1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎFРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 257-сонли «Пахта хом ашёси, чорва ва сут, мева-сабзавот маҳсулотлари айрим турларининг харид нархларини ошириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Республикада бошоқли экинлар донини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек, жамоа ва давлат хўжаликлари, ижара жамоалари ва фермер хўжаликларининг ошган улгуржи нархлар бўйича моддий-техника ресурслари сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган, бошоқли экинлар донининг чекланган харид нархларини иловага мувофиқ ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида янги харид нархларининг прейскурантини чиқарсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 28 май,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 майдаги 250-сон қарорига ИЛОВА