаначининг харажатларини қоплаш (компенсация қилиш).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
2.2.9. Касаначига меҳнат хавфсизлиги қоидалари ва берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентардан фойдаланиш тўғрисида йўриқномалар бериш.
Буюртма бўйича ишларни бажаришда зарур бўлган шахсий ҳимояланиш воситалари билан Касаначини бепул таъминлаш.
2.2.10. Касаначининг меҳнат дафтарчасига белгиланган тартибда ёзувларни қайд этиш, уни сақлаш ва ишдан бўшатилган кунда Касаначига бериш.
2.2.11. Меҳнат шартномаси амал қилиш даврида Касаначининг ижтимоий суғуртасини амалга ошириш.
2.2.12. Касаначининг жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисоб рақамини очиш ва унга бадалларни ўз вақтида тўлаш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.21.00 Омонат сақлаш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
2.2.13. Касаначига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳолларида, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, бола туғилганда ва дафн этиш учун) нафақаларни тўлаш.
2.2.14. Меҳнат тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
3. Иш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.01 Иш вақтининг муддати]
3.1. Касаначи иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди, у бажарган барча ишларга бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади ва унга иш вақтидан ташқари ишлаганлик, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек тунги вақтда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.01 Йиллик меҳнат таътиллари]
3.2. Касаначига иш ҳақи сақланган ҳолда ___ кундан иборат таътил берилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.08 Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш]
4.1. Касаначи ушбу шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган, меҳнат тўғрисидаги қонунлар бузилган, шунингдек моддий зарар етказган тақдирда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, моддий ва бошқа жавобгар бўлади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
4.2. Агар буюртма берилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда узилишлар Касаначига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (электр энергиясининг ўчирилиши, газнинг йўқлиги ёки паст босимлиги ва ҳоказолар) содир бўлган бўлса (бу тўғрида Касаначи буюртма берилган маҳсулотларни топшириш муддатлари келгунга қадар агар бунинг имкони бўлмаса — мумкин қадар қисқа муддатда Иш берувчини хабардор қилишга мажбур) Касаначига нисбатан жарима санкциялари қўлланилмайди.
4.3. Шартномада белгиланган муддатлар ва ҳажмларда хом ашё, материалларни етказиб бериш, тайёр маҳсулотларни олиб кетишда узилишлар бўлган ҳолларда, бажарилган ишлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганда, шунингдек ушбу шартнома бажарилмаслигининг бошқа барча ҳолларида Иш берувчи амалдаги қонун ҳужжатларига асосан моддий ва бошқача тарзда жавобгар бўлади.
5.1. Ушбу меҳнат шартномасини тўхтатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
5.1.1. Томонларнинг келишуви.
5.1.2. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган ишларнинг бажариб бўлиниши.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
5.1.3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасининг Касаначининг ташаббуси билан бекор қилиниши.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
5.1.4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасининг Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши.
5.2. Меҳнат шартномасининг тўхтатилиши томонларни шартнома бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.
6. Алоҳида шартлар
6.1. Ушбу меҳнат шартномаси шартлари томонлар учун мажбурий юридик кучга эга. Мазкур меҳнат шартномасига барча ўзгартириш ва қўшимчалар икки томонлама ёзма келишув билан расмийлаштирилади.
6.2. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.