toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2016
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пахта хом ашёси, чорва ва сут, мева-сабзавот маҳсулотлари айрим турларининг харид нархларини ошириш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 июндаги 210-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикага етказиб берилаётган ёқилғи, моддий-техника ва бошқа ресурсларнинг қимматлашиб бораётганлиги муносабати билан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўпроқ мустақиллик бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган:
1993 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархларини 1-иловага мувофиқ;
чорва ва сутнинг харид нархларини 2-иловага мувофиқ ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. 1993 йил ҳосилидан:
мева-сабзавот маҳсулотларининг чегараланган харид нархлари 3-иловага мувофиқ;
шоли, янги қизил ва саноатда қайта ишлашга мўлжалланган янги қизил помидорлар, карам, сабзи ва олма учун эркин (шартномавий) нархлар белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 майдаги 250-сон ва 1993 йил 17 апрелдаги 180-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 27 май,
257-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 27 майдаги 257-сон қарорига
1-ИЛОВА
1993 йил ҳосили пахта хом ашёсининг
харид нархлари

‎‎(ҳар бир тоннаси учун сўмда)

‎‏Пахта толаси типлари

‎‎Пахта хом ашёсининг саноат сортлари

1‎

2‎

3‎

4‎

Ингичка толали

1 тип‎

160000‎

141000‎

72000‎

25300‎

2 тип‎

143000‎

130000‎

72000‎

25300‎

3 тип‎

132000‎

117000‎

72000‎

25300‎

‎‎Ўрта толали‎

4 тип‎

127500‎

110000‎

68900‎

25300‎

5 тип‎

119400‎

103000‎

68900‎

25300‎

6 тип‎

94000‎

85000‎

65500‎

25300‎

7 тип‎

90800‎

81600‎

63200‎

25300‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)