1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мақомини ошириш, чет эл кредитлари ва инвестицияларига хизмат кўрсатиш бўйича Ҳукумат ва Марказий банкнинг вакили сифатида миллий банк зиммасига юклатилган вазифаларнинг имкони борича тўла-тўкис бажарилиши учун шарт-шароитлар яратиш, хорижий шериклар учун ишончли кафолатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Миллий банк устав жамғармаси умумий ҳажмининг камида 60 фоизининг асосий эгаси этиб белгилансин ва бу мақсадлар учун республика бюджетидан 2 миллиард сўм ва 200 миллион АҚШ доллари ажратилсин.
Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида Миллий банк устав жамғармасига республика Ҳукумати тўлаган улуш сифатида кўрсатиб ўтилган маблағларни ажратсин.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви банк устав жамғармасини шакллантириш учун хорижий муассисларни ва Ўзбекистон Республикаси резидентларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин ва бу хусусда таклифлар киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувига бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
5. Республиканинг Ташқи иқтисодий фаолият субъектларига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, жойларда валюта инвестицияларидан фойдаланишни назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тармоғини ривожлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Миллий банк филиалларини ташкил этишга кўмаклашсин;
Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг филиалларини очиш учун вилоятларнинг марказларида тегишли бинолар ажратилишини таъминласинлар;
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Москва, Санкт-Петербург, Одесса, Чоп, Брест шаҳарларида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки филиалларини очиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Москва филиалини очиш учун Элчихона меҳмонхонаси янги биносининг 1-қаватида жой ажратсин.
6. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда 10 кун муддат ичида Миллий банкнинг солиқ солиш базасини ривожланиш учун сарфланадиган маблағлар миқдорида камайтиришга доир таклифни кўриб чиқсин ва республика Ҳукуматига киритсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)