1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республика аҳолисининг бандлиги ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтиришга устувор аҳамият берилмоқда.
Йирик саноат корхоналари билан касаначилар ўртасида кооперация алоқаларининг мустаҳкамланиши оила бюджети даромадларини оширишдек муҳим муаммони ҳал этади, иш билан банд бўлмаган аҳоли сонини кескин қисқартириш ва унинг фаол қисмини ишлаб чиқаришга жалб этиш имконини беради. Айни пайтда касаначилар иш стажини ҳисоблаш, уларга пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлаш ҳуқуқи таъминланади.
Саноат корхоналарининг касаначиларга зарур хомашё ва материалларни етказиб бериш асосида оилавий пудратни ривожлантириш фуқароларга вақтдан унумли фойдаланиш, шу билан бирга, паст рентабелли ва кўп меҳнат сарфи талаб қилинадиган маҳсулотларнинг айрим турларини уй шароитида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имкониятини яратади, бу, ўз навбатида, йирик корхоналар иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, оила бюджети даромадларини кўпайтириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва баъзи бир хизматлар кўрсатишни ташкил этиш орқали йирик саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
1. Қуйидагилар касаначиликни ривожлантиришнинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, касаначилар ижтимоий ҳимояси ва меҳнати муҳофазасини таъминлашни инобатга олган ҳолда аҳолини уй меҳнати фаолиятига кенг жалб қилиш учун қулай шароит яратиш;
саноат корхоналари билан уларнинг буюртмалари асосида уйда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда, саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини берадиган тикувчилик, атторлик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель, электрон саноатида, шунингдек, телекоммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларида касаначилик билан шуғулланаётган фуқаролар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;
корхоналарнинг буюртмалари асосида уйда ишлаётган фуқароларга буюртмачилар томонидан хомашё, материаллар ва яримфабрикатларни етказиб бериш ҳамда буюртма асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишни кафолатлашда барқарор шароитлар яратиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
2. Белгилаб қўйилсинки:
корхоналарнинг буюртмалари уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) томонидан меҳнат шартномаси асосида бажарилади;
корхоналар билан меҳнат шартномаси тузган касаначилар банд аҳоли тоифасига киради ва уларга электрон меҳнат дафтарчаси шакллантирилади, пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлашда ишлаган вақти меҳнат стажига қўшилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди;
меҳнат шартномасида ишларни бажариш учун зарур ускуналар етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, асбоблар, жиҳозлар, материаллар ва яримфабрикатлар билан таъминлаш, касаначиларни мажбурий тарзда техника хавфсизлигига ўқитиш ҳамда буюртмачи талаб қилган сифат стандартлари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташиб кетиш, бажарилган иш учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича корхоналарнинг касаначилар олдидаги кафолат ва мажбуриятлари кўзда тутилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
4. Корхоналарга меҳнат шартномаси асосида касаначиларга корхоналар буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун асбоб-ускуна, жиҳозлар ва инвентарларни текин ёки ижара шарти билан бериш, жумладан, лизинг (молиявий ижара) асосида тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.
Махсус техника хавфсизлигига амал қилишни тақозо этадиган уй шароитида назорат қилиш имкони бўлмаган, кучли ток билан ишлайдиган, катта энергия талаб қиладиган, техник жиҳатдан мураккаб бўлган ускуналарни, шунингдек, хавфли кимёвий бирикмаларни касаначиларга бериш, ижара ва лизинг асосида тақдим этиш ҳамда улардан уй шароитида фойдаланиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
касаначилар буюртмачи-корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ амал қилган тақдирда, уй шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни қўшимча сертификатлаш ва стандартлаш талаб этилмайди. Бунда уйда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифати бўйича белгиланган стандартларга риоя қилиш бўйича масъулият, у саноат корхоналарига қайтарилганда — касаначилар зиммасига, охирги истеъмолчига сотишда эса саноат корхонаси зиммасига юкланади;
меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган корхоналарга касаначилар томонидан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг қайтарилиши улгуржи савдо ҳисобланмайди ва лицензияланмайди;
касаначилар фаолияти буютрмачи-корхона қонунчиликда белгиланган тартибда текширилгандагина назорат қилувчи органлар томонидан текширилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
бир ой муддатда Касаначилик тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда касаначилар билан меҳнат шартномасини тузиш, уларга ускуналар бериш ва техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, асбоблар, хомашё ва материаллар тақдим этиш, касаначилар харажатларини қоплаш тартибини, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари, томонларнинг ўзаро жавобгарлиги чоралари, шунингдек, ушбу Фармонда кўзда тутилган имтиёзларни қўллашда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тизимини белгиласин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган Касаначилик тўғрисидаги низом.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва рақобатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш дастурларида 2006-2007 йилларда касаначиликни оммалаштиришга доир тадбирларни кўзда тутсин;
мазкур дастурлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳудудлар ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама этишда ҳар бир чорак натижалари бўйича уларнинг амалга оширилишини кўриб чиқсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.
8. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.