1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАР ТОМОНИДАН ЭРКИН АЙИРБОШЛАНАДИГАН ВАЛЮТАДА ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА БЕРИЛАДИГАН ДЕПОЗИТЛАРГА ДОИР ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ ҲАМДА УНГА ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 октябрда 673-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 439-сон билан тасдиқланган Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга доир операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 673, 1999 йил 15 март);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 439-1-сонли «Ваколатли банклар томонидан эркин айирбошланадиган валютада тақдим этувчига бериладиган депозитларга доир операцияларни амалга ошириш низоми»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 673-1, 2004 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 13-сон, 159-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 октябрь,
29/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 478-модда)