1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
ҚАРОРИ
ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАР ТОМОНИДАН ЭРКИН АЙРИБОШЛАНАДИГАН ВАЛЮТАДА ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА БЕРИЛАДИГАН ДЕПОЗИТЛАРГА ДОИР ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 мартда 673-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/2-сонли «Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга доир операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом ҳамда унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 673-2 30.10.2009) қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ги янги таҳрирдаги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга доир операцияларни амалга ошириш Низоми»га (1999 йил 15 мартда 673-сон билан давлат рўйхатига олинган) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.