1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИНИНГ БОШҚАРУВИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон «Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида» 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарорининг 3-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувининг таркибига Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда лавозимига кўра:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Марказий банки Бошқарувининг раиси;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг раиси;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, шунингдек, миллий банкнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари
операциялар бошқармасининг бошлиғи;
ташкил этиш ва режалаштириш бошқармасининг бошлиғи;
кредит билан таъминлаш бошқармасининг бошлиғи;
инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш бошқармасининг бошлиғи кирадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставининг 24, 25-моддаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 13 август,
413-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 13 августдаги 413-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Бошқарув банкининг ижро этувчи орган ҳисобланади, унга Раис бошчилик қилади.
Бошқарув Раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Бошқарув Раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
Бошқарувнинг таркибига Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда лавозимига кўра:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг раиси;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, шунингдек, Миллий банкнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари:
операциялар бошқармасининг бошлиғи;
ташкил этиш ва режалаштириш бошқармасининг бошлиғи;
кредит билан таъминлаш бошқармасининг бошлиғи;
инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш бошқармасининг бошлиғи кирадилар».
2. Уставнинг 25-моддаси қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банк Бошқаруви Ҳукуматининг валюта-молия муносабатлари, банк жорий фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасидаги сиёсатни Миллий банк томонидан амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни коллегиаллик ва Бошқарув аъзоларининг фикрини ҳисобга олиш асосида кўриб чиқади. Бошқарув қарорлари, агар Бошқарувнинг рўйхатдаги аъзоларининг тўртдан уч қисми унинг учун овоз берганлари тақдирда қабул қилинган ҳисобланади».